Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
«Beeline»dan har juma kuni maxsus «Juma Takliflari»ni o‘tkazib yubormang
Sayt: beeline.uzReklama
Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Х. фуқаролар М.Я. ва М.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Андижон шаҳар, “Гумбаз” МФЙ ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан 2 та хонадон сотиб олишлари учун субсидия ажратилишида ёрдам бериши эвазига 3 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Субсидия ажратиш тартиби ҳақида биз анча олдин тўхталиб ўтганмиз. Уни 👉 мана бу ерга 👈 босиб, ўзингиз ўрганиб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Kirib kelgan qutlug‘ Ramazon oyi muborak bo‘lsin! Bu oy ezgu amallar, xayrli ishlar, yaqinlarga g‘amxo‘rlik va mehr-muruvvatga boy bo‘lsin.
Читать полностью…CoinUz — O‘zbekiston Respublikasidagi sertifikatlangan kriptodo‘kon.
CoinUz kompaniyasi O‘zbekiston Respublikasidagi sertifikatlangan kriptodo‘kon hisoblanadi. Biz ikkita eng ommabop kriptovalyutalarni, Tether (USDT), Bitcoin (BTC) sotib olish va sotish uchun xavfsiz va ishonchli platformani taqdim etamiz: .
Bizning mutaxassislarimiz jamoasi mijozlarimizga doimo yordam va maslahat beradi. Shu sababli, sarmoyangiz ishonchli qo'llarda ekanligiga amin bo'lishingiz mumkin. CoinUz bilan sarmoyangizni keyingi bosqichga olib chiqish imkoniyatini boy bermang!
Bog'lanish uchun: @CoinUz_manager
Telegram kanalimiz
Чорак якунланишига 3 кун қолганда ҳоким ёрдамчиларига KPI баҳолаш мезонига ўзгартириш киритилишига муносабатингиз қандай?
1. Салбий муносабатдаман. 3 кун қолганда эмас, аввалроқ бу ҳақида ҳаммани хабардор қилиб, ўқитилиши зарур эди.
2. Ижобий фикрдаман. Баҳолаш баллари ҳақиқатга мос бўлиши учун шундай қилинмоқда.
3. Мен саволни тушунмадим. Жавоб бера олмайман.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ЖАРИМАЛАРНИ ТЎЛАШ СОДДАЛАШДИ. ҚАНЧА ТЕЗ. ТЎЛАСА, ШУНЧА АРЗОН!
Президентимизнинг 2023 йил 23 мартдаги «Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-99-сон қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими соддалаштирилади:
▪️ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида – 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;
▪️мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
☑️Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида:
▪️МИБ томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмас;
▪️МИБ номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, МИБнинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақлидир.
Ҳужжат кучга кирган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Банклар капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Иқтисодиёт ўсишида банк тизимининг аҳамияти катта. Юртимизда бу соҳадаги ислоҳотлар натижасида охирги уч йилда, банкларнинг умумий кредитлари хажми 2 баравар, капитал хажми 1,6 бараварга ошган.
Банкларимиз илк бор нуфузли халқаро кредит рейтингларига эга бўлиб, халқаро капитал бозорларида евробондлар жойлаштирди. Хусусий банклар ҳам кўпайди.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️РАСМАН
2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.
☑️2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланди.
БҲМ билан боғлиқ тўловлар миқдори ҳам ошади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди
▪️Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 млрд. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн. сўм олган вақтларида ушланган.
▪️Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
▪️Самарқанд туманида яшовчи фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун берилган 35 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
БЎЛМАГАН ГАП!
Айрим ижтимоий тармоқларда «Эндиликда, ҳоким ёрдамчилари томонидан Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида бериладиган тавсияномалар маҳалла раиси билан биргаликда берилиши кутилмоқда» - деган хабарлар тарқалмоқда.
Бу мазмундаги кўрсатма, бугунги йиғилишда айтиб ўтилган бўлиши мумкин.
Лекин, бунга қўшилмаймиз. Сабаби, кредитнинг қайтарилиши ёки даромад таҳлилини ўрганиш учун ҳамма раис ҳам иқтисодчи эмас. Қолаверса, бу вазирни йиғилишида кўрсатма билан бўлиб кетаверадиган иш ҳам эмас. Бунинг учун Президент Қарорига ўзгартириш киритилиши керак.
Агар шундай тизим йўлга қўйиладиган бўлса, очиқлик томон эмас, бюрократия томон қўйилган қадам бўлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Эртага, соат 8:45 да бутун республика бўйича ҳоким ёрдамчилари ва раисларига йиғилиш бўлади.
Айримлар эса 7:30 га чақириб олган.
Охирги пайтларда йиғилишлар сони жуда кўпайиб кетди. Ижроси халқ билан бўладиган ҳар қандай топшириқ Раис билан Ҳоким ёрдамчисига. Солиқ йиғиш, аҳоли кайфиятини, хатлов, оилавий тадбиркорлик кредитларини ундириш, қуёш панел ўрнатиш... эҳҳе ёзсанг тугамайди. Шу ишлар учун ташкил этилганмиди бу штатлар. Тадбиркорлик нима бўлди, бандлик нима бўлди, иш ўринлари яратиш нима бўлди дейдиган одам ҳам борми? (Маълум қилишларича ҳоким ёрдамчиларига KPI пуллари ҳам тўлиқ берилмаган экан)
Ўзи, умуман, ким нима билан шуғулланиши аниқлаштириб олиш вақти аллақачон келган.Ҳозирги ҳолатимиз, ПОЖАРНЫЙларга ўхшайди. Қаерга ўт кетса, ҳаммамиз пақир кўтариб кетаверамиз. Уни ўчирсак, бу ёқдаги иш ёнаётган бўлади, кейин ҳамма унга чопамиз, қолган 41 та масала қолиб кетаверади.
Яна, хулоса ўзингиздан азиз обуначим.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмини БАНК-КЛИЕНТ дастури орқали ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро “S.G.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К. тижорат банки филиалидан банк-клиент дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 млрд. сўмини ўзига аванс сифатида ҳисоблаб, банк пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Кимга ишонишни билмайди одам. Ахир бухгалтерга электрон калит бериладида. Бировнинг ҳақидан қўрқишни ўрганишимиз, ўргатишимиз, шундайлардан ўрнак олишимиз керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
Агробанк Visa билан ҳамкорликда акция эълон қилади!
Агробанк Visa картасини расмийлаштириб, ундан:
⌚️ 50 АҚШ долларигача маблағ сарфлаганлар Apple Watch соатларини;
🚲 200 АҚШ долларигача маблағ ишлатганлар Xiaomi велосипедларини;
📱 200 АҚШ долларидан юқори маблағ сарфлаганлар эса Smartfon iPhone 14 Pro ютиб олишлари мумкин.
Акция муддати 15 мартдан 15 июнгача, ҳар ой 9 нафар ғолиб аниқланади.
🎁 Қимматбаҳо совғаларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Батафсил Agrobank.uz сайтида.
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан:
▪️Мудофаа вазирлиги билан киберхавфсизлик ҳодисалари ҳамда таҳдидларга қарши тезкор таъсирчан чоралар кўриш бўйича ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди;
▪️_Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича март ойи сўровномаси ўтказилмоқда. Унда фаол иштирок этиб эсдалик совғаларни ютиб олиш мумкин. Сўровнома 👉 @kutilmalar\Mar2023_bot
☑️Турон банк "S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги 2023 йил учун банк кредит рейтингини "B/B" даражаси билан «Барқарор» даражада тасдиқлади. Бу билан банк ўз позициясини сақлаб қолди.
☑️Ипак йўли банк ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарз таклиф этди. Фоизи 25,9% дан, миқдори 50 млн сўмгача, муддати 60 ойгача, ликвид таъминот асосида. Паспорт бўлса кифоя.
☑️Микрокредитбанк NFC технологияси орқали контактсиз тўловни қабул қилувчи, янги, бўрттирма белгили Uzcard Duo карталарини янгилик сифатида таклиф этди. Ушбу карталар иш ҳақи ва пенсия тўловлари учун тақдим этилади.
☑️Ипотека-банк бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%, фоизи 18%. Шунингдек банк тадбиркорлар учун J-USBP дастури асосида айланма маблағларни тўлдириш, асосий восита ва автомобил сотиб олиш учун кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи миллий валютада 26-28%, хорижий валютада 14%. ЯТТларга ушбу кредит 600 млн. сўмгача нақд пулда ҳам берилиши мумкин .
☑️Универсалбанк «Смарт» омонати таклиф этди. Фоизи 4%, муддати 18 ой, бошланғич тўлов: 1000$. Омонат устига қўшимча 1000$ ва ундан юқори миқдорда киритиб бориш мумкин.
☑️Қишлоққурилишбанк валютада «Ёшлар сармояси» жамғарма омонатини таклиф этди. Омонатни АҚШ доллари ёки евро валютасида очиш мумкин. Фоизи 4%, муддати омонатчи 16 ёшга тўлгунга қадар.
☑️Агробанк «Заковат» интеллектуал ўйини билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Энг яхши савол соҳибига Агробанк томонидан 10 миллион сўмлик ваучер тақдим этилади.
☑️Гарант банк 23 март куни Тошкент шаҳрида банк операцион офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
☑️Анорбанк "Tashkent digital Marketing Forum 2023" тадбирида бош ҳамкор сифатида иштирок этди. Ушбу тадбирда «2022 йилда энг тез ривожланган рақамли банк» мукофотига сазовор бўлганини маълум қилди.
☑️Мадад инвест банк «Голд профит» валюта омонатини таклиф этди. Муддати 12 ой. Энг кам миқдори 100$, фоизи 5%.
☑️Трастбанк жисмоний шахсларга қуввати 5 квт гача қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун кредит таклиф этди. Муддати 5 йил, миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача, фоизи 22%. Юридик шахслар учун муддати 5 йил, миқдори лойиҳа суммасидан келиб чиқиб, фоизи Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари миқдорида, хорижий валютада 10%.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк сайти "Tashkent digital Marketing Forum 2023" тадбирида «Ўзбекистон банк сайтлари ўртасида SEO-кўриниш рейтингининг етакчиси» номинациясида ғолиб бўлди.
☑️Асакабанк мобил илова орқали «Оддий» микроқарзини таклиф этди. Ҳеч қандай ҳужжатсиз. Миқдори 20 млн. сўмгача.
☑️Ўзмиллийбанк транзит ҳисобварақларини хатловдан ўтказиш муносабати билан 2023 йил 27-30 март кунлари Тошкент вилояти Бош бошқармасига тегишли барча банкоматлар вақтинча ўчирилишини маълум қилиб, узр сўради.
☑️Asia alliance bank «Қулай Ҳамён» кредит картасини таклиф этди. Картани бепул очиш мумкин. Миқдори 10 млн сўмгача. Фоиз фақат ишлатилган қисм учун ҳисобланади.
☑️Ориент финанс банкнинг ҳамкор қурувчи ташкилотларидан уй-жой сотиб олсангиз 0% фоиз ставка асосида кредит расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди. Муддати 36 ойгача, дастлабки тўлов турар-жой нархининг камида 50%.
Тел: 71-2008899
☑️1 апрелдан тадбиркорларга банк устамасисиз маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилиши маълум қилинди. Батафсил.
☑️Қишлоққурилишбанк ишга таклиф этди.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост («Ташаббусли бюджет» сайти яхши ишламаётгани тўғрисида).
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
«Ташаббусли бюджет» да янгиланишлар
☑️Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, овоз беришда тенгсизликка йўл қўймаслик, шунингдек, барча маҳаллалар аҳолиси учун лойиҳаларни амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш мақсадида вазирлик томонидан бир қанча техник ва услубий ечимлар ишлаб чиқилмоқда:
▪️FACE ID ёрдамида идентификация қилиш механизмини жорий этиш. Бунда, тасдиқланган фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиш;
▪️кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллалар аҳолиси томонидан илгари сурилган лойиҳалар учун кўпайтириш коэффициенти жорий этиш амалиёти кўриб чиқилади (Ҳали жорий этилгани йўқ, КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ).
☝️🏻Бунда, кичик маҳаллалар лойиҳаларига катта маҳаллалар аҳолиси ташаббуси билан тенг шароитларда рақобатлашиш имконияти яратилиши кўзда тутилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Субсидия маблағлари мижоз томонидан қайтариб берилмайди.
Cубсидия бу – ипотека кредитлари асосида бирламчи уй-жой бозорида квартираларни сотиб олиш учун бошланғич бадал ва ёки кредит фоизи харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган пул маблағ ҳисобланади
Шунингдек, кредит тўловлари ўз вақтида тўлаб борилганда, субсидия маблағлари қайтариб тўланмайди.Шунга эътибор беринг. Яъни бу кам таъминланган уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун қайтариб берилмаслик тамойили асосида бериладиган маблағлар хисобланади.
Манба.
Субсидия ажратишга оид қарор тўғрисида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
КАФИЛЛИКДАН ВОЗ КЕЧСА БЎЛАДИМИ?
Кўпчилик ўйлайдики, кредитга кафиллик шартномасини тузгач, кейинроқ ундан воз кечиш мумкин ва осон. Лекин аслида бундай эмас. Кафиллик қарздор мажбуриятлари бўйича кафилда ҳам мажбурият вужудга келтиради. Қонунчиликка кўра шартномани бир томонлама бекор қилиш, яъни кафилликдан бир томонлама воз кечишга йўл қўйилмайди. Масалан, кафил шартнома тузганидан кейин ишидан айрилса, касал бўлиб қолса, қарздор (кредит олган таниши) билан жанжаллашиб қолса ҳам кафиллик ўз кучида қолаверади.
Кафиллик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун банк билан келишиш керак бўлади, банк эса ҳеч қачон ўз таъминоти зарарига ҳаракат қилмайди. Кафиллик қачонки кредит қарзи тўлиқ тўланганда, қарз мажбурияти бошқа шахсга ўтказилганда ёки кафиллик муддати ўтиб бўлгандан кейин тугайди.
Яна бир йўли кафилни алмаштиришни сўраб банкка мурожаат қилиш, агар томонлар келишса кафилни бошқа шундай шахсга алмаштириш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқаролар учун бюджет нашрини чоп этди.
Танишиб чиқинг, солиқларингиздан қаерга-қанча маблағ кетаётганини, давлат бюджети қанча, давлат қарзи қанча каби саволларингизга жавобларни билиб олинг.
➡️Марҳамат нашр шу ерда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗ ОЛИНГ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорликда ишлаб келаётган тижорат банкларида айни кунда мавжуд микроқарзлар шартлари. Маълумот 2023 йил 28 март куни тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан олинди.
☑️Трастбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24-28%
Батафсил
☑️Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27.9% дан
Батафсил
☑️МКБанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26-28%
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 1 йилдан 4 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%
Батафсил
☑️Агробанк Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26%
Батафсил
☑️Алоқабанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24%-29%
☑️Туронбанк
Муддати 36 ой
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 29%
Батафсил
☑️Ипак Йўли Банк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99%
Батафсил
☑️Ипотека-банк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
☑️Anor bank
Муддати 36 ой
Миқдори 50 млн.сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
☑️Қишлоқ қурилиш банк
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 28%
Батафсил
☑️Халқ банки
"Ҳамён" микроқарз
Муддати 24 ой
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз ўстига босинг.
Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
Ипотека кредитлари (бирламчи, иккиламчи ва қайта таъмирлашга) шартларини 👉мана бу ердан👈 топасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДЛАРГА САРФЛАШ, ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШ СИФАТИДА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Жарқўрғон ва Бандихон туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.M.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. ҳудудий тижорат банки филиалидан иссиқхона қуриш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 1,3 млрд. сўмини ҳамда укаси Х.Р.нинг номига ташкил этган “J.S.” МЧЖга ажратилган 600 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари М.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан чорва комплекси қуриш учун ажратилган 762,2 млн. сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган қурилиш материалларини бошқа мақсадларда фойдаланиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Сизнинг келажакдаги уйингиз 🏡
▪️Namuna Development Рамазон ойи бошланиши муносабати билан акция таклиф этмоқда. Энди компания мижозлари NUR турар-жой хонадонларини 30% чегирма билан сотиб олишлари мумкин.
NUR турар-жой мавзеси «Шаҳар ичидаги шаҳарча» тушунчасини ўзида мужассам этган. Ваколатли режаларга эга кенг хонадонлардан ташқари, резидентлар жиҳозланган ҳовли, ривожланган инфратузилма ва шаҳарнинг исталган жойига тезда етиб бориш имкониятига эга бўладилар.
☑️Акция 23 мартдан 21 апрелгача амал қилади ва фақат А блокига тегишли (А7 домидан ташқари).
📲Cаll-марказ: +998 78 777 00 77
📍Манзил: Лашкарбеги кўчаси, 1-уй.
🌐www.namunadevelopment.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ҚАНЧА БЎЛДИ?
2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.
☑️2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;
▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;
▪️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;
▪️⚡️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;
▪️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
▪️боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилди;
▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Бугун раис Пайғамбар ёшига етди.
М.Нурмуратов 1960 йил 28 мартда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган.
Банк тизимида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган Мамаризо Нурмуратов 2017 йил 6 июнда Республика Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.
РАИСИМИЗ 63 ЁШДА!
👉 @bankirkundaligi 👈
❤Cheksiz Telegram va sevimli ijtimoiy tarmoqlar!
Endi, atigi 50 000 so‘m evaziga “Doimiy 50” tarifiga ulanishda siz quyidagi imkoniyatlarga ega bo‘lasiz:
♾ Telegram, WhatsApp, Instagram va Facebookdan cheksiz foydalanish;
♾ O‘zbekiston bo‘ylab cheksiz qo‘ng‘iroqlar;
🌐 20 GB internet-trafik.
Bundan tashqari, GBlar “kuymaydi” va navbatdagi oyga o‘tkazib beriladi.
Cheksiz trafik va qulay shartlarga ega tariflar imkoniyatini birinchilar qatorida sinab ko‘ring!
Tarifga o‘tish: 👉 *120#
Batafsil: www.ucell.uz/b
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Фарғона вилоят ҳокимлиги биринчи ўринбосари хоҳлаганда йиғилиш қилади.
Бугун ҳам 21:00 йиғилиш зумда. Ташкилотлар чарчадик.
Иш вақтида қилса бўлмайдими?
👉 @bankirkundaligi 👈
AQSh dollarida barqaror daromad? Ha, bu mumkin!
Bozorlar super-foydalar uchun noyob imkoniyatlarni taqdim etadi: yuqori o'zgaruvchanlik va istiqbolli aktivlarni juda arzonga sotib olish imkoniyati - endi yangi boshlanuvchilar ham, professional treyderlar ham daromad olishmoqda!
Boshlashga tayyormisiz?
AMarkets xalqaro onlayn brokerining mijozlari ilg'or tahliliy ko'rsatkichlar va kunlik savdo tavsiyalaridan bepul foydalanish imkoniyatiga ega, buning natijasida broker ko'p yillar davomida muvaffaqiyatli mijozlar soni bo'yicha butun sohada yetakchilardan biri bo'lib kelmoqda!
Dunyo bo'ylab 1 000 000 dan ortiq mijozlar va 3 000 hamkorlar - bozordagi eng yaxshi mijozlarga xizmat ko'rsatishning isboti!
✔️Moliyaviy komissiya kompensatsiya jamg'armasi tomonidan mijozlarni har bir savdo da'vosi uchun 20 000 evrogacha himoya qilish.
✔️1:3000 gacha savdo yelkasi.
✔️Oltin savdosi uchun ajoyib sharoitlar.
✔️550+ savdo vositalari, jumladan: neft, valyuta, qimmatli qog'ozlar, oltin.
🔥Bozorning barcha imkoniyatlaridan foydalaning! Bundan tashqari, endi AMarkes 16 000 dollarlik oltib mukofot jamg'armasi bilan bahorgi o'yin o'tkazmoqda. Tanlovda ishtirok etish uchun:
✔️ AMarkets-da ro'yxatdan o'ting
✔️ Depozitni 500$ ga to'ldiring
✔️ A'zolik kuponiga ega bo'ling
✔️ 3 lotdan iborat savdo aylanmasini amalga oshiring
Mana, siz o'yindasiz!
Tanlov 14 aprelga qadar davom etadi. G‘oliblar tanlov shartlariga ko‘ra – 10 kishi bo'ladi. 18 aprel kuni jonli efirda tasodifiy raqamlar generatori orqali aniqlanadi.
Tanlov tafsilotlari bilan havolada tanishishingiz mumkin:
http://bit.ly/40xVcog
Давлат банкларидан узоқроқ бўлинг: "Халқчил IPO" орқали сотилиши айтилган Саноатқурилишбанк акцияларининг бозор нархи номиналидан икки баробар арзон
Аввал ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда ҳатто номинал нархида бўлган биронта давлат банки мавжуд эмас. Ва энг асосийси, маъмурий бошқарув остидаги ва самарасиз давлат банклари капиталига пул киритиш, бу иш билан Ўзбекистон ҳукумати охирги олти йилда фаол шуғулланиб келмоқда, пул ёқишдан бўлак иш эмас.
Ўтган ҳафтада 40 та йирик корхона ва банкдаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилиши эълон қилинди. Уларнинг орасида Миллий банк ва Саноатқурилишбанк ҳам бор.
Саноатқурилишбанкнинг акциялари номинал қиймати 19 сўм бўлган ҳолда, охирги савдоларда 2 баробар арзонроқ, 10,37 сўмдан сотилган.
Айтиш керакки, давлат назоратидаги банклар акциялари номиналидан анча, ҳатто каррасига арзон экани янги Ўзбекистон учун умумий ҳолат, хусусан:
Микрокредитбанк акциялари номинали 1068 сўм. Охирги котировка 700 сўм.
Туронбанк акциялари номинали 1700 сўм. Охирги котировка 570 сўм.
Қишлоққурилишбанк акциялари номинали 119,25 сўм. Охирги котировка 110 сўм.
Алоқабанк акциялари номинали 121 сўм. Охирги котировка 77 сўм.
Агробанк акциялари номинали 1 168 сўм. Охирги котировка 588,01 сўм.
Ҳатто венгрларга сотилган Ипотекабанк акцияларининг бозор нархи (89 тийин) ҳам битимдан кейин номиналига (1 сўм) ета олмаган. Дарвоқе, Ипотекабанк OTP Bank’ига 324 миллион долларга сотилгани айтилган бўлсада, 27 март ҳолатига stat.uz маълумотига кўра, унинг 96,6 фоиз акцияси Молия вазирлиги назоратида турипти.
Давлат назоратидаги Миллий банк, Асакабанк, Халқ банки ва Пойтахт банкнинг акциялари очиқ савдога чиқарилмаган. Лекин очиқ маълумотлар бўйича активлар сифати, даромадлилик ва тенденциялар ҳисобга олинса, уларнинг бозор нархи ҳам биронтаси бўйича номинали даражасига етмайди.
Давлат банклари акциялари бозор нархи нафақат арзонлашиб бориш тенденциясида, балки ликвидликнинг йўқлиги муаммоси билан ҳам инвесторларни чўчитиши керак. Примитив ва формаллашгвн корпоратив бошқарув, ҳукуматнинг бир кунлик манфаатларидан келиб чиқадиган самарасиз ва зарарли қарорлар, умумий коррупциялашувнинг бир қисмига айланган ялпи коррупциялашув каби яна санаса тугамайдиган муаммолар туфайли нормал инвесторлар ва айниқса кенг халқ оммаси ўз сармоясини давлат банклари акцияларидан узоқроқ ушлаши керак. Соғлом одам давлат банклари акцияларини сизга тавсия қилмайди.
Face ID отмен!
Кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллалар аҳолиси томонидан илгари сурилган лойиҳалар учун кўпайтириш коэффициенти жорий этиш ҳам отмен!
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев: Вазирликнинг Ахборот хизмати шошилиб, ҳали хом таклифларни эълон қилган (Балки бошқа гап бўлгандир).
Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Ташаббусли бюджет»да Face ID тизими жорий этилиши ҳақида расмий хабар берилганди. Олдин ўзларинг маслаҳатлашиб олиб, кейин халқ билан ўйнашсаларинг бўлмайдими.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Эртага 25 март - шанба дам олиш эмас, барча учун иш куни. Банклар ҳам ишлайди.
Президент Фармонига кўра, 25 март шанба дам олиш куни 22 март чоршанба кунига кўчирилган. Яъни, сиз эртагалик шанба кунни дамини олиб бўлгансиз.
Шу муносабат билан, 25 март, шанба, иш ҳафтаси туридан қатъий назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади. Болангизни ҳам боғчаси ҳам ишлайди.
👉 @bankirkundaligi 👈