🔊“Gigabayt ovi” mavsumi ochildi!
Ucelldan yoqimli syurprizlar xohlaysizmi? Bu oson! “Gigabayt ovi” aksiyasida ishtirok eting va Ucell mobil ilovasida ro‘yxatdan o‘ttb, sovg‘a sifatida internet-trafik oling.
• Ucell mobil ilovasini yuklab oling;
• Aksiyada ishtirok etish taklifini qabul qiling;
• Ekranda bizning o‘yin personajimiz – “Barsik”ni (ustiga bosib) tuting!
Diqqat! Aksiyada faqat Ucell mobil ilovasining yangi foydalanuvchilari qatnasha oladilar.
Aksiya 31.12.2023-y.gacha amal qiladi.
Batafsil: www.ucell.uz/3k2q
🎄📱 Yangi yil — yangi iPhone 15 Pro Max bilan!
Beeline Uzbekistan ilovasida BeeFortuna Plus g‘ildiragini 990 so‘mga aylantirib, zamonaviy smartfonlardan birini yutish imkoniga ega bo‘ling:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱
∙ Apple iPhone 15 Pro 📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 9-10 dekabr kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
⚡️АЙНИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА МУҲИМ РАҚАМЛАР:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;
▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;
▪️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;
▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ўзбекистон беш устуни, яъни суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
▪️Қисқа муддатда 30 дан зиёд қонун ва қонуности ҳужжатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилган...
▪️Юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми охирги 6 йилда 1,5 мартадан ортиқ, тадбиркорлар сони 2 баробар ва саноатдаги ўсиш 40 фоиздан зиёд ошган...
▪️Жорий йилда ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар 134 триллион сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 5,6 баробар кўпайди...
▪️Ўзбекистон Коррупцияга муросасиз муносабат бўйича халқаро индексда 32 поғонага, Матбуот эркинлиги индексида 28 поғонага, Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди...
▪️Сўнгги йилларда шу мақсадда 300 га яқин давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди ва аҳолига 50 миллиондан ортиқ хизматлар кўрсатилди...
⚡️Давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этишимиз зарур...
Сиз, азиз ватандошларимни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАДБИРКОРЛАР, ШОШИЛИНГ, ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ
Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўловчи тадбиркорлар 2024 йил 1 январдан АОСни 4% (ёки бошқа солиқ ставкалари) тўлашга ўтиш учун 2023 йил 18 декабргача солиқ органини хабардор қилишлари керак.
▪️Бунинг учун солиқ тўловчи my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетидан «Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкасига ўтиш (рад этиш)» бўлими орқали рад қилиш хабарномасини юборади.
Видеода қайд этилган ҳавола👇
https://my3.soliq.uz/login?type=legal
Бундан ташқари яна бир эслатма! Бугун, 2023 йил 7 декабр!
▪️Бугун, ноябрь ойи учун:
- натура ҳолида тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни.
👉 @bankirkundaligi 👈
Bayram sovg‘alarini olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!
Beeline Uzbekistan Yangi yil Yarmarkasiga hoziroq qo‘shiling.
Reklama
🎁 Konstitutsiya kuniga — 10 000 so‘mga 10 GB
Beeline Uzbekistan ilovasiga kiring va maxsus bayramona narxda — 10 000 so‘mga 10 GB internet-paketini ulang.
Paketni cheklanmagan miqdorda xarid qilish mumkin.
Paketning amal qilish muddati — 7 kun. Trafik xarid qilinishi bilanoq undan foydalanish mumkin.
O‘zingizga yoki yaqinlaringizga sovg‘a ulashing!
↪️ Ilvoani yuklash
❗️Aksiya 2023-yil 7-dekabrdan 10-dekabrgacha (shu sanada ham) amal qiladi. Tafsilotlar.
Reklama
ДХХ: Тошкентда Олий суднинг катта консультанти, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчиси ушланди
▪️Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.
▪️Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
МФЙ ЕТТИЛИГИ ПУЛ ЙИҒУВЧИМИ?
Хоразм вилояти Хазорасп тумани МФЙда иш фаолиятимизни олиб бормоқдамиз. Сизга мурожаат қилишимиздан мақсадимиз Маҳалла 7 талик нима иш қилиши низомда кўрсатилган бўлсада, туманни раҳбарлари ҳокимдан тортиб уни ўринбосарларигача маҳаллада 7 талик деб туманни ҳамма ишларини МФЙларга юкладилар.
Ҳозир хам 5 декабр 2023 йил мажлисдан чиқдик. Ҳар хил ҳақоратли гап сўзлар айтилди. Қачонгача эскича ўйлашлар билан яшаймиз.
Ҳар бир маҳаллага қўйилган режа солиқ тушими ўртача 2 миллион сўм, ичимлик сувидан қарздорлик ҳар куни 1 миллион сўм, тоза ҳудуд муср пули ҳар куни 200 ёки 300 минг сўмдан пул топиш керак.
Ушбу пул маблағларини топа олмаган МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчиси ҳар куни мажлисда ҳақоратли гапларни эшитади туман ҳокимидан ёки унинг биринчи ўринбосаридан.
Ҳар ким ўзини ишини қилса бўлмайдими? У коммунал-солиқ ташкилотлари рахбарию ходимлари мажлисга келмайди ҳам.
Юкоридаги пул топиш ишларни Маҳалла раиси билан ҳоким ёрдамчисини вазифасига шулар кирадими йўқми? Шунга ҳаққоний ойдинлик киритиб беринг (Ҳоким ёрдамчилари вазифалари 👉мана бу ерда👈 келтирилган).
Бундан ташқари мажбурий обуна пулларини айтмайсизми, тумандаги «Х» газетасига мажбурий қилиб обуна бўлдик шуниям текшириб беришларингизни сўраймиз. Ўтган йил ҳам мажбурий обуна бўлганмиз, бирон марта газета беришмаган. Обунага тушган пуллар қани?
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАЪЛИМ КРЕДИТИЧИ!
Давлат комиссияси абитуриентлар, ота-оналар фикрини инобатга олиб контракт тўлаш муддатини узайтирди. Лекин, айни кунда таълим кредити (Алоқабанкдан бошқа) банкларда мавжуд эмас.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўйлаб кўрадими бу масалани. Бу масалани бир ой аввалроқ ҳам тўхталиб ўтган эдик.
Бу вазирликда матбуот хизмати мавжудми? Маошини вақтида берасизларми?
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БИРИНЧИ КУНИМ
Ишга келган биринчи куним ҳали ҳам ёдимда. Қанчадан-қанча орзуларим бор эди... Ҳозир ҳам бор орзуларим.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ХАЛҚАРО БАНКЛАР КУНИ
2019 йил декабрда БМТнинг Бутунжаҳон кунлари ва унутилмас саналари рўйхати янги сана билан тўлдирилди. Яъни, ҳар йили 4 декабр санасини Халқаро банклар куни (International day of Banks) сифатида белгилаш ҳақидаги, БМТнинг 74/245 сонли қарори қабул қилинди.
Эсда қоларли санани белгилаб, БМТ Бош ассамблеяси 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишга бир қатор банк тузилмаларининг қўшган ҳиссаси тан олинганлигини таъкидлади.
БМТ ушбу байрам институти нафақат банкларнинг одамларнинг турмуш даражаси ва турмуш шароитларини яхшилашга қўшган ҳиссаси, балки глобал миқёсдаги энг муҳим вазифаларни ҳал қилиш учун улкан салоҳиятга эга эканлигини тан олди.
Барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳар қандай шаклда қашшоқликка қарши кураш бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Ушбу йўналишда банк тузилмаларининг иштироки жуда муҳим роль ўйнайди.
БМТ банкларнинг эътиборини ҳозирги иқтисодий вазият кўпинча олдиндан айтиб бўлмайдиган ва ўзгарувчан бўлишига қарамай, бундай узоқ муддатли лойиҳаларга маблағ киритиш муҳим аҳамиятга эга эканлигига қаратмоқда.БМТ томонидан таъкидланишича, жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати ўз чегарасига етган бўлиши мумкин ва келажакда бу кўрсаткичлар пасайишни бошлайди ва қашшоқлик ва тенгсизлик муаммолари янада кучаяди.
БМТ ўз ҳужжатлари орқали банкларни юзага келиши мумкин бўлган хатарларни бартараф этиш ёки уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш чораларини олдиндан ишлаб чиқишга чақиради.
Барқарор ривожланиш дастурини амалга оширишда мавжуд бўлган хавф-хатарлар қаторига иқтисодий ривожланиш секинлашувидан ташқари, кенг савдо чекловлари, қарз хатарлари, капитал чиқиб кетиши, иқтисодий санкциялар, иш ҳақи ўсиш суръатларининг пасайиши ва иқлим ўзгариши киради.
2030 йилгача Жаҳон барқарор ривожланиш дастурининг мақсадларига эришишда банк тузилмаларининг муҳим роли Халқаро банклар куни деб эълон қилиш учун асос бўлди.
Бутун Ўзбекистон банкларини каналимиз номидан ХАЛҚАРО БАНКЛАР КУНИ муносабати билан табриклаймиз.
Биз ҳар қанча танқид қилсак ҳам, фуқароларимиз ҳар қанча эътироз қилса мамлакатимизни бир кунини ҳам Сиз - банкларсиз ва банкирларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барчангизнинг келгуси фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
▪️ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ ОГОҲЛАНТИРИЛМАСДАН ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИНМИ!
Ипотека банк Бухоро бўлимидан 2023 йил 26 майда микроқарз олгандим. Суммаси 42 млн id рақами 2236**7 кредит фоизи шартнома бўйича 24 фоиз эди. Лекин таҳминан октябр ойидан бошлаб 28 фоиз ҳисоблаяпти. Банкнинг қисқа (1233) рақамига мурожаат қилганда, банк тартиби ўзгариб 28 фоизга кўтарилди деб айтишди.
Шу қонунга мувофиқми, шартнома шартлари огоҳлантирилмасдан ўзгартирилиши мумкинми?
▪️ОЛМАГАН КРЕДИТНИ ТЎЛАМОҚДАМАН
Менга 2019 йил декабр ойида Н. исмли шахс Халқ банкидан истеъмол кредит олиб бераман деб паспорт копия ва иш ҳақимни олди. Андижон тумани Халқ банкидан 2020 йил январ-феврал ойларида бўлмади деб Олтинкўл тумани Халқ банкига шартнома қилиб у ерда ҳам ҳеч нарса бермади.
2020 йил куз ойларида Андижон ва Олтинкўл тумани Халқ банкидан банк ходимлари телефон қилишиб қарздорлигим борлигини айтишди. Шунда «Кредитни олмаган бўлсангиз тушунтириш хати ёзиб беринг» дейишди. Ёзиб бердим.
Андижон туманидан прокуратура ходимлари телефон қилишиб терговга чақиришди, кейин вилоят прократурасига ҳам чақиришди. Тушунтириш хати ёзиб бердим. Судга чақиришади дейишди, лекин чақиришмади.
Прократурага борсам бу ишларни қилганлар қамалиб кетишганини айтишди. Мен нима қилай?
Менинг картамдан тушган пулни Халқ банки ечиб оляпти. Ёрдам беринглар.
P.S.: Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъуллар ўрганиб кўришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундан аввалги мурожаатда ҳам мурожаатчи асосли масалани кўтармоқда, ҳақ бўлиши мумкин, ўрганиб кўрилишини сўраймиз. Албатта, Марказий банк мутасаддилари бефарқ қолдирмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎁🎄 Ilovamizda 10 GB sovg‘a qilamiz!
Sovg‘ani Beeline Uzbekistan ilovasida olishingiz mumkin. 10 GB yozilgan bannerni toping va faollashtiring. 2023-yil 15-dekabrgacha ulashga ulguring.
➡️ Ilovani yuklash
Trafikdan 28-dekabrdan boshlab foydalanish mumkin.
Aksiya tafsilotlari
ФИРИБГАРЛИКНИНГ ЯНА БИР СХЕМАСИ
Банкомат ёнига пулингизни нақдлаштиргани келганингизда ўша атрофда турган нотаниш инсон сиздан картасини йўқотиб қўйганлиги ёки уйида қолиб кетганлигини, ҳозирда нақд пул ўта зарурлигини айтибпулини нақдлаштиришда ёрдам қилишини илтимос қилади. Яхшилик қиламан деб рози бўласиз.
1. Нақдлаштириш қандай бўлади:
Унинг айтишича дўсти сизни картангизга пул ташлаб беради, сиз эса ўзингизни пулингизга қўшиб нақдлаштириб берасиз ва уни тушган пулини қўлига нақд кўринишда берасиз. У банк хизматини ҳам тўлайди. Ҳеч қандай хатолик йӯқ.
2. У телефони ўчиб қолганини айтиб, сиздан телефонингизни сўраб ундан телефон қилади ва сизни карта рақамингизни «дўсти»га юборади. Нақд пул тушади картангизга ва сиз пулларни нақдлаштириб унга тегишлисини берасиз. У кетади.
3. Бироз вақт ўтиб, кимдир сизга телефон қилиб картангизга пул ташлаб берганини, лекин заказ қилган нарсасини ҳалиям олмагани ҳақида айтади. Сиз бундан бехабарсиз албатта. Унга рад жавобини беришиз аниқ. Сўнгра, ИИБ сизнинг устингиздан ариза тушганини айтиб, фирибгарликда айблов эълон қилади. ИИБ адашмаган.
ХАТО ҚАЕРДА?
Аслида, нотаниш кимса онлайн савдо қиламан деб, йўқ нарсага интернет орқали харидор топади. Харидор ишончига кириб олдиндан тўлов қилишига эришади.
Банкка бориб ўзимни номеримдан телефон қиламан дейди. Шунда, фириблик учун сизни картангиз ва телефонингиздан фойдаланади.
Сизни номерингиздан телефон қилиб сизни картангизга пул туширади, харидорга ўзимники деб. Сиз эса пулни нақдлаштириб қўлига берасиз.
Фирибгарни ҳеч қандай маълумоти қолмайди, ҳатто камерадан ҳам ўзини олиб қочиб суҳбатлашади.
Харидор уч тўрт кун сизни безовта қилмаслиги учун, интернетда у билан алоқада бўлиб туради. Вақт ўтганда эса йўқолиб қолади.
АНА ЭНДИ ЖАВОБГАР СИЗ БЎЛИБ ЧИҚАСИЗ.
✔️Кимга юборишни ўзингиз ҳал қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ҚАЙСИ БАНК ИШЛАМОҚДА?
Бугун, 2023 йил 9 декабр куни тижорат банкларининг БХМлари жисмоний шахсларга хизмат (пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш) кўрсатади.
☑️Қуйидаги рўйҳатдаги банк номлари устига босиб, аниқ манзиллар ҳақида маълумот топишингиз мумкин:
▪️Алоқа банк;
▪️Анорбанк;
▪️Асакабанк;
▪️Aсия аллианс банк;
▪️БРБ;
▪️Гарантбанк;
▪️Инфинбанк;
▪️Ипак Йўли банки;
▪️МКБанк;
▪️Ориент финанс банк;
▪️Тенге банк;
▪️Туронбанк;
▪️Трастбанк;
▪️Халқ банки;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️ЎзСҚБ;
▪️Hamkorbank.
☝️🏻Агробанк, Пойтахт банк, Давр банк, Ипотека банк, Капитал банк, Универсал банкларнинг бу борадаги хабарларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан топа олмадик.
👉 @bankirkundaligi 👈
Barcha yangi foydalanuvchilarga 10GB sovg‘a qilamiz!
OQ’ga hozirning o‘zida ulaning, HELLOBONUSOQ promokodidan foydalaning va bepul 10GB ga ega bo‘ling!
MyID yordamida OQ’ga atigi 1 daqiqada ulaning va sifatli aloqa, zo‘r kontent hamda yoqimli bonuslardan bahramand bo‘ling 😉
📲 OQ ilovasini yuklash
Instagram | Telegram | Facebook
🏦Ўзсаноатқурилишбанкда 27 ёшли йигит департамент директори лавозимига тайинланди!
Хакимов Абдурашид Бахром ўғли Молия институтлари ва инвесторлар билан ишлаш департаменти директори лавозимига тайинланди.
А.Хакимов унга қадар Корпоратив бизнес департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, А.Хакимов 1996 йил 14 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
«ҚОРА РЎЙҲАТ» МАВЖУДМИ?
«КРЕДИТ ТАРИХИ» НИМА?
Сўнгги пайтларда Марказий банкка йўлланаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги турли хабарларда банклар фуқароларни ўз вақтида кредит тўловини тўламагани учун «қора рўйхат»га киритганлиги ва бундай рўйхатга тушганларга кредит ажратишни рад этаётганлиги ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
▪️Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан видео изоҳ тайёрлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭНГ КЎП ИПОТЕКА ТОШКЕНТДА АЖРАТИЛГАН
Марказий банк 2023 йил 11 ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича таҳлилий ахборот тақдим этди.
Унга кўра, энг кўп ипотека кредитлари (Ажратилган ипотека кредитларнинг 30 фоизи) Тошкент шаҳрида ажратилган. Ундан кейинги ўринларда Фарғона, Тошкент, Навоий ва Самарқанд вилоятлари.
Айни кунларда ипотека-кредитлари ажратаётган тижорат банклари тўғрисида 👉мана бу ерда👈 маълумот берганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 6 декабр куни, соат 15:45 да Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида видеоселектор мажлиси ўтказилади.
Кун тартиби: Қиш мавсумини беталофат ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, (Туман ва шаҳар студияларида эса барча ҳоким ўринбосари) сектор раҳбарлари, божхона раҳбарлари, Республика студиясида иштирок этаётган вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг вилоят ва туман тузилмалари раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОИЛАВИЙ ХУСУСИЙ БОҒЧА(ЯТТ)ЛАРГА БЕРИЛГАН ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ (ОЙИГА 330 МИНГ СЎМ) ҚЎЛЛАНИЛМАСДАН ҚОЛГАН, ҚАЙТАРИЛАДИ
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, Жорий йилнинг 1 декабрь куни Солиқ қўмитаси Маълумотлар базасида якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари ташқи манба маълумотлари асосида автоматлаштирилди.
Автоматлаштириш жараёнида техник хатолик юзага келиб оилавий хусусий боғча фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ижтимоий солиқ бўйича имтиёз (ойига 330 минг сўм) қўлланилмасдан қолган.
☝️🏻Айни пайтда мазкур техник хатолик бартараф этилган. Тадбиркорлардан ечиб олинган ижтимоий солиқ суммалари уларнинг ҳисобрақамига қайтарилмоқда.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.
✔️Оилавий боғча очган танишларингизга хабарни юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Чилонзор туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: ЖКнинг 176-моддаси!
👉 @bankirkundaligi 👈
КОНТРАКТ ТЎЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ
1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 25 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
📣ЎЗИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ?
◾Бозорда сотилмайди...
◾Сотилса олинмайди...
◾Олинса кийилмайди...
◾Кийилса ечилмайди...
🚷Жавобни топдингизми, ўзингизни синаб кўринг.
🔥🔥🔥 Серьёзно относитесь к деньгам? Ловите скидку
⚡️ Компания Leading Group предлагает выгодную скидку до 20% на сервис 1С:ИТС.
❗️ Только до 31 декабря текущего года у Вас есть уникальная возможность подключить годовую подписку всего за 2.560.000 сум.
👉 Подробнее про весь спектр услуг
💥 Не упустите свой шанс на улучшение бизнес-процессов!
Сделайте правильный выбор с Leading Group и 1С – вместе мы делаем ваш бизнес эффективным и конкурентоспособным!
☎️ +998 55 510 51 51
📲 @itsleading @LeadingITS
📷Instagram | 📒Facebook | 🌐Web | 🌐Telegram
#Мулоҳаза_дам_кунига
ЖИДДИЙ ОДАМСИЗ!
«Ҳокимият қарзи», Ҳинд филми.
Дам олиш куни учун.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Мен Даврбанк юридик мижозиман. Давр банкдан савдо кредит олганман.
Кредитни 80 фоизи ёпилган. Гаровга қўйган мулкларини ёпилган қисмини чиқаришда муаммо бўлаяпти.
Республикаси ҳам телефон кўтармай қўйди. Телефон қилса ҳозир кутиб туринг деб, йўқолиб қолишади.
10 кун бўлди тўланганига кредитни. Гаровдан чиқариш муаммо бўлмоқда. 100 млн кредит олинган. Лабо 2021 йил. Спарк 2015 йил. 23 млн. сўм қолди хозир кредит.
Лабони чиқармоқчиман. Самарқанд банк марказидан олинган кредит. Муддатидан олдин ёпдим кредитни.
P.S.: Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида бугунги кунда мавжуд ипотека кредитлари шартлари. Маълумотлар жорий йил 27 ноябр ва 2 декабр кунлари бош банк мутасаддиларидан олинди.
☑️Агробанк
▪️Бирламчи
Фоизи 18 %
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 15 %
▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи 18 %
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 15 %
▪️Ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредити
Фоизи 26,5 %
Муддати 10 йил
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈
☑️Туронбанк
▪️Бирламчи бозор
Фоизи 16% дан бошлаб
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 50%
👉Батафсил👈
▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи 16% дан бошлаб
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 50%
👉Батафсил👈
▪️Ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредити
Фоизи 26%
Муддати 10 йил
Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб
👉Батафсил👈
☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан
Бошланғич тўлов 15% дан
👉Батафсил👈
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Иш ҳақи лойиҳаси учун
Фоизи 24% дан
Бошланғич тўлов 26% дан
👉Батафсил👈
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан
Бошланғич тўлов 15% дан
👉Батафсил👈
☑️Микрокредитбанк
▪️Бирламчи бозор
Фоизи 16,5-17,5-18%дан
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 15-30-50%
👉Батафсил👈
▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи 16,5-17,5-18%дан
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 15-30-50 %
👉Батафсил👈
☑️Hamkorbank
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити (банк ўз маблағлари ҳисобидан)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
👉Батафсил👈
☝️🏻Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Бизнесни ривожлантириш банкларида мазкур кредитлар вақтинча тўхтатилган. Трастбанк ва Анорбанкларда ипотека кредитлари мавжуд эмас. Ипак йўли банки ва Алоқабанк
матбуот хизматлари мазкур йўналишдаги ахборотларни мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан ахборотларни тақдим этмади.
☝️🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.
Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.
Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.
Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈