⚡️⚡️ЖИЗЗАХ, АНДИЖОН, ҚАШҚАДАРЁ ВА ФАРҒОНА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНГАНИ АНИҚЛАНДИ
Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.B.” фермер хўжалиги раҳбари М.Е. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан ажратилган 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари эвазига сотиб олинган жами 40 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ф.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан трикатож ишлаб чиқариш мақсадида ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган жихозларни нақд пулга сотиб юбориб, трикотаж ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан 434,8 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.K.” ва "A.T." МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банкидан 9 нафар фуқарога тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида техника маҳсулотларини етказиб бермасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 323 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Фурқат банк хизматлари маркази собиқ раҳбари Д.М. ва бошқалар 5 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз “Ф.Б.” ва “T.I.” МЧЖ ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан сохта шартномалар тузиш орқали 132,3 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Бу ҳолат қачонгача давом этади, ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Билганимиз, одамларимиз молиявий саводхонлиги паст. Фирибгарларга осон алданиб қолмоқда.
Нега тартибда таъминотчи маҳсулотни олиб келганини далолатнома орқали расм билан тасдиқлайдиган ҳоким ёрдамчилари бундай масалаларга барҳам бермаяпти? Нега банкир маҳсулот олиб келинганидан сўнг кредит чиқаришда бепарво бўлиб қолмоқда! Буларнинг ҳаммасини ортида шахсий манфаат ёки ўз ишини тушунмаслик ёки бепарволик бор.
Бу каби ҳолатларда таъминотчи ёки қўлга тушган фирибгарларни жазолаш билан эмас, балки ушбу ҳолатга шароит яратиб берган ҳар бир масъулиятсиз масъуллар ҳам фаолиятига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
Har kuni moliyaviy bozorlarda pul ishlash uchun qancha imkoniyatlar paydo bo'ladi?
Ko’pincha. Axir, deyarli har bir mashhur yangilik qimmatli qog'ozlar, indekslar, tovarlar va valyutalar qiymatiga ta'sir qiladi.
Foyda olish uchun darhol professional treyder bo'lishingiz shart emas. Barqaror daromad olish uchun bu etarli:
✅ Yangiliklar tasmasini diqqat bilan o'qing;
✅ Monitoring tahlili;
✅ Tez qaror qabul qiling.
Sizda shubha bormi? Va biz buni isbotlaymiz. Qisqa sinovdan o'ting. Moliyaviy vositalarni sotish yoki sotib olish bo'yicha bir nechta qarorlar qabul qiling va 1 daqiqadan so'ng siz savdo orqali qancha pul ishlaganingizni ko'rasiz.
Sinovdan o'ting
Ўзсаноатқурилишбанк таъсислигида “Молиявий технологиялар” компанияси ташкил этилади
2024 йилнинг 4 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Замонавий коммуникациялар” МЧЖ билан ҳамкорликда муассаса таъсислигида “Молиявий технологиялар” компаниясини ташкил қилиш бўйича меморандум имзоланди.
☑️Компания фаолияти банк тизимдаги IT соҳасининг қуйидаги йўналишларни ривожлантиришга қаратилади:
- дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш
- мобил технологияларни жорий этиш
- сунъий интеллект ёрдамида иш ташкил қилиш
- роботлаштирилган жараёнларини йўлга қўйиш.
“Замонавий коммуникациялар” МЧЖ билан биометрика ёрдамида хавфсизликни таъминлаш, булутли технологиялар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ҳам тажриба алмашилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Яшил фасадга эга Тошкентдаги биринчи турар-жой мажмуа!
Parkwood'да 16% чегирма билан 20та хонадон қолди!
Премиум тоифадаги мажмуа, кадастр ҳужжатлари билан кўчиб ўтишга тайёр! Оилангиз қулайлиги ва хавфсизлигу учун барча шароитларга эга хонадонлар сизни кутмоқда!
Келинг, кўринг, гувоҳи бўлинг, ва хонадон эгасига айланинг!
📲 Mobil aloqa haqini vaqtida to‘lashingiz borasida o‘zimiz qayg‘uramiz!
Ucell mobil ilovasidagi “Avtoto‘lov” xizmati yordamida Siz uyali aloqa va boshqa ko‘plab xizmatlar haqlarini o‘z vaqtida to‘lashni yodda tutish zaruratidan xalos bo‘lasiz.
Buning uchun Ucell mobil ilovasining “Mablag‘lar” bo‘limidagi “Avtoto‘lov” lavhachasini bosish kifoya.
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (27 май - 2 июн) янгиликлари.
☑️Халқ банки "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи турар-жой сотиб олиш учун 17,5%, қайта таъмирлаш учун 16,5%, бошланғич тўлов турар жой учун 25%, қайта таъмирлаш учун 0%.
☑️Трастбанк ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 150 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Фоизи 28% дан бошланади, муддати 36 ойгача.
☑️Анорбанк «Байрамона 26%» омонатини тақдим этди. Фоизи 26%, минимал сумма бир миллион сўм, муддати 6 ой.
☑️Ориентфинансбанк ЯТТлар учун «Бир зумда такси» микроқарзини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 25,9%, муддати 24 ой.
☑️Асакабанк Kia K5 автомобили учун автокредит таклиф этди. Ойлик тўлов 5,3 млн. сўмдан бошланади, муддати 5 йилгача, 30 дақиқа вақт ичида расмийлаштирилади.
☑️Ипак йўли банк "Миллий 25" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 25%.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Toshkent Сity" даги янги биноси сотилиши эълон қилди. Батафсил. Шунингдек, банк 100 млн. сўмгача кредит картасини таклиф этди. Ушбу кредит 40 кунгача фоизсиз. Муддати 48 ойгача, фоизи 26,9%.
☑️Ипотека-банк юридик шахслар учун депозитлар таклиф этди. Миллий валютада 12 ойгача 20%, 12 ойдан ортиқ муддатга 21%гача. Хорижий валютада Еврода 5% гача, АҚШ долларида 6% гача.
☑️Туронбанк фарзандлар 18 ёшга тўлгунга қадар сақланувчи "Келажак пойдевори" омонатини таклиф этди. Фоизи 19%. Минимал бадал 100 минг сўм, қўшимча маблағ қиритиб бориш мумкин.
☑️Капиталбанк "Хаммаси 0" тарифида ҳисобрақам очган мижозларга кассадан маблағларни бепул нақдлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Инфинбанк "Инфин Шарқона" омонатини тақдим этди. Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал миқдори 1 млн. сўм.
☑️Пойтахт банк "Келажак" омонатини таклиф этди. Муддати 13 й, фоизи 23%, минимал миқдор 1 миллион сўм.
☑️Универсал банк "Инвест 8" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 8%, энг кам миқдори 200$.
☑️Узум банк ва Мадад инвест банк ўтган ҳафтада телеграмдаги ўз саҳифасида ҳеч қандай маълумот эълон қилмади.
☑️Ҳаёт банк "Comfort" хорижий валютадаги омонат таклиф этди. Фоизи 7%, муддати 18 ойгача, қўшимча бадал киритиш мумкин.
☑️Агробанк мобил илова орқали очилувчи "Прогресс" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, минимал миқдор 500 минг сўм.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки сайтини янгилаганини маълум қилди. http://brb.uz/ кириб ўзингиз баҳо беринг.
☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Капитал банк;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси;
▪️Давлат бошқаруви академияси.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Ипотека кредитлари шартларини эълон қилганмиз. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi.
Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas.
Kartaning afzalliklari:
• Quyida keltirilgan havoladan o'tib karta rasmiylashtirilgandan so'ng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Keyin oyiga obunasiz — 20 000 ₽ gacha, Tinkoff Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga — telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya;
• Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin.
Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tinkoff.ru/bankirkundaligii
Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2Vtzqw9bH9F
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия, инвестиция ва туризм масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, божхона, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, туризм бошқармалари, туризм зоналари дирекциялари раҳбарлари, ушбу соҳадаги фаол тадбиркорлар (туроператорлар), Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Янги тайинланган вилоят раҳбарлари...
Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлаш – стратегик вазифа.
Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди.
Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади.
P.S.: Айнан қайси раҳбарлар янги тайинлангани ҳақида ҳали хабар берилмади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Яқинда хат олдик. Ижтимоий ролик ушбу хат муаллифининг илтимосига биноан тайёрланди. У бу ҳақда барча давлат хизматчилари билишини хоҳлади.
— Қайси ота ўз фарзандидан бахтли болалигини тортиб олади? Мен шундай қилдим. Қанийди вақтни орқага қайтара олсам, — деб ёзибди собиқ давлат хизматчиси!
Бугун байрам. Бироқ, мамлакатимиз болалари бир кун эмас, ҳар кун бахтли яшашга, ҳар кунини байрамдек ўтказишга муносиб. Ҳар кун ота-онаси, яқинлари меҳрини ҳис қилишга ҳақли. Биз болажонларимиз учун шундай ҳаётни истаймиз!
☑️Ҳамкасблар группасига тарқатиб қўямиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
100 йил деганда, банк мана шундай кўркам бинога эга бўлган эди.
Энди ушбу бино сотилади.
Банк ходимларини ичидан нима ўтаётган экана. Нима бўлса ҳам "Яхшиликка"денглар, балки Янги Ўзбекистонга сизлар учун бундан ҳам кўркам бинолар қурилар.
Тўғриси, сизга далда беришга ҳаракат қиляпману, ўзим эзилдим, юрагим эзилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️БУГУН БУХОРО ТАШРИФ
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Муаммоли кредитлар таҳлили
Ўтган ойга нисбатан тижорат банклари кредит портфели 5,4 трлн. сўмга ошган. Кредит портфели қолдиғи ўтган ойга нисбатан барча давлат улуши мавжуд банкларда ошган бўлса, Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банкларида камайган. Бошқа банклардан Ипотека-банк, Ориент финанс банк, Инфинбанк, Азия аллианс банк, Тенге банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, Октобанк, Янги банк, Эрон Содерот банкларда ҳам кредит портфелида кредитлар қолдиғи камайган.
Давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Турон банк ва Алоқа банк ва Пойтахт банкларда муаммоли кредитлар улуши ўтган ойга нисбатан кўпайган. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Ипак йўли банк, Давр банк, Тенге банк, ТБС банк, Зираат банк, Универсал банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, Октобанк ва Эрон Содерот банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши ошган.
2024 йил 1 май ҳолатига Халқ банк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асакабанк, Микрокредитбанк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банк Октобанк, Эрон Содерот банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқорилигича қолмоқда.
Энг йирик муаммоли кредит қолдиғига эга 7 та банк (Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва Ипотека банк) ларга республика бўйича муаммоли кредитларнинг 83 фоизи тўғри келмоқда. Қолган 28 та тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 17 фоизни ташкил қилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНКЛАР ЎЗ ИШИНИ ЯНГИЧА ТАШКИЛ ЭТИШИ ТОПШИРИЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банкининг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди.
Асакабанк бу йил лойиҳаларга 2,1 миллиард доллар жалб қилиб, уларни тўлиқ ўзлаштиришни мақсад қилиб қўйган. Бундан ташқари, фармацевтика ва автомобиль саноатида жами 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилган.
Асакабанк иштирокида 285 минг аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мўлжалланган.
Бизнесни ривожлантириш банкининг тақдимотига кўра, 2024 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларига жами 1,5 миллиард доллар жалб қилинади. Шундан 225 миллион доллари халқаро молия институтларидан олиб келинади. Ушбу маблағларни ўзлаштириш орқали йил якунигача жами 47 мингдан ортиқ микролойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, аҳолининг бизнес ғояларини молиялаштириш орқали 380 мингта ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Банкнинг ўқитиш дастурлари билан 70 мингдан ортиқ аҳолини қамраб олиш белгиланган.
Давлатимиз раҳбари банклар барча мижозлари билан манзилли ишлаб, лойиҳанинг ҳар бир босқичида кўмаклашиши зарурлигини, бунинг натижаси янги иш ўринлари яратилиши ва маҳаллаларда камбағалликнинг қисқаришида ўз ифодасини топиши кераклигини таъкидлади.
Банклар ўз ишини янгича ташкил қилиб, фақат кредит ажратадиган марказ эмас, балки ўзи истиқболли лойиҳаларни амалга оширадиган ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорларга тақдим этадиган замонавий инвестиция-тижорат тузилмасига айланиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУХОРОДА ҲОКИМ БАНКИРНИ ҲАММАНИ ОЛДИДА ТЕПДИ
Хабар беришларига кўра, бугун, 2024 йил 28 май куни Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокимлигида эрталаб йиғилиш бўлган. Унда ҳоким ёрдамчилари ва банк раҳбарлари билан бирга ходимлари ҳам иштирок этган. Кун тартибида солиқ ундириш масаласи кўрилган.
Туман ҳокими Қ.В. ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллага бириктирилган банк ходимларини саҳнага чиқариб бирма-бир сўров қилган. Ҳоким ёрдамчиларига солиқ ундируви бўйича ишларини танқид қилинган.
Навбат ўзи билан блокнотини саҳнага олиб чиқмаган Алоқабанкнинг Пешку КХКМ ходимига келганда, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, банк бошлиғига ушбу ходимига нисбатан чора кўрилишини сўраб, унинг орқасига оёғи билан тепган ва йиғилиш залидан ҳайдаб чиқариб юборган.
У ерда туман ташкилотларидан камида 150 киши бор эди.
P.S.: Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуни (08.08.2022 йилдаги ЎРҚ-788-сон)га кўра ҳоким давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади. Қонуннинг 12-моддасига кўра, Давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариши, давлат органи томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига, хизматга оид ахборот билан ишлаш тартибига, шунингдек давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бошқа қоидаларга риоя этиши шарт! Бу қонун!
Шунингдек ушбу қонунинг 17-моддасида Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларида қуйидагилар белгиланади:
- раҳбарлар, бўйсунувдагилар ва бошқа давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар;
- давлат фуқаролик хизматчисининг ишчанлик обрўсига ва давлат фуқаролик хизматининг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик);
- давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворининг асосий қоидалари.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат давлат органларининг кадрлар бўлинмалари ёки одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ушбу ҳолатни ҳокимликни Ташкилий кадрлар бўлими ўрганиб нимадир таъсир чораси кўришига ишониш қийин. Қонунда белгиланган ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи - Аргос ўрганиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Қонуннинг 46-моддасида Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Фарғоналик Депутат Д.Ғаниев қиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда электр энергияси учун белгиланган «ижтимоий норма» миқдорини ошириш масаласини кўтарди.
Газ билан таъминланмаган ҳудудлар иситишда электрдан фойланади. Уларнинг тўловлари қиш мавсумида жуда ошиб кетади. Буларни лимитини ошириш масалани қўйилди.
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини қайд этиб, бу масалани ёзиб олиб, маслаҳат қилиб, шуғулланиб, хабарини берамиз - деб жавоб қайтарган.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Банкоматдан ечилган пулимни ола олмаяпман
2024 йил 28 май куни Капитал банк банкоматидан пул ечдим 2 марта. Иккинчисида пул ечилди, лекин пул ололмадим. Банкоматда ёзилган ходим рақамига қилдим ўчиқ экан. Банкни қисқа рақами орқали ариза қолдирдим. Лекин ҳеч ким алоқага чиқмади. Мурожатлар билан ишлаш жуда жуда ёмон аҳволда. 6 кун бўлди ҳалиям алоқада чиқишмади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Куни кеча эълон қилинган мурожаатларнинг Тенге банкка боғлиғи ҳал этилибди.
Мурожаатчи:
Тенге банк
Ассалому алайкум? мени Тенге 24 иловасидаги виртуал карта билан боғлиқ муаммойим бартараф этилди. Мен билан банкнинг онлайн консултанти боғланиб муаммойимни ҳал қилиб берди. Раҳмат сизларга каналингиз фаолияти ривож тилайман (Қуйидаги расмда карта блокдан очилганини кўриш мумкин).
Тенге банк мутасаддиларига мурожаатчи номидан миннатдорчилик билдирамиз.
ТБС банк
Йўқ ҳали ҳал бўлмади ойлигим тушган эди яна ечиб олди. Банклар мени чёрный спискадасиз энди кредит ололмайсиз деяпти. Илтимос ёрдам берингизлар КАТМ ни тўғирлаб беришсин.
ТБС банк эса мурожаатни шунчаки кўрмади. Марказий банк ҳам қизиқмади. Чунки уларни кўрмади дейиш нотўғри бўлар эди. ТБС банкдан шикоят қилган мурожаатчига қуйидаги расмдаги огоҳлантириш хати келган. Марказий банкнинг Банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматидан ушбу мурожаатчига ёрдам кўрсатишларини такроран сўраб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
UDEA 27-май 4-июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этган "Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув" қисқа муддатли курси тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампусида ўтказилди.
Профессионал курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўргандилар.
Профессионал курсда бир қатор хорижий экспертлар, жумладан, Қироллик Бизнес Мактабидан Prof. Leone Leonida, Bloomberg бош офисидан Анна Ширшова ҳамда HSBC Бухгалтерия ҳисоби ва баҳолаш менежери Dr. Тоштемир Мажидов, UBS Гуруҳ ички аудит директори Олимхон Азизов ва Seed Mentors директори Музаффар Сайдиганиев каби ўзбекистонлик етук экспертлар маъруза қилдилар.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook 🔵 LinkedIn
СУБСИДИЯГА ТАЛАБГОРЛАРНИНГ 5 ФОИЗИГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛГАН ХОЛОС
Депутат Д.Мамажонова ипотека кредити бошланғич тўлови учун субсидия сўраб мурожаат қилганларнинг атиги 5 фоизига субсидия маблағлари тўлаб берилгани ҳақида савол берди.
330 мингга яқин талабгордан 30 минг нафарига "субсидия ажратилса бўлади" мазмунидаги ижобий хулоса берилган, лекин охирги натижага кўра, улрнинг ярмига, 15204 нафарига 1,1 трлн. сўм миқдордаги субсидия маблағлари ажратилган.
Субсидияга талабгорларнинг 5 фоизига, яъни ҳар 20 тадан биттасига моддий ёрдам кўрсатилган.
Иқтисодиёт ва Молия вазирининг ўринбосари А.Ҳайдаров жавоб берди.
500 млрд. сўмга яқин маблағ ўзлаштирилмай қолди! 300 мингдан ортиқ аризанинг, 190 мингга яқини мезонлар бўйича етарли балл тўпламаган, 90 мингга яқини номида уй-жойи бўлган, 40 мингга яқини даромади мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.
Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган 7 мингта оилалар учун ўз уйларида қурилиш ишларини олиб бориш учун ипотека кредитлари олганда субсидия ажратиш кўзда тутилмоқда. Бу ипотека кредитларида бошланғич бадал тўлиқ қоплаб берилади.
Ушбу ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил 👉мана бу постда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
2 ТА ВАЗИРЛИКДАГИ ПАРАДОКС ҲОЛАТ
☑️Иқтисодиёт ва Молия вазирлигида битта вазир (тире Бош вазир ўринбосари) ва 8 та вазир ўринбосари штати мавжуд бўлиб, тўлиқ ҳолатда фаолият юритмоқда.
Қўчқоров Жамшид Анварович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири
Ўринбосарлари:
1. Норқулов Илҳом Иброхимович
2. Ҳайдаров Ахадбек Яхёбекович
3. Хайдаров Абдулазиз Абдулахадович
4. Фозилкаримов Отабек Рустамович
5. Хуршед Бахтиёрович Мустафаев
6. Каршибаев Жасур Ҳазратқулович
7. Садуллаев Самандар Асадович
8. Рахимова Гулнора Хашимовна
☑️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирилигида битта вазир ва 3 та вазир ўринбосари штати мавжуд бўлиб уларинг 2 таси вакант ҳолатда!
Мусаев Беҳзод Анварович Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Ўринбосарлари:
1. Вакант (1-ўринбосар)
2. Турдибоева Раъно Эшовна
3. Вакант (ўринбосар)
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️НАМАНГАН, АНДИЖОН, ТОШКЕНТ, ХОРАЗМ, ФАРҒОНА, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ ВА ОҲАНГАРОН, УРГУТ, ЯНГИҚЎРҒОН, ПОП, ЧОРТОҚ, БАХМАЛ ТУМАНЛАРИ ТАНҚИД ҚИЛИНДИ
Ўтган йил Самарқандда ўтган Глобал туризм инвестиция форумида 2,3 миллиард долларлик келишувларга эришилган эди. Лекин айрим лойиҳалар бўйича ишлар суст кетаётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Наманган, Андижон, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва пойтахтдаги лойиҳаларга ҳалигача ер танланмаган. Сирдарё ва Жиззахда хорижий ҳамкорларга бирорта лойиҳа таклиф қилинмаган.
Шу билан бирга, ишлар тўғри ташкил этилган ҳудудларда натижа бор. Масалан, хорижий инвесторлар Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарлик тоғ-чанғи комплексини ташкил қилиш, Мираки қишлоғида туризм зонасини барпо этиш ишлари бошланди.
Иқлими, табиати Шаҳрисабзга ўхшаш бўлган Оҳангарон, Ургут, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бахмал туманлари ҳокимларида бу борада бирорта ташаббус йўқлиги танқид қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Тенге банк
Тенге банкдаги виртуал картада пулим бор эди. 28 май куни виртуал карта блокка тушиб қолибти. Шундан бери банк филиалига ҳам бордик, 1245 ишонч рақамига ҳам мурожаат қилдик. Лекин ўзгариш йўқ очилмаяпти, ёрдам беринглар.
ТБС банк
ТБС банкдан кредит олганман. Жорий йил апрел ойида пластигимдан ТБС банкнинг кредити учун автопагашения бўлиб пул ечилган. Лекин мен олган кредитдан камаймади. Картам Миллий банкники, банкка бордим, менга обороткани чиқариб берди. Ҳақиқатан ҳам пул ечилган. Лекин кредитим тўлови ёпилмаган. Мен ТБС банкга ариза қолдирдим 5 иш кунида кўриб чиқамиз деди. Лекин жавоб йўқ. Уйга хат юборибди карздорсиз деб. Ёрдам беринг илтимос.
P.S.: Мана шундай пайтларда Марказий банкнинг банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати сизларга ёрдам беради деб умид билдирамиз. Мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️СОЯДАН ЧИҚИБ ИШЛАМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА 100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
Хонадонларда кичик ишлаб чиқаришлар ташкил этиш Ғиждувонда аллақачон йўлга қўйилган.
Лекин, 100 дан ортиқ саноат маҳсулотлари хонадонларда бизнес катталашмайдиган, “яширин” шароитда ишлаб чиқарилмоқда. Бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам керак.
Мутасаддиларга 20 та маҳалладаги бўш ерда ишлаб чиқариш иншоотларини қуриб, 400 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш ва 2 минг иш ўрнини расмийлаштириш топширилди.
Шунингдек, соядан чиқиб ишламоқчи бўлган оилаларга 100 миллион сўмгача кредитлар берилади. Бу тадбиркорлар иш ўрни ва айланмасини қонунийлаштиргани учун уларнинг бир йилда тўлаган солиқларининг ярми қайтариб берилади.
Бундай ишлаш тартиби Ғиждувон тажрибаси бўлиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУХОРОДА ЙИҒИЛИШ БОШЛАНДИ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари Бухорода ҳам сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этди.
Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди.
Экспорт 215 миллион долларга етди, Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИИВ Тезкор - қидирув департаменти ходимлари томонидан Ҳоким ёрдамчиси ва унинг жиноий шеригида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш ҳолати аниқланди.
2024 йил 18 апрель куни, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.
У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Кўрилган чоралар натижасида унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси, лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАШРИФ ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНДИ
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк ва Алоқабанкларнинг Toshkent city ҳудудидаги бино-иншоотларини сотувга қўйилди
Давактив агентлиги, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкга тегишли Toshkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли биноларини оммавий савдолар орқали сотилиши тўғрисида эълон қилди.
Ушбу битимга “KPMG” компанияси сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинди.
Давактив агентлиги мазкур сотув жараёнларини ташкиллаштиришда тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Савдо жараёнларининг мазкур босқичида, консультант томонидан инвесторларнинг мазкур активларни сотиб олишга бўлган қизиқишлари ўрганилади. Бозордаги ушбу Бизнес марказларини сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиш, KPMG томонидан Активлар тўғрисида тайёрланган инвестицион тизерларни соҳадаги инвесторларга, шу жумладан халқаро инвесторларга юбориш ва улар билан индивидуал мулоқотга кириш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
Инвесторларнинг мазкур Бизнес марказларини сотиб олишга қизиқишларини, шунингдек сотиб олиш шакли яъни бинони тўлиқ сотиб олиш ёки лотларга бўлган ҳолда сотиб олиш бўйича фикрларини ўрганиш орқали сотишга ёндашув механизми ишлаб чиқилади.
☑️Ушбу бизнес марказларни сотиб олишга қизиқиши бўлган инвесторлар қуйидаги каналлар орқали батафсил маълумотларни олишлари мумкин:
SSandykbayeva@kpmg.com
MSarsekeyeva@kpmg.com
NShuxratov@kpmg.co.uz
Активлар тўғрисида қисқача маълумот:
▪️Ўзсаноатқурилишбанкнинг кўп қаватли биноси
Объект манзили: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй
Баланс сақловчи: Ўзсаноатқурилишбанк;
Умумий майдони: 82,284 кв.м.;
Қаватларнинг умумий сони: 33
▪️Асакабанкнинг кўп қаватли биноси
Объект манзили: Тошкент шаҳри., Шайхонтоҳур тумани, Янги Тошкент кўчаси, 1-уй
Баланс сақловчи: Асакабанк;
Умумий майдони: 66,202 кв.м;
Қаватларнинг умумий сони: 26
▪️Алокабанк кўп қаватли биноси
Объект манзили: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Укчи кўчаси, 2
Баланс сақловчи: Алоқабанк;
Умумий майдони: 81,439 кв.м.;
Умумий қаватлар сони: 26
Югурганники эмас, буюрганники!
👉 @bankirkundaligi 👈
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди
🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.
📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.
🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар
Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook 🔵 LinkedIn
Реклама
МУРОЖААТ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Куни кеча, Бухоро вилояти Пешку туманида ҳоким банкирни тепиб, беҳурмат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугунги хабарларга кўра, ҳоким ўша банкирни ва раҳбариятини чақириб, келишиб, орани очиқ қилиб олибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ИПОТЕКА-БАНК ХОДИМИ УШЛАНГАН
Манба кўрсатмай ёзишларига кўра, жорий йил 21 май куни Ипотека банк Фарғона филилали ходимлари А. ва Д.лар уй-жой субсидияси чиқариб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олганда ушланган.
Банк расмийлари изоҳ бериб юборишса, масала ойдинлашар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈