bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ ШАРТИ ЎЗГАРДИ, ЭНДИ 50 МЛН. СЎМИНИ КАРТАГА ЎТКАЗИШ МУМКИН

Ҳукуматнинг
2024 йил 30 март кунги ВМ-181-сонли қарори билан «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги ВМ-37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

☑️Унга кўра:

▪️Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади (Аввалги тартибда ушбу уч кунлик муддат белгиланмаган эди. Чиновниклар истаган вақтида қараб, истамаса аризалар ушбу гуруҳнинг тасдиғидан ўтишда узоқ вақт қолиб кетаётган эди. Ажойиб таклиф).

▪️Ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган жисмоний шахслар молиявий инструментлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтказилиши лозим.

▪️Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижалари эълон қилинди

Бунда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Таҳлиллар кўрсатишича, фаолият самарадорлиги «яшил» тоифадаги давлат идоралари сони ўтган йилга нисбатан 16 тага (13 %га) ортган. Эътиборлиси, 2022 йил якуни бўйича «қизил» тоифага киритилган қатор давлат идораларида кескин ижобий ўсиш кузатилган. «Ўзсувтаъминот» АЖ - 81 балл (2022 йилда – 47 балл), «Туронбанк» АТБ – 78 балл (2022 йилда 53 балл), “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ - 77 балл (2022 йилда 48 балл), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 75 балл (2022 йилда 52 балл) билан бунга яққол мисол бўла олади.

☑️Очиқлик индексида:

▪️Вилоят ҳокимликлари ўртасида
энг яхши кўрсаткичлар Хоразм (84,3), Навоий (75,6) ва Тошкент (69,1) вилоятларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткчилар Андижон (12), Сурхондарё (50,1) ва Наманган (52,7) вилоятлари қайд этган.

▪️Давлат улуши мавжуд тижорат банклари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Халқ банки (83,8), Агробанк (78,7) ва Туронбанк (78,1)ларга тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Пойтахтбанк (33,1 - Қизил), Алоқабанк (56,6 - Сариқ) ва Асакабанк(58,2 - Сариқ)ларга тегишли.

▪️Вазирликлар ўртасида энг яхши кўрсаткичлар энг яхши кўрсаткичлар Рақамли технологиялар вазирлиги(82,4), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (71,7) ва Сув хўжалиги вазирлик (71,5)ларига тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Спорт вазирлиги (47), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (47,1) ва Ташқи ишлар вазирлик(50,2)ларига тегишли.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Makro yangilangan supermarket formatini taqdim etdi

O‘zbekistondagi yirik savdo tarmoqlaridan biri “Makro” Chilonzor tumanidagi yangilangan supermarketni taqdim etdi.

Yangilangan do’konning savdo maydoni 1411 m2 ni egallaydi va quyidagilardan iborat:
• kengaytirilgan sabzavot va mevalar maydoni;
• sharqona bozor;
• tayyor yeguliklar orolchasi;
• qahvaxona;
• shinam bolalar maydonchasi.
Shuningdek, supermarketda mehmonlar uchun osh, kabob, quymoqlar, salatlar va vaflilar tayyorlanadi.

Makro do‘konining ichki dizayniga alohida e’tibor qaratilgan.

Hozircha kompaniya rebrending haqida rasman e’lon qilmagan, lekin bu albatta yaqin kelajakda ro‘y beradi, biz esa buni intiqlik bilan kutib qolamiz.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЯНГИЧА ФИРИБГАРЛАР

Ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан юборилган номаълум иловаларни юклаб олманг!

Видеони кўринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Азиз дўстлар, агар сиз Россияга тез-тез саёҳат қилиб турсангиз, ва буни фойдали амалга оширишни истасангиз, унда сиз учун яхши имконият бор!

Тинькофф иловасининг «Город» («Шаҳар») бўлимида чипталарни тез ва қулай сотиб олиш имконияти бор. MNE500 ва DRUGU500 промо-кодлари ёрдамида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга бориш ва келиш чипталарининг дастлабки хариди учун сиз ва дўстингизга 500 рубль чегирма мавжуд.

Чегирмали чиптани сотиб олиш учун Tinkoff Black картасини олинг.

Tinkoff Black – бу Россияда қулай яшаш ва ишлаш учун дебет картаси. 

Энг муҳими – Tinkoff Black картани олиш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас!

Tinkoff Black билан Россиядаги ҳаётингизни енгиллаштириш имкониятини бой берманг! Ҳозироқ картани рўйхатдан ўтказинг ва MNE500 и DRUGU500 промо-кодлари орқали биринчи чипталарни сотиб олишда чегирма олинг – https://t.tb.ru/bankirkundaligi

Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2VtzqxZ8vSH

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Марказий банк билан ҳамкорликда «Асакабанк» АЖ тажрибаси мисолида тўлов тизимлари операторлари ҳамда тижорат банкларига ўқув-семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 28 март куни Асакабанк Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Асакабанк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Марказий банк, Асакабанк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари, шунингдек, тўлов тизимлари операторлари ва тижорат банклари иштирок этишди.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

AVO ilovasini yuklab olishlar soni 500 000 dan oshdi!

AVO platinum kredit kartasi ishga tushirilgach, bor-yo'g'i besh hafta o'tib, AVO ilovasi 500 000 yuklab olinish bosqichiga yetdi. Bu yutuq O‘zbekistonda AVO platinum kredit kartasi orqali innovatsion moliyaviy yangiliklarga katta qiziqish bilan qaralayotgani ifodasidir. AVO platinum o‘zining noyob takliflari tufayli tez orada foydalanuvchilar e’tirofini qozondi.

AVO platinim — shunchaki karta emas. Bu cheksiz imkoniyatlar olamining kalitidir: foizsiz xarajatlar muddati, 50 000 000 so‘mgacha bo‘lgan individual
kredit limiti va albatta, sovg‘a sifatida premium virtual karta!

24/7 rejimda qulay onlayn to'lovlarni amalga oshirish, kartadan kartaga lahzali pul o'tkazmalari va hisobingizni osongina boshqarish imkoniyatini qo'ldan chiqarmang. Bugunoq AVO ilovasini yuklab oling va moliyaviy texnologiyalarning qulaylik va xavfsizlik dunyosiga kirib boring!

Ilovani yuklab olish uchun havola

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН

М.Нурмуратов 1960 йил 28 мартда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган.

Банк тизимида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган Мамаризо Нурмуратов 2017 йил 6 июнда Республика Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.

РАИС 64 ЁШДА!

Раисга, айниқса, айни кунларда иш кўпайди. Ҳали у вилоятда, ҳали бу вилоятда юрибди (аҳоли томорқаси бўйича). Зафарлар ва куч-қувват тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энди Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида барча халқаро карталарни тўлдириш комиссияси — 0,5%

Жорий йилнинг 25 мартидан 30 сентябрига қадар Ўзбекистондаги барча банкларнинг ҳалқаро Visa ва Mastercard карталарини Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида тўлдириш учун комиссион тўлов 0,5% га туширилди.

Акция ҳақида батафсил маълумотлар банк сайтида.

Қўшимча саволлар учун марказ: @ipaksupport

Instagram | Telegram | App

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

NBUdan Visa va Mastercard premium kartalari bilan qulay sayohat qiling! 🌍💳

🔹 Barcha masalalar bo'yicha 24/7 tartibidagi shaxsiy konsyerj servisiga ega bo'ling - romantik kechki ovqatni rejalashtirish, chiptalarni bron qilish va boshqalar.

‌🔹 Sayohat imtiyozlaridan foydalanish - biznes zallariga bepul kirish va aeroportlarda Fast Track xizmati, bepul tibbiy sug'urta.

‌🔹 Hamkorlardan chegirmalar – mehmonxonalar, avtomobil ijarasi, restoranlar va doʻkonlarning maxsus takliflari va chegirmalari.

NBU premium Mastercard va Visa kartalari bilan yangi ufqlarni xursandchilik bilan ochish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang – hoziroq Milliy ilovasida karta ochish uchun onlayn ariza topshiring!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

AVO банк устав капитали 580 млрд. сўмдан ошди

AVO банк устав капиталини кўпайтириш жараёни муваффақиятли якунлангани ҳақида эълон қилди. Бундан олдин устав капитали 395 151 530 620 сўмни ташкил қилган. Банкнинг ягона акциядори бизнесни янада ривожлантириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида устав капиталини оширишга қарор қилди.

Қўшимча капиталлаштириш миқдори 185 740 000 000 сўмни ташкил этди. Устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошди. Ушбу қадам банкнинг молиявий позициясини мустаҳкамлашга ва ўсиш ҳамда ривожланиш учун қўшимча капитал захирасини яратишга интилишини акс эттиради.

Марказий банкнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига кўра, банкларнинг устав капитали камида 200 миллиард сўмни ташкил қилиши керак. Бугунги кунда AVO банк капиталини ушбу миқдордан сезиларли даражада, яъни 380 891 530 620 сўмга оширди. Бундан ташқари, банкнинг устав капитали миқдори Марказий банкнинг банк устав капиталининг энг кам миқдори бўйича кучга кирадиган талабларига ҳам жавоб беради: жорий йилнинг 1 апрелидан — 350 миллиард сўм ва 2025-йил 1 январидан — 500 миллиард сўм.

AVO банкнинг ушбу қадами унинг стратегик қарашлари ва ўзгарувчан иқтисодий шароитларда самарали ишлашга тайёрлигини таъкидлайди. Устав капиталининг оширилиши банкнинг Ўзбекистон молия бозоридаги ўрнини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича режаларини амалга ошириш имкониятини беради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “O’zsanoatqurilishbank” АТБ Сирдарё минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “O’.SH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 10 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига турар жой биносини қурмасдан, таъминотчи корхоналардан харид қилинган қурилиш молларини нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Асакабанк таълим кредити берадими?

Ассалому алайкум. Биз бир ҳафтадан бери Асака банкдан талаба кредит ололмаяпмиз. Чунки база ишламаяпти деб бизни ишимизни ҳал қилишмаяпти.

Ростдан ҳам база ишламадими талаба кредити учун?

Сурхандарё вилояти, Термиз Асака банкдан талаба кредит олмоқчи эдим.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Халқ банки банкоматида муаммо
Халқ банки умуман фуқароларини ўйламаябти. Банкоматлар ишламаяпти, ичида пластигим қолиб кетди. Йўл кирам қолмади бор пулим пластикда эди.

Ишонч телефонлари иш вақтимиз тугади дея кўтармади масъулар йўқ. Ишламаса нима қилади банкамат қўйиб.

Юнусобод туманидаги банкоматда 1 соат илтимос кутинг деб чиқди роса кутдим, кейин пластигим ичида қолди ўзим кетдим.

Халқ банки ҳар доим шунақа умуман пул кредит сиёсатида халқни ўйламайди.

Банк масъул ходимлари борми ўзи банкни инсон бошқарадими, ҳеч кимга боғланиб бўлмаяпти.

(Кеча пластиги банкоматда қолиб кетган фуқаро бугун соат 12 гача ҳам ҳеч ким билан боғланиб бўлмаганини маълум қилмоқда)

Марказий банк ёки ушбу банклар бош офислари мутасаддилари масалани ўрганиб кўрамиз дейишса, мурожаатчилар шахсий маълумотлари тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Оддий томорқадан қанча даромад топса бўлади?

Бу саволга Агробанкнинг «Менинг томорқам» лойиҳаси орқали жавоб топиш мумкин. Лойиҳада илғор томорқа ер эгаларининг даромадлари, тажрибалари ва бошқа томорқага доир кўплаб мавзулар ҳикоя қилинади.

Агробанк бу лойиҳаси орқали юртимиздаги томорқа ер эгаларига ердан қандай фойдаланиш, унинг даромад манбаи эканлигинини реал ва оддий мисоллар билан тушунтириб беришни мақсад қилган. Лойиҳани давом эттириш ва республиканинг барча ҳудудларини қамраб олишни режалаштирган. Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шуки, унда сиз ҳам қаҳрамон сифатида қатнашишингиз мумкин. Бу босқичгача суратга олинган барча сонлар YouTube тармоғида мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ
Қайси вилоятда аҳвол қандай?

«Ташаббусли бюджет» жараёни 2024 йил 1-мавсуми статистик кўрсаткичлари 24 март соат 10:00 ҳолатига эълон қилинди.

Республика бўйича 3026,3 млрд. сўм маблағ ажратилган, 29015 та ташаббус иштирок этмоқда. МФЙ сонига нисбатан, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ташаббуслар сони бошқаларга нисбатан кам, Республика кўрсаткичидан паст.

2024 йил 24 март, соат 10:00 ҳолатига 9523,6 мингта овоз берилган. Мамлакат аҳолисининг 29 фоизи жалб этилгани таъкидланмоқда. Берилган овозларни МФЙлар сонига солиштириб чиқиладиган бўлса, Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳарларида бошқа ҳудуларга нисбатан ортда қолаётганини, Республика кўрсаткичидан паст.

Соҳалар кесимида энг кўп ташаббуслар (Жами ташаббусларнинг 42 фоизи ёки 12144 таси) Ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирларга киритилган. Бундан кўринадики, 42 фоиз ҳудудларда йўлларни таъмирлашга эҳтиёж сезмоқда.

Энг кўп овоз йиғилган 24 та лойиҳаларни кўриб чиқиладиган бўлса, Қашқадарё вилояти мутлоқ чемпионлик қилмоқда. 24 та лойиҳанинг 19 таси ушбу вилоятга тўғри келади. Айниқса, Яккабоғ туманида 13 та лойиҳалар Республика бўйича энг кўп овоз тўплаган. Мазкур лойиҳаларга 1360 млн. сўмдан ташаббуслар маъқулланган (Қизиғи, Яккабоғ тумани Нурли йўл МФЙга 1320 млн. сўм ташаббус киритилган бўлсада, 1360 млн. сўмга маъқулланган). Яккабоғ туманда 158 та лойиҳалар киритилган бўлиб, афсуски, мазкур лойиҳаларнинг 12 тасига маблағ етади холос, сабаби туманга 17,1 млрд. сўм маблағ ажратилган.

☝️🏻Овоз бериш 4 апрел соат 23:59 гача давом этади.

Эслатма, сиз ўз туманингизда биринчилардан бўлинг, чунки ҳар бир ҳудудга алоҳида маблағ ажратилади. Янаям тушунарли бўлиши учун, масалан Яккабоғ туманида 25 та ташаббус республикада биринчи ўринни олгани билан, уларнинг 12 тасига маблағ ажратилади, қолган 13 тасига маблағ етишмайди. Шунинг учун ўз туманингизда ўрнингизни мустаҳкамланг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Мурожаатчилар сўзидан...

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БИР КУНДА ҲАЛ БЎЛДИ

-
Мурожаатим бўйича Микрокредитбанк чақиртирди, кафил билан боришим ва ҳужжатлар тақдим қилишим кераклиги айтишди, шундай қилдим. Таълим кредитимнинг 50 фоизи ажратилди. Мурожаатим ижобий ҳал бўлди.

Банкир кундалиги каналига, админ ва ташаббускорига каттакон раҳмат. Банк ходимларига ҳам миннатдорчилик билдираман.

Асакабанк матбуот хизмати ҳам мурожаат юзасидан изоҳ берди:

-
Январь ойида мурожаат қилган экан, у пайтда таълим кредити очилмаган эди. 1 апрель ҳолатига ҳам бизда таълим кредит ажратиш тўхтатилган.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
БИР ЙИЛДАН БУЁН ЁПИЛМАГАН КРЕДИТ ҲАМ БИР КУНДА ЁПИЛДИ

-
Ишим ҳал бўлди. Анорбанк иловада кредитларим бўйича маълумотлар кўринмаябти. Бу дегани ёпилди дегани бўлса керак. Лекин банкдан телефон қилиб гаплашишди. СМС келди шартнома ёпилди деган.

Мониторинг бўлими бошлиғи телефон қилди. Мурожаатингиз ҳал бўлди текшириб кўринг дейишди. Масаламни ижобий ҳал қилиб беришди. Банк ходимларига ҳеч қандай эътирозим йўқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 "Микрокредитбанк" АТБ балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!

1️⃣. Бухоро вилояти Бухоро тумани Кўчкўмар МФЙ, Сафкарда кўчаси 53-уйда жойлашган Товуқхона биноси
-Бошланғич нархи: 1 768 088 889 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-5 йил (60 ой) муддатга,
-йиллик 14% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

2️⃣. Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Боғидашт МФЙ, Пиридастгир кўчаси 10/2-уй 43-хонадон
-Бошланғич нархи: 96 320 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-7 йил (84 ой) муддатга,
-йиллик 18% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

3️⃣. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Маданият МФЙ, Оқишлар кўчаси, 33-А уйда жойлашган нотурар бино-иншооти
-Бошланғич нархи: 1 000 500 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-5 йил (60 ой) муддатга,
-йиллик 15% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

4️⃣. Сирдарё вилояти Ховос тумани Янгиер МФЙ, Буюк авлод кўчаси, 15-уйда жойлашган Норурар бино
-Бошланғич нархи: 1 812 750 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-5 йил (60 ой) муддатга,
-йиллик 15% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

5️⃣. Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, "Юртим Жамоли" МФЙ, Ибрат кўчаси, 15-А уйда жойлашган бино-иншоот
-Бошланғич нархи: 456 176 000сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-3 йил (36 ой) муддатга,
-йиллик 18% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

6️⃣. Сурхондарё вилояти Музработ тумани Дўстлик МФЙ Порлоқ йўл кўчаси 100-уйда жойлашган бино-иншоот
-Бошланғич нархи: 254 576 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-3 йил (36 ой) муддатга,
-йиллик 18% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

7️⃣. Хоразм вилояти Хива тумани Пишганик МФЙ, Ўрнак кўчаси 118-уйда жойлашган, Паррандачилик фермаси
-Бошланғич нархи: 570 293 204 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-3 йил (36 ой) муддатга,
-йиллик 15% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

Алоқа учун: @Ibratnurullayev ёки +998938837020

👉@bankirkundaligi👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ

Таълим кредити олишим керак, лекин Марғилонда Асака банк ва Микрокредитбанк филиаллари йўқлиги сабабли Фарғона филиалларига мурожаат қилдим. Ариза қолдиргандим, яшаш ҳудудим Марғилон эканлиги сабабли аризам кўриб чиқилмас экан. Яшаш ҳудудимдаги бошқа банкларда эса таълим кредити берилиши тўхтатилганмиш.

Давлат ташкилотида ишлайман, лекин иш ҳақидан контракт тўлови тўлашга имконим бўмаяпти. Уч марта онлайн ариза қолдирганман, лекин биронта банк чақиртирмади.

Фарғона Микрокредитбанкка бордим, сизни ҳудудингиз бўйича биз хизмат кўрсатмаймиз деб жавоб қилишди.

Мана бир ойдан ўтди, лекин натижа йўқ. ОТМ мендан тезроқ конктракт тўлашимни сўраяпди.

P.S.: Ҳолатни Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси ўрганиб чиқаман, деб ёрдамга белгиланган боғласа, мурожаатчи шахсий маълумотлари тақдим этилади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

КРЕДИТНИ ЁПИШДА АМАЛИЙ ЁРДАМ СЎРАЙМАН

Тошкент шаҳрида тураман, Анор банкдан овердрафт олгандим. 2023 йил апрел ойида қанча тўлашим кераклигини сўраб, 6 млн. сўм тўлаб ёпдим. Лекин бугунга қадар (Бир йил вақт ўтган) ушбу кредитим ёпилмасдан келмоқда. Банкка телефон қилсам, яна тўлов қилишим кераклигини айтишди.

Банкнинг 55-503-00-00 орқали операторлар билан боғланганман. Шартномани ёпилиши учун 2023 йил 26 декабрда смс юборишди. "10 банк иш кунида ёпилади ва сизга боғланамиз" - дейишди. Лекин ҳеч ким боғланмади.

Ундан кейин ўзим телефон қилдим яна 11 март куни яна ёпишга смс юборишди кодни айтдим. Шунда сиз яна 146 минг сўм тўласангиз кейин ёпилади дейишди. Агар 146 минг қарзим бўлганда банк менга ҳар куни телефон қиларди, "Қарзингиз бор" деб лекин ҳеч ким телефон қилмади. 11 март куни шу 146 мингни тўласангиз ёпилади дейишди. Бу сал нотўғримасми? Ушбу олинган ва апрел ойида тўланган сумма билан кредитни ёпилишида амалий ёрдам сўрайман.

P.S.: Мурожаатни ўрганиб кўриш учун мурожаатчи шахсий маълумотлари Анорбанк расмийларига ёки Марказий банкда Банк истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясига масъулларга тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан Микрокредитбанк Сирдарё вилояти минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.J.” МЧЖ масъул шахслари банкнинг Сардоба банк хизматлари марказидан ажратилган кредит маблағлари эвазига Фитнес клуб ва компьютер хизматларини ташкил этмасдан сотиб олинган компьютер жиҳозларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 400 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

O‘zbekiston Milliy banki tajribali mutaxassislarni ishga taklif etadi

Mijozlarga xizmat ko'rsatish, bank xizmatlari va mahsulotlarini targ'ib qilish sohasida mutaxassislar kerak.

Bu lavozim sezgirlik, moslashuvchanlik, professionallik va moliyaviy tahlil ko'nikmalariga ega bo'lgan mutaxassislar uchun ochiq.

Bo'sh ish o'rinlari haqida batafsil

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Календарга кўра, бугун 2024 йил март ойи якунланадиган кун. Эртага 30 март шанба, ундан кейин 31 март якшанба. Очиқ баланс бўлиши даргумон.

Ой охири яқинлашгач кредит ундириш асосий мавзуга айланиб бораверади. Банкларга ҳар қанча қўшимча вазифалар юклатилмасин, банкирнинг кун тартибида асосий масала МУАММОЛИ КРЕДИТНИ УНДИРИШ бўлиб қолаверади. Ҳатто аёл ходималар ҳам кредит ундирувига жалб этилади.

Банкирларга кредит олган қарздорларни излаб юриш ҳавас эмас.

Айрим қарздорлар кредит тўловларини ўз вақтида тўламайдида, телефонга ҳам жавоб бермайди.

Бугун ана шундай қилманг. Банкирни вақти оз қолмоқда. Ҳали томорқага ҳам юриши керак.

☝️🏻Ҳурматли кредит олган мижозлар, олган кредитларингиз тўловларини бугун тўлашни унутманг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ, 2023 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ.
БУ БОРАДА КИМ ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

Жорий йилда 2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.

▪️Вилоят ҳокимликлари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Жиззах (88), Фарғона (84) ва Тошкент (83) вилоятларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткчилар Сурхондарё (32) ва Андижон (48) вилоятлари қайд этган (Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан эса коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси штат бирлиги ходим билан жамланмаган).

▪️Давлат улуши мавжуд тижорат банклари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Ўзсаноатқурилишбанк (88), Ўзмиллийбанк (87), Халқ банки (87) ва Пойтахтбанк(87)ларга тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Алоқабанк (63 - Қониқарли), Агробанк (82 - Яхши) ва Туронбанк(82 - Яхши)ларга тегишли.

▪️Вазирликлар ўртасида энг яхши кўрсаткичлар энг яхши кўрсаткичлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (94), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (88) ва Рақамли технологиялар вазирлик(86)ларига тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (18), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (50) ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлик(57)ларига тегишли.

“Қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва ижроси таъминлаш юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишларида эшитиб борилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Bank'нинг халқаро бизнес раҳбари Оливер Хюз Weekly.uz нашрига интервью берди. У ўз карьераси, жумладан "Visa" ва "Tinkoff"дан Ўзбекистондаги рақамли банккача босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилди. Янги мамлакат ва янги бизнесга кўникиш жараёни қандай кечгани, рақамли банкинг нима эканлиги, олдиндаги режалар ва мамлакатдаги молиявий хизматлар келажаги ҳақида сўзлаб берди. Оливерга кўра, Ўзбекистон инновацион ривожланиш учун улкан истиқболга эга.

Интервьюни томоша қилиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг: https://www.youtube.com/watch?v=cxSH1jFN05s

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«ҲОКИМ БАНКНИНГ ЭГАСИ ЭМАС»

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда банк тизими ва молиявий технологиялар катта тезликда ривожланмоқда.

Банкларда ишлаш, нима учун давлат банклари хусусийлаштирилиши кераклиги, бошқарувдаги қийинчиликлар ва умумий банк тизими ҳақида ажойиб суҳбат.

Тўлиқ подкастни томоша қилиш учун ҳавола — https://www.youtube.com/watch?v=_zNzgv3oYh0&ab_channel=Bankir

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Ҳоким_ёрдамчиси_ёзмоқда

ДОИМГИДАЙ

Ҳурматли Банкир кундалик канали ходимлари Самарқанд вилояти барча ҳоким ёрдамчилари номидан мурожаат қилмоқдамиз. КПИ мукофот пуллари 2023 йил сентябрь ойидан биён берилгани йўқ. Шу борада амалий ёрдам беришларингизди сўраймиз.

P.S.: Бир ой деса, икки ой деса, борингки уч ой деса тушуниш мумкин. Олти ойдан буён тўланмай турган иш ҳақига кимдир жавоб бериши керак. Масалани ўрганиб, холис ахборот бераётганда, айбдорларга ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Буни Агентлик ўрганиши даргумон, Меҳнат инспекцияси ўрганиб кўриши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Яна мурожаатчилар сўзидан...

Ассалому алайкум мени таълим кредит бўйича ишим ҳал бўлди КАТТАКОН РАҲМАТ.

База ишлади ишимизни ярим соатда ҳал қилиб беришди талаба кредитни.

100% ажратилди, олдим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Каналда мурожаат юборилгандан сўнг қайта ва қайта масъулар телефон қилиб нима бўлганини, масъуллар билан нима учун боғланмаганим сабабини сўради. Келгусида муаммолар вужудга келса шахсан ўша шахсларга мурожаат қилишимни айтишди. Банкоматларни созлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтишди.

Канал админига раҳмат. Бўлмаса халқни муаммоси биргина шахс билан чегараланиб қолган бўларди. Биргина мурожаат билан барча банкоматларни созламаларини қайта кўриб чиқишадиган бўлишди.

Раҳмат банкиркундалиги каналига.

P.S.: Арзимайди!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Орзуларингиздагидек, денгиз бўйида ўз уйингиз бўлишини хоҳлармидингингиз?

Қора денгиз бўйида ҳамёнбоп уйлар сотувга чиқибти! Грузиянинг Батуми шаҳрида барпо этилаётган Premium уй жой Тошкентдаги 2 хонали уйларнинг нарҳида сотилмоқда.

🌊 Ҳаётингизнинг янги саҳифасини денгиз бўйидаги Lemon Gardens & SPA билан бошланг. Lemon Gardens мажмуаси сизга:

Фоизсиз бўлиб тўлаш;
✅ 30 фоизли бошланғич тўлов;
✅ Сармоянинг юқори фоизда қопланиши;
✅ 29 кв.м дан бошланадиган кўплаб лойиҳа вариантлари;
✅ Кўчиб ўтишга тайёр хушманзара квартираларни тақдим этади.
✅ Уй жой комплекси деярли битган.


Lemon Gardens & SPA резиденти бўлиб, Батуми соҳилларининг бир қисмига ҳозироқ эгалик қилинг!

Жазирама иссиқ ва чанг ҳаводан ўзингизни ва оила аъзоларингизни асраш учун ажойиб жой.

🌐 Телеграм орқали боғланиш: @lemongardens_bot
🌐 WhatsApp ва Tелегам орқали менеджерлар билан боғланиш: +995 555 221 188 +995 557 221 188

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАҲАЛЛАЛАРГА ҲОКИМЛИК ВА БАРЧА ИҚТИСОДИЙ ИДОРА ХОДИМЛАРИ БИРИКТИРИЛАДИ

Президентимиз Наманган вилоятига ташриф давомида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Унда Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

⚡️Маҳаллаларга ҳокимлик ва барча иқтисодий идора ходимлари бириктирилмоқда. Улар хонадонларда бўлиб, имкониятларини таҳлил қилади.

Масалан, томорқаси бўлса, ундан самарали фойдаланиш, даромадини 60-70 миллион сўмга олиб чиқиш бўйича намуна яратади. Ҳунармандликка уқуви борларга хомашё, ускуна ва айланма маблағдан ёрдамлашилади. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади.

Бунда, айниқса, тижорат банклари фаол бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Яъни, улар, аввало, ўз мижозлари бўлган корхоналар негизида қўшимча иш ўринлари очилишини қўллаб-қувватлаши лозим.

Қолаверса, банкларга давлат томонидан катта ресурслар ажратилмоқда. Улар жойларда аҳоли ташаббусларига йўналтирилиб, бандликка хизмат қилиши зарур.

Бу маблағлар янги иш ўринлари, қўшимча маҳсулотлар, аҳолининг харид қобилияти орқали охир оқибат иқтисодиётга тушум бўлиб қайтади.

Хонадонларда кичик қайта ишлашларни ташкил этиш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.

Томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда сархил мева-сабзавотлар етиштириб, экспорт қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик орқали рўзғорларга барака киритиш мумкинлиги таъкидланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️БУГУН НАМАНГАНГА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РИОЯ ЭТИЛМОҚДАМИ?

Президент:
Ҳоким ёрдамчиларининг мазкур (ПҚ-31-сонли) қарорда белгиланган вазифалардан бошқа ишларни бажаришга, шу жумладан йиғилишларга Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров рухсатисиз жалб этиш тақиқлансин - деб 03.12.2021 йилдаги ПҚ-31-сонли қарорида белгилаб қўйган.

Аслида ушбу қарорга риоя этилмоқдами?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel