bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

-

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бизнинг лойиҳаларимиз: @ishbank @bankir_kundaligi Ҳамкорлик масалалари: @arslonmen Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ВАЗИРЛИК ЎЗ ТИЗИМИДАН ТАШҚАРИ, ҲОКИМЛИКЛАРНИ ҲАМ ДАМ ОЛИШ КУНИ ИШЛАТМОҚДА

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ўз тизимини дам олиш куни ишлатгани етмаганидай, вилоят ҳокимликлари Котибият мудирларига ҳам 2024 йил 31 август (дам олиш куни) топшириқ (жадвал) юбориб, ижросини 2024 йил 2 сентябр (дам олиш куни) тақдим этишни сўраган.

Бу дегани вилоят ҳокимликларида ҳам ходимлар ишга чақирилади, жадвалга масъул бошқа ташкилотлар ҳам жалб этилади.

Жадвалларни тақдим этиш муддатлари куни кеча эълон қилинган постдаги саналарга мос келмоқда. Яъни, вазирлик дам олиш куни кенг қамровда оламшумул (4 та тажриба юзасидан) жадваллар тайёрламоқда. Ҳаттоки, бошқа вазирликларга ҳам боғлиқ жойлари борки, ҳокимликлар жалб этилган.

Ушбу хабарни ёзган масъулнинг ҳам (агар вазирликни қизиқтирса, жамоатчиликка нимадир асосли муносабат беришга ўзида куч топа олса) исм-шарифи ҳақида бизда маълумот мавжуд.

Меҳнат инспекцияси ҳам ушбу жадвалчиларни ўрганиб кўришидан яхши гумондамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

🏦Халқ банки юртимиз истиқлолининг 33 йиллигига бағишлаб видеоролик ишлабди. Уни байрам туҳфаси сифатида тақдим этди.

Унда банкнинг бугунги кундаги позициясини тушуниш мумкин.

☑️Жумладан, бугунги Халқ банки:

▪️Хотин-қизлар ва аёллар тадбиркорлигини;
▪️Чарм саноатини;
▪️Таълим ва китобхонликни;
▪️Ҳар бир ҳамюртимизнинг ўз бошпанаси бўлишини;
▪️Ҳунармандчиликни;
▪️Чорвачиликни қўллаб-қувватлайди.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.

▪️Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 трлн 139 млрд сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди!

☑️Ғолиб бўлган лойиҳалар билан 👉мана бу ерда👈 танишишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Шу видеодаги воқеалар содир бўлган кунда туғилган чақалоқ бугун 33 ёшга кирди. Мамлакатимиз ҳам.

Бугун у чақалоқ эмас. Айни ўз фикрига эга, ўз позициясини танлаб олган, ҳаётнинг ҳар қандай синовларига матонат билан курашишга тайёр айни навқирон ёшда.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Байрам кунларда ишга чақирганлар ... нималар деяпман ўзи.

Байрамингиз билан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЕРДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИ ИШЛАЙДИ?

Марказий банк хабарига кўра, байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

☑️Булар,👇

▪️Агро банк
▪️Азия Альянс банк
▪️Алоқа банк
▪️Анор банк
▪️Асака банк
▪️БРБ
▪️Гарант банк
▪️Давр банк
▪️ИнФин банк
▪️Ипотека-банк
▪️Ипак Йўли банки
▪️Мадад Инвест банк
▪️Миллий банк
▪️МКБанк
▪️Октобанк
▪️Ориент Финанс банк
▪️Пойтахт банк
▪️Саноатқурилишбанк
▪️Садерат банк
▪️Траст банк
▪️Турон банк
▪️Универсалбанк
▪️Халқ банки
▪️Ҳаёт банк
▪️Ҳамкорбанк

☝️🏻Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк”дан байрамона туҳфани қарши олинг!

“Трастбанк” Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида байрамона совғани тақдим этади. Энди Сиз “Trastpay” мобил иловаси орқали “UzCard” ва “HUMO" карталари ўртасида бир ой ичида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини фоизсиз амалга оширишингиз мумкин.

Ушбу фоизсиз P2P ўтказмаларини “Трастбанк” карталарига эга бўлган мижозлар амалга ошириш имкониятига эгадирлар.

Ҳозироқ мобил иловани юклаб олинг: https://trastpay.page.link/Trastpay

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ИШДАН БИР СОАТ ЭРТАРОҚ КЕТАДИГАН КУН ЭМАС

Кўплаб манбаларда "бугун ишдан бир соат олдин кетинг, қўрқманг, қисқартирилган кун" - каби фикрлар билдирилмоқда.

Йўқ, бугун ундай кун эмас. Ўша хабарларининг ўзида ҳам ёзилиб турибди "Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида" - деб. Эртага ундай кун эмас. Эртага оддий шанба.

Агар 31 август иш кунига тўғри келганида, шунда айтилганидай бир соат эрта кетиш мумкин бўларди.

Шундай экан, бугун бир соат олдин шошилиб қўйиб, гап эшитиб юрманг.

Ҳа, айтганча, 4 кунлик дам олиш кунларида "Ишчан"лиги ортиб кетадиган раҳбарларнинг ишга чақирувлари ҳақида хабарларни @bankirmanbot да кутамиз. Кўрайликчи, 4 кунлик дам олишда кимники қўзиб қоларкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида таълим кредити ҳақида маълумот. Банкларнинг Бош офис масъулларидан жорий йил 20 август куни олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

▪️Ипак йўли банки
Муддати 2 йилгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 26.9%
Батафсил

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 11 йилгача
Миқдори тўлов контракти асосида
Фоизи 13,5%гача
Батафсил

▪️Агробанк
Вақтинча тўхтатилган, лекин тез орада янги ўқув йили учун таълим кредитини ажратилади.

▪️Халқ банки
Вақтинча тўхтатилган, очилиши билан хабар берилади.

▪️Hamkorbank
Муддати 84 ойгача
Миқдори шартномага асосан
Фоизи 13,5 (хотин-қизларга фоизсиз тақдим қилинади)
Батафсил

▪️Трастбанк
Таълим кредити мавжуд эмас

▪️Алоқабанк
Вақтинча тўхтатилган

▪️Асакабанк
Муддати ўқиш даври + 7.5 yil
Миқдори тўлов-контракт суммаси 100 фоизигача (иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида)
Фоизи йиллик 13.5 фоиз
Батафсил

▪️Туронбанк
2024 йил 22 августдан расмий очилади
Миқдори: Ўқув йили учун тузилган ОТМ шартнома суммаси
Муддати: 7.5 йил
Фоизи 13,5%
Батафсил

▪️Капиталбанк
Мавжуд эмас

▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Ҳали очилмади

▪️МКБанк
Муддати 15 йилгача
Миқдори Контракт асосида
Фоизи 13,5% Хотин-қизлар учун таълим кредити учун 0%)
Батафсил

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа маълумотларни тегишли банк остидаги "БАТАФСИЛ" сўзи устига босиб, банк расмий сайтига ўтиб олишингиз мумкин.

☝️🏻Қайси шаклда таълимга кредит ажратилиши, таълим кредити олиш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши ҳақида
👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Калдибаев Султан Торабекович "Туронбанк" АТБ Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Султан Торабекович 1982 йил 19 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2003 йилда Тошкент молия институтини "Банк иши" ихтисослиги бўйича ва 2005 йилда Тошкент молия институти магистратура босқичини тамомлаган.

Султан Торабекович 2003 йилдан буён банк тизимида фаолият юритиб келмоқда. "Туронбанк" АТБдаги фаолиятини 2016 йил Кредит департаменти директори ўринбосаридан бошлаган, 2019 йилдан то тайинловга қадар Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Султан Торабековичга янги лавозимда муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPAK YO‘LI” АИТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасида Универсаломонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз, “Миллий” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоиз эканлиги ҳақида ахборотлар берилганлиги кузатилган.

Шунингдек, банкнинг расмий веб-сайтида “Универсал” омонат тури бўйича омонатга қўйилган маблағлар бўйича йилнинг дастлабки 6 ойи учун депозит ҳисобрақамлари ёпилиши муддатига қараб йиллик 14 фоиз ставка ва йилнинг кейинги 6 ойи учун 18 фоиз ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилган. Аммо юқорида келтириб ўтилган реклама воситаларида “Универсал” номли омонат тури ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

☝️🏻Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

⚡️ОПЕНБЮДЖЕТГА ОВОЗ БЕРИШГА МАЖБУРЛАШ ҲОЛАТЛАРИЭНГ КЎПА ФАРҒОНА, ТОШКЕНТ, НАМАНГАН ВА ЖИЗЗАХДА

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига кўра, овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар “1282” ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 39 та шикоят келиб тушган.

☑️Бунда, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар:

▪️Фарғона вилоятида — 7 та;
▪️Тошкент шаҳрида — 6 та;
▪️Наманган ва Жиззах вилоятларида — 5 тадан.

☑️Соҳалар кесимида:

▪️Умумтаълим мактаблари бўйича — 19 та;
▪️Тиббиёт ташкилотлари бўйича — 16 тани ташкил этган.

☝🏻Эслатиб ўтамиз, келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Овоз беришга оид бошқа масалалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СЕРТИФИКАТЛАНГАН ШАРИАТ АУДИТОРИ ВА МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТИНГ

Ислом молияси соҳасида дунё бўйича тан олинган AAOIFI нинг CSAA сертификатига биз билан тайёрланинг!
 
☝🏻Ушбу сертификат ўз эгасига дунёнинг исталган давлатида исломий молия соҳасида ишлаш имкониятини беради.

Дарслар онлайн жонли эфирда, AAOIFI сертифкатини олган халқаро экспертларимиз томонидан, инглиз тилида олиб борилади.

Тайёрлов курси: 21 - сентябрдан бошланади, рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг!

Шошилинг, имтиҳон 2024 йил 4 декабрда бўлиб ўтади. Бошқа бундай имконият бўлмайди чунки AAOIFI ушбу курсни йил охирида ёпилишини эълон қилган!

Яқинларизга ва дўстларингизга улашинг! Келажак учун инвестиция киритинг ва касб эгасига айланинг!

Тақдим этувчи:
Al Muamalat Consulting MChJ
www.al-muamalat.uz

Боғланиш учун:
/channel/almuamalatuz
@almuamalat_contact
+998 99 051 1881
+998 97 765 3393

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📚Maktab vaqti keldimi? Demak – smartfonni yangilashning ayni mavridi!

Infinix Smart 8 Pro smartfonini Ucelldan manfaatli narxda xarid qilib, shu to‘plamda quyidagilarga ega bo‘ling:

“Katta Doimiy 40” tarif rejasi bo‘yicha 3 oy aloqa xizmatlari;
Smartfonning tasodifiy shikastlar, buzilishlar va boshqa noxushliklardan himoyasi xizmati.

Manfaatli taklifdan foydalanishga ulguring va ta’lim olishni Infinix Smart 8 Pro smartfoni bilan yanada qulay hamda ishonchli qiling!

Aksiya 20.08.2024-y.dan Ucellning o‘z sotuv ofislarida faqat yangi ulanishda amal qiladi.
- - -
📚Пора в школу? Значит самое время обновить смартфон!

Купите смартфон Infinix Smart 8 Pro в Ucell по выгодной цене и получите в комплекте:

3 месяца связи по тарифному плану Katta Doimiy 40;
Сервис защиты смартфона от случайных повреждений, поломок и других неприятностей.

Успейте воспользоваться выгодным предложением и
сделайте учебу более комфортной и надежной со смартфоном Infinix Smart 8 Pro!

Акция действует с 20.08.2024г. только при новом подключении в собственных офисах продаж Ucell.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (19 - 25 август) янгиликлари.

☑️
Инфинбанк InfinBLACK кредит картасини таклиф этди. Ушбу кредит миқдори 50 млн сўмгача, муддати 5 йилгача. 50 кунгача фоизсиз. Шунингдек, Мурабаҳа битими (Исломий молиялаш) асосида айланма маблағларингизни тўлдириш ёки асосий воситаларни харид қилиш учун 48 ойгача муддатгача 500 000 дан 7 500 000 АҚШ долларигача маблағ таклиф этди. Батафсил.

☑️Азия аллианс банк бирламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, муддати 20 йилгача. Миқдори Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача, вилоятларда 330 млн сўмгача.

☑️Асакабанк 16.08.2024 йилдан бошлаб қуйидаги "Минибанк"лари ўз фаолиятини тугатишини маълум қилди:
1. "Алянс" минибанк - Тошкент шаҳри
2. "Ишонч" минибанк - Фарғона вилояти
3. "Powertrain" минибанк - Тошкент шаҳри
4. "Паркент" минибанк - Тошкент вилояти.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Жозибали" омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 100 минг сўм, фоизи 21%, муддати 24 ой.

☑️Микрокредитбанк 10 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 29%.

☑️Ўзмиллийбанк 50 млн сўмгача онлайн кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи банкнинг иш ҳақи лойиҳаси доирасидаги мижозлар учун йиллик 27%.

☑️Ориент финанс банк 50 млн сўмгача "Миллий" микроқарзини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 34%.

☑️Капитал банк "Ҳамма нарса 0 эвазига" тарифини таклиф этди. Унда 2024 йил 31 декабргача ҳисоб очиш ва унга хизмат кўрсатиш, айланма комиссияси, башқа банкларга ўтказмалар, кассадан нақд пул олиш барчаси бепул.

☑️Узумбанк банкка бормасдан Узум картага буюртма бериб, ўтказмаларни комиссиясиз амалга оширишни таклиф этди (2024 йил 31 августгача).

☑️Бизнесни ривожлантириш банки ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб эълон қилган “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. Батафсил.

☑️Универсалбанк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 36%, бошланғич тўлов камида 36%, миқдори автомобил қийматининг 64%и.

☑️Анорбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 34%дан, муддати 36 йгача, 10%гача микроқарз бўйича кешбек тақдим этилади. Шунингдек, банк ушбу ҳафтада ўзининг 4 йиллигини нишонлади ва фаолиятига оид асосий рақамларни эълон қилди. Батафсил.

☑️Агробанк 4 йилгача муддатга амал қилувчи кредит карталарни таклиф этди. Унда 100 млн сўмгача лимит ажратилади.

☑️Пойтахт банк микроқарз таклиф этди. Фоизи 28%дан 32%гача, муддати 36 ой. Ўз-ўзини банд қилганларга кредит муддати 60 ой.

☑️ТБC банк 19 августдан 30 сентябргача 10 миллион сўмдан ортиқ миқдорда гаровсиз, кафиллар ва сертификатларсиз кредит олганда фоиз ставкасида 10% гача чегирма тақдим этилишини маълум қилди.

☑️Тенге банк мобил иловасида барча операциялар 2024 йил 30 август соат 12:00 дан 4 сентябргача вақтинча ишламаслигини, шунингдек, ЯТТлар ва юридик шахслар учун 2024 йил 26 август соат 19:00 дан 4 сентябргача бўлган муддат ичида ЯТТ учун онлайн кредит олиш учун ариза топшириш мумкин бўлмаслигини, 2024 йил 30 августдан 4 сентябргача эса "Tenge Business" МБХ тизимидаги барча банк операцияларини ўтказиш вақтинча ўчириб қўйилишини маълум қилди.

☑️Ҳамкорбанк Астрасенд пул ўтказмаси турини таклиф этди. Унда банкка ташриф буюриб, тўғридан-тўғри Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул юбориш мумкин.

☑️Октобанк сифатни бошқариш тизими ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатини қўлга киритганини маълум қилди.

☑️Гарант банк 5 сентябрдан 5 ноябригача ҳисобварақ очган юридик шахслар ва ЯТТларга уч ой давомида сўмдаги ўтказмалар учун комиссиясиз хизмат кўрсатишни таклиф этди.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипотека-банк;
▪️Ўзсаноатқурилишбанки;
▪️Марказий банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ВАЗИРЛИК ДАМ ОЛГАНИ ҚЎЙМАЙДИ

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигидан 2024 йил 31 август (дам олиш куни) топшириқ ёзилмоқда:

- Ҳурматли ҳамкасблар, сиздан, драйвер лойиҳаларни 1 сентябр ҳолатига бажарилиши бўйича маълумотларни 2 сентябр соат 12-00 га қадар тақдим қилишингизни сўрайман.

Мазкур маълумот Раҳбар ҳузурида бўладиган йиғилишга тайёргарлик кўриш мақсадида ишлатилади
.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бизни байрам кунлари оила даврасида байрамни нишонлашга йўл қўймаяпти - деб ёзишмоқда.

☝️🏻Маълумот учун, 31 август ҳам 2 сентябр ҳам дам олиш кунлари ҳисобланади. Бу Президент томонидан белгиланган. Вазирлик эса Президент фармонини шунчаки менсимайди. Шу топшириғини иш кунида бажарса нима бўлади ёки драйвер лойиҳаларда жуда катта ўзгаришлар бўлиб кетадими?

P.S.: Вазирлик эпласа муносабат билдирсин. Истаса шу топшириқни ёзган масъул билан шуғуллансин, топа олмаса бизда исм-шарифи ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Юртим 33 ёшинг муборак!
Сени яхши кўраман, хизматингдаман.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АМАЛ НИМА?!

Менга қолса, раислик уёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.

Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир "Мана шу этикни кийгин-да, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин", дейди.

Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.

Ўткир Ҳошимов

Амалдорлардан тортиб, оддий ходимларгача, ҳатто бугун ишда ўтирганларигача байрам муборак бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

▪️БАНКОМАТДАГИ МУАММО
Мен М.Э.А. 27 август куни Тошкент шаҳри, Ипподромда жойлашган Ипак йўли банкининг банкоматидан бир млн сўм ечгандим. Техник хатолик деб кўрсатди ҳамда пул бермади. Лекин картамдан пул ечилди. Банкка мурожаат қилсам 4 сентябрдан иш бошланади, ходимлар чиқиб кўриб беради деди. Мени 3 та фарзандим мактабга чиқиши керак, оёқ кийим олгани тушгандик Ипподромга. Илтимос шу маслами ечишга ёрдам беринглар.

(Ушбу мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади)

▪️«ИШЧАНЛИК» МАСАЛАСИ
Микрокредитбанк Фарғона вилоят ҳамма филиаллари бугун ишламоқда (31.08.2024й.).

▪️Қуйидаги расмда ҳам Алоқабанкдаги «ўта ишчанлик» масаласи кўтарилган (31.08.2024й.).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАЙРАМ БАЙРАМДАЙ БЎЛДИ

🏦Асакабанкнинг бир қатор раҳбар ходимлари Мустақиллик байрами арафасида мукофотландилар.

▪️Жумладан, банкнинг Пойтахт ҳамда Автотранспорт БХМ бошқарувчи ўринбосарлари С.Б.Ходжиев ва Д.Т.Тулягановлар «Банк тизимидаги кўп йиллик фидокорона ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун» Марказий банк томонидан тақдирланди. Мукофотлар Республика Марказий банки Раисининг ўринбосари Б.Ю.Абубакиров томонидан топширилди.

▪️Шунингдек, банкнинг Қўқон БХМ бошқарувчиси Н.А.Қодиров ҳам «Қўқон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусан таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бунёдкорлик ишларига қўшган ҳиссаси, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан» тақдирланди. Унга мукофотни Фарғона вилоят ҳокими Х.Х.Бозоров томонидан топширилди.

Мукофотлар бардавом бўлсин, банкнинг аҳил жамоасига кўз тегмасин.🎉

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди

Унда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов жамоатчиликка ахборот берди. Брифингда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ишга туширилган “Бизнес портал”га келиб тушган аризалар ҳолати ҳам маълум қилинди. Хусусан, 2024 йил 29 август ҳолатига “Бизнес портал”га юборилган аризалардан 79 158 та ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “UNIVERSALBANK” АТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

☑️Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Universalbank” АТБ томонидан эълон қилинган “Сармоя 25” номли омонат тури рекламасида ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоизни ташкил этиши ҳақида ахборот берилганлиги кузатилди.

▪️Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, банк томонидан таклиф этилаётган “Сармоя–25” омонатнинг шартларига кўра, омонатнинг муддати 18 ой бўлиб, йиллик фоиз ставкаси 22 % ташкил этиши, фоизлар ҳар ойда тўланиши ва капитализация қилинмаслиги ҳолати маълум қилинган. Бундан ташқари омонат тури юзасидан бошқа муҳим маълумотлар (омонат муддати, омонат киритишнинг энг кам миқдори ва бошқалар) берилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

☝️🏻Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Universalbank” АТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

P.S.: Бу кетишда банклар реклама бермай қўядику. Ҳурматли банклар реклама бермоқчи бўлсангиз, бизга юборинг қонунга тўғри келадими йўқми,эртага бу рекламани чиқарсангиз жаримага тушиб қолмайсизми,текшириб берамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

UZTELECOM бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишда сизга ёрдам беради

UZTELECOM аутсорсинг хизматлари билан харажатларингизни камайтиринг ва мижозлар билан коммуникацияни ривожлантиринг!

Бизнинг таклиф:
Автоматик қўнғироқ хизмати - оммавий хабарларни самарали етказиш;
Виртуал офис - коммуникацияларни марказлашган бошқариш;
Онлайн маслаҳатчи - мижозларга тезкор ёрдам.

Бизнесингиз ривожига эътибор қаринг, мижозлар билан мулоқотни эса — бизга ишонинг! 🤝

Батафсил маълумот:
🌐 Саҳифа
📞 +998712009779

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

T-BANKDA YANGI DIZAYNDAGI BLACK KARTALARI ISHLAB CHIQILGANIDAN XABARINGIZ BORMI?

Yangi dizayndan tashqari, karta boshqa afzalliklarga ham ega:
agar sizda Pro obunasi (birinchi oy bepul) boʻlsa, T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari boʻyicha maslahat olishingiz va MDH mamlakatlariga tez pul oʻtkazishingiz mumkin, eng muhimi rasmiylashtirish uchun Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas. Hozir kartalar Tojikiston, Oʻzbekiston, Qozogʻiston, Armaniston, Qirgʻiziston va Belarus tabiati bilan cheklangan dizaynda mavjud. 

▪️Tojik, oʻzbek, qirgʻiz yoki rus tillarini bilishingizdan qatʼi nazar, T-Bank ilovasi mutaxassislari sizga yordam beradi:

Hujjatlar bilan bogʻliq muammolarni hal qilishda;
• Ish va uy-joy topishda;
• Tibbiy yordam va taʼlim olishda.


Siz yangi dizayndagi Black kartasini quyidagi havolada rasmiylashtirish mumkin: - https://t.tb.ru/bankirkundaligi_

Reklama. “Bank” AJ, IIN 7710140679, Rossiya Federatsiyasi Markaziy bankining 2673-sonli litsenziyasi, erid:2VtzqvePxPX

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АВГУСТ ОХИРИ ВА СЕНТЯБР БОШЛАНИШИГА ОИД АСОСИЙ ХАБАРЛАР

☑️Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни
бўлади
▪️31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️1 сентябр — Мустақиллик байрами куни;
▪️2 сентябр — кўчирилган дам олиш куни;
▪️3 сентябр — барча учун қўшимча дам олиш куни.

☑️1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилaди
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланaди.

☑️Пенсия олдиндан тўлаб берилади
▪️Пенсия тўловларини банк пластик картасида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

☝🏻Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб графикка мувофиқ амалга оширилади.

☑️Мактаб 4 сентябрдан бошланади
▪️Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлигини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланиши маълум қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг стратегик IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилди. Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита IT-лойиҳалар ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар экани айтиб ўтилди. Банк яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилган.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Har doim ham sevimli ayolingizga ajoyib sovg‘a tanlay olmasligingiz mumkin, ammo unga mehr va iliqlik ulashishni xohlaysizmi?

"Agrobank mobile" orqali qancha kerak bo‘lsa, shuncha yuboring! Pul o‘tkazmalari limiti - 20 million so‘mgacha!

IOS | Android

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ МУБОРАК БЎЛСИН

Ориф Рахмонкулов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Унга ҳокимлик вазифасида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Мирзаобод туманининг аввалги ҳокими жорий йил 17 июл куни Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда Бош вазир А.Ариповнинг таклифига кўра, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани сабабли
ишдан олинган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ МУБОРАК БЎЛСИН

Елмуратов Учқун Файзуллаевич Учқудуқ тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Тайинловга қадар, у «Агробанк» АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Учқун Елмуратов 1986 йилда Конимех туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Унга ҳокимлик вазифасида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Учқудуқ туманининг аввалги ҳокими жорий йил 17 июл куни Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда Бош вазир А.Ариповнинг таклифига кўра, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани сабабли
ишдан олинган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БАНКИРЛАР ҲАМ МУКОФОТЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

☑️Унда қуйидаги банкирлар ҳам мукофотланди.

▪️«Дўстлик» ордени билан

- Аннакличев Сахи Сапармухамедович - «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки раиси

- Маматкулов Рустам Уктамович - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки раиси

▪️«Содиқ хизматлари учун» медали билан

- Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари

▪️«Шуҳрат» медали билан

- Турдалиев Аброрхўжа Акбарович - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари

- Юсупов Санжарбек Мақсудбекович - «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг Юнусобод филиали бошқарувчиси.

Мукофотлар муборак бўлсин.🎉

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel