bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

-

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бизнинг лойиҳаларимиз: @ishbank @bankir_kundaligi Ҳамкорлик масалалари: @arslonmen Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (2 - 8 сентябр) янгиликлари.

☑️
Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди. Батафсил.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаш бўйича янги лойиҳани амалга оширганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Азия аллианс банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи26,9%дан бошлаб.

☑️Асакабанк Chevrolet Tracker автомобили учун 5 йил муддатга автокредит таклиф этди Бошланғич тўлов 44 590 000 сўм.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк кичик бизнес учун депозит таклиф этди. Минимал сумма 10 млн сўм, фоизи 23%. Фоизлар капиталлашади ва муддатидан олдин ечиб олиш мумкин.

☑️Микрокредитбанк KIA автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 18%дан, бошланғич тўлов 20%дан, муддати 60 ойгача.

☑️Ўзмиллийбанк "Жозибали" омонатини тақдим этди. Минимал бошланғич тўлов 500 минг сўм, муддати 6 ой. Фоизи банк бўлимларига бориб очилганда 21%, мобил иловада очилганда 22%.

☑️Ориент финанс банк иккиламчи бозор учун автокредитни таклиф этди. Муддати 48 ой, фоизи 26%дан. Дастлабки тўлов автомобил қийматининг камида 25%.

☑️Универсалбанк "Миллий" автокредитини таклиф этди. Муддати 36 ойдан 60 ойгача, фоизи 30-34%.

☑️Анорбанк Давлат олий ўқув юртлари талабалари контракт тўловларини банк мобил иловаси орқали тўлаганда тўлов маблағидан 100%гача кешбек ютиб олиш мумкин бўлган танлов эълон қилди. Ғолибларга 1 та 1-ўринга 100%, 2 та 2-ўринга 50% ва 3 та 3-ўринга 30% кешбек тақдим этилади.

☑️Агробанк "Agrobank mobile" орқали қанча керак бўлса, шунча пул юборишни таклиф этди. Лимит 20 млн сўмгача.

☑️Пойтахт банк "Биргаликда" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ойгача, минимал миқдор 1 млн сўм, фоизи 25%.

☑️Гарант банк "Ягона МФО" технологиясига ўтаётганини маълум қилди. Ягона код 00439.

☑️Алоқабанк Осиё Тараққиёт Банкининг “Савдо ва таъминот занжирини молиялаштириш дастури” доирасида “Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкор банки” мукофоти билан тақдирланганини маълум қилди.

☑️Халқбанки Қашқадарё ва Жиззах вилоятида сутчилик соҳасини ривожлантириш учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 5 йил, имтиёзли давр 12 ой, фоизи (АҚШ долларида) 5,5%.

☑️Давр банк тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 24%дан, муддати 60 ойгача. Кредит бир ойда асосий ҳисобрақам айланмаси 440 млн сўмдан ошган юридик шахсларга мўлжалланган.

☑️Капиталбанк 2024 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича соф фойдаси 775 млрд сўмдан ошганини маълум қилди. Банк ушбу даврда хусусий компаниялар орасида ТОП-5 энг йирик солиқ тўловчилар қаторига кирган.

☑️Smartbank Халқаро Савдони Молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFS) билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектларига 100.000 АҚШ долларидан бошлаб, 18 ой муддатгача Исломий молиялаштириш линиясини таклиф этди. Тел.: 1377.

☑️Инфинбанк InfinBLACK кредит картасини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, 50 кунгача фоизсиз фойдаланиш имконияти ва муддати 5 йилгача. Ушбу картадан хорижда ҳам фойдаланиш мумкин.

☑️AVO bank мобил иловаси орқали AVO platinum картасини фаоллаштирган мижозлари ютуқли ўйин иштирокчиси бўлиб, бир қатор совғаларга эга бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Батафсил.

☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Микрокредитбанк;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаш бўйича янги лойиҳани амалга оширди

"Бизнесни ривожлантириш банки" ва “HOTEL PRO” компанияси ҳамкорлигида “Меҳмонхона хизмати” йўналишида касбий билим олишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсида 42 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар ўқитилиб, банк кўмагида меҳмонхоналарга ишга жойланди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💛 AVO картомания билан орзулар томон олға 💛

AVO банкдан ютуқли ўйинда иштирок етинг ва iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO етакчи дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийим ютиш имконини қўлга киритинг!

Иштирокчига айланиш учун:
AVO иловасида 👍👍👍👍 пластик картасини буюртма қилинг
Уни сизга яқин AVO картомати ёки почтоматидан олиб кетинг
Картани унинг орқа томонидаги QR-код ёрдамида фаоллаштиринг — тайёр!

Ҳар жума 19:00 да AVO Телеграм саҳифасида ютуқли ўйинни кузатинг.
📆Акция даври: 4.09.2024-йилдан 4.10.2024-йилгача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади.
Акция шартлари билан
оммавий офертада танишиб чиқинг

Маълумот учун: +998 (78) 888-78-87

Батафсил: avo.uz
«AVO bank» АЖ

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (26 август - 1 сентябр) янгиликлари.

☑️
Азия аллианс банк KIA ва CHERY автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 22%дан, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб.

☑️Асакабанк BYD E2 автомобили учун 5 йил муддатга автокредит таклиф этди Бошланғич тўлов 50%.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк кластерлар учун имтиёзли кредит таклиф этди. Миқдори индивидуал белгиланади, муддати 24 ойгача, имтиёзли давр 18 ойгача, UZS, USD, EUR валюталарда ажратилади.

☑️Микрокредитбанк "Маврид" иловаси орқали оилавий тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредит олишни таклиф этди. Илова орқали кредитни сўндириш ҳам мумкин. Миқдори 33 млн сўмгача, фоизи 17,5%:, муддати18-24 ой.

☑️Ўзмиллийбанк KWIKPAY тўлов тизими орқали Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Арманистон, Туркия, Греция, Кипр, Исроил каби мамлакатларга, шунингдек, Ўзбекистон йўналиши бўйича ортга тезкор пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Ўтказма 0% комиссия билан ва АҚШ долларида берилади.

☑️Ориент финанс банк овердрафт кредитини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 24%. Фоизлар фақат сарфланган суммага ҳисобланади.

☑️Узумбанк Узум карталарини чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш 0 сўмни ташкил этиши ростлигини маълум қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди Батафсил.

☑️Универсалбанк 60 ой муддатга қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, миқдори БҲМнинг 200 баробаригача. Кафиллик, гаров ёки суғурта полиси билан ажратилади.

☑️Анорбанк 100 млн сўмгача микроқарзни байрам кунлари ҳам онлайн расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Агробанк "Agrobank mobile" орқали қанча керак бўлса, шунча пул юборишни таклиф этди. Лимит 20 млн сўмгача. Батафсил.

☑️Пойтахт банк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, дастлабки бадал 30-50%.

☑️ТБC банк 19%дан 25%гача омонат очиб, фоизларни йўқотмасдан пулларни ечиб олиш мумкинлигини ва исталган вақтда уларга қўшимча маблағ киритиш мумкинлигини маълум қилди. Бунда 20 млн сўм қолдиқ қолиши керак.

☑️Ҳамкорбанк жорий йил 31 август куни ўзининг 33 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.

☑️Гарант банк "Имконият" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 30 ойгача, фоизи 32%.

☑️КДБ банк Ўзбекистан Бошқаруви қарорига асосан Корпоратив мижозлар ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни банк карталарига ўтказиш лойиҳаси бўйича Оммавий оферта тасдиқланганини маълум қилди.

☑️Туронбанк С.Т.Калдибаевни банк Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Алоқабанк янги уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%.

☑️Халқбанки "Фаровон" ипотека кредитини таклиф этди. Янги уй-жой сотиб олиш учун муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 17%дан бошлаб.

☑️Трастбанк жисмоний ва юридик шахсларга қўёш панеллари учун кредит таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи фуқароларга 19,5%, юридик шахсларга 20,5%. Шукнингдек, “Trastpay” мобил иловаси орқали “UzCard” ва “HUMO" карталари ўртасида бир ой ичида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини фоизсиз амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Батафсил.

☑️Ипак йўли банки Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан қўлланилган чора юзасидан муносабат билдириб, аниқланган ҳолат юзасидан узр сўради.

☑️Давр банк "Шарқона" омонатини таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи 22%, минимал миқдори 500 минг сўм.

☑️Ипотека-банк иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 450 млн сўмгача, муддати 10-20 йил, фоизи 24%, дастлабки тўлов 26%.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ҳаётбанк;
▪️Гарантбанк;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ВАЗИРЛИК ДАМ ОЛГАНИ ҚЎЙМАЙДИ

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигидан 2024 йил 31 август (дам олиш куни) топшириқ ёзилмоқда:

- Ҳурматли ҳамкасблар, сиздан, драйвер лойиҳаларни 1 сентябр ҳолатига бажарилиши бўйича маълумотларни 2 сентябр соат 12-00 га қадар тақдим қилишингизни сўрайман.

Мазкур маълумот Раҳбар ҳузурида бўладиган йиғилишга тайёргарлик кўриш мақсадида ишлатилади
.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бизни байрам кунлари оила даврасида байрамни нишонлашга йўл қўймаяпти - деб ёзишмоқда.

☝️🏻Маълумот учун, 31 август ҳам 2 сентябр ҳам дам олиш кунлари ҳисобланади. Бу Президент томонидан белгиланган. Вазирлик эса Президент фармонини шунчаки менсимайди. Шу топшириғини иш кунида бажарса нима бўлади ёки драйвер лойиҳаларда жуда катта ўзгаришлар бўлиб кетадими?

P.S.: Вазирлик эпласа муносабат билдирсин. Истаса шу топшириқни ёзган масъул билан шуғуллансин, топа олмаса бизда исм-шарифи ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Юртим 33 ёшинг муборак!
Сени яхши кўраман, хизматингдаман.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АМАЛ НИМА?!

Менга қолса, раислик уёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.

Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир "Мана шу этикни кийгин-да, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин", дейди.

Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.

Ўткир Ҳошимов

Амалдорлардан тортиб, оддий ходимларгача, ҳатто бугун ишда ўтирганларигача байрам муборак бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

▪️БАНКОМАТДАГИ МУАММО
Мен М.Э.А. 27 август куни Тошкент шаҳри, Ипподромда жойлашган Ипак йўли банкининг банкоматидан бир млн сўм ечгандим. Техник хатолик деб кўрсатди ҳамда пул бермади. Лекин картамдан пул ечилди. Банкка мурожаат қилсам 4 сентябрдан иш бошланади, ходимлар чиқиб кўриб беради деди. Мени 3 та фарзандим мактабга чиқиши керак, оёқ кийим олгани тушгандик Ипподромга. Илтимос шу маслами ечишга ёрдам беринглар.

(Ушбу мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади)

▪️«ИШЧАНЛИК» МАСАЛАСИ
Микрокредитбанк Фарғона вилоят ҳамма филиаллари бугун ишламоқда (31.08.2024й.).

▪️Қуйидаги расмда ҳам Алоқабанкдаги «ўта ишчанлик» масаласи кўтарилган (31.08.2024й.).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАЙРАМ БАЙРАМДАЙ БЎЛДИ

🏦Асакабанкнинг бир қатор раҳбар ходимлари Мустақиллик байрами арафасида мукофотландилар.

▪️Жумладан, банкнинг Пойтахт ҳамда Автотранспорт БХМ бошқарувчи ўринбосарлари С.Б.Ходжиев ва Д.Т.Тулягановлар «Банк тизимидаги кўп йиллик фидокорона ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун» Марказий банк томонидан тақдирланди. Мукофотлар Республика Марказий банки Раисининг ўринбосари Б.Ю.Абубакиров томонидан топширилди.

▪️Шунингдек, банкнинг Қўқон БХМ бошқарувчиси Н.А.Қодиров ҳам «Қўқон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусан таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бунёдкорлик ишларига қўшган ҳиссаси, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан» тақдирланди. Унга мукофотни Фарғона вилоят ҳокими Х.Х.Бозоров томонидан топширилди.

Мукофотлар бардавом бўлсин, банкнинг аҳил жамоасига кўз тегмасин.🎉

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди

Унда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов жамоатчиликка ахборот берди. Брифингда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ишга туширилган “Бизнес портал”га келиб тушган аризалар ҳолати ҳам маълум қилинди. Хусусан, 2024 йил 29 август ҳолатига “Бизнес портал”га юборилган аризалардан 79 158 та ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “UNIVERSALBANK” АТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

☑️Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Universalbank” АТБ томонидан эълон қилинган “Сармоя 25” номли омонат тури рекламасида ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоизни ташкил этиши ҳақида ахборот берилганлиги кузатилди.

▪️Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, банк томонидан таклиф этилаётган “Сармоя–25” омонатнинг шартларига кўра, омонатнинг муддати 18 ой бўлиб, йиллик фоиз ставкаси 22 % ташкил этиши, фоизлар ҳар ойда тўланиши ва капитализация қилинмаслиги ҳолати маълум қилинган. Бундан ташқари омонат тури юзасидан бошқа муҳим маълумотлар (омонат муддати, омонат киритишнинг энг кам миқдори ва бошқалар) берилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

☝️🏻Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Universalbank” АТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

P.S.: Бу кетишда банклар реклама бермай қўядику. Ҳурматли банклар реклама бермоқчи бўлсангиз, бизга юборинг қонунга тўғри келадими йўқми,эртага бу рекламани чиқарсангиз жаримага тушиб қолмайсизми,текшириб берамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

UZTELECOM бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишда сизга ёрдам беради

UZTELECOM аутсорсинг хизматлари билан харажатларингизни камайтиринг ва мижозлар билан коммуникацияни ривожлантиринг!

Бизнинг таклиф:
Автоматик қўнғироқ хизмати - оммавий хабарларни самарали етказиш;
Виртуал офис - коммуникацияларни марказлашган бошқариш;
Онлайн маслаҳатчи - мижозларга тезкор ёрдам.

Бизнесингиз ривожига эътибор қаринг, мижозлар билан мулоқотни эса — бизга ишонинг! 🤝

Батафсил маълумот:
🌐 Саҳифа
📞 +998712009779

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

T-BANKDA YANGI DIZAYNDAGI BLACK KARTALARI ISHLAB CHIQILGANIDAN XABARINGIZ BORMI?

Yangi dizayndan tashqari, karta boshqa afzalliklarga ham ega:
agar sizda Pro obunasi (birinchi oy bepul) boʻlsa, T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari boʻyicha maslahat olishingiz va MDH mamlakatlariga tez pul oʻtkazishingiz mumkin, eng muhimi rasmiylashtirish uchun Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas. Hozir kartalar Tojikiston, Oʻzbekiston, Qozogʻiston, Armaniston, Qirgʻiziston va Belarus tabiati bilan cheklangan dizaynda mavjud. 

▪️Tojik, oʻzbek, qirgʻiz yoki rus tillarini bilishingizdan qatʼi nazar, T-Bank ilovasi mutaxassislari sizga yordam beradi:

Hujjatlar bilan bogʻliq muammolarni hal qilishda;
• Ish va uy-joy topishda;
• Tibbiy yordam va taʼlim olishda.


Siz yangi dizayndagi Black kartasini quyidagi havolada rasmiylashtirish mumkin: - https://t.tb.ru/bankirkundaligi_

Reklama. “Bank” AJ, IIN 7710140679, Rossiya Federatsiyasi Markaziy bankining 2673-sonli litsenziyasi, erid:2VtzqvePxPX

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АВГУСТ ОХИРИ ВА СЕНТЯБР БОШЛАНИШИГА ОИД АСОСИЙ ХАБАРЛАР

☑️Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни
бўлади
▪️31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️1 сентябр — Мустақиллик байрами куни;
▪️2 сентябр — кўчирилган дам олиш куни;
▪️3 сентябр — барча учун қўшимча дам олиш куни.

☑️1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилaди
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланaди.

☑️Пенсия олдиндан тўлаб берилади
▪️Пенсия тўловларини банк пластик картасида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

☝🏻Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб графикка мувофиқ амалга оширилади.

☑️Мактаб 4 сентябрдан бошланади
▪️Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлигини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланиши маълум қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг стратегик IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилди. Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита IT-лойиҳалар ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар экани айтиб ўтилди. Банк яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилган.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАТТАЛАРНИ ОДАТДА БИР ХИЛ САВОЛЛАР ҚИЗИҚТИРАДИ

Нега пул доим етмайди? Шахсий даромадларни ошириш учун нима қилса бўлади? Харажатларни камайтириш эвазига молиявий барқарорликка эришиш мумкинми?

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу саволларга батафсил жавоб берибди.

«Ўртача ўзбекистонликнинг молиявий саводхонлиги ўртача британияликнинг молиявий саводхонлигидан кам эмас».

Иқтисодчи Отабек Бакиров таълим, аҳоли даромадлари ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ҳақида қизиқ фикрларни айтибди.

https://youtu.be/lc9bYd9oyoM?si=g5vcKdZJbf5xQ5TJ

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️МАГИСТРАТУРАГА КИРГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КОНТРАКТ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

☑️Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

☝️🏻Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚀Yetakchi bilan tezlikni sinab ko‘ring!

Ucell — mobil internet tezligi bo‘yicha mamlakatda №1. “Katta Doimiy” tariflariga ulanib, bunga o‘zingiz ishonch hosil qiling.

Quyidagilarni qo‘lga kiritasiz:

Ortiqcha chiqimlarsiz bir zumda ulanish;
Yuqori tezlikdagi internet;
O‘zbekiston bo‘ylab cheksiz qo‘ng‘iroqlar va barqaror aloqa.

“Katta Doimiy” tariflariga ulaning va nimaga biz birinchi ekanligimizni baholang. Besh kun bepul!

Batafsil
- - -
🚀Тестируйте скорость с лидером!

Ucell — №1 по скорости мобильного интернета в стране. Убедитесь в этом сами, подключившись на тарифы Katta Doimiy.

Вы получите:

Мгновенное подключение без лишних затрат;
Высокоскоростной интернет;
Безлимитные звонки по Узбекистану и стабильную связь.

Подключайтесь на тарифы Katta Doimiy и оцените, почему мы номер один. Пять дней бесплатно!

Подробно

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ВАЗИРЛИК ЎЗ ТИЗИМИДАН ТАШҚАРИ, ҲОКИМЛИКЛАРНИ ҲАМ ДАМ ОЛИШ КУНИ ИШЛАТМОҚДА

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ўз тизимини дам олиш куни ишлатгани етмаганидай, вилоят ҳокимликлари Котибият мудирларига ҳам 2024 йил 31 август (дам олиш куни) топшириқ (жадвал) юбориб, ижросини 2024 йил 2 сентябр (дам олиш куни) тақдим этишни сўраган.

Бу дегани вилоят ҳокимликларида ҳам ходимлар ишга чақирилади, жадвалга масъул бошқа ташкилотлар ҳам жалб этилади.

Жадвалларни тақдим этиш муддатлари куни кеча эълон қилинган постдаги саналарга мос келмоқда. Яъни, вазирлик дам олиш куни кенг қамровда оламшумул (4 та тажриба юзасидан) жадваллар тайёрламоқда. Ҳаттоки, бошқа вазирликларга ҳам боғлиқ жойлари борки, ҳокимликлар жалб этилган.

Ушбу хабарни ёзган масъулнинг ҳам (агар вазирликни қизиқтирса, жамоатчиликка нимадир асосли муносабат беришга ўзида куч топа олса) исм-шарифи ҳақида бизда маълумот мавжуд.

Меҳнат инспекцияси ҳам ушбу жадвалчиларни ўрганиб кўришидан яхши гумондамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

🏦Халқ банки юртимиз истиқлолининг 33 йиллигига бағишлаб видеоролик ишлабди. Уни байрам туҳфаси сифатида тақдим этди.

Унда банкнинг бугунги кундаги позициясини тушуниш мумкин.

☑️Жумладан, бугунги Халқ банки:

▪️Хотин-қизлар ва аёллар тадбиркорлигини;
▪️Чарм саноатини;
▪️Таълим ва китобхонликни;
▪️Ҳар бир ҳамюртимизнинг ўз бошпанаси бўлишини;
▪️Ҳунармандчиликни;
▪️Чорвачиликни қўллаб-қувватлайди.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.

▪️Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 трлн 139 млрд сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди!

☑️Ғолиб бўлган лойиҳалар билан 👉мана бу ерда👈 танишишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Шу видеодаги воқеалар содир бўлган кунда туғилган чақалоқ бугун 33 ёшга кирди. Мамлакатимиз ҳам.

Бугун у чақалоқ эмас. Айни ўз фикрига эга, ўз позициясини танлаб олган, ҳаётнинг ҳар қандай синовларига матонат билан курашишга тайёр айни навқирон ёшда.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Байрам кунларда ишга чақирганлар ... нималар деяпман ўзи.

Байрамингиз билан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЕРДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИ ИШЛАЙДИ?

Марказий банк хабарига кўра, байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

☑️Булар,👇

▪️Агро банк
▪️Азия Альянс банк
▪️Алоқа банк
▪️Анор банк
▪️Асака банк
▪️БРБ
▪️Гарант банк
▪️Давр банк
▪️ИнФин банк
▪️Ипотека-банк
▪️Ипак Йўли банки
▪️Мадад Инвест банк
▪️Миллий банк
▪️МКБанк
▪️Октобанк
▪️Ориент Финанс банк
▪️Пойтахт банк
▪️Саноатқурилишбанк
▪️Садерат банк
▪️Траст банк
▪️Турон банк
▪️Универсалбанк
▪️Халқ банки
▪️Ҳаёт банк
▪️Ҳамкорбанк

☝️🏻Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк”дан байрамона туҳфани қарши олинг!

“Трастбанк” Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида байрамона совғани тақдим этади. Энди Сиз “Trastpay” мобил иловаси орқали “UzCard” ва “HUMO" карталари ўртасида бир ой ичида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини фоизсиз амалга оширишингиз мумкин.

Ушбу фоизсиз P2P ўтказмаларини “Трастбанк” карталарига эга бўлган мижозлар амалга ошириш имкониятига эгадирлар.

Ҳозироқ мобил иловани юклаб олинг: https://trastpay.page.link/Trastpay

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ИШДАН БИР СОАТ ЭРТАРОҚ КЕТАДИГАН КУН ЭМАС

Кўплаб манбаларда "бугун ишдан бир соат олдин кетинг, қўрқманг, қисқартирилган кун" - каби фикрлар билдирилмоқда.

Йўқ, бугун ундай кун эмас. Ўша хабарларининг ўзида ҳам ёзилиб турибди "Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида" - деб. Эртага ундай кун эмас. Эртага оддий шанба.

Агар 31 август иш кунига тўғри келганида, шунда айтилганидай бир соат эрта кетиш мумкин бўларди.

Шундай экан, бугун бир соат олдин шошилиб қўйиб, гап эшитиб юрманг.

Ҳа, айтганча, 4 кунлик дам олиш кунларида "Ишчан"лиги ортиб кетадиган раҳбарларнинг ишга чақирувлари ҳақида хабарларни @bankirmanbot да кутамиз. Кўрайликчи, 4 кунлик дам олишда кимники қўзиб қоларкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида таълим кредити ҳақида маълумот. Банкларнинг Бош офис масъулларидан жорий йил 20 август куни олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

▪️Ипак йўли банки
Муддати 2 йилгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 26.9%
Батафсил

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 11 йилгача
Миқдори тўлов контракти асосида
Фоизи 13,5%гача
Батафсил

▪️Агробанк
Вақтинча тўхтатилган, лекин тез орада янги ўқув йили учун таълим кредитини ажратилади.

▪️Халқ банки
Вақтинча тўхтатилган, очилиши билан хабар берилади.

▪️Hamkorbank
Муддати 84 ойгача
Миқдори шартномага асосан
Фоизи 13,5 (хотин-қизларга фоизсиз тақдим қилинади)
Батафсил

▪️Трастбанк
Таълим кредити мавжуд эмас

▪️Алоқабанк
Вақтинча тўхтатилган

▪️Асакабанк
Муддати ўқиш даври + 7.5 yil
Миқдори тўлов-контракт суммаси 100 фоизигача (иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида)
Фоизи йиллик 13.5 фоиз
Батафсил

▪️Туронбанк
2024 йил 22 августдан расмий очилади
Миқдори: Ўқув йили учун тузилган ОТМ шартнома суммаси
Муддати: 7.5 йил
Фоизи 13,5%
Батафсил

▪️Капиталбанк
Мавжуд эмас

▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Ҳали очилмади

▪️МКБанк
Муддати 15 йилгача
Миқдори Контракт асосида
Фоизи 13,5% Хотин-қизлар учун таълим кредити учун 0%)
Батафсил

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа маълумотларни тегишли банк остидаги "БАТАФСИЛ" сўзи устига босиб, банк расмий сайтига ўтиб олишингиз мумкин.

☝️🏻Қайси шаклда таълимга кредит ажратилиши, таълим кредити олиш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши ҳақида
👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Калдибаев Султан Торабекович "Туронбанк" АТБ Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Султан Торабекович 1982 йил 19 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2003 йилда Тошкент молия институтини "Банк иши" ихтисослиги бўйича ва 2005 йилда Тошкент молия институти магистратура босқичини тамомлаган.

Султан Торабекович 2003 йилдан буён банк тизимида фаолият юритиб келмоқда. "Туронбанк" АТБдаги фаолиятини 2016 йил Кредит департаменти директори ўринбосаридан бошлаган, 2019 йилдан то тайинловга қадар Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Султан Торабековичга янги лавозимда муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPAK YO‘LI” АИТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасида Универсаломонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз, “Миллий” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоиз эканлиги ҳақида ахборотлар берилганлиги кузатилган.

Шунингдек, банкнинг расмий веб-сайтида “Универсал” омонат тури бўйича омонатга қўйилган маблағлар бўйича йилнинг дастлабки 6 ойи учун депозит ҳисобрақамлари ёпилиши муддатига қараб йиллик 14 фоиз ставка ва йилнинг кейинги 6 ойи учун 18 фоиз ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилган. Аммо юқорида келтириб ўтилган реклама воситаларида “Универсал” номли омонат тури ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

☝️🏻Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

⚡️ОПЕНБЮДЖЕТГА ОВОЗ БЕРИШГА МАЖБУРЛАШ ҲОЛАТЛАРИЭНГ КЎПА ФАРҒОНА, ТОШКЕНТ, НАМАНГАН ВА ЖИЗЗАХДА

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига кўра, овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар “1282” ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 39 та шикоят келиб тушган.

☑️Бунда, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар:

▪️Фарғона вилоятида — 7 та;
▪️Тошкент шаҳрида — 6 та;
▪️Наманган ва Жиззах вилоятларида — 5 тадан.

☑️Соҳалар кесимида:

▪️Умумтаълим мактаблари бўйича — 19 та;
▪️Тиббиёт ташкилотлари бўйича — 16 тани ташкил этган.

☝🏻Эслатиб ўтамиз, келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Овоз беришга оид бошқа масалалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel