Йил якунида оила аъзоларингизга совға танлашда иккиланяпсизми? TBC банкнинг махсус таклифи сизга ёрдам беради. Молиявий ечимлар энди янада қулай - бир дақиқада кредит сўровингиз учун жавоб оласиз, умумий ҳисобда 100 миллион сўмгача кредитни расмийлаштиришингиз мумкин. 30 декабргача банк томонидан тақдим этилаётган акцияга кўра, энди банк кредитлари фоизлари 15 фоизгача бўлган чегирмалар билан берилади.
Қўшимча ҳужжатларсиз, кафилларсиз - фақат сизнинг хоҳишингиз ўзи етарли бўлади.
Кредитни расмийлаштириш учун бу ерга босинг.
Акция шартлари
👉 @bankirkundaligi 👈
АНДИЖОН: СОБИҚ ЗАМ ҲОКИМ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН
Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.
Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳурматли обуначилар, агар сиз Россияда яшасангиз ва ишласангиз, у ҳолда сизга Black дебет картасини олиш сиз учун фойдали бўлиши мумкин. У сизга МДҲ давлатларига тез ва қулай пул ўтказиш имконини беради.
☝️🏻Black картасини бепул расмийлаштириш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас.
☑️Картанинг афзалликлари:
▪️Қуйида келтирилган ҳаволадан ўтиб карта расмийлаштирилгандан сўнг биринчи ой МДҲ давлатларига бепул 100 000 ₽ гача пул ўтказинг. Кейин ойига обунасиз – 20 000 ₽ гача, Pro обунаси билан эса 50 000 ₽ гача. Ундан кўпига – телефон рақами бўйича ўтказмада ўтказма суммасининг 1% миқдорида комиссия;
▪️Т-Банк ҳисобидан чет элдаги картага бир зумда пул ўтказиш. Пулдан банкка бормасдан дарҳол фойдаланиш мумкин.
Тавсифдаги ҳаволадан ўтинг ва Black дебет картасини расмийлаштиринг:👇 https://l.tbank.ru/bankirkundaligi_100
👉 @bankirkundaligi 👈
💛 2-noyabr kuni "Golden House" kompaniyasi "Assalom Do‘stlik" turar joy majmuasining yangi sotuv ofisi eshiklarini ochadi!
Barcha xohlovchilarni tadbirimizga taklif qilamiz. Tadbirda sizni xonadonlar sotib olish uchun eksklyuziv shartlar va ochilish marosimi mehmonlari uchun maxsus tayyorlangan qimmatbaho sovg‘alar kutadi.
Faqat bir kun – maxsus takliflardan foydalanishga ulguring! Tadbirning barcha mehmonlari uchun maxsus narx amal qiladi – 1 m² uchun 12,8 million so'mdan.
🕐 Boshlanish vaqti 12:00.
📍 Ofis manzili: Yashnobod tumani, Qorasuv ko‘chasi, 35-uy. Mo‘ljal avvalgi Lisunov kinoteatri.
Manzil
❕ *Maxsus narx 100% oldindan to‘lov uchun
📞 +99878 113 04 82
🌐 gh.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.
Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.
Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.
— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
🏦 Asakabank Matbuot markazi "Faktoring, uning muddati va diskonti" tushunchalari haqida tushuntiradi:
🤔 Faktoring nima?
✅ Faktoring — bu moliyaviy xizmat bo‘lib, unda kompaniya o‘z hisob-fakturalari (debitor qarzlari)ni bankka sotadi. Buning evaziga bank kompaniyaga hisob-faktura summasining asosiy qismini oldindan to‘laydi va bu bilan kompaniyaga aylanma kapitalni tezda qo‘lga kiritish imkonini beradi. Bu ayniqsa kompaniyalarga pul mablag‘lari tez muddatda kerak bo‘lganda juda foydali.
👉 Sodda qilib aytganda: Tasavvur qiling, kompaniya mijozga mahsulot sotdi va mijoz 90 kun ichida to‘lashi kerak. Agar kompaniyaga tezda pul kerak bo‘lsa, u bankka murojaat qilib, hisob-fakturani bankka sotadi. Bank kompaniyaga to‘lovni (masalan, muddatidan kelib chiqib diskont chegirilgan holda 88-98%) oldindan to‘laydi.
👌 Misol: A kompaniyasi B kompaniyasiga 10 million so‘mlik mahsulot sotdi va to‘lov muddati 60 kun. Lekin A kompaniyasiga shu kunning o‘zida pul kerak. Shunda A kompaniyasi bankka murojaat qiladi va hisob-fakturani sotadi. Bank A kompaniyasiga ushbu 10 million so‘mning 96% ini (ya’ni 9.6 million so‘m) oldindan to‘laydi. Qolgan 0.4 million so'mini bank moliyalashtirish uchun diskont hisobiga chegirib qoladi.
🤔 Muddat nima?
✅ Faktoring shartnomasidagi muddat — bu bank tomonidan kompaniyaga oldindan pul to‘langan kundan boshlab, mijoz to‘lovni amalga oshirishga qadar bo‘lgan vaqt davomiyligidir. Bu vaqt mobaynida bank hisob-faktura bo‘yicha pulni qaytarilishini kutadi.
👉 Sodda qilib aytganda: Muddat — bu mijozning qancha vaqt ichida to‘lovni amalga oshirishini kutish muddati.
👌 Misol: Agar faktoring shartnomasiga ko‘ra mijoz 90 kun ichida to‘lovni amalga oshirishi kerak bo‘lsa, muddat 90 kun hisoblanadi. Bu muddat ichida bank yoki moliya muassasasi mijozdan to‘lovni qabul qiladi va to‘liq hisob-kitob amalga oshiriladi.
🤔 Diskont nima?
✅ Diskont — bu faktoring xizmatidan foydalanish uchun bank tomonidan ushlab qolinadigan xizmat haqidir. Bank hisob-faktura bo‘yicha oldindan to‘lovni amalga oshirganda, ma’lum foizni ushlab qoladi. Bu foiz miqdori faktoring muddatiga bog‘liq holda o‘zgarishi mumkin.
👉 Sodda qilib aytganda: Diskont — bu bankning faktoring xizmati uchun xizmat haqi yoki foizi. Muddat qancha uzoq bo‘lsa, diskont miqdori shuncha yuqori bo‘ladi.
👌 Misol: Agar bank faktoring shartnomasiga ko‘ra 30 kun muddatga 2% diskont belgilagan bo‘lsa, kompaniya hisob-fakturasidan 2% miqdorini ushlab qoladi. Masalan, hisob-faktura summasi 1 million so‘m bo‘lsa, bank 20,000 so‘mni diskont sifatida ushlab qoladi va kompaniyaga 980,000 so‘m to‘laydi. Agar muddat 90 kun bo‘lsa, diskont 6% bo‘lishi mumkin. Bu holda bank 60,000 so‘mni ushlab qoladi va kompaniyaga 940,000 so‘m to‘laydi.
💡Xulosa
◦ Faktoring — kompaniya hisob-fakturasini bankka sotib, tezda pul olish imkoniyati.
◦ Muddat — mijozning to‘lovni amalga oshirishga mo‘ljallangan vaqti.
◦ Diskont — bankning ushbu xizmat uchun ushlab qoladigan xizmat haqi yoki foizi.
👉 На русском языке
📌Facebook 📌Instagram 📌AsakabankMatbuotMarkazi">You tube
АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 31 октябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.
Кейинги йиғилиш 2024 йил 12 декабрга белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тадбиркорлик учун 300 миллион сўмгача микрокредит!
Агар тадбиркорлигингиз бўлса, ўсиш ва ривожланиш учун қўшимча маблағга талабингиз бўлса, бизнинг микрокредит — ажойиб ечимдир!
Бизнесни ривожлантириш банки бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида қулай шартларни таклиф қилади:
🔹Кредит фоизи: 20% дан бошланади. Жойлашган ҳудудингиз тоифага қараб белгиланади.
🔹Кредит миқдори: 300 миллион сўмгача, 100 миллон сўмгача гаровсиз олишнинг имкони бор.
🔹Кредит муддати: 7 йилгача
Ушбу кредит кенгайтириш, янги ускуналар сотиб олиш, айланма маблағларни кўпайтириш ёки бошқа мақсадларда сизнинг воситангизга айланади.
Батафсил:
https://brb.uz/kreditlar/mikrokredit
Қўшимча маълумот учун қўнғороқ қилинг: 1254
👉 @bankirkundaligi 👈
Uzum Bank Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун Виза карталарини расмийлаштиришни бошлади
2024-йил 30-октябрда Uzum Bank Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Виза халқаро тўлов тизимининг Uzum виртуал картасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Иловада картани расмийлаштириш атиги бир неча дақиқа вақт олади, хизмат кўрсатиш ва картани тўлдириш эса бепул. Синов даврида мамлакатнинг 250 000 дан ортиқ аҳолиси Uzum картани аллақачон очган ва ундан фаол фойдаланмоқда.
UZCARD ва HUMO карталарига йил сўнгига қадар комиссиясиз пул ўтказиш мумкин, Uzum карталари орасида пул ўтказмалари — доимо бепул.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
Smart Business (ex. Uzkassa) дан онлайн-кассалар учун фоизсиз муддатли тўлов
Smart Business A-Pay P10 onlayn-kassasi учун муддатли тўлов тизимини ишга туширди.
Онлайн-касса имкониятлари:
💳 Humo ва Visa карталарини қабул қилиш;
◽️ Ягона QR орқали Uzcard'ни қўллаб-қувватлаш;
📦 Маркировка билан ишлаш учун ўрнатилган сканер;
◽️ QR орқали тўлов: A-Pay, Payme, Oson, Paynet ва бошқалар;
🇷🇺 Россиянинг МИР, Visa, MC ва СБП карталарини қабул қилиш
✔️ Шунингдек, сиз омбор ҳисоби ва сотувлар мониторингини ўз ичига олган тайёр ҳисоб дастурига эга бўласиз.
Муддатли тўловни расмийлаштириб, ортиқча тўлов қилишга тўғри келмайди:
➕ Бошланғич тўлов — атиги 599 000 сўм;
➕ Ойлик тўловлар — 6 ой давомида 350 000 сўмдан.
🔗 Касса харид қилиш учун сайтда ариза қолдиринг: ХАВОЛА
🌐 Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг: @smartpos_uz
👉 @bankirkundaligi 👈
“DAVR BANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “DAVR BANK” АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда “Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди.
▪️Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, “Davr mobile” иловаси орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш жойига ҳамда ойлик даромадга эга бўлган бўлиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, микроқарз муддати – 60 ойгача, фоиз ставкаси – 43,00 фоиз, қарз миқдори – 50,0 млн сўм этиб белгиланганлиги аниқланган.
☑️Микро қарз бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган қайд этилган.
▪️Шунингдек, Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида жойлашган LED мониторли реклама объектларида “Тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача кредит, 24 % дан" мазмунидаги рекламалар жойлаштирилган.
☑️Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, кредит:
▪️асосий воситаларни сотиб олиш учун;
▪️муддати – 60 ойгача;
▪️фоиз ставкаси – 32,99 фоиз;
▪️миқдори – 5 миллиард сўмлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.
Кредит бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.
☝🏻Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “DAVR BANK” АТБга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️ШТАТЛАР ЎЗГАРИШИГА ОИД ЯНГИ ФАРМОН ТАСДИҚЛАНДИ
“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент (ПФ-165-сонли, 22.10.2024й.) фармони.
Вазирликлар ва ҳокимиятда ишлайдиган танишларга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎉 AMarkets Porsche Cayenne va yana 100 dan ortiq sovrinlarni taqdim etadi! 🎉
AMarkets brokerlik kompaniyasi o'zining 17 yilligini nishonlamoqda va sizga Porsche Cayenne va 200 000 dollarlik 100 dan ortiq ajoyib sovrinlarni yutib olish imkoniyatini taqdim etmoqda! 🚗💻📱
Qanday qilib ulardan birining baxtli egasi bo'lish mumkin? Juda oddiy:
🔸 Shaxsiy akkauntingiz bo'lmasa, ro'yxatdan o'ting.
🔸 Shaxsiy kabinetingizning “Mening kuponlarim” bo‘limida ishtirokingizni tasdiqlang.
🔸 Savdo hisobingizni $500 yoki undan koʻproq mablagʻ bilan toʻldiring.
🔸 Kuponni faollashtirish uchun kamida 1 lot savdo aylanmasini amalga oshiring.
G‘oliblar bir necha bosqichda aniqlanadi. Tasodifiy raqamlar generatori 2025-yil 20-yanvar, 21-aprel, 2025-yil 21-iyul va 2025-yil 20-oktabr kunlari 25 ta yutuqli kuponni tanlaydi. Porsche Cayenne 2025-yil 27-oktabrda alohida o‘ynaladi.
Kuponlar soni cheklanmagan. Qanchalik ko'p bo'lsa, g'alaba qozonish imkoniyati shunchalik yuqori bo'ladi!
Sizga savdoda muvaffaqiyat va chizmada omad tilaymiz! Ishtirok etish uchun havola orqali roʻyxatdan oʻting!
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанкдан Факторинг Хизмати!
✅ Факторинг — маҳсулотларингиз учун тўловларни олдиндан олиш имкони. Сиз етказиб берган маҳсулотларингиз учун дарҳол тўлов олишингиз мумкин, бу эса бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам беради.
💡 Факторинг афзалликлари:
👉 Пул оқими тезлашади;
👉 Сотувлар ва даромадлар ошади;
👉 Тўловлар назорати ва самарали бошқарув орқали дебитор қарзлари билан боғлиқ хавфлар сезиларли даражада пасаяди.
Шартлар:
– Дисконт: 30 кун учун 2%.
– Муддат: 180 кунгача.
🤝 Талаб: Корхонангизнинг асосий ҳисобрақами Асакабанкда бўлиши керак.
📞 1152 рақамига қўнғироқ қилинг ва бизнесингизни кенгайтиринг!
👉 @bankirkundaligi 👈
Орзуларга эришишда TBC Bank ёрдам беради
TBC Bank билан имкониятлар чексиз. Шунчаки
💎 100 миллион сўмгача кредит
🚀 Бир зумда жавоб
⏰ Исталган вақтда хихмат кўрсатиш;
💫 Кафилларсиз, ҳужжатларсиз
📱 Фақат смартфон керак, холос!
Уй жиҳозларими, таъмирми ёки ўқиш учун тўловми - қарор сизники, имконият бизники!
Энди орзуларни амалга ошириш учун узоқ кутиш, банкма-банк югуриш йўқ. Шунчаки иловани юкланг ва бир неча дақиқада керакли маблағга эга бўлинг.
Орзулар сари илк қадамни қўйинг. Иловани юклаб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Milestone International School yotoqxonasi uzoqda yashaydiganlar uchun eng zo'r imkoniyat!
🔷 Xalqaro standartlar bo’yicha qurilgan yotoqxonamiz 600 kishiga mo’ljallangan.
🌍 Biz sizni dunyoning TOP-50 ta universitetlariga kirish uchun tayyorlaydigan IB-dasturini taklif qilamiz!
🏫 24/7 videokuzatuv bilan turar joy va faqat shu oyda ta’lim uchun 30% CHEGIRMA.
📞78 555-55-77
🌐 Milestone International School
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️БУГУН, 1 НОЯБРДАН ЭЪТИБОРАН ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ИЖТИМОИЙ НОРМА МИҚДОРИ 100 МЕТР КУБДАН 500 МЕТР КУБГАЧА ОШИРИЛДИ
Бу ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтилганлигини билдиради.
☑️Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:
▪️500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
▪️501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
▪️2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
▪️5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
▪️10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.
Ойлик истеъмолингизни назоратга олиб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бизнесингиз учун янги имкониятлар
ASIA ALLIANCE BANK нинг “Оптимал Плюс” тарифида:
- ташқи тўловлар — БЕПУЛ;
- ички тўловлар — БЕПУЛ;
- Интернет-банкинг ва мобил банкинг — БЕПУЛ;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — БЕПУЛ;
- корпоратив карталар — БЕПУЛ.
📞 Батафсил маълумотга банк сайтида ва 1270 рақами орқали эга бўлишингиз мумкин.
Реклама
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЭНГ КЎПИ ИҚТИСОДЧИЛАР
Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди (40 фоизидан ортиғи янгиланмади).
☑️Қонунчилик палатасига янгидан сайланган депутатларнинг сифат таркиби қуйидагича:
▪️Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлди.
▪️Депутатларнинг 2 нафари – 30 ёшгача, 38,6 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 46,6 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 13,3 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этади.
▪️Мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари сайланган депутатларнинг 12,7 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан, улардан 5 нафари рус, 3 нафардан қозоқ ва тожик, 2 нафари корейс, 1 нафардан туркман ва қирғиз миллатига мансуб.
▪️Депутатларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган.
▪️Уларнинг 30 фоизи – иқтисодчилар, 22 фоизи – ҳуқуқшунослар, 18,7 фоизи – педагоглар, 12 фоизи – муҳандислар, 9,3 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.
▪️Депутатларнинг 35 фоизи илмий даражага эга.
▪️Илк бор 3 нафар ногиронлиги бор шахслар депутат этиб сайланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК АСОСИЙ СТАВКАНИ НЕГА ЎЗГАРТИРМАДИ?
Бу ҳақида Марказий банк Раисининг 2024 йил 31 октябрдаги асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори ҳамда Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг концептуал жиҳатдан тасдиқлангани юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидаги маърузасида тўхталиб ўтилган.
Вақтингиз бўлиши билан, танишиб чиқинг.
👇
Тўлиқ танишиш.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Бугун, 2024 йил 31 октябр куни банклар учун (жорий ой учун) охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади. Банкирларни бўйнида бугун тонггача қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.
Бугун, 31 октябрь куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.
Шунинг учун 20:00 гача (бошқа банкка ўтказиш билан боғлиқ) кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг.
Куч қувват тилаймиз банкирларга.
Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.
Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН НАВОИЙГА ТАШРИФ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ипак Йўли Банкидан факторинг: қандай қилиб бизнес пулларни тезроқ олиши мумкин 💼
Факторинг - бу бизнес учун товарлар ёки хизматлар эвазига деярли дарҳол пул олишнинг осон усули.
Мустақил равишда тўлов муддатини узайтириш ўрнига, бизга мурожаат қилишингиз ва бир неча кун ичида тўловни олишингиз мумкин, мижоз эса маблағларни банк ҳисобига ўтказиб беради.
Шартлар:
1. Мижознинг банкимиз филиалларида ҳисоб рақами мавжудлиги;
2. Дебиторлик қарздорликни тасдиқловчи шартномаларнинг мавжудлиги;
3. Факторинг суммаси: 50 миллион сўмдан бошлаб;
4. Факторинг муддати: 180 кунгача;
5. Дисконтлаш/устама ставкаси: мижоз билан келишилган ҳолда;
6. Муддати ўтган қарзларнинг йўқлиги.
Батафсил маълумотни сайтимиздаги мақоламизда ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЭРТАГА АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
Аввалдан белгиланганидек эртага, 2024 йил 31 октябр куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Маълумот учун, 2024 йил 12 сентябр куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 13,5 фоиз этиб белгиланган эди. Асосий ставка 2024 йил 23 июл кунидан буён ўзгартирилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 январда Президент видеоселектор йиғилишида кредитлар ставкаларини 2-3 фоизга пастлатиш юзасидан Марказий банк раиси ўринбосарига кўрсатма берган эди.
Таҳмин қилиб кўрингчи, 31.10.2024 йил куни асосий ставка (13,5%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ. МАБЛАҒ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ
2024 йил 16 октябр куни АТБ Капиталбанкка тегишли банкомат орқали пул маблағини ечдим. Бироқ банкомат пулни санашни бошлаганда автомат ўчиб қолди. Бу борада Капиталбанкнинг ишонч телефонига 2 маротаба мурожаат қилдим. АТБ Капиталбанкнинг Наманган филиалига ариза билан мурожаат қилдим. Орадан 10 кун ўтсада ҳозирга қадар пул маблағларим қайтариб берилмади.
Шу масалада амалий ёрдам сўраб @bankirkundaligi телеграм каналига мурожаат қилдим. Ушбу телеграм каналининг сай ҳаракатлари натижасида қисқа муддатда мурожаатим ижобий ҳал қилинди.
Телеграмм канали админларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, кеча, бугун ва эртага (28-30 октябр кунлари) барча вилоят, шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари семинарга жалб этилибди. Улар марказлашган ҳолда ҳокимлик студиясидан иштрок этади.
Мавзу: Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ходимларнинг Сайхунобод, Уйчи, Ғиждувон ва Зарбдор туманлари тажрибаларини оммалаштириш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш.
Семинар кун тартиби ҳар куни эрталаб соат 9:00 дан бошланиб, биринчи куни 20:00 гача, иккинчи куни 19:00 гача, учинчи куни 16:00 гача давом этиши белгиланган.
Тасаввур қилаяпсизми? Айни ойнинг охирги уч кунида семинар қилиб банк раҳбарларини чақирилган.
Банкдаги кўрсаткичлар эса...
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (21 - 27 октябр) янгиликлари.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки "Факторинг бозори ва уни ривожлантириш истиқдоллари" мавзусида матбуот анжумани ўтказди. Батафсил.
☑️Асакабанк KIA - Carnival, Seltos, K5, Bongo, K9, Sorento, Sportage автомобиллари учун йиллик 14%дан, 3 йил муддатга автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 50%. Банк шунингдек, «Uzcard Awards 2024»да юксак мукофотни қўлга киритди. Батафсил.
☑️Микрокредитбанк ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланганини маълум қилди. Банк шунингдек, тадбиркорлар учун факторинг хизматини таклиф қилди. Батафсил.
☑️Ориент финанс банк юридик шахслар учун миллий валюта - сўмда "Муддатли" депозитини таклиф этди. Минимал миқдор 200 млн сўм, минимал муддат 24 ой, фоизи 19% гача. Қисман маблағ ечиш мумкин.
☑️Халқбанки чарм саноати тадбиркорлари учун кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, фоизи 5% (АҚШ долларида), имтиёзли давр 3 йилгача.
☑️Инфинбанк InfinBLACK кредит картасини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, фойдаланиш муддати 5 йилгача, 50 кунгача фоизсиз тақдим этилади.
☑️Ипотека-банк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 400 млн сўмгача, фоизи 24%, бошланғич тўлов 26%, муддати 20 йилгача.
☑️Ўзмиллийбанк ўзининг ойлик маошли мижозлари учун Milliy иловасида 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 36 ойгача.
☑️TBC Bank 100 млн сўмгача кафилларсиз ва ҳужжатларсиз кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️AVO bank Central Asia Retail Week 2024 электрон тижорат ва чакана савдо халқаро форумида «Йилнинг финтех лойиҳаси» номинациясида 1-ўринни қўлга киритганини маълум қилинди. Батафсил.
☑️Анорбанк 300 млн сўмгача расмий даромадсиз (Гаров (Автотранспорт, кўчмас мулк) асосида) кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 4 ойгача.
☑️Зираат банк Ўзбекистон ўзининг Ўзбекистонда фаолият бошлаганининг 31 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.
☑️Ипак йўли банки Chevrolet Traverse, Equinox, Tracker ва Malibu автомобиллари учун йиллик 7,99%дан автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 50%, муддати 2 йилгача.
☑️Smartbank ва Тенге банк Uzcard Awards 2024 форумида "Фахрий ҳамкор" дея эътироф этилганини маълум қилдилар.
☑️Туронбанк фарзандлар 18 ёшга тўлгунга қадар сақланувчи "Келажак пойдевори" омонатини таклиф этди. Фоизи 19%. Минимал бадал 100 минг сўм, қўшимча маблағ қиритиб бориш мумкин. Шунингдек, “UzCard Forum - 2024” доирасида “Сифатли эмиссия” номинациясида тақдирланди. Батафсил.
☑️Универсал банк уй-жойни таъмирлаш ва янгилаш учун "Comfort House" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 32%, миқдори БҲМнинг 300 баробаригача. Ушбу банкда ҳисобрақам очган бюджет ташкилотлари ходимларига кредит фоизи 30%.
☑️Ҳамкорбанк уй-жойни таъмирлаш учун 170 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 6 йилгача, бошланғич тўловсиз, фоизи 24%.
☑️Азия аллианс банк бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, миқдори Тошкент шаҳрида 420 млн сўм, бошқа ҳудудларда 330 млн сўмгача. Агар ушбу маблағ етишмаса, банк банк 600 млн сўмгача, 180 ойгача муддатга, 27%ли ипотека кредитини ҳам таклиф этди.
☑️Пойтахт банк замонавий технологияларга асосланган янги веб-сайтини ишга туширганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Давр банк онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 23,99%дан бошлаб. Жорий йил 22 ноябргача акция доирасида автомобил ютуғи ҳам бор. Батафсил.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Тенге банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анор банк;
▪️Асакабанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
💰 Ҳам пассив даромад, ҳам совғага эга бўлинг!
Халқ банки акция доирасида онлайн омонат расмийлаштирган мижозларга шундай имкониятни тақдим қилади.
✅ Шартлар жуда оддий:
“xazna” иловасида энг ками 10 млн. сўм миқдорида онлайн омонат расмийлаштирасиз ва иштирокчига айланасиз.
Совринлар:
🟢 10 та iPhone 16 Pro Max
🟢 15 та Apple Watch 8
🟢 10 та iPad mini 6
🟢 15 та AirPods Pro
Шошилинг, ғолиблар сони чекланган! 50 нафар омадли омонат эгаси совғалардан бирига эга бўлади.
🔎 Ғолиблар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда жонли эфирда random.org платформаси орқали аниқланади.
🌐 Акция 2024 йилнинг 29 декабригача давом этади.
🌐 Батафсил: xb.uz
⬇️"xazna" иловасини юклаб олинг:
Play market / APP Store
👉 @bankirkundaligi 👈
Biznesingizni targ‘ib etish uchun SMS-tarqatma xizmati
90% kishilar SMSni olinganidan keyingi besh daqiqa ichida o‘qishadi. «Promo» tijoriy tarqatmalar xizmati bilan sizda quyidagi imkoniyatlar paydo bo‘ladi:
• Ucell abonentlari orasidan yangi mijozlar orttirish;
• Faqat mo‘ljaldagi auditoriyani jalb etish;
• Mavjud mijozlarning sodiqligini oshirish;
• Kompaniyaning ijobiy imijini shakllantirish.
O‘z tovar va xizmatlaringizni targ‘ib etish uchun tezkor va ishonchli usuldan foydalaning!
✉️ smsb2bservice@ucell.uz
Batafsil: www.ucell.uz/3fkk
👉 @bankirkundaligi 👈
120 МЛН СЎМ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА РАД ЭТИЛАДИ!? (3-қисм)
Аввалроқ хабар берганимиз, "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлари "Маҳалла еттилиги" томонидан қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
▪️ариза берувчининг оиласи Дастурга киритилмаган бўлса;
▪️ариза берувчи уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳисобланмаса;
▪️ариза берувчи шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мазкур имтиёздан аввал фойдаланган бўлса;
▪️ариза берувчи шахс давлат томонидан аввал берилган ижтимоий ёрдам ва кўникмалардан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд бўлса;
▪️қурилиш, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши назарда тутилаётган уй-жой ёки у жойлашган ер участкасига нисбатан ашёвий ҳуқуқ низоли бўлса.
☑️Тижорат банклари томонидан қуйидаги ҳолатларда мазкур ипотека кредитини беришни рад қилинади:
▪️қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг умумий даромади ипотека кредити бўйича бир ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлмаганда;
▪️ариза берувчининг бошқа кредитлари бўйича тўлов муддати кечиккан қарздорликлари мавжуд бўлганда;
▪️ариза берувчи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганда.
☝🏻"Маҳалла еттилиги" ариза берувчига тижорат банкининг ипотека кредити беришни раж этиш хулосасидаги камчиликларни бартараф этишга кўмаклашади.
Мазкур кредитлар неча йил муддатга, қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈, кимларга ажратилиши ҳақида эса 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈