bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугун, ойнинг охирги иш куни.
Кредит тўловларини унутмадингизми?

Айни пайтгача, номида имтиёзли кредит мавжуд бўлса қайта имтиёзли кредит ажратмаслик ёки кредит тарихи салбий бўлса кредит ажратмаслик каби тўсиқлар жорий этилди. Лекин ҳали ҳам тўлов интизоми мустаҳкамлангани йўқ.

Совуқни совуқ демай уйма-уй юрган банкирларга куч-қувват сўраймиз.

Ҳурматли мижозлар, банклардан олган кредитларингизни график бўйича тўловларини тўлаб боринг. Илтимос, ҳеч бўлмаса, бугун топилинг)))

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОГОҲЛАНТИРИШНИНГ ЯНА БИР САМАРАЛИ УСУЛИ

Жиззах вилоятида аҳоли гавжум жойларда «Банк картангиз кодини ҳеч кимга берманг» мазмунида тарғибот чорловлари олиб борилмоқда экан. Пластик картани коди деганда картангиздаги 16 талик карта рақами эмас фирибгарлар томонидан сизнинг телефонингизга махсус код юборилади ва ўша кодни уларга айтсангиз улар картангиздаги пулларингизни ечиб олишади. Видеороликда аҳоли шу ҳақда огоҳлантирилмоқда.

Кўпчиликнинг молиявий саводхонлиги бу нарсаларга етарли эмас. Айнан шундайлар учун, бу тўғри йўллардан бири. Қолаверса, барча ҳам замонавий телефон ишлатмайди ёки ишлатса ҳам ижтимоий тармоқларда фаол эмас. Шунинг учун бундай шаклдаги огоҳлантириш ҳам ёрдам беради.

Ҳушёр бўлинглар.
Ҳушёр бўлинглар.
Фирибгарларга алданиб қолманглар.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️Банк тизимининг даромадлилиги шарҳи тайёрланди;

▪️2023 йил 26 январда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди;

▪️2022 йил учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди;

▪️«Инфляция даражасини қисқа муддатли прогнозлашда ARIMA моделидан фойдаланиш имкониятлари» таҳлилий шарҳи тайёрланди;

▪️Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди;

▪️Инфляция ва унинг омиллари бўйича сўровнома ўтказилмоқда. 2023 йил 4 февралгача давом этади. Қатнашиш учун 👉@kutilmalar_Jan2023_bot

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Mastercard халқаро тўлов тизими банкни «MoneySend пул ўтказмаларининг Ўзбекистонда биринчи ишга туширилиши» номинациясида мукофот билан тақдирлади.

☑️Турон банк MyTuron мобил иловаси орқали «Устувор» онлайн омонатини расмийлаштиришни таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 22%, энг кам миқдор 1 млн. сўм.

☑️Ипак йўли банк MasterCard халқаро тўлов тизими томонидан «Ўзбекистондаги Энг яхши Platinum Card» номинациясида ғолиб бўлди. Шунингдек, банк MasterCard ёки UnionPay карталаридан банк филиаллари ёки банкоматларида комиссиясиз нақд пул ечиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ориент Финанс Банк 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 2 йилга 24%, 3 йилга 25%.

☑️Халқ банк пенсия маблағларини пластик карталарга ўтказишнинг қулайликларини маълум қилди. Батафсил.

☑️Hamkorbank банк хизматлари ва янгиликлари ҳақида маълумот олиш учун @HamkorbankHB_bot телеграмм ботни ишга туширди.

☑️Инфин банк 15 йилгача арзон ипотека таклиф этди.

☑️Мадад инвест банк «Мадад плюс» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 24%, энг кам миқдор 1 млн. сўм.

☑️Трастбанк ва «AKA AUSFUHRKREDIT - GESELLSCHAFT mbH» Германия ўртасида асосий кредит келишуви имзоланганини маълум қилди.

☑️Микрокредитбанк автокредит таклиф этди. Фоизи 5%дан бошлаб, муддати 5 йилгача, дастлабки бадал 10%дан бошланади.

☑️Гарант банк UPT халқаро пул ўткаъалар тизимида пул юбориш ва қабул қилишни таклиф этди. Ушбу ўтказма туридан 249 мамлакатда фойдаланилади.

☑️Тенге банк автокредитларнинг бошланғич тўловини 15%гача, муддатини 5 йилгача узайтирганини маълум қилди.

☑️Агробанк Moody's Investors Service («Moody’s») банкнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли депозитлари рейтингини B1 дан Ba3 га кўтарди. Батафсил.

☑️KDB Bank Uzbekistan банк Тарифларига 2023 йил 6 февралдан ўзгартиришлар киритилиши тасдиқланганини маълум қилди.

☑️Асакабанк Uzauto автомобиллари учун 5 йил муддатга автокредит ажратишни тиклаганини маълум қилди. Кредит фоизи 21%дан бошланади. Шунингдек, банк йиллик 24,7 фоизгача устама тўланувчи онлайн омонатни тақдим этди. Тел: 1152.

☑️Ипотека-банк юридик шахслар ва ЯТТлар учун автокредит таклиф этди.Бошланғич тўлов 0%, муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача, фоизи 27%. Кредит бирламчи ва иккиламчи бозор учун тақдим этилади.

☑️Ziraat bank Uzbekistan мобил иловаси орқали исталган банк карталари орасида ўтказмалар бепуллиги бўйича акция муддатини узайтирганини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк, Туронбанк ва TBC Bank ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Пенсия маблағларининг пластик карта орқали олишнинг афзалликлари тўғрисида).

☑️Бу ҳафтада тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ва уларнинг шартларини эълон қилдик. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💳 Пенсия маблағингизни ҳалиям маҳаллада навбатда туриб оляпсизми? 

☝️🏻Совуқ об-ҳаво шароитида энг тўғри ечим — пенсия ва нафақа пулларини банк картаси орқали олишдир! 

Иссиққина уйда, бир пиёла чой ичиб ўтирганингизда, ортиқча ҳаракат ва харажатсиз пулингиз банк картасига келиб тушса қандай яхши, шундай эмасми?!

☑️Афзалликлари:
▪️Халқ банки томонидан банк карталари бепул расмийлаштирилади; 
▪️Банк картаси орқали пенсия ва нафақа олувчиларга давлат томонидан 1% пул маблағлари қўшиб берилади;
▪️«Пенсия пулини қачон тарқатишар экан», деб кутиб ўтирмайсиз. Пуллар ҳар ойнинг 5-санасига қадар банк карталарига ўтказилади;
▪️Банк картаси орқали коммунал тўловларини онлайн амалга ошириш мумкин;
▪️Банк картасидаги пулларни исталган банкоматлар орқали 24/7 тартибда нақдлаштириб олиш мумкин.

📞 1106 ☎️ +998 71 210-20-02
✍️ Онлайн мурожаат учун

Пенсия тайинланиши, миқдори ва уларнинг қайта ҳисобланиши бўйича барча ўзгаришларни билиш учун Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ АЖРАТИШКУ ЯХШИ, УНИ ҚАЙТАРИШ ҲАҚИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШ...

Хабарингиз бор, Президентимиз куни кеча ўтказган видеоселектор йиғилишида оилавий тадбиркорлик асосидаги кредитларни ажратиш юзасидан янги қарорини имзолаганини айтиб ўтди.

☑️Бизга тақдим этилган мазкур қарор лойиҳасига кўра имтиёзли кредитларни қайтариш борасида ҳам кўрсатмалар мавжуд:

▪️Аввалги йилларда олган кредитларидан самарали фойдаланиб тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга ошириб, обрў қозонган кичик тадбиркорлик субъектларига, фаолиятини янада кенгайтириш учун уларга мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади (Аввалги тартибда, бундай имконият кўзда тутилмаган эди);

▪️ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига мазкур дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди;

▪️ажратиладиган кредитлар белгиланган муддатида тўланмаган тақдирда кредитлар бўйича фоизлар кечиктирилган даври учун тижорат ставкасида ҳисобланади (Энди имтиёзли кредитни тўлашни кечиктирганларга кредит фоизи кўтарилади);

▪️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишига масъул ҳисобланади ва ҳар ой якуни билан муаммоли кредитларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради (Ушбу талаб аввал ҳам бор эди, лекин назоратдан четда қолиб кетаётган эди. Энди ҳар ой айни масалада муҳокамалар ўтказиб бориш талаби белгиланмоқда);

▪️ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графиги ижросининг бажарилмаган миқдорига мос равишда камайтирилади (Ушбу банд эса барча мутасаддиларга улкан масъулият юклайди).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (25.01.2023 йилдаги ПФ-14)нинг иловалари:

▪️1-илова: Вазирлик ва идоралар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони;

▪️2-илова: Республика ижро этувчи ҳокимият органлари
вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати.

☝️🏻Ҳоким ёрдамчиси, Хотин-қизлар фаоли ва Ёшлар етакчилари штатлари сони ушбу иловада инобатга олинмаган экан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Президент йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", - деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент видеоселекторда камчиликка йўл қўйган ҳудудларни танқид қилди:

▪️Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаган.

▪️Камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаяпти.

☑️Маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АВВАЛ БИТТА ИЖРОЧИГА 2 ТА РАҲБАР ЭДИ

Янги фармонда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларидаги штатлар ягона талаб асосида тасдиқланмоқда.

☑️Эндиликда
вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:

▪️таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.

Амалда: 10 тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);

▪️раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари
ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари)
ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни
ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда;

▪️вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда;

☑️Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида (Вилоятларда):

▪️таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2-4; мутахассислар 1);

▪️раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Маданият вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмаларида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 63/37 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни, битта ижрочига 2 та раҳбар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​⚡️​​ЭРТАГА ​​​​АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Эртага, 2023 йил 26 январ куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш
ўтказилади.

2022 йил 15 декабр куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 15 фоиз этиб белгиланган эди.

Таҳмин қилиб кўрингчи, 26.01.2023 йил куни асосий ставка (15%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун 2023 йил 25 январ куни соат 16:00 да Президентимиз раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида.

▪️Йиғилишга вилоят ва туман студияларидан юқоридаги раҳбарлар (Хусусан, ҳоким ёрдамчилари ва барча тижорат банклари бошқарувчилари) таклиф этилган.

☑️Йиғилишда вилоят ҳокимлари ва тадбиркорлар билан бирга қуйидагилар сўзга чиқиши белгиланган:

▪️Андижондан - Олтинкўл туман ҳокими, Кўмакай МФЙ ҳоким ёрдамчиси;

▪️Сирдарёдан - Сирдарё ва Сардоба туман ҳокимлари, Бешбулоқ МФЙ ҳоким ёрдамчиси;

▪️Қашқадарёдан - Деҳқонобод туман ҳокими, Ўзбекистон МФЙ ҳоким ёрдамчиси;

▪️Бухородан - Ғиждувон туман ҳокими;

▪️Сурхондарёдан - Ангор туман ҳокими, Баҳор МФЙ ҳоким ёрдамчиси.

Шунингдек, бугунги йиғилишда оилавий тадбиркорлик асосида имтиёзли кредит ажратиш юзасидан янгиликлар ҳам расман эълон қилиниши кутилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Янги қарор лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 февралдан бошлаб, чорвачиликни ривожлантириш учун кредитлар 10 тадан 50 тагача четдан импорт қилинган ёки наслчилик хўжаликларида боқилган чорва моллари боқиш учун ферма ташкил этган ҳолда юридик шахсларга ажратилади. Чорва бу - қорамол, қўй, эчки.

Аниқлик киритадиган бўлсак, жисмоний шахс сифатида чорва учун кредит ажратилмайди!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Маълум қилишларича, Ҳоким ёрдамчиси тавсияномасига кўра, кредит маблағлари 10 млн. сўмгача (Ҳунармандларга 20 млн. сўмгача) пластик картага ўтказиб берилади. У маблағни нақдлаштириб бўлмайдиган қилиб, чеклов жорий қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📈 Moody's Investors Service («Moody’s») Agrobank нинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли депозитлари рейтингини B1 дан Ba3 га кўтарибди.

📊 Moody's нинг ушбу прогнозига кўра халқаро рейтингнинг оширилиши, банк фаолиятининг барқарор ривожланаётганини акс эттиради.

Банк жамоасига бундан ҳам юксак зафарлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ТУРОНБАНК

☑️Фоизи ўзгариб қолмайдиган онлайн микроқарз сўраганлар учун:

▪️Фоизи: 33%
▪️Муддати: 12 ойгача
▪️Миқдори: 10 млн.сўмгача
▪️Ортиқча ҳужжатларсиз
▪️Банк мижози бўлиш шарт эмас
▪️Юклаб олиш: PlayMarket|Appstore

☑️Шартлари қулайроқ бўлган омонатларни сўраганлар учун:

▪️Устувор - миллий валютада
▪️Имконият плюс - миллий валютада
▪️Комфорт - миллий валютада
▪️Unique - хорижий валютада
▪️Мерос - хорижий валютада

☑️Пластик карточкалар: "UzCard" "Humo" "Visa" "Mastercard" "Кобейж" ва "Кобренд":

▪️"UzCard" миллий валютада
▪️"Humo" миллий валютада
▪️"Visa" хорижий валютада
▪️"Mastercard" хорижий валютада
▪️"Humo-Visa" кобейжинг карта
▪️"Mastercard - Turist.uz" кобренд карта

☑️Энг фаол халқаро пул ўтказмалари тизими қулай тарифларда:

▪️Western Union
▪️MoneyGram
▪️CONTACT
▪️Золотая Корона
▪️Юнистрим
▪️AziaExpress
▪️SWIFT

Қизиқтирган саволларга Туронбанк расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, 1220 қисқа рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Туронбанк Банкиркундалиги канали обуначиларининг фикрича, 2022 йилда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилган ва «Йилнинг энг яхши давлат иштирокидаги тижорат банки» сифатида 2-ўринни қўлга киритган.

Банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар тўғрисида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ТИРБАНДЛИК МУАММОСИ

☑️Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ижтимоий сўровномага таклиф этади.

Сўровномадан мақсад - Тошкент шаҳрида тирбандлик муаммосига самарали ечим қидириш.

▪️Сизнинг жавобингиз Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш юзасидан тўғри таклифлар ишлаб чиқишга ҳисса қўшади.

Сўровномада иштирок этиш👇 https://forms.gle/mDPMsgNs6sDcppFG7

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни.

Биринчи Президентимиз ҳаёт бўлганларида бугун 85 ёшни қарши олар эдилар.

Қарорга кўра, ҳар йили Ислом Абдуғаниевич таваллуд топган 30 январ куни мамлакатимизда кенг нишонланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР

☑️Hamkorbank
▪️Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Янги автомобил учун

Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 21%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 10%дан бошлаб
Батафсил

▪️Тадбиркорларга янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи миллий валютада 23,99%дан, хорижий валютада 11%дан
Батафсил

☑️Трастбанк
▪️Янги автомобил учун

Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 23% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30% дан бошлаб
Батафсил

☑️Ипак Йўли Банк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 21.9%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
▪️Янги автомобил учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,9 %дан
Бошланғич тўлов 10-30%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 10-20%
Батафсил

☑️Ипотека-банк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 21,9%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 20% дан бошлаб
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 28%
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Янги автомобил учун

Муддати 48ой
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

☑️Anor bank
▪️Янги автомобил учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 10% дан
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Автомобил ишлаб чиқарилган йили 5 йилдан кўп бўлмаслиги керак
Муддати 36-60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов: 10% дан бошлаб
Батафсил

☑️Туронбанк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 20%/
Миқдори: БХМнинг 1000 баробаридан ошмаган миқдорда
Батафсил

☑️Агробанк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилга
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун тегишли банк остидаги «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишиб олинг.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Имтиёзли кредитлар юзасидан Президент қарори расман эълон қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–18 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди.

☑️Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Агробанк АТБ, Микрокредитбанк АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

☝️🏻Шошилманг, эътибор беринг, бу маблағлар банкларга ажратилгандаги фоиз ва муддатлар. Яна фуқароларга 10 фоиздан экан деб янглиш ўйлаб, қопни кўтариб банкка бориб юрманг. Фкқароларга 15 фоиздан ажратилиши аввалроқ хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 26 январда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

☑️
Пресс-релиз.

Куни кеча ўтказилган сўровномада «Ўзгартирилмайди» - деганлар тўғри топган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент: Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди.

Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали кадрлар ҳоким қилиб қўйилди.

☑️Шу билан бирга, ушбу туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилинади. Бунда:

▪️биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади;

▪️иккинчи босқичда ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлари тузилади;

▪️учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Расман

Президент оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан, 2023 йилда:

▪️тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;

▪️деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);

▪️аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

▪️янги кредитлар олган фуқаролар ўзини ўзи банд қилганлар учун берилган имтиёзлардан фойдаланади;

▪️кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

☑️2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм). Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Худойберганов Бахтиёр Хаитович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Зокиров Улуғбек Хуррамович тасдиқланди.

Улуғбек Зокиров 1974 йил 3 декабрда Сариосиё туманида туғилган. 1995 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги биология ўқитувчиси, иқтисодчи.

У.Зокиров 1997-2022 йилларда тижорат банклари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қишлоқ қурилиш инвест, Марказий банк бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Марказий банкининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР: КИМ СОКРАШЕНИЯ БЎЛИШИ АНИҚ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди (25.01.2023 йилдаги ПФ-14).

☑️Унга кўра:

▪️Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).

▪️Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилади.

▪️Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.

▪️Вазирлик ва идораларда стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

☑️Натижа:

▪️штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;

▪️автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

☑️Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.

☝️🏻Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Бугун йиғилиши кутилаётган ҳоким ёрдамчиларидан мурожаатлар. Марказ раҳбарлари, вилоят бошқармалари бу масалаларни назоратга олиши керак. Агентлик барибир назорат қилмайди.

Андижон
Асака туман ҳокимлиги томонидан, ҳоким ёрдамчиларига кўплаб ноқонуний топшириқлар йил бошидан бошлаб берилмоқда. Ҳамма аномал совуқ билан овора бўлиб, уйини иситиш ва электрдаги муаммолар билан бўлиб юрган бир вақтда, ҳоким ёрдамчилари шундай совуқларда уйма-уй юриб солиқ тушуми ва банкларнинг НПЛ қарздорликларини ундириш ҳамда аҳолига ҳар куни биттадан қуёш панели ўрнатиш бўйича мажбурланмоқда.

Кунлик солиқ тушуми ундирмаган НПЛ карздорликни ундирмаган, куёш панели ўрнатмаган ҳоким ёрдамчиларидан тушунтириш хатлари олиниб табелда иш ҳақи тўланмаслиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Бу топшириқлар қанчалар ноқонуний эканлигини билиб туришиб ҳам бажаришга мажбурлашаверар экан.

Жиззах
Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиларига сентябр ойининг KPI маблағи тўлаб берилмаяпти. Бир йилда бир маротаба олинадиган моддий ёрдам ҳам ололмадик 2022 йилда. Меҳнат Кодексида белгилаб қўйилган 1 йилда 1 маротаба соғлиқни тиклаш учун моддий ёрдам мумкин деб. Булар сметада йўқ деб бермади.

Фарғона
Ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йил декабрь ойи ойликларимизни (компенсация) беришсин. Амалий ёрдам қилиб юборинглар. Ўзи Республика бўйича энг ёпиқ юқори турувчи бўғин ҳоким ёрдамчиларини агентлиги ва вазирлиги бўлса керак. Умуман тепа билан алоқа ўрнатиб бўлмайди. Бўлса хам ёки ишламайди ёки ўта ёпиқ. Фақат топшириқ келади, бажарасан, бўлди. Бу пастдагиларни масала муддаолари нима, қандай усулда ечим қилинади, ким уларга ахборот беради...мавҳумлик ҳаммаси.

Сурхондарё
Ассалому алайкум яхшимисизлар? Сурхондарё вилояти ҳоким ёрдамчиларга қачон KPI ва конпенсация пулларни берар экан? Ёрдам қилингизлар.

Тошкент
Тошкент шаҳар ҳоким ёрдамчиларини август, сентябр, октябр, ноябр, декабр ойларини KPI пулларини ҳали ҳам бергани йўқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Оилавий тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредитларни ажратиш 2023 йил 1 февралдан бошланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Маълум қилишларича, узоқ муддатга қишлоқ хўжалиги ерини ижарага олган ва деҳқон хўжалик сифатида давлат рўйҳатидан ўтган кичик тадбиркорларга 50 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бизга маълум қилишларича, 2023 йил 1 февралдан оилавий тадбиркорлик доирасидаги имтиёзли кредитлар 15 фоиз ставкада ажратилади!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Тадбиркорнинг розилигисиз ҳисобидаги пулни ўтказганларга жазо белгиланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари О.Тожиевнинг хабар беришича, жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ва ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг биринчи талабига асосан қайтармаганлик, — мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▪️Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса➖ БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан АТ “Алоқабанк” Самарқанд ҳудудий филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк филиалининг Иштихон комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ раҳбари А.С. “M.A.” ва “H.T.” хусусий корхоналари масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “M.A.” ХКга 2 та “ISUZI” русумли юк автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган 900 млн. сўм кредитни нақдлаштириб олганликлари, шунингдек 9 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига 262,2 млн. сўм микроқарз ажратиб ўзлаштирганлиги ҳамда “A.F.” ХКга ажратилган кредитнинг 150 млн. сўмини “S.I.” МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Р.Т. ва бошқалар фуқаро Д.Д.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиб, банк филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 430 млн. сўмлик қурилиш материалларини сотиб юбориб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.Q.” МЧЖ раҳбари Д.Т. қурилиш материаллари сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига олинган қурилиш материалларини сотиб юбориб, жами 400 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Кредит маблағлари тўлиқ қайтарилгунга қадар назоратда бўлади, унутманг. Энди юқорида номлари қайд этилган фуқароларга (Айби тасдиқланса) «Судланган»лик тамғаси босилади. Фақат ўзингизни ўйламанг, яқинларингиз, фарзандларингиз келажаги учун бундай ишларга қўл урманг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel