bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Xalq banki yordamida energiya tejovchi qurilmalardan foydalaning

Biz zamonaviy va energiya tejovchi texnologiyalardan foydalanish istagidagi yuridik shaxs hamda tadbirkorlik subyektlariga “Yashil energiya” kreditini taklif etamiz!

Shartlari:
🔹 yillik foiz stavkasi – 22%
🔹 muddati – 60 oy
🔹 imtiyozli davri – 12 oy
🔹 loyihadagi mijozning ulushi – 30%
🔹 kredit miqdori – 3 mlrd. so'mgacha.

Kredit qanday maqsadlarda beriladi:
🔹 qayta tiklanuvchi energiya manbalarini sotib olish va o‘rnatish; 
🔹 energiya tejamkor texnologiyalarni joriy etish;
🔹 ishlab chiqarish jarayonlarida energiya bilan ta'minlash chora-tadbirlarini moliyalashtirish uchun beriladi.

🌱 Yashil tabiat tarafdorlari safiga qo‘shiling.

📞1106
✍🏻 @xbcallsupport

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЭРТАГА БАРЧА УЧУН ИШ КУНИ, ШУНИНГДЕК ҲАШАР

Президент фармонига кўра, эртага 11 март - 20 март санасидан кўчирилган, расман иш куни.

Ҳукуматнинг 2023 йил 4 март кунги 91-F фармойиши билан эса эртага, шанба куни (11.03.2023 й.) куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Хуллас, эртага ҳамма ишга чиқади. Банклар ҳам ишлайди. Ходимларнинг бир кунлик иш ҳақиси эса Маънавият ва маърифат кенгаши жамғармаларига ўтказилади, ҳашарга деб.

Авваллари, ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўйлаган ҳолда, қайсидир дам олиш куни иш куни деб эълон қилиниб, ходимларнинг ўша кунги иш ҳақиси ҳашарга деб ўтказилар эди. Ходимлар сезмай ҳам қолар эди. Бу сафаргиси сал бошқачароқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Agrobankning barcha filiallari binolarida quyosh panellari o‘rnatildi

Infratuzilmalar tarmog‘i bo‘yicha O‘zbekistondagi yetakchi banklaridan biri bo‘lgan "Agrobank" ham "yashil iqtisodiyot"ning ajralmas bo‘g‘ini hisoblangan muqobil va qayta tiklanuvchi energiya tizimlarini joriy qilishni boshladi.

Hozirga qadar bankning O‘zbekistonning turli nuqtalarida joylashgan barcha —168 ta filiallarining 40 ming kv. metrdan ortiq tom qismlariga quyosh panellari o‘rnatildi. Mazkur quyosh panellari yiliga 12,0 mln kVt elektr energiyasi ishlab chiqaradi, bu esa bankning qariyb 80 foiz elektr ta’minotiga bo‘lgan talabini qondiradi. Natijada, yiliga 4,5 mlrd. so‘m mablag‘ iqtisod qilinishiga erishiladi.

Ma’lumot o‘rnida aytish mumkinki, dam olish kunlarida Agrobank filiallarida quyosh panellari orqali to‘plangan energiya 944 ta xonadonning bir yillik ehtiyojini qoplaydi. Shu bois ish kunidan tashqari vaqtlarda ishlab chiqarilgan 3,4 mln. kVt elektr quvvatini aholi ehtiyoji uchun hududiy elektr tarmoqlari korxonasiga sotish rejalashtirilgan.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Турон банк 999,9 пробали соф тилладан тайёрланган 5, 10, 20 ва 50 граммда махсус ҳимояланган қуймаларни харид қилишни таклиф этди.

☑️Ипак йўли банк яшил технологияларни жорий этишга таклиф этди. Муддати 24 ойгача, суммаси 30 млн. сўмгача, фоизи 23,99%дан бошланади.

☑️Трастбанк TrustPay мобил иловаси орқали онлайн конвертацияни амалга оширишни таклиф этди.

☑️Микрокредитбанк қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун «Грин энержи» кредитини таклиф этди. Фоизи 24% (5% компенсация қилинади), миқдори 10 млн. сўмдан 5 млрд. сўмгача, муддати 60 ойгача.

☑️Тенге банк аёл тадбиркорлар учун имтиёзли молиялаштиришни бошлаганини маълум қилди. Миқдори 364 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 5%. Бошқа шартлар учун тел: 1245.

☑️Асакабанк тадбиркорларга қайта тикланувчи энергия манбаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун кредит таклиф этди. Миқдори 2 млн. АҚШ$гача,, муддати 7 йилгача, имтиёзли давр 12 ойгача.

☑️Ипотека-банк янги уй-жойлар учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил, имтиёзли давр 6 ой, фоизи 18%.

☑️Универсалбанк қайта тикланувчи энергия манбалари учун кредитни таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 28%, миқдори 1 млрд. сўмгача.

☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорларга 10 йилгача миллий ва чет эл валютада кредиь таклиф этди. Миқдори 500 минг АҚШ долларгача. Тел: 1254.

☑️Hamkorbank онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 20 млн. сўмгача, фоизи 27,99%дан бошлаб.

☑️Asia alliance bank юридик шахс ва ЯТТларга «Яшил иқтисодиёт» кредитини таклиф этди. Муддати 12 ой, имтиёзли давр 3 ой. Миқдори юридик шахсларга 300, ЯТТ ларга 200 млн. сўмгача.

☑️Ўзмиллийбанк ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 7 йилгача, имтиёзли давр 3 йилгача, фоизи 14%(сўмда) ва 3%(Чет эл валютасида), миқдори 100 минг АҚШ долларигача.

☑️Ориент финанс банк ўзбек автомобилларига иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 30% бошланғич тўлов тўланса 25%, 50% ва ундан юқори бошланғич тўлов тўланса 23%, муддати 48 ойгача, миқдори 500 млн. сўмгача, дастлабки тўлов 25%дан.

☑️Агробанк 30 миллион сўмгача онлайн микроқарз ажратишни бошлаганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Гарант банк қуёш панеллари ва сув иситгичлар олиш учун кредит таклиф этди. Суммаси 500 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 24%.

☑️Халқ банки «Ҳамён» микроқарзини таклиф этди. Муддати 24 ой, миқдори 25 млн. сўмгача, фоизи 24%. Шунингдек банк янги уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил, фоизи 18%. Тел: 1106.

☑️KDB Bank Uzbekistan акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан жаноб Лее Йонг Лок бошқарув раиси этиб тайинланди.

☑️Алоқабанк Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида банк ва Хусусий Секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида лойиҳаларни Ислом шариати тамойиллари асосида молиялаштириш имконини берувчи 30 млн. АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш линияси келишуви имзоланди.

☑️Анорбанк 7-8 март кунлари барча аёлларга байрам муносабати бепул пластик карта тақдим этишини маълум қилди. Паспортингиз билан банк бош офиси ёки вилоятлардаги савдо офисларига мурожаат қилишингиз мумкин, муҳтарама аёллар.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Malibu XL автомобили учун автокредит таклиф этди. Миқдори 500 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 10%, фоизи 21%, муддати 5 йилгача.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Сбер банк;
▪️Мадад инвест банк;
▪️TBC bank.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Тадбиркорларга 300 млн. сўмгача кредит ажратилиши ва пластик картага ҳам ўтказилиши мумкинлиги тўғрисида).

☑️Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини эълон қилганмиз. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БАНКЛАР ОГОҲЛАНТИРИЛДИ

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2023 йилнинг январь ойи давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича банкларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилди.

☑️Ўзмиллийбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Қишлоққурилишбанк ва Асакабанк огоҳлантирилди.

Улар томонидан:
▪️молиявий йўқотишларга қарши захиралар яратилмагани;
▪️кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмаган;
▪️муаммога айланиши мумкин бўлган кредитларни эрта аниқлаш, вужудга келишиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмаган;
▪️кредитлар мониторинги, ахборот тизими ва кредит қарздорликларини ундириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаган.


☑️Капиталбанк, Анорбанк, Равнақ-банклар ҳам огоҳлантирилди.

Улар томонидан:
▪️иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: «Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида, мазкур банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусусан, 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ТАДБИРКОРЛАРГА 300 МЛН. СЎМГАЧА 14 ФОИЗЛИ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ. БАНК КАРТАСИГА ЎТКАЗИБ БЕРИЛАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ПҚ–70-сон, 23.02.2023 й.) қабул қилинди.

☑️Унга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйҳати 19 тага тўлдирилди.

☑️Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмайди.

☑️Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 2023 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️тадбиркорларга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги фаолияти учун 1 ойлик даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;

☑️Тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилади:

▪️2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш учун БҲМнинг 30 бараваригача;

▪️касаначилик асосида уйда ишлаётган ногиронларнинг иш жойини мослаштириш учун БҲМнинг 40 бараваригача;

▪️касаначиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун БҲМнинг 2 бараваригача.

☑️Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдириш учун:

▪️ҳар бир касаначи учун 2 млн. сўмгача, жами 300 млн. сўмгача йиллик 14 фоиз, 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача кредит ажратилади;

▪️Жамғарма ҳисобидан ҳар бир касаначи учун 1 млн. сўмгача, жами 150 млн. сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.

☝️🏻Мазкур кредит ва ссудаларни тадбиркорлик субъектлари талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилишига рухсат берилади.

Пост сарлавҳасини ўқиб, банкка югуриб боришга шошилманг. Яхшилаб ўқиб чиқинг. Қарор талабларига мос келсангиз, маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисига учрашинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БЕНЗИН НАРҲИ ОШМАЙДИ

Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Гулистон шаҳридаги Адвокатлар ҳайъати адвокати 2021 йилда маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга банкдан 240 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишида ёрдам берганлиги учун хизмати эвазига унинг раҳбаридан 12 минг АҚШ доллари олган.

Бироқ, банк томонидан олиб борилган мониторинг жараёнида МЧЖ кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги аниқланиб, прокуратура органлари томонидан унинг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат муқаддам олган 12 минг АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини МЧЖ раҳбарига қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР КРЕДИТГА ҚУРИЛГАН, ЯРОҚСИЗ ИССИҚХОНА

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ҳам имтиёзли кредит асосида қурилган иссиқхона муаммоси кўтарилган.

Аввалроқ ҳам Жиззах вилоятидаги шу каби ҳолат ҳақида хабар берилган эди. Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошини қумга тиқиб олмай, масалага ойдинлик киритса, жамоатчиликда турли саволлар туғилавермасди!

Мазкур ҳолат ҳақида ҳам Тошкент вилояти Марказий банк ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари изоҳ беради деган умиддамиз.

Аслида, ушбу ҳолатларда банкни айблаш ноўрин. Чунки, кредитга қуриладиган иссиқхона, қурилгач, электрон тарзда ҳисоб-фактура фуқаронинг электрон имзоси билан тасдиқланади. Ушбу вазиятда фуқаро қабул қилмаганида, кредит ажратилмас эди.

Бундан ташқари, ҳисоб-фактура имзолангандан сўнг, ҳоким ёрдамчиси шахсан иссиқхонани фойдаланишга яроқлилигини мониторинг қилади. Агар ҳоким ёрдамчиси далолатнома расмийлаштирмаганида ҳам кредит ажратилмас эди.

Изоҳ кутамиз...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ БЎЙИЧА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАРНИ ТЎҒРИ ТУШУНИБ ОЛИНГ

Тан олиш керак, Президентимизнинг охирги чиқарган қарорлари (ПҚ-57) тарихий қарор бўлди. Маълум қилишларича, бундай тартиб ҳамма давлатларда ҳам мавжуд эмас.

Демак, яратилган имкониятларни аҳолига тўғри етказа олмаяпмиз холос. Натижада, фуқаролар орасида қуёш панел ўрнатишга мажбурлаш ҳисси пайдо бўлмоқда. Аслида яратилган имкониятларни тўлиқ тушунган фуқаролар, ўзи истаб қуёш панел ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

Қарордаги имтиёзларга яқинроқ тўхталиб ўтамиз:

Савол: Қарорга кўра, солиқ имтиёзларини қўллаш қачондан бошланади?

Жавоб:
2023 йил 1 апрелдан бошланади.

Савол: Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмионий ва юридик шахслар барча мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинадими?

Жавоб:
Йўқ, барча Мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилмайди. Эътибор беринг, мазкур қурилмаларни 100 кВтгача ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи ва қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғидан озод этилади.

Яъни, сиз, 10 сотих ерингизнинг 2 сотихига қуёш панеллари ўрнатсангиз, 2 сотих ер учун ер солиғини тўлашдан озод этиласиз. Қолган 8 сотихига белгиланган тарифларга асосан ер солиғи тўлайсиз. Мол-мулк солиғи ҳам ҳудди шундай. Қуёш панелига алоқадор янги олиб келиб ўрнатган мулклар (Панел, аккумулятор, симлар, шитлар ва бошқа лаш-лушлар) мол-мулк солиғидан озод этилади. Қолган мавжуд мулкларингиз бўйича солиқ ўрнатилган тарифларга кўра ундирилади.

Шунингдек, қарорда фойда солиғидан озод этиш бўйича ҳам тўхталиб ўтилган. Бунда ҳам эътибор қаратинг, фақатгина мазкур қурилмадан олган даромадингиз солиқдан озод этилади. Қолган даромадларингизга таъсир қилмайди.

Савол: Қуёш панели ўрнатганларга 1000 сўмдан субсидия ҳаммага тўланадими?

Жавоб:
2023 йил 1 апрелдан бошлаб, аҳоли хонадонларига кичик қувватли (50 кВт гача) ўрнатган жисмоний шахсларга (юридик шахсларга эмас) тегишли объектларга ўрнатилса, ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1000 сўмдан субсидия ажратилади.

Қарорга кўра, яна бир ҳолатга эътибор қаратиш керак. Қарорда ушбу субсидиялар «Қуёшли хонадон» дастурига киритилган фуқароларга ажратилиши белгиланган. Янаям аниқлаштирадиган бўлсак, қарорнинг 4-иловасида 36686 та аҳоли хондонларида ушбу қурилмаларни ўрнатиш режаси туманма-туман белгиланган. Ушбу рақамлар доирасида субсидия ажратилади. Масалан, Андижон вилоятида 5321 та хонадонларга ёки Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 22 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланган.

Савол: Ушбу субсидиялар қандай тўланади?

Жавоб:
Субсидия солиқ органлари томонидан (Электросет томонидан эмас!) ҳар ойда "Soliq" мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Қуёш панеллари ўрнатиш учун қайси банкдан қандай шартларда кредит ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАШ УЧУН КАНАЛЛАР

☑️Hamkorbank
▪️Телеграммда @ConsultHamkorbankBot
▪️Алоқа маркази 1256
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1256

☑️Asakabank
▪️Телеграммда @Asaka_bank_bot
▪️Алоқа маркази 1152
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1152

☑️SQB
▪️Телеграмда @sqbsupport
▪️Алоқа маркази — 1180, 712004343, 08001207777
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун — 1180, 712004343, 08001207777

☑️Туронбанк
▪️Телеграммда @turon_bank_bot
▪️Алоқа маркази 1220, 951446000
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1220

☑️Микрокредитбанк
▪️Телеграммда @mkbank_bot
▪️Алоқа маркази 1285 ва +998555036363
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1285

☑️Агробанк
▪️Телеграммда @agrobankuz_bot
▪️Алоқа маркази 1216, 712038888
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1216, 712038888

☑️Ziraat Bank Uzbekistan
▪️Алоқа маркази +998781476767 /1293
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1293

☑️Трастбанк
▪️Телеграммда @Trust_Bank_Bot
▪️Алоқа маркази 1287
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 712073644

☑️Anorbank
▪️Телеграммда @AnorBankSupportBot
▪️Алоқа маркази 1290
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1290

☑️Халқ банки
▪️Телеграммда @xbcallsupport
▪️Алоқа маркази 1106, 712102002
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1106, 712102002

☑️Қишлоққурилишбанк
▪️Телеграммда @QQB_Official_bot
▪️Алоқа маркази +998781500055, 1254
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун 1254

☑️Алоқабанк
▪️Телеграммда @aloqabanksavolbot
▪️Алоқа маркази +998712307777
▪️Кредит йўналишида муаммолар учун +998712307777

Тижорат банкларида қандайдир муаммоларга дуч келсангиз ёки саволингиз бўлса, энг аввало ушбу каналлар орқали мурожаатингизни қолдиринг.

Маълумотлар 2023 йил 23 феврал куни тижорат банкларининг Бош офислари мутасаддиларидан олинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌞​​ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд кредитлар рўйҳати. Маълумотлар тижорат банкларининг Бош офислари мутасаддиларидан олинган.

ҚУЁШ ПАНЕЛ ЎРНАТУВЧИ ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНАЛАРГА

▪️Асакабанк
Халқаро тараққиёт уюшмаси линияси ҳисобидан
Муддати 7 йилгача
Фоизи 6 ойлик ЛИБОР + хорижий банк маржаси + Асакабанк маржаси
Миқдори 2 млн. АҚШ долларигача (лекин лойиҳа умумий қийматининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда)
Имтиёзли давр 12 ойгача

Асакабанк ўз маблағлари ҳисобидан
Муддати 3 йилгача
Фоизи хорижий валютада 12%, миллий валютада 25,99%
Миқдори лойиҳа умумий қийматининг 70% дан кўп бўлмаган миқдорда
Имтиёзли давр 12 ойгача
Батафсил

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
"SME Green Loan" маҳсулоти
Батафсил

"Corporate green loan" маҳсулоти
Батафсил

▪️Микрокредитбанк
ЯТТлар ва юридик шахслар учун “Green energy” кредити
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори 5 млрд. сўмгача
Батафсил

▪️Трастбанк
Муддати 5 йилгача
Фоизи миллий валютада 22,5%
Хорижий валютада йиллик 10%
Бошланғич тўлов 25% кам бўлмаган миқдорда
Миқдори 15 млрд. сўмгача
Батафсил

▪️Туронбанк
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99%
Бошланғич тўлов 15%
Миқдори чекланмаган
Имтиёзли даври 6 ой
Батафсил

▪️Қишлоққурилишбанк
Муқобил-1

Муддати 12 ойгача
Фоизи 21%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 200 млн. сўмгача
Батафсил

Муқобил-2
Муддати 36 ойгача
Фоизи 23,9%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 500 млн. сўмгача
Батафсил

Муқобил-3
Муддати 10 йилгача 
Фоизи 21%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 500 млн. сўмгача
Батафсил

▪️Ипотека-банк
Муддати 5 йилгача
Фоизи 23,99
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори ташаббускор лойиҳадан келиб чиққан ҳолда
Батафсил

ҚУЁШ ПАНЕЛ ЎРНАТМОҚЧИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Green consumer loan
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 150 млн. сўмгача
Батафсил

Green product
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Green product online
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

▪️Микрокредитбанк
“Saving energy” истеъмол кредити
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори 500 БҲМгача
Батафсил

▪️Агробанк
Муддати 60 oй
Фоизи 19,99%  
Миқдори 500 млн. сўмгача
Батафсил

▪️Трастбанк
Муддати 60 ой
Фоизи 22 %
Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача (60 млн. сўм)
Батафсил

▪️Ziraat Bank Uzbekistan
YEŞİL KONFOR истеъмол кредити

Муддати 36 ойгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов кўзда тутилмаган
Миқдори 300 БҲMгача (90 млн. сўм)
Батафсил

Муддати 37 ойдан - 60 ойгача оралиқдаги муддатда
Фоизи 21%
Бошланғич тўлов - кўзда тутилмаган
Миқдори 300 БҲMгача (90 млн. сўм)
Батафсил

▪️Туронбанк
Муддати 60 ойгача
Фоизи 29%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори чекланмаган
Имтиёзли даври: 6 ой
Батафсил

▪️Қишлоққурлишбанк
Муддати 5 йил
Фоизи 15%
Миқдори БҲМ 500 бараваригача
Батафсил

▪️Халқ банки
Яшил макон" истеъмол кредити
Муддати 5 йилгача
Миқдори 60 млн. сўмгача
Фоизи 15%
Батафсил

▪️Hamkorbank
Истеъмол кредити
Муддати ва фоиз ставкаси:
12 ойгача – йиллик 18 %
24  ойгача – йиллик 20 %
36 ойгача – йиллик 22 %
84  ойгача – йиллик 24%
Миқдори БҲМнинг 200 баробаригача
Батафсил

▪️Ипотека-банк
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 90 млнгача
Батафсил

Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олиб, кейин бирор қарорга келинг.

Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.

Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини 👉мана бу ердан👈 топасиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ЭРТАГАЛИК ҲАШАР ОТМЕН

Ҳашар ўтказиш 2023 йил 18 март шанба кунига қолдирилди. Эртага одатий иш куни бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️“HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари банкоматлари интеграциясига оз қолди

2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг «Тезкор тўловлар» тизимига интеграция қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Konstruktor" tarifi by yanada ko'proq internet imkoniyatlari, yanada ko'proq chegirmalar! Telegram, WhatsApp va Viber messenjerlari uchun internet-paketlarni ulang.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌷Азиз опам, меҳрибон синглим, жоним онам!

Сизни «Халқаро хотин - қизлар» куни билан табриклаймиз.

🥀Барча яхши тилакларингиз ижобат бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

CoinUz — O‘zbekiston Respublikasidagi sertifikatlangan kriptodo‘kon.

CoinUz kompaniyasi O‘zbekiston Respublikasidagi sertifikatlangan kriptodo‘kon hisoblanadi. Biz ikkita eng ommabop kriptovalyutalarni, Tether (USDT), Bitcoin (BTC) sotib olish va sotish uchun xavfsiz va ishonchli platformani taqdim etamiz: .

Bizning mutaxassislarimiz jamoasi mijozlarimizga doimo yordam va maslahat beradi. Shu sababli, sarmoyangiz ishonchli qo'llarda ekanligiga amin bo'lishingiz mumkin. CoinUz bilan sarmoyangizni keyingi bosqichga olib chiqish imkoniyatini boy bermang!

Bog'lanish uchun: @CoinUz_manager

Telegram kanalimiz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 «Агробанк» АТБ 30 миллион сўмгача онлайн микроқарз ажратишни бошлади!

Онлайн микроқарзни 2 йил муддатга мобил илова орқали расмийлаштириш мумкин.

Тез ва осон!

👉 Батафсил маълумотни Agrobank.uz сайти орқали олинг.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: Жойларда коррупция ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Самарқанддаги университетнинг мансабдор шахси фуқарони ушбу филиалга бўлим бошлиғи лавозимига ишга қабул қилиш ва унинг илмий ишини илмий кенгашга киритиб, ҳимоя қилишида ёрдам бериш эвазига пора тариқасида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мансабдор шахси фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Уйчи тумани ҳокимлиги юристконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У иқтисодий судда кўриб чиқилаётган ушбу фермер хўжаликнинг ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш масаласини фермер фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ КУНИ

Кун кечга яқинлашгани сари банкирларни кайфияти бузилишни бошламоқда.

Пул ўтказмалари 19:00 гача этиб узайтирилибди. Бу дегани 19:00 дан кейин бошқа банкдан маблағ ўтказиб бўлмайди.

Ҳурматли мижозлар, тезлашамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Банкирлар кредит ундириш жараёни.

Илтимос, ҳеч бўлмаса бугун. топилинглар - деган расм.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан,
▪️Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди;

▪️Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг февраль ойи сўровномаси ўтказмоқда. Сўровнома 👉 @kutilmalar_Feb2023_bot.

☑️Турон банк онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 33%, миқдори 10 млн. сўмгача.

☑️Ипак йўли банк онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ойгача, суммаси 30 млн. сўмгача, фоизи 23,99%дан бошланади.

☑️Трастбанк Hongqi автомобиллари учун салонни ўзида кредит таклиф этди. Муддати 1 йилдан 4 йилгача, фоизи 24% дан.

☑️Микрокредитбанк Тошкент фонд биржасида 2023 йилда ўз акцияларини қўшимча жойлаштириш (IPO) учун андеррайтер танлаш бўйича тендер эълон қилди.

☑️Тенге банк 16 феврал куни Самарқандда Halyk bank ва Тенге банк раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилганини маълум қилди.

☑️Асакабанк бизнес учун нақд пулда модулли кредит таклиф этди. Миқдори 20 млн. сўмдан 400 млн. сўмгача, фоизи 23,99%, муддати 12 ой.

☑️Ипотека-банк тадбиркорлар учун автокредит шартлари яхшиланганини маълум қилди. Бошланғич тўлов 0%дан бошланади, иккиламчи бозордан ҳам олиш мумкин, муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.

☑️Универсалбанк кредит карталарини таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 34%, миқдори ойлик иш ҳақининг 3 баравари.

☑️Анорбанк еорпоратив мижозларига «Чегарали Кредит линияси 2.0» кредитини таклиф этди. Фоизи 21%, муддати 5 йил. Кредитнинг шартларини банк алоқа марказидан билиб олинг, қўшимча шартлари мавжуд. Тел: 1290.

☑️Қишлоққурилишбанк қуёш панеллари, сув иситкичлари, газ-горелкали қкрилмалар ва қозонлар ўрнатиш учун «Яшил» истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, фоизи 15%, муддати 5 йил.

☑️Hamkorbank онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 20 млн. сўмгача, фоизи 27,99%дан бошлаб. Шунингдек, банк тадбиркорларга 600 млн. сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 26%дан бошлаб. Тел: 1256.

☑️Asia alliance bank даромад ҳақида ҳужжат тақдим этмаган ҳолда, гаров эвазига 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 34%.

☑️Мадад инвест банк бола 18 ёшга тўлгунча сақланувчи «Ёрқин келажак» жамғарма омонатини таклиф этди. Фоизи 19%, энг кам миқдор 100 минг сўм. Омонатга қўшимча маблағ киритиш мумкин.

☑️TBC Bank техника сотиб олиш учун қанча миқдоргача муддатли тўлов олиш мумкинлигини, банк сайтига кириб аниқлаш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк туризм соҳасига имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 12 ойгача, фоизи 22%(сўмда) ва 7,9%(АҚШ $), миқдори 5 млрд. сўмгача ёки 1 млн. АҚШ долларигача.

☑️Ориент финанс банк Kia ва Chery автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 0%дан бошланади, муддати 48 ойгача, миқдори 500 млн. сўмгача, дастлабки тўлов 25%дан.

☑️Агробанк онлайн микроқарз ва Аванс плюс кредитларини таклиф этди. Муддати 2 йил, миқдори 30 млн. сўмгача.

☑️Гарант банк Swift тизими бўйича жисмоний шахслар учун 100 млн. сўмгача пул юбориш имконияти мавжудлигини маълум қилди.

☑️Халқ банки қуёш панеллари, сув иситгичлар, кичик ГЭСлар, биогаз қурилмалари учун «Яшил макон» кредитини таклиф этди. Муддати 5 йил, миқдори 60 млн. сўмгача, фоизи 15%.

☑️Асакабанк ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Қуёш панеллари бўйича яратилган имкониятларни тўғри тушуниш юзасидан қисқа савол-жавоблар).

☑️Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини эълон қилганмиз. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қабул тугашига озгина вақт қолди. Шошилинг!

Охирги кунлар абитуриентлар учун кўплаб яхши янгиликлар тайёрлаб қўйганмиз!

Бакалавриат таълим йўналишларимиз (Сиртқи таълим шакли) ⬇️

Бошланғич таълим;
➖ Мактабгача таълим;
➖ Мусиқа таълими;
➖ Психология (амалий психология);
➖ Иқтисодиёт;
➖ Молия;
➖ Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.

📣 Магистратура мутахассисликларимиз⬇️

➖Педагогика ва психология;
➖ Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим);
➖ Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мактабгача таълим);
➖ Таълим муассасаларининг бошқаруви;
➖Жаҳон иқтисодиёти;
➖ Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича).

💻Онлайн ҳужжат топшириш: https://admission.nordicuniversity.org

☎️ Қўшимча маълумот олиш учун:
📞 +998955053300| @nordikedu
📞 +998955054400| @nordikedu

📌 Локация:https://goo.gl/maps/y71wnCd64nhvnepr8

🌐 Web-site | 🕊Telegram |📱Instagram | 📺nordic_edu/videos">YouTube

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

☑️Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

☝️Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КРЕДИТЛАРНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАН. ТАЪМИНОТЧИ ҲАМ ЎЗИ.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида 2022 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан таъминотчиларга ўтказилган айрим ҳолатларда кредитлар мақсадсиз ишлатилгани аниқланган.

Агентлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида тумандаги маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган А.Т. “Б.С.Б” МЧЖни ташкил қилиб, унга таъсисчилик ва раҳбарлик қилаётгани аниқланган.

У тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириб, 162 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, А.Т. 114 миллион сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.

Мазкур ҳолат бўйича ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахсларига нисбатан ҳам 167-моддаси 3-қисми “а” банди банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel