bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

-

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бизнинг лойиҳаларимиз: @ishbank @bankir_kundaligi Ҳамкорлик масалалари: @arslonmen Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки чакана бизнес бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ахборот берди

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан бошқа тижорат банкларида алтернатив вариантлари мавжуд бўлмаган маҳсулот ва хизматларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун яқин кунларда мижозларга Онлайн автокредит, Онлайн таълим кредити ҳамда маҳсулот ва хизматларни агент ташкилотлар орқали сотиш ва сотув ҳажмларини оширишга оид янги хизмат турлари таклиф этила бошлайди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Bank Group халқаро бизнеси раҳбари “Finovate Global”га интервью берди

Бугун TBC – мамлакатнинг иқтисодий ўсишида асосий омиллардан бири. TBC Group Лондон биржасида халқаро листингга эга ва унинг инвесторлари орасида Fidelity, Blackrock, Dunross & Co, Allan Gray, Vanguard, Goldman Sachs, JPMorgan Asset Management каби йирик халқаро инвестиция фондлари бор.

Оливер Хьюз ўз интервьюсида TBC ҳозирда истеъмол кредитларига, шунингдек, дебет карталарини чиқариш, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатиш, суғурта ва брокерлик хизматлари каби истиқболли соҳаларга эътибор қаратаётганини такидлаган.

Ўзбекистон финтех бозори қай томонга ҳаракатланаётгани, бизнес учун қандай имконият ва истиқболлар мавжудлиги ҳақида интервьюнинг тўлиқ версиясини ўқигач билиб олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📣"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди.

"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини қайта сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди.

ISO 9001:2015 сертификати компаниянинг халқаро сифат менежменти стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди ва мижозларга хизмат кўрсатишда янги имкониятлар очади.

Компания халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритиш орқали ўзининг сифат стандартларига бўлган қатъий ёндашувини намоён этмоқда.

P.S. Компания илк бор 2015 йилда ISO 9001:2008 сертификатига х,ам мувофиқ, деб топилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Эрта-индин (2024 йил 28-29 сентябр) кунлари банклар учун иш куни эмас. Шунинг учун бугун банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩5 kunga 5 GB BEPUL!

Ucell interneti tezligini bepul sinab ko‘ring.

Batafsil
- - -
🤩5 ГБ на 5 дней БЕСПЛАТНО!

Тестируйте бесплатно скорость интернета Ucell.

Подробно

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ФОИЗСИЗ ССУДА АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра,

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️ўн кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

-тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

▪️
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

- Улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

- Улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ва қайси туманлар жадал ривожлантирилиши белгиланганлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЖАДАЛ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИЛАДИГАН ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР РЎЙҲАТИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига кўра:

- 2024 йил 1 декабрга қадар тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024-2025 йилларда 4-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурларни тасдиқласин. Бунда мазкур туман ва шаҳарларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун Давлат бюджетидан 2024 йилда 500 миллиард сўм ва 2025 йилда 1 триллион сўм маблағлар ажратилиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

Халқ депутатлари Учтепа тумани кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари 102-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовлар иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

▪️Унда Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Учтепа туман ҳокими лавозимига тайинланди.

У 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент Молия Институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.

17 йилдан буён банк тизимининг турли участкаларида ишлаган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Shoshkent ТЖМ дан хонадон харид қилишга шошилинг🏡
Булиб тулаш имконияти бор - 24 ойгача

Лойиҳа 2025 йилнинг 1-чорагида топширилиш режалаштирилмоқда✅

Хонадонларнинг майдони:
2️⃣55-68 м2
3️⃣92-114 м2
4️⃣113-148 м2

Тўлиқроқ маълумот учун:
+998555009090

🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development

🌐 Расмий сайт | Instagram | Telegram

📍Манзил: Тошкент шaҳар, Яккасарой тумани, Усмон Носир (Шота Руставели), 67 уй

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁДА СУДЬЯЛАР ВА БАНКЛАР ХОДИМЛАРИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Вилоятдаги мавжуд банклар, уларнинг 25 нафар ходими томонидан содир этилган 15 та жиноят иши кўриб чиқилиб, улар томонидан банкларга 11 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги суд ҳукми билан асосланган. Жорий йилда 2 нафар банк ходими озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, айрим ҳолатларда бир неча йиллар муқаддам вафот этган фуқаролар ҳам кредит қарздорлиги бўйича судга берилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

3686 ТА МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ШТАТЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорнинг 6-иловасида Вазирлар Маҳкамасининг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, вазирлик ва идораларнинг штат бирликларига киритилаётган ўзгаришлар кўрсатилган.

☑️Жумладан,

- Ижтимоий ҳимоя милиий агентлиги ижтимоий ходимлар гуруҳларига
4540 та штат бирликлари қўшилиши;

- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси таркибидаги
3686 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли штатлари қисқартирилиши кўрсатилган.

Қайси маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари штатлари қисқартирилиши ҳақида кўрсатилмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ЭЪТИБОР

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябр кунги
йиғилишидан:

▪️МАҲАЛЛАБАЙ АГЕНТЛИГИ ТУГАТИЛАДИ
Шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

▪️ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ҲУКУМАТ БЎЙСУНУВИГА ЎТКАЗИЛАДИ
Агентликка фуқароларнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

▪️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВА ҲОКИМЛИКЛАРГА ЯНА ҚЎШИМЧА 50 МИНГ ГЕКТАР ЕР ТОПИШ ВАЗИФАСИ ҚЎЙИЛДИ
Улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

▪️БУНДА, “ИПОТЕКА БОҒЛАРИ” ЯРАТИЛИБ, ҲОСИЛГА КИРГАНИДАН КЕЙИН ОДАМЛАРГА 5 ЙИЛДА БЎЛИБ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ЛИЗИНГГА БЕРИЛАДИ

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

▪️ЭНДИЛИКДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА КАФОЛАТЛИ ЭСКРОУ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

☝🏻Камбағаллик билан ишлашга оид аввалга кўрсатмалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦АСАКАБАНК ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Банк, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тадбиркорларга кредит ажратиб, банкнинг тадбиркорлик ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ролик орқали таништириб бормоқда.

Банк ушбу лойиҳани "Тадбиркор - элга мададкор" - деб номлаган. Хусусан, Наманган шаҳрида жойлашган нодавлат таълим билан шуғулланувчи корхона фаолияти бунга мисол бўла олади.

▪️Шундай қилиб, Асакабанк Президентимизнинг ПҚ-306-сонли қарори ижросини таъминлаётганини, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаётганини, айниқса бундан тадбиркорларнинг хурсандчилигини жамоатчиликка таништириб бормоқда.

Банк манзилларини билмасангиз 👉мана бу ердан👈 ўзингизга яқин офисини топинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Божхона, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, экология бошқармалари бошлиқлари, Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари раҳбарлари, Қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасидаги фаолият юритаётган йирик корхоналар раҳбарлари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АВТОКРЕДИТ ЭВАЗИГА ОЛИНГАН АВТОМАШИНАНИ ГАРОВГА ҚЎЙМАСДАН, СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани гаровга қўймасдан фуқаро Б.М.га 39 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 378 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ВА 3-ЧОРАКНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Бугун, 2024 йил 30 сентябр куни банклар учун (жорий ой учун) охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади, 3-чорак ҳам якунланади. Банкирларни бўйнида бугун ва эрта қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.

Иш куни дегани, шу кун ёпилгунга қадар банклараро тўловлар ўтади, ўша кунги ўтказмалар тўхтатилгач эса бошқа банкдан ўтказиладиган тўловлар ўтмайди. Бошқа банкдан пул ўтказиб кредит тўламоқчи бўлсангиз ҳам, бугун охирги кун. Ундан кейин фақат нақд пулда тўлашингиз мумкин. Ёки ўша банкдаги мижозлардан, сарғайиб пул сўрашга тўғри келади.

Шунинг учун бугун кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг.

Куч қувват тилаймиз банкирларга.

Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.

Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз. Гап таъсир қилса ўқиб кўрарсиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ТОМОРҚАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНМАСА ВА УЙ-ЖОЙИНИ ОЗОДА ТУТМАСА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТЎХТАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) фармони қабул қилинди.

☑️Унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб:

▪️Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади (Аввалги тартибда ёрдам кўрсатиш тўхтатилар эди);

▪️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

▪️Камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

☑️Бунда ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ижтимоий ёрдам ва хизматлар (ижтимоий нафақадан ташқари) кўрсатиш тўхтатилади.

☝🏻
Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратилиши ва қанча кредит ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Faktoring – bu biznes uchun samarali moliyaviy yechim, ammo uning atrofida ko‘plab tushunmovchiliklar mavjud.

Shunday noto‘g‘ri tushunchalar ko‘pincha tadbirkorlarni ushbu moliyaviy yechimdan foydalanishdan cho‘chitadi. Aslida esa faktoring biznes uchun naqd pul oqimlarini boshqarishni sezilarli darajada osonlashtiradi va likvidlikni oshiradi. 📈

Keling, faktoring haqida eng keng tarqalgan noto‘g‘ri fikrlarni ko‘rib chiqamiz va uning aslida qanday ishlashini bilib olamiz!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА БИРИКТИРИЛГАН РАҲБАРЛАРГА ҲАР ОЛТИ ОЙДА ЯНГИ 5 ТА ОИЛА БИРИКТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинганидан хабарингиз бор.

☑️Ушбу қарорнинг 1-иловасига кўра,

▪️Камбағал оилаларнинг камбағалликка тушиш сабабларидан келиб чиқиб, раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларини 5 тадан оилага бириктирилади ва Мазкур раҳбарларга ҳар 6 ойдан сўнг яна 5 тадан оилани бириктирилади (Масъул Ҳокимликлар);

▪️Камбағал оилаларнинг ижтимоийлашувига, бандлигига, шунингдек, молиявий мустақиллигига кўмаклашишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлик субъектларини давлат ва бошқа мукофотлар билан тақдирлаш, улар орасида «Инсон учун» кўрик-танловини ўтказиш тартибини тасдиқланади (Масъул Савдо-саноат палатаси);

▪️Ҳоким ёрдамчиси томонидан захираланган иш ўринларига камбағал оила аъзоларини тўғридан-тўғри иш берувчига юбориш тизимини жорий этилади (Масъул Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги);

▪️
Аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шу жумладан, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилади (Масъул Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва ҳокимликлар);

▪️Давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини (оилавий мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорларни молиявий рағбатлантиришнинг (паст фоизли кредит ажратиш) янги механизмини ишлаб чиқилади (Масъул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги);

▪️Ҳар бир туман учун саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликни ривожлантиришга туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳаларнинг зарур инфратузилмасини яратиш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм маблағлар ажратилади (Масъул Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги);

☑️Ушбу қарорнинг 2-иловасига кўра, 2024 йилда:

▪️Дастурда қамраб олинадиган Камбағал оилалардаги аҳоли сони - 503 040 нафар.
Энг кўпи Фарғонада, кейин Қашқадарё ва Андижонда;

▪️Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш белгиланган Камбағал оилалардаги аҳоли сони - 385 600 нафар. Энг кўпи Самарқандда, кейин Фарғона ва Қашқадарёда.

☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 шунингдек камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратилиши ва қанча кредит ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ФАКТОРИНГ — БИЗНЕС УЧУН ФОЙДАЛИ ЕЧИМ СИФАТИДА

Товарлар аллақачон етказиб берилган, лекин пул учун камида бир ой кутиш керак — бу таниш ҳолатми? Бу муаммо банкнинг факторинг хизмати орқали ҳал қилинади.

Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда қабул қиладиган ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун хизмат. Бу эса етказиб берувчига хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол тўловни олиш имконини беради.

Банк етказиб берувчини керакли миқдордаги маблағ билан таъминлайди, харидор эса факторга (банкка) олдидаги қарзни ўрнатилган муддатда тўлайди. Якунда иккала томон ҳам манфаатли бўлади. Факторинг ёрдамида сиз қисқа вақт ичида молиявий рисклардан қочасиз, савдо ҳажмини оширасиз ва бизнесингизни кенгайтирасиз.

Агар мақсад — капитал айланмасини тезлаштириш ва тўловларни кечиктиришнинг олдини олиш бўлса, факторинг хизмати энг яхши ечим бўлиши мумкин.

Капиталбанкнинг ахборот кўмаги билан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#ДИҚҚАТ #ТАРКАТИНГ

Тошкентда яшовчи ота-оналар учун ажойиб таклиф!

Фарзандингизни ойига 179 минг сўм эвазига Президент Мактабига ўқитинг:

📌1-синфдан 6-синфгача

Бу махсус нарх 26-сентябрдан 28-сентябргача амал қилади.

❗️Жойлар чекланган! Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланинг👇

https://newton.uz/sms?utm_source=telegram&utm_campaign=bankir

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁

💰 Фақатгина 30 сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10%гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💛 AVO картомания: бизда биринчи ғолиблар 💛

Биринчи iPhone 15 ни Тошкентлик Жаҳонгир қўлга киритди, яна пойтахтлик Ботирхўжа ва Жасулан эса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар.

Сизда ҳали ҳам иккита iPhone 15 дан бири, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO брендидан эксклюзив бренддаги кийим соҳибига айланиш имконияти бор🔥

Ўйин иштирокчисига айланиш учун:
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва қойилмақом совринлар пойгасида иштирок этинг!

📌 Ғолиблар ҳар жума 19:00 AVO Telegram-каналидаги жонли эфирда аниқланади
📅 Акция даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиб чиқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБУБАКИРОВ БОБИР ЮЛДАШОВИЧ ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИГА ҲОКИМ БЎЛДИ

У 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.

2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

P. S.: Марказий банк ҳоким етиштирадиган конвейер бўлиб қолди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БИРОВНИ НОМИГА КРЕДИТ ОЛИБ, ЎЗЛАШТИРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ҳеч нарса ишлаб чиқармай ва сотмай, сотувларнинг энг юқори вақтида қандай қилиб даромад олиш мумкин? Ozon буюртма бериш пунктларини очинг!

Forbes версиясига кўра, 2023 йилда Ozon Россияда биринчи рақамли франшиза бўлди. Бугунги кунда маркетплейс Ўзбекистонда янги ҳамкорларни изламоқда ва ҳар бир буюртма бериш пунктларини очиш учун дастлабки олти ойда 81 млн сўмгача ёрдам беришга тайёр. Очиш эса катта маблағ талаб қилмайди, ўртача икки ҳафта зарур ва тўртта оддий қадамни бажариш керак:

1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Интерактив харита ёрдамида бино танланг.
3. Бино тасдиқлангач, ижара ва франшиза шартномасини имзоланг.
4. Оддий пардозлаш ишларини бажаринг ва ходимлар топинг – Ozon пешлавҳа тақдим этади ва ходимларни ўқитишга ёрдам беради.

Буюртмаларни бериб, даромад олишни бошлаймиз!

Пункт эгалари қўшимча даромадни сотувчилардан посилкаларни қабул қилиш ва худди шу бинода қўшимча бизнес очиш орқали олишлари мумкин. Аммо асосий даромад айланмадан олинадиган фоиздир. Қанча кўп буюртма бўлса, даромад ҳам шунча катта бўлади. «11.11» сотуви ва «Қора жума» йилда энг катта даромад келтиради ва уларга озгина вақт қолди.

Бундай бизнес қандай ишлашини ҳамкорлар учун ишлаб чиқилган қўлланмада ва сайтда батафсил билиб олишингиз мумкин. Ozon ҳамкорига айланинг ва юқори мавсумгача пункт очишга улгуринг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (16 - 22 сентябр) янгиликлари.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади. Батафсил.

☑️Асакабанк тадбиркорларга имтиёзли шартларда 8 йилгача муддатга "Тадбиркорлар ипотекаси"ни таклиф этди. Бунда тадбиркорлар кўчмас мулкларни узоқ муддатли ипотекага сотиб олиши мумкин.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Ишонч телефон" рақами ўзгарганини маълум қилди. Энди ишонч телефони +998 (78) 777-11-80 рақамида. Банкка оид таклиф ёки эътирозлар шу рақам орқали қабул қилинади.

☑️Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Батафсил.

☑️Ориент финанс банк чакана операциялар бўлимлари тушликда танаффуссиз ишлашини маълум қилди. Эрталаб соат 9:00 дан 17:00 гача исталган вақтда банкда ходимлар хизмат кўрсатади.

☑️Универсалбанк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 32%. Ушбу банк мижозлари бўлган бюджет ташкилотлари ходимларига 30%. Миқдори кафиллик билан 50 млн сўмгача, ликвид гаров билан 100 млн сўмгача.

☑️Пойтахт банк истеъмол кредит таклиф этди. 102 млн сўм 36 ой муддатгача 32%. 24 ойгача 29%, 12 ойгача 27,9%.

☑️Гарант банк янги автомашина сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Фоизи 26%дан бошланади, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, миқдори 300 млн сўмгача, муддати 48 ойгача.

☑️Халқбанки таълим кредитини "Xazna" иловаси орқали онлайн расмийлаштиришни йўлга қўйганини маълум қилди.

☑️Инфинбанк мобил иловасида исталган сўм карталар ўртасидаги пул ўтказмалар учун 0,25% комиссия, Humo карталари ўртасида эса бепул бўлишини, 50 млн сўмгача кредит картани 5 дақиқада расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 26%, миқдори 450 млн сўмгача, фоизи 24%.

☑️Ўзмиллийбанк мобил иловасида MoneyGram, AsiaExpress, Золотая Корона, Visa Direct ва Mastercard Send ўтказмалари орқали бутун дунё бўйлаб пулларни қабул қилиш ва жўнатиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Тенге банк болалар картасини таклиф этди. 7 ёшдан ошган болаларга чифарилади. Ота-оналардан бири банкка ташриф буюуриши керак. Индивидуал дизайнга эга карта нарҳи 35 минг сўм.

☑️Ипак йўли банки қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 80 млн сўмгача, фоизи 19,5%.

☑️TBC Bank бизнес учун TBC Business'ни ишга тушираётганини маълум қилди. 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин. 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловларни ўтказиш мумкин. Батафсил.

☑️Агробанк мижозлари таклифларидан келиб чиқиб, мобил иловасига бир қатор ўзгаришлар киритганини маълум қилди. Жумладан, кредитни тўлаш, омонат очиш, нақд пулни картасиз ечиб олиш, барча тўловларни битта иловада жамлаш кабилар шулар жумласидан.

☑️Октобанк хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида банкомат ва картоматлари вақтинчалик фаолияти тўхтатиб турилиши мумкинлигини маълум қилди. Техник ишлар 2024 йил 1 декабрга қадар давом этади.

☑️КДБ Банк Ўзбекистон мижозларини онлайн казино, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган интернет сайтлар/платформалар билан боғлиқ операциялар аниқланган тақдирда, Банк томонидан ички назорат қоидаларига мувофиқ чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирди.

☑️Азия аллианс банк қуёш панеллари учун истеъмол кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, муддати 60 ойдан бошлаб, имтиёзли давр 6 ой.

☑️Анорбанк микроқарз фоиз ставкасини 28%дан 27%га пасайтирганини маълум қилди. Миқдори 100 млн сўмгача, кафилсиз, гаровсиз ва суғуртасиз тақдим этилади.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Гарант банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️
Капитал банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БОТИР ЗОҲИДОВ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИГА БЕХЗОД МУСАЕВ ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИГА РАҲБАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

МАҲАЛЛАБАЙ АГЕНТЛИГИ ҲАМ ТУГАТИЛДИ

Бугунги йиғилишда Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️2024 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ ОШАДИ

☑️Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб,

▪️Бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️Бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

☑️Бундан ташқари:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) – ойига 1 155 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 375 000 сўм этиб белгиланади.

☝️🏻Пенсия ва нафақалар қанча миқдорда оширилгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning!

Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati!

Zamonaviy, manfaatli, ishonchli.

Ucell ofislaridan so‘rang.
- - -
🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене!

Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk!

Современно, выгодно, надежно.

Спрашивайте в офисах Ucell.

Читать полностью…
Subscribe to a channel