Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Банкир кундалиги канали обуначиларининг фикрича, 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилган (3-ўрин соҳиби) Халқ банки томонидан тақдим этилаётган оммабоп хизматлар:
☑️«Қулай» ипотека кредити
▪️муддати – 15 йилгача;
▪️бошланғич тўлов – 26%;
▪️йиллик фоиз ставкаси – 25%.
Батафсил
Халқ банкининг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиси бўлган ташкилот ходимларига
☑️«Фаровон ҳаёт» ипотека кредити
▪️муддати – 20 йил;
▪️бошланғич тўлов – 15%;
▪️йиллик фоиз ставкаси – 17%.
Батафсил
☑️Бирламчи бозор учун «Тезкор» автокредити
▪️муддати – 48 ой;
▪️бошланғич тўлов – 20%;
▪️йиллик фоиз ставкаси – 24%.
Батафсил
Халқ банкининг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиси бўлган ташкилот ходимларига
☑️Таълим кредити
▪️йиллик фоиз ставкаси: 15% (хотин-қизлар учун - 0%)
ЎзР Марказий банки асосий ставкаси
▪️имтиёзли давр: ўқиш даври + 6 ой;
▪️кредит муддати: ўқиш даври + 7,5 йил.
Батафсил
☑️«Яшил макон» истеъмол кредити
▪️муддати - 5 йил;
▪️максимал миқдори - 60 млн сўм;
▪️йиллик фоиз ставкаси - 15%.
Батафсил
☑️«Ҳамён» микроқарзи
▪️муддати – 24 ой;
▪️миқдори – 25 000 000 сўм;
▪️йиллик фоиз ставкаси – 24%.
Батафсил
☑️«Бир миллион дастурчи» истеъмол кредити
▪️муддати – 2 йил;
▪️йиллик фоиз ставкаси – 22,5%;
▪️миқдори – 7 500 000 сўм (БҲМнинг 25 баробаригача);
Батафсил
☑️Пенсионерлар учун «Пенсия овердрафт» кредити
▪️миқдори – пенсия миқдорининг 50% гача
▪️муддати – 1 йил;
▪️йиллик фоиз ставкаси – 16%.
Батафсил
💳 БАНК КАРТАЛАРИ
▪️Visa Classic — 20 минг сўм
▪️UnionPay kobeyjing — 25 минг сўм
▪️Пенсия овердрафт картаси — 25 минг сўм (Биринчи марта пенсионерлар учун банк картасини очиш бепул)
▪️UZCARD — 25 минг сўм
▪️HUMO — 25 минг сўм
▪️HUMO Пенсия овердрафт картаси — 25 минг сўм
☑️Юридик шахслар учун
▪️Корпоратив банк картаси — 30 минг сўм
☑️Халқаро пул ўтказмалари:
▪️Contact
▪️Unistream
▪️Asia Express
▪️Swift
☝️🏻Халқ банки 2022 йилда Fitch Ratings агентлиги томонидан Эмитентнинг чет эл ва миллий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги (ИДР)да ВВ-даражаси, Standard and Poors рейтингининг Миллий ва хорижий валютадаги мажбуриятлар бўйича узоқ муддатли эмитент рейтингида b+ даражасини, ўз кредит лаёқатлилиги бўйича b+, Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги бўйича ВВ- даражасини, SNS Ratings томонидан эса А+ даражасини олган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Муаммо зудлик билан ҳал этилди...
Ҳа, каналимизда муаммо кўтарилганидан сўнг, масъуллар зудлик билан ушбу масалани муҳокама қилиб чиқишди ва ҳал этиш чорасини кўришди.
Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олиш учун ариза юборишга мўлжалланган платформа яна ёпиб қўйилди. Тугади. Тарқаламиз.
Ҳа, айтганча, аввалги постдаги «Инсонга эътибор» деган жойини буклаб, кўрпани орасига тиқиб қўйинглар.
Ҳар қанча изоҳ беришдан қочишса ҳам, бу даражада беадабликни (наглеть сўзи шундай таржима қилинар экан) қилишларини кутмаган эдик.
Нима ҳам дердик, биз билгандик, биз кутгандик деб ҳазилга йўйиб кетаверамиз. Тўғрисиямда, масалани чуқурлаштириб, халққа яхши бўлишини ўйлаш учун бизга «Гарсияга мактуб» элтувчилар керак. Ундайлар эса китобда бўлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
💪ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК
☑️БАНК КАРТАЛАРИ
Visa Infinite-200 минг сўм
UnionPay Gold-Бепул
Visa Platinum-100 минг сўм
Visa Classic-Бепул
Mastercard World-Бепул
UZCARD-30 минг сўм
HUMO-15 минг сўм
Индвидиуал дизайнли карталар-30 минг сўм(ҚҚС билан)
КИЧИК БИЗНЕС ЭГАЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР:
☑️МИКРО
Фоизи:
Хорижий валютада-14% дан
Миллий валютада-26% дан
Муддати-18 ойгача
Миқдори-$500 мингача
☑️АВТОКРЕДИТ
Фоизи:
Хорижий валютада-11% дан
Миллий валютада-23.99% дан
Муддати-48 ойгача
Бошланғич тўлов-10% дан
☑️АВТОКРЕДИТ(RENAULT, LADA ВА KIA УЧУН)
Фоизи:
Миллий валютада-3% дан
Муддати-48 ойгача
Бошланғич тўлов-30% дан
☑️АЙЛАНМАГА КРЕДИТ
Фоизи:
Хорижий валютада-11% дан
Миллий валютада-24% дан
Муддати-36 ойгача
Миқдори-$150 минг эквивалентигача
Батафсил маълумот олиш
Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанк Банкиркундалиги канали обуначиларининг фикрича, 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилган ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» сифатида ғолибликни қўлга киритган.
Банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар тўғрисида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ Эртага, 23 январдан барча мактабларда 3-чорак ўқишлари бошланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 23 январдан барча ҳудудларда 3-чорак ўқув дарслари бошланишини маълум қилди.
▪️Бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
БИРОВНИНГ НОМИГА КРЕДИТ ОЛИШ «ФИРИБГАРЛИК» ҲИСОБЛАНСА, КРЕДИТ ҲИСОБИГА СОТИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ КРЕДИТ ЁПИЛГУНЧА СОТИБ ЮБОРИШ «КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШ» ҲИСОБЛАНАДИ, КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ ЎЗ МАҚСАДИДАН ТАШҚАРИ НАҚДЛАШТИРИШ ҲАМ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.A.” МЧЖ раҳбари К.Р. ҳудудий тижорат банки филиалидан мебель жиҳозлари ва маиший техника воситаларини сотиб олиш учун 1 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, маиший техника воситаларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ З.Ғ. ва бошқалар тижорат банки филиалидан тикувчилик дастгоҳларини сотиб олиш учун 245 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “А.У.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.
Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “I.T.”, “I.Y” МЧЖ раҳбари В.Ф. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан 5 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз мототранспорт ва бошқа асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 157,8 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Имтиёзли кредитларни ажратишда аввалгидан фарқли равишда орага ҳоким ёрдамчилари қўшилсада, бу ўзлаштиришлар камайгани йўқ. Назоратчилар қанча ҳаракат қилсаям, кўзи очлар кўп, бировнинг ҳақидан қўрқмайдиганлар кўп, пихи қайрилиб кетганлар кўп, учарлар кўп. Тартибни билмайдиганлар, молиявий саводхонлиги шаклланмаганлар эса уларга ем бўлишда давом этмоқда.
Имтиёзли кредитни қандай олиш ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Банкир кундалиги канали обуначиларининг фикрича, 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилган (2-ўрин соҳиби) Туронбанк томонидан ажратилаётган кредитлар:
☑️Автокредит
▪️GM, KIA, Renault, Lada, Volgswagen ва бошқа брендлардаги автолар учун
Фоизи: 24,9%дан
Муддати: 4 йилгача
Бошланғич тўлов: 30% дан
Батафсил
▪️GM, KIA, Renault, Lada, Volgswagen ва бошқа брендлардаги автолар учун
Фоизи: 25%дан
Муддати: 5 йилгача
Бошланғич тўлов: 25% дан
Батафсил
☑️Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит
Фоизи: 17-18%
Муддати: 20 йил
Миқдори: 416 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов: 15%
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Батафсил
☑️Истеъмол кредити
Фоизи: 29%
Муддати: 3 йилгача
Миқдори: БҲМнинг 300 баробаригача
Бошланғич тўлов: 0%
Батафсил
☑️Микроқарз
Фоизи: 29%
Муддати: 3 йилгача
Миқдори: 20 млн.сўмгача
Батафсил
☑️Онлайн микроқарз
Фоизи: 33%
Муддати: 12 ойгача
Миқдори: 10 млн.сўмгача
Ортиқча ҳужжатларсиз
Банк мижози бўлиш шарт эмас
Батафсил
☑️Соғлиқни тиклаш учун кредит
Фоизи: 27%
Муддати: 3 йилгача
Миқдори: 50 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов: 0%
Батафсил
☑️"Саёҳат" истеъмол кредити
Фоизи: 29%
Муддати: 12 ойгача
Миқдори: 5 млн.сўмдан 21 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов: 0%
Имтиёзли давр: 2 ой
Батафсил
☑️Имтиёзли таълим кредити
Фоизи: 15% (хотин-қизлар учун 0%)
Муддати: Ўқиш даври + 7,5 йил
Миқдори: Шартнома асосида
Бошланғич тўлов: 0%
Имтиёзли давр: Ўқиш даври + 6 ой
Батафсил
☑️Тадбиркорлар учун автокредит
Фоизи: 26%
Муддати: 3 йилгача
Миқдори: Шартномага асосан
Имтиёзли давр: 3 ой
Батафсил
☑️Тадбиркорларга экспорт фаолияти учун кредит
Фоизи: Хорижий валютада - 4%
Муддати: 12 ойгача
Миқдори: 1 млн, АҚШ доллари
Батафсил
☑️Ишлаб чиқаришни қўллаб - қувватлаш учун кредит
Фоизи: 23,99%
Муддати: 36 ойгача
Миқдори: Шартномага асосан
Имтиёзли давр: 6 ой
Батафсил
☑️Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит
Фоизи: 23,99%
Муддати: 12 ойгача
Миқдори: Шартномага асосан
Имтиёзли давр: ишлаб чиқарувчиларга - 3 ойгача
Батафсил
☑️Инвестицион кредитлар
Фоизи: 15- 23,99%
Муддати: 36-84 ой
Миқдори: Лойиҳадан келиб чиқиб
Имтиёзли давр: Лойиҳадан келиб чиқиб
Батафсил
☑️Микрокредитлаш
Фоизи: 23,99%%
Муддати: 36 ой
Миқдори: 300 млн. сўмгача
Имтиёзли давр: 3 ойдан 6 ойгача
Батафсил
Қизиқтирган саволларга Туронбанк расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, 1220 қисқа рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Мақсад ростдан эзгу бўлса - пластик картага ўтказиб беринг!
Алоқбанк ва яна бир нечта тижорат банкларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредити берилиши йўлга қўйилган. Бу ҳаттоки мақталган эди.
Керакли ҳужжатлар:
1. Қарз олувчи ва кафил паспортининг асл нусхаси;
2. Кафилнинг даромади тўғрисидаги маълумотнома;
3. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома;
4. Компьютер сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси.
Тарифлар ва шартлар:
- 22,5%
- Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари
- 24 ойгача
Муҳим шартлар: Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маълумотнома тақдим этилган кундан бошлаб 60 кун мобайнида ариза берувчи банкка кредит ажратишни сўраб мурожаат қилмаган тақдирда маълумотнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Муаммо шундаки: аксарият компьютер-ноутбук сотувчи тадбиркорлар шартномага, айниқса банк кредити орқали шарномага сотишга рози бўлмаяптилар. Ёшлар “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича сертификат олиб ва у тасдиқланган тақдирда ҳам компьютер-ноутбук ололмасдан сарсон бўлиб юрибдилар. 60 кун ичида олса-оволди, ололмаса эрмак бўлгани қоляпти.
Мақсад эзгу бўлса, кредит олувчига пластик карта очиб кредит суммасини ўтказиб берсангиз бўлмайдими? Банкка нима фарқи бор? Банк учун оҳир-оқибат кредит муаммосиз қайтса бўлди эмасми? Масъуллар бу ҳақда билишса керак. Бўлибам, сифатли таълим йилида.
@muxbirdaliev
💪 "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқарув раиси — Аннакличев Сахи Сапармуҳамедович
Аннакличев Сахи Сапармуҳамедович меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки каби юқори ташкилотларда масъулиятли лавозимларда ишлаган.
2020 йилнинг март ойида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви Раиси сифатида тайинланган.
С.Аннакличев раҳбарлигида трансформация ишлари янада фаоллашди: бошқарув такомиллашди, Банк Кенгаши таркиби хорижий мустақил экспертлар ҳисобига янада оширилди, банк хизмат ва маҳсулотлари ассортименти янада жозибадорлик касб этди.
Хусусан:
- Тармоқлараро операциялар ягона банк кодига ўтказилди ва сотув каналларига айлантирилди;
- замонавий Ўқув ҳамда IT маркази фаолияти йўлга қўйилди;
- жисмоний шахсларга мўлжалланган JOYDA иловасидаги хизматлар ва мерчантлар доираси кенгайтирилди, юридик шахслар учун “SQB BUSINESS” мобил иловаси ишга туширилди;
- жисмоний шахсларнинг кредит қарздорлигини ундириш автоматлаштирилди;
- Ягона ойна дастури орқали жисмоний шахсларга банк хизматларини кўрсатиш жорий қилинди;
- Халқаро молия корпорацияси билан 75 млн. доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 50 млн. доллар миқдорида банк капиталига конвертация қилиш имконини берувчи кредит битими имзоланди;
- Банкка коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификати тақдим этилди;
- SQB Аёллар клуби, SQB кайзен тайм, SQB букчелленж лойиҳалари ташкил этилди;
- Сколкова Москва бизнес мактаби билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
- Қурилиш материаллари индустриясини ривожлантиришда катта ишларга қўл урилди, бу борада изланиш, татбиқ этиш ишлари давом этмоқда.
Банк томонидан ажратилаётган кредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Интернетдаги фирибгарлар
«Кредитга тилла ва бриллиантлар берамиз»
Тошкент шаҳрида фуқаролар телеграм мессенжерида «Кредитга тилла ва бриллиантлар» номли гуруҳга аъзо бўлишиб, тилла тақинчоқлар олиш истагини билдиришганида «Гизем» номли аккаунтдан ўзини «Диляра» деб таништирган аёл кредитга турли нахлардаги тилла тақинчоқларни таклиф қилиб, уларни харид қилиш учун кўрсатилган банк карта рақамларига бошланғич тўловни ўтказиб беришлари кераклигини айтиб, шундан сўнг у тақинчоқларни «доставка» қилиб юборишини маълум қилган.
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган.
Фирибгар Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1998 й.т., Ш.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Сохта ҳужжатлар орқали 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.А. ва бошқалар “J.I.” МЧЖда ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 млрд. сўм микроқарз олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Айримларга сохта ҳужжатлар билан кредит олиш ҳам ярашади-а. Бошқаларга шолпиллаб қолади. Буларнинг банкдаги раҳнамоларига ҳам баҳо берилармикан.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️СИРДАРЁДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ МАНСАБДОРЛАРИ, ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНАЛАР ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ЖИНОЯТ ИШИ ОЧИЛГАН. 16,6 МЛРД. СЎМ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНГАН.
Сирдарё вилоятида қатор тижорат банклари мансабдор шахслари томонидан имтиёзли кредит маблағларининг мақсадсиз йўналтирилганлиги ҳолати аниқланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда “Агро банк” АТБ, “Халқ банки” АТ, “Микрокредит банк” АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ўзларига ишониб топширилган ва уларнинг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.
Жумладан, 2022 йил 9 ойи давомида вилоят бўйича оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 642 нафар фуқаро билан жами 16,6 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши бўйича шартномалар тузиб, жами 19 та таъминотчи корхона орқали маблағлар ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Агентлик томонидан Бош прокуратурага юборилган.
Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича 642 нафар фуқаро учун ажратилган ва 19 та таъминотчига ўтказилган жуда кўп миқдордаги 16,6 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига маҳсулот етказиб берилмасдан нақдлаштириб, мақсадсиз ишлатиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланиб, 2023 йил 14 январ куни ҳоким ёрдамчилари ва 19 та таъминотчи ҳамда “Агро банк” АТБ, “Халқ банки” АТ, “Микрокредит банк” АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Доллар курси 11300 сўмдан пастлади. Доллар 2 кун кетма-кет арзонламоқда.
2023 йил 19 январ валюталар курси:
1$ - 11 291,03 (- 27,71)⤵️
1€ - 12 273,35 (+ 31,00)⤴️
1₱ - 164,32 (- 0,62)⤵️
1¥ - 87,25 (- 0,63)⤵️
Бардавом бўлсин. Доллар курси икки кунда 51,11 сўмга арзонлади!
👉 @bankirkundaligi 👈
Собиқ депутат Р.Кушербаев ҳам кредит таътили беришни сўрабди.
Ушбу масалада бизнинг каналда ўтказилаётган сўровномада, ҳозиргача 3 мингга яқин обуначи иштирок этиб, шунинг катта қисми кредит таътили беришни қўллаб-қувватлаган.
☝️🏻Эътибор берган бўлсангиз, бизнинг каналда банкирлар кўпчилик аудиторияни ташкил этсада, кредит таътили ҳохловчилар улардан кўпчиликни ташкил этмоқда.
Албатта, бу масалани Республика Марказий банки кўриб чиқса бўлади. Бошқарув қарори ва унда банкларга тавсия. Якунда ижро назорат қилинса, бўлди.
Охир-оқибатда эса, мижозлар банк тизимига янада ҳурмати ошади. Банклари уни тушунганини ҳис қилади, яқинлашади.
Аслида, биргина ҳохиш бўлса кифоядек.
👉 @bankirkundaligi 👈
Эслатиб ўтамиз, Давлат иштирокидаги тижорат банклари ўртасида сўровнома (2-босқич) эртага 18.01.2023й., соат 18:00 да якунланади.
Сўровномага ҳали овоз бермаган бўлсангиз, 👉 мана бу ерга 👈 босиб ўз фикрингизни қолдиринг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Халқ банки жорий йилнинг 18 январь кунидан бошлаб банкнинг барча банкоматлари техник профилактика текширувидан ўтказилиши сабабли вақтинча босқичма-босқич фаолияти тўхтатишини маълум қилди.
Банк кассаларида нақдлаштириш амалиётлари узилишларсиз ишлашда давом этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
❗️Туронбанк тажрибали маркетолог лавозимига танлов эълон қилади!
🔹Aгар сиз тажрибали маркетолог ва компания имиджини ривожлантиришда профессионал ютуқларга эга бўлсангиз ҳамда бозор тенденцияларини аниқлашни билсангиз, биз сизни жамоамизга таклиф қилишга тайёрмиз!
Асосий шартлар:
➖ Маркетинг йўналишида олий маълумот
➖ Маркетинг соҳасидаги иш тажрибаси: 3–5 йил
➖ Маркетинг таҳлилини амалга ошириш ва бозорни ўрганиш
➖ Digital-marketing инструментларидан фойдаланиш
➖ Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиш
Батафсил талаблар - www.turonbank.uz
Аъзо бўлиш👇
/channel/turonbankmatbuotkotib
ҚУВОНЧИМИЗ УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАДИ
Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратиш учун онлайн ариза юборишга рухсат берилганидан хурсанд бўлган эдик. Лекин қувончимиз узоққа чўзилмади...
Ариза юборган фуқароларга ҳоким ёрдамчилари онлайн аризани рад этишни босмоқда экан. Сабаби, ҳоким ёрдамчиларига ҳали лимит тақсимот қилиб берилмаган. Аризага эса муддатида жавобини бермаса, KPI балига салбий таъсир қилади.
Мана сизга янги Ўзбекистон, мана сизга инсонга эътибор.
Агентлик ва Марказий банк изоҳ берадими?
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
АНОМАЛ СОВУҚДА ҲАМ БАНКЛАР ОДАТДАГИ РЕЖИМДА ИШЛАМОҚДА
☑️Ўзсаноатқурилишбанк юридик шахсларга автокредит таклиф этди. Миқдори $250.000 эквивалентида, муддати 48 ойгача, фоизи 23,99%, имтиёзли давр 6 ойгача.
☑️Ипотека-банк «Яшил» истеъмол кредитини таклиф этди. Фоизи 15%, муддати 5 йилгача, миқдори 90 млн. сўмгача.
☑️Турон банк MyTuron мобил иловаси орқали 10 млн. сўмгача микроқарз расмийлаштиришни таклиф этди.
☑️Ипак йўли банк бизнес учун 3 хил, кичик бизнес учун 4 хил кредитларни таклиф этди. 1296
☑️Ориент Финанс Банк 10 йил давомида Ўзбекистонда Mastercardни ривожлантиришда самарали ҳамкорлик қилгани учун банкни мукофот билан тақдирлади.
☑️Халқ банк Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида тадбиркорларга хорижий инвестицион линиялар ҳисобидан кредит таклиф қилди. Муддати 5 йилгача, фоизи (АҚШ долларида) 5,5%, миқдори чорва моллари сотиб олиш учун $15,000; қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун - $25,000; Сут маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналар учун - $250,000.
☑️Hamkorbank бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 600 млн. сўмгача, фоизи 26%. Кредит (доимий иш жойига эга бўлмаган) ўзини ўзи банд қилганларга ҳам ажратилади.
☑️Инфин банк InfinBlack кредит картаси (овердрафт)ни таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача, фоизлар сарфланган суммадан ундирилади ва янгиланадиган лимит тақдим этилади.
☑️Анорбанк ўз мижозлари юридик шахсларга АТМдан нақд пул ечиш имконини берувчи бизнес карта таклиф этди.
☑️Мадад инвест банк гаров эвазига, расмий иш жойи ва кафил талаб этилмайдиган «Мадад-3» микроқарзини таклиф этди. Муддати 12-24 ой, миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 33-36%.
☑️Трастбанк сўнгги пайтларда фирибгарлар Банк номидан кредит ёки бошқа мукофот пуллари таклиф қилувчи сохта сайт, бот ва телеграм аккаунтлар очиб, фуқароларнинг пластик карталаридаги пулларини ўзлаштириб олишаётганини маълум қилиб, огоҳликка чақирди. Фирибгарларга алданиб, пластик картангиздаги пул маблағларидан айрилиб қолманг.
☑️Ziraat bank Uzbekistan хорижий валютадаги омонатларини таклиф этди. «ПРОФИТ-12» омонати 13 ойга йиллик 6%, «ПРОФИТ-18» омонати 18 ойга йиллик 6,25%, «ПРОФИТ-36» омонати 36 ойга йиллик 6,5%.
☑️Uzum Bank бир қатор ҳамкорлари учун мобил иловаорқали тўлов амалга оширилганда 10 фоиздан 20 фоизгача кешбэк тақдим этишини маълум қилди.
☑️Капиталбанк бошқарувининг янги раиси этиб аввал банкнинг Кузатув кенгаши аъзоси лавозимида ишлаб келган Кирилл Маевский тайинланди.
☑️Микрокредитбанк «Яшил энергия» истеъмол кредитини таклиф этди. Фоизи 15%, муддати 5 йил, миқдори 150 млн. сўмгача.
☑️TBC Bank 24 ойга 24%ли омонат таклиф этди. Мазкур омонат 18 ойга 23,5%, 13 oйгa 23%.
☑️Гарант банк «Янги 23» омонатини таклиф этди. Муддати 6 ой, фоизи 23%, миқдори 3 млн. сўм.
☑️Универсал банк «Юксалиш» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, энг кам миқдори 500 минг сўм. Омонатга 500 минг сўмдан қўшимча киритиш мумкин.
☑️Ўзмиллийбанк янги рўйҳатдан ўтган (90 кундан ошмаган бўлса) тадбиркорларга "Test drive" тарифини таклиф этди. Тарифнинг асосий жойи - миллий валютада пул ўтказмалари учун комиссия 0%.
☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️Uzcard.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Аномал совуқ сабаб кредит таътилларини ажратиш юзасидан ўтказилган сўровнома тўғрисида).
☑️Бу ҳафтада тижорат банкларида ажратилаётган микроқарзлар ва уларнинг шартларини эълон қилдик. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Moody's" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳосини «B1»дан «Ba3»га оширди
Куни кеча, 2023 йил 20 январь куни "Moody's" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасига бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимизнинг кредит рейтинг баҳоси «B1» (ижобий кутилма)дан бир поғона юқорига «Ba3» (барқарор кутилма)га оширилди.
Агентлик томонидан кредит рейтинг баҳоси икки йилда бир марта қайта баҳоланади ва йил давомида агентлик билан учрашувларда вазирлик ва идоралар томонидан республикадаги сўнгги макроиқтисодий ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича маълумот бериб борилади.
Қайд этиш жоизки, 2022 йил давомида "Moody's" томонидан 36 та мамлакатнинг рейтинг баҳоси ёки рейтинг кутилмаси пасайтирилган.
☑️Агентлик Ўзбекистон рейтинги баҳосининг оширилиши бўйича қарорини қуйидагилар билан изоҳлаган:
▪️Ўзбекистон томонидан 2017-2021 йилларда муҳим ислоҳотларнинг амалга оширилгани, эркин бозор томон дадил қадам ташлангани, муҳим қонунлар (Давлат харидлари ва Давлат қарзи қонунлари, Меҳнат кодекси) ишлаб чиқилгани ва қабул қилинаётгани, нархларни эркинлаштириш давом этаётгани;
▪️2020-2022-йиллардаги ташқи шокларга қарамай, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатлари юқорилиги ҳамда фискал (мўътадил давлат қарзи) ва ташқи сектор (халқаро захиралар) кўрсаткичлари мустаҳкам даражада сақлангани натижасида иқтисодиётнинг барқарорлиги ва сиёсат юритиш самарадорлигининг яхшилангани;
▪️2022-2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт Стратегиясига кўра, йирик давлат корхоналари акцияларини бирламчи жойлаштирилиши (IPO) ва давлат корхоналари ва банклари хусусийлаштирилишининг Ўзбекистон корхоналари унумдорлиги ва рақобатбардошлигини яхшилаши бўйича агентликнинг кутилмаси;
▪️Марказий банкнинг инқироз даврида тезкор чоралар кўргани (асосий фоиз ставканинг 17 фоизга оширилгани), миллий валюта алмашув курсининг инқироз даврида барқарор экани, инфляциянинг пасайиш кутилмалари;
▪️Ички молия бозорининг, хусусан давлат қимматли қоғозлар бозорининг ривожланаётгани (5-10 йиллик ва 2 йиллик инфляцияга боғланган облигацияларнинг чиқарилгани), чет эл инвесторларининг ички молия бозорига жалб қилиш бўйича фаол ишларнинг амалга оширилаётгани;
▪️Фискал сиёсатдаги ютуқлар, жумладан давлат қарзининг ЯИМга нисбатан 60 фоизлик юқори чегараси, янги жалб қилинадиган давлат қарзига йиллик лимитлар белгиланиши, фискал статистикаси шаффофлигининг ортгани;
▪️Ташқи шок туфайли юзага келган салбий оқибатларни камайтириш учун кўрилган мақсадли чоралар, жумладан, импорт қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун ноль божхона ставкаси, пенсия ва иш ҳақи оширилгани, бир марталик ёрдам берилгани ва бошқалар.
Агентликка кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5,0 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА КОМПЕНСАЦИЯ ЯНА КЕЧИКМОҚДА(МИ?)
Ассаламу алайкум, яхшимисиз? Андижон вилояти ҳоким ёрдамчилари номидан ёзмоқдамиз.
2022 йил декабр ойи учун компенсация маблағларини қачон тушириб беришар экан деб кутяпмиз. Шу масала доимо сизнинг каналингизда эътибор қилингандан сўнггина ҳал қилиняпти. Иложи бўлса шу масалага яна бир бор тўхталиб ўтсангиз.
Ҳа айтганча, ойлик оширилгандан сўнг компенсация қисми камайтириб тушириб беришмоқда. Шуни ҳам инобатга олсангиз яхши бўлар эди олдиндан раҳмат.
☝️🏻Аввалроқ, шу каби мурожаатлар Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан келган эди. Ўшандан буён Агентлик муносабат билдиргани йўқ. Бу мурожаатга ҳам муносабат билдира олмаса керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлардан совуқ оқибатида юзага келган муаммолар бўйича мурожаатларни қабул қилади
▪️Савдо-саноат палатаси 24/7 режимда 1094 қисқа рақами орқали совуқ об-ҳаво оқибатида тадбиркорлар фаолиятида юзага келган муаммолар ҳақидаги мурожаатларни қабул қилади.
▪️Мурожаатлар @chamberuz_bot телеграм орқали қабул қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Endi barcha hududiy filiallarimizda 15 daqiqa ichida garovsiz asosda kartangizga 13 mln. so'mgacha mikroqarzni olishingiz mumkin. 💳
Hoziroq avtomobil egasiga aylaning!
E'tiboringizga oddiy shartlar bo'yicha foydali taklifni taqdim etamiz:
- boshlang'ich to'lov 20%;
- kerakli hujjatlar: pasport;
- 3 yilgacha;
🚘 2013-yildan ishlab chiqarilgan avtomobillar uchun avtokredit.
Tezkor mikroqarz — garov asosida 2 soat ichida 300 million so'mgacha naqd pul!
- 1 gr tillaga 450ming so’m - lombarddan foizi ancha kam - ancha kam 300 mln so’mgacha naqd pul ajratiladi
- berish vaqti 2 soat
- har qanday maqsad uchun beriladi
- ortiqcha hujjatlarsiz
- mikroqarz summasini bot orqali hisoblab ko'rishingiz mumkin
Faqat “Yaxshi niyat” mikromoliya tashkilotida!
Batafsil
Ariza qoldirish uchun 👉 @yaxshi_niyat_bot
📱@yaxshiniyat1
⠀
📞 +998781133111
+998911623111
🏙Bizning filiallarimiz manzillari: Toshkent, Andijon, Namangan, Fargona, Jizzax, Samarqand, Qarshi, Termiz, Denov, Navoiy, Urganch.
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ УЧУН АРИЗА ҚАБУЛИ ОЧИЛДИ
Oilakredit.uz платформасида имтиёзли кредит олиш учун онлайн ариза юбориш бошланди.
Имтиёзли кредитни қандай олиш ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
Янгилик! Платформада жисмоний шахсларга чорвачилик йўналишида ариза юбориш имконияти мавжуд эмас. Агар сиз чорвачилик йўналишида ариза қолдирмоқчи бўлсангиз, ЯТТ сифатида рўйҳатдан ўтган ҳолда ариза қолдиришингиз мумкин (2 млрд. сўмгача! Албатта, бунча маблағ ҳоким ёрдамчисига ажратилмаган бўлади. Шунинг учун ҳоким ёрдамчиси лимити доирасида (маслаҳатлашган ҳолда) ариза қолдиринг).
Имтиёзли кредитлар ҳақида бошқа саволларга жавобларни 👉 мана бу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🤩“O‘zbekinvestdan Suyunchi” aksiyasining ikkinchi mavsumi boshlanganini eslatib o'tamiz.
✍️ Veb-sayt yoki UZBEKINVEST mobil ilovasi orqali sug'urta polisini rasmiylashtirib, qimmatbaho sovg'alarni yutib olish imkoniyatini qo'lga kiriting:
▪️1. Bosh sovrin - Chevrolet Lacetti avtomobili
▪️2. IPhone 13 Pro - 2 ta
▪️3. Konditsioner - 3 ta
▪️4. Muzlatkich - 3 ta
▪️5. Televizor - 3 ta
📱Bundan tashqari, aksiya muddati tugaguncha har oyning so'nggida qo‘shimcha sovrin sifatida – Samsung Galaxy A52 smartfonlari o‘ynaladi.
🗓Aksiya 2023 yil 28 fevralgacha davom etadi.
Batafsil ma'lumotni 1160 telefon raqamiga qo'ng'iroq qilib bilishingiz mumkin.
Batafsil malumot
💪 Банкиркундалиги канали обуначиларининг фикрича, 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилган ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» - Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ажратилаётган кредитлар:
☑️Автокредит
▪️CHERY, RENAULT, KIA ва LADA учун
Фоизи-3%дан
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил
▪️UzAuto Motors учун
Фоизи-21%дан
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-10% дан
Батафсил
▪️Энергия тежовчи техника учун
Фоизи-15%
Муддати-5 йилгача
Миқдори-50 млн.сўмгача
Батафсил
☑️Микроқарз
Фоизи-26.9% адн
Муддати-3 йилгача
Миқдори-50 млн.сўмгача
Батафсил
☑️Супер-контракт учун таълим кредити
Фоизи-25% дан
Муддати-36 ойгача
Миқдори-150 млн.сўмгача
Батафсил
▪️Имтиёзли таълим кредити
Фоизи-15%(хотин-қизлар учун 0%)
Муддати-11 йилгача
Миқдори-Шартнома асосида
Батафсил
☑️ИПОТЕКА
▪️Хонадон таъмирлаш учун
Фоизи-17%
Муддати-10 йилгача
Миқдори-80 млн.сўмгача
Батафсил
▪️Уй-жой қуриш учун
Фоизи-18%
Муддати-10 йилгача
Миқдори-60 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
Фоизи-18%
Муддати-20 йилгача
Миқдори-400 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов-25%
Батафсил
☑️Кичик бизнес эгалари учун автокредит (электромобил ҳамда барча турдаги енгил автомобиллар учун)
Фоизи:
Сўмда-23.99% дан
Хорижий валютада-11% дан
Муддати-48 ойгача
Миқдори-$250 000 эквивалентида
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Сўровнома якунланди!
Банкиркундалиги канали обуначиларининг фикрича, 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилган ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» - Ўзсаноатқурилишбанк.
2-ўрин: Туронбанк
3-ўрин: Халқ банки.
Ўзсаноатқурилишбанк жамоасини табриклаймиз.
(Йиғилган овозлар сонини кўрсатувчи скриншот 18.01.2023 й. куни соат 18:00 да олинди)
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Ўзсаноатқурилишбанк Молиявий таҳлилчиларни Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш маркази менежери лавозимига танлов асосида ишга таклиф этмоқда. Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
UzAuto Motors 17 январдан бошлаб шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди.
Бундан ташқари, компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобил нархи пасайишини маълум қилган.
Автомобил нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
Шартнома бўйича автомобил нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумотни дилерлик марказидан олиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд микроқарзлар рўйҳати. Маълумот 2023 йил 16 январ куни тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.
Микроқарз - ҳар қандай мақсад учун нақд пул ёки пластик карточкага ўтказиш орқали доимий даромад манбаига эга фуқароларга ажратилади.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 1 йилдан 3 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26,9%дан
Батафсил
☑️МКБАНК
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26-28%
Батафсил
☑️Hamkorbank
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизлари ва муддати:
27,99 % — 24 ойгача;
32 % — 36 ойгача.
Батафсил
☑️Туронбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 29%
Батафсил
☑️Асакабанк
Муддати 24 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 32-34%
Батафсил
☑️Ипак Йўли банк
Муддати 6 ойдан 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 31%
Батафсил
☑️Алоқабанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50млн. сўмгача
Фоизи 29%
☑️Қишлоққурилишбанк
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 28%
Батафсил
☑️Халқ банки
Муддати 2 йилгача
Миқдори 25 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
☑️Трастбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
Ипотека кредитлари (бирламчи, иккиламчи ва қайта таъмирлашга) шартларини 👉мана бу ердан👈 топасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
«КРЕДИТ ТАРИХИ» асосий масалалар
1. Кредит тарихи деган тушунча, қонунийми? Қайси қонунга мувофиқ тартибга солинади?
Жавоб: Албатта қонуний тушунча ва банкларнинг бу йўналишдаги талаблари асосли. Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинувини» тўғрисидаги қонунига асосланади.
2. Кредит тарихи сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми?
Жавоб: Ҳа. Кредит бериш тўғридан-тўғри рад этилиши мумкин. Шунинг учун барча кредит тўловларини ўз вақтида, кредит шартномасига илова қилинган тўлов графигига асосан тўлаб боринг.
3. Кредит тарихининг салбийлиги, қанча муддат давомида кредит олувчининг кредит олишида салбий таъсир кўрсатади?
Жавоб: Юқоридаги қонуннинг 5-моддасига кўра, «Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди». Яъни, беш йил давомида маълумотлар сақланади.
4. Кредит тарихини қандай қилиб олиш мумкин?
Жавоб: Энг аввал Ягона порталдан (http://my.gov.uz) рўйхатдан ўтасиз. Бу жуда содда жараён бўлиб, сиздан сўралган ахборотларни киритасиз холос. У ерда кредит тарихи ҳақида маълумот олиш билан бирга, ўз кредит тарихингизни онлайн кузатиб боришингиз ҳам мумкин. Асосийси фирибгарлар сизнинг номингиздан кредит олмоқчи бўлишганда ҳам бундан хабардор бўласиз! Ягона портал орқали кредит тарихи бир йилда бир марта бепул тақдим этилади.
5. Кредит тарихини сўраб мурожаат қилинганида, қанча вақт ичида жавоб берилади?
Жавоб: Қонуннинг 7-моддасига кўра, «Кредит ҳисоботи кредит бюроси уни тақдим этиш тўғрисида сўров олган кундан эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилади».
Ҳар доим ўзингизнинг кредит тарихингизни ижобий сақлашга ҳаракат қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈