Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
ҚИЗИҚ ҲОЛАТ
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг ғолиблари рўйҳатида қизиқ ҳолатга дуч келиш мумкин. Энг кўп овоз тўплаган туманлар 13 талигини кўздан кечирилса, 7 таси Фарғона вилояти Учкўприк тумани (3, 4, 5, 7, 11, 12 ва 13-ўринлар) маҳаллари, 5 таси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани (1, 2, 6, 8 ва 9-ўринлар) маҳалларига тўғри келмоқда. Қизиқ ва шубҳали.
👉 @bankirkundaligi 👈
Yandex Food-da buyurtma berishning afzalliklariga birinchilardan bo’lib baholang!EDAUZ1834
- promo-kodni kiriting va 130 000 so‘mdan boshlab birinchi buyurtma uchun 40 000 so‘m chegirmani qo’lga kiriting 😍
🤩 foydalanuvchining birinchi yetkazib berish bepul;
✔️har bir restoran uchun joriy aksiyalar, chegirmalar, shuningdek, yetkazib berishning taxminiy muddati ko‘rsatilgan;
✔️30 daqiqadan boshlab yoki kerakli vaqtgacha yetkazib berish,
✔️ to’g’ridan-to’g’ri ilovada buyurtmani yetkazib berish bosqichlarini kuzatish imkoniyati bilan qulay navigatsiya;
Ushbu havola orqali birinchi bo’lib buyurtma bering: https://yandex-eda.prfl.me/bankirkundaligi/eec142ce2483
Yoqimli ishtaha!
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Овоз бериш якунланишига 5 соату 20 минут вақт қолди. 10:00 да тўхтатилади.
Ҳақиқатан ҳам айни пайтда «Ташаббусли бюджет» учун овоз бериш давом этмоқда. Куни кеча соат 10:00 гача давом этиши ҳақидаги хабарни кўпчилик нотўғри талқин этди.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, овозлар берилиши бугун, 2023 йил 7 апрел, соат 10:00 гача давом этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 18 мартда бошланган «Ташаббусли бюджет» 2-мавсум учун овоз бериш бугун, 2023 йил 6 апрел, соат 23:59 гача давом этади ва шу вақтда тўхтатилади.
Эртага соат 10:00 да ғолиблар эълон қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Қош қўяман деб, кўз чиқариш: Онлайн омонатчилар энди шубҳалими?
Тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга ёки картага қайтарилишида, бир банкдан иккинчисига ўтказишдаги операциялари энди шубҳали дея кўрилади ва ваколатли давлат органи бўлган Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига берилади.
Ҳарқалай, қоидаларнинг 49-бандига киритилган дастлабки иккита хатбоши шундай хулосалар чиқаришга ҳуқуқий асос беради.
Нафақат онлайн омонатчилар, масалан, ипотека кредити ёки автокредит учун дастлабки бадални карточкасига йиғиб тўламоқчи бўлганлар ҳам энди Департаментдан повестка ёки қўнғироқ бўлишидан хавотирга тушишлари лозим бўлади.
Мен тушунаман, товар ё тижорий характерга айланиб кетган ўтказмаларга қарши курашишмоқчи бўлинаётганини. Лекин бу мисолда қош қўяман, кўз чиқариб қўйилган. Битта кўз эмас, икки кўз ҳам ўйиб олинган.
49- бандга киритилган иккита хатбоши зудлик билан таҳрир қилиниши ёки бўлмаса, янги қоидаларнинг бир мижознинг бир банк ва турли банклардаги ўз карталари ва электрон ҳамёнлари ўртасидаги ўтказмаларга тадбиқ этилмаслиги тўғрисидаги қўшимча киритилиш зарур. Зудлик билан. Акс ҳолда банк тизимидан энди энди рақамли маданиятни шакллантираётган омонатчилар ура-сол қочишни бошлайди, бу бир (Айниқса, омонат портфели тўлиқ онлайн ҳисобланган Анорбанк ва кечагина инвесторларидан 28 миллион доллар жалб қилган ТБС банкдагиларнинг аҳволини тасаввур этаверинг). Энг оддий банк операциялари бўйича ҳам банклардан банкларга қоп қоп пул кўтариб юриш, яъни нақдлашиш бошланади. Бу икки.
Дарвоқе, мазкур чекловлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолаш экспертизасидан ўтганми? Экспертизадан ўтган бўлса, уни қандай ўтказиб юборишган?
☑️Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда:
▪️тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш;
▪️дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;
▪️ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;
▪️яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;
▪️10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш;
▪️Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.
Тижорат банклари балансида ипотекадан қайтиши керак бўлган маблағларни актив сифатида ишлатиб, ипотека облигациясини чиқариш орқали қўшимча 10 триллион сўм ресурс жалб қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ВА МАРКАЗИЙ БАНК БОШЛИҚЛАРИГА ЧОРА КЎРИЛДИ
2022 йилда 31 та “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш дастури бошланган эди.
Йиғилишда бу борадаги ишлар Андижон ва Хоразмда яхши кетаётгани таъкидланиб, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарёдаги массивларда ҳокимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бирорта уй фойдаланишга топширилмагани қаттиқ танқид қилинди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.
Умуман, 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.A.” МЧЖ раҳбари О.Т. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2 млрд. сўм кредит эвазига харид қилинган Автобетононасос махсус техника воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ТЎЛОВЛАР КЕЧИКМОҚДА
Бугун, турли ҳудудлардан ушбу масалада мурожаатлар ёғилиб кетди.
Наманган вилояти
Ҳоким ёрдамчиларининг ҳақиқий ёрдамчиси бўлиб қолдиларинг, доим ёрдам беришда чарчаманглар ҳақиқатни кўтара оладиган ягона канал сизлар.
КПИ пулларини ва компенсация пулларини тушириб бериш бўйича каналга пост қўйиб берсаларинг апрел ойида ишлаяпмиз 2022 йил 4-чорак маблағлари тушириб берилмаяпти.
Сурхондарё вилояти
- 2022 йил ноябр, декабр ойи КПИ рағбатлантириш пуллари.
- 2023 йил феврал, март ойлари КОМПЕНСАЦИЯ пуллари қачон тушишига аниқлик киритиб беринг.
Андижон вилояти
Ҳурматли банкир кундалиги жамоаси биз ҳоким ёрдамчилари томонидан кўплаб эътироз таклифлар бўляпти. Эътиборли бўлганларингиз учун раҳмат. Бизда яна муаммолар бошланди КПИ ва компeсация тўловлари бeрилмаяпти. Сўрасанг ҳар кун ҳар хил баҳона. Илтимос хаққимизни, пeшона тeримизни бeришсин. Кайфиятлар умуман йўқ, илтимос. Бўлмаса эски иш жойимизга қайтаришда ёрдам бeрсин. Жондан ўтказиб юборишди, ёрдам қилинглар улуғ рамазон ойларида илтимос.
Фарғона вилояти
Ассаламу алайкум ҳоким ёрдамчиларининг КПИ ва компенсация пуллари ҳали ҳам тўлаб берилмади. Бехзод Анварович ҳам хабардор бўлса, зора ёрдам берар шуни каналда ёритиб беринг, илтимос.
👉 @bankirkundaligi 👈
Банкоматни тунамоқчи бўлган шахслар қўлга олинди!
Турон банк матбуот котибининг маълум қилишича, жорий йил 31 мартдан 1 апрелга ўтар кечаси тунги соат 03:00 атрофида Туронбанкнинг «Самарқанд» банк хизматлари марказига қарашли «Марҳабо» офиси қошидаги ўз – ўзига хизмат кўрсатувчи 24/7 шохобчасида ўрнатилган банкоматни номаълум шахслар бузиб очишга ҳаракат қилишган. Яъни, улар аввал банкоматни электр қувватидан узган ва уни бузиб ичидаги нақд пулларни тунашга уринган.
▪️Мазкур банкоматга ўрнатилган ускуналар томонидан унинг тармоқдан узилганлиги ҳақидаги «ташвиш хабари» ишга тушиб кетгандан сўнг, Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимининг ходимлари воқеа жойига етиб келган.
Ҳозирда уччала шахс ҳам қўлга олинган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шундай улуғ кунларда халқ хизматидаги банкоматга шундай ишлар қилиш, қайси виждонга сиғди экан.
👉 @bankirkundaligi 👈
Масъуллар, масъул эканини унутганми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дпстурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-39-сонли (31.01.2023й.) қарорига кўра,
- деҳқон хўжалиги ва кичик тадбиркорларга 50 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратилади (бу кредит узоқ муддатга ер майдонларини ижарага олганларга тақдим этилади) деб аниқ белгиланган. Ҳаттоки, ушбу тартиб жорий йилнинг 1 февралидан жорий этилиши белгиланган эди.
Аммо, лекин, бироқ...
Мана бу ерда «Таъминотчи» каналида ёзишларича, oilakredit.uz сайтида бундай кредит тури мавжуд эмас, oilakredit.uz сайти call маркази бу кредитни қандай олиш тўғрисида маълумот бермаган.
Платформага ўзгартириш киритиш учун масъул ким ўзи? Президентнинг қарорини нега ижросини таъминлашмаган? Умуман ушбу тизимни қарорга мослигини ким назорат қилади? Ўйлаймизки, масъуллар ўз изоҳини беради деган умиддамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
☑️Агробанк Visa билан ҳамкорликда акция эълон қилди. Акция 15 июнгача давом этади ва ҳар ой 9 нафар ғолиб аниқланади. Батафсил.
☑️Турон банк 1 апрелдан 30 апрелга қадар «Золотая Корона» тизими орқали Корея Республикаси йўналиши бўйича ўтказмалар ставкаси 0,5% гача камайтирилганини маълум қилди.
☑️Ипак йўли банк экологик менежмент тизими сертификатига эга бўлган Марказий Осиёдаги биринчи банк бўлганини маълум қилди. Банкка ISO 14001:2015 халқаро сертификати топширилди.
☑️Микрокредитбанк BYD электромобиллари учун автокредит таклиф этди. Жисмоний шахслар учун миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 21,9-25,9%. Юридик шахслар учун миқдори 2 млрд. сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 23-26%.
☑️Ипотека-банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 25%, фоизи 25%.
☑️Универсалбанк «Юксалиш» онлайн омонати таклиф этди. Фоизи 23%, муддати 13 ой, энг кам миқдор 500 минг сўм. Омонат устига қўшимча 500 минг сўмдан киритиб бориш мумкин.
☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорлар учун миллий валютада «Cash» микрокредитини таклиф этди. Миқдори 300 млн. сўмгача, фоизи банк мижозларига 23,9%, иккиламчи ҳисобрақамга эга мижозлар учун 26,9%, муддати 12 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача.
☑️Гарант банк нақд пулда микроқарз таклиф этган. Миқдори 30 млн. сўмгача, фоизи 22%, муддати 12 ойгача, имтиёзли давр 2 ой. Ушбу кредит 23 мартдан 1 апрелгача акция доирасида, Тошкентдаги операцион офисда ажратилиши маълум қилинган экан. Қизиғи, 23 мартда бошланган акция ҳақида банк расмий телеграм каналида 27 мартда эълон қилинган.
☑️Асакабанк қуёш панеллари учун янги «Яшил макон» кредитини таклиф этди. Фоизи 14%, муддати 5 йил.
☑️Ўзмиллийбанк 18-30 ёш бўлган тадбиркорлар учун имтиёзли кредит таклиф этди. Миқдори 100 минг АҚШ $ эквивалентида, муддати 7 йилгача, имтиёзли давр 3 йилгача. Фоизи сўмда 14%, хорижий валютада 3%. Тел: 1344.
☑️Asia alliance bank қуёш панеллари учун «Яшил иқтисодиёт» кредитини таклиф этди. Фоизи 24%, муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 6 ой.
☑️Ориент финанс банк янги BYD, Chevrolet, Kia, Chery ва бошқа ўзбек автомобиллари учун автлкредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, миқдори 500 млн. сўмгача, фоизи 20,9-23,9%.
☑️Халқ банки 35 та филиалига қуёш панеллари ўрнатганини маълум қилди.
☑️Hamkorbank техник ишлар олиб борилиши сабабли, 2023 йил 1-3 апрель кунлари банкнинг офисларида (Андижон минтақавий, Хўжаобод универсал, Жалақудуқ универсал, Қўрғонтепа универсал, Чинобод универсал, Сергели универсал, Пойтахт универсал БХОларида) Humo банкоматлари фаолиятида узулишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
☑️Тенге банк тадбиркор аёлларни 5 фоизли имтиёзли молиялаштиришни таклиф этди. Миқдори 364 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача. Тел: 1245.
☑️1 апрелдан тадбиркорларга банк устамасисиз маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилиши маълум қилинди. Батафсил.
☑️Асакабанк бир нечта филиалларига, Гарант банк Бош офисига ишга таклиф этди.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Пенсия ва нафақалар оширилгани тўғрисида).
☑️Мазкур ҳафтада ҳар қандай мақсадлар учун бериладиган микроқарзлар ҳамда онлайн-микроқарзлар ҳақида батафсил маълумот эълон қилдик.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗЛАР
Куни кеча микроқарзлар ҳақида эълон қилганимиздан кейин, кўпчилик онлайн тарзда олиш мумкин бўлган микроқарзлар ҳақида сўради. Мана, марҳамат. Бизнинг канал беғараз ҳамкорликда ишлаб келаётган тижорат банкларида бугунги кунда мавжуд онлайн-микроқарзлар шартлари. Маълумотлар тижорат банкларининг Бош офислари мутасаддиларидан олинган.
☑️Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27.9% дан
Батафсил
☑️Трастбанк
Муддати 12 ой
Миқдори 10 млн. сўмгача
Фоизи 30%
Батафсил
☑️Туронбанк
Муддати 12 ойгача
Миқдори 10 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов 0%
Фоизи 33%
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 26,9%дан бошлаб
Батафсил
☑️Микрокредитбанк
Онлайн микроқарз
Муддати 3 ойгача
Миқдори 1,5 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
Онлайн микроқарз-2
Муддати 12 ойгача
Миқдори 10 млн. сўмгача
Фоизи 27%
Батафсил
☑️Ипак Йўли банки
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Батафсил
☑️Ипотека-банк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил
Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Бугун ойнинг ва кварталнинг охирги куни.
Ҳурматли мижозлар, кредит тўловларини тўлашни унутманг. Банкирларни ортингиздан қувдириб балки, роҳатланарсиз, балки ростан ҳам иложингиз йўқдир, лекин тўлашни ҳаракатини қилинг.
Рамазон кунларида, рўза оғиз билан кўчама-кўча юрган банкирларга, ойлигини бириктирилган мижозларига тўлаб, уйига ярим тундан кейин борадиган банкирларга куч-қувват тилаймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХОРАЗМ ҲОКИМИ ТАСДИҚЛАНДИ
Президент Хоразм вилояти сессияда иштирок этмоқда. Сессияда овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️«Ташаббусли бюджет»нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.
Лойиҳанинг 2023 йил 1-мавсуми якунланди. 2023 йил 18 март соат 10:00 дан 7 апрель соат 10:00 га қадар давом этган жараёнда мамлакатимиз бўйлаб «OpenBudget» портали орқали 33680 та ташаббус учун 16 млн. дан ортиқ овоз берилган.
☑️Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди!
Ғолиб лойиҳалар рўйҳати 👉 шу ерда 👈.
👉 @bankirkundaligi 👈
🌙 Do'stlar, muqaddas Ramazon oyi munosabati bilan FDG turar-joy majmualarida xonadon sotib olishingiz uchun ajoyib imkoniyat!
2023-yil 25-aprelgacha uy xarid qilishda 20% gacha chegirmalarni qo'lga kiritasiz.
☎️ Aksiya tafsilotlari haqida ma'lumotni 78 150 55 11 raqami orqali va sotuv bo'limlarida olishingiz mumkin.
Sotuv bo'limi manzili: Parkent ko'chasi, 180.
Telegram orqali bog'lanish | Instagram | Sayt
⚡️⚡️⚡️Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси мутасаддиларининг ушбу хабарни тўлдиришларига кўра, «Ташаббусли бюджет» 2-мавсум учун овоз бериш эртага, 2023 йил 7 апрел, соат 10:00 гача ҳам давом этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Микрокредитбанк АТБ Жарқўрғон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.S.” хусусий корхонаси раҳбари У.Қ. банк филиалидан ажратилган 600 млн. сўм кредит маблағи эвазига шартномада кўрсатилган “Paynet” хизматини ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Э турмуш ўртоғининг номига ташкил этган “S.A.” МЧЖни норасмий бошқариб келиб, Микрокредитбанк АТБ Жарқўрғон филиалидан ажратилган 300 млн. сўм кредит эвазига иссиқхона ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган автотранспорт воситаларини қасддан яширганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда:
▪️2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;
▪️юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);
▪️пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;
▪️банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;
▪️қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;
▪️аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Аҳоли ва қурувчилар учун янги енгиллик ва имкониятлар яратилади.
☑️Жумладан, ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади:
▪️1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;
▪️дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;
▪️субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти.
☝️🏻Шу билан бирга, 4 ой давомида сертификатидан фойдаланмаган фуқароларга субсидия олиш учун яна қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
Сўнгги олти йилда мамлакатимиз аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсгани, ҳадемай 40 миллионга етиши қайд этилиб, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилгани таъкидланди.
▪️Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди.
▪️Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди.
Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 5 апрел куни соат 12-00 да Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоровнинг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартиби: Жорий йилнинг 1-чорак якуни бўйича ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ечими юзасидан.
Йиғилишга ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Солиқ, Иқтисодиёт ва Молия, Марказий банк, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, Кадастр ва давлат активларини бошқариш бошқарма ва туман раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари таклиф этилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бир нечта мобил иловаларда Humo тизими ишламаётганлиги ҳақида хабар беришмоқда.
Расмийлар изоҳ беришларини кутамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУНОСАБАТ
Бугун, «Таъминотчи» каналидаги мурожаат юзасидан пост эълон қилган эдик. Ушбу масала юзасидан, ўзини Марказий банк ходими деб таништирган масъул қуйидагиларни маълум қилди.
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ягона электрон платформа орқали аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб 50 млн. сўмгача гаровсиз кредит олиш учун oilakredit.uz платформаси орқали ариза қолдириш жараёнида аризачи Деҳқон хўжалиги (юридик шахс ташкил этган ҳолда ҳам, юридик шахс ташкил этмасдан (ЯТТ) сифатида) ёки кичик тадбиркорлик субъекти сифатида ариза қолдиришлари мумкин.
Бунда,
1. Юридик шахс ташкил этган Деҳқон хўжалиги ёки кичик тадбиркорлик субъектлари стир рақами ва гувоҳнома санасини, Юридик шахс ташкил этмаган Деҳқон хўжалиги якка тартибдаги тадбиркор сифатида паспорт ёки ID рақами ва туғилган санасини киритилади.
2. Манзил маълумотлари киритилади.
3. Ҳаражатлар қисмида қишлоқ хўжалиги йўналиши танланади ҳамда кредит миқдори 50 млн. сўмгача бўлган миқдорда киритилади.
4. Даромадлар қисмида гаров маълумотлари киритилмайди.
Мазкур ҳолатда тижорат банклари томонидан гаров таъминоти талаб этилмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Yozda ta'tilga chiqasizmi? O'g'lingizni uylantirishga tayyormisiz? Katta xaridlarni rejalashtiryapsizmi?
Tenge Bank bilan pul ko'paytirishni boshlang!
“Qulay Onlayn” omonati bilan orzuingiz uchun pul to'plang!
Depozit qo'ying va istalgan vaqtda foizlarni yo'qotmasdan qisman yoki to'liq yechib oling*! Va biz sizning intilishlaringizga yiliga 22% yillik ustama qo'shib beramiz!
* Tenge24 da ochilgan omonat uchun kamida 1000 so‘m qoldig‘i bo‘lishi shart. Hisobvaraqdan/depozitdan mablag‘larni yechib olish “Tenge Bank” ATBning Uzcard va Humo kartalariga amalga oshiriladi.
Barcha omonatlari fuqarolarning O‘zbekiston Respublikasi banklaridagi omonatlarini kafolatlash jamg‘armasi tomonidan sug‘urtalangan.
⚡️ХОРАЗМДА ТАШРИФДАН КЕЙИНГИ ТАЙИНЛОВЛАР
☑️Урганч тумани ҳокими лавозимига Султанов Ғайратжон Пўлатович тайинланди
▪️У Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
☑️Тупроққалъа тумани ҳоким лавозимига Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич тайинланди
▪️У Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
☑️Боғот тумани ҳоким лавозимига Назаров Жаҳонгир Бахромович тайинланди
▪️У Давактивнинг Хоразм вилояти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
☑️Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига Эгамов Бобурбек Давлатназарович тайинланди
▪️У ИМВ ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
☑️Бекчанов Сирож Бозор ўғли - Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
▪️У ушбу ўринбосар котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
👉 @bankirkundaligi 👈
«Овоз йиғиш» ниқоби остида мажбурий меҳнатга йўл қўйиляптими?
Ижтимоий тармоқларда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида имзо йиғиш баҳонасида турли номақбул ҳолатларга йўл қўйилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ушбу ҳолатга муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида йўлга қўйилган.
Ўтган қисқа давр мобайнида ушбу лойиҳа доирасида жойларда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Шу боис бугунги кунда мазкур жараён оммалашиб бормоқда.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда «Ташаббусли бюджет» учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари кенг муҳокама қилинмоқда.
Шу муносабат билан мазкур масала Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Натижалари бўйича қўшимча равишда маълум қилинади.
Мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизни mk@senat.uz, «1176» ҳамда «1092» рақамли «ишонч телефон»ларига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор қилинмаслиги кафолатланади».
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда овоз йиғиш жараёнлари давом этмоқда. Овоз бериш қайси санагача давом этиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
📢 Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети "Тижорат банкларини бошқариш" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2023-2024-ўқув йили учун кузги қабул жараёнлари бошланганини эълон қилади.
Ушбу дастур ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда банк соҳасида муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган мутахассислар учун ажойиб имкониятдир, чунки "UDEA"да иккита таълим шакли мавжуд: кундузги ва сиртқи 👨💻
📌 Эслатма: ҳужжатлар udea.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
🎓 Кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд!
Барча дастурлар ва ҳужжат топшириш шартлари билан udea.uz сайти ёки ☎️ 78-888-08-00 телефон рақами орқали танишишингиз мумкин.
UDEA: Telegram | Instagram | Facebook
ТЕЗКОР
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди.
Ташриф давомида Халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, IT парк фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈