ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЎЛАДИ?
☑️Бу йилги байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади:
▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;
👉 @bankirkundaligi 👈
🥳😀😌🤌👍😱🤔✨
TBC Kredit билан янада кўпроооооқ харидлар!
Янги йилга икки ҳафта қолди — ўзингиз ва яқинларингиз учун ёқимли харидларнинг айни вақти. Совғалар тўла қопми ёки битта катта ажойиб совғами? Ҳар қандай совғани фоиз ставкасига 15% гача чегирма билан кредит орқали осонликча олиш мумкин. Ахир байрамона харидлар TBC Kredit билан фойдалироқ бўлиши мумкин 🎄
✅ 100 000 000 сўмгача
✅ Ҳужжатларсиз, кафилларсиз, гаровсиз
✅ Ҳатто дам олиш кунлари ҳам
Акция шартлари
👉🏻Ҳозироқ расмийлаштириш! 👈🏻
👉 @bankirkundaligi 👈
Форексда энг машҳур жуфтлик — EURUSD. Бошқа "асосий валюталар" ҳам фаол савдо қилинмоқда.
Улар кимга мос келиши мумкин ва уларнинг курслари қандай бўлади? Алпари мутахассислари жавоб берадилар.
🇯🇵 JPY, япон иенаси. Иқтисодий ва геосиёсий беқарорлик даврида "хавфсиз валюталар" қаторига киради. Паст фоиз ставкаси бу валютани "керри-трейд" стратегияси учун машҳур қилди.
2025-йилнинг 1-чорагида USDJPYнинг потенциал оралиғи: 140,40–158,55 (эҳтимоллик 72,0%).
🇬🇧 GBP, Британия фунт стерлинги. Юқори ўзгарувчанликка эга. Фаол спекуляцияга йўналтирилган трейдерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин.
2025-йилнинг 1-чорагида GBPUSDнинг потенциал оралиғи: 1,2209–1,3259 (эҳтимоллик 72,5%).
🇨🇭 CHF, Швейцария франки. Барқарорликни афзал кўрувчилар учун қизиқарли, аммо ташқи иқтисодий омилларни ҳисобга олишга тайёр бўлишлари керак.
2025-йилнинг 1-чорагида USDCHFнинг потенциал оралиғи: 0,8340–0,9050 (эҳтимоллик 73,0%).
🇦🇺 🇳🇿 AUD ва NZD, Австралия ва Янги Зеландия долларлари. Улар курслари, жумладан, экспорт қилинадиган ресурслар нархларига боғлиқ.
2025-йилнинг 1-чорагида AUDUSDнинг потенциал оралиғи: 0,6033–0,6756 (эҳтимоллик 71,7%).
NZDUSDнинг потенциал оралиғи: 0,5499–0,6158 (эҳтимоллик 72,0%).
🇨🇦 CAD, Канада доллари. Нефт нархларига, Канада ва АҚШдаги иқтисодий вазиятга кучли боғлиқ.
2025-йилнинг 1-чорагида USDCADнинг потенциал оралиғи: 1,3655–1,4584 (эҳтимоллик 73,4%).
Алпари 43 та FX жуфтлиги билан ишлаш имконини беради. "Асосий валюталар" — бу юқори ликвидном валюталар бўлиб, улар операцияларни амалга оширишни осонлаштиради ва трейдерлар учун харажатларни камайтиради.
Валюта жуфтликлари потенциал оралиқларининг башорати — Bloomberg маълумотларига кўра, 10.12.2024 ҳолатига асосан.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ИЖТИМОИЙ КАРТА ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ
Бугунги йиғилишда, Президент оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.
☑️Мазкур карта қуйидаги имкониятларни беради:
▪️автобус ва метрода бепул юриш;
▪️электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш;
▪️нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.
Шу тариқа ягона ижтимоий карта 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босади.
Бу тизим 2025 йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
«Shoshkent» мажмуасидан қулай шартлар!
- Бошланғич тўлов: 0%
- Фоизсиз бўлиб тўлаш: 24 ой
- Лойиха 95% га тайёр холатда
Мажмуанинг топшириш муддати:
2025-йилнинг 1-чораги
Батафсил маълумот учун:
📞 +998555009090
📞 +998900090009
Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development
📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.
🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал
⚡️ЭСКИ 100$ЛИК КУПЮРАЛАР МУАММОСИЗ МУОМАЛАДА БЎЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.
Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.
▪️Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.
Шунингдек, агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.
Ўз навбатда, Марказий банк бу борада вазиятни доимий равишда кузатиб боришини маълум қилади.
Шу билан бирга, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат маҳаллий банклар орқали амалга оширилиши эслатиб ўтилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎄 Yangi yilgi hambi fortuna boshlandi! 🎄
⚡️hambi ilovasini yuklab oling, g‘ildirakni aylantiring va orzuyingizdagi sovg‘aga yaqinlashing! Beeline va boshqa mobil operator mijozlari qatnashishi mumkin! ⚡️
🌟 Asosiy sovg‘alar:
🚗 2 ta BYD Song Pro Flagship avtomobili
📱 iPhone 16 Pro Max, iPhone 16 Pro, iPhone 16
📱 5 ta Samsung A06 smartfoni
🎁 G`ildirakni ko‘proq aylantiring va orzudagi avtomobilni yutish imkoniyatini oshiring!
⏰ Final 30-dekabr kuni Instagramdagi @hambi_superapp sahifasida jonli efirda bo‘lib o‘tadi.
Hamkor: "Voris Motors" 🤝
Batafsil...
👉 @bankirkundaligi 👈
РАСМАН: ТИМУР ИШМЕТОВ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ РАИСИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Тимур Ишметовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.У 1979 йил 10 ноябрда Тошкентда туғилган. Фаолиятини 2000 йил Марказий банкда етакчи мутахассисликдан бошлаган.
Тимур Ишметовнинг қадами қутлуғ келсин. Банк тизими гуллаб-яшнасин. Келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
💥💥💥Ucell va Xiaomidan “4tasi 1da” aksiyasi!
2 490 000 so‘mga Redmi 13 8/256 GB smartfonini xarid qiling va to‘plamda quyidagilarga ega bo‘lasiz:
✅ shikastlardan himoya xizmati
✅ Redmi Buds 6 Active quloqchini
✅ 3 oyga “Katta Doimiy 55” tarifi.
Ucell sotuv ofislaridan so‘rang
- - -
💥💥💥 Акция «4в1» от Ucell и Xiaomi!
Купите смартфон Redmi 13 8/256 GB за 2 490 000 сум и получите в комплекте:
✅ сервис защиты от повреждений
✅ наушники Redmi Buds 6 Active
✅ тариф «Katta Doimiy 55» на 3 месяца.
Спрашивайте в офисах продаж Ucell
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВ РАИСИ ЎЗГАРИШИ КУТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Мамаризо Нурмуратов лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда.
Марказий банк раиси вазифасини вақтинча бошқариш эса биринчи ўринбосар Нодирбек Сайдуллаев зиммасига юклатилган.
☝️🏻У 2017 йил 6 июн куни Марказий банк раиси лавозимига тайинлангани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Айтишларича, Алишер Акмалович Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.
У жорий йил 8 феврал кунида Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам бир банкир ушбу собиқ банкир вазирга 1-ўринбосар этиб тайинлангани хабар берилган эди.
Вазирлик матбуот хизмати эса ҳали мазкур тайинловлар ҳақида хабар бергани йўқ.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳам ҳалигача М.Убайдуллаевни вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида расмий хабар бергани йўқ. Вилоят ҳокимлиги сайтида ҳалигача (10.12.2024й. соат 15:00) аввалги 1-ўринбосарнинг маълумотлари турибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.
Бугун ва эртага барча Ўзбекистон халқига қонуний дам олиш куни (ҳатто банкирларгаям).
👉 @bankirkundaligi 👈
🎉UZTELECOM qoidalarni o‘zgartirmoqda!
HAMMASI BIRGA 3 tarifi orqali uy Internetini 200 000 so‘mga ulaning va mobil aloqani umrbod* bepul qo‘lga kiriting!
Ulaning va quyidagilarni oling:
📱 Mobil aloqa – bepul!
🌐 Internet tarmog'iga ulanish tezligi - 200Mbit/s
📞 IP telefoniya – bepul va cheksiz!
📺 TelecomTV orqali 120 ta telekanal
🛜 Wi-Fi router va 100 m. kabel.
Mobil aloqa uchun tarifda har oy Siz quyidagilarga ega bo‘lasiz:
🌐 20 GB
♾️ cheksiz qo‘ng‘iroqlar
📱 1000 SMS
Ulaning va UZTELECOMdan barchasiga ega bo'ling!
Aksiya yangi ulangan abonentlar uchun amal qiladi
*mobil aloqadan foydalanish davomida
👍 UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator!
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 октябрда ҳам Президент ушбу вилоятга ташриф буюрган ва унда вилоят ҳокимининг 2 та биринчи ўринбосарларини лавозимидан озод этилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Biznesingizni targ‘ib etish uchun SMS-tarqatma xizmati
90% kishilar SMSni olinganidan keyingi besh daqiqa ichida o‘qishadi. «Promo» tijoriy tarqatmalar xizmati bilan sizda quyidagi imkoniyatlar paydo bo‘ladi:
• Ucell abonentlari orasidan yangi mijozlar orttirish;
• Faqat mo‘ljaldagi auditoriyani jalb etish;
• Mavjud mijozlarning sodiqligini oshirish;
• Kompaniyaning ijobiy imijini shakllantirish.
O‘z tovar va xizmatlaringizni targ‘ib etish uchun tezkor va ishonchli usuldan foydalaning!
✉️ smsb2bservice@ucell.uz
Batafsil: www.ucell.uz/3fkk
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУРОНБАНК ЎЗ МИЖОЗЛАРИНИ ЎҚИТМОҚДА
Банкнинг Матбуот хизматига кўра, банкнинг корпоратив мижозлари учун махсус ўқув-семинарлари ташкил қилинган.
Ушбу ўқув-семинари, учрашувдан мақсад йирик тадбиркорлар ҳамда банк ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш.
Тадбиркорларнинг соҳаларидаги муҳим масалаларига мутахассислар томонидан ечимлар берилмоқда. Ушбу дарс “Сколкова” бизнес бошқарув мактаби мутахассислари томонидан ўқувлар ташкил этилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗЛАР
(Тижорат банкларининг Бош офислари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди)
☑️Трастбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 25 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган.
☑️Туронбанк
Онлайн / Оффлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган.
☑️Халқ банки
(иш ҳақи лойиҳаси ва бюджет ташкилотлари учун)
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан
Батафсил
Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган
☑️ANORBANK
Онлайн микроқарз:
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 27% дан
Батафсил
☑️Агробанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 32-34%
(Иш ҳақи доирасида бюджет
ҳодимлари учун 25-27%)
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
☑️Ипак йўли банки
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 24,90% дан
Батафсил
Онлайн микроқарз вақтинча мавжуд эмас
☑️Асакабанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз вақтинчалик тўхтатилган
☑️АлоқаБанк
«Бизнесга мадад»
Муддати 5 йилгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28%дан
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28%дан
Батафсил
☑️Капиталбанк
Вақтинчалик тўхтатилган
☑️Ҳамкорбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32% дан бошлаб
Батафсил
☑️Микрокредитбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
(тест жараёнида)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан бошлаб
Батафсил
Ушбу рўйҳатга қўшилиш истагида бўлган тижорат банк бош офиси Матбуот хизмати ёки масъуллари @bankirmanbot орқали алоқага чиқишлари мумкин.
☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Бугун барча ходимлар учун иш куни
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.
Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.
Банклар ҳам бугун тўлиқ ишламоқда!
👉 @bankirkundaligi 👈
AAOIFI Ислом молияси Шариат стандартларини ўрганишни истайсизми?
AAOIFI ташкилотининг Ўзбекистондаги расмий вакили Al Muamalat анъанавий тайёрлов курсларини давом эттириб, сизга AAOIFI CPSS (Шариат стандартлари бўйича малака сертификати) имтиҳони учун жонли онлайн тайёрлов курсларини таклиф этади!
CPSS дастури – бу Шариат стандартларини тўғри тушуниш, шарҳлаш ва амалда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган, халқаро даражада тан олинган сертификат дастури.
Афзалликлари:
📚 59/60 дан ортиқ Шариат стандартларини чуқур ўрганиш
🚀 Карьера ривожи учун халқаро эътироф
💡 Амалий малака ва билимларни қўллаш
Al Muamalat билан AAOIFI (www.aaoifi.com) стандартларини профессионал даражада ўрганиш имкониятига эга бўлинг!
Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун ҳозироқ мурожаат қилинг!
🌎 www.al-muamalat.uz
📩 @almuamalatuz
📩 @almuamalat_contact
👉 @bankirkundaligi 👈
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️АСОСИЙ СТАВКА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ. ЎЗГАРМАДИ.
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 декабрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан қабул қилинди.
Пресс-релиз.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 январга белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН АСОСИЙ СТАВКА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИМИ?
Жорий йил 31 октябр куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 13,5% даражасида ўзгаришсиз қолдириб, навбатдаги йиғилиши 2024 йил 12 декабрга белгиланганини маълум қилган эди.
Қолаверса, жорий йил бошида 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишлар графигида ҳам бугунги санада Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилиш ўтказилиши лозим.
Ёки Марказий банк бошқаруви раиси ўзгаргани туфайли ушбу йиғилиш бошқа кунга қолдириладими? Ҳали расман маълумот берилмади. Кутамиз.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 январда Президент видеоселектор йиғилишида кредитлар ставкаларини 2-3 фоизга пастлатиш юзасидан Марказий банк раиси ўринбосарига кўрсатма берган эди. Асосий ставка жорий йил бошида 14% эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРЛАРИ ТАНИШТИРИЛДИ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров раҳбарлигида вазирлик фаолиятининг келгусидаги устувор масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тайинланган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг уч нафар ўринбосари жамоага таништирилди.
▪️Азимов Зафар Абдумажидович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари;
(Халқ банки Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари эди)
▪️Бобоқулов Сирожиддин Суюнович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
(Бош вазири котибияти «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими бошлиғи эди)
▪️Муратов Алишер Акмалович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
(«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари эди)
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИ ИШДАН ОЛИНДИ. ЎРНИГА Т.ИШМЕТОВ НОМЗОДИ ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН КИРИТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
👉 @bankirkundaligi 👈
“HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини БEПУЛ олишни истайсизми?
Унда “Трастбанк”ка ташриф буюринг. Ҳа, худди шундай! “Трастбанк” янги йил байрами туҳфаси сифатида “HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини БEПУЛ расмийлаштириб бермоқда.
Шошилинг! ушбу имкониятдан фойдаланиб қолинг. Ҳозироқ “Трастбанк” офисларига ташриф буюринг ёки расмий сайт орқали онлайн ариза қолдиринг.
1287 рақамларига қўнғироқ қилинг ва саволларингизга атрофлича жавоб олишинг.
Батафсил маълумот ва онлайн ариза қолдириш учун
Телеграм канал: @trustbankuz
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (25 ноябр - 8 декабр) янгиликлари.
☑️Асакабанк Hyundai автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30%дан бошлаб, фоизи 23,5%дан, муддати 5 йилгача.
☑️Халқбанки кафилларсиз, ҳужжатсиз, гаровсиз 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 4 йилгача.
☑️Ипотека-банк "Конструктор" омонатини таклиф этди. Бунда омонат шартлари мижоз томонидан белгиланади. Минимал депозит миқдори 500 минг сўм, муддати 3 ойдан 24 ойгача.
☑️Ўзмиллийбанк 5 йилгача муддатга бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30%дан, имтиёзли давр 6 ойгача, миқдори 500 млн сўмгача.
☑️Анорбанк қайта тикланадиган лимитга эга муддатли тўлов картасини таклиф этди. Бунда лимит тўлов сўндирилган вақтда қайта тикланади. Шунингдек, банк кичик бизнес эгалари учун 300 млн сўмгача кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Давр банк ҳеч қандай ҳужжатлар, кафиллар ва гаров талаб этилмайдиган, миқдори 100 млн сўмгача бўлган микроқарз таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 43%.
☑️Трастбанк янги уй-жой учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, муддати 240 ойгача.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк ҳар қандай мақсадлар учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йилгача. Кредит нақд ёки пластик картага ажратилиши мумкин.
☑️Янги банк "Бизнес-факторинг" хизматини таклиф этди. Эквайринг айланмасининг 50%гача миқдорда молиялаштирилади, гаров талаб этилмайди. Банк бир кун ичида қарор қабул қилишини маълум қилди.
☑️Туронбанк янги қурилган хонадон учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил. Миқдори 420 млн сўмгача.
☑️Универсалбанк бизнесга биринчи қадам "Люкс" кредитини таклиф этди. Фоизи 36%, муддати 36 ойгача, миқдори 100 млн сўмгача.
☑️МКБанк Тошкент шаҳрида синов тариқасида KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизими амалиётга татбиқ этилганини маълум қилди.
☑️Узум банк 2024 йил охиригача Uzcard ва Humo карталарига ўтказмалар учун комиссияни бекор қилганини маълум қилди.
☑️Hamkorbank ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 600 млн сўмгача, муддати 6 йилгача, бошланғич тўлов талаб этилмайди, фоизи 26%дан бошлаб.
☑️Ориент финанс банк экспортчилар учун кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи ажратилган кредит миқдорига қараб. Миқдори мижоз имкониятига қараб белгиланади.
☑️Алоқабанк автокредит таклиф этди. Муддати 24 ойдан 60 ойгача, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб.
☑️Инфинбанк "Настарин" омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 24 ой, минимал миқдори 1 млн сўм. Дастлабки 12 ой давомида қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин.
☑️ТБС банк ўз иловасида "Шахсий маблағлар" хизматини ишга туширганини маълум қилди.
☑️АВО банк 9 ой ичида банк иловаси 2 млн марта юклаб олинганини маълум қилди.
☑️Капиталбанк сайтидан банкдан олинган кредитларни исталган карталардан фоизсиз тўлаш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1340.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон банк тарифларига 2024 йил 16 декабрдан ўзгартиришлар киритилиши ҳақида эълон қилди.
☑️Агробанк "Комфорт" омонатини таклиф этди. Исталган вақтда тўлдириш ва қисман ечиш мумкин. Минимал миқдори 500 минг сўм.
☑️Смартбанкда бизнес учун ҳисобрақам очиш бепул эканини ва унга 7 кун давомида хизмат кўрсатиш ҳам мутлақо бепул эканини маълум қилди.
☑️Ипак йўли банки 50 млн сўмгача лимитли кредит карта таклиф этди. 55 кунгача фоизсиз давр. 0,5% кешбек барча хизматларга тақдим этилади.
☑️Пойтахт банк 5 млн сўмгача миқдорда микроқарз таклиф этди. Фоизи 28%, муддати 12 ойгача.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Фортуна Бизнес микромолия ташкилоти;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси;
▪️Асакабанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анорбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Автокредитлар рўйҳатини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
120 МЛН СЎМЛИК ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлар кимларга ажратилади?
▪️Жавоб: 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадга эга бўлиши лозим. Даромадга эга бўлмаганларга ажратилмайди.
Шунингдек, қарз юки кўрсаткичи барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловлари тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 60 фоизидан юқори бўлмаслиги ҳамда кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида сизнинг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлигингиз мавжуд бўлмаслиги лозим.
Асосийси, илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган ва реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган якка тартибдаги уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ep участкаси ўзига ёки у билан биргаликда яшовчи яқин қариндошларидан бирига тегишли эканлиги ва мазкур манзилда камида 6 ой давомида доимий рўйхатда турган бўлиш лозим.
Савол: Ушбу ипотека кредитлари шартлари қандай ва қанча миқдорда субсидия ажратилади?
▪️Жавоб: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банк асосий ставкаси(13,5%)дан тўрт фоиз бандга юқори (17,5%) ставкада 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади.
Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
☝🏻Ушбу кредитлар қайси тижорат банкларидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Савол: Субсидия олиш учун қандай тартибда ариза юборилади?
▪️Жавоб: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз хуражатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ариза юборилади.
Савол: "Маҳалла еттилиги" қайси ҳолларда тавсиянома беришни рад этиши мумкин?
▪️Жавоб: "Маҳалла еттилиги" томонидан қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
- ариза берувчининг оиласи Дастурга киритилмаган бўлса;
- ариза берувчи уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳисобланмаса;
- ариза берувчи шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мазкур имтиёздан аввал фойдаланган бўлса;
- ариза берувчи шахс давлат томонидан аввал берилган ижтимоий ёрдам ва кўникмалардан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд бўлса;
- қурилиш, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши назарда тутилаётган уй-жой ёки у жойлашган ер участкасига нисбатан ашёвий ҳуқуқ низоли бўлса.
☝🏻Қайси ҳолатларда кредит ажратишни банклар рад этиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз?
Савол: Ушбу кредитни олиш учун қай тартибда ариза юборилади?
▪️Жавоб: Мазкур кредитларни олишда "Маҳалла еттилиги"нинг тавсияномасини олиш учун 👉мана бу жойга👈 кириб ариза қолдирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХАЛҚ БАНК РАИСИ 1-ЎРИНБОСАРИ БАНДЛИК ВАЗИРИГА 1-ЎРИНБОСАР БЎЛДИ
2021 йил август ойидан Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Абдумажидович Азимов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У 2006 йил Тошкент молия институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил ушбу институтнинг магистратура босқичини тамомлаган. 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, хусусан, 2018-2019 йилларда департамент директори сифатида фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Б.Э.Зоҳидов тайинланган эди. У ҳам собиқ банкир.
👉 @bankirkundaligi 👈
BYD АВТОМОБИЛЛАРИ НАРҲЛАРИ АРЗОНЛАЙДИ
Бугун, бу ҳақида Президент Ш.Мирзиёев автомобил саноатида 2025 йил учун устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда. У ҳолда, бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобат янада кучаяди. Шунинг учун сифат устида ишлаш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.
(Эслатиб ўтамиз, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмоқчи бўлган давлат иқтисодиёти эркин ва жаҳон бозори учун эшиклари очиқ бўлиши ҳамда давлатда монопол компаниялар кам бўлиши зарур).
Хусусан, 2025 йилда “BYD” автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобил таннархини пасайтириш мумкин. Ушбу компания раҳбарияти ҳам юртимиздаги тармоқ корхоналари салоҳиятини юқори баҳолаган. Шу боис Маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш маркази имкониятларини ишга солиб, ҳудудий корхоналар билан кооперация ҳажмини 2 карра ошириш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари тармоқнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида тўхталди. Замон талабларига мослашиб, ишлаб чиқаришни барқарор қилиш, маркетинг ва сифат бўйича ҳар куни изланиш зарурлиги таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ФАРҒОНАДА КАДР АЛМАШИНУВИ
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказган.
Айтишларича, бугун, 2024 йил 4 декабр куни Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Сирожитдинов лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, у мазкур лавозимга тайинлангани ҳақида 2023 йил 3 август куни хабар берилган эди.
Унинг ўрнига Мирзохид Убайдуллаев тайинланиши кутилмоқда дейишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, уни 2023 йил 31 январда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинлангани хабар берилган эди. Жорий йил 23 сентябр кунги Президентимиз видеоселекторида ушбу агентлик тугатилган.
Хабар расмий эмас.
👉 @bankirkundaligi 👈