Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
БУГУН НОЯБР ОЙИНИНГ ВА КУЗ ФАСЛИНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Ҳурматли кредит олган фуқаролар ва тадбиркорлар, бугун кредит тўловларини тўлашнинг охирги куни эканини эслатиб ўтмоқчимиз. Бугун кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ҳар қандай шароитда ҳам тўлашни ҳаракатини қилинг. Эртагаликка қолган ҳар қанча тўлов (гарчи сиз учун ўта кичик сумма бўлса ҳам) кредит тарихингиз салбийлашишига олиб келади.
Банкирларга эса куч-қувват. Овингиз бароридан келсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Ҳоким_ёрдамчилари_ёзмоқда
ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?
2021 йил 3 декабрдаги 29-сонли фармони билан Ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис эътилган эди. Қарорнинг 5-бандида ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади деб белгиланган ва шунга асосан раҳбар ходимлар, ҳоким ўринбосарлари Ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказилди.
Қарорнинг 6-бандида ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилсин - деб белгиланган.
Мана 2 йиллик давонни ошиб ўтдик, лекин ханузгача ўз лавозимимизга қайтиш ёкида В.Б. бўлиб вакант бўлиб ётган бирор раҳбарлик лавозимига ўтказилмадик. Қайтанга ўз ўрнимизга қайтишимизга вилоят ва республика бошқармалари фаол қаршилик қилишмоқда.
Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг фармонлари бажарилмайдиган бўлса, барча ташкилотлар ўзбошимчалик билан иш юритадиган бўлса мамлакатимизнинг ривожланиши қай даражада бўлиши мумкин. Ёкида бизнинг давлат хизматчиларининг давлат раҳбарига нисбатан ишончсизлик руҳини уйғотишмоқчими деб ўйлаб қолдик. Бугунги кунда халқ ичида юриб етарлича тажриба тўплаб халқ дардини қалбан хис қилган кўплаб хоким ёрдамчилари Ҳурматли Президентимиздан умидвор бўлиб турибдилар.
Илтимос мурожаатимизни каналингизда ёритиб берсангиз, зеро сизнинг каналингизда ёритиб келинган мақолалар беэътибор колмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАЖЛИСЛАНД
Эрталаб мажлис, тушликда мажлис, кечқурун мажлис, мажлисга тайёргарлик тўғрисида мажлис, кечаги мажлис ҳақида мажлис...
Ҳурматли раҳбарлар, умуман мажлислар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАЙСИ БАНКЛАРДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР УЛУШИ КЎП?
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига NPL қолдиғи 16 трлн 777 млрд. сўмни ташкил этган ва жами кредит портфелидаги улуши эса 3,6 фоизни ташкил этган.
Давлат улуши мавжуд банклар ичида муаммоли кредит қолдиғи энг юқори банклар 5 талиги:
1. Халқ банки 8,9% (2138 млрд. сўм);
2. БРБ 5,7% (1258 млрд. сўм);
3. МКБ 5,1% (726 млрд. сўм);
4. Асакабанк 4,6% (1842 млрд. сўм);
5. Агробанк 3,5% (1894 млрд. сўм).
Бошқа банклар ичида муаммоли кредит қолдиғи энг юқори банклар 5 талиги:
1. Октобанк 84,0% (213 млрд. сўм);
2. Эрон Содерот банк 19,7% (5 млрд. сўм);
3. Гарант банк 18,9% (185 млрд. сўм);
4. Мадад инвест банк 11,5% (32 млрд. сўм);
5. Ипотека-банк 5,5% (1987 млрд. сўм).
👉 @bankirkundaligi 👈
МУНОСАБАТ
⚡️Куни кеча, АТ Халқ банки Избоскан универсал банк хизматлари маркази тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали ички тартиб ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ҳусусида видео мурожаатга тегишлича жавоб қилиш мақсадида Андижон вилояти, Избоскан тумани ҳокимлиги томонидан ўрганиш ўтказилибди.
Натижада, АТ Халқ банки Избоскан универсал банк хизматлари марказида соат 09-25 ларда вақтинча қисқа технинк носозликлар юзага келганлиги аниқланди. Қисқа вақт ичида техник носозликлар тўғриланиб, АТ Халқ банки Избоскан универсал банк хизматлари маркази томомидан фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнлари тартибга келтирилган.
Қолаверса, мурожаатда ҳолатни тасвирга тушираётган фуқаро соат 10:00 лар атрофида видео олганлиги аниқланиб, шу вақтда ҳам ходимларни иш жойларида йўқ деб айтилгани маълум қилинди. Аммо, бу тўғри эмас. Балки, ҳолат бўрттириб, банк нуфузига таъсир эттиришга қилинган ҳаракат дея таърифланмоқда. Яъни, ўша вақтда барча ходимлар ўз иш жойларида бўлишган.
Фуқаролар, ўз навбати келишини кутмай, сабрсизлик билан ниманидир кўрсатмоқчи бўлишса ҳам, кўплаб ташкилотлар видеокузатув камералари билан жиҳозланганини унутишмаса бас. Кунлик иш жараёнлари мана шу кузатув камералари орқали доимий ёзиб борилади.P.S.: Ҳокимлик матбуот хизматининг тезкорлиги, ўз ҳудуди ҳимоясига маҳкамлиги таҳсинга лойиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
Yuridik shaxslar uchun moliyaviy yechimlar💸
Tadbirkorlarni moliyaviy erkinlikning yangi cho'qqilarini zabt etishga chaqiramiz💼
✔️2 000 000 000 so'mgacha
✔️Qulay shartlar
✔️60 oygacha
✔️Foydalanishda hech qanday cheklovlar yo'q: har qanday korporativ maqsadlarni amalga oshirishingiz mumkin
Moliyaviy erkinlikka erishish va ulkan rejalaringizni amalga oshirish imkoniyatiga ega bo'ling🚀
Batafsil: 1290, anorbank.uz
Anorbank ilovasini yuklash
🥳 0 so‘m evaziga iPhone 15 Pro Max
Beeline Uzbekistan ilovasida Beefortuna g‘ildiragini aylantirib, sovrinlar yutish uchun imkoniyatlarni to‘plang:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱
∙ iPad Pro 🍏
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
⏫ Ko‘proq imkoniyat kerakmi? Beefortuna Plus'da g‘ildirakni 990 so‘mga aylantiring.
↪️ Ilovani yuklash
Yutuqli o‘yin 27-29-noyabr kunlari o‘tkaziladi. Sovrindorni o‘yin yakunlanganidan keyin 7 kun ichida random.org orqali jonli efirda tanlab, e'lon qilamiz. Tafsilotlar.
#iphone15promax #beefortuna #beefortunaplus
Reklama
#Мулоҳаза_дам_кунига
ВАЗИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШ
«Ўғрини қароқчи урди» - деган гап.
Дам олиш куни ўйлаб кўриш учун мавзу.
👉 @bankirkundaligi 👈
Siz Rossiyada, qarindoshlaringiz esa O‘zbekistonda bo‘lsa, pul o‘tkazish uchun qulay xizmat qo‘l ostingizda bo‘lishi juda muhimdir. Tinkoff ilovasida kontaktni tanlash va bir necha daqiqada pul o'tkazish mumkin. Pul to'g'ridan-to'g'ri kartaga tushadi, hech qayerga borish shart emas. Agar dekabr oyining oxirigacha 20 000 rubldan boshlab pul o'tkazmasi amalga oshirilsa, uchta avtomobildan biri qo'yilgan yutuqli o'yinda ishtirok etish mumkin.
Yana:
• Tinkoffda ilova va qo‘llab-quvvatlash xizmati nafaqat rus, balki o‘zbek tilida ham mavjud;
• Pul o'tkazish uchun Tinkoff Black kartasini rasmiylashtirish kerak. Bu bepuldir. Shuningdek, dekabr oyining oxirigacha kartani rasmiylashtirgan yangi mijozlar o'rtasida bank 5 000 000 rubl yutuqni o'ynaydi
• Karta dizaynini tanlash imkoniyati mavjud.
• Sovg'asiga — kartxolder.
Kartani rasmiylashtiring va yutuqli o'yinda ishtirok eting
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департамент ҳамда ички ишлар ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам судланган шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Оқдарё туманида яшовчи, 1984 й.т., тумандаги ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларидан бирига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва туман ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда фаол тадбир ўтказилди.
Унда Фарғона туманида яшовчи, 1967 й.т. фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 25-26-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15pro
Reklama
HUMO BONUS СОДИҚЛИК ДАСТУРИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
Ушбу муносабат билан пойтахтимизда йирик бизнес тадбир ташкил этилди. Унда HUMO тўлов тизимининг бош директори, банк раислари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда HUMO BONUS дастурининг барча ҳамкорлари иштирок этди.
Дастур ҳақида гапирадиган бўлсак, у HUMO миллий карталаридаги биринчи кешбек тизими ҳисобланади. Шундай келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу янги ишга туширилган дастур шубҳасиз, Ўзбекистондаги бизнес муҳитига ижобий таъсир кўрсатади.
Масалан, энди сиз HUMO BONUS дастури доирасида амалга оширадиган ҳар бир харидингиз учун кешбеклар оласиз. Бу эса шахсий жамғармангизда акс этиб боради, яъни картангизда кешбеклар (тўловнинг қайтариб берилган бир қисми) тўпланиб боради.
☝️🏻Сиз бу кешбекларни исталган харажатингиз учун исталган пайтда ишлатишингиз мумкин.
Батафсилроқ маълумот учун: humobonus.uz
☎️Телефон: +998931115757
👉 @bankirkundaligi 👈
«Тараққиёт стратегияси» маркази барча юртдошларимизни «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш Давлат дастури лойиҳасини шакллантиришда фаол иштирок этишга чақиради.
Бунинг учун Марказнинг uzbekistan2030.uz махсус порталига кириб, стратегиянинг бешта йўналишидан ўзингизни қизиқтирган бирини танлайсиз. Белгиланган жойга таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз ёки уларни аудио, видео файл сифатида ҳам юклашингиз мумкин.
Унутманг, таклифингиз Стратегияни 2024 йилда амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилади.
☝️🏻Сизнинг фикрингиз юртимиз келажаги учун муҳим!
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Сирдарё, Мирзаобод
Мен Б.М. 2013 йил лойиҳаси бўйича Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида қурилган намунавий уйлардан бирини мени номимга қурилган бўлиб, 2019 йил Қишлоққурилишбанкнинг (Ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) розилиги бўйича, нотариус орқали Э.Б.га олди-сотди шартнома асосида сотганман.
Мен уйни сотган бўлсам ҳам менинг пластик картамдан 2022 йил сентбр ойида кредит қарзи учун пул ечиб олинган.
Мен 2022 йил 3 октябр куни Қишлоққурилишбанкнинг (Ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) бош офисига бориб А. деган ходимига ҳамма бўлган воқеаларни айтиб бердим ва нотариус орқали булган олди-сотди шартномани нусҳасини ва кадастр нусҳаларини бердим. Ва шу пайтни ўзида улар мени юристни хонасига олиб кириб Сирдарё филиали банк ходимлари ва раҳбарияти яхши иш олиб бормаётганлигини менга айтишди. Мен юристни хонасида бўлган воқеа бўйича ариза ёзиб бердим. Улар менинг картамни авто ундирув программасидан узишди.
Мана бугун 2023 йил 23 ноябр куни соат 04:00 да эрталаб .......1 801 371 минг сўм яна ечилди.
Сиздан илтимос ушбу ундирилган пулларни қайтаришга ва авто ундурув программасидан менинг картамни узишга ёрдам беришингизни сўрайман.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банк назоратга олишидан умидвормиз. Биламиз, сезамиз, мурожаатлар улар томонидан алоҳида назоратда.
👉 @bankirkundaligi 👈
📱 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
Avvalgi o‘yin g‘oliblari.
O‘yin 22-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15pro
Reklama
⠀
4G tarmog‘ida billurdek toza tovush
VoLTE texnologiyasi suhbatdoshingizning billurdek sof tovushini eshitishga imkon yaratadi.
Reklama
СОХТА ҲУЖЖАТ БИЛАН КРЕДИТ ВА СУБСИДИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «O.E.» МЧЖ раҳбари О.С. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкининг Келес филиалидан хорижий давлатлардан наслдор қора молларни олиб келиш ва кўпайтириш учун ажратилган 2,1 млрд. сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ, ХОСТЕЛЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ҳукумат қарори (622-сон, 27.11.2023 й.) билан Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️Оилавий меҳмон уйи – меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой объекти.
☑️Низомга кўра, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти уларни Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали ташкил этилади.
▪️Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда тегишли шароитлар яратилган бўлиши шарт (қуйидаги рўйхатда келтирилган).
☑️Қарор билан шунингдек, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
☑️Бунда меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун:
▪️Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади;
▪️ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
☑️Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли ҳужжатлар илова қилинади.
▪️Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.
☝️🏻Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Қарор тўлиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
Barcha yangi biznes hamkorlar uchun noyob taklif: Payme Business'dan 6 oyga 0% xizmat.
Payme Business sizga:
✅ Sotuvlar hajmini oshirish
✅ Sodiq mijozlar sonini ko'paytirish
✅ Uzcard va Humo tizimlari yordamida xizmat ko'rsatish
✅ Avtomatik fiskalizatsiya olishga yordam beradi.
Havola orqali o‘ting va bir zumda ariza qoldiring!
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Бизга юборилган видео ва хабарда, «Андижон вилояти, Избоскан туман Халқ банкидаги ҳолат экан. Соат 10 дан ўтса ҳам ходимлар иш жойида йўқ. Ҳамма кутяпти. Банк раҳбари соатлаб мажлис қилади» - дейилади.
Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб, ҳақиқий ҳолат ҳақида хабар беришларини кутиб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХАЛҚ БАНКИ: ҚАБРИСТОНЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА
АТ Халқ банки Қашқадарё вилоят филиали ходимлари томонидан Касби тумани Фазли МФЙ ҳудудида жойлашган қабристонга 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилган. Шунингдек, жонлиқ сўйилиб, гўшти эҳтиёжманд оилаларга тарқатилган.
Маълум қилишларича, мазкур топшириқ Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган.
Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиш керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔹Туронбанк 23,5% юқори даромадли янги омонатни ишга туширди!
➖Энди сиз 18 ой муддатда катта фойдани ҳар ой пластик картангизга оласиз.
➖“Maksimum” онлайн омонатига маблағ қўшиш чекланмаган миқдорда
➖Минимал қолдиқ билан исталган вақтда пулларни ечиб олиш мумкин ва ҳисобланган фоизлар куймайди.
❗️Жамғармангизнинг қайтарилиши Давлат томонидан кафолатланади!
"MyTuron" иловасини юклаб олинг: PlayMarket|Appstore
Боғланиш учун: 1220
Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
ПЕНСИОНЕРЛАРГА ЕР СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗ БЕРИЛАДИМИ
Савол: Ер ва мол-мулк солиғи учун 50% чегирма-имтиёз белгиланган бир қатор пенсионерлар ва бир қатор шахсларга. Оддий пенсионерлар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгамизми?
☑️Жавоб: Солиқ кодексининг 436-моддасида жисмоний шахсларга белгиланган ер солиғидан имтиёзлар кўрсатиб ўтилган. Унга кўра:
Ёлғиз пенсионерлар солиқдан озод қилинади. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.
Ушбу моддада кўрсатилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Эътибор беринг, ер солиғидан имтиёз фақат ёлғиз пенсионерларга берилади. Агар сиз ҳам ёлғиз пенсионер бўлсангиз ушбу имтиёздан фойдаланишиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЮКЛАТИЛГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЎЗИГА БЕРИЛГАН ВАКОЛАТДАН БОШҚА МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНГАН
Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 15 ноябрида МФЙ ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Toshkent markazida Parkwood tayyor turar-joy majmuasida xonadon 6 oygacha bo'lib to'lash bilan.
Yil oxirigacha taklifdan foydalanishga shoshiling va 2024-yilda ko'chib o'ting!
Xonadon sotib olish orqali siz quyidagilarni olasiz:
- Evropa qozonlari va radiatorlari bilan oldindan tugatish;
- panoramik oynalar;
- vertikal bog'dorchilik va avtomatik sug'orish bilan ikkita balkon;
- hovlidagi shaxsiy bog';
- Toshkent markazidagi hayot.
📞 Telefon: +99893 501 55 55
ҲОКИМИЯТДАГИ МАЖЛИСДА МАҲАЛЛА РАИСИ ВАФОТ ЭТДИ
Бугун, 2023 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлис пайтида, соат тахминан 10 ларда «Янги Себзор» маҳалласининг раиси Шавкат Муродбеков ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига йиқилиб тушгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Олмазор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари воқеани тасдиқлаган. Аммо қўшимча маълумот беролмаслигини айтган.
Шахси сир қолишини истаган манбанинг таъкидлашича, ҳокимиятда масъулларининг «мажлисбозлиги 40 кундан бери давом этмоқда». «Бу мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳар кун бир соатлаб кўчада совуқда туряпмиз», деган у.P.S.: Индамадим!
Инна лиллахи ва инна илайҳи рожиъун.
👉 @bankirkundaligi 👈
Open hamkoriga aylaning va o'rta chekni ilk oylardan 80% ga oshiring!
🏪 Open muddatli to'lov kartasini rasmiylashtirgan mijozlarimizga o'z xizmat va tovarlaringizni taklif eting.
Buning uchun hamkorlik shartnomasini tuzish va tranzit hisob raqamini ochish kifoya, qolganini o'z zimmamizga olamiz.
📢 Hamkorlar reklama tomondan ham qo'llab-quvvatlanadi: sayt, ilova va ijtimoiy tarmoqlarda mahsulotlar targ'ib qilinadi, mijozlarni jalb qilish uchun aksiya va tanlovlar uyushtiriladi.
Biz savdoyingiz o'sishidan manfaatdormiz. Shu bois xodimlaringiz uchun muntazam ravishda oflayn treninglar va vebinarlar o'tkazib turamiz.
👉 Batafsil opencard.uz saytida
🌠🎇🎆🌇🏙
Oq Juma 2023 boshlandi!
Hamma chegirmalar bir joyda!
🗓 Qachon: bugundan va 30 noyabrgacha siz uchun eng yaxshi aksiyalar va maxsus takliflarni to'playmiz.
➡️ Qayerda 👉 bu yerda tanishing
🚀 Kimlar qatnashadi:
- Uzum market - barakali juma aksiyasi
- TBC - yuqori foyizli omonat
- immo.uz - yangi uylarga chegirmalar
Undan tashqari:
✈️ aviachiptalarga chegirmalar
🏎 avtoulovlarga chegirmalar ham bor
❗️Diqqat! Aksiyalar royhati to'ldirib boriladi
🌐Sayt |🚀 Telegram |
⚡️⚡️ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ТИЗИМИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ
Ҳукумат қарори билан шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади.
Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, нафақа тўлови тўхтатилади.
2024 йил апрелдан фуқаролар онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА:
▪️Келгуси йилда «Ташаббусли бюджет» ва «Менинг йўлим» лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички йўлларни лойиҳалашда уларга кадастр ҳужжатини тайёрлашни ҳам назарда тутиш топширилди.
▪️Айрим вазирликларга берилган ер ва бинолар кадастри ҳам қониқарсизлиги қайд этилди. Баъзи объектларнинг эгалик ҳужжати йўқлиги аниқланган. Ушбу ерларнинг ҳужжати йўқлиги сабабли талон-торож қилинган ҳолатлар мавжуд.
«Қанчалик қийин бўлмасин, охирги беш йилда қишлоқ хўжалигидан 42,5 минг гектарни қисқартириб, аҳоли пунктлари ва саноат ерлари тоифасига ўтказиб бердик.
Афсуски, катта-катта ваъдаларни берган айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу ерлардан самарали фойдалана олмаяпти», - деди Президентимиз.
▪️Хусусан, 100 та туманда тоифаси ўзгарган 17,5 минг гектар ер на тадбиркорга берилган, на аукционга чиқарилган. Бу ерлар олинганидан буён захирада ётгани танқид қилинди.
▪️Вилоят ҳокимлари йил якунига қадар бу ерлар аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирилди.
▪️Шунингдек, тоифаси ўзгариб, тадбиркорларга ажратилган 19 минг 300 гектар ердан 5 минг 400 гектари бўш турибди. Саноат зоналарида ҳам лойиҳа жойлаштирилмаган ерлар бор. Аксинча, тайёр инфратузилмаси бўлган саноат ерларидан бошқа мақсадда фойдаланиш кўп учрамоқда.
▪️Йил якунигача янги ерларни ўзлаштириш ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилди.
▪️Бундан буён вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш Бош вазир томонидан амалга оширилиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈