bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

67088

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

АВТОКРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.N.” МЧЖ масъул шахслари “D.” МЧЖдан “ISUZU” русумли юк машинасини сотиб олгандан кейин гаровга қўйиш шарти билан ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағининг 595 млн сўмини ушбу МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда фуқаро Б.Э. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган “Kia Karnival” русумли автомашинани сотиб юбориб, банк манфаатларига 354,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Do'stlar, bugun sizga Blackʼni tavsiya qilmoqchiman. Bu Rossiyada ishlash va yashash uchun T-Bankning debet kartasi boʻlib, uning yordamida T-Bank va boshqa banklar, masalan, Sber bankomatlarida komissiyasiz hisobingizga pul toʻldirishingiz va yechib olishingiz mumkin.

Chet elga komissiyasiz tez va qulay pul oʻtkazmalari.

Karta T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari bo‘yicha maslahatlar olish imkonini beradi.

Black kartasini bepul olish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.

Havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/bankirkundaligi_off

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ХАЛҚ БАНКИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КУН

Бундан 29 йил аввал
1995 йил Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1995 йил 4 октябрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» Давлат-тижорат Халқ банки этиб қайта ташкил этилган.

Халқ банкига давлатнинг энг кўп ижтимоий вазифалари юклатилган. Шунга қарамасдан бугунги кунда бошқа тижорат банклари билан елкама-елка туриб, тенгма-тенг рақобатлашмоқда.

Мамлакатимиз банклари ичида энг кўп сонли жамоага эга бўлган Халқ банки ходимларини ва раҳбариятини бугунги сана билан самимий муборакбод этамиз.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥 "BOBUR RESIDENCE" turar-oy majmuasidan 36 oygacha bo'lib to'lash orqali kvartiralar! 🔥

Qulay shartlarda o'z uyingizga ega bo'lishni istaysizmi? 💥
"BOBUR RESIDENCE" Sizga nafaqat kvartira sotib olish, balki kelajagingizga foydali investitsiya kiritish imkonini beradi! 🌟

Sizni albatta quvontiradigan afzalliklar:
✅ 36 oygacha bo'lgan ortiqcha to'lovsiz bo'lib to'lash rejasi.
✅ Boshlang'ich to'lov 277 000 000 so'mdan
✅ Oylik to'lovlar 18 000 000 so'mdan boshlanadi

✨ Qulay va zamonaviy planlar — orzuingizdagi makonni yarating!
🏠 Sizning qulayligingiz uchun keng xonadonlar va zamonaviy arxitektura yechimlari..

💼 Bizning jamoamiz sizga eng yaxshi shartlarda xonadon tanlash va to'lov rejasi bo'yicha yordam berishga tayyor. Biz har kuni 09:00 dan 20:00 gacha xizmat ko'rsatamiz.

📲 Bu imkoniyatni qo'ldan boy bermang – hoziroq qo'ng'iroq qiling: +(998) 5555-0-5555

📍 Toshkent sh., Yakkasaroy tumani, Bobur ko'chasi-73, (mo'ljal: "Yakka Saroy" to'yxonasi).

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥 AVO картоманиянинг якуний ҳафтаси 🔥

Иккинчи ҳафта картоманлари совринларни қўлга киритдилар: Ринат iPhone 15, Жамол еса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар!

Айнан шу ҳафтада iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ва AVO дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийимлар гранд-ўйини бўлиб ўтади. Нақ 10 та совринлар ўйналади! 🤩

▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг. Биз байрам кунларида ҳам ишлаймиз!
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва совринлар пойгасида иштирок етинг!

📌 Асосий ўйин 4-октябрь 19:00 да Телеграм-каналимиз жонли эфирида бўлиб ўтади.
📅 Картомания даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача

Батафсил avo.uz сайтида
📞 +998 78-888-78-87

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки чакана бизнес бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ахборот берди

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан бошқа тижорат банкларида алтернатив вариантлари мавжуд бўлмаган маҳсулот ва хизматларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун яқин кунларда мижозларга Онлайн автокредит, Онлайн таълим кредити ҳамда маҳсулот ва хизматларни агент ташкилотлар орқали сотиш ва сотув ҳажмларини оширишга оид янги хизмат турлари таклиф этила бошлайди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Bank Group халқаро бизнеси раҳбари “Finovate Global”га интервью берди

Бугун TBC – мамлакатнинг иқтисодий ўсишида асосий омиллардан бири. TBC Group Лондон биржасида халқаро листингга эга ва унинг инвесторлари орасида Fidelity, Blackrock, Dunross & Co, Allan Gray, Vanguard, Goldman Sachs, JPMorgan Asset Management каби йирик халқаро инвестиция фондлари бор.

Оливер Хьюз ўз интервьюсида TBC ҳозирда истеъмол кредитларига, шунингдек, дебет карталарини чиқариш, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатиш, суғурта ва брокерлик хизматлари каби истиқболли соҳаларга эътибор қаратаётганини такидлаган.

Ўзбекистон финтех бозори қай томонга ҳаракатланаётгани, бизнес учун қандай имконият ва истиқболлар мавжудлиги ҳақида интервьюнинг тўлиқ версиясини ўқигач билиб олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📣"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди.

"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини қайта сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди.

ISO 9001:2015 сертификати компаниянинг халқаро сифат менежменти стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди ва мижозларга хизмат кўрсатишда янги имкониятлар очади.

Компания халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритиш орқали ўзининг сифат стандартларига бўлган қатъий ёндашувини намоён этмоқда.

P.S. Компания илк бор 2015 йилда ISO 9001:2008 сертификатига х,ам мувофиқ, деб топилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Эрта-индин (2024 йил 28-29 сентябр) кунлари банклар учун иш куни эмас. Шунинг учун бугун банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩5 kunga 5 GB BEPUL!

Ucell interneti tezligini bepul sinab ko‘ring.

Batafsil
- - -
🤩5 ГБ на 5 дней БЕСПЛАТНО!

Тестируйте бесплатно скорость интернета Ucell.

Подробно

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ФОИЗСИЗ ССУДА АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра,

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️ўн кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

-тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

▪️
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

- Улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

- Улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ва қайси туманлар жадал ривожлантирилиши белгиланганлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЖАДАЛ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИЛАДИГАН ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР РЎЙҲАТИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига кўра:

- 2024 йил 1 декабрга қадар тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024-2025 йилларда 4-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурларни тасдиқласин. Бунда мазкур туман ва шаҳарларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун Давлат бюджетидан 2024 йилда 500 миллиард сўм ва 2025 йилда 1 триллион сўм маблағлар ажратилиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

Халқ депутатлари Учтепа тумани кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари 102-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовлар иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

▪️Унда Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Учтепа туман ҳокими лавозимига тайинланди.

У 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент Молия Институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.

17 йилдан буён банк тизимининг турли участкаларида ишлаган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Shoshkent ТЖМ дан хонадон харид қилишга шошилинг🏡
Булиб тулаш имконияти бор - 24 ойгача

Лойиҳа 2025 йилнинг 1-чорагида топширилиш режалаштирилмоқда✅

Хонадонларнинг майдони:
2️⃣55-68 м2
3️⃣92-114 м2
4️⃣113-148 м2

Тўлиқроқ маълумот учун:
+998555009090

🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development

🌐 Расмий сайт | Instagram | Telegram

📍Манзил: Тошкент шaҳар, Яккасарой тумани, Усмон Носир (Шота Руставели), 67 уй

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

КРЕДИТГА ТЎЛАНГАН ПУЛ ЙЎҚ, УНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ЁЗИЛГАН АРИЗА ҲАМ...


Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Боғистон МФЙ фуқароси Э.Б.М. Мен 2024 йил сентябр ойида Агро банк Гулистон шаҳар филиалига бориб аёлим Э.М. номида бўлган кредитни Агро банк ходимлари мендан ойлик тўловларини олиб банкка кирим қилмай келганини билиб қолдим. Шу муносабат билан аёлимни номида кредит қарздорлик тўпланиб қолган. Шуни ҳал қилиб беринглар деб Агро банк Гулистон шахар филиалида в.в.б. бошлиқ лавозимида ишлаётган С. исмли ходимга аризани ёзиб, топшириб келган эдик.

Ҳозирги кунда ушбу ходим аризамизни шуғулланиш учун бермай қаергадур йўқотиб қўйганлигини айтмоқда. Бу нима дегани. Нега Агробанк ходимлари фуқароларни кредит тўловларини еб юборса, фуқаро мурожаат қилса умуман шуғулланмаса бу қанақа банк ўзи?

Ушбу мурожаатим орқали ушбу С. исмли ходимга ҳамда бизни кредит тўловларимизни еб юборган ходимларга нисбатан чора кўришингизларни сўраб қоламан.

P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари Марказий банк расмийларига тақдим этилади. Ҳолатни ўрганиб кўришса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “HAMKORBANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.

▪️Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.

Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилди.

▪️Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.

☑️Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

☝️🏻Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.


☝️🏻Аввалроқ, қўмита Универсалбанкка нисбатан жарима қўллагани ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#ТОШКЕНТ #ДИҚҚАТ

Фарзанди бор ота-оналарга юбориб қўямиз!

🔥Фарзандингизни порлоқ келажаги учун президент мактабига тайёрланг, чунки у эрда:


1. Бепул ётоқхона
2. 5 маҳал овқат
3. Юқори малакали, хорижий ва махаллий устозлар
4. Турли хил спорт ва санъат тўгараклари
5. Британиянинг STEAM дастури

❗️ Президент мактабига тайёрланиш учун супер таклиф!
400.000 195.000 сўмга тайёргарлик курслари!

Шошилинг ва қуйидаги ҳаволага ўтинг👇👇👇

https://newton.uz/sms?utm_source=telegram&utm_campaign=bankir

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ВА ҚУЁШ СУВ ИСИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРНАТГАНЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗ ВА АФЗАЛЛИКЛАР

☑️Улар қуйидагилар:

▪️Қуёш панелларини уйдан чиқмаган ҳолда онлайн харид қилиш мумкин. Бунинг учун https://energymarket.uz/ платформасидан фойдаланинг;

▪️Жисмоний шахслар қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари мумкин;

▪️Бунда, 5 киловаттгача қуёш панеллари ва 200 литргача бўлган қуёш сув иситиш қурилмаларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имтиёзлари асосида берилади;

▪️Фуқаролар ушбу қурилмаларни тўлиқ харид қилинганларида қуёш панеллари харажатларининг БҲМнинг 20 баробаригача (6,8 млн сўм) ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг БҲМнинг 7 баробаригача (2,4 млн сўм) қисмига Энергияни тежаш жамғармаси томонидан компенсация ажратилади;

▪️Ушбу қурилмаларни ўрнатганингиздан сўнг, электр таъминоти корхонаси билан электр энергиясини (Сиздан) сотиб олиш бўйича шартнома имзолашингиз мумкин;

▪️Агар хонадонингизга 5 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатсангиз, бу сизга ўртача 30 млн сўмга тушади ва у бугунги кундаги тариф билан ҳисоблаганда ўртача 4 йилда ўзини қоплайди. Кейинги 16 йил қуёш станциясидан чиққан электр энергиясига пул тўламайсиз;

▪️Қуёшли хонадан дастури асосида хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ортган қисмини электр таъминоти корхонасига сотиб Soliq.uz иловаси (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) орқали даромад олишингиз мумкин. Бу тадбиркорлик фаолияти деб ҳисобланмайди ва бунинг учун ҳеч қандай солиқ тўламайсиз;

▪️Электр таъминоти корхонаси хонадон эгасидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттирган электр энергиясининг ҳар бир кВт⋅соатини 1000 сўмдан сотиб олади;

▪️Қуёш панеллари ўрнатган (ўрнатилган ер майдони учун) жисмоний ва юридик шахслар 3 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўладилар. Шунингдек, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга аккумуляторлар билан ўрнатилган бўлса — 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади;

☝️🏻Ҳозирги ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичлар икки томонлама ҳисоблайди. Яъни, хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясини электр таъминоти корхонасига сотганингиз ва электр таъминоти корхонасидан олганингизни ҳисоблаб беради;

▪️Бу борадаги барча жараёнларни (қуёш панелингиз орқали ишлаб чиқариш, соатлик, кунлик, ойлик истеъмолингиз, ортиқчасини тармоққа узатаётганингиз, қабул қилганингиз ва бошқалар) қўл телефонингиздаги махсус илова орқали онлайн кўриб боришингиз мумкин.

Қуёш панеллар учун кредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️2024 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ ОШДИ

☑️Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб,

▪️Бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️Бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

☑️Бундан ташқари:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) – ойига 1 155 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 375 000 сўм этиб белгиланади.

☝️🏻Пенсия ва нафақалар қанча миқдорда оширилгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1 октябр - «УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР» куни.

Бугунги байрам билан барча устозларимиз ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз.

Сизларга берилаётган эътибор янада бардавом бўлсин. Барчангизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.

Барчангизни ойлик маошингиз Президентимиз айтганидай камида 1000 АҚШ долларига етсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ВА 3-ЧОРАКНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Бугун, 2024 йил 30 сентябр куни банклар учун (жорий ой учун) охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади, 3-чорак ҳам якунланади. Банкирларни бўйнида бугун ва эрта қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.

Иш куни дегани, шу кун ёпилгунга қадар банклараро тўловлар ўтади, ўша кунги ўтказмалар тўхтатилгач эса бошқа банкдан ўтказиладиган тўловлар ўтмайди. Бошқа банкдан пул ўтказиб кредит тўламоқчи бўлсангиз ҳам, бугун охирги кун. Ундан кейин фақат нақд пулда тўлашингиз мумкин. Ёки ўша банкдаги мижозлардан, сарғайиб пул сўрашга тўғри келади.

Шунинг учун бугун кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг.

Куч қувват тилаймиз банкирларга.

Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.

Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз. Гап таъсир қилса ўқиб кўрарсиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ТОМОРҚАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНМАСА ВА УЙ-ЖОЙИНИ ОЗОДА ТУТМАСА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТЎХТАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) фармони қабул қилинди.

☑️Унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб:

▪️Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади (Аввалги тартибда ёрдам кўрсатиш тўхтатилар эди);

▪️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

▪️Камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

☑️Бунда ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ижтимоий ёрдам ва хизматлар (ижтимоий нафақадан ташқари) кўрсатиш тўхтатилади.

☝🏻
Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратилиши ва қанча кредит ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Faktoring – bu biznes uchun samarali moliyaviy yechim, ammo uning atrofida ko‘plab tushunmovchiliklar mavjud.

Shunday noto‘g‘ri tushunchalar ko‘pincha tadbirkorlarni ushbu moliyaviy yechimdan foydalanishdan cho‘chitadi. Aslida esa faktoring biznes uchun naqd pul oqimlarini boshqarishni sezilarli darajada osonlashtiradi va likvidlikni oshiradi. 📈

Keling, faktoring haqida eng keng tarqalgan noto‘g‘ri fikrlarni ko‘rib chiqamiz va uning aslida qanday ishlashini bilib olamiz!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА БИРИКТИРИЛГАН РАҲБАРЛАРГА ҲАР ОЛТИ ОЙДА ЯНГИ 5 ТА ОИЛА БИРИКТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинганидан хабарингиз бор.

☑️Ушбу қарорнинг 1-иловасига кўра,

▪️Камбағал оилаларнинг камбағалликка тушиш сабабларидан келиб чиқиб, раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларини 5 тадан оилага бириктирилади ва Мазкур раҳбарларга ҳар 6 ойдан сўнг яна 5 тадан оилани бириктирилади (Масъул Ҳокимликлар);

▪️Камбағал оилаларнинг ижтимоийлашувига, бандлигига, шунингдек, молиявий мустақиллигига кўмаклашишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлик субъектларини давлат ва бошқа мукофотлар билан тақдирлаш, улар орасида «Инсон учун» кўрик-танловини ўтказиш тартибини тасдиқланади (Масъул Савдо-саноат палатаси);

▪️Ҳоким ёрдамчиси томонидан захираланган иш ўринларига камбағал оила аъзоларини тўғридан-тўғри иш берувчига юбориш тизимини жорий этилади (Масъул Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги);

▪️
Аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шу жумладан, халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилади (Масъул Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва ҳокимликлар);

▪️Давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини (оилавий мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорларни молиявий рағбатлантиришнинг (паст фоизли кредит ажратиш) янги механизмини ишлаб чиқилади (Масъул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги);

▪️Ҳар бир туман учун саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликни ривожлантиришга туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳаларнинг зарур инфратузилмасини яратиш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм маблағлар ажратилади (Масъул Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги);

☑️Ушбу қарорнинг 2-иловасига кўра, 2024 йилда:

▪️Дастурда қамраб олинадиган Камбағал оилалардаги аҳоли сони - 503 040 нафар.
Энг кўпи Фарғонада, кейин Қашқадарё ва Андижонда;

▪️Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш белгиланган Камбағал оилалардаги аҳоли сони - 385 600 нафар. Энг кўпи Самарқандда, кейин Фарғона ва Қашқадарёда.

☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 шунингдек камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратилиши ва қанча кредит ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ФАКТОРИНГ — БИЗНЕС УЧУН ФОЙДАЛИ ЕЧИМ СИФАТИДА

Товарлар аллақачон етказиб берилган, лекин пул учун камида бир ой кутиш керак — бу таниш ҳолатми? Бу муаммо банкнинг факторинг хизмати орқали ҳал қилинади.

Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда қабул қиладиган ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун хизмат. Бу эса етказиб берувчига хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол тўловни олиш имконини беради.

Банк етказиб берувчини керакли миқдордаги маблағ билан таъминлайди, харидор эса факторга (банкка) олдидаги қарзни ўрнатилган муддатда тўлайди. Якунда иккала томон ҳам манфаатли бўлади. Факторинг ёрдамида сиз қисқа вақт ичида молиявий рисклардан қочасиз, савдо ҳажмини оширасиз ва бизнесингизни кенгайтирасиз.

Агар мақсад — капитал айланмасини тезлаштириш ва тўловларни кечиктиришнинг олдини олиш бўлса, факторинг хизмати энг яхши ечим бўлиши мумкин.

Капиталбанкнинг ахборот кўмаги билан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#ДИҚҚАТ #ТАРКАТИНГ

Тошкентда яшовчи ота-оналар учун ажойиб таклиф!

Фарзандингизни ойига 179 минг сўм эвазига Президент Мактабига ўқитинг:

📌1-синфдан 6-синфгача

Бу махсус нарх 26-сентябрдан 28-сентябргача амал қилади.

❗️Жойлар чекланган! Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланинг👇

https://newton.uz/sms?utm_source=telegram&utm_campaign=bankir

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁

💰 Фақатгина 30 сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10%гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💛 AVO картомания: бизда биринчи ғолиблар 💛

Биринчи iPhone 15 ни Тошкентлик Жаҳонгир қўлга киритди, яна пойтахтлик Ботирхўжа ва Жасулан эса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар.

Сизда ҳали ҳам иккита iPhone 15 дан бири, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO брендидан эксклюзив бренддаги кийим соҳибига айланиш имконияти бор🔥

Ўйин иштирокчисига айланиш учун:
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва қойилмақом совринлар пойгасида иштирок этинг!

📌 Ғолиблар ҳар жума 19:00 AVO Telegram-каналидаги жонли эфирда аниқланади
📅 Акция даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиб чиқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБУБАКИРОВ БОБИР ЮЛДАШОВИЧ ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИГА ҲОКИМ БЎЛДИ

У 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.

2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

P. S.: Марказий банк ҳоким етиштирадиган конвейер бўлиб қолди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel