🏦 "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танлови бошлангани эълон қилинди
Мазкур танловдан мақсад Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишдан иборат. Танлов Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Amity университети, Yandex, Ўзбекистон IT ҳамжамияти ва Veon AdTech каби етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ ҲАМ ОШИРИЛДИ
☑️Куни кеча қабул қилинган фармонга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилди;
▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
☝🏻Такрорлаш бўлса ҳам эслатиш. Булар 1 октябрдан кучга киради! Эртадан бошлаб ҳисобчисини миялашни бошлайдиганлар ҳам борда!
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
☑️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.
Бунда:
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;
▪️фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЧИҚСА, КРЕДИТГА ФОИЗ ВА НЕУСТОЙКА ҲИСОБЛАНИШИ ТЎХТАТИЛАДИ
☑️Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб:
▪️аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши;
▪️тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни, биринчи навбатда, мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби ўрнатилиши белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Вебстер университети (Webster University) ўзининг таълим дастурларини ҳамкор университетларда тақдим этади
📍 Тошкент Тиббиёт Академиясида:
🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BA in Psychology)
🔹 Ҳамширалик иши (BSN in Nursing)
📍 Самарқанд Давлат Университетида:
🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BS in Psychology)
📍 Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетида:
🔹 Ҳамширалик иши (BS in Nursing)
📍 Бухоро Давлат Тиббиёт Университетида:
🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BA in Psychology)
🔹 Ҳамширалик иши (BSN in Nursing)
3️⃣ ➕ 1️⃣ дастури орқали охирги 1 йилни АҚШда ўқиш ва 2 та диплом олиш имкониятига эга бўлинг!
🔗 Ҳужжатларингизни 19 августгача онлайн webster.uz/apply сайти орқали топширинг!
💫 Вебстер университети билан келажагингизни яратинг!
📧 Электрон почта:
uzadmissions@webster.edu
📞 Телефон рақам: +998555030066
(Лицензия №038901)
Сайт | Телеграм | Инстаграм
⚡️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонуни имзоланди.
☑️Унга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
▪️2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
▪️2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
▪️“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
▪️2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
▪️боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
▪️кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
▪️давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
▪️ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
☑️Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
▪️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▪️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▪️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▪️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▪️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▪️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари бартараф этилди
БАНКДА ГАРОВДА ТУРГАН ЕРНИ ҲАМ СОТМОҚЧИ БЎЛИШДИ
▪️Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Учкўприк туманида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзганинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга қарашли, Фарғона шаҳридаги акциядорлик тижорат банкларидан бирида гаровда турган 12 сотих ер майдонини 130 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 109 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
▪️Хизматнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг суғориладиган ер майдонидан 50 сотихини 80 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
▪️Хизматнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТИНИНГ ЙИЛЛИК ФОИЗ СТАВКАСИ МУТАНОСИБ РАВИШДА ТУШИРИЛДИ
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан 2024 йил 26 июлдан асосий ставка 13,5 фоизга пасайганлиги сабабли тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси мутаносиб равишда туширилди.
☑️Ушбу ипотека кредитлари қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:
▪️Ипотека банк
▪️Асака банк
▪️Миллий банк
▪️Халқ банки
▪️Алоқабанк
▪️Саноатқурилишбанк
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Микрокредитбанк
▪️Турон банк
▪️Агробанк
▪️Ҳамкор банк
▪️Ориент финанс банк
Батафсил шартларини ўқиш учун банк номи устига босинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎓 Xalqaro ta'lim va diplom olish endi oson!
🛫 "Millat Umidi" universiteti talabalari uchun eng yaxshi xalqaro universitetlarda almashinuv dasturlari mavjud: 2 yil O'zbekistonda va 2 yil BAA, Britaniya yoki Janubiy Koreyada tahsil olish imkoniyati.
IELTS/SAT/CEFR sertifikatlariga ega abituriyentlar kirish imtihonlarisiz qabul qilinadi!
2024 - 2025 o'quv yili uchun qabul ochildi!
1. Xalqaro o'qituvchilar;
2. Dunyo bo'ylab tan olingan diplom;
3. Xalqaro sertifikatlar;
4. Ishga joylashishda ko'mak;
5. Zamonaviy infratuzilma va qulay yotoqxona;
Bakalavriat ta'lim dasturlari:
🌍 ELT (Ingliz tili o'qitish);
💰 Buxgalteriya va moliya (ACCA);
🖥 IT va dasturlash;
📈 Biznes va menejment.
O'qish narxi: 18 - 25 mln. (fakultetga qarab farqlanadi).
🎁 IELTS va SAT sertifikatlariga ega talabalar 100% grantga ega bo'lishlari mumkin.
🔗 Hoziroq ariza topshiring va biz bilan birga xalqaro fuqaroga aylaning!
🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТДАГИ МАСАЛА ҲАЛ ЭТИЛДИ
ТБС банкдан «Олган кредитини ёпа олмаётган» мурожаатчининг масаласи ҳал этилди.
Банк маълумотларни тизимга етказилмаганини аниқлаб, хатолик устида иш олиб борган. КАТМ тизимида маълумотлар янгиланганини ва ҳолатдан афсусдалигини билдирган.
Алоқа маркази хизматини яхшилаш чоралари кўрилаётганини ҳам маълум қилиб ўтган.
Хуллас, масала ҳал этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
💰 Uydan chiqmasdan pul ishlang!
Open ilovasini yuklab oling, "Do'stingizni taklif qiling" bo'limiga o'ting, do'stlaringizga havola yuboring va shartlarni bajargan har bir yangi foydalanuvchi uchun 150 000 SO'M daromad oling.
Shuningdek, boshlash uchun Open muddatli to'lov kartasini ochish kerak emas!
👉 Batafsil ma'lumot
📞 71-200-15-45
👉 @bankirkundaligi 👈
#Тавсия
‼️Диққат ўқинг
Барча бакалавр дипломига эга бўлганлар учун ажойиб янгилик!
👨🎓👩🏻🎓Бакалавр босқичини якунлаб, PhD қилиш мумкинлигидан ҳабарингиз борми?!
🔝Докторантлар ва илмий изланувчилар | PhD DSc каналига аъзо бўлиш орқали бундай нюансларга эга бўлишингиз мумкин.
Қуйида магистр дипломисиз PhD қилиш ҳақида батафсил маълумот берилган. Эринмасдан тўлиқ уқиб чиқинг. Илм қилиш ниятида юрган ёшларга юбориб қўйинг.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Савол. Вазирликнинг камбағалликни қисқартириш йўналиши Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши мумкинлиги билан боғлиқ масала кўтарилди. Бунинг сабаби нима?
Савол. Охирги пайтларда ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ кўплаб салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳоким ёрдамчиси лавозимига кадрларни танлашда қандай муаммолар мавжуд?
Жавобларни видеода эшитинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ"ДА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати кенгашининг "Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.
Унга кўра,
▪️Ҳар йили овоз бериш жараёнлари бошланишидан аввал фуқароларни хабардор қилиш мақсадида махсус бепул "СМС" хабарномалар юборилади.
▪️Ҳар мавсум давомида аҳоли ичида машҳур санъат вакиллари иштирокида махсус "челленжлар" ишлаб чиқиб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтирилади;
▪️овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "қайноқ линия" қисқа рақами ишга туширилади.
▪️овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилали ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш ваколати берилади. Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўпланган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа(лар) ғолиб деб эълон қилинади.
▪️Лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати БҲМнинг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим.
▪️Сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
▪️Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олингандан кейингина фойдаланишга топширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда
Ассалому алайкум ҳурматли Банкир кундалиги канали админи.
Ушбу мурожатни юборишдан мақсад бугун тадбиркор сифатида кўпгина банкларга мурожаат қилиш ва у ерда ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун ташриф буюришга тўғри келяпти. Шунда кўпгина банк ходимларини мижозлар билан муомала маданияти ўзидан бюрократ ясаб, мижозларга қўпол муносабати ва уларни сарсон саргардон бўлиб юришига сабаб бўляпти.
Натижада тадбиркорни ҳам асаби бузилиб, ҳам вақти йўқолади. Лекин шу ўринда Азия Аллианс банк деган банк хам очилган бўлиб, бу банкда ходимларнинг муомала маданияти ва мижозларга кўрсатилаётган хизматлари олий даражадалигини ўз кўзим билан кўриб, бизда ҳам шундай банклар борлиги ва ходимларни муомала маданияти юксак даражадалиги кайфиятимни кўтарди.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган филиалига борганимда у ерда хақиқатан ҳам юксак маданиятли ва салоҳиятли ходимлар ишлашига гувоҳ бўлдим.
Айниқса мижозга бўлган ҳурмат эътибор мени ҳайрон қолдирди. Юртимиз ривожланиши учун шундай банклар кўпайса биз каби тадбиркорларга ҳам яхши бўларди. Бу банкни мижози бўлмасамда бу банкка нисбатан ҳурматим ошди. Шахрисабз тумани. Фахриддин Рахмонов.
Ушбу ёзганимни каналингизга қуйсангиз зора мижозлар бошқа банклар ҳақида хам шундай фикр юритса.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУКОФОТЛАНАДИГАНЛАР
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
▪️Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, ўзининг ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун 👉мана бу рўйҳатдагилар👈 мукофотланди.
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.
▪️Мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, юртимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, соҳага илғор инновацион, «яшил» ва рақамли технологияларни жорий этиш, сармоялар ҳажмини кўпайтириш, иш ўринлари яратишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган салмоқли натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун 👉мана бу рўйҳатдагилар👈 «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди.
☝🏻Рўйҳатни кўриб чиқиб, эгаси ва яқинларига юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва Япониялик ҳамкорлар Тошкент вилоятида — "Yori-I” лойиҳасини ишга туширади
Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон — Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида "Бизнесни ривожлантириш банки" худудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
“Yori-I” лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (5 - 11 август) янгиликлари.
☑️Асакабанк ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 21.5%, миқдори вилоятларда 500 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, муддати 240 ойгача. Банк шунингдек, таълим кредити ҳам таклиф этди. Муддати ўқиш даври + 7,5 йил, фоизи аёлларга 0%, эркакларга 13,5%.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловаси орқали 30 млн сўмгача овердрафт кредит таклиф этди. Фоизлар фақат ишлатилган суммага нисбатан ҳисобланади. Имтиёзли давр 6 ой.
☑️Микрокредитбанк Сартарошлик хизмати ташкил этиш учун ва уй боғчаси ва энагалик хизматини ташкил этиш учун микроқарзлар таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 17 млн сўмгача, фоизи 28%дан.
☑️Тенге банк гаров эвазига 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 30%дан, муддати 48 ойгача.
☑️Инфинбанк Malibu, Equinox, Traverse автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 2 йил, фоизи 5,99%, бошланғич тўлов автомобил нарҳининг 50%и.
☑️Ҳамкорбанк бизнес учун 100 млн сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи28%дан бошлаб.
☑️Ўзмиллийбанк иш ҳақи лойиҳаси мижозлари учун 50 млн сўмгача онлайн-кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача. Фоизи 27%.
☑️Ориент финанс банк янги қурилган квартира сотиб олиш ва уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17.5%, миқдори вилоятларда 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача. Банк шунингдек, таълим кредити ҳам таклиф этди. Муддати 90 ой, фоизи аёлларга 0%, эркакларга 13,5%.
☑️Ҳаёт Банк Хитойнинг "Zhejiang Chouzhou Commercial Bank"да корреспондентлик ҳисобини очганини маълум қилди. Ушбу банк 254 та филиал ва БХМларга эга.
☑️Капитал банк ва Узумбанклар ўтган ҳафтада обуначилари учун ҳеч қандай хабар юбормади.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки микро, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги операцион моделини ишлаб чиқиш юзасидан Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришганини маълум қилди.
☑️ТБС банк "ТБС Дўстлар" дастури доирасида дўстингизни банкдан кредит олишга таклиф қилсангиз, у кредит олса, сизга ҳам дўстингизга ҳам 100 минг сўмдан мукофот берилади. Банкдан аввалроқ кредит олган бўлса ҳам бўлаверади.
☑️Универсалбанк "Сармоя-25" омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 25%, энг кам миқдори 100 минг сўм. 100 минг сўмдан қўшимча маблағ киритиш мумкин.
☑️Гарант банк 5 млн сўмгача "Экспресс" микроқарзини таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 32%.
☑️Давр банк Навоий шаҳрида янги филиал очганини маълум қилди. Манзил Навоий вилояти, Навоий ш., Ғалаба шох кўчаси, 190-уй, 11-савдо дўкони.
☑️Трастбанк экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга айланма маблағларни тўлдириш учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача. Миқдори лойиҳа ҳажмига қараб. Фоизи "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" маблағлари ҳисобидан ажратилганда 4%.
☑️Халқ банк тадбиркорларга гаров эвазига 100 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоиизи 25%, муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.
☑️Ипотека-банк "Қулай" ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 21,5%, дастлабки тўлов 26%, миқдори 800 млн сўмгача.
☑️Анорбанк “Ahbor-Reyting” миллий агентлиги томонидан 2023 йил натижалари бўйича маҳаллий шкалада “Барқарор” прогнози билан “uzA” даражасидаги кредитга лаёқатлилик рейтингини қўлга киритганини маълум қилди.
☑️Пойтахт банк фарзандлар келажаги "Келажак" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, энг кам миқдори бир млн сўм.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Гарант банк;
▪️Капитал банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фаолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди
2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
Бундан ташқари, банк кредит маҳсулотлари учун ойига 1,3 млн ариза қабул қилади. Банк ўзининг кўп маданиятли хоимлари меҳнатини ҳам алоҳида эътироф этиб келади. Ҳозирда TBC’да 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.
TBC Bank'дан келгусида ҳам мана шундай юқори натижаларни кутиб қоламиз. 🤝
👉 @bankirkundaligi 👈
“Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунланди
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танловини эълон қилганди.
Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кўрик-танловнинг худудий босқичлари ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Танловга 186 та тумандан 1189 та онлайн ариза келиб тушди. Танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги арафасида маълум қилинади.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Multicard” bilan qulaylikning yangi darajasini kashf qiling!
Navbatda turish, ortiqcha qog‘ozbozliklardan xalos bo‘lishni istaysizmi? “Trastbank” xususiy aksiyadorlik banki “Raqamli” bank xizmatlari ofisining “Multicard” kartalari bunga optimal yechim bo‘ladi!
“Multicard” orqali quyidagi imkoniyatlarga ega bo‘lasiz:
✅ Bankka bormasdan mablag‘laringizni nazorat qilish;
✅ Kartani muzlatish, pin-kodni almashtirish yoki blokdan chiqarish;
✅ Kamxarj P2P o‘tkazmalari;
✅ Istalgan hududda qulay valyutada to‘lovlar qilish;
✅ Fond birjasiga investitsiyalar qilish va h.k.
Bularning barchasi birgina mobil ilova orqali boshqariladi. App Store // Google Play
Batafsil ma’lumot va onlayn buyurtma berish uchun: https://multibank.uz/individuals/
Savollaringiz bo‘lsa, qo‘ng‘iroq qiling: 1287, +99855 506-01-01
Telegram: @trustbankuz
Oʻzbekistondagi eng tezkor mobil internet kimda?
O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet Ucell'da*! Mamlakatimizning barcha hududlarida — Chimyonning baland tog‘laridan Orol dengizi tubigacha sifatli aloqa yo‘lga qo‘yilgan.
Biz bilan bo‘lganingiz uchun rahmat!
*Ookla® kompaniyasining 2024-yil 1-2-choraklari uchun Speedtest Intelligence® ma’lumotlari tahlili asosida. Ookla tovar belgilari litsenziya bo‘yicha ishlatiladi va muallif ruxsati bilan qayta chop etiladi.
Batafsil: www.ucell.uz/3n2c
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (29 июл - 4 август) янгиликлари.
☑️Асакабанк бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 15%дан.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бирламчи уйга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 20 йилгача, фоизи 21,5%. Миқдори пойтахтда 800 млн сўмгача, вилоятлар учун 500 млн сўмгача.
☑️Микрокредитбанк "Чаққон курер" ва "Уста бор" микроқарзларини таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 17 млн сўмгача, фоизи 28%дан.
☑️Тенге банк Tenge Business иловасида банкка бормасдан ёки қўнғироқларсиз онлайн ҳисобрақам очишни таклиф этди.
☑️Инфинбанк таълим кредити таклиф этди. Миқдори шартнома нархидан келиб чиқади, фоизи 26,99%, муддати 3 йилгача.
☑️Ипак йўли банки 25 фоизли онлайн омонат тақдим этди. Минимал сумма 1 млн сўм, муддати 24 ой.
☑️Туронбанк MyTuron иловасида Maksimum омонатини очишни таклиф этди. Фоизи 23,5%, бошланғич сумма 500 минг сўм.
☑️Ҳамкорбанк бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Мууддати20 йилгача, фоизи21,5%, вилоятларда 500 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача.
☑️Ўзмиллийбанк Марказий банк асосий ставкани 13,5% гача пасайтиргани сабабли, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари фоизи 0,5%га камайтирилганини маълум қилди.
☑️Ориент финанс банк бирламчи уйга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30%дан, муддати 240 ой, фоизи 21,5%. Миқдори пойтахтда 800 млн сўмгача, республиканинг бошқа шаҳарларида 500 млн сўмгача.
☑️Зираат банк Ўзбекистон Туркиянинг Юнус Эмре институти томонидан 21 сентябр куни Тошкент шаҳрида ташкил қилинаётган TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı) имтиҳони учун тўловларни банк офисларида 25 август кунигача чегирмали равишда амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ҳаёт Банк Тожикистоннинг энг катта банкларидан бири "Bank Esxata"да корреспондентлик ҳисобини очганини маълум қилди.
☑️Капитал банк “Visa учун фоизлар ҳар куни” ва “Visa бўйича фоизлар ҳар ой” омонатлари бўйича фоиз ставкасини 0,5 фоизга оширди. Омонат эгалари фоизлар ҳисобланган санада ҳисобварақдаги қолдиқлар бўйича йиллик 22% олишда давом этишини маълум қилди.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилганлигининг 30 йиллигини нишонлади (Ғаллабанк - Қишлоққурилишбанк - Бизнесни ривожлантириш банки). Табриклаймиз.
☑️Узум банк Visa карта таклиф этишни бошлади. Унда 30 кунгача фоизсиз 25 млн сўмгача кредит, Узум карталари ўртасида фоизсиз ўтказмалар ва бошқа таклифлар тақдим этилади. Батафсил.
☑️ТБС банк фойдаланувчилари сони 5 млн нафардан ортганини маълум қилди.
☑️Универсалбанк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 36%, бошланғич тўлов 36%, миқдори автотрнаспорт воситасининг 64% миқдоригача. Банкнинг иш ҳақи картасига эга бўлган фуқаролар учун 34%.
☑️Гарант банк бошланғич тўловсиз автокредит таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, фоизи 30%, муддати 40 ойгача.
☑️Алоқабанк "Zoomrad" иловаси орқали 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йилгача, фоизи 28-32%.
☑️Давр банк тадбиркорларга миллий (27,99%) ва хорижий валютада(14,99%) нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ҳаёт банк;
▪️Анорбанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Гарант банк;
▪️Капитал банк;
▪️Ўзмиллийбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ ҚИСҚА МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАН ҚАЙТДИ
Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 июл куни Президент қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏘 БИРЛАМЧИ БОЗОРДАГИ ЭНГ МАҚБУЛ ИПОТЕКА КРЕДИТИ
Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига кўра, энди сизда қулай инвестиция ёки бир хўжаликда 2-3 оила бўлиб яшамаслигингиз учун имконият бор.
Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун тижорат банкларига мурожаат қилдингиз. Аммо таклиф қилинаётган кредит суммаси сиз танлаган уй-жойни сотиб олишга етмаяптими?
Ёки аввал ипотека кредити бўйича Давлат дастуридан фойдаланганингиз учун банк сизга кредит ажратишдан бош тортяптими?
Бунинг ечими бор!
Энди сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70-сонли Фармонига биноан ажратилиши кўзда тутилган ипотека кредитларини Тошкент шаҳри миқиёсида 800 миллион сўм ва вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди доирасида 500 миллион сўмгача қулай шартларда тижорат банкларининг ўзингизга яқин филлиалларидан расмийлаштиришингиз мумкин.
☝🏻Яна бир энг муҳим томони, аввал ипотека кредити олганлигингиз иккинчи марта бу кредитни олишингизга тўсқинлик қилмайди. Албатта кредит тарихингиз салбий бўлмаса!
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️20 ТА БАНКЛАР ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА АМАЛДАГИ ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛИНМАГАН
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (8 марта) 59 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорларни қабул қилди.
Шу билан бирга, тўлов тизими оператори (1 та) ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятини (3 та) амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинди.
Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 8 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, микромолия ташкилотида ўтказилган текширишлар натижаси ҳам муҳокама қилинди.
Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг устав фонди ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларга риоя қилмаганлиги учун 13 та тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотларига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, амалга оширилган назорат тадбирлари давомида банклар томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаганлиги учун 20 та тижорат банки огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ОЛГАН КРЕДИТИМНИ ЁПА ОЛМАЯПМАН
Яхши ният учун ТБС кредит олдим. 3-4 ойга қолмай ёпдим. Шу 22 июль кунида ёпган эдим. Ҳалигача КАТМ малумотидан ўчмаяпти.
4 марта ишонч рақамига чиқдим. Кредит тарихидан ўчириб беринглар десам қанақадир ID рақам олиб келасиз бошқа банкдан кейин ўчириб берамиз дейишди? Шу қанчалик тўғри?
ТБС дан олган кредитимни бошқа банкдан бориб ID рақам олиб юраманми? Бу банк ўзи чиқарган кредитни ўзи ўчира олмайдими? Мижозлар сарсон бўлиб юриши керакми?
ТБС банкнинг +998 78-777-27-27 шу рақамига 4-5 марта мурожаат қолдирдим.
Марказий банкнинг ишонч рақамига 71-200-00-44 кўп маротаба телефон қилдим, 22 санадан бери. Лекин тушиб бўлмади. Марказий банкка айтмоқчи эдим бўлмади.
P.S.: Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банк масъуллари ҳам ҳолатни ўрганиб кўрса, тушунмаган жойини тушунтириб беришса яхши бўларди. Мурожаатчи банкни ўзига чиққан, ҳал бўлмаган Марказий банкка, улар билан боғлана олмаган бизга ёзган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.
Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.
Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.
— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Uzum Bank Uzum виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди
Виза халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси Uzum Bankнинг ўз инфратузилмасида амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлади. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул ўтказмалар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, картани олдиндан буюртма қилиш фоизсиз давр билан микрокредит олиш имкониятини беради.
Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Uzum картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин. Шунингдек, Uzum картаси эгалари учун Uzum Маркет, Uzum Тезкор махсус таклифлари ва Uzum экотизим сервисларидан бошқа бонусларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
— Биз Uzum Bankнинг биринчи ўз молиявий маҳсулотни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқдамиз ва, албатта, биринчи фойдаланувчиларимизга иловада карта пайдо бўлишидан олдин ҳам энг қулай шароитларни таклиф қилмоқчимиз. Шундай қилиб, картани олдиндан буюртма қилган Uzum Bank мижозлари ҳар қандай Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул пул ўтказишлари мумкин, — дейди Uzum Fintech бош директори Егор Абрамец. — Яқин келажакда биз картанинг ишга туширилишини эълон қиламиз ва уни олдиндан буюртма қилган мижозлар шу пайтнинг ўзида Uzum Bankнинг янги қулай молиявий воситасига эга бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари картани Android ва iOSдаги Uzum Bank иловасида олдиндан буюртма қилишлари мумкин, рўйхатдан ўтиш жараёни бир неча дақиқа давом этади.
Uzum Bank — бу Uzum миллий рақамли экотизимига кирувчи рақамли банк. Uzum Bank орқали товарлар ва хизматлар учун тўлов бутун мамлакат бўйлаб 15 000 та ҳамкорлик пунктларида амалга оширилиши мумкин, бунда ҳамкорларнинг қарийб 40 фоизи Uzum Bank орқали тўлашда 20 фоизгача кешбек таклиф қилади. Иловада қулай тўлов ва p2p-ўтказмалардан ташқари, Uzum Насия орқали ҳар қандай товар ва хизматларни тўлаш учун 25 миллион сўмгача насия олиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бугун_ойнинг_охири
НПЛ ГА КИРГАНЛАР
Кредит олгунича,
Берар котта вадача,
Бўлар бизга укача,
НПЛ га кирганлар.
Билсак бари хашаки,
Дейди тоға, амаки,
Узатади тамаки,
НПЛ га кирганлар.
Янги номер олади,
Чёрнийга ҳам киради,
Буни яхши билади,
НПЛ га кирганлар.
Ўғли ҳам банкир бўлсин,
Уйма-уй сарсон юрсин,
Мажлисда дакки есин,
НПЛ га кирганлар.
✍️ Бойқобил Норбоев
👉 @bankirkundaligi 👈