ТЕЛЕФОННИ ЎЗГАРТИРИШДА, ЭСКИСИДАГИ ИЛОВАЛАРНИ ТОЗАЛАБ ТАШЛАШНИ УНУТМАНГ
Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 1996 й.т., фуқаро Б.М. ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли банк картасидан 3.000.000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 1996 й.т., Б.К. эканлиги аниқланган.
У мазкур жиноятни фуқаро Б.М.га тегишли мобил қурилмани сотиб олиб унга "Click Evolution" иловасини ўрнатганида фуқаро Б.М. тегишли банк картаси бошқаруви қолиб кетганлигидан фойдаланиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Б.К.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈