⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА БИРИКТИРИЛГАН РАҲБАРЛАРГА ҲАР ОЛТИ ОЙДА ЯНГИ 5 ТА ОИЛА БИРИКТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинганидан хабарингиз бор.
☑️Ушбу қарорнинг 1-иловасига кўра,
▪️Камбағал оилаларнинг камбағалликка тушиш сабабларидан келиб чиқиб, раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларини 5 тадан оилага бириктирилади ва Мазкур раҳбарларга ҳар 6 ойдан сўнг яна 5 тадан оилани бириктирилади (Масъул Ҳокимликлар);
▪️Камбағал оилаларнинг ижтимоийлашувига, бандлигига, шунингдек, молиявий мустақиллигига кўмаклашишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлик субъектларини давлат ва бошқа мукофотлар билан тақдирлаш, улар орасида «Инсон учун» кўрик-танловини ўтказиш тартибини тасдиқланади (Масъул Савдо-саноат палатаси);
▪️Ҳоким ёрдамчиси томонидан захираланган иш ўринларига камбағал оила аъзоларини тўғридан-тўғри иш берувчига юбориш тизимини жорий этилади (Масъул Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги);
▪️Аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шу жумладан, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилади (Масъул Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва ҳокимликлар);
▪️Давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини (оилавий мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорларни молиявий рағбатлантиришнинг (паст фоизли кредит ажратиш) янги механизмини ишлаб чиқилади (Масъул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги);
▪️Ҳар бир туман учун саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликни ривожлантиришга туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳаларнинг зарур инфратузилмасини яратиш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм маблағлар ажратилади (Масъул Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги);
☑️Ушбу қарорнинг 2-иловасига кўра, 2024 йилда:
▪️Дастурда қамраб олинадиган Камбағал оилалардаги аҳоли сони - 503 040 нафар. Энг кўпи Фарғонада, кейин Қашқадарё ва Андижонда;
▪️Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш белгиланган Камбағал оилалардаги аҳоли сони - 385 600 нафар. Энг кўпи Самарқандда, кейин Фарғона ва Қашқадарёда.
☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 шунингдек камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратилиши ва қанча кредит ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ФАКТОРИНГ — БИЗНЕС УЧУН ФОЙДАЛИ ЕЧИМ СИФАТИДА
Товарлар аллақачон етказиб берилган, лекин пул учун камида бир ой кутиш керак — бу таниш ҳолатми? Бу муаммо банкнинг факторинг хизмати орқали ҳал қилинади.
Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда қабул қиладиган ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун хизмат. Бу эса етказиб берувчига хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол тўловни олиш имконини беради.
Банк етказиб берувчини керакли миқдордаги маблағ билан таъминлайди, харидор эса факторга (банкка) олдидаги қарзни ўрнатилган муддатда тўлайди. Якунда иккала томон ҳам манфаатли бўлади. Факторинг ёрдамида сиз қисқа вақт ичида молиявий рисклардан қочасиз, савдо ҳажмини оширасиз ва бизнесингизни кенгайтирасиз.
Агар мақсад — капитал айланмасини тезлаштириш ва тўловларни кечиктиришнинг олдини олиш бўлса, факторинг хизмати энг яхши ечим бўлиши мумкин.
Капиталбанкнинг ахборот кўмаги билан.
👉 @bankirkundaligi 👈
#ДИҚҚАТ #ТАРКАТИНГ
Тошкентда яшовчи ота-оналар учун ажойиб таклиф!
Фарзандингизни ойига 179 минг сўм эвазига Президент Мактабига ўқитинг:
📌1-синфдан 6-синфгача
Бу махсус нарх 26-сентябрдан 28-сентябргача амал қилади.
❗️Жойлар чекланган! Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланинг👇
https://newton.uz/sms?utm_source=telegram&utm_campaign=bankir
👉 @bankirkundaligi 👈
Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁
💰 Фақатгина 30 сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10%гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.
✅ TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.
Батафсил tbcbank.uz сайтида
👉 @bankirkundaligi 👈
💛 AVO картомания: бизда биринчи ғолиблар 💛
Биринчи iPhone 15 ни Тошкентлик Жаҳонгир қўлга киритди, яна пойтахтлик Ботирхўжа ва Жасулан эса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар.
Сизда ҳали ҳам иккита iPhone 15 дан бири, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO брендидан эксклюзив бренддаги кийим соҳибига айланиш имконияти бор🔥
Ўйин иштирокчисига айланиш учун:
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва қойилмақом совринлар пойгасида иштирок этинг!
📌 Ғолиблар ҳар жума 19:00 AVO Telegram-каналидаги жонли эфирда аниқланади
📅 Акция даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача
Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиб чиқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБУБАКИРОВ БОБИР ЮЛДАШОВИЧ ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИГА ҲОКИМ БЎЛДИ
У 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.
2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.P. S.: Марказий банк ҳоким етиштирадиган конвейер бўлиб қолди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БИРОВНИ НОМИГА КРЕДИТ ОЛИБ, ЎЗЛАШТИРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳеч нарса ишлаб чиқармай ва сотмай, сотувларнинг энг юқори вақтида қандай қилиб даромад олиш мумкин? Ozon буюртма бериш пунктларини очинг!
Forbes версиясига кўра, 2023 йилда Ozon Россияда биринчи рақамли франшиза бўлди. Бугунги кунда маркетплейс Ўзбекистонда янги ҳамкорларни изламоқда ва ҳар бир буюртма бериш пунктларини очиш учун дастлабки олти ойда 81 млн сўмгача ёрдам беришга тайёр. Очиш эса катта маблағ талаб қилмайди, ўртача икки ҳафта зарур ва тўртта оддий қадамни бажариш керак:
1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Интерактив харита ёрдамида бино танланг.
3. Бино тасдиқлангач, ижара ва франшиза шартномасини имзоланг.
4. Оддий пардозлаш ишларини бажаринг ва ходимлар топинг – Ozon пешлавҳа тақдим этади ва ходимларни ўқитишга ёрдам беради.
Буюртмаларни бериб, даромад олишни бошлаймиз!
Пункт эгалари қўшимча даромадни сотувчилардан посилкаларни қабул қилиш ва худди шу бинода қўшимча бизнес очиш орқали олишлари мумкин. Аммо асосий даромад айланмадан олинадиган фоиздир. Қанча кўп буюртма бўлса, даромад ҳам шунча катта бўлади. «11.11» сотуви ва «Қора жума» йилда энг катта даромад келтиради ва уларга озгина вақт қолди.
Бундай бизнес қандай ишлашини ҳамкорлар учун ишлаб чиқилган қўлланмада ва сайтда батафсил билиб олишингиз мумкин. Ozon ҳамкорига айланинг ва юқори мавсумгача пункт очишга улгуринг!
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (16 - 22 сентябр) янгиликлари.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади. Батафсил.
☑️Асакабанк тадбиркорларга имтиёзли шартларда 8 йилгача муддатга "Тадбиркорлар ипотекаси"ни таклиф этди. Бунда тадбиркорлар кўчмас мулкларни узоқ муддатли ипотекага сотиб олиши мумкин.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Ишонч телефон" рақами ўзгарганини маълум қилди. Энди ишонч телефони +998 (78) 777-11-80 рақамида. Банкка оид таклиф ёки эътирозлар шу рақам орқали қабул қилинади.
☑️Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Батафсил.
☑️Ориент финанс банк чакана операциялар бўлимлари тушликда танаффуссиз ишлашини маълум қилди. Эрталаб соат 9:00 дан 17:00 гача исталган вақтда банкда ходимлар хизмат кўрсатади.
☑️Универсалбанк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 32%. Ушбу банк мижозлари бўлган бюджет ташкилотлари ходимларига 30%. Миқдори кафиллик билан 50 млн сўмгача, ликвид гаров билан 100 млн сўмгача.
☑️Пойтахт банк истеъмол кредит таклиф этди. 102 млн сўм 36 ой муддатгача 32%. 24 ойгача 29%, 12 ойгача 27,9%.
☑️Гарант банк янги автомашина сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Фоизи 26%дан бошланади, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, миқдори 300 млн сўмгача, муддати 48 ойгача.
☑️Халқбанки таълим кредитини "Xazna" иловаси орқали онлайн расмийлаштиришни йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️Инфинбанк мобил иловасида исталган сўм карталар ўртасидаги пул ўтказмалар учун 0,25% комиссия, Humo карталари ўртасида эса бепул бўлишини, 50 млн сўмгача кредит картани 5 дақиқада расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ипотека-банк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 26%, миқдори 450 млн сўмгача, фоизи 24%.
☑️Ўзмиллийбанк мобил иловасида MoneyGram, AsiaExpress, Золотая Корона, Visa Direct ва Mastercard Send ўтказмалари орқали бутун дунё бўйлаб пулларни қабул қилиш ва жўнатиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Тенге банк болалар картасини таклиф этди. 7 ёшдан ошган болаларга чифарилади. Ота-оналардан бири банкка ташриф буюуриши керак. Индивидуал дизайнга эга карта нарҳи 35 минг сўм.
☑️Ипак йўли банки қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 80 млн сўмгача, фоизи 19,5%.
☑️TBC Bank бизнес учун TBC Business'ни ишга тушираётганини маълум қилди. 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин. 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловларни ўтказиш мумкин. Батафсил.
☑️Агробанк мижозлари таклифларидан келиб чиқиб, мобил иловасига бир қатор ўзгаришлар киритганини маълум қилди. Жумладан, кредитни тўлаш, омонат очиш, нақд пулни картасиз ечиб олиш, барча тўловларни битта иловада жамлаш кабилар шулар жумласидан.
☑️Октобанк хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида банкомат ва картоматлари вақтинчалик фаолияти тўхтатиб турилиши мумкинлигини маълум қилди. Техник ишлар 2024 йил 1 декабрга қадар давом этади.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон мижозларини онлайн казино, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган интернет сайтлар/платформалар билан боғлиқ операциялар аниқланган тақдирда, Банк томонидан ички назорат қоидаларига мувофиқ чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирди.
☑️Азия аллианс банк қуёш панеллари учун истеъмол кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, муддати 60 ойдан бошлаб, имтиёзли давр 6 ой.
☑️Анорбанк микроқарз фоиз ставкасини 28%дан 27%га пасайтирганини маълум қилди. Миқдори 100 млн сўмгача, кафилсиз, гаровсиз ва суғуртасиз тақдим этилади.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Гарант банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Капитал банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
БОТИР ЗОҲИДОВ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИГА БЕХЗОД МУСАЕВ ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИГА РАҲБАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
МАҲАЛЛАБАЙ АГЕНТЛИГИ ҲАМ ТУГАТИЛДИ
Бугунги йиғилишда Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.
Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️2024 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ ОШАДИ
☑️Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб,
▪️Бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
▪️Бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
☑️Бундан ташқари:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) – ойига 1 155 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 375 000 сўм этиб белгиланади.
☝️🏻Пенсия ва нафақалар қанча миқдорда оширилгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning!
Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati!
Zamonaviy, manfaatli, ishonchli.
Ucell ofislaridan so‘rang.
- - -
🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене!
Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk!
Современно, выгодно, надежно.
Спрашивайте в офисах Ucell.
Туғилган кунлар муборак!
Бугун Марказий банкнинг Хоразм вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Қурбанов Камоладдин Раҳматович (1983 й.) ва «Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси Мирсоатов Алишер Қудратуллаевичлар (1974 й.) таваллуд топган кун.
Уларга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва тотувлик тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди
Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ чемпионати - мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.
Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди.
Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.
Мурожаат учун: 1188
Website | Telegram | Facebook | Instagram
🏦Ipak Yoʻli Banki'дан "33" акцияси!
30 та iPhone 15 (128 GB)
3 та LEAPMOTOR автомобили (Т03 Smart)
Иштирок этишни ва 33 та совриндан бирини ютиб олишни хоҳлайсизми?
Ipak Yoʻli Banki'нинг VISA START SUM халқаро картаси билан исталган суммада тўлов ва харидларни амалга оширинг ва ғолиблардан бирига айланиш имкониятига эга бўлинг.
Акция ўтказилиш муддати: 2024 йил 19 августдан 10 ноябргача.
👉 @bankirkundaligi 👈
🤩5 kunga 5 GB BEPUL!
Ucell interneti tezligini bepul sinab ko‘ring.
Batafsil
- - -
🤩5 ГБ на 5 дней БЕСПЛАТНО!
Тестируйте бесплатно скорость интернета Ucell.
Подробно
⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ФОИЗСИЗ ССУДА АЖРАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;
▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;
▪️ўн кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;
▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;
▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;
▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;
-тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
▪️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.
- Улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.
- Улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.
▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.
▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ва қайси туманлар жадал ривожлантирилиши белгиланганлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЖАДАЛ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИЛАДИГАН ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР РЎЙҲАТИ ТАСДИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига кўра:
- 2024 йил 1 декабрга қадар тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024-2025 йилларда 4-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурларни тасдиқласин. Бунда мазкур туман ва шаҳарларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун Давлат бюджетидан 2024 йилда 500 миллиард сўм ва 2025 йилда 1 триллион сўм маблағлар ажратилиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ
Халқ депутатлари Учтепа тумани кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари 102-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовлар иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.
▪️Унда Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Учтепа туман ҳокими лавозимига тайинланди.
У 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент Молия Институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.
17 йилдан буён банк тизимининг турли участкаларида ишлаган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Shoshkent ТЖМ дан хонадон харид қилишга шошилинг🏡
Булиб тулаш имконияти бор - 24 ойгача
Лойиҳа 2025 йилнинг 1-чорагида топширилиш режалаштирилмоқда✅
Хонадонларнинг майдони:
2️⃣55-68 м2
3️⃣92-114 м2
4️⃣113-148 м2
Тўлиқроқ маълумот учун: +998555009090
🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development
🌐 Расмий сайт | Instagram | Telegram
📍Манзил: Тошкент шaҳар, Яккасарой тумани, Усмон Носир (Шота Руставели), 67 уй
👉 @bankirkundaligi 👈
СИРДАРЁДА СУДЬЯЛАР ВА БАНКЛАР ХОДИМЛАРИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ
Вилоятдаги мавжуд банклар, уларнинг 25 нафар ходими томонидан содир этилган 15 та жиноят иши кўриб чиқилиб, улар томонидан банкларга 11 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги суд ҳукми билан асосланган. Жорий йилда 2 нафар банк ходими озодликдан маҳрум қилинган.
Шунингдек, айрим ҳолатларда бир неча йиллар муқаддам вафот этган фуқаролар ҳам кредит қарздорлиги бўйича судга берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
3686 ТА МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ШТАТЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорнинг 6-иловасида Вазирлар Маҳкамасининг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, вазирлик ва идораларнинг штат бирликларига киритилаётган ўзгаришлар кўрсатилган.
☑️Жумладан,
- Ижтимоий ҳимоя милиий агентлиги ижтимоий ходимлар гуруҳларига 4540 та штат бирликлари қўшилиши;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси таркибидаги 3686 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли штатлари қисқартирилиши кўрсатилган.
Қайси маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари штатлари қисқартирилиши ҳақида кўрсатилмаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ЭЪТИБОР
Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябр кунги йиғилишидан:
▪️МАҲАЛЛАБАЙ АГЕНТЛИГИ ТУГАТИЛАДИ
Шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.
Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.
▪️ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ҲУКУМАТ БЎЙСУНУВИГА ЎТКАЗИЛАДИ
Агентликка фуқароларнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.
▪️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВА ҲОКИМЛИКЛАРГА ЯНА ҚЎШИМЧА 50 МИНГ ГЕКТАР ЕР ТОПИШ ВАЗИФАСИ ҚЎЙИЛДИ
Улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.
▪️БУНДА, “ИПОТЕКА БОҒЛАРИ” ЯРАТИЛИБ, ҲОСИЛГА КИРГАНИДАН КЕЙИН ОДАМЛАРГА 5 ЙИЛДА БЎЛИБ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ЛИЗИНГГА БЕРИЛАДИ
Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.
Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
▪️ЭНДИЛИКДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА КАФОЛАТЛИ ЭСКРОУ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ
Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.
Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.
☝🏻Камбағаллик билан ишлашга оид аввалга кўрсатмалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦АСАКАБАНК ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
Банк, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тадбиркорларга кредит ажратиб, банкнинг тадбиркорлик ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ролик орқали таништириб бормоқда.
Банк ушбу лойиҳани "Тадбиркор - элга мададкор" - деб номлаган. Хусусан, Наманган шаҳрида жойлашган нодавлат таълим билан шуғулланувчи корхона фаолияти бунга мисол бўла олади.
▪️Шундай қилиб, Асакабанк Президентимизнинг ПҚ-306-сонли қарори ижросини таъминлаётганини, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаётганини, айниқса бундан тадбиркорларнинг хурсандчилигини жамоатчиликка таништириб бормоқда.
Банк манзилларини билмасангиз 👉мана бу ердан👈 ўзингизга яқин офисини топинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Кун тартиби: Қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Божхона, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, экология бошқармалари бошлиқлари, Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари раҳбарлари, Қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасидаги фаолият юритаётган йирик корхоналар раҳбарлари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТ ЭВАЗИГА ОЛИНГАН АВТОМАШИНАНИ ГАРОВГА ҚЎЙМАСДАН, СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани гаровга қўймасдан фуқаро Б.М.га 39 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 378 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугун Трастбанк Бошқарув раиси Сардор Рифатович Нормухамедов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан @bankirkundaligi канали номидан уларнинг таваллуд айёми билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламиз.
2017 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган С.Нормухамедов 1981 йил 21 сентябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Молия Институтини, 2007 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга.
У Трастбанк Бошқарув раиси лавозимига тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раисининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шукрона кунингиз муборак бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Анжуманда банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар доирасида 2024 йилнинг январь-август ойларида бажарилган ишлар бўйича ахборот берилди.
Хусусн, жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 8 ойида 133 578 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 5 трлн сўм кредит ажратилиб, қарийб 206 минг нафар аҳоли бандлиги таъминлангани қайд этилди.
Микрокредитбанк томонидан маҳаллабай тизими асосида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” бўйича банкка бириктирилган 1 230 та маҳаллалардаги 7 767 та хонадонларга жами 136,5 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиши натижасида 15 844 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
“Уйчи тажрибаси” асосида раҳбарият томонидан банк мижозлари, тадбиркорлар иштирокида жами 337 маротаба учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг 5 516 та мурожаатлари ижобий ҳал этилиши натижасида 61 987 та иш ўрни яратилди. Шунингдек, 903 млрд сўм кредит ҳисобига 29 049 та микролойиҳалар амалга оширилди. Йил якунига қадар 144 млрд сўм банк кредити ҳисобига 11 608 та микролойиҳаларни амалга ошириб, 96 912 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ
Хабарингиз бор, 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
1. СУБСИДИЯ УЧУН КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ?
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул.
23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади.
2. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ ЛОЗИМ?
Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.
☑️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.
3. ДАРОМАДИ ЕТМАСА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ МУМКИН?
Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
4. CУБСИДИЯ АЖРАТИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?
Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.
☑️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:
▪️ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)
▪️эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)
▪️ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).
☑️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:
▪️“лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;
▪️олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;
▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар
▪️оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.
☑️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:
▪️биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;
▪️сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;
▪️оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.
Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.
5. ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА СУБСИДИЯ БЕРИЛМАЙДИ?
☑️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:
▪️аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
▪️маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
▪️илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;
▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида.
Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.
Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.
6. БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ ВА КРЕДИТ ФОИЗИ ҚАНЧА?
Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.
Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.
7. КРЕДИТ МИҚДОРИ ҚАНЧА?
Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллион сўмни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.
Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.
Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.
☝🏻Уй-жой кредитига оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда
Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:
• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.
Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.
TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.
Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.
👉 @bankirkundaligi 👈