ФИРИБГАРЛАРГА ҚАРШИ ЯНГИ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сонли «Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️Тўлов тизим операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти кўринишида фаолият юритиши зарур. Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда мавжуд 49 та тўлов тизимларининг деярли барчаси, яъни 47 таси МЧЖ кўринишида фаолият юритмоқда.
▪️2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизим операторлари учун устав капиталининг энг кам миқдори 50 миллиард сўм ва тўлов ташкилотлари учун эса 10 миллиард сўм (2025 йил 1 июлдан бошлаб 20 миллиард сўм) бўлиши белгиланмоқда.
▪️⚡️Ўғрилик, фирибгарликка чек қўйиш учун Марказий банк банк карталари ва ҳисоб варақалари бўйича шубҳали операциялар содир этилган тақдирда улардан фойдаланишни уч кунгача чеклаш бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига кўрсатмалар юбориши мумкин бўлади. Энди уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар автоматик равишда тизим томонидан назоратга олинади.
▪️Жисмоний шахсдан жисмоний шахсга катта миқдорда пул маблағларини ўтказишда қўшимча биометрик ва бошқи ҳимоя воситалари қўлланилади.
▪️Бир ой муддатда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
▪️Банклар, тўлов тизимлари ва ташкилотларида антифрод тизимни ишга туширилади. Энди мобил иловалар томонидан мобил қурилмалар ҳақида қўшимча маълумотларни тўплаши керак бўлади, жумладан: IMEI, IMSI, DeviceID.
▪️Фойдаланувчи мобил иловаларда рўйхатдан ўтгандан кейин фойдаланувчида биринчи соат ичида пул ўтказмаларини юбориш имконияти чекланган бўлиши керак бўлади.
▪️2024/2025 ўқув йилидан бошлаб рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларни олдини олиш бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларини аниқланади, давлат гранти асосида ўқитиш бўйича қабул квоталари белгиланади.
▪️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВнинг Малакаси ошириш институти ҳамда ДХХнинг таълим муассасаларида соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича доимий курслар ташкил этилади.
▪️Рақамли криминалистика илмий тадқиқот университети ташкил этилади. Рақамли криминалистика (криминалистика)ни соҳасини ривожлантириш ва терговчиларнинг рақамли далилларни олиш ҳуқуқларини кенгайтирилади.
▪️«Миллий банклараро процессинг маркази» МЧЖ (Humo) устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
▪️Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
Қарор 2023 йилнинг 1 декабридан кучга кирди.
Қарор тўлиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
👍👍👍👍👍
AKFA BUILD дан ажойиб янгилик…
✅ Компаниямиз бир вақтнинг ўзида хонани ҳам иситиш ҳам салқинлатиш учун хизмат қиладиган энг муҳими исталган дизайнни тушириш имкони бўлган полда турувчи фанкойлларни мижозларга тақдим этади.
✅ Фанкойлларнинг олд ойна панелларига мижозларнинг истакларига қараб компаниямиз ходимлари исталган турдаги дизайнни тушириб беришади. Булар ҳар қандай турдаги интерьерга мос келувчи суратлар ёки компания брендларига тегишли логотиплар бўлиши мумкин.
AKFA BUILD - бинолар учун замонавий ечим
Буюртма учун:
95-323-33-33
95-325-55-55
Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook
Янги йил ҳали кириб келмади, NRG Uzbekistan эса совғалар улашишни бошлаб юборди!
🎁31 декабрга қадар NRG турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилсангиз, маиший техника ёки электроника жамланмаси учун 24 миллион сўмгача номиналдаги сертификатни СОВҒАГА оласиз.
NRG`даги хонадонлар учун энг қулай шартлар амал қилмоқда:
• 34% гача чегирма;
• бирламчи тўлов 20% дан бошланадиган муддатли тўлов;
• йиллик ставка 0% дан бошланадиган “ZERO%” ипотекаси;
• ойлик тўлов 10 миллион сўмдан бошланадиган осон муддатли тўлов.
📲Тафсилотлар – www.u-nrg.uz сайтида ёки 1060 рақами орқали
👉 @bankirkundaligi 👈
🔥Туронбанк ва “Jetour” бренди чегирмали акцияга старт берди!
🔹Шу йилнинг 31 декабр санасига қадар Туронбанк автокредити орқали “Hongi”, “Bestune”, “Jetour” ва "Fengon" каби автомобилларни харид қилган мижозларга 5 фоиздан 10 фоизгача чегирма тақдим этилади.
🔹Тошкент шаҳридаги “jetour_rohat">Jetour Rohat ” автосалонидан ўзингизга қулай бўлган моделни танланг, шартнома билан Туронбанкка ташриф буюринг ва чегирмали нархда элегант автомобил эгасига айланинг!
➖Автомобил нархлари ва чегирмалар бўйича маълумот:
(99) 268 07 00, (95) 153 70 07
➖Туронбанкнинг автокредит шартлари: www.turonbank.uz
Банк билан боғланиш: 1220
👉 @bankirkundaligi 👈
СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИ ОҚИБАТИДА ИҚТИСОДИЁТИМИЗДА ЙИЛИГА 5 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ДАРОМАД БОЙ БЕРИЛЯПТИ
Шу боис сув хўжалигида «КАНАЛЛАРНИ БЕТОНЛАШ БЎЙИЧА ЗАРБДОР ЙИЛ» эълон қилинди.
⚡️Сув тежовчи технологияни жорий қилган фермерларга кредит фоизининг бир қисмини қоплаш тартиби ишламаяпти. Шу боис йиғилишда бу бўйича янгича молиялаштириш тизими белгиланди.
☑️Унга кўра, кластер ва фермерларга сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун икки йиллик имтиёзли давр билан беш йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Бунинг учун очиқ-ошкора платформа ишга туширилади. Ҳам банк билан, ҳам таъминотчилар билан шартнома электрон платформа орқали онлайн имзоланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⠀
4G tarmog‘ida billurdek toza tovush
VoLTE texnologiyasi suhbatdoshingizning billurdek sof tovushini eshitishga imkon yaratadi.
Reklama
СОХТА ҲУЖЖАТ БИЛАН КРЕДИТ ВА СУБСИДИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «O.E.» МЧЖ раҳбари О.С. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкининг Келес филиалидан хорижий давлатлардан наслдор қора молларни олиб келиш ва кўпайтириш учун ажратилган 2,1 млрд. сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ, ХОСТЕЛЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ҳукумат қарори (622-сон, 27.11.2023 й.) билан Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️Оилавий меҳмон уйи – меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой объекти.
☑️Низомга кўра, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти уларни Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали ташкил этилади.
▪️Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда тегишли шароитлар яратилган бўлиши шарт (қуйидаги рўйхатда келтирилган).
☑️Қарор билан шунингдек, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
☑️Бунда меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун:
▪️Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади;
▪️ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
☑️Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли ҳужжатлар илова қилинади.
▪️Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.
☝️🏻Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Қарор тўлиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
Barcha yangi biznes hamkorlar uchun noyob taklif: Payme Business'dan 6 oyga 0% xizmat.
Payme Business sizga:
✅ Sotuvlar hajmini oshirish
✅ Sodiq mijozlar sonini ko'paytirish
✅ Uzcard va Humo tizimlari yordamida xizmat ko'rsatish
✅ Avtomatik fiskalizatsiya olishga yordam beradi.
Havola orqali o‘ting va bir zumda ariza qoldiring!
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Бизга юборилган видео ва хабарда, «Андижон вилояти, Избоскан туман Халқ банкидаги ҳолат экан. Соат 10 дан ўтса ҳам ходимлар иш жойида йўқ. Ҳамма кутяпти. Банк раҳбари соатлаб мажлис қилади» - дейилади.
Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб, ҳақиқий ҳолат ҳақида хабар беришларини кутиб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХАЛҚ БАНКИ: ҚАБРИСТОНЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА
АТ Халқ банки Қашқадарё вилоят филиали ходимлари томонидан Касби тумани Фазли МФЙ ҳудудида жойлашган қабристонга 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилган. Шунингдек, жонлиқ сўйилиб, гўшти эҳтиёжманд оилаларга тарқатилган.
Маълум қилишларича, мазкур топшириқ Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган.
Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиш керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔹Туронбанк 23,5% юқори даромадли янги омонатни ишга туширди!
➖Энди сиз 18 ой муддатда катта фойдани ҳар ой пластик картангизга оласиз.
➖“Maksimum” онлайн омонатига маблағ қўшиш чекланмаган миқдорда
➖Минимал қолдиқ билан исталган вақтда пулларни ечиб олиш мумкин ва ҳисобланган фоизлар куймайди.
❗️Жамғармангизнинг қайтарилиши Давлат томонидан кафолатланади!
"MyTuron" иловасини юклаб олинг: PlayMarket|Appstore
Боғланиш учун: 1220
Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
ПЕНСИОНЕРЛАРГА ЕР СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗ БЕРИЛАДИМИ
Савол: Ер ва мол-мулк солиғи учун 50% чегирма-имтиёз белгиланган бир қатор пенсионерлар ва бир қатор шахсларга. Оддий пенсионерлар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгамизми?
☑️Жавоб: Солиқ кодексининг 436-моддасида жисмоний шахсларга белгиланган ер солиғидан имтиёзлар кўрсатиб ўтилган. Унга кўра:
Ёлғиз пенсионерлар солиқдан озод қилинади. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.
Ушбу моддада кўрсатилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Эътибор беринг, ер солиғидан имтиёз фақат ёлғиз пенсионерларга берилади. Агар сиз ҳам ёлғиз пенсионер бўлсангиз ушбу имтиёздан фойдаланишиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЮКЛАТИЛГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЎЗИГА БЕРИЛГАН ВАКОЛАТДАН БОШҚА МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНГАН
Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 15 ноябрида МФЙ ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Toshkent markazida Parkwood tayyor turar-joy majmuasida xonadon 6 oygacha bo'lib to'lash bilan.
Yil oxirigacha taklifdan foydalanishga shoshiling va 2024-yilda ko'chib o'ting!
Xonadon sotib olish orqali siz quyidagilarni olasiz:
- Evropa qozonlari va radiatorlari bilan oldindan tugatish;
- panoramik oynalar;
- vertikal bog'dorchilik va avtomatik sug'orish bilan ikkita balkon;
- hovlidagi shaxsiy bog';
- Toshkent markazidagi hayot.
📞 Telefon: +99893 501 55 55
⚡️БУГУНДАН ЖАРИМАЛАР ҲАМ ОШДИ
Хабарингиз бор, мамлакатимизда базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланган.
☑️Унга кўра, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ўзгарди:
▪️Техник кўрик, «аптечка» — 170 минг сўм (аввал 165 минг сўм);
▪️Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (аввал 165 минг сўм);
▪️Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (аввал 330 минг сўм);
▪️Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (аввал 330 минг сўм);
▪️«Қизил»дан ўтиш — 680 минг сўм (аввал 660 минг сўм);
▪️Нотўғри «парковка»— 680 минг сўм (аввал 660 минг сўм);
▪️Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (аввал 990 минг сўм);
▪️Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (аввал 1 млн 650 минг сўм);
▪️Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (аввал 330 минг сўм);
▪️Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (аввал 1 млн 650 минг сўм);
▪️Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (аввал 2 млн 970 минг сўм);
▪️Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (аввал 3 млн 300 сўм);
▪️Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (аввал 8 млн 250 минг сўм);
▪️Рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 500 минг сўм (аввал 8 млн 250 минг сўм).Йўл қоидаларига риоя қилинг!
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦АНОРБАНК 26%га эга янги омонатни ишга туширди💰
▪️Фоиз ставкаси - 26%
▪️Омонат муддати - 6 ой
▪️Минимал миқдор - 1 000 000 сўм
▪️Максимал миқдор - чекланмаган
▪️Фоизлар ҳар ой электрон ҳамён ҳисобига тўлдириб берилади.
📌Шошилинг, омонатни жорий йил 31 декабргача онлайн режимда
Anorbank иловасида ёки бутун мамлакат бўйлаб барча савдо нуқталарида офлайн режимда очишга улгуриб қолинг🔥
Батафсил: anorbank.uz / материал
Банкнинг ижтимоий тармоқ саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram
👉 @bankirkundaligi 👈
ТЕНГЕ БАНК ХАЛҚАРО THE BANKER ЖУРНАЛИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛ БАНКИ - 2023» МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ
Куни кеча, 30 ноябр куни Лондонда йиллик The Banker мукофотлари доирасида дунёнинг энг яхши молия институтлари натижаларини эълон қилиш бўйича расмий маросим бўлиб ўтди.
АТБ Тенге Банк молиявий кўрсаткичларнинг ўсиши, стратегик ташаббусларни амалга ошириш ва рақамли маҳсулотларни жорий қилиш билан таъкидланди.🎉
Банк биринчи марта фахрий халқаро мукофотларга сазовор бўлаётгани йўқ. 2021 ва 2022 йилларда AsiaMoney нашри Тенге Банкни Ўзбекистондаги энг яхши хорижий ва инвестиция банки сифатида қайд этган, 2023 йилда Finance Derivative журнали Тенге Банкни Ўзбекистондаги энг яхши хорижий банк сифатида тан олган.
АТБ Тенге Банк бошқаруви раиси Талгат Аюпов натижаларни шарҳлар экан, The Banker мукофоти банк жамоасининг йил давомидаги фаолиятининг муносиб сарҳисоби эканлигини таъкидлади: «The Banker журнали Тенгенинг ютуқларини қайд этганидан хурсандмиз. Ўзбекистон бозорида банк хизматларни тақдим этиш орқали биз рақамли хизматларни жорий этишга интиламиз ва шу орқали банк маҳсулотларининг мавжудлигини оширамиз. Келгуси йилда биз мижозлар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давом эттирамиз».
Тенге Банк активлари жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 фоизга ошиб, 6,25 триллион сўмни ташкил этди. Кредит портфелининг ўсиши 63 фоизни, умумий ҳажми эса 3,98 триллион сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, депозит портфели 40 фоизга ошиб, 1,66 трлн сўмни ташкил этди.
Financial Times гуруҳи томонидан чоп этиладиган ва 180 дан ортиқ мамлакатларда ўқиладиган Британия ойлик журнали - «The Banker» 1926 йилдан бери нашр этилади ва молиявий маълумотларнинг нуфузли манбаи ҳисобланади. The Banker Awards мукофотлари ҳар йили банк соҳасининг энг яхши вакилларига берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Агар итнинг қўмондонлигида юзта шердан иборат қўшин тузилса, шерлар уруш майдонида итлар каби ўлади!
Агар шернинг қўмондонлигида юзта итдан иборат қўшин тузилса, барча итлар шердек жанг қиладилар!
Наполеон Бонапарт
P.S.: Шер бошқарувчингизга ташлаб қўйинг. Итлари барибир тушунмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН НОЯБР ОЙИНИНГ ВА КУЗ ФАСЛИНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Ҳурматли кредит олган фуқаролар ва тадбиркорлар, бугун кредит тўловларини тўлашнинг охирги куни эканини эслатиб ўтмоқчимиз. Бугун кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ҳар қандай шароитда ҳам тўлашни ҳаракатини қилинг. Эртагаликка қолган ҳар қанча тўлов (гарчи сиз учун ўта кичик сумма бўлса ҳам) кредит тарихингиз салбийлашишига олиб келади.
Банкирларга эса куч-қувват. Овингиз бароридан келсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Ҳоким_ёрдамчилари_ёзмоқда
ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?
2021 йил 3 декабрдаги 29-сонли фармони билан Ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис эътилган эди. Қарорнинг 5-бандида ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади деб белгиланган ва шунга асосан раҳбар ходимлар, ҳоким ўринбосарлари Ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказилди.
Қарорнинг 6-бандида ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилсин - деб белгиланган.
Мана 2 йиллик давонни ошиб ўтдик, лекин ханузгача ўз лавозимимизга қайтиш ёкида В.Б. бўлиб вакант бўлиб ётган бирор раҳбарлик лавозимига ўтказилмадик. Қайтанга ўз ўрнимизга қайтишимизга вилоят ва республика бошқармалари фаол қаршилик қилишмоқда.
Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг фармонлари бажарилмайдиган бўлса, барча ташкилотлар ўзбошимчалик билан иш юритадиган бўлса мамлакатимизнинг ривожланиши қай даражада бўлиши мумкин. Ёкида бизнинг давлат хизматчиларининг давлат раҳбарига нисбатан ишончсизлик руҳини уйғотишмоқчими деб ўйлаб қолдик. Бугунги кунда халқ ичида юриб етарлича тажриба тўплаб халқ дардини қалбан хис қилган кўплаб хоким ёрдамчилари Ҳурматли Президентимиздан умидвор бўлиб турибдилар.
Илтимос мурожаатимизни каналингизда ёритиб берсангиз, зеро сизнинг каналингизда ёритиб келинган мақолалар беэътибор колмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАЖЛИСЛАНД
Эрталаб мажлис, тушликда мажлис, кечқурун мажлис, мажлисга тайёргарлик тўғрисида мажлис, кечаги мажлис ҳақида мажлис...
Ҳурматли раҳбарлар, умуман мажлислар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАЙСИ БАНКЛАРДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР УЛУШИ КЎП?
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига NPL қолдиғи 16 трлн 777 млрд. сўмни ташкил этган ва жами кредит портфелидаги улуши эса 3,6 фоизни ташкил этган.
Давлат улуши мавжуд банклар ичида муаммоли кредит қолдиғи энг юқори банклар 5 талиги:
1. Халқ банки 8,9% (2138 млрд. сўм);
2. БРБ 5,7% (1258 млрд. сўм);
3. МКБ 5,1% (726 млрд. сўм);
4. Асакабанк 4,6% (1842 млрд. сўм);
5. Агробанк 3,5% (1894 млрд. сўм).
Бошқа банклар ичида муаммоли кредит қолдиғи энг юқори банклар 5 талиги:
1. Октобанк 84,0% (213 млрд. сўм);
2. Эрон Содерот банк 19,7% (5 млрд. сўм);
3. Гарант банк 18,9% (185 млрд. сўм);
4. Мадад инвест банк 11,5% (32 млрд. сўм);
5. Ипотека-банк 5,5% (1987 млрд. сўм).
👉 @bankirkundaligi 👈
МУНОСАБАТ
⚡️Куни кеча, АТ Халқ банки Избоскан универсал банк хизматлари маркази тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали ички тартиб ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ҳусусида видео мурожаатга тегишлича жавоб қилиш мақсадида Андижон вилояти, Избоскан тумани ҳокимлиги томонидан ўрганиш ўтказилибди.
Натижада, АТ Халқ банки Избоскан универсал банк хизматлари марказида соат 09-25 ларда вақтинча қисқа технинк носозликлар юзага келганлиги аниқланди. Қисқа вақт ичида техник носозликлар тўғриланиб, АТ Халқ банки Избоскан универсал банк хизматлари маркази томомидан фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнлари тартибга келтирилган.
Қолаверса, мурожаатда ҳолатни тасвирга тушираётган фуқаро соат 10:00 лар атрофида видео олганлиги аниқланиб, шу вақтда ҳам ходимларни иш жойларида йўқ деб айтилгани маълум қилинди. Аммо, бу тўғри эмас. Балки, ҳолат бўрттириб, банк нуфузига таъсир эттиришга қилинган ҳаракат дея таърифланмоқда. Яъни, ўша вақтда барча ходимлар ўз иш жойларида бўлишган.
Фуқаролар, ўз навбати келишини кутмай, сабрсизлик билан ниманидир кўрсатмоқчи бўлишса ҳам, кўплаб ташкилотлар видеокузатув камералари билан жиҳозланганини унутишмаса бас. Кунлик иш жараёнлари мана шу кузатув камералари орқали доимий ёзиб борилади.P.S.: Ҳокимлик матбуот хизматининг тезкорлиги, ўз ҳудуди ҳимоясига маҳкамлиги таҳсинга лойиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
Yuridik shaxslar uchun moliyaviy yechimlar💸
Tadbirkorlarni moliyaviy erkinlikning yangi cho'qqilarini zabt etishga chaqiramiz💼
✔️2 000 000 000 so'mgacha
✔️Qulay shartlar
✔️60 oygacha
✔️Foydalanishda hech qanday cheklovlar yo'q: har qanday korporativ maqsadlarni amalga oshirishingiz mumkin
Moliyaviy erkinlikka erishish va ulkan rejalaringizni amalga oshirish imkoniyatiga ega bo'ling🚀
Batafsil: 1290, anorbank.uz
Anorbank ilovasini yuklash
🥳 0 so‘m evaziga iPhone 15 Pro Max
Beeline Uzbekistan ilovasida Beefortuna g‘ildiragini aylantirib, sovrinlar yutish uchun imkoniyatlarni to‘plang:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱
∙ iPad Pro 🍏
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
⏫ Ko‘proq imkoniyat kerakmi? Beefortuna Plus'da g‘ildirakni 990 so‘mga aylantiring.
↪️ Ilovani yuklash
Yutuqli o‘yin 27-29-noyabr kunlari o‘tkaziladi. Sovrindorni o‘yin yakunlanganidan keyin 7 kun ichida random.org orqali jonli efirda tanlab, e'lon qilamiz. Tafsilotlar.
#iphone15promax #beefortuna #beefortunaplus
Reklama
#Мулоҳаза_дам_кунига
ВАЗИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШ
«Ўғрини қароқчи урди» - деган гап.
Дам олиш куни ўйлаб кўриш учун мавзу.
👉 @bankirkundaligi 👈
Siz Rossiyada, qarindoshlaringiz esa O‘zbekistonda bo‘lsa, pul o‘tkazish uchun qulay xizmat qo‘l ostingizda bo‘lishi juda muhimdir. Tinkoff ilovasida kontaktni tanlash va bir necha daqiqada pul o'tkazish mumkin. Pul to'g'ridan-to'g'ri kartaga tushadi, hech qayerga borish shart emas. Agar dekabr oyining oxirigacha 20 000 rubldan boshlab pul o'tkazmasi amalga oshirilsa, uchta avtomobildan biri qo'yilgan yutuqli o'yinda ishtirok etish mumkin.
Yana:
• Tinkoffda ilova va qo‘llab-quvvatlash xizmati nafaqat rus, balki o‘zbek tilida ham mavjud;
• Pul o'tkazish uchun Tinkoff Black kartasini rasmiylashtirish kerak. Bu bepuldir. Shuningdek, dekabr oyining oxirigacha kartani rasmiylashtirgan yangi mijozlar o'rtasida bank 5 000 000 rubl yutuqni o'ynaydi
• Karta dizaynini tanlash imkoniyati mavjud.
• Sovg'asiga — kartxolder.
Kartani rasmiylashtiring va yutuqli o'yinda ishtirok eting
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департамент ҳамда ички ишлар ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам судланган шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Оқдарё туманида яшовчи, 1984 й.т., тумандаги ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларидан бирига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва туман ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда фаол тадбир ўтказилди.
Унда Фарғона туманида яшовчи, 1967 й.т. фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 25-26-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15pro
Reklama