bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

-

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бизнинг лойиҳаларимиз: @ishbank @bankir_kundaligi Ҳамкорлик масалалари: @arslonmen Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ДЕПУТАТ БЎЛСАНГИЗ ХАЛҚИМ ДЕБ ИШЛАНГ

«Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин» шеъри муаллифи Ж.Акбаровдан депутатларга бағишланган янги ижод.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ozon Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқда. Бу эса шуни англатадики, ҳеч нарса сотмайдиган ва ишлаб чиқармайдиган одамлар ҳам ўз муваффақиятли бизнесини бошлаши мумкин.

Буни амалга ошириш осон — Ozon буюртмаларни бериш пунктини очиш. Очилишга ўртача икки ҳафта кифоя қилади:

1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Харитадан мос локацияни изланг.
3. Оферта шартларига розилик билдиринг.
4. Пардоз таъмири ишларини амалга оширинг.
5. Буюртмаларни беришни ва даромад олишни бошланг.

Ozon ҳар бир босқичда қўллаб-қувватлайди — таъмир бўйича маслаҳатлардан ва ходимларни ўқитишдан бошлаб товарларни қайтариш ва ҳисобот тақдим этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишгача.

Бундан ташқари, платформа нуқта очилганидан кейинги дастлабки 6 ойда тадбиркорларга 81 млн сўмгача тўлов қилишга тайёр. Ушбу маблағни ривожланиш ёки бутун тармоқни ташкил этишга сарфлаш мумкин.

Яна саволларингиз борми? Бундай бизнес қандай ташкил этилиши ҳақида кўпроқ маълумотни маркетплейс ҳамкорлари учун бўлган қўлланмада ва сайт орқали билиб олинг. Ozon ҳамкори бўлинг ва ўз муваффақиятли бизнесингизни ривожлантиринг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Фойдали ипотека: янги хонадон “Трастбанк” билан!

Ўз уйингиз бўлишини истайсизу, аммо маблағ масаласи сизни ўйлантиряптими?
Ташвишланманг! “Трастбанк” бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредити ажратишни йўлга қўйди.

Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:

✅Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅Муддати: 240 ойгача;
✅Бошланғич тўлов: 25%.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:

✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 35%.

Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот: @trustbankuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва унинг қадрли мижозлари!

Сизни банкнинг 29 йиллик байрами билан табриклаймиз! “Асакабанк” — бу нафақат ишончли молиявий ҳамкор, балки Ўзбекистондаги иқтисодий тараққиётнинг ҳақиқий суянчи. Мижозлар билан елкама-елка туриб, уларнинг катта ютуқларига ҳам, қийинчиликларига ҳам елкадош бўлиб келаётган банк ҳақиқий ишонч ва садоқат рамзига айланган.

Бизнинг ортимизда ана шундай ишончли молиявий ҳамкор борлиги билан фахрланамиз ва келажакдаги янги марраларга эришишда омад ёр бўлишини тилаймиз!

🥳 29 йиллик байраминг муборак, “Асакабанк”!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВА АНДИЖОН ВИЛОЯТЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг “Марказлаштирилган кредит тарихи” ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Асака туман бўлими бош инспектори муқаддам судланганлигига қарамасдан, 2021 йилда туман ҳокимининг қарори билан Ёшлар саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига синтепон маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган 5 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Урганч шаҳар бўлимининг бош мутахассиси 470 м2 ер майдонида кўп қаватли уй қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб, қурилиш ишларига нисбатан аҳолининг розилиги бўйича далолатномаларни тайёрлаб бериш эвазига 30 млн. сўм талаб қилади. Лекин, бош мутахассис сўралган пул маблағидан 20 млн. сўмни олган вақтида ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: ЗАМҲОКИМ, МИБ, СОЛИҚ, БОЖХОНА ХОДИМЛАРИ ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ

▪️МИБ Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.

Лекин, у қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️Зангиота туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

▪️Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда юқоридаги мансабжор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли модддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“INVEST FINANS BANK” АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “INVEST FINANS BANK” АЖнинг кредит хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.

▪️Жумладан, “INVEST FINANS BANK” АЖ томонидан Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида жойлашган LED мониторли реклама объектларида эълон қилинган «50 000 000 танишларсиз, 50 кун фоизларсиз, 5 йилга, таътил учун, таъмирлаш учун, техника учун» мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, фақатгина “INFIN BLACK” кредит картаси учун 50 миллион сўмгача, 60 ойга, йиллик 23,99 фоиздан кредит ажратилиши, картадан нақд пул ечиш 2 фоиз, картадан картага пул ўтказиш 1 фоиз, алоҳида белгиланадиган фоиз ставкаси йиллик 25,55 фоиздан 54,75 фоизгача кўрсатилган.

☑️Кредит бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

☝️🏻Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “INVEST FINANS BANK” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (28 октябр - 3 ноябр) янгиликлари.

☑️
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди. Батафсил.

☑️
Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлик учун 300 млн сўмгача микрокредит таклиф этди. Батафсил.

☑️Асакабанк микроқарз таклиф этди. Муддати 4 йилгача, миқдори мобил иловада 50 млн сўмгача, банкнинг офисларида 100 млн сўмгача.

☑️Ориент финанс банк юридик шахслар учун "Жамғарма" депозитини таклиф этди. Минимал миқдори 100 млн сўм, муддати 13 ой. Исталган пайтда тўлдириш ва зарур суммани ечиб олиш мумкин. Фоизи 8%.

☑️Халқбанки водийлик фермерлар учун имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, фоизи сўмда 18,5%, валютада 6,5%. Имтиёзли давр 36 ойгача, кредит ҳар олти ойда бир тўланади. Миқдори 500 минг АҚШ долларигача.

☑️Инфинбанк Бухоро шаҳрида янги универсал офиси иш бошлаганини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк карталар билан боғлиқ масалаларда ёки фирибгарлик ҳолатларида ёрдам олиш учун қўллаб-қувватлаш маркази 24/7 режимда ишлашга ўтганини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк балансидаги объектлар e-auksion электрон савдоларига чиқарилганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Анорбанк жорий йил 15 ноябрдан иссиқ сув ва иситиш тарифлари 15%га оширилишини эслатиб, унгача эски тарифларда тўловларни тўлаш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банки факторинг хизматини таклиф этди. Батафсил.

☑️Smartbank бизнес учун банк иловаси орқали ҳисобрақам очишни таклиф этди. Тел.: 1377.

☑️Тенге банк ЯТТлар учун онлайн кредит тақдим этди. Муддати 9 ёки 12 ой, фоизи 29,9%.

☑️Ҳамкорбанк тадбиркорларга 300 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 18%дан бошлаб, 100 млн сўмгача қисми гаровсиз, муддати 7 йилгача.

☑️Азия аллианс банк бизнес учун "Оптимал плюс" тарифини таклиф этди. Батафсил.

☑️Пойтахт банк ва "VisionLabs" ҳамкорлик меморандумини имзолаганини маълум қилди.

☑️Давр банк 5 дақиқада 100 млн сўмгача микроқарз ажратишини маълум қилди. Фоизи минимал 23,99%.

☑️Агробанк 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 32%.

☑️КДБ банк Ўзбекистон банк тарифларига 2024 йил 11 ноябрдан ўзгартириш киритилишини маълум қилди. Батафсил.

☑️Узум банк Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун Виза карталарини расмийлаштиришни бошлаганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Алоқабанк бизнес учун нақд пулда модулли кредит таклиф этди. Миқдори 1 млрд сўмгача, фоизи 26-28%, муддати 36 ойгача.

☑️Трастбанк бизнес учун айланма маблағларни тўлдириш кредитини таклиф этди. Муддати 24 ойгача, фоизи сўмда 24%дан бошлаб, валютада 12%дан бошлаб.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ушбу ҳафтада ўзининг ташкил этилганлигининг 102 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Гарантбанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️ТБСбанк;
▪️Асакабанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари
👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Diqqat E’lon:
AL-MUAMALAT CONSULTING VA AAOIFI HAMKORLIGI

2024-yil 4-noyabr kuni Bahraynning Manama shahrida Al-Muamalat Consulting va AAOIFI tashkiloti o‘rtasida rasmiy hamkorlik kelishuvi imzolandi. Ushbu kelishuv natijasida Al-Muamalat O‘zbekistonda AAOIFI Fellowship dasturlari va sertifikatlari bo‘yicha rasmiy o‘quv markaziga aylandi.

🖇 Al-Muamalat endilikda AAOIFI dasturlarida qatnashishni istaganlar uchun ro‘yxatga olish, treninglar o‘tkazish va sertifikatlash imtihonlarini tashkil etish huquqiga ega bo‘ldi. Bu hamkorlik Islom moliyasi sohasida bilim olishni istagan o‘zbek mutaxassislar uchun yangi imkoniyatlarni yaratadi.

📚 Al-Muamalat, AAOIFI Fellowship dasturlari va sertifikatlari uchun tayyorlov kurslari taqdim etayotgan yagona tashkilotdir. Hozirda tayyorlov kurslari va AAOIFI imtihonlari asosan arab va ingliz tillarida taklif etmoqda. Kelgusida ushbu kurslarni va AAOIFI imtihonlarini o‘zbek tilida ham taqdim etish rejalashtirilgan va AAOIFI tashkiloti bilan kelishuv olib borilmoqda.

❗️Muhim Sana: 2024-yilning 4-dekabr kuni Al Muamalatning Toshkentdagi imtihon markazida AAOIFI CSAA imtihoni bo‘lib o‘tadi, unda O‘zbekiston, Qozog‘iston va Tojikistondan 20 dan ortiq nomzodlar qatnashishi kutilmoqda.

Qo‘shimcha ma’lumot uchun biz bilan bog‘laning:
📲 +998 (99) 051-18-81
🌐 al-muamalat.uz
✏️t.me/almuamalatuz

Islom moliyasi bo‘yicha xalqaro miqyosdagi nufuzli sertifikatlarni qo‘lga kiritish uchun biz bilan birga qadam tashlang!
✅️ @almuamalatuz kanali

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Milestone International School yotoqxonasi uzoqda yashaydiganlar uchun eng zo'r imkoniyat!

🔷 Xalqaro standartlar bo’yicha qurilgan yotoqxonamiz 600 kishiga mo’ljallangan.

🌍 Biz sizni dunyoning TOP-50 ta universitetlariga kirish uchun tayyorlaydigan IB-dasturini taklif qilamiz!

🏫 24/7 videokuzatuv bilan turar joy va faqat shu oyda ta’lim uchun 30% CHEGIRMA.

📞78 555-55-77
🌐 Milestone International School

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️БУГУН, 1 НОЯБРДАН ЭЪТИБОРАН ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ИЖТИМОИЙ НОРМА МИҚДОРИ 100 МЕТР КУБДАН 500 МЕТР КУБГАЧА ОШИРИЛДИ

Бу ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтилганлигини билдиради.

☑️Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

▪️500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);

▪️501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
▪️2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
▪️5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
▪️10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.


Ойлик истеъмолингизни назоратга олиб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бизнесингиз учун янги имкониятлар

ASIA ALLIANCE BANK нинг “Оптимал Плюс” тарифида:

- ташқи тўловлар — БЕПУЛ;
- ички тўловлар — БЕПУЛ;
- Интернет-банкинг ва мобил банкинг — БЕПУЛ;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — БЕПУЛ;
- корпоратив карталар — БЕПУЛ.

📞 Батафсил маълумотга банк сайтида ва 1270 рақами орқали эга бўлишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЭНГ КЎПИ ИҚТИСОДЧИЛАР

Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди (40 фоизидан ортиғи янгиланмади).

☑️Қонунчилик палатасига янгидан сайланган депутатларнинг сифат таркиби қуйидагича:

▪️Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлди.

▪️Депутатларнинг 2 нафари – 30 ёшгача, 38,6 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 46,6 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 13,3 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этади.

▪️Мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари сайланган депутатларнинг 12,7 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан, улардан 5 нафари рус, 3 нафардан қозоқ ва тожик, 2 нафари корейс, 1 нафардан туркман ва қирғиз миллатига мансуб.

▪️Депутатларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган.

▪️Уларнинг 30 фоизи – иқтисодчилар, 22 фоизи – ҳуқуқшунослар, 18,7 фоизи – педагоглар, 12 фоизи – муҳандислар, 9,3 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.

▪️Депутатларнинг 35 фоизи илмий даражага эга.

▪️Илк бор 3 нафар ногиронлиги бор шахслар депутат этиб сайланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК АСОСИЙ СТАВКАНИ НЕГА ЎЗГАРТИРМАДИ?

Бу ҳақида Марказий банк Раисининг 2024 йил 31 октябрдаги асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори ҳамда Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг концептуал жиҳатдан тасдиқлангани юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидаги маърузасида тўхталиб ўтилган.

Вақтингиз бўлиши билан, танишиб чиқинг.
👇
Тўлиқ танишиш.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Бугун, 2024 йил 31 октябр куни банклар учун (жорий ой учун) охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади. Банкирларни бўйнида бугун тонггача қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.

Бугун, 31 октябрь куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.

Шунинг учун 20:00 гача (бошқа банкка ўтказиш билан боғлиқ) кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг.

Куч қувват тилаймиз банкирларга.

Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.

Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

2024 ЙИЛ 1 НОЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРДИ?

▪️Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади. Батафсил;

▪️Автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади. Батафсил;

▪️Тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади. Батафсил;

▪️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида тадбиркорларга бериладиган кредит 300 миллион сўмгача оширилади ➖ Батафсил;

▪️Айрим гаровсиз микрокредитлар қайта молиялаштирилади. Батафсил;

▪️Аҳоли турмуш фаровонлиги оширилади. Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Golden House Assalom Jomiy sotuv ofisining ochilishiga taklif qiladi!

Faqat ochilish kuni sizni tayyor ta’mirlangan xonadonlarni sotib olish uchun eksklyuziv shartlar va qimmatbaho sovg‘alar, jumladan, yirik maishiy texnika uchun vaucher kutmoqda.
Noyob imkoniyat va maxsus narxdan foydalaning - 100% oldindan to‘lov qilinganda 1 kvadrat metr uchun 13,5 million so‘mdan.


Ofisning ish vaqti: 9:00 dan 19:00 gacha

📍Toshkent shahri, Usta Shirin ko‘chasi, 114-uy
📞 +998 (78) 150 11 11
🌐 gh.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️МАРКАЗИЙ БАНККА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?

Марказий банкдаги 16 вакант жойларга танлов бошланди.

Танлов жорий йил 12 ноябрда якунланади.

Қаерда ва қандай бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 танишинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Bank Uzbekistan 2024 йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди

Банк ҳисоботларига кўз ташлар эканмиз, унда ҳар томонлама фақат ўсиш кўришимиз мумкин.

Жумладан, Омонатларнинг ҳажми ўсган ва 4 трлн сўмга етган (ўтган йилга нисбатан 70% ўсиш) ва бу орқали банкнинг Ўзбекистон омонат бозоридаги улуши 3,5% га етган. Банкнинг кредит портфели 5,86 трлн сўмга етди (ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104%). Банк Ўзбекистон молия бозоридаги улушини оширишда давом этмоқда: 2024 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра нақд пул ва микроқарзларнингбозор улуши 14,8%ни ташкил қилган (2023 йил якунларига кўра 13,9% эди). Банк 2024 йилнинг учинчи чорагида операцион даромадини 103% ошириб, 520 млрд сўмга етказди. Банкнинг соф фойдаси эса рекорд даражада 147,6 млрд сўмни ташкил этди (ўсиш 132%) ва йил бошидан жами 343 млрд сўмга етди.

TBC Bank нафақат молиявий кўрсаткичлар бўйича, балки бошқа йўналишларда ҳам ютуқларга эришган. Масалан TBC Bank Uzbekistan халқаро тўловлар ва пул ўтказмалари имкониятларини кенгайтириш учун Visa ва Mastercard билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. Бундан ташқари, банк Швейцариянинг responsAbility Investments AG компаниясидан қўшимча 10 млн АҚШ доллари кредит жалб қилди, бу орқали умумий молиялаштириш 35 млн АҚШ долларига етди.

Шунингдек, банкнинг истиқболли ўсишида унинг маҳсулотларининг ўрнини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш зарур. 2024 йилда TBC Uzbekistan ўзининг янги Салом дебет картасини тақдим этди. Бу карта рақамли банкнинг экотизимига кириш учун асосий нуқта бўлиб, мижозларга қулай тўлов воситаси сифатида хизмат қилади. Шу билан бирга, TBC Bank Uzbekistan Friends & Family TBC Business режимида кичик ва ўрта бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мамлакатдаги биринчилардан бўлиб тўлиқ рақамли банк сервисини ҳамда кредит картасини ишга туширди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩 Onlayn-TV, o`yinlar, moliya, avtosug`urta, aloqa — barchasi Hambi Superapp ilovasida

Google Play va App Store'dan yuklab oling

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ПЛАСТИГИМДАН ПУЛ ЕЧИБ ОЛИНДИ

#Фарғона

2024 йил 1 ноябрь куни иш ҳақи картамга ойлик иш ҳақим тушди. Лекин 2 ноябрь куни соат 12 ларда картамдан пулим ечилиб олинди. Текширсам Халқ банки автопагашения деб 1 сўм ҳам қўймасдан ечиб олибди. Ваҳоланки, мени Халқ банкидан кредитим ҳам, кафиллигим ҳам йўқ. Банкни ишонч телефонига телефон қилиб вазиятни тушунтириш учун бир соатдан кўпроқ уриниб тушдим ва вазиятни айтсам маълумотларингизни жўнатинг кўриб чиқиб, айтамиз дейишди.

Менга пул жуда ҳам зарур эканлиги учун орадан 4 соат ўтиб яна алоқага чиқсам қайтиб боғлана олмадим.

Бу вазиятда нима қилсам бўлади менга пул жуда ҳам зарур 15 кунлик чақалоғим бор унга таглик ва кашалар олишим керак.

ПЕНСИЯ МАБЛАҒИНИ ОЛОЛМАЯПМАН

Наманган вилояти Поп туманиданмиз. Онамнинг пенсияларини октябрь ойини  Халқ банки ходимлари янги пластикка ўтказиб бермаяпти. нима қилиш керак айтинглар.

Пенсия 2024 йил сентябр ойида тугаган пластикка тушиб қолган. Шу пулни ҳали ҳам янги картага ташлаб бермаяпти. Отанга бор онанга бор дейди холос ҳаммаси.

P.S.: Юқоридаги масалаларни Марказий банк масъуллари ўрганиб кўрса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаатчилар шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: ТУМАН ҲОКИМЛАРИ ЎРИНБОСАРЛАРИ, ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВА БАНК ХОДИМИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТИ АЖРАТАЁТГАН БАНКЛАР

Айни пайтда қуйидаги банклар талабаларга имтиёзли таълим кредитини ажратмоқда:

▪️MKBank - 1285
▪️BRB bank - 1254
▪️SQB bank - 1180
▪️Agrobank - 1216
▪️Xalq banki - 1106
▪️Milliy bank - 1344
▪️Hamkorbank - 1256

☝️🏻Банк номи устига босиб, банкларнинг расмий сайтидан ёки банк номи ёнидаги қисқа рақамга қўнғироқ қилиб тўлиқроқ маълумот билан танишиб чиқинг.

▪️Таълим кредит олиш учун talim-krediti.mf.uz порталига ONE ID орқали кириб, ариза юборилади.

Таълим кредити ҳақида бошқа масалаларга 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Йил якунида оила аъзоларингизга совға танлашда иккиланяпсизми? TBC банкнинг махсус таклифи сизга ёрдам беради. Молиявий ечимлар энди янада қулай - бир дақиқада кредит сўровингиз учун жавоб оласиз, умумий ҳисобда 100 миллион сўмгача кредитни расмийлаштиришингиз мумкин. 30 декабргача банк томонидан тақдим этилаётган акцияга кўра, энди банк кредитлари фоизлари 15 фоизгача бўлган чегирмалар билан берилади.

Қўшимча ҳужжатларсиз, кафилларсиз - фақат сизнинг хоҳишингиз ўзи етарли бўлади.

Кредитни расмийлаштириш учун бу ерга босинг.

Акция шартлари

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АНДИЖОН: СОБИҚ ЗАМ ҲОКИМ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ҳурматли обуначилар, агар сиз Россияда яшасангиз ва ишласангиз, у ҳолда сизга Black дебет картасини олиш сиз учун фойдали бўлиши мумкин. У сизга МДҲ давлатларига тез ва қулай пул ўтказиш имконини беради.

☝️🏻Black картасини бепул расмийлаштириш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас.

☑️Картанинг афзалликлари:

▪️Қуйида келтирилган ҳаволадан ўтиб карта расмийлаштирилгандан сўнг биринчи ой МДҲ давлатларига бепул 100 000 ₽ гача пул ўтказинг. Кейин ойига обунасиз – 20 000 ₽ гача, Pro обунаси билан эса 50 000 ₽ гача. Ундан кўпига – телефон рақами бўйича ўтказмада ўтказма суммасининг 1% миқдорида комиссия;

▪️Т-Банк ҳисобидан чет элдаги картага бир зумда пул ўтказиш. Пулдан банкка бормасдан дарҳол фойдаланиш мумкин.

Тавсифдаги ҳаволадан ўтинг ва Black дебет картасини расмийлаштиринг:👇 https://l.tbank.ru/bankirkundaligi_100

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💛 ​​2-noyabr kuni "Golden House" kompaniyasi "Assalom Do‘stlik" turar joy majmuasining yangi sotuv ofisi eshiklarini ochadi! 

Barcha xohlovchilarni tadbirimizga taklif qilamiz. Tadbirda sizni xonadonlar sotib olish uchun eksklyuziv shartlar va ochilish marosimi mehmonlari uchun maxsus tayyorlangan qimmatbaho sovg‘alar kutadi. 

Faqat bir kun – maxsus takliflardan foydalanishga ulguring! Tadbirning barcha mehmonlari uchun maxsus narx amal qiladi – 1 m² uchun 12,8 million so'mdan.

🕐 Boshlanish vaqti 12:00.
📍 Ofis manzili: Yashnobod tumani, Qorasuv ko‘chasi, 35-uy. Mo‘ljal avvalgi Lisunov kinoteatri.

Manzil

*Maxsus narx 100% oldindan to‘lov uchun

📞 +99878 113 04 82
🌐 gh.uz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Asakabank Matbuot markazi "Faktoring, uning muddati va diskonti" tushunchalari haqida tushuntiradi:

🤔 Faktoring nima?

Faktoring — bu moliyaviy xizmat bo‘lib, unda kompaniya o‘z hisob-fakturalari (debitor qarzlari)ni bankka sotadi. Buning evaziga bank kompaniyaga hisob-faktura summasining asosiy qismini oldindan to‘laydi va bu bilan kompaniyaga aylanma kapitalni tezda qo‘lga kiritish imkonini beradi. Bu ayniqsa kompaniyalarga pul mablag‘lari tez muddatda kerak bo‘lganda juda foydali.

👉 Sodda qilib aytganda: Tasavvur qiling, kompaniya mijozga mahsulot sotdi va mijoz 90 kun ichida to‘lashi kerak. Agar kompaniyaga tezda pul kerak bo‘lsa, u bankka murojaat qilib, hisob-fakturani bankka sotadi. Bank kompaniyaga to‘lovni (masalan, muddatidan kelib chiqib diskont chegirilgan holda 88-98%) oldindan to‘laydi.

👌 Misol: A kompaniyasi B kompaniyasiga 10 million so‘mlik mahsulot sotdi va to‘lov muddati 60 kun. Lekin A kompaniyasiga shu kunning o‘zida pul kerak. Shunda A kompaniyasi bankka murojaat qiladi va hisob-fakturani sotadi. Bank A kompaniyasiga ushbu 10 million so‘mning 96% ini (ya’ni 9.6 million so‘m) oldindan to‘laydi. Qolgan 0.4 million so'mini bank moliyalashtirish uchun diskont hisobiga chegirib qoladi.

🤔 Muddat nima?

Faktoring shartnomasidagi muddat — bu bank tomonidan kompaniyaga oldindan pul to‘langan kundan boshlab, mijoz to‘lovni amalga oshirishga qadar bo‘lgan vaqt davomiyligidir. Bu vaqt mobaynida bank hisob-faktura bo‘yicha pulni qaytarilishini kutadi.

👉 Sodda qilib aytganda: Muddat — bu mijozning qancha vaqt ichida to‘lovni amalga oshirishini kutish muddati.

👌 Misol: Agar faktoring shartnomasiga ko‘ra mijoz 90 kun ichida to‘lovni amalga oshirishi kerak bo‘lsa, muddat 90 kun hisoblanadi. Bu muddat ichida bank yoki moliya muassasasi mijozdan to‘lovni qabul qiladi va to‘liq hisob-kitob amalga oshiriladi.

🤔 Diskont nima?

Diskont — bu faktoring xizmatidan foydalanish uchun bank tomonidan ushlab qolinadigan xizmat haqidir. Bank hisob-faktura bo‘yicha oldindan to‘lovni amalga oshirganda, ma’lum foizni ushlab qoladi. Bu foiz miqdori faktoring muddatiga bog‘liq holda o‘zgarishi mumkin.

👉 Sodda qilib aytganda: Diskont — bu bankning faktoring xizmati uchun xizmat haqi yoki foizi. Muddat qancha uzoq bo‘lsa, diskont miqdori shuncha yuqori bo‘ladi.

👌 Misol: Agar bank faktoring shartnomasiga ko‘ra 30 kun muddatga 2% diskont belgilagan bo‘lsa, kompaniya hisob-fakturasidan 2% miqdorini ushlab qoladi. Masalan, hisob-faktura summasi 1 million so‘m bo‘lsa, bank 20,000 so‘mni diskont sifatida ushlab qoladi va kompaniyaga 980,000 so‘m to‘laydi. Agar muddat 90 kun bo‘lsa, diskont 6% bo‘lishi mumkin. Bu holda bank 60,000 so‘mni ushlab qoladi va kompaniyaga 940,000 so‘m to‘laydi.

💡Xulosa

◦  Faktoring — kompaniya hisob-fakturasini bankka sotib, tezda pul olish imkoniyati.
◦  Muddat — mijozning to‘lovni amalga oshirishga mo‘ljallangan vaqti.
◦  Diskont — bankning ushbu xizmat uchun ushlab qoladigan xizmat haqi yoki foizi.

👉 На русском языке

📌Facebook 📌Instagram 📌AsakabankMatbuotMarkazi">You tube

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 31 октябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

Кейинги йиғилиш 2024 йил 12 декабрга белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel