bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУРАР ЖОЙГА МЎЛЖАЛЛАНМАГАН МУЛКЛАР УЧУН СОЛИҚ БАЗАСИНИ АНИҚЛАШ МИҚДОРИ ИНДЕКСАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Шу кунларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда, деган хабарлар кенг тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тушунтириш берди. Унга кўра, дарҳақиқат, «Солиқ ва буджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришлар ҳам ўз ифодасини топган.

Хусусан, қонун билан юридик шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек, жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти ёки даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари учун мол-мулк солиғининг асосий ставкаси 1,5 фоизда ўзгаришсиз қолмоқда.

Шу билан бирга, мол-мулк солиғи базасини аниқлаш учун 1 кв.м учун амалда фақат юридик шахслар учун қўлланилиб келинаётган минимал қиймат миқдори Тошкент шаҳри учун амалдаги 2,5 млн. сўм ўрнига 3 млн. сўм, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун амалдаги 1,5 млн. сўм ўрнига 2 млн. сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун эса амалдаги 1 млн. сўм ўрнига 1,2 млн. сўм қилиб белгиланмоқда.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахс балансида бўлган 100 кв.м нотурар объект учун амалдаги энг кам меъёрларга мувофиқ, 2023 йилда 3,7 млн. сўм (100 кв.м*2,5 млн. сўм*1,5 фоиз=3,7 млн. сўм) миқдорида мулк солиғи ҳисобланган бўлса, 2024 йилда бу миқдор ушбу объект учун 4,5 млн. сўм (100 кв.м*3.0 млн. сўм*1,5 фоиз=4,5 млн. сўм) ни ташкил қилиши мумкин. Мисолдан кўриниб турибдики, 100 кв.м объект учун мулк солиғи ўртача 700 минг сўмгача ошиши мумкин.

Яна бир мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахс балансида бўлган 543 кв.м нотурар объект амалдаги энг кам меъёрларга мувофиқ, 2023 йилда 20,4 млн. сўм миқдорида солиқ тўлаши лозим эди (ҳисобланиши: 543 кв.м*2,5 млн сўм*1,5 фоиз=20,4 млн. сўм). Бироқ ушбу юридик шахс ўз балансидаги объектни 2023 йил 4 январда фуқаро номига ўтказиб, кадастр қийматини 95,3 млн. сўмга баҳолатган. Натижада, ушбу объект учун жисмоний шахсларга мўлжалланган қийматдан келиб чиқиб, 1,4 млн. сўм мулк солиғи ҳисобланган. Мазкур объект учун 19 млн. сўм бюджетга тўланиши лозим бўлган маблағ эса тўланмай қолган. Бундай мисолларни Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўплаб учратиш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚАЙСИ БАНКДА ДАМ ОЛИШ КУНИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ МУМКИН?

▪️Бугун Hamkorbank банкларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларни амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Манзиллар.

☝️🏻Иш вақти 09:00 дан 13:00 гача.

▪️Шунингдек, Гарант банк Тошкент шаҳридаги Саид Барака кўчаси 78-уй ҳамда Лайлитуғон кўчаси 1-уй манзилларидаги шохобчаларида ҳам шанба ва якшанба кунлари валюта айирбошлаш мумкинлигини маълум қилди.

☝️🏻Иш вақти 09:00 дан 17:00 гача.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИПОТЕКА-БАНК АТИБ ҚЎШИМЧА АКЦИЯ ЧИҚАРДИ

Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 сўм бўлган умумий қийматдаги 844 633 300 000 cўмлик 844 633 300 000 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи 1 сўм.

Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдириш оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб, 10 кунни ташкил этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КОНТРАКТ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛИШИ МУМКИН

☑️Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда. Яъни, фарзанди мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган солиқ тўловчи унинг ўқишига йўналтирган маблағлар қисми учун даромад солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу имтиёздан фақатгина талаба фарзанди 26 ёшга тўлмаган ота-оналар фойдаланар эди.

▪️Эндиликда, мазкур тартибнинг жорий этилиши билан ота-оналарга фарзандларининг ёшидан қатъий назар уларнинг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлари қисмига солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

☝️🏻Дарров бу хабарни олиб бухгалтерияга кириб ГЛБни бошини қотирманг. Бу ҳали Қонунчилик палатасида маъқулланди, Сенат ҳам тасдиқлаши зарур.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СОЛИҚҚА ОИД

2024 йил 1 январдан солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда, фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд. сўмдан 10 млрд. сўмга оширилмоқда.

☑️Қонун лойиҳасида солиқ солиш базасини кенгайтириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, инфляция даражасидан келиб чиқиб акциз солиғи ва ресурс солиқларини индексация қилиш белгиланмоқда.

Бундан ташқари яна бир эслатма! Бугун, 2023 йил 15 декабр!

▪️Бугун, ноябрь ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ЖШОДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни;

- айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

​​СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ТЕРМИЗ ШАҲРИДА МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ СОЛИҚ ЙИҒУВЧИГА АЙЛАНДИ

Ҳар куни Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан йиғилиш соат 19:00 дан соат 22:00 гача (иш вақтидан ташқари вақтда) давом этади. Йиғилишга маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари азият чекамиз. Сабаби 8 млн. сўмдан тортиб 20 млн. сўмгача солиқ ундириш режаси бажарилмаса ҳаммани олдида шаҳар ҳокими Т.Ў. мажбурий тушунтириш хатини олмоқда.

Бизни мажбурлаб йиғилиш залида ёздириб олган тушунтириш хатларини асос қилиб, интизомий жазо ва жарималар ҳаттоки ишдан ҳам олган ҳолат бўлмоқда. Наҳотки давлат ишида давлат хизматчисини шунчалик қийноқлар билан қийнаш қайси Қарор ва Фармонда кўрсатилган?

Энг ачинарлиси, ушбу йиғилишда солиқ инспекторлари ҳамма вақт чақирилмайди. Ахир ушбу лавозим функция шуларники эмасми деган савол туғилади?

Ҳурматли банкир кундалиги админи бизни дардларимизга ечим қилиб беришда, асоссиз берилган маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиларига ҳайфсан, иш ҳақидан 30% жарима ва ишдан олинган ходимларни буйруқлари қанчалик қонунийлигини келиб кўришсин, ўрганишсин. Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлиги, Меҳнат инспекциялари борку ахир, илтимос, ёрдам кутиб қоламиз.

P.S.: Ушбу масалани тегишли мутасаддилар ўрганиб, ҳолатга ойдинлик киритса, агар ёзилганлар ҳақиқат бўлса, бу давлат хизматчиларини ўз вазифаларини бажаришлари учун ёрдам кўрсатилишини сўраб қоламиз. Ҳоким ёрдамчилари ўзлари ажратган кредитларни ундириш билан шуғулланса бўлмайдими? Ишсизларни банд қилиш билан, янги иш ўринлари яратиш билан, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланмайдими? Ёки Термизда бу масалалар 100 фоиз бўлганми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ, 14% ҚОЛДИ

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 14 декабрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Пресс-релиз.

Каналимиз обуначилари ҳам олдиндан биладиган бўлиб қолибди. Куни кеча ўтказилган сўровномада катта қисм обуначилар асосий ставка «ўзгармаслигини» прогноз қилган эди.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 25 январда бўлиб ўтади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​⚡️​​ЭРТАГА ​​​​АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Эртага, 2023 йил 14 декабр куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш
ўтказилади.

2023 йил 26 октябр куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 14 фоиз этиб белгиланган эди.

Таҳмин қилиб кўрингчи, 14.12.2023 йил куни асосий ставка (14%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-205-сон Фармони қабул қилинди.

Энди кластерлар вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ташкил этилади (Буни ўқиган вилоят ҳокимлари: Ахаа, қўлга тушдингми?)

Агробанк оилавий тадбиркорлик кредитлари ажратишни тўхтатиши мумкин. Чунки, банкнинг 2024 йилда ушбу дастурдан қайтган маблағларни сувни тежайдиган суғориш технологияларини молиялаштиришга йўналтириш бўйича таклифи маъқулланди.

Пахта хом ашёсини молиялаштиришда бошқа давлат (улуши устун келадиган - янгича гап, яъни ҳаммаси ҳам эмас) банклари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу бўйича алоҳида таклиф ишлаб чиқилмоқда (Шамол бўлмаса дарахтни учи қимирламайди!).

✔️Хуллас бу фармонни фермерларга, кластерларга, умуман қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ барча даражадаги масъулларга юбориб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги


“Beepul bilan Yangi yil” o‘yinida ishtirok eting va ANDROID televizoringizni yutib oling!

Beepul ilovasi orqali Beeline xizmatlari uchun 30 000 so‘m va undan yuqori miqdorda to‘lovlarni amalga oshiring va to‘rtta televizordan birini yutib olish imkoniyatini qo‘lga kiriting!

Yuklab olish

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ ЎЗИ МАЪЛУМ ҚИЛГАН

Куни кеча «Халқ банки ходими 750 миллион сўм пенсия пулларини қимор ўйнаб, ютказиб қўйган»и ҳақида хабарлар тарқади. Бу ҳақда банк раисининг ўринбосари Фаррух Рўзиев маълум қилган.

Ушбу ҳолат 2022 йил феврал-март ойларида банк кассири томонидан содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан Халқ банк Узун филиали ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат қилган.

«Ўзи Халқ банки у, ўзи бу» - деб ёзавермаймиз. Эски масалани янгилик деб гапиравермаймиз. Бошқарув раисининг ўринбосари ҳам жамоатчилик бу каби хабарларга бунчалик ўчлигини билмаган бўлса керак.

Тарқаламиз, кўча совуқ, иссиқ кийиниб чиқинг, Метан заправкалар бир нималар бўлмоқда, бу ёқда бензин нарҳи «аямадиско»га ўйнаб ётибди, бошқа мавзулар кўп хуллас.

👉@bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

OQi roboti bilan o'ynang va iPhone 15 yutib oling!

OQ mobil ilovasida OQi roboti haqidagi ajoyib yangi yil oʻyini paydo boʻldi, unda siz nafaqat zavqlanishingiz, balki iPhone 15 uchun ham raqobatlashishingiz mumkin.

Qoidalar oddiy — oʻyin maydonida iloji boricha uzoq vaqt oʻynang va hafta davomida kristallarni toʻplang.
Birinchi boʻlib 5 ta kristal toʻplagan kishi gʻolib boʻladi.

OQ ilovasini hozir yuklab oling, oʻynang va yutib oling😉

📲 OQ ilovasini yuklash


Instagram | Telegram | Facebook

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

КРЕДИТНИ ТЎЛИҚ БЕРИШМАДИ

Мен Фарғона вилояти Микрокредитбанк минтақавий филиалидан уй-жой қуриш учун ипотека кредити сўраб 2022 йил 8 феврал куни мурожаат қилиб ҳужжат топширганман.

Ҳужжатларимга асосан 260 млн. сўм кредит ажратилиши бўйича шартнома тузилган. Шунга асосан 2022 йил ноябр ойида 52 млн. сўм, 2023 йил январ ойида 78 млн. сўм ва 2023 йил июл ойида 100 млн. сўм жами 230 млн. сўм кредит ажратилди. Қолган 30 млн. сўм кредит маблағини банк «ана бераман, мана бераман» деб шу кунгача бермай келяпти.

Ажратилган кредит ҳисобидан 10 ой фақат фоиз тўладим, танини ҳам қўшиб тўлай десам, «сизга кредит тўлиқ берилгани йўқ, шунинг учун танини ҳисоблаб бера олмаймиз» -деб мендан фақат фоизини ундириб келяпти.

Мана қарийб 1 йил 10 ой вақт бўлибдики кредитни тўлиқ ололмай юрибман.

2023 йил ноябр ойида Микрокредитбанкни Республикадаги ишонч телефонига ва Республика Марказий банкини ишонч телефонига бир неча маротаба мурожаат қилдим, улар ҳам ҳал қилиб бериша олишмади.

P.S.: Мурожаатчининг шахсий маълумотлари Марказий банк ёки МКБанк расмийларига тақдим этилади.

☝️🏻Шунингдек, жорий йил 2 декабр кунги мурожаатлар бўйича Ипотека-банк мутасаддилари мурожаатчи маълумотларини олиб, у билан боғланиб, масалани тушунтирибди. Бу ҳақида расмий муносабат ҳам билдирилди.

Халқ банки ҳам мурожаатчи маълумотларини олди, лекин масала ҳал бўлдими, ҳал бўлмадими жавобини индамади. Бир марта мурожаатчи маълумотларини биздан сўраган ходимга масала нима бўлганини сўрадик, масъулларга берилган, ҳали ҳамон ўрганилмоқда.

Давр банк эса на мурожаатчини сўради, на масалага қизиқди, на шуғулланди. Натижада эса мурожаатчи ҳали ҳам кимга мурожаат қилишинибилмай сарсон юрибди.

Марказий банкда мурожаатлар алоҳида назоратга олинишини яхши биламиз. Мазкур мурожаатларни назоратга олишларини такроран сўраймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uzum Qatar Islamic Bank билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Qatar Islamic Bank стратегия бўйича бош директори Константинос Константинидис ва банкнинг банк операциялари бўйича катта менежери Тарек Юсеф Фавзи Uzum офисига ташриф буюриб, миллий экотизим бош директори Жасур Жумаев ва Uzum стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнев билан учрашди.

▪️Qatar Islamic Bank — Қатарнинг энг йирик Ислом банки бўлиб, унинг активлари 50 миллиард АҚШ долларидан ошади. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ташриф доирасида банк ва миллий экотизим вакиллари энг йирик миллий маркетплейс — Узум Маркетни яратиш ва ривожлантириш тажрибасини ҳамда банкнинг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари учун истиқболли йўналишларни муҳокама қилдилар.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎁 В поиске подарка на Новый Год - близкому, коллеге или человеку у которого всё есть?
Подарите самое ценное - знания!

📝Подарочные сертификаты от Академии Freedom Broker Uzbekistan - идеальное решение для тех, кто ценит cаморазвитие и стремится к финансовому благополучию.

Преимущества данного подарка:
🎁 Ценные знания, которые будут актуальны ещё долго;
🎁 Подарок, который позволит увеличить доход на 20-30% годовых;
🎁 Возможность пройти обучение, как оффлайн так и онлайн.

УЗНАТЬ ПОДРОБНЕЕ

Предложение действует до 29.12.23.

————————————

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУ ҲАЛИ ТАСДИҚЛАНМАГАН!

Бу мавзуни куни кеча ҳам тўхталиб ўтган эдик. Ҳали қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида эълон қилингани, бу тартиб жорий этилди дегани эмас.

Лекин, кечаги муҳокамада киритилаётган солиққа оид ўзгаришлар диққат билан танишиш қўйсангиз зарар қилмайди. Шу рақамлар тасдиқланадими қаеридир ўзгарадими, кўрамиз.

☑️Солиққа оид киритилаётган ўзгаришлар:

▪️2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган хорижий якка тартибдаги тадбиркорларни қўшилган қиймат солиғига тортиш, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи базасини аниқлашдаги 1 квадрат учун ўрнатилган минимал қиймат ўрнатиш тартибини жисмоний шахсларнинг нотурар объектлари учун ҳам қўллаш амалиёти жорий этилади.  

▪️2024 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар ёки бошқа ширинлантирувчи ва (ёки) ҳушбўйлаштирувчи моддалар қўшимчалари бўлган минерал ва газланган ичимликларга 1 литр учун 500 сўм, шунингдек, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларга 1 литр учун 2 000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилмоқда.

▪️2024 йил 1 январдан фильтрланган ва фильтрсиз сигареталар ҳамда бошқа тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 12 фоизга индексация қилинмоқда.

▪️2024 йил 1 январдан мол-мулк солиғи асосий ставкаси, яъни 1,5 фоиз сақлаб қолинган ҳолда солиқ базасини ҳисоблашда 1 квадрат учун ўрнатилган минимал қиймат Тошкент шаҳрида 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм, бошқа шаҳар ва қишлоқлар учун 1,2 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РОССИЯ АСОСИЙ СТАВКАНИ ЯНА ОШИРДИ

Бугун, 2023 йил 15 декабр куни Россия Марказий банки Директорлар кенгаши асосий ставкани 100 белгиланган бирлик(б.п.)га ошириб, уни 16 фоиз даражасида белгилашга қарор қабул қилди (1% ошди).

Бу Россия Марказий Банкининг асосий ставкани кетма-кет бешинчи марта ошириши.

Бизда ҳам Марказий банк Бошқаруви бу борада куни кеча қарор қабул қилган. Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Шукурки, бизда 2022 йил 18 мартдан буён асосий ставка оширилгани йўқ, пастлатилмоқда. Мана 👉бу ерда👈 кўришингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩 Anorbank mikroqarzini 10% chegirma bilan oling

Muddati 3 yilgacha boʻlgan 50 mln. soʻmgacha "Qulay mikroqarz"ning yillik stavkasiga 10% chegirma olish uchun siz mobil ilovamizda ish haqi kartangizni ulashingiz kifoya.

Kafolatlangan chegirmadan tashqari, ish haqi kartangiz mikroqarz limitini oshirishda yordam beradi.

Bu hammasi emas! Mikroqarzni vaqtida soʻndirib boring va toʻlangan foizlardan 10% gacha keshbek oling.

🔝 ANORBANK ILOVASI



🤩 Получите микрозайм со скидкой 10%

Достаточно привязать свою зарплатную карту при оформлении «Удобного микрозайма» до 50 млн. сум сроком до 3-х лет в нашем мобильном приложении и вы получите скидку 10% на годовую ставку.

Помимо гарантированной скидки, зарплатная карта позволит повысить лимит при одобрении микрозайма.

И это ещё не все! Погашайте микрозайм своевременно и получите кешбэк до 10% по выплаченным процентам.

🔝 МОБИЛЬНОЕ ПРИЛОЖЕНИЕ

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Йил якунлари, катта танлов

«Банк куни», «Банкиркундалиги» ва Расул Кушербаев блоглари ҳамкорликда йил якунлари бўйича катта танлов ўтказмоқда.

☑️НОМИНАЦИЯЛАР:

▪️Йилнинг энг яхши фаолият юритган ТИЖОРАТ БАНКИ;

▪️Тижорат банкларининг 2023 йилда энг яхши фаолият юритган МОБИЛ ИЛОВАСИ.

Танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилади ва ушбу каналларда эълон қилинади.

Овоз бериш ишлари ушбу @yilyakuni_bot телеграм бот орқали амалга оширилади.

Барча обуначиларимиздан ушбу овоз бериш жараёнида холис иштирок этишларини сўраймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ

2023 йил давомида мамлакатимиз учун устувор бўлган ижтимоий-иқтисодий соҳага оид 9 та, сиёсий-ҳуқуқий соҳада 10 та халқаро рейтинг натижалари эълон қилинди.

☑️“Transparency International” халқаро ташкилотининг:

▪️Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 14 поғонага кўтарилиб, 180 та давлат орасида 126-ўрин;

▪️Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистон ўз позициясини 11 поғонага яхшилаб, 138 та мамлакат орасида 88-ўрин;

▪️Барқарор ривожланиш мақсадлари индексида республикамиз кўрсаткичлари 8 поғонага юқорилаб, 166 та давлат орасида 69-ўрин;

▪️Иқтисодий эркинлик индексида ҳам кўрсаткичларимиз 8 поғонага яхшиланиб, 176 та мамлакат орасида 109-ўрин қайд этилди.

ҚАЙСИ ҲУДУДДА ЭНГ ҚОЛОҚ?

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2022 йил натижалари ҳам муҳокама қилинди. Таҳлилларга кўра, энг яхши кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (72,5 балл) қайд этилган.

☑️Энг қуйи кўрсаткичлар:
▪️Фарғона (66,3 балл);
▪️Самарқанд (66,4 балл);
▪️Бухоро вилоятларида (67,7 балл) қайд этилган.

☑️Ҳудудларда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши индикаторида ижобий кўрсаткичларга (2022 й. 81 балл, 2021 й. 73 балл) эришилган.

▪️Маҳаллий ижро органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати (-15 балл), Ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги (-5 балл) индикаторларида умумий натижалар пасайган.

P.S.: Халқаро индекслар халқаро даражада кузатилувчи рақамлар ҳисобланади. 100-ўриндан тепада юриб, кўрсаткич яхшиланди демасдан, бу масала билан жиддийроқ шуғулланиш лозим. Сир эмаски, аксарият ҳудудлар ёки ташкилотлар бу индексни тушунмайди. Тегишли ҳисоботни қайсидир сайтга киритмаган ёки маълумотни тўғри етказиб бера олмаган, ачинарлиси, ўша маълумотни етказиш кераклигини билмайдиганлар ҳам бор. Бу масалани қаттиқ ўқитиш, билим билан ёндошилиши лозим
Балки, аксарият кўрсаткичлар аслида бундан яхшидир.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Рақобат ва монополия ҳақида...

Сизнинг-ча, ўртадаги қайси ташкилот? Изоҳга ёзинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Tenge Bankdan Qozog'istonga tezkor pul o'tkazmalari ⚡️💸

Qozog'istondagi qarindoshlaringiz yoki do'stlaringizga pul jo`natishingiz kerakmi?🇰🇿

Bank filialiga kelmasdan, Tenge24 mobil ilovasida bepul xalqaro oʻtkazmalarning yangi xizmati orqali bu muammoni bir zumda hal qiling 😍

Pul o'tkazmasini amalga oshirish uchun:
• Tenge24 mobil ilovasini yuklab oling va identifikatsiyadan o'ting,
• “O‘tkazmalar” bo‘limini tanlang, “Qozog‘istonga tezkor o‘tkazmalar” tugmasini bosing;
• Qabul qiluvchi kartasining oxirgi 4 raqamini va IIRni kiriting.

*Tenge24 mobil ilovasiga qo‘shilgan barcha mahalliy kartalaridan (Humo, Uzcard) Halyk Bank kartalariga pul o‘tkazish mumkin. Oʻzbekistondan joʻnatishda pul mablagʻlari kartadan soʻmda yechib olinadi, Qozogʻiston kartasiga o`tkazma tenge valyutasida oʻtkaziladi🇰🇿

Tenge Bank - yorqinroq yashang! 💚

Mobil ilovani yuklab oling

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Куни кеча эълон қилинган мурожаатлардан Давр банк ва Халқ банк масалаларни ўрганишди. Мурожаатчилар билан боғланишди.

Давр банк кредитни тўланган қисмига қараб, банк тартибига тўғри келаркан, гаровдан чиқариб берибди. Мурожаатчи ҳам масала ҳал этилганини тасдиқлади.

Халқ банки ҳам мурожаат юзасидан, муаллиф билан учрашиб, масала банк билан боғлиқ эмаслиги юзасидан тегишли тушунтиришлар берибди.

Эслатиб ўтамиз, биз мурожаатларни @bankirmanbot орқали қабул қиламиз, бу учун ҳеч қандай тўлов олмаймиз. Агар қайсидир фирибгар, сизга чиқиб бизнинг канал номидан ёзиб, ҳар хил масалаларни ёзса ишонманг.

👉
@bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💼 Иш қидираётган экансиз, лекин бу каналдаги бўш вакансияларга сизни қидиришаётган бўлиши мумкин:

Марказий банкда етакчи иқтисодчи ва бош мутахассис
Ўзсаноатқурилишбанк Риск менежмент департаменти директори ўринбосари

Ишбанк каналида мамлакатимизнинг нуфузли банклари энг актуал вакансияларни эълон қилиб боришади. Шунинг учун бу канал банкирлар ва банк соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлганлар учун имкониятлар сандиғидир.

Сиз топширмоқчи бўлган лавозим бугун ёпилиши мумкин. Ўз резюменгизни юборишга улгуринг!

🟡 Ишбанк — бутун Ўзбекистон банкирлари учун

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ПУЛИМНИ ҚАЙТАРА ОЛМАЯПМАН

2023 йил 1 декабр куни Ипак Йўли банкининг Чилонзор туманида жойлашган банкоматларидан бирида картамдан 400 минг сўм маблағни нақдлаштирмоқчи эдим. Банкомат картамдан маблағни ечиб нақд пул бермади.

Ҳолат бўйича Ипак Йўли банкига ўша куниёқ ариза қолдирдим. Банк 3 иш куни ичида маблағни қайтарилишини айтди. Лекин орадан 12 кун (7 иш куни) ўтдиямки пулим қайтарилгани йўқ.

Банк мурожаатингиз кўриб чиқилмоқда деб жавоб беришдан бошқа аниқ жавоб бермаяпти. Кимдур учун ўша 400 минг сўм пул жуда зарур бўлиши ёки охирги маблағини нақд қилмоқчи бўлган бўлиши ҳам мумкинлигини банк раҳбарияти тушунармикан? Банк ўзи ваъда берган муддатда пулни қайтармай, жараённи чўзиб юргани ҳолати бўйича Марказий банк мутасаддиларидан Ипак Йўли банкининг маъсулятсизлигига нисбатан қонуний чора кўришларини сўрайман.

2023 йил 1 декабр куни Ипак Йўли банки алоқа марказига мурожаат қилдим, 4 декабр куни мурожаатимни ҳолати бўйича яна боғландим 781406900 рақамга. 6 декабр куни банк ходимлари ўзлари боғланиб «Пулингиз эртага тушади»- деб айтишди. 7 декабр ўзим яна боғландим - «Пулингиз байрамдан кейин, душанба куни тушади» - деб айтишди. Кеча 12 декабр куни боғландим - алоқа маркази ходими аниқ жавоб бера олмади ва «Эртага сиз билан боғланишади» - деб жавоб берди, бугун шу пайтгача ҳеч ким боғланмади менга.

P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари Марказий банк ва Ипак йўли банки расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТ ҲАЛ БЎЛДИ

Фарғонадаги мурожаат ўз ечимини топибди. Фарғона Марказий банк мутасаддиларининг ҳаракати билан мурожаатчининг кредити тўлиқ ажратилибди.

Ушбу ҳолатни мурожаатчи ҳам тасдиқлади, банк ҳам расмий ахборот тақдим этди.

Тезкорлик учун банк мутасаддиларига ҳам Марказий банкнинг Фарғона вилоят Бош бошқармасига ҳам мурожаатчи номидан миннатдорчилик билдирамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Бир ходим 750 млн сўм пенсия пулларини қиморга тикиб, ютқазиб қўйган” — “Халқ банки” раиси ўринбосари

“Халқ банки” ходими 750 миллион сўм пенсия пулларини қимор ўйнаб, ютказиб қўйган. Бу ҳақда банк раисининг ўринбосари Фаррух Рўзиев коррупцияга қарши курашиш куни доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

Фаррух Рўзиевнинг айтишича, банк тизимида пенсия пулларини тарқатиш соҳасида талончилик ҳолатлари учраб туради.

“Бугунги кунда пенсияларнинг 30 фоизи нақд пулда тўланади. Пенсия тарқатувчи аксарият ходимлар ёшлардан иборат. Ёшлар ўртасида 1Хbet (онлайн қимор — таҳр.) деган бало пайдо бўлган. Пенсия тарқатувчи ёш ходимнинг қўлига 100—200 миллион сўм берилади. У пулларни маҳаллага олиб бориб, пенсионерларга тарқатиши керак.
Бир ёш йигит институтда ҳам ўқимаган, коллежни битирган (кассир лавозимига олий маълумот талаб этилмайди). Воқеа қайси ҳудудда бўлганини айтмай қўя қолай. Ўша йигит 1Хbet ўйнаб, 750 миллион сўм пенсия пулларини ютқазиб қўйди. Қисқа муддатда. Яъни у бошқа кассирларнинг пенсионерларга тўлаши керак бўлган пулларини олиб, уларникини ҳам ўзи тарқатишига ишонтирган.


Йиғилган пуллар 750 миллион сўм бўлган. Кейин 1Хbet ўйинига тиккан ва ютқазган. Отаси бечора фарзандининг орқасидан шунақанги югурдики, ҳатто боласи юқазган пулни “уйимни сотиб тўлайман”, деди. Ўзи ногиронлиги бор, яшаб турган ҳовлиси бўлган. Ўшани сотиб, тўлашини айтган. У уйни ҳам 400 миллион сўм атрофида баҳолашган. Охири ҳалиги ота мажбур бўлди, пулни тўлай олмади, ўғли қамалиб кетди. Шу каби ҳолатлар аниқланганда биз прокуратура департаментига мурожаат қиламиз. Кейин кассирлар учун шу каби ҳолатлар бўйича алоҳида тарғибот ишларини олиб бордик. Бундай қилмиш оқибати нималарга олиб келишини тушунтирдик. Ҳозирда 1Хbet деган бало анча камайди”, — деди раис ўринбосари.

Фаррух Рўзиевнинг қўшимча қилишича, тизимда коррупцион ҳолатлар асосан ижтимоий йўналишдаги кредитлар ажратишда учрамоқда. Иккинчидан, пенсияларни (нақд пул шаклида) тарқатишда ҳам ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: Андижонда сифати кафолатланмаган ҳамда қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйилди

▪️ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона бошқармаси ҳамда департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Олтинкўл туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро бошқарувидаги “BYD” русумли автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 171 қути “Ферроуз” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадонида жами 5593 қутида 8 хил турдаги қалбаки дори воситалари, бўш қутилар, турли хилдаги дори воситаларининг йўриқнома ва ёрлиқлари борлиги маълум бўлди.

Ишга алоқадор бўлган 3 нафар фуқаронинг яшаш хонадонлари ҳамда уларга тегишли бўлган манзилларда ҳам кўп миқдордаги қалбаки дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор-тинтув тадбирларда умумий қиймати 700 млн. сўмдан ортиқ бўлган, жами 14 турдаги 10686 дона дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилди. Улар ўзаро келишган ҳолда яшаш хонадонларида қалбаки дори воситаларини тайёрлаб, келгусида сотиш мақсадида Андижон шаҳридаги туғруқхоналар, шифохоналар, хусусий клиникалар ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрига етказиб беришган.

☝️🏻5000 қутидан ортиқ қалбаки дори воситалари қайтариб олиниб, аҳоли орасида тарқалишининг олди олинди.

▪️Андижонлик, 1990 й.т. фуқаро сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини Андижон ва Қашқадарё вилоятларидаги дорихоналарга юбораётган вақтида қўлга олинди.

Ушбу шахснинг яшаш хонадонида ўрнатилган талаблар даражасида сақланмаётган, умумий қиймати 250 млн. сўм бўлган 5000 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда бўш қутилар, турли хилдаги дори воситаларининг йўриқнома ва ёрлиқлари борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 186 прим 3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ФИРИБГАРЛАРНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

Фирибгарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ёки бошқа машҳур шахсларнинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки ижтимоий тармоқлар орқали турли хил канал ва гуруҳларда турли мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ҒИРТ ЁЛҒОН.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг, ушбу хабарни юборинг огоҳлантириб қўйинг.

Эслатиб ўтамиз, текин пишлоқ қопқонда бўлади холос.

Банкомат олдида фирибгарларнинг схемаси ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (4-10 декабр) янгиликлари.

☑️Марказий банк кредит тарихи ва "Қора рўйҳат" тушунчаларига изоҳ берди.

☑️Трастбанк “Мақсадли” омонатини таклиф этди. Фоиз ставкаси 23%, муддати 24 ой, минимал сумма: 500 000 сўм.

☑️Универсал банк “Фаровон 15” валюта омонатини таклиф этди. Муддат 15 ой, фоизи йиллик 6,5%.

☑️Халқ банки фарзандлар учун миллий валютада "Келажак" омонати ни ва хорижий валютада "Kids Capital" омонатларини таклиф этди.

☑️TBC Bank янги муддатли депозит таклиф этди. Муддати 18 ва 24 ойга, фоизи йиллик 27%. Агар 13 ой муддатга очсангиз, 26,5% ставка. Янги омонат бир марта — очилганда тўлдирилади.

☑️Гарант банк жисмоний шахслар учун 3 млн. сўмдан 30 млн. сўмгача микроқарз тақдим этди. Муддати 24 ойгача. Банкнинг барча филиалларида тақдим этилади.

☑️Агробанк ўзининг "Пулли гап" лойиҳасида эълон қилинган "Кредит тархи" тўғрисидаги постни улашди. Унга кўра, кредит тарихи 500 баллгача бўлган скоринг натижалари билан баҳоланиб, 5 та синфга ажратилади: Ёмон — Е (0-100 балл), Қониқарли — Д (100-200 балл), Ўртача — C (200-300 балл), Яхши — Б (300-400 балл) ва Аъло — А (400-500 балл).

☑️Туронбанк янги хонадон сотиб олиш, уйни таъмирлаш ёки реконструксия қилиш учун ипотека кредити таклиф этди.

☑️Ориент финанс банк call-марказининг янги 4004 қисқа рақами ишга туширилганини маълум қилди. Ҳар куни 24/7 режимда фаолият юритади.

☑️Ўзмиллийбанк “Ўзбектелеком” АК IPOси ташкилотчиси эканини маълум қилди. Ҳар бир акциянинг дастлабки нархи 6000 сўмдан 10000 сўмгача баҳоланган.

☑️Hamkorbank Республика бўйлаб барча дастур яратувчилар ўртасида "Ташқи танлов жараёнини автоматлаштириш" дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича тендер эълон қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Visa Platinum ва Visa Infinite карта эгалари учун дунёнинг 193 мамлакатида 3 гигабайтлик Роуминг тўплами тақдим этишини маълум қилди.

☑️
Асакабанк 25% гача бўлган фоиз ставкали “Максимал фойда” омонатини таклиф этди.

☑️МКБанк қайта тикланувчи энергия манбалари учун "Saving energy" кредитини таклиф этди. Фоизи 20%, миқдори 170 миллион сўмгача.

☑️Давр банк "... сиз келаси йили олдингизга қандай молиявий мақсадлар қўйишингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Изоҳларда ёзинг, янги йилда қандай йирик харидларни ният қилиб қўйдингиз?" - дея обуначиларидан изоҳ ёзишни сўради. Лекин изоҳ ёзиш учун телеграм каналнинг муҳокама группаси ҳам алоҳида алоқа учун телеграм боти ҳам мавжуд эмас.

☑️Ипак йўли банки, Тенге банк ва Окто-банк 18 декабргача Mastercard ва Makro акциясида иштирок этишга чақирди. iPhone 15 ютиб олиш мумкин.

☑️Ҳаёт банк билан иш ҳақи лойиҳасига уланинг ва тўлов топшириқномаларини автоматлаштиришни таклиф этди.

☑️Апекс банк 1 сентябрда байрамда табриклаган эди, 8 декабр билан ҳам табриклади. Орада шунча вақт ҳеч қандай хабар чиқармаган.

☑️Ўзсаноатқурилиш банк Cheksiz NFC акциясини эълон қилди. Банкда NFC функцияли Uzcard картасини очиб, карта орқали 200 000 сўм миқдоридаги бир марталик амалиётни бажарсангиз акция иштирокчиси бўласиз.

☑️Ипотека-банк юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун “J-USBP” дастури асосида (Япония) кредит таклиф этди. Айланма маблағларни тўлдириш, асосий воситалар сотиб олиш учун қулай ажратилади. Кредит муддати 36 ойгача, фоизи26-28 фоиз.

☑️Зираат банк Тошкент шаҳрида Британия менежмент университети томонидан ташкиллаштирилган “Карера кунлари” тадбирида банк жамоаси қатнашиб, талабалар билан учрашув ўтказди.

☑️Алоқабанк Бош офиси ва «Амалиёт» маркази 2023 йил 11 декабр(бугун)дан эътиборан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мўминов кўчаси, 4 А-уйда жойлашган IT Park мажмуасидаги бинога кўчиб ўтишини маълум қилди.

☑️Азия альянс банк ягона код (МФО)га 01095 га айлантираётганини маълум қилди.

☑️Анорбанк илк марта контактсиз рақамли терминални тақдим этди.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️ЎзСҚБанк;
▪️МКБанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel