Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Бугун Фарғона вилояти ҳокимининг туғилган куни.
Хайрулло Хайитбаевич Бозаров 1976 йил 16 январ куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. 2015-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокими бўлган.
2020 йил 25 сентябрдан буён Фарғона вилоятида ҳоким бўлиб ишлаб келмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Юқоридаги мурожаатим бўйича Гарант банк Бухоро вилоят филиали ходимлари мен билан боғланишди ва тушунтириш беришди.
Мен борган манзилдаги Гарант банк Humo банкоматнинг cash in функцияси мавжуд эмаслигини билдим ва банк ходимлари менинг маблағимни банк кассаси орқали оворагарчиликларсиз картамга кирим қилиб беришди.
Юқоридаги мурожаатим бўйича тегишли маълумотларга эга бўлдим. Гарант банк ва банкнинг хизматларига нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
Президент: "Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас".
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Банк номи ўзгарса, эски мижозлар ташлаб кетиладими?
Мен БУХОРО вилоятиданман. САВДОГАРБАНК дан пластик карточка очтириб олгандим. Ҳозирда банкнинг номини ГАРАНТ БАНК деб қўйишибди. Картамга пул тушириш учун банкнинг банкоматлари ишламаяпти. Сифатли хизмат кўрсатишолмаяпти. Одамларни овора қилиб нима фойда топади маъсуллар?
Шу мурожаатни тегишли жойлар хабар топсин илтимос.
Савол:
Бирор жойга мурожаат қилдингизми?
Мурожаатчи:
Банкнинг қисқа рақами(1326)га телефон қилдим, жавоб беришмади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бутун дунё бугунги йиғилишдан хабар тарқатишни бошлади.
Россиянинг энг йирик ахборот тарқатувчиларидан бири ҳисобланган ТАСС.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.
Ушбу йиғилишга барча ҳокимлар ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари вилоят ва туман филиаллари бошқарувчилари, Электр ва Газ корхоналари бошлиқлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари таклиф этилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
❇️ Умид қиламизки бугун сиз учун дам олиш куни...
Бир кўришда тугатиладиган, қайта-қайта кўришга арзийдиган шедевр филмни дам олиш кунидан фойдаланиб томоша қилинг ва хордиқ чиқаринг:
▶️«Қўлингдан келса ушла»(2002)
Филм бош қаҳрамони Френк Абегнейл ушбу масални келтиради:
«Иккита сичқон сут идишга тушиб кетибди. Бири таслим бўлиб чўкиб кетибди. Иккинчиси жон аччиғида типирчилайверибди. Натижада сут сарёғга айланиб иккинчи сичқон омон қолибди»
▶️ Франк 16 ёшлигида ота-онаси ажрашганидан сўнг уйдан қочиб кетади. У банклар ва ташкилотларни чув тушириб ўзини ўқитувчи, шифокор, учувчи қилиб кўрсатади. Фирибгарлик орқали бахт, бойлик, хотиржамлик излайди, лекин уларнинг бирортасига эриша олмайди.
Юқоридаги роликда Френк, уни ушлаш учун келган ФБР ҳодимини қандай чув туширганини кўриш мумкин. Филм бунданда қизиқроқ.
Кўриш учун босинг: Қўлингдан келса ушла
🟡 @BankirKundaligi360 – Обуна бўлинг
#Сўровнома
Сизнинг шахсий фикрингизча, қуйидагилардан қайси тизимда иш вақтига риоя этилиши энг кўп бузилади?
1. Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги тизимида;
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида;
3. Солиқ қўмитаси тизимида;
4. Марказий банк ва тижорат банклари тизимида;
5. Вилоят ва туман(шаҳар) ҳокимликларида;
6. Барча вазирлик ва идораларда;
7. Ҳеч қайсида.Жавобни белгилашда, илтимос, ҳар томонлама ўйлаб, рўйҳатдагиларни солиштириб кўриб кейин белгиланг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Туронбанк биратўла Республика бўйича барча марказ ва офисларида ўз мижозларига иссиқлик улашибди.
Мана шундай кунларда билинади, ким аслида ким экани.
👉 @bankirkundaligi 👈
Аномал совуқ!
Банклар халқ хизматида.
Респект. Трастбанк, Халқ банк ва ЎзСҚБга.
👉 @bankirkundaligi 👈
АЁЛЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ МУНОСАБАТДА ҲУШЁР БЎЛМАГАН РАҲБАР УЗОҚҚА БОРИШИ ДАРГУМОН…
Жаҳон банки президенти Пол Вулфовиц Туркиядаги масжид олдида оёқ кийимини ечди, 2007 йил. Бугун унинг қандай пайпоқ кийиши ҳақида эмас, балки унинг ишдан кетиши ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Аслида вазият бошқачароқ...
➡️Унинг истеъфога чиқиши...
👉 @bankirkundaligi 👈
ОМОНАТЛАР
(Тижорат банклари Бош офисларидан олинган маълумотлар асосида)
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Миллий валютада «Ishonch»
Mуддати - 13 oй
Фоизи - 22%
Энг кам бадал - 500 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Kapital»
Муддати - 6 oй
Фоизи - 4%
Энг кам бадал - 500$
Батафсил
☑️МКБАНК
▪️Миллий валютада «Универсал»
Mуддати - 12-24 oй
Фоизи - 22% (+1%)
Энг кам бадал - 100 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Стимул»
Муддати - 24 oйгача
Фоизи - 3-5%
Энг кам бадал - 100$
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Миллий валютада «Максимал фойда»
Mуддати – 1-24 oй
Фоизи – 14-21%
Энг кам бадал – 500 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Максимал фойда»
Mуддати – 1-24 oй
Фоизи – 1,4-2,8%
Энг кам бадал - 100$
Батафсил
☑️Ипак Йўли банки
▪️Миллий валютада «Қулай-12»
Муддати 12 ой
Фоизи 17%
Батафсил
Хорижий валютада мавжуд эмас.
☑️Ziraat Bank Uzbekistan
▪️Миллий валютада «Фойда»
Mуддати - 12 oй
Фоизи - 20%
Энг кам бадал - 3 млн. сўм
▪️Хорижий валютада «Профит»
Муддати - 12 oй
Фоизи - 6%
Энг кам бадал - 500$
Батафсил
☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Миллий валютада «Onlayn»
Mуддати - 6 oй
Фоизи - 21%
Энг кам бадал - 1 000 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Ideal»
Муддати - 1-36 oй
Фоизи - 2-5%
Энг кам бадал - 100$
Батафсил
☑️Халқ банки
▪️Миллий валютада «Оммабоп»
Mуддати - 18 oй
Фоизи - 20 %
Энг кам бадал - 1 000 000 млн. сўм
▪️Хорижий валютада «Stimul-2»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 4,5%
Энг кам бадал - 10$
Батафсил
☑️Трастбанк
▪️Миллий валютада «Наврўз»
Mуддати - 13 oй
Фоизи - 19 %
Энг кам бадал - 500 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Истиқлол»
Муддати - 13 oй
Фоизи - 6 %
Энг кам бадал - 500$
Батафсил
☑️Hamkorbank
▪️Миллий валютада «ISHONCH 22»
Mуддати - 13 oй
Фоизи - 22%
Энг кам бадал - 2 млн. сўм
▪️Хорижий валютада «SARMOYA 6»
Муддати - 13 oй
Фоизи - 6%
Энг кам бадал - 500$
Батафсил
☑️Туронбанк
▪️Миллий валютада «Устувор»
Mуддати - 18 oй
Фоизи - 22%
Энг кам бадал - 1 млн. сўм
▪️Хорижий валютада «Оптимум»
Муддати - 15 oй
Фоизи - 6,2%
Энг кам бадал - чекланмаган
Батафсил
☑️Агробанк
▪️Миллий валютада «Комфорт»
Mуддати - 13 oй
Фоизи - 21 %
Энг кам бадал - 500 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Капитал»
Муддати - 13 oй
Фоизи - 4 %
Энг кам бадал - 100$
Батафсил
☑️Алоқабанк
▪️Миллий валютада
Mуддати - 12 ой
Фоизи - 22%
Энг кам бадал - 50 000 сўм
▪️Хорижий валютада
Муддати - 12 ой
Фоизи - 4%
Энг кам бадал - 100$
Эслатиб ўтамиз, омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.
Тижорат банклари омонатларидан кенг фойдаланишга чақирамиз. Қўлингиздаги жамғармангизни кичик сумма демасдан тижорат банкларига жойлайверинг.
Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️ЎзСҚБ иккиламчи уй-жой бозоридан хонадон харид қилиш учун 20 йиллик кредит таклиф этди.
☑️Кредити шартлари:
▪️Миқдори – 400 млн. сўмгача
▪️Фоиз ставкаси - йиллик 18%
▪️Муддати - 20 йилгача
▪️Бошланғич тўлов - 25% дан.
Батафсил маълумот сайт орқали sqb.uz
Янги уйга кўчиб ўтишни бирга нишонлаш мақсадида ушбу янгиликни дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан бўлишишни унутманг 🙌🏼
Мутахассис маслаҳати:
☎️ 712004343 ёки 1180
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Ҳеч ким сизни ёмон раҳбар демади
⚠️Ҳақиқий раҳбар ўзини доимо ислоҳ қилади ва ўзгаларнинг тўғри маслаҳатини эътиборга олади.
👉Мана бу ерда👈 раҳбар ва унинг жамоасини пароканда қилиши мумкин бўлган салбий ҳаракатлар берилибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️2023 йилдан бошлаб иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 4 ва 5-тоифадаги 60 та туманга 27 та турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференциялар берилди.
«Бу имкониятдан вилоят, туман ҳокимлари, инвестиция ва саноат бўйича ҳоким ўринбосарлари фойдаланишлари керак!» – деди Президентимиз.
☑️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳокимлар ўринбосарлари билан бирга:
▪️бир ой муддатда 60 та тумандаги саноат лойиҳаларига инвестиция жалб қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаб, ижросини бошлаш;
▪️йил якунига қадар ҳар бир туман бўйича камида 5 тадан саноат лойиҳасини ишга тушириб, улар тоифасини яхшилаш топширилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#ТАКЛИФ
Аномал совуқ. Банклар нима қилди?
«Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да тижорат банклари ҳам ажратилган кредитлар учун 1-2 ойга кредит таътиллари берса яхши бўларди.
Ахир, совуқ туфайли аксарият режалар амалга ошмай қолди. Кўпчиликнинг савдоси тўхтади, иши тўхтади... Қолаверса бунинг ортидан ўша иши юришмай қолганларнинг салбий кредит тарихи банк кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир этмас эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Ж.Ортиқхўжаевнинг лавозимидан озод этилган видеоси.
Президент: Қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди, айрим туман ҳокимларига ҳайфсан берилди.
Президент: Кечаси штабда мен ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон сводка билан, пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун мен ишдан олдим.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Президент:
▪️Ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
▪️“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.
▪️Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Президент:
▪️Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
▪️Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.
☝️🏻Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.
▪️Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
▪️"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Йиғилиш бошланди.
"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.
☑️Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди.
▪️Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
▪️Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.
▪️"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.
☑️Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
БАНКОМАТЛАРНИ СОВУҚДАН ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ
☑️Ўзсаноатқурилишбанк қуввати 5 кВт дан ошмайдиган қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситгичлари учун 60 ойгача муддатга 15%ли кредмт таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача. Шунингдек банк иккиламчи уй-жойлар учун ипотека кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Ипотека-банк чет эл валютасида омонат таклиф этди. Фоизи 5%, муддати 3 ва 6 ой.
☑️Турон банк янгиланган MyTuron мобил иловасини таклиф этди. Унда онлайн микроқарз, масофавий идентификация, карта ва кредитларга буюртма бериш, онлайн омонатлар очиш, бонус ва кешбеклар тақдим этилади. Батафсил.
☑️Ипак йўли банк онлайн-микроқарз таклиф этди. Миқдори 500 минг сўмдан 30 млн. сўмгача, фоизи кунига 0,10%, муддати 12 ойгача. Тасдиқлаш 2 дақиқа.
☑️Ориент финанс банк микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 2 йилга 24%, 3 йилга 25%.
☑️Халқ банк фарзандлар учун «Келажак» омонатини таклиф этди. Муддати бола 16 ёшга тўлгунгача, фоизи 15% (МБнинг асосий ставкасида), қўшимча маблағ киритиш мумкин, ҳар йилнинг охирида ҳисобланган фоизлар омонат суммасига қўшиб борилади.
☑️Асакабанк мобил илова орқали 5 дақиқада 20 млн. сўмгача микроқарз олишни таклиф этди.
☑️Агробанк маркетинг эффективлиги бўйича 2022 йилдаги энг фаол брендлар ичида 3-ўринни олди. Унда 496 та бренд ва 53 та агентлик қатнашган.
☑️Hamkorbank иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 600 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, фоизи 27,99%. Қўшимча комиссия олинмайди.
☑️Қишлоққурилишбанк Бошқаруви қарорига асосан, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Хўжакент банк хизматлари кўрсатиш маркази фаолияти 2023-йил 4 январь куни тугатилганини маълум қилди.
☑️Инфин банк онлайн тарзда Uzcard ёки Visa карталарга буюртма беришни таклиф этди. 3иш кунида карта тайёр бўлади.
☑️Анорбанк 10.01.2023 йил соат 00:00 дан бошлаб овердрафт хизматини расмийлаштириш имкони вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.
☑️Мадад инвест банк «Мадад плюс» 24%ли омонат таклиф этди. Муддати 13 ой, энг кам миқдори 1 млн. сўм.
☑️Трастбанк ислом шариатлари асосида хизмат кўрсатувчи компаниясини очди. Банкнинг шўъба лизинг компанияси – «Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Батафсил.
☑️Алоқабанк Humo терминалларидан фойдаланиш учун қўлланма эълон қилди. Унга кўра, терминал орқали Халқаро карталардан (Visa, Unionpay, Mastercard ва ҳ.к) тўлов амалга оширилгач, 7 календар кунида «Сверка итогов» қилинмаса, савдо пуллари банк карталарига автомат равишда қайтарилади.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Сбербанк(Россия);
▪️Ziraat bank Uzbekistan (Бош офисга).
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Ипотека кредитига йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар солиққа тортилмаслиги тўғрисида).
☑️Бу ҳафтада тижорат банкларидаги мавжуд омонатлар ва уларнинг шартларини эълон қилдик. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.
☑️Йил бошида қайси банк қандай кредитларни ажратаётгани ҳақида пост 👉мана бу ерда.👈
⚡️⚡️«Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки»ни аниқлаш учун ўтказилаётган сўровноманинг 2-босқич овоз бериш жараёни давом этмоқда. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган 5 та тижорат банклари иштирок этмоқда. Овоз бериш 👉мана бу ерда👈 амалга оширилмоқда.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Давлат иштирокидаги тижорат банклари ўртасида сўровнома:
(2-босқич)
Айтинг-чи, сизнинг шахсий фикрингизча, қуйидагилардан қайси бири 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилди ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» дейишга лойиқ?
1. Agrobank
2. Микрокредитбанк
3. Туронбанк
4. Халқ банк
5. Ўзсаноатқурилишбанк
(2-босқич - 18.01.2023й., соат 18:00 гача давом этади. 1-босқичда овоз бериш тўхтатилади.)
👉 @bankirkundaligi 👈
Эслатиб ўтамиз, «2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилди ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» дейишга лойиқ?» - дея ўтказилаётган сўровнома дпвом этмоқда.
Айни пайтда (18:40) йиғилган овозларга кўра, Агробанк, Халқ банки, ЎзСҚБ ва МКБанк етакчилик қилмоқда. Ўзмиллийбанк ва Қишлоққурилишбанклар ҳам кўп овоз йиғганлардан қолиб кетмасликка ҳаракат қилмоқда. Лекин, Алоқабанк, Асакабанк, Туронбанк, Ипотека-банкларда йиғилган овозлар бошқаларга қараганда сезиларли даражада кам. Ҳали вақт етарли. 1-босқичдан энг кўп овозга эга бўлган 5 таси 2-босқичга ўтади.
Сўровнома 15.01.2023й., соат 13:00 гача давом этади.
Сўровномага 👉 мана бу ерда 👈 овоз берилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ ҲАМОН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Фарғона шаҳри ва Асака туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар ва ҳоким ёрдамчиси аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “И.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Х. аҳолига имтиёзли кредит олиш учун тавсия қилиш ваколати берилганлигидан фойдаланиб, “Sh.” ХК раҳбари И.И. ва фуқаро Т.Т. (фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу МФЙда яшамайдиган 2 нафар фуқаро номига жами 61,5 млн. сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, ушбу маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Ҳ., “Н.” МФЙ бўйича ҳокимнинг собиқ ёрдамчиси М.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2022 йилнинг август-октябрь ойларида 7 нафар фуқарога паррандачилик билан шуғулланиш учун 229,7 млн. сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, таъминотчи корхоналардан товуқларни қабул қилиб олишиб, фуқароларга етказиб бермаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фиригарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ ҳам Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Фарғона туманларида ҳам ҳоким ёрдамчилари қўлга олингани, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси ҳақида ҳам шу каби хабар берилган эди.
Савол: Бошқа вилоятларда ҳоким ёрдамчилари виждонан ишлайдими ё водийликлар осон ушланиб қоладими?
👉 @bankirkundaligi 👈
💵 Бокс қироли Муҳаммад Али пуллари билан банкда...
У фаолияти давомида жанглардан $60 млн. атрофида даромад кўрган.
👉 @bankirkundaligi 👈
10-синф ўқувчиси банк картасидаги пулларни ўзлаштирган
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 1980 й.т., фуқаро М.Т., ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 6.663.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олганлигини маълум қилиб, пулларни қайтаришда ёрдам сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 10-синф мактаб ўқувчиси 2005 й.т., Ч.Ф. эканлиги аниқланган.
Ч.Ф. жабрланувчининг қизи билан синфдош эканлиги ва синфдоши телефон рақамларига уланган банк картасини ундан яширинча ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб олиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Ч.Ф.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Давлат иштирокидаги тижорат банклари ўртасида сўровнома:
Айтинг-чи, сизнинг шахсий фикрингизча, қуйидагилардан қайси бири 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилди ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» дейишга лойиқ?
1. Agrobank
2. Алоқабанк
3. Асакабанк
4. Ипотека-банк
5. Микрокредитбанк
6. Туронбанк
7. Халқ банк
8. Ўзмиллийбанк
9. Ўзсаноатқурилишбанк
10. Қишлоққурилишбанк
(1-босқич - 15.01.2023й., соат 13:00 гача давом этади)
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШ ҲАҚИ ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАР СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ
☑️Президентимизнинг ПҚ-377-сонли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.
▪️Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Бу 73,6 млн. сўмгачани ташкил этади. Айни пайтда амалдаги кодексга кўра, бу сумма 15 млн. сўмгача этиб белгиланган.
▪️Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади.
Яъни, агар сиз ушбу имтиёзлардан фойдаланган бўлсангиз, уй-жойингизни уч йил давомида сотманг. Агар сотсангиз сизга қўлланилган имтиёзлар қайтариб олинади.
☝️🏻Ипотека кредитларининг 2023 йил бошида белгиланган (бирламчи, иккиламчи ва қайта таъмирлашга) шартларини 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲУДУДЛАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАР
☑️Йиғилишда Президентимиз жойлардаги камчиликларни кўрсатиб ўтди.
▪️Хоразм ҳудудий саноат ҳажмини 8,7 триллион сўм режа қилган бўлса-да, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобига буни 10 триллион сўмга етказиш бўйича қўшимча имкониятлар мавжуд.
▪️Фарғонада паст қувватда ишлаётган 22 та корхонани айланма маблағлар билан таъминлаб, қўшимча 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони бор.
▪️Қашқадарёда 8 та йирик лойиҳага инфратузилма масаласи тезроқ ҳал қилиб берилса, 800 миллиард сўмлик қўшимча захира яратилади.
▪️Навоий, Бухоро Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш Президентга маъқул эмас.
▪️Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолмоқда.
▪️Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.
▪️Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Президент: Банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.
▪️Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.
☝️🏻Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈