МАРКАЗИЙ БАНК: БИТТА ЖИСМОНИЙ ШАХСГА БИТТА БАНК КАРТАСИ БЕРИЛИШИ БЎЙИЧА МЕЪЁРЛАР ЎРНАТИЛАЁТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ ҲАҚИҚАТГА ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ
Марказий банк ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда бу борада нотўғри маълумотлар тарқатилаётганлигини маълум қилади.
☑️Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.
▪️Бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 млн.та) 5 тагача, 3 фоиз (770 мингта) жисмоний шахсда 5-20 гача ҳамда 0,03 фоизда ёки 7 мингта жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган.
☝️🏻Жисмоний шахслар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, ушбу банк карталарининг бир қисмидан (аксарият ҳолатларда карта эгасининг хабари йўқ) фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган.
Муҳокама қилинаётган меъёрлар аҳолининг банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда ноқулайликлар келтириб чиқармайди ва ушбу талаблар тижорат банкларининг банк карталарини эмиссия қилиш фаолиятини тартибга солишга қаратилган.
Ўз навбатида, Марказий банк бу борада вазиятни мунтазам кузатиб боришини маълум қилади.
Шунингдек, ушбу талаблар тўлиқ тайёр бўлгандан кейин журналистлар ва кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ТАДБИРКОРЛАРНИ ХУРСАНД ҚИЛАДИГАН ФАРМОН
«Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди
☑️Унга кўра, 2025 йил 1 январдан:
▪️жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;
▪️«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилади.
☝️🏻Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.
☑️2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:
▪️фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
▪️мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
▪️ходимлар сонини яшириш.
☝️🏻2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.
⚡️Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.
Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.
✔️Тадбиркор танишларимизга янгиликни юбориб, хабардор қилиб қўямиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Раҳмат сизларга тез телефон қилишди соғ юринглар ҳал бўлди раҳмат.
Келиб узр сўрашди носозликлари учун.
Куни кеча эълон қилинган мурожаат ҳал этилибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎁Yangi yil sovg‘alarini noyabrdayoq olishni istaysizmi? Bu oson!
Ucell mobil ilovasining yangi – 1.21-versiyasida balansga 5 000 so‘m sovg‘a va 30 kunga 100 GB internet-trafik olishga ulguring. Sovg‘ani olish tartibi:
✅yangi, avval Ucell mobil ilovasida ishlatilmagan bank kartasini qo‘shish (bog‘lash);
✅Ucell abonent raqamining balansini istalgan miqdorga to‘ldirish.
Yangi bog‘langan bank kartasidan balansi istalgan miqdorga to‘ldiriladigan abonent raqami o‘z abonent raqami balansiga aloqa xizmatlariga haq to‘lash uchun 5 000 so‘m hamda 30 kunga 100 GB internet-trafik oladi.
Ilovani yuklab olish
Тошкент шаҳрида қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ипак Йўли АИТБ Чилонзор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Т. (муқаддам судланган), Н.О., ва А.Ш. ушбу банк филиалига тегишли банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Tрастбанк" Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 30 млн АҚШ долларига тенг битимни имзолади
Шу йилнинг 26 ноябр куни "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси С.Нормуҳамедов бошчилигидаги делегация Жидда шаҳрида ХСРИК мутасаддилари билан 30 млн АҚШ долларига тенг икки томонлама битим имзолашга эришди. Ушбу келишув Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятларни очиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янада кўпроқ иш ўринларини яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Таъкидлаш лозим, ҳозирги кунгача "Трастбанк" ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида жами 6 та шартнома имзоланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 64 млн АҚШ долларига тенг эди. Ушбу келишувлар доирасида юртимиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларига тегишли 97 та лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, текстиль, фармацевтика, электромобиллар савдоси ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда тадбиркорлар сафи ортиб, иш ўринлари кўпайиши учун имкониятлар очилди.
Манба
👉 @bankirkundaligi 👈
ASIA ALLIANCE BANK va Mastercardning birgalikda o‘tkazayotgan ajoyib aksiyasi!
💳 Aksiyada ishtirok etish uchun 2024-yilning 15-dekabrigacha ASIA ALLIANCE BANKning Mastercard kartasi bilan har biri 15 AQSH dollari (yoki uning so‘mdagi ekvivalenti)dan boshlangan qiymatga ega atigi ikkita xaridni amalga oshirish kifoya.
💁🏻 Biz sizlar uchun quyidagi sovg‘alarni o‘ynaymiz:
🎁 5 dona 5 000 000 so‘mlik sertifikat;
🎁 5 dona 10 000 000 so‘mlik sertifikat;
🎁 5 dona 15 000 000 so‘mlik sertifikat;
🔥 super sovrin — 30 000 000 so‘mlik sertifikat!
🤔 Sizda hali ham bizning kartamiz yo‘qmi? Alliance mobil ilovamizda Mastercard virtual kartasini mutlaqo bepul oching va g‘alaba qozonish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!
🗓 Gʻoliblar 20.12.2024 sanasida jonli efirda aniqlanadi.
🌐 Aksiyaning amal qilish muddati 15.12.2024 gacha. Shartlar haqida batafsil ma'lumot — saytimizda.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ДЕКАБРДАН УЙ-ЖОЙНИ ЯХШИЛАШ УЧУН КРЕДИТГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНАДИ
Уй-жойни яхшилаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш учун аризалар қабули 1 декабрдан бошланиши маълум қилинди. Ушбу кредит якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 20 йилгача муддатга ажратилади.
▪️Бунда дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
☝️🏻Кредит “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида “Онлайн маҳалла” платформасида камбағалликдан чиқариш индивидуал дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ажратилади.
Ушбу кредитга оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (18 - 24 ноябр) янгиликлари.
☑️Асакабанк карталари орқали банкоматларидан нақд пул ечиб олиш комиссияси 0,7% гача пасайтирилганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Халқбанки Косибчилик фаолиятини кенгайтириш учун йиллик 17% кредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори жисмоний шахсларга 33 млн ва юридик шахсларга 300 млн сўмгача.
☑️Ипотека-банк 50 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 24-45%.
☑️Ўзмиллийбанк "Миллий" илвоасида кредит тарихи маълумотномасини олиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Анорбанк йиллик 27 фоизли онлайн омонат таклиф этди. Муддати 25 ой. Омонатни қисман ечиш ва тўлдириш мумкин эмас. Минимал сумма 1 млн сўм.
☑️Давр банк "Davr Business" интернет банкинг платформасини ишга туширганини маълум қилди.
☑️Трастбанк "Мақсадли" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал миқдор 500 минг сўм.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк кредитни муддатидан олдин тўлаб, "SQB Mobile" иловасида суғурта мукофотининг бир қисмини қайтариб олиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Янги банк "Мураккаб фоизлар ҳақида содда тилда: Факторинг ёки бизнес учун гаровсиз пул" мавзусида бепул вебинар ўтказишини маълум қилди.
☑️Туронбанк миллий валютада "Келажак пойдевори" жамғарма омонатини таклиф этди. Омонат фарзанд 18 ёшга тўлгунга қадар сақланади, фоизи йиллик 19%.
☑️Универсалбанк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 30%, муддати 120 ойгача, миқдори 1 млрд сўмгача.
☑️МКБанк жорий йил 1 декабргача KIA автомобиллари учун 60 ойгача муддатга автокредит таклиф этди. Фоизи 18%дан, бошланғич тўлов 20%дан, миқдори 750 млн сўмгача.
☑️Узум банк 30 кунгача фоизсиз микроқарз таклиф этди. Миқдори 25 млн сўмгача.
☑️Гарант банк устав капиталини 120 млрд сўмгач ошириб, Марказий банк талабига мувофиқ 350 млрд сўмгача етказганини маълум қилди.
☑️Hamkorbank уй ёки квартирани таъмирлаш учун "Яшил таъмир ипотека" кредитини таклиф этди. Миқдори 170 млн сўмгача, муддати 10 йилгача, фоизи 23%. Бошланғич бадал талаб этилмайди.
☑️Ориент финанс банк 50 млн сўмгача «Platinum» микроқарзини таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 25%.
☑️Алоқабанк «Cobalt» автомобили учун шартнома олганларга автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, фоизи 27%дан бошлаб.
☑️Инфинбанк "Енгил ипотека" кредитини таклиф этди. Муддати 24-36 ой, фоизи 6-10%, бошланғич тўлов 15%дан бошланади.
☑️ТБС банк мобил иловасида TBC Step орқали қадам ташлаб, уларни TBC Stars тўплаш ва уларни ютуқларга алмаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️АВО банк АВО платинум тўлов стикерини тақдим этди. Ушбу ихчам стикерни смартфони ёки ҳамёнингизга ёпиштириб, ҳудди пластик картадек фойдаланиш мумкин.
☑️Капиталбанк Visa Капиталбанк Сўм карталаридаги пулларни Капиталбанк банкоматларида 10 млн сўмгача фоизсиз нақдлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки "Банк томонидан кўрсатилаётган факторинг хизматлари ҳақида" бирифинг ўтказди.
☑️Азия аллианс банк Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги KIA (KIA «Sonet»дан ташқари) ва CHERY автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 22%дан бошлаб, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 15%дан бошланади.
☑️Октобанк мобил иловасида Visa Direct билан дунёнинг 180 та мамлакатига пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Банк офисларига ташриф буюуриш шарт эмас.
☑️Ziraat Bank Uzbekistan ўзининг ягона сармоядори бўлган Ziraat Bankası A.Ş.нинг 161 йиллиги билан табриклади.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️ТБС Банк;
▪️Асакабанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анорбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Автокредитлар рўйҳатини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОКТЯБРЬ ОЙИДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР ҚАРИЙБ 500 МЛРД СЎМГА ОРТДИ
Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил октябрь ойида банкларнинг кредит портфели 5,38 трлн сўмга кўпайиб, унинг жами қолдиғи 521 трлн сўмдан ортган. Давлат банклари орасида фақатгина Туронбанкда (-58,1 млрд сўм) кредит қолдиғи камайди. Қолган давлат банкларининг барчасида кредитлар қолдиғи ортиши ҳисобига уларнинг кредит портфели 3,4 трлн сўмга, бошқа банкларда 1 трлн 957 млрд сўмга ортган. Бошқа банклар орасида жами 8 та банкда кредит қолдиғи камайган. Кредит портфелда энг катта пасайиш Ипотека банк (-708 млрд сўм)да кузатилган.
NPL
Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи банк тизими бўйича ой давомида 474 млрд сўмга кўпайган ва 22 трлн сўмдан ошган. NPL қолдиғи давлат банкларида 356 млрд сўмга кўпайган бўлса, бошқа банкларда ўсиш 118 млрд сўмга тенг бўлган. Хусусан, муаммоли кредитлар ўсиши асосан Ўзмиллийбанк (+352 млрд сўм), Капиталбанк (-200,4 млрд сўм) ҳамда Ориент Финанс банклар ҳисобига тўғри келган. Октябрь ойи давомида муаммоли кредитлардан энг кўп Ипотека банк (-486,1 млрд сўм) қутулган. Кредит портфелдаги NPL улуши ўтган ойга нисбатан деярли ўзгармаган ҳолда 4,2% даражасида қолган.
☝️🏻Муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг неча фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИССИҚХОНАЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЧЕКЛОВЛАР МАВЖУД ЭМАС
Энергетика вазирлигига кўра, Президентнинг «Иссиқхона хўжаликларин фаолиятии рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2024 йил 26 сентябрдаги 339–сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.
Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.
☝️🏻Маълумот учун, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк тасарруфидаги тиббий диагностика биноси энг яхши шартларда сотилади!
Манзил: Андижон вилояти, Балиқчи тумани, "Мумтоз" МФЙ, 941-уй.
Умумий ер майдони 1 136 кв.м. Сув ва электр энергияси мавжуд.
Тўлиқ тўловда йирик чегирмалар туҳфасини қўлга киритинг!
Бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти мавжуд:
👉 Бошланғич тўлов — 25%
👉 Муддати – 5 йилгача
👉 Йиллик фоиз ставкаси – 13.5%
📞 (78) 147-64-02 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг!
🕊Бошқа турдаги мол-мулклар рўйхати
👉 @bankirkundaligi 👈
ФИРИБГАРЛАР АВЖИГА ЧИҚДИ. ЭРТАЛАБНИ ЎЗИДА ШУНЧА ХАБАР КЕЛДИ.
Агар сиз бундай фирибгарлардан хабарингиз бўлиб, уларнинг схемаларини тушунадиган бўлсангиз, яқинларингизни огоҳлантиринг. Улар билмасдан ушбу ссилкаларни босиб, фирибгарларнинг тузоғига илинмасин.
☑️Қуйидаги кўринишларда фирибгарлик хабарлари юборилмоқда:-Siz sоvg'а oldingiz 1 уil uchun рremium Telegram. Sovg'ani faollashtiring:
-Siz bepul premium Telegram obunasini oldingiz! Faollashtiring:
-Salom, bu sizni suratga oldingizmi? O'zingizga qarang:
-Sаlom, siz videodasizmi?
-Salom, menga ovoz berish.
-Telegram: Hisobingizga yangi qurilmadan kirish huquqi berildi. Qurilma: iPhone 14 Pro Max Joylashuv: Noma'lum
Agar bu siz bo'lmasangiz, zudlik bilan hisobingizni tasdiqlang va shu bilan hisobingizni xavfsiz saqlaysiz.
-Uzum Market: Siz Uzum Market-da promo-kod oldingiz, uni bu erda olishingiz mumkin:
-Korzinka.uz: Tabriklaymiz, siz reklama kodini olishda aksiya ishtirokchilaridan biriga aylandingiz Korzinka.Uz tovarlarni sotib olish uchun! 50.000 so'mga promokod olish:
Ҳар бирининг остида кўриниши бошқа, кирадиган жойи бошқа ҳаволалар бириктирилган. Асло босманг, асло!!!
👉 @bankirkundaligi 👈
БОШ ВАЗИРЛИККА НОМЗОД ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Президент: Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.
Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.
Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.
Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.
👉 @bankirkundaligi 👈
💰ИСТАЛГАН МАҚСАДЛАР УЧУН ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗ
Харидларни ортга сурманг 100 млн сўмгача онлайн микроқарз олинг🔥
- Гаровсиз
- Кафилликсиз
- Суғуртасиз!
🔸Фоиз ставкаси - 27% дан бошлаб
🔸Муддати - 36 ойгача
💡Микроқарзни ўз вақтида сўндиринг ва тўланган фоизлар бўйича 10% гача кешбекка эга бўлинг
📌Қолаверса, микроқарз расмийлаштирганда, АНОРБАНК карталаридан бирини бепул очишингиз мумкин💳
✅Анорбанк иловаси орқали уйингиздан чиқмасдан онлайн микроқарз расмийлаштиринг👉https://anorbank.onelink.me/ultE/bankirkundaligi
👉 @bankirkundaligi 👈
Харажатлар даромаддан ошиб кетаверишидан зерикдингизми?
TBC Bank'нинг янги иловасида моддий муаммоларга ажойиб ечимни топасиз!
📲 Илованинг “Шахсий маблағлар” бўлимида:
— Бюджетингизни қулай режалаштиришингиз;
— Харажатларни таҳлил қилиб, чиқимларни камайтиришингиз;
— Муҳим тўловлар ҳақида ўз вақтида эслатма олишингиз мумкин.
📌 Оддий тариф бепул ва фақат TBC Bank карталари учун ишлайди. Премиум тариф эса ойига 10 000 сўм ёки йилига 90 000 сўм бўлиб, ҳар қандай банк карталаридан амалга оширилган операциялардан фойдаланиш имконини беради.
👉 @bankirkundaligi 👈
1Fitdan katta chegirmalar! 🔥
Faqat 29-30 noyabr kunlari yillik abonement uchun 22% chegirma amal qiladi 🤩
1FIT - bu qulay joylashuvlar va foizsiz muddatli to‘lash imkoniyati bilan barcha sport turlari uchun yagona abonement 🙌🏻
Yuzlab turli sport zallarida mashq qilish, yoga, basseyn, krossfit va boshqa mashg‘ulotlarga qatnashish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang! 🏋🏻
Ilovani yuklab oling va bugunoq boshlang! 💙
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️САМАРҚАНД ҲОКИМИ ЎЗГАРДИ
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
▪️Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;
▪️Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз. Э.Турдимов банкирликдан чиққан ҳоким эди. Қисқа берилган изоҳга кўра, у бошқа лавозимга олинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
БАНКОМАТ ПУЛИМНИ БЕРМАДИ
Мен А.Р. Наманган туман Косонсой шаҳрида лаваш центрни олдига қўйган банкоматда картамни ечтирдим. 300 минг сўм. Лекин банкомат менга пул бермади бузилган экан. Телефон рақамига телефон қилиб ариза ёздириб қолдирди. Лекин ҳалигача пулимни картамга қайтарилмади. 2024 йил 18 ноябрда операция бўлган. Ушбу банкомат Намангандаги инкасаторлар банкига тегишли экан.
ХККМ - Ҳисоб-китоб касса маркази!
00021 - Марказий банкнинг Наманган вилояти Бош бошқармасига қарашли Ҳисоб-китоб касса маркази.
Кичик эслатма: Республика Инкассация хизмати, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН - «АВТОМОБИЛСИЗ КУН» АКЦИЯСИ!
Тадбир ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари ва Қорақалпоғистон Республикасида автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг салбий таъсирини камайтириш, шаҳарларда шовқин даражасини пасайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида ўтказилади.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига шахсий транспорт воситалари ўрнига атроф-муҳитга кам зарар етказадиган жамоат транспорти, велосипед каби транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТБС Банк Ўзбекистон ЕТТБдан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этди
ТБC Банк Ўзбекистон ЕТТБдан 10 миллион АҚШ доллари кредит олгани маълум қилинди. Маблағнинг 40 фоизи аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Банк яқинда ResponsAbility Investments AG (10 миллион АҚШ доллари), BlueOrchard (25 миллион АҚШ доллари) ва ЕТТБдан (10 миллион АҚШ доллари) маблағ жалб қилди.
ТБC УЗ Бош директори Ника Курдиани таъкидлашича, мазкур кредит молиялаштириш базасини диверсификация қилиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.
Банк ҳозирда Марказий Осиёнинг етакчи рақамли банк экотизимларидан бири бўлиб, 16 миллион фойдаланувчига эга. 2024 йилнинг биринчи ярмида 16 миллион АҚШ доллари соф фойда кўрди.
ЕТТБ уч қитъадаги 36 мамлакатда фаолият юритади ва Ўзбекистонда 162 та лойиҳага 4,7 миллиард евро сармоя киритган.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦ANORBANK'дан хавфсиз микроқарз
ANORBANK сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги банклар орасида биринчилардан бўлиб 2024-йилнинг 1-ноябридан бошлаб онлайн кредитлар беришнинг янги тартибини жорий этди. Энди микроқарзни расмийлаштириш жараёнида уни ўзингиз олганингизни ANORBANK алоқа маркази орқали тасдиқлашингиз зарур бўлади. Ушбу чора сўнгги пайтларда мамлакатимизда тез-тез учраётган фирибгарлик ҳаракатларига қарши курашишга қаратилган.
💡Сизни қуйидагилар кутмоқда:
• Шахсий маълумотларни икки босқичли текшириш;
• Олинган микроқарзни 55 503 11 11 рақами орқали банкнинг алоқа маркази ёрдамида тасдиқлаш тартиби.
❗️Ушбу тартиб 2025-йилнинг 1-апрелигача амал қилади.
☎️ Қўшимча маълумот олиш учун 1290 рақамига мурожаат қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Uydan chiqmasdan eSIM ulatish mumkinmi? O‘ta oson!
Siz zamonaviy xizmat ko‘rsatishdan foydalanishingiz va yaqin oradagi Ucell savdo nuqtasigacha yo‘lga vaqt sarflamasligingiz uchun qayg‘urdik.
Uyda yoki ishxonada o‘tirib eSIM ulatish endi mobil ilovamizda yo‘lga qo‘yildi.
Mana – kelajak!😎
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
▪️Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;
▪️Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;
▪️Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 ASAKABANK КАРТАЛАРИНИ БАНКОМАТЛАРИДА НАҚД ПУЛ ЕЧГАНДА ОЛИНАДИГАН ХИЗМАТ ҲАҚИНИ КАМАЙТИРДИ
Asakabank карталари орқали банкоматларидан нақд пул ечиб олиш комиссияси 0,7% гача пасайтирилганини маълум қилди.
☑️Asakabank банкоматларининг афзалликлари:
▪️Кенг тармоқ — банкоматлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида;
▪️24/7 хизмат — куннинг исталган вақтида пул маблағларини ечиб олиш имконияти;
▪️Кўп функцияли хизмат — картани тўлдириш, тўловларни амалга ошириш ёки пул ўтказиш имконияти;
▪️Юқори тезлик — тезкор ва қулай хизмат;
▪️Хавфсизлик — замонавий технологиялар ҳар бир операцияни ишончли ҳимоя қилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎁Yangi yil sovg‘alarini noyabrdayoq olishni istaysizmi? Bu oson!
Ucell mobil ilovasining yangi – 1.21-versiyasida balansga 5 000 so‘m sovg‘a va 30 kunga 100 GB internet-trafik olishga ulguring. Sovg‘ani olish tartibi:
✅yangi, avval Ucell mobil ilovasida ishlatilmagan bank kartasini qo‘shish (bog‘lash);
✅Ucell abonent raqamining balansini istalgan miqdorga to‘ldirish.
Yangi bog‘langan bank kartasidan balansi istalgan miqdorga to‘ldiriladigan abonent raqami o‘z abonent raqami balansiga aloqa xizmatlariga haq to‘lash uchun 5 000 so‘m hamda 30 kunga 100 GB internet-trafik oladi.
Ilovani yuklab olish
Taksiga 30% chegirma – Mastercard va MyTaxi'dan aksiya!
Kartangizning barcha afzalliklaridan foydalaning.
Endi MyTaxi'da yo‘l haqini to‘laganingizda chegirmaga ega bo‘lasiz:
🔸 Mastercard World Elite va World Black Edition kartalari uchun - 30%
🔸 Mastercard World/Standard/Gold/Platinum kartalari uchun - 20%
Aksiya 2024-yil 31-dekabrgacha amal qiladi.
Shahar bo‘ylab qulaylikda sayr qiling va Mastercard kartasidan foydalaning!
Instagram | Website
MyTaxi ilovasini yuklab olish havolasi
👉 @bankirkundaligi 👈
2025 ЙИЛ - “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ”
Президент: Мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ваj иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ
2024 йил февралдан буён Асакабанк департаменти директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Анварович Сулайманов Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1987 йил Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. Наманган мухандислик Иқтисодиёт институтини, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси Магистратурасини тамомлаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд. 88 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.
Сўнгра ўзининг таниши бўлган фуқаро номига масъулияти чекланган жамият ташкил қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд. 88 млн. сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн. сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
▪️Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномлар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821 млн. 858 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.
Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхонлардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821 млн. 858 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈