bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ НАҚДЛАШТИРИШ, КРЕДИТ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.I.” ХК раҳбари О.Ч. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган 600 млн. сўм кредит маблағини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.G.” МЧЖ раҳбари О.Ф. тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган 600 млн. сўмлик кредит эвазига автосервис ускуналарини сотиб олмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.” хусусий корхонаси раҳбари А.Б., “Т.” фермер хўжалиги раҳбари З.Х. ва бошқалар тижорат банки филиалидан боғдорчиликни ривожлантириш учун ажратилган жами 330 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

«Уй-жой олиш учун давлат субсидиялари ҳали ҳамон очилгани йўқ. Шу масалани ҳам бир кўтариб, яқиндан ёрдам берсаларингиз жуда ҳам яхши бўларди.

Шу пайтга ҳали ҳеч ким бу масалада бош қотирганиям йўқ».

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (14.10.2022й. ВМ-601) қарори қабул қилиниб, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб субсидия ажратиш тизими соддалаштирилган эди.

Тартиб соддалашганидан хабардор кўпчилик хурсанд бўлган эди. Лекин, соддалашган тартибда қачон субсидия ажратилиши бошланади?

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги изоҳини кўпчилик обуначиларимиз билар бирга кутамиз.

Ариза юборишда лимитлар тугаганлиги хабари скриншотларда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун, соат 16:00 да Президентимиз раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу йиғилишга ҳокимлар ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, рақамли технологиялар, адлия, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва туризм бўлимлари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари таклиф этилган.

Кун тартиби: Рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНГИ ИССИҚХОНАЛАР НЕГА АҒАНАБ ТУШДИ?

Мазкур иссиқхоналар қурилишида иқтисодиётга сиёсатнинг аралашиши сабабли ағанаб тушган;

Бир неча қонун ҳужжатлари талаблари бузилгани учун ағанаб тушган;

Одамлар(охирги истеъмолчи)нинг фикри инобатга олинмагани учун ағанаб тушган...

Хуллас, сабаблар кўп. Охир-оқибатда калтак яна ўша фуқаронинг ва банкнинг бошида синаверади.

МиллийТВнинг, «Миллар»дастурида кўтарилган юқоридаги муаммо Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида бўлган. Туман Маркази раҳбари кредитларни февралдан июн-июл ойигача музлатилганиги билдирган.

Аслидачи, шундай қилиш мумкинми? Кредит йўналишларини Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси ўрганиб, холис ахборот тақдим этса, масала очиқлашар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Қуёш панели ўрнатганлар қанча субсидия олади? Қандай солиқ имтиёзлар берилди? Тадбиркорларга қандай имкониятлар ва талаблар белгиланди?

«2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди.

☑️2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади.

▪️Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

☑️2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

▪️ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;

▪️қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;

▪️юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

☑️Қарорга кўра, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар:

▪️қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши;

▪️бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиши мумкин бўлади.

☑️Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан «яшил энергия» банк молия продукти амалга киритилади.

☑️2023 йил 1 майдан:

▪️фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;

▪️янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;

▪️республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

Қуёш панеллари ўрнатиш учун қайси банкдан қандай шартларда кредит ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Турон банк тадбиркорлар учун Дебет айланма ҳақини бепул қилиб белгилади. Абонент тўлови ҳам бепул. Корпоратив картага пул ўтказиш ҳам бепул.

☑️Ипак йўли банк дунёнинг исталган нуқтасига Swift тизими орқали пул юборишни таклиф этди. Комисмия ўтказмасидан суммасидан қатъий назар БҲМнинг 1,5 баробари - 450 минг сўм.

☑️Трастбанк «Онлайн-истиқлол» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 6%, минимал миқдори 500$.

☑️Микрокредитбанк савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятига нақд пулда кредит таклиф этди. Миқдори 300 млн. сўмгача, муддати 6-24ойгача, фоизи 24%дан бошлаб. Батафсил.

☑️Тенге банк Туркияда ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Тенге24 иловасига «Туркияда жабрланганларга ёрдам» хизматини ишга туширди.

☑️Асакабанк бизнес учун «Онлайн» тарифини таклиф этди. Мамлакат ичида 200 млн. сўмгача ўтказмалар учун 0%, иш ҳақи лойиҳаларини юритиш бепул. Шунингдек, банкка янги раис тайинланди. Батафсил.

☑️Ипотека-банк бошқа банкдан ҳисобварағини кўчирган тадбиркорлар учун "Welcome" тарифини таклиф этди. Дастлабки 6 ой давомида дебет айланмалари учун комиссия 0,2%.

☑️Универсалбанк «Юбилей» омонатини таклиф этди. Муддати 22 ой, фоизи 22%, энг кам миқдор 500 минг сўм, қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин.

☑️Анорбанк Европанинг Euronews телеканалида лавҳа чиқарди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш-пудрат ташкилотлари учун «Қурилиш учун» кредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи миллий валютада 24%, хорижий валютада 11%, имтиёзли давр 6 ойдан бошлаб. Тел: 1180.

☑️Қишлоққурилишбанк «Яшил» истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, фоизи 15%, муддати 5 йил.

☑️Hamkorbank "Auto light" автокредитини таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 600 млн. сўмгача, фоизи 26%, бошланғич тўлов 20%.

☑️Asia alliance bank Kia автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 0,01%дан бошланади, миқдори автомобилнинг 75%гача. Тел: 1270.

☑️Алоқабанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, минимал фоиз 24%.

☑️Ўзмиллийбанк Mastercard Send тезкор пул ўтказишни таклиф этди. Дунёнинг 28 дан ортиқ давлатига пул юбориш мумкин. Ўзмиллий банк карталари ўртасида - 0%, бошқа банк карталарига - 1%, бир марталик ўтказма лимити 1000$.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар учун Туркия ИИВга қарашли Табиий офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси зилзиладан жабр кўрган фуқароларга хийрия тадбирларини ўтказаётганини маълум қилди.

☑️Капиталбанк қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат юбориш мумкинлигини маълум қилди. Жисмоний шахслар учун customer_support@kapitalbank.uz, юридик шахслар учун support@kapitalbank.uz.

☑️Мадад инвест банк Кенгаш раисининг туғилган куни билан табриклади. Исм-шарифини, ёшини ҳам кўрсатиб ўтишса яхши бўлар эди.

☑️Микрокредитбанк ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Қуёш панеллари ўрнатиш учун компенсация олиш мумкинлиги тўғрисида).

☑️Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини эълон қилганмиз. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент Бухорода:

«Бу менинг вазифам - ташриф буюришим». Президент маҳалладаги замонавий тикувчилик корхонаси билан танишди.

«Нима мен сенга яратиб берай... Нима... Бир, икки, уч сўра мендан»

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Beeline"dan har juma kuni maxsus "Juma Takliflari"ni o'tkazib yubormang

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди.

Қуёш панел ўрнатувчиларга қайси банк қандай кредит ажратиши 👉бу ерда.👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Микрокредитбанк Ички аудит департаменти директори – Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилди.

☑️Номзодларга қўйиладиган талаблар:

▪️Олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;

▪️Банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, номзод тавсия этилаётган ташкилий тузилмада камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;

▪️Банк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ва Марказий банк норматив ҳужжатларини билиши;

Батафсил

☑️Танловда иштирок этиш учун 2023 йил 5 мартга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига «Аудит» белгиси билан маълумотнома юбориш лозим.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚУЁШ ПАНЕЛ ЎРНАТИШ УЧУН ДАВЛАТДАН КОМПЕНСАЦИЯ ОЛИШ МУМКИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-220-сонли қарори қабул қилинган.

☑️Фармонга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

▪️жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми мазкур Фармоннинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ миқдорларда Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади (Қуйидаги расм);

▪️истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.

Қуёш панели ўрнатувчи фуқароларга банклардан ажратиладиган кредитлар тўғрисида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Уларга бериладиган солиқ имтиёзлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳоким ёрдамчиси аниқланди
 
Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда, туман ҳокимининг “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Ж.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатлар орқали 5 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни Ж.Т.нинг раҳбарлигидаги МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
2023 йил 7 феврал куни ҳам ҳоким ёрдамчиси шу каби ҳолат билан ушлангани хабар берилган эди.

👉Мана бу ерда👈 ҳоким ёрдамчилари тўғрисидаги сўровнома давом этмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️2022 йил учун «Ипотека кредитлари шарҳи» тайёрланди;

▪️2022 йил учун тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.

☑️Турон банк омонат очиш учун банкнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда онлайн очишни таклиф этди. Бунда энг яхши таклиф 22 фоизли жамғарма омонати. Ушбу омонатга ҳар ойда қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин.

☑️Ипак йўли банк Chevrolet автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 23,99%, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 0%дан бошлаб, миқдори 600 млн. сўмгача. Шунингдек, 50 млн. сўмгача гаров эвазига микроқарз таклиф этди. Муддати 60 ойгача.

☑️Ориент Финанс Банк Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун автокредит таклиф этди. Миқдори 500 млн. сўмгача, фоизи 20,9%дан 23,9%гача..

☑️Халқ банк фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларни my.gov.uz сайти ва 3200 қисқа рақам орқали билиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Мадад инвест банк «Голд профит» омонатини таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 5%. Миқдори чекланмаган.

☑️Трастбанк Kia автомобиллари учун (бирламчи) автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 15%дан бошлаб, бошланғич тўлов 30%дан бошлаб.

☑️Микрокредитбанк «Яшил энергия» истеъмол кредитини таклиф этди. Фоизи 15%, миқдори 150 млн. сўмгача, муддати 5 йил.

☑️Тенге банк юридик шасхларга автокредит таклиф этди. Фоизи 23,9%, миқдори 5 млрд. сўмгача.

☑️Асакабанк иккинчи семестр учун таълим кредит таклиф этди. Фоизи 15%, муддати ўқиш даври + 7,5 йил. Хотин-қизлар учун кредит фоизи жамғармадан қопланади, талабага фоизсиз тақдим этилади. Шунингдек, банк бизнес учун овердрафт кредит таклиф этди. Миқдори 2 млрд. сўмгача, фоизи 23,99%, муддати 12 ойгача (ЯТТ лар учун 800 млн. сўмгача).

☑️Ипотека-банк Россиядан МТС банк иловаси орқали Ипотека-банк картасига фоизсиз пул юборишни таклиф этди.

☑️Универсалбанк «Юксалиш» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, 500 минг сўмдан қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин.

☑️Анорбанк алоқа-маркази туну кун ишлаётганини маълум қилди. У ерда 250 та оператор ишлаб, ҳар куни 10 мингга яқин кирувчи қўнғироқ қабул қилмоқда. Қисқа рақам 1290.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш соҳасида тендерларга игтирок этувчиларга «Тендерга омад» хизматини таклиф этди. Миқдори 3 млрд. сўмгача, муддати 18 ойгача, фоизи 28%дан, имтиёзли давр 15 ойгача.

☑️Агробанк Россиядан банк карталарига пул ўтказмалари фоизсиз келиб тушишини маълум қилди. Рублда юборилган маблағлар ўша куннинг курсида сўмда келиб тушади.

☑️KDB Bank O‘zbekiston ўзининг Юнусобод филиалининг ёпилишини маълум қилди.

☑️Қишлоққурилишбанк «Яшил» истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, фоизи 15%, муддати 5 йил.

☑️Hamkorbank онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 20 млн. сўмгача, фоизи 27,99%дан бошлаб.

☑️Asia alliance bank Unistream халқаро пул ўтказмалари тизимида комиссиясиз хорижга пул юбориш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Алоқабанк Zoomrad мобил иловаси орқали феврал ойидан картадан картага ўтказма шартлари ўзгарганини маълум қилди. Бошқа банк Humo карталари ўртасида бир ойда 50 млн. сўмгача ўтказмалар бепул, ундан ошса, 0,3-0,5 фоиз комиссия белгиланди.

☑️Ўзмиллийбанк 2023 йил 13-16 феврал кунлари Тошкент шаҳар Бош бошқармаси филиаллари банкоматлари транзит ҳисобрақамларни хатловдан ўтказиш учун вақтинча ўчирилиши маълум қилди.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар учун Туркия жумҳурияти ИИВ ёрдам хийриясини бошлаганини маълум қилди.

☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Uzcard;
▪️Тенге банк;
▪️TBC Bank.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Қуёш панеллари ўрнатиш учун кредитлар рўйҳати).

☑️Бу ҳафтада қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёлар берилишини эълон қилдик. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТГА ОЛИНГАН УСКУНАЛАРНИ ЁКИ ГАРОВДАГИ МУЛКЛАРНИ КРЕДИТ ТЎЛИҚ ЁПИЛГУНЧА СОТИБ ЮБОРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговда қадар текширувда, “B.M." МЧЖ раҳбари Б.Ж.  ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган тиббиёт ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,8 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.H." МЧЖ раҳбари А.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 4,5 млрд сўм кредит эвазига гаровга қўйилган 3 та хонадон ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Р. фуқаро Ж.Т.га 10 млн сўм эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ховос шаҳарчасида янги қурилган уйлардан бирини субсидия асосида олиб беришга ёрдамлашишни ваъда қилиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Г.Р. 2022 йилнинг декабрь ойида фуқаролар Д.Н. ва А.Н.нинг ишончига кириб, уларга субсидия орқали уй-жойга муҳтож оилаларга ажратиладиган хонадондан бирини олиб бериш эвазига 10 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Субсидия ажратиш тартиби ҳақида биз анча олдин тўхталиб ўтганмиз. Уни 👉 мана бу ерга 👈 босиб, ўзингиз ўрганиб олинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Xaлқаро Нордик университети - Ўзбекистон ва дунёнинг энг яхши халқаро университетларида ўқишни режалаштирганлар учун ажойиб ечим

Ушбу олийгоҳ Тошкент шаҳрида Карелия амалий фанлар университети (UAS), Helsingin Suomalainen Yhteiskoulu (SYK) умумтаълим мактаби, "Nokia" трансмиллий корпорацияси, Finnish Water Forum ташкилоти ва Isku компанияларининг бевосита ҳамкорлиги негизида Финляндиянинг таълим соҳасидаги илғор ютуқларига асосланган ҳолда фаолиятини бошлади.

Университет Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг № 034528 сонли лицензияси асосида фаолият кўрсатмоқда.

Таълим жараёни Финляндиянинг Kareliya UAS университети билан тузилган "double degree" дастурлари асосида амалга оширилади.

Бакалавриат таълим йўналишлари (Сиртқи таълим шакли) ⬇️

➖ Иқтисодиёт;
➖ Молия;
➖ Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
➖ Бошланғич таълим;
➖ Мактабгача таълим;
➖ Мусиқа таълими;
➖ Психология (амалий психология);

📣 Магистратура мутахассисликлари⬇️

➖ Жаҳон иқтисодиёти;
➖ Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
➖ Педагогика ва психология;
➖ Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим);
➖ Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мактабгача таълим);
➖ Таълим муассасаларининг бошқаруви;

⏳Ҳужжатлар 28 февралга қадар қабул қилинади.

💻Онлайн ҳужжат топшириш: https://admission.nordicuniversity.org

☎️ Қўшимча маълумот олиш учун:
📞 +998955053300| @nordikedu
📞 +998955054400| @nordikedu

📌 Локация

Web-site | Telegram |Instagram | nordic_edu/videos">YouTube |

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

☑️Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари тайинланди (21.02.2023й.)

▪️Норқулов Илҳом Иброхимович


1981 й., Бухорода туғилган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

▪️Эркин Эркамович Рустамов

1984 й., Тошкент вилоятида туғилган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

▪️Адиз Музафарович Бобоев

1981 й., Бухорода туғилган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Аввалдан молиячи.

▪️Анвар Расулович Каримов

1977 й., Сирдарёда туғилган. Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Аввалдан молиячи.

▪️Дилшод Шухратович Султанов

1980 й., Тошкент шаҳрида туғилган. Молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

▪️Гулнора Хашимовна Рахимова

1980 й., Тошкент шаҳрида туғилган. Молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Энди вилоятларда ходимлар сараланмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТГА ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ, МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНМАЙ СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд. сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🐄Халқ банки чорвачилик билан шуғулланувчиларга хорижий линиялардан имтиёзли кредит таклиф этди:

▪️Йиллик фоиз ставкаси - 18%;
▪️Имтиёзли даври - 3 йил;
▪️Муддати - 10 йил;
▪️Миқдори - 1 млн. евро*.

* миллий валюта(сўм)даги эквивалентда ажратилади.

👉Батафсил 📞1106 @xbcallsupport

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Beeline"ning internet-to'plamlari bilan onlayn bo'ling

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ ФИРИБГАР

Пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усулларини ўйлаб топишмоқда.

Маълум қилишларича, Юнусобод туманидаги фуқаролар, 40 кунда 1 млрд. 450 млн. сўм пулларини ўғирлатишган.

Халқ таниган машҳур инсонлар ҳам фирибгарларнинг ўйин схемаларига алданганлари айтилиоқда.

Минг марта эслатилса ҳам одамлар осон пул топишга қизиқиб, алданиб қолмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Узун туманида тадбиркорнинг мулкини гаровга қўйиб, кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.R.” МЧЖ раҳбари Н.А. “U.s.” МЧЖнинг иссиқхона биносини 3 ой муддатда гаровдан чиқариб беришга ваъда қилган ҳолда замонавий иссиқхона қуриш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,2 млрд. кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги ҳамда 167,6 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Вадасини олганимиз яхши. Лекин, суд шартнома шартлари бўйича қарор қилади. Ҳар қандай вадани қоғозлаштириб олинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қуёш панелларини имтиёзли кредит ҳисобига сотиб олсангиз, у сизга қанчага тушади?(Дифференциал услуб)

Айтайлик, банкдан 5 йил муддатга 25 млн.сўм миқдорида йиллик 15%дан кредит расмийлаштирдингиз.

Сиз ойлик ўртача 729 минг сўмдан бошланиб (камайиб боради) ва 5 йил давомида умумий 34,5 млн. сўм кредит тўловини амалга оширишингиз керак бўлади.

Агар кредит тўлашни аннуитет услубда қайтаришга келишсангиз 35,7 млн. сўмга тушади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади.

Сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСАКАБАНККА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ

Туляганов Кудратилла Асатуллаевич «Асакабанк» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

У 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини тугатган ҳамда 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистратура босқичини битирган. Лавозимгача Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Туляганов Кудратилла Асатуллаевичга келгуси фаолиятида улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏡 Namuna Development kompaniyasi yanada ko'proq imkoniyatlarni taklif etadi: endi mijozlar nafaqat kelajakdagi xonadonning qavatini, joylashuvini va rejasini, balki unda ta'mirlash mavjudligini ham tanlashlari mumkin.

🔸 Keyingi bosqichga tayyor bol’gan xomaki ta’mirlangan xonadonda quyidagi ishlar amalga oshirilgan:
- barcha muhandislik tarmoqlari o’tkazilgan;
- ichki xona devorlari o'rnatilgan;
- isitish moslamalarisiz quvurlar o’tkazilgan;
- polga tekkizluvchi beton quyilgan;
- balkon oynali to’siqlari mavjud;
- kirish temir eshigi, besh kamerali panoramali derazalar, ikki konturli suv isitish qozoni o'rnatilgan.

📲 Call-center: +998 78 777 00 77
📍 Manzil: Lashkarbegi ko'chasi, 1.
🌐 www.namunadevelopment.uz

Uylar Uz расмий канал

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💸 Rossiyadan pul o‘tkazmalarini Xalq banki kartalariga bir zumda qabul qiling! 

Rossiyadan yuboriladigan pul o‘tkazmasini "SberBank Onlayn" ilovasi orqali bir zumda Xalq banki kartangizga qabul qilishingiz mumkin. 

Afzalliklari:
✅ hech qanday komissiyalarsiz;
✅ bankka borish shart emas;
✅ navbatda turib vaqt yo‘qotmaysiz;
✅ pullaringiz bir zumda bank kartangizga tushadi.

Buning uchun pul yuboruvchining smartfonida "SberBank Onlayn" ilovasi o‘rnatilgan, pul qabul qiluvchining bank kartasi esa "SMS-xabarnoma" xizmatiga ulangan bo‘lishi lozim.

💳 Pul mablag‘lari qabul qiluvchining telefon raqamiga biriktirilgan Xalq bankining Humo yoki Uzcard bank kartasiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri o‘tkaziladi.

————
📞 1106
✍️ @xbcallsupport

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҚУЁШ ПАНЕЛИ ЎРНАТГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасига кўра,

☑️Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга озод этилади.

▪️Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар эгалигидаги мол-мулкка қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди.

▪️Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғидан озод этилади.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз, электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан шахсий эҳтиёжлар учун электр энергияси ишлаб чиқарилган тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

Қуёш панеллари ўрнатиш учун қайси банкдан қандай шартларда кредит ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қуёш панеллари аҳолига даромад олиб келади.

Давлат қанча нарҳда сотиб олиши маълум қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel