АВТОКРЕДИТГА ХАРИД ҚИЛИНГАН АВТОМАШИНАНИ ГАРОВГА ҚЎЙМАЙ, СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.В. У.Д. ва А.И. ўзаро тил бириктириб тижорат банки филиалидан А.И.га автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган “Lixiang L9 Max” русумли автотранспорт воситасини гаровга тақдим этмасдан бошқа бир фуқаро А.З.га сотиб юборишиб, банк манфаатларига 587,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
UZEX акциялари: дивидендлар олиш имконияти
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (UZEX) "Xalqсhil IPO" доирасида маблағларни фойдали жойлаштиришни таклиф қилади. Харид қилинган ҳар бир акция 4 та қўшимча акция олиш имконини беради, бу эса сизнинг сармоянгизни оширади.
Биржа ҳар йили фойданинг камида 50% дивидендлар тўлашга йўналтиради. 15 йил давомида бир дона акция учун дивиденд миқдори 43,8 сўмдан 2600 сўмгача ошган.
Акциялар сони чекланган, таклиф 2024 йил 28 октябргача амал қилади.
Акцияларни ipo.e-auksion.uz ёки GoInvest иловаси орқали харид қилиш мумкин.
Батафсил: www.xalqchilipo.uz
Мурожаат учун контактлар:
☎️+998555110202.
👨💻@kapdepo_support.
Xalqсhil IPO расмий саҳифалари:
Telegram |xalqchilipo">YouTube |Instagram | Facebook
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Ассалому алайкум барчага. Мен куни кеча банкоматдаги ололмай қолинган пул масаласида Банкир кундалиги админига мурожаат қилган эдим.
Масала ижобий ҳал бўлди. Бу ерда Ипотека банк ҳодимларини ва маъмуриятини ҳам қолаверса, Агробанк ҳодимларини ҳам айби йўқ. Фақат тизим турли хил бўлганлиги туфайли озгина тушунмовчилик бўлиб ўтибди. Ипотека банк, Агробанк ходимлари ва жамоасига ҳам тўлиқ маъмуриятига ҳам ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўртадаги тушунмовчиликлар бўлган бўлса, узр сўрайман.
Марказий банк, Ипотека банк ва Агробанк ходимлари қолаверса, Банкир кундалиги админларига ҳам каттакон рахмат, ишларингга омад. Аллоҳ топганларингни баракасини берсин. Ҳаммаларингни ишларингга омад!
Сизларга алоҳида каттакон рахмат.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНККА ЯНГИ РАИС ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Шу кунгача А.Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
А.Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган.
У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.
👉 @bankirkundaligi 👈
ANORBANK'дан факторинг
Бизнесингизни ривожлантириш, хомашё сотиб олиш, инновацияларни жорий этиш ёки бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун тез молиялаштириш усулини излаяпсизми? ANORBANK сизга қулай шартларда факторинг хизматини таклиф этади:
• Молиялаштириш миқдори — 300 млн сўмгача;
• Факторинг шартномаси муддати:
- Миллий валютада — 90 кунгача;
- Хорижий валютада — 180 кунгача.
• Факторинг бўйича дисконт миқдори:
- Миллий валютада — 10%;
- Хорижий валютада — 7 фоиз%.
ANORBANK'дан факторинг ёрдамида бизнесингиз мижозлардан пул тушишини кутмай, тезда айланма маблағларга эга бўлиши мумкин.
Батафсил маълумот учун 1290 рақамига мурожаат қилинг.
Telegram
Энергетика вазирлигининг қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлаш борасида фикрлашга қанчалик ваколати бор?
Энергетика вазирлиги Ахборот хизматига кўра,
Жорий йил 7 октябрдан кунининг иккинчи қисмидан бошлаб, 8 октябр соат 20:30 га қадар 31 та қўнғироқ қуёш панели ўрнатишга мажбурланаётганини айтган фуқаролардан тушган. ... Вазирлик ходимлари уларнинг мурожаатларини ўрганиб, қуёш панели ўрнатмагани учун электр энергиясидан узиб қўйилган тадбиркорларнинг электр энергиясини улатиб берди.
Икки кун мобайнида Тошкент шаҳрининг Сергели, Яшнобод, Юнусобод ҳамда Бектемир туманлари, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Фарғона вилоятининг Бувайда, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманларидаги бир қатор тадбиркорлар электр энергиясига қайта уланди (Яъни ҳақиқатан қуёш панели ўрнатмагани учун узилган!).
Вазирлик 9 октябрдан бошлаб мурожаатлар нафақат +99871-231-14-41 рақам орқали, балки +99871-231-16-61 (ички 7046, 7037 ва 7057) рақамлари орқали ҳам қабул қилинишини билдирди.
P.S.: Энди парадокс вазият ҳақида. Агар қуёшга панелга ўрнатишга ҳоким, Прокурор ёки Ички ишлар бўлими бошлиғи мажбурлаётган бўлса, вазирлик нимадир қила оладими, албатта йўқ. Бугун вазирлик электрни улаб берса, эртага бизнинг корчалонлар яна узиб қўяверади. Демоқчи бўлганимиз, вазирликнинг қуёш панелига мажбурлаш йўқ ёки мажбурланмайди дейилганда, "Вазирлик тизимида" деб қўшиб кетса тўғрироқ бўлар эди. Маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарларига вазирликнинг қанчалик гапи ўтади ёки йўқ, буни бир кунда бу борада 31 та мурожаат тушганидан англаш мумкин. Вазирлик тушаётган мурожаатларни қабул қилишда, ким томонидан мажбурлангани статистикасини юритиб бориб, уни жамоатчиликка очиқласа мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Умуман вазирликнинг вазиятдан четда турмагани, мурожаатлар юзасидан очиқлигини эътироф этиш лозим.
Ҳурматли тадбиркорлар, сизнинг фаолиятингизда ҳам қуёш панели ўрнатмаганингиз учун электрни узиб қўйиш ҳолатлари юзага келса, мана шу постдаги рақамларга мурожаат қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир жорий этилаётган вақтинчалик тартиб юзасидан шарҳ
▪️Бугунги кунда фирибгарлар рақамли технологиялар воситасида ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини P2P ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
▪️Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
▪️Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3 календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги аниқланди.
▪️Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
▪️Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
▪️Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.
▪️Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
▪️Бу эса, фирибгарлар алдовига учган фуқаролар номига бир нечта кредит ташкилотидан кредит маблағлари ажратилишининг олдини олади.
▪️Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.
▪️Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.
☑️Юқорида қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.
☝🏻Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ: ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
Банк-молия академияси хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сонли қарорига асосан Банк-молия академиясининг магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган хотин-қизлар учун контракт тўловлари белгиланган тартибда давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
P.S.: Қарорда қоплаш белгиланган бўлса, бу нимаси деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Ҳа, келаётган хабарларга кўра, академия ушбу хабаргача барча хотин-қизлардан тўлов контракт пулларини мустақил тўлаши ҳақида огоҳлантираётган эди. Сабаби тасдиқланган квотадаги ўринлардан сезиларли даражада кўп талабаларни ўқишга қабул қилиб олган эди. Ушбу хабарга кўра, академия мутасаддилари Иқтисодиёт ва Молия вазирлигидаги масъулларни тўлов-контрактларини тўлашга кўндирган кўринади. Нима бўлса ҳам магистратурада ўқиётган хотин-қизларни ушбу яхши хабар билан муборакбод этамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Молиявий қийинчиликларга ечим: TBC Bank'нинг оптимал таклифи
Ҳаётда кутилмаган вазиятлар тез-тез учраб туради. Масалан, тўсатдан бирорта жиҳозни харид қилишингиз керак бўлиб қолди ёки уйингизда шошилинч таъмирлашга мажбур бўлиб қолдингиз. Бундай ҳолатларда кўпинча яқинларимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўламиз.
TBC Bank эса бу каби муаммоларга осон ечим таклиф этмоқда. Энди сиз учун ҳафта куни ёки иш соатларини аҳамияти йўқ. Смартфонингиздаги илова орқали атиги бир неча дақиқада керакли маблағни олишингиз мумкин.
100 миллион сўмгача бўлган миқдорни ортиқча ҳужжатлар ва кафилларсиз олиш имконияти мавжуд. Шунчаки TBC Bank иловасини юклаб олинг ва молиявий эркинликни ҳис этинг.
Энди сиз ҳаётнинг ҳар қандай кутилмаган бурилишларига тайёрсиз!
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
КРЕДИТГА ТЎЛАНГАН ПУЛ ЙЎҚ, УНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ЁЗИЛГАН АРИЗА ҲАМ...
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Боғистон МФЙ фуқароси Э.Б.М. Мен 2024 йил сентябр ойида Агро банк Гулистон шаҳар филиалига бориб аёлим Э.М. номида бўлган кредитни Агро банк ходимлари мендан ойлик тўловларини олиб банкка кирим қилмай келганини билиб қолдим. Шу муносабат билан аёлимни номида кредит қарздорлик тўпланиб қолган. Шуни ҳал қилиб беринглар деб Агро банк Гулистон шахар филиалида в.в.б. бошлиқ лавозимида ишлаётган С. исмли ходимга аризани ёзиб, топшириб келган эдик.
Ҳозирги кунда ушбу ходим аризамизни шуғулланиш учун бермай қаергадур йўқотиб қўйганлигини айтмоқда. Бу нима дегани. Нега Агробанк ходимлари фуқароларни кредит тўловларини еб юборса, фуқаро мурожаат қилса умуман шуғулланмаса бу қанақа банк ўзи?
Ушбу мурожаатим орқали ушбу С. исмли ходимга ҳамда бизни кредит тўловларимизни еб юборган ходимларга нисбатан чора кўришингизларни сўраб қоламан.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари Марказий банк расмийларига тақдим этилади. Ҳолатни ўрганиб кўришса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “HAMKORBANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.
▪️Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.
Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилди.
▪️Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.
☑️Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.
☝️🏻Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
☝️🏻Аввалроқ, қўмита Универсалбанкка нисбатан жарима қўллагани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#ТОШКЕНТ #ДИҚҚАТ
Фарзанди бор ота-оналарга юбориб қўямиз!
🔥Фарзандингизни порлоқ келажаги учун президент мактабига тайёрланг, чунки у эрда:
1. Бепул ётоқхона
2. 5 маҳал овқат
3. Юқори малакали, хорижий ва махаллий устозлар
4. Турли хил спорт ва санъат тўгараклари
5. Британиянинг STEAM дастури
❗️ Президент мактабига тайёрланиш учун супер таклиф!400.000 195.000 сўмга тайёргарлик курслари!
Шошилинг ва қуйидаги ҳаволага ўтинг👇👇👇
https://newton.uz/sms?utm_source=telegram&utm_campaign=bankir
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ВА ҚУЁШ СУВ ИСИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРНАТГАНЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗ ВА АФЗАЛЛИКЛАР
☑️Улар қуйидагилар:
▪️Қуёш панелларини уйдан чиқмаган ҳолда онлайн харид қилиш мумкин. Бунинг учун https://energymarket.uz/ платформасидан фойдаланинг;
▪️Жисмоний шахслар қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари мумкин;
▪️Бунда, 5 киловаттгача қуёш панеллари ва 200 литргача бўлган қуёш сув иситиш қурилмаларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имтиёзлари асосида берилади;
▪️Фуқаролар ушбу қурилмаларни тўлиқ харид қилинганларида қуёш панеллари харажатларининг БҲМнинг 20 баробаригача (6,8 млн сўм) ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг БҲМнинг 7 баробаригача (2,4 млн сўм) қисмига Энергияни тежаш жамғармаси томонидан компенсация ажратилади;
▪️Ушбу қурилмаларни ўрнатганингиздан сўнг, электр таъминоти корхонаси билан электр энергиясини (Сиздан) сотиб олиш бўйича шартнома имзолашингиз мумкин;
▪️Агар хонадонингизга 5 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатсангиз, бу сизга ўртача 30 млн сўмга тушади ва у бугунги кундаги тариф билан ҳисоблаганда ўртача 4 йилда ўзини қоплайди. Кейинги 16 йил қуёш станциясидан чиққан электр энергиясига пул тўламайсиз;
▪️Қуёшли хонадан дастури асосида хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ортган қисмини электр таъминоти корхонасига сотиб Soliq.uz иловаси (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) орқали даромад олишингиз мумкин. Бу тадбиркорлик фаолияти деб ҳисобланмайди ва бунинг учун ҳеч қандай солиқ тўламайсиз;
▪️Электр таъминоти корхонаси хонадон эгасидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттирган электр энергиясининг ҳар бир кВт⋅соатини 1000 сўмдан сотиб олади;
▪️Қуёш панеллари ўрнатган (ўрнатилган ер майдони учун) жисмоний ва юридик шахслар 3 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўладилар. Шунингдек, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга аккумуляторлар билан ўрнатилган бўлса — 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади;
☝️🏻Ҳозирги ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичлар икки томонлама ҳисоблайди. Яъни, хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясини электр таъминоти корхонасига сотганингиз ва электр таъминоти корхонасидан олганингизни ҳисоблаб беради;
▪️Бу борадаги барча жараёнларни (қуёш панелингиз орқали ишлаб чиқариш, соатлик, кунлик, ойлик истеъмолингиз, ортиқчасини тармоққа узатаётганингиз, қабул қилганингиз ва бошқалар) қўл телефонингиздаги махсус илова орқали онлайн кўриб боришингиз мумкин.
Қуёш панеллар учун кредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️2024 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ ОШДИ
☑️Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб,
▪️Бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
▪️Бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
☑️Бундан ташқари:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) – ойига 1 155 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 375 000 сўм этиб белгиланади.
☝️🏻Пенсия ва нафақалар қанча миқдорда оширилгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
1 октябр - «УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР» куни.
Бугунги байрам билан барча устозларимиз ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз.Сизларга берилаётган эътибор янада бардавом бўлсин. Барчангизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.
Барчангизни ойлик маошингиз Президентимиз айтганидай камида 1000 АҚШ долларига етсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 ОФБ ва Mastercard Дубайга икки кишилик саёҳат ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди
Акция бош соврини — икки киши учун Дубайга 7 кунлик саёҳат бўлиб, бундан ташқари, ҳар 15 кунда 250 АҚШ доллари миқдорида оралиқ пул совринлари ўйналади.
Иштирок этиш шартлари қуйидагича:
▪️ Ориент Финанс Банк томонидан чиқарилган Mastercard картасини эгаси бўлиш ёки акция давомида картани очиш;
▪️ 10 АҚШ доллари ва ундан юқори суммага транзакцияни амалга ошириш (терминал ёки онлайн орқали товар ва хизматлар учун тўлов).
🗓 Акция муддати: 2024 йил 1 октябрдан 15 декабргача
👉 @bankirkundaligi 👈
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказмоқда экан.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Сирдарё вилояти Боёвут тумани Зиёкор маҳалласида яшайман, Х.И.Х. бўламан. Янгиер шаҳар Ипотека банк мижозиман. Пластик картам ҳам Ипотека банкники.
Янгиер шаҳар Агробанк банкоматидан 3 октябрь куни 900 минг сўм пул ечаётган эдим. Тўсатдан қўлимдан телефоним тушиб кетди. Телефон билан сал овора бўлиб қолибман, 30 секунд вақт ўтиб кетиб қолибди. Банкомат пулни қайтатиб олиб китиб кетди. Пулни ололмай қолдим.
Шу билан Ипотека банкка ҳам Агробанкка ҳам учрадим.
Ҳал қилиб беришмаяпти.
P.S.: Бир ҳафтадан буён... XXI аср фокс мокс тақдим этади. Банк мижоз учун мижоз ўзи учун. Яна бир нималар... Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банкдан ҳам кимдир шуғулланмоқчи бўлса, марҳамат.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ОЧИШДА ОРТИҚЧА ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ҚИЛИШ БАНК МАНСАБДОРИ ВА ХИЗМАТЧИСИГА ЖАРИМА СОЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ
Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексига кўра,
☑️Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, —
▪️мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Бугунги кунда 15 млн сўмгача).
☑️Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
▪️мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Бугунги кунда 22,5 млн сўмгача).
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАВСУМИЙ ПАХТА ТЕРИМИДА ҚОНУН БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра,
- Теримчилар муаммоли вазиятларга дуч келсангиз, меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса ҳудудингиздаги Бандликка кўмаклашиш бўлимлари ёки 1282 - қисқа рақами ҳамда @munosibmehnat_bot телеграм боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
"UzCharmExpo-EurAsia 2024": Тошкентда чарм саноатининг йирик учрашуви
🗓 15-16-17-октабр кунлари “Ўзекспомарказ” Осиё ва Европа чарм-поябзал саноати марказига айланади.
🔹 “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Халқ банки кўмагида ташкил этилаётган 3 кунлик халқаро кўргазмада соҳада қитъаларнинг етакчи вакиллари ҳамда брендлари ўз маҳсулотлари, жаҳон чарм саноатидаги инновацияларни намойиш этади.
Асосий йўналишлар:
🔺 Чарм
🔺 Поябзал
🔺 Атторлик буюмлари
🔺 Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар
🔺 Жун ва мўйна маҳсулотлари
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
🛒 Katta va barakali xaridlar sizni kutmoqda!
Yangilangan Opencard ilovasi orqali uydan turib, 2 daqiqa ichida 75 million so'mgacha limit oling!
- Boshlang'ich to'lovsiz;
- Keng hamkorlar tarmog'i;
- Tezkor rasmiylashtirish.
📲Ilovamizni yuklab oling:
App Store | Google Play
📞71-200-15-45
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (23 сентябр - 6 октябр) янгиликлари.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатига дуч келсангиз @BRB_Antikor_bot орқали мурожаат қилишни сўради.
☑️Асакабанк Kia K5 автомобили учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 4 йил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Сармоя" омонатини таклиф этди. Фоизи 7%, муддати 18 ой, минимал миқдори 500$.
☑️Микрокредитбанк Полша банклар уюшмаси билан NDA шартномасини имўолашга келишганини маълум қилди.
☑️Ориент финанс банк қуёш панеллар учун 100 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, муддати 60 ой.
☑️Универсалбанк ўзини ўзи банд қилганлар шахслар учун йиллик 36% ставкада "Бизнесга биринчи қадам - Люкс" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 100 млн сўмгача.
☑️Пойтахт банк "Ahbor-Reyting" агентлиги томонидан UZB++ кредит рейтингини олганини маълум қилди.
☑️Гарант банк "Орзу" автокредитини таклиф этди. Фоизи 28%дан бошланади, миқдори 300 млн сўмгача, муддати 36 ойгача.
☑️Халқбанки водий вилоятлари тадбиркорлари учун бўрдоқичилик йўналишида кредит таклиф этди. Муддати 18 ойгача, фоизи сўмда 18,5%, АҚШ долларида 6,5%. Миқдори 100 мингдан 500 минг АҚШ долларигача. Банк шунингдек, ўзининг ташкил топган санасини нишонлади. Батафсил.
☑️Инфинбанк юридик шахслар учун Malibu, Traverse ва Equinox автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Кредит фоизи 5%дан бошлаб, муддати 3 йилгача. Бошланғич бадал 50%.
☑️Ипотека-банк талабалар учун учтаси бирда карта таклиф этди. Ушбу картада тўловларни амалга ошириш билан бирга, АТТО транспорт картаси ва Student-ID картаси сифатида фойдаланиш мумкин. Карта 3 йил муддатга бепул тақдим этилади.
☑️Ўзмиллийбанк мобил иловасида банкнинг ойлик маошли мижозларига 50 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 36 ойгача.
☑️Ипак йўли банки смартфон орқали (Android 8.0 ва ундан юқори версияли NFC funksiyasiga ega har qanday smartfonn).
☑️TBC Bank Group халқаро бизнеси раҳбари “Finovate Global”га интервью берди. Батафсил.
☑️Агробанк Global Green Growth Institute (GGGI) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган илк Яшил молиялаштириш консециясини (GFF) тақдим этганини маълум қилди.
☑️Азия аллианс банк ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, муддати 240 ойгача. Миқдори Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 330 млн сўмгача.
☑️Smartbank иловасида Агробанк ва Агро Финанс Лизингдаги қарздорликни тўлаш имконияти яратилганини маълум қилди. Шунингдек, октябр ойидан бошлаб фоизсиз ўтказмалар учун янги тарифлар жорий этди.
☑️Ҳаёт банк бизнес учун 3 млрд сўмгача мақсадсиз кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача.
☑️Янги банк барча банклар орасида кредитни энг тез расмийлаштиришини маълум қилди. Сўровдан то картага пул тушгунича атиги 3 дақиқа вақт кетаркан.
☑️Тенге банк ЯТТлар учун 300 млн сўмгача гаровсиз онлайн-кредит тақдим этди. Фоизи 29,9%дан, муддати 18 ойгача.
☑️Туронбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 10 йил, бошланғич тўлов 26%.
☑️Трастбанк устоз мураббийларни байрам билан табриклаб, автокредит ва 100 млн сўмгача микроқарз (Муддати 60 ойгача, фоизи 26%дан бошлаб) таклиф этди.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Ипак йўли банки;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.N.” МЧЖ масъул шахслари “D.” МЧЖдан “ISUZU” русумли юк машинасини сотиб олгандан кейин гаровга қўйиш шарти билан ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағининг 595 млн сўмини ушбу МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда фуқаро Б.Э. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган “Kia Karnival” русумли автомашинани сотиб юбориб, банк манфаатларига 354,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Do'stlar, bugun sizga Blackʼni tavsiya qilmoqchiman. Bu Rossiyada ishlash va yashash uchun T-Bankning debet kartasi boʻlib, uning yordamida T-Bank va boshqa banklar, masalan, Sber bankomatlarida komissiyasiz hisobingizga pul toʻldirishingiz va yechib olishingiz mumkin.
Chet elga komissiyasiz tez va qulay pul oʻtkazmalari.
Karta T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari bo‘yicha maslahatlar olish imkonini beradi.
Black kartasini bepul olish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.
Havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/bankirkundaligi_off
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ХАЛҚ БАНКИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КУН
Бундан 29 йил аввал 1995 йил Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1995 йил 4 октябрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» Давлат-тижорат Халқ банки этиб қайта ташкил этилган.
Халқ банкига давлатнинг энг кўп ижтимоий вазифалари юклатилган. Шунга қарамасдан бугунги кунда бошқа тижорат банклари билан елкама-елка туриб, тенгма-тенг рақобатлашмоқда.
Мамлакатимиз банклари ичида энг кўп сонли жамоага эга бўлган Халқ банки ходимларини ва раҳбариятини бугунги сана билан самимий муборакбод этамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔥 "BOBUR RESIDENCE" turar-oy majmuasidan 36 oygacha bo'lib to'lash orqali kvartiralar! 🔥
Qulay shartlarda o'z uyingizga ega bo'lishni istaysizmi? 💥
"BOBUR RESIDENCE" Sizga nafaqat kvartira sotib olish, balki kelajagingizga foydali investitsiya kiritish imkonini beradi! 🌟
Sizni albatta quvontiradigan afzalliklar:
✅ 36 oygacha bo'lgan ortiqcha to'lovsiz bo'lib to'lash rejasi.
✅ Boshlang'ich to'lov 277 000 000 so'mdan
✅ Oylik to'lovlar 18 000 000 so'mdan boshlanadi
✨ Qulay va zamonaviy planlar — orzuingizdagi makonni yarating!
🏠 Sizning qulayligingiz uchun keng xonadonlar va zamonaviy arxitektura yechimlari..
💼 Bizning jamoamiz sizga eng yaxshi shartlarda xonadon tanlash va to'lov rejasi bo'yicha yordam berishga tayyor. Biz har kuni 09:00 dan 20:00 gacha xizmat ko'rsatamiz.
📲 Bu imkoniyatni qo'ldan boy bermang – hoziroq qo'ng'iroq qiling: +(998) 5555-0-5555
📍 Toshkent sh., Yakkasaroy tumani, Bobur ko'chasi-73, (mo'ljal: "Yakka Saroy" to'yxonasi).
🔥 AVO картоманиянинг якуний ҳафтаси 🔥
Иккинчи ҳафта картоманлари совринларни қўлга киритдилар: Ринат iPhone 15, Жамол еса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар!
Айнан шу ҳафтада iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ва AVO дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийимлар гранд-ўйини бўлиб ўтади. Нақ 10 та совринлар ўйналади! 🤩
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг. Биз байрам кунларида ҳам ишлаймиз!
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва совринлар пойгасида иштирок етинг!
📌 Асосий ўйин 4-октябрь 19:00 да Телеграм-каналимиз жонли эфирида бўлиб ўтади.
📅 Картомания даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача
Батафсил avo.uz сайтида
📞 +998 78-888-78-87
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.
Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.
Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.
— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки чакана бизнес бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ахборот берди
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан бошқа тижорат банкларида алтернатив вариантлари мавжуд бўлмаган маҳсулот ва хизматларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун яқин кунларда мижозларга Онлайн автокредит, Онлайн таълим кредити ҳамда маҳсулот ва хизматларни агент ташкилотлар орқали сотиш ва сотув ҳажмларини оширишга оид янги хизмат турлари таклиф этила бошлайди.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈