bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️БАЛИҚЧИЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ УЧУН 50 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ

☑️Куни кеча, Прездентимиз қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

▪️Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан ҳудудларда сут йиғиш марказлари ташкил этилади. Уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилиб, кооператив тизим йўлга қўйилади.

▪️Кластерлар томонидан 64 та чорвачилик комплекси барпо этилади. Жаҳон банкининг маблағлари жалб қилиниб, чорва молларини идентификация қилиш тадбирлари бошланади.

▪️Паррандачилик хўжаликларига озуқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 миллион доллар йўналтирилади. Мазкур кредитлар самарадорлигини «Паррандасаноат» уюшмаси кузатиб боради. Наслли жўжалар импортини қўллаб-қувватлаш учун субсиядия миқдори оширилади.

Буларнинг натижасида парранда гўшти етиштириш ҳажмини йилига 800 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

▪️Балиқчиликда бундан буён табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали бўлади. Тармоқда 241 та, жумладан, креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга оширилади. «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида балиқчилик лойиҳалари учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга оид Президентимизнинг янги қарори ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ипотека-банк ёшларни банкнинг Контакт–марказга ишга таклиф этмоқда.

Банк тизимида фаолият юритиш истагида бўлган ҳамда рус ва ўзбек тилларида эркин гаплаша оладиган номзодлар ўз резюмеларини +99897033-30-61 телеграм рақами ва cv@ipotekabank.uz электрон манзилига жўнатишлари мумкин.

📍Иш жойи манзили: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Агробанк таъмирлаш ишлари (бошқа мақсадлар учун ҳам олса бўлади) учун 50 млн. сўмгача кредит карта таклиф этди. Эътибор беринг, картадан ишлатилган маблағ учун фоиз ҳисобланади, ишлатмай турган маблағингиз учун банк фоиз ҳисобламайди.

☑️Турон банк расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 36%дан, муддати 4 йилгача, фоизи 25%. Янги автомобил учун 600 млн. сўмгача, минилган автомобил учун 450 млн. сўмгача.

☑️Микрокредитбанк қуёш панеллари бўйича асосий саволларга жавоб тайёрлади. Нима учун керак, қандай фойдаланади, кредитни қандай олади, шартлари қандай каби саволларга жавоб тайёрлади. Ютубда.

☑️Ипотека-банк хорижий валютада «Универсал» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ойга - фоизи 6%, 9 ойга - 5,25%, 3-6 ойга - 5%.

☑️Қишлоққурилишбанк такроран микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 28%гача, муддати 2 йилгача.

☑️Асакабанк тадбиркорлар учун овердрафт кредитини таклиф қилди. Миқдори 2 млрд. сўмгача, фоизи 23,99%, муддати 12 ойгача.

☑️Ориент финанс банк янги уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25% тўланганда кредит фоизи 24%, бошланғич тўлов 35% тўланганда эса кредит фоизи 22%, муддати 240 ой, миқдори 900 млн. сўмгача.

☑️Халқ банки:
▪️Фарзандлар 16 ёшга тўлгунча сақланувчи «Келажак» омонатини таклиф этди. Фоизи Марказий банк асосий ставкасида, энг кам миқдор 100 минг сўм;

▪️ Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун кредит таклиф этди. Муддати 18 ойгача, фоизи 21% дан бошлаб, имтиёзли давр 6 ойгача;

▪️Чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга хорижий линиялар ҳисобидан имтиёзли кредит таклиф этди. Фоизи 17%, муддати 10 йил, имтиёзли давр 3 йил, миқдори 1 млн. Еврогача (Сўм эквивалентида).

☑️Тенге банк юридик шахслар учун «Хуш келибсиз» акцияси ўтказилаётганини маълум қилди. 3 ой давомида кўплаб банк хизматларидан бепул фойдаланиш мумкин. Ва агар ҳисобингизда 100 млн. сўмдан ортиқ маблағ бўлса, банк 3% сизга қўшимча ўтказилади.

☑️TBC Bank ўтган ҳафтада ўзининг 3 ёшини нишонлади. Ушбу муносабат билан депозит очган мижозларига 3% кешбэк тақдим этишини маълум қилди. Банкда депозит 24%.

☑️Универсалбанк «Юксалиш» омонатини таклиф этди. Энг кам миқдори 500 минг сўм, фоизи 23%, муддати 13 ой. 500 минг сўмдан қўшимча маблағ киритиш мумкин.

☑️Ўзмиллийбанк қайта тикланувчи манбалар учун National Green кредитини таклиф этди. Миқдори 60 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 3 ой. Фоизи иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиларига 20%, бошқа мижозларга 22%.

☑️Трастбанк банкоматдан фойдаланганда заруратсиз ҳолларда қоғоз чекларни рад этишга чақирди. Чунки, қоғоз чекларни қайта ишлаш имконияти йўқ ва улар шунчаки чиқиндига айланади. Қоғоз чекларнинг кимёвий таркиби инсон соғлиғи учун зарарли ҳисобланади.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк микроқарз миқдорини 50 млн. сўмгача, муддатини эса 4 йилгача узайтирганини маълум қилди. Фоизи 27,9 фоиздан бошлаб.

☑️Алоқабанк юридик шахслар ва тадбиркорларга қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Фоизи 21%, муддати 60 ой, имтиёзли давр 3 ой.

☑️Гарант банк Moody's Халқаро рейтинг компанияси томонидан, b2» рейтинг даражасининг «Барқарор» истиқболи билан тасдиқланди.

☑️Ziraat bank Uzbekistan ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Субсидияга ариза қабул қилиш қачондан бошланиши тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека-кредитлари шартлари рўйҳатини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ БЕРИЛДИ

Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича» прокуратура органларига шикоят аризаси юборилган.

Вилоят ҳокими ўз фаолиятини давом эттирмоқда. У бугунни ўзида вилоятнинг Пахтаобод ва Избоскан туманларида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий йўналишларда олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент топшириғига асосан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси маълум қилди.

Унга кўра, барча вилоят раҳбарлари президент топшириғига биноан чақиртирилган, вилоят ҳокими гувоҳномаси олинган. Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшод Каримов Абдумаликович тайинланган.

Дилшод Каримов 1980 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган.

Маълумот учун, Шуҳрат Қушақбаевич мамлакатида энг узоқ ишлаган ҳокимлардан бири ҳисобланади. У 2013 йилдан бери ишлаб келаётган эди. Лавозимидан озод этилиш сабаблари кўрсатилмаган, зудлик билан амалга оширилганига кўра, арзирли сабаблари бор.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратга кўра, пластик картадаги айланмалар ҳақида банклар маълумот тақдим этилиши белгиланиши мумкин.

Бу ҳақида картадан картага пул ўтказиш бўйича йиғилишда қатнашган одам хабар бергани айтилмоқда.

☑️Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги қонунига мувофиқ:

▪️Банк мижозларининг операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар банк сири ҳисобланади.

▪️Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади.

▪️Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг муҳофаза қилиниши банк томонидан кафолатланади.

Юқоридаги кўрсатмага кўра (қонун ўзгартирилмасдан), картангиз айланмаси ҳақида ахборот солиқ идораларига тақдим этилганини сезсангиз, банкни судга беришга ҳақингиз бор!

Банклар олдига қонунни қўйиб ҳимояланишларига кучи ҳам ваколати ҳам етади деб ҳисоблаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, тегишли жамғарма томонидан:

▪️қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда, кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;

▪️ташаббускорларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар ўрнатиб берилгандан сўнг маҳсулот етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш шарти билан ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ДХХ томонидан Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та МЧЖга қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ДХХ томонидан аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқаро фойдаланиб келаётган 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИККИЛАМЧИ БОЗОРДАН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот порталидан олинди)

▪️Ипотека-банк
Фоиз ставкаси 18%
Миқдори 400 млн. сўмгача
Муддати 240 ой
Бошланғич бадал 26%

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Фоиз ставкаси 18%
Миқдори 400 млн сўмгача
Муддати 20 йил
Бошланғич бадал 25%

▪️Ўзмиллийбанк
Фоиз ставкаси 21%-24%
Миқдори Чегараланмаган
Муддати 10 йил
Бошланғич бадал 25%

▪️Ориент Финанс банк
Фоиз ставкаси 22-25%
Миқдори чегараланмаган
Муддати 20 йил
Бошланғич бадал 20%дан кам бўлмаган

▪️Пойтахт банк
Фоиз ставкаси 23%
Миқдори Чекланмаган
Муддати 120 ой
Бошланғич бадал 25%

▪️Tenge Bank
Фоиз ставкаси 23,9%
Миқдори 640 млн. сўмгача
Муддати 10 йил
Бошланғич бадал 25%

▪️InFinBank
Фоиз ставкаси 23,99%
Миқдори 1 950 млн. сўмгача
Муддати 15 йил
Бошланғич бадал 26%

▪️Ziraat Bank Uzbekistan
Фоиз ставкаси 24%
Миқдори 900 млн. сўмгача
Муддати 61-84 ой
Бошланғич бадал 25%

▪️Халқ банк
Фоиз ставкаси 25%
Миқдори 1 050,0 млн. сўмгача
Муддати 15 йилгача
Бошланғич бадал 25%

▪️Hamkorbank
Фоиз ставкаси 25%
Миқдори 400 млн. сўмгача
Муддати 5 йилгача
Бошланғич бадал 30%

▪️Агробанк
Фоиз ставкаси 26 %
Миқдори 900,0 млн. сўмгача
Муддати 10 йил
Бошланғич бадал 25%

▪️Туронбанк
Фоиз ставкаси 26%
Миқдори 810 млн. сўмгача
Муддати 10 йилгача
Бошланғич бадал 25%

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉 мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Андижонда Избоскан туман ҳокими ўринбосари А.К. жиноят устида қўлга олинди

Xabar.uz манбасига кўра, туман раҳбарининг инвестиция, саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидан 0,08 га ер майдонини «Е-аукцион»даги савдоларни ёпиқ шаклда ўтказган ҳолда сотиб олиб бериш эвазига пул талаб қилган. Талаб қилинган пулдан 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олаётганда қўлга олинади.

Ҳолат бўйича пора олиш (Жиноят кодекси, 210-модда) ёки фирибгарлик (168-модда) аломатли билан жиноят иши қўзғатилганми, аниқ маълумот йўқ. Аммо терговчилар енг шимариб ишга киришгани айтилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

AQSh dollarida barqaror daromad? Ha, bu mumkin!

Bozorlar super-foydalar uchun noyob imkoniyatlarni taqdim etadi: yuqori o'zgaruvchanlik va istiqbolli aktivlarni juda arzonga sotib olish imkoniyati - endi yangi boshlanuvchilar ham, professional treyderlar ham daromad olishmoqda!

Boshlashga tayyormisiz?
AMarkets xalqaro onlayn brokerining mijozlari ilg'or tahliliy ko'rsatkichlar va kunlik savdo tavsiyalaridan bepul foydalanish imkoniyatiga ega, buning natijasida broker ko'p yillar davomida muvaffaqiyatli mijozlar soni bo'yicha butun sohada yetakchilardan biri bo'lib kelmoqda!

Dunyo bo'ylab 1 000 000 dan ortiq mijozlar va 3 000 hamkorlar - bozordagi eng yaxshi mijozlarga xizmat ko'rsatishning isboti!
✔️Moliyaviy komissiya kompensatsiya jamg'armasi tomonidan mijozlarni har bir savdo da'vosi uchun 20 000 evrogacha himoya qilish.
✔️1:3000 gacha savdo yelkasi.
✔️Oltin savdosi uchun ajoyib sharoitlar.
✔️550+ savdo vositalari, jumladan: neft, valyuta, qimmatli qog'ozlar, oltin.

🔥Bozorning barcha imkoniyatlaridan foydalaning! Bundan tashqari, endi AMarkes 16 000 dollarlik oltib mukofot jamg'armasi bilan bahorgi o'yin o'tkazmoqda. Tanlovda ishtirok etish uchun:

✔️ AMarkets-da ro'yxatdan o'ting
✔️ Depozitni 500$ ga to'ldiring
✔️ A'zolik kuponiga ega bo'ling
✔️ 3 lotdan iborat savdo aylanmasini amalga oshiring

Mana, siz o'yindasiz!

Tanlov 14 aprelga qadar davom etadi. G‘oliblar tanlov shartlariga ko‘ra – 10 kishi bo'ladi. 18 aprel kuni jonli efirda tasodifiy raqamlar generatori orqali aniqlanadi.

Tanlov tafsilotlari bilan havolada tanishishingiz mumkin:
http://bit.ly/40xVcog

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ПОРАХЎРЛАР 20 ЙИЛГА ҚАМАЛИШИ ВА МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНМАСЛИГИ БЕЛГИЛАНМОҚДА

Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори А.Бурхоновнинг маълум қилишича, Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.

☑️Унга кўра,

▪️Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда Ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

▪️пора олганлик (210-модда), пора берганлик (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.

Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими Коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилмоқда ва 16 та моддада назарда тутилган жиноятлар (167-модда учинчи қисми «д» банди, 168-модда тўртинчи қисми «г» банди, 192-9, 192-10-моддалари, 192-11-модда иккинчи қисми «в» банди, 205-модда иккинчи қисми «в» банди, 206-модда иккинчи қисми «в» банди, 208-модда иккинчи қисми, 209-модда иккинчи қисми «в» банди, 210, 211, 212, 213, 214-моддалари ва 301-модда иккинчи қисми «б» банди) шунингдек, 243-моддада назарда тутилган, коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларга нисбатан содир этилган жиноятлар коррупциявий жиноятлар сифатида эътироф этилмоқда.

☝️🏻Порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги, коррупцияга оид оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

Қонун Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

Порахўрларга юбориб қўйинг, кўзини очиб олсин. Ёки шунчаки яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги.

Амир Темур 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган.

1405 йил, 18 феврал Самарқандда, Ўтрор ш., дафн этилган.

«Ҳоким ва доруға (Ички ишлар) жавру жафо юзидин оддий халқни хароб этган бўлса, уларга жазо бергайлар. Ва амр этдимки, гуноҳи собит бўлгандан сўнг гуноҳкордан жарима олгайлар. Ва қамчи билан сиёсат қилгайлар. Ва агар қамчи била сиёсат қилсалар, жарима олмагайлар» - «Темур тузуклари»дан.

☑️У ҳақида қизиқ фактлар:


▪️Икки муборак юлдуз Муштарий ва Миррих сайёралари бир-бирига яқин келганда туғилган дейилади;

▪️Ўнг оёғидаги жароҳатидан оқсоқланиб юрганлиги сабабли Темурланг дейишади;

▪️Унинг қўшини таркибида аёллар ҳам бўлган;

▪️Ҳаёти давомида 18 нафар аёлни никоҳига олган. Машҳури Сароймулкхоним.

▪️Қарийб 4,4 млн. кв. км. майдонни эгаллаган тарихдаги энг катта империялардан бирининг асосчиси.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЕР АЖРАТИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ
(Ер олмоқчи бўлганлар яқинларингизга юборинг)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарасига доир ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709 сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

☑️Ушбу қарор билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▪️танловларда фақат ер участкаси жойлашган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида) доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтган ҳолда яшовчи шахслар қатнаша олади ва талабгорларга туман бўйича қўшимча коэффициент ҳисобланади;

▪️танлов ғолиби қўшимча тўлов мажбуриятини қабул қилса, ушбу тўлов мажбуриятининг 5 фоизини ижара шартномаси тузилгунга қадар тўлаши талаб этилади (тўлов операторнинг махсус ҳисоб варағига шахсий кабинет орқали тўланади);

▪️қўшимча тўловнинг қолган қисми ижара муддатида, ҳар бир йилга тенг бўлган ҳолда (15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушда) тўланади;

▪️қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ёки шартнома имзолашни рад этган ғолиб ҳамда унинг тўғридан тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидаларини бузган деб эътироф этилади ва биринчи марта содир этилганда 1 йил муддатга, иккинчи марта такрорланганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади;

▪️танловда қатнашиш учун ариза юбориш ҳамда ижара шартномасини имзолашда махсус идентификациялашдан фойдаланиш имконияти яратилади;

▪️ғолиб тўлаган қўшимча тўловнинг 5 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилади ва бу сумма ижара шартномасидаги қўшимча мажбурият тўловида инобатга олинади;

☑️Деҳқон хўжалиги учун мўлжалланган ерларни ижарага беришда:

▪️ер участкаларини электрон танловда ижарага олишда тўланиши зарур бўлган қўшимча тўловларнинг энг юқори чегараси белгиланди (энг юқори балл 36 балл);

▪️деҳқон хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиқиб ижарага олиш муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўлов ставкалари белгиланди:

– 1 баробарига тенг - 10 балл
– 2 баробарига тенг - 20 балл
– 3 баробарига тенг - 30 балл
– 4 баробарига тенг - 36 балл


▪️ишсиз оила аъзолари сони ҳақидаги маълумот маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан киритилади;

▪️талабгорнинг аграр соҳадаги олий ёки ўрта махсус маълумоти учун автоматлаштирилган тартибда балл берилади.

☑️Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни юридик шахсларга ижарага беришда

▪️қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олиш учун танловда ғолиб бўлиш учун ихтиёрий равишда олинадиган қўшимча тўловлар:

чорвачиликдан бошқа йўналишлар учун

– 1 баробарига тенг - 18 балл
– 2 баробарига тенг - 38 балл
– 3 баробарига тенг - 58 балл
– 4 баробарига тенг - 78 балл.

Чорвачилик йўналиши учун

– 1 баробарига тенг - 18 балл
– 2 баробарига тенг - 35 балл
– 3 баробарига тенг - 70 балл
– 4 баробарига тенг - 88 балл.

▪️талабгорда бир нечта турдаги техника мавжуд бўлганда энг юқори баллга эга бўлган тоифадаги техника бали ҳисобга олинади;

▪️қишлоқ хўжалиги ерлари учун танловда ғолиб бўлган шахс қўшимча тўлов мажбуриятини олса, унинг 5 фоизини тўлаш, шартнома имзолаш ва жисмоний шахслар учун ягона таъсисчилигидаги юридик шахс ҳақида ахборотни киритиш учун беш иш кунлик муддат берилади.

☑️Ер участкаларини ижарага олиш бўйича танловда ғолиб бўлиш учун қўшимча тўлов мажбурияти олинса, уни тўлаш тартиби:

▪️тўлов графиги
ижара шартномасига илова қилинади;

▪️қўшимча тўловлар 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши талаб этилади;

▪️қўшимча тўлов тўланмаса, ваколатли органлар томонидан ундириш чоралари кўрилади.

☝🏻2022 йил давомида ва 2023 йил бошидан 4 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олиш бўйича ўтказилган танловларда ғолиб бўлиш учун қўшимча мажбурият олган юридик ва жисмоний шахслардан ер участкаси бўйича ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади ва ундирилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Бойсун ва Иштихон туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.Г.” МЧЖ раҳбари Б.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий типдаги иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 млрд. сўм кредит маблағи эвазига иссиқхона ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзи норасмий бошқариб келган “С.Б.” ва бошқа МЧЖларга ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.S.” оилавий корхонаси раҳбари Ғ.У. ва бошқалар спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 220 млн. сўм имтиёзли кредитни “S.B.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, ушбу маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР

Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали маълумотлари асосида тайёрланди.

▪️Давр-банк
YORQIN (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 24%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 25 ой

▪️Мадад Инвест Банк
"Мадад плус" (Банк офисида очилади)
Фоиз ставкаси 24%
Энг кам миқдори 1 000 000 сўм
Муддати 13 ой

▪️TBC Bank
Муддатли TBC Депозит (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 24%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 24 ой

▪️Универсал банк
Yuksalish (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 23%
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 13 ой

▪️Ravnaq-bank
Mobile 23 (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 23% гача
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 36 ой

▪️ANOR BANK
SMART 3.0 (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 23%
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 24 ой

▪️Гарант банк
Нафосат (Банк офисида очилади)
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 100 000
Муддати 12 ой

▪️Ўзмиллийбанк
Жозибали (Ҳам банк офисида, ҳам мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси банк офисида очилса - 21%, молибл иловада очилса - 22%
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 3 ой

▪️Ziraat Bank Uzbekistan
Foyda 22 (Банк офисида очилади)
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 3 000 000 сўм
Муддати 24 ой

▪️Алоқабанк
«Чорак аср онлайн» (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 50 000 сўм
Муддати 12 ой

▪️Hamkorbank
ISHONCH 22 (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 2 000 000 сўм
Муддати 13 oй

▪️Агробанк
Прогресс (Ҳам банк офисида, ҳам мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 22-23%
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 13 ой

▪️Ипотека-банк
Qulay (Мобил иловада очилади)
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 24 ой

Омонатларни рўйҳатда кўринганидан бошқа шартлари билан танишиб, кейин омонатга маблағ киритинг.

Эслатиб ўтамиз, омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.

Тижорат банклари омонатларидан кенг фойдаланишга чақирамиз. Қўлингиздаги жамғармангизни кичик сумма демасдан тижорат банкларига жойлайверинг.

Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУНДАН «МЕНИНГ ЙЎЛИМ»ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

«Очиқ бюджет» ахборот порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг жорий йилги мавсуми бошланди.

☑️Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган «Менинг йўлим» лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратирилиши белгилаган.

▪️Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрел санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳақида Марказий банк ходими тушунча берди.

☑️Янги фармонга кўра:

▪️энди норасмий даромадга эга бўлган аҳолига ҳам ипотека кредити ажратилади;

▪️дастлабки бадал миқдори ва ипотека кредитининг муддати ҳисобга олиниб, табақалаштирилган фоизлар ва бошқа имтиёзлар татбиқ этилади;

▪️Субсидия ажратишга доир аризалар қабул қилиш 2023 йил 1 майдан бошланиб, 2023 йил 1 декабргача давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати эса жим. Бир оғиз чиқиб, ҳоким жойида ўтирибди деб ҳам қўймади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯГА АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШ 2023 ЙИЛ 1 МАЙДАН БОШЛАНАДИ

Расмий банд бўлмаганларга ҳам ипотека кредити ажратилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) қабул қилинди.

☑️Унга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

▪️банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

▪️банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

▪️профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

▪️уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

▪️2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

☑️2023 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун республика бўйича жами 44 690 та ипотека кредитлари ажратилади.

☝️🏻Мазкур кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилиши белгиланган.

▪️Ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади.

☑️2023 йил 1 майдан:

▪️қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

▪️2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

☑️2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади:

▪️компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

▪️кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

▪️кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

☝️🏻2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.

Уй-жойни ипотека кредитига олишни мўлжаллаб юрган танишларга юбориб қўйинг. Ҳаракатни 1 майдан кейин бошлагани маъқул.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 13 апрел куни, соат 16:00 да Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан.

Йиғилишга ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиши бўлими, солиқ, ва Маҳаллабай ишлаш марказлари раҳбарлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200-250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Чет эл маҳсулотларига ҳам истеъмол кредити бериладиган бўлди

Куни кеча, 10 апрель куни Президентимиз томонидан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида Қонун имзоланди.

Унга кўра, истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловлар олиб ташланди.

Шунингдек, яна бир муҳим ўзгариш шуки, аввалги тартибга кўра, истеъмол кредитлари фақат ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи юридик ташкилотга ўтказиб берилиши белгиланган эди. Янги ўзгаришга кўра, истеъмол кредити жисмоний шахсларнинг банкдаги ҳисобварағига ҳам ўтказиб бериш мумкинлиги белгиланди.

Кредит нақд пулда берилмайди, фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

Эслатма, истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.

Хуллас, иномарками, iPhoneми, ҳаттоки чет элда ўқиш учун ҳам ушбу кредитдан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ҳа, айтганча, эртагаёқ ҳужжат кўтариб банкка бориб олманг. Чунки қонун банкларда ижрога қаратилиши учун, банкларнинг ички тартиблари тегишли ҳолда ўзгартирилиши лозим. Бу эса маълум муддат талаб этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💥АНОРБАНКда юридик шахслар учун энг унумли валюта курслари таклиф этилмоқда

Юридик шахслар учун махсус ҳар кунги валюта курслари. Бундан ташқари, ойига умумий бир миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, курс янада пастроқ бўлади!🤩 Ҳисобрақамларни очиб, валютани бугуноқ конвертация қилишни бошланг💰

Ҳар куни хабардор бўлиш👉🏻 @anorbank

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️2 мингдан кўп овоз тўплаганларга ҳам маблағ ажратилади

ПРEЗИДEНТ ТОПШИРИҒИ: «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн. нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

☝️🏻Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Натижада, республикамиздаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📱 Yanada ko‘p imkoniyatlar – smartfoningizda!

Ucell yangi mobil ilovani ishga tushirdi. Endi siz quyidagi xizmatlarni mustaqil boshqara olasiz:

- mobil hisobingiz balansini kuzatib borish;
- tarif bo‘yicha limitlarni tekshirish;
- abonent raqami bo‘yicha tafsilotlarni olish;
- qo‘shimcha xizmatlarni faollashtirish/o‘chirish;
- tarif rejasini almashtirish;
- mamlakatdagi barcha mobil operatorlar abonentlari hisoblarini komissiyasiz to‘ldirish;
- kommunal xizmatlar haqini to‘lash;
- mamlakat bo‘ylab kartadan kartaga pul o‘tkazmalarini amalga oshirish.

Ilovani yuklab olish: ucell.uz/wv

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️2023 йил январь-март учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ»
тайёрланди.

▪️Президент йиғилишда Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти Марказий банк Бош бошқармалари бошлиқларига «Ҳайфсан» эълон қилинди ва уларга бир ой муҳлат берилди.

☑️Агробанк қайта тикланувчи энергия қурилмалари учун 60 ойгача кредит таклиф этди. Юридик шахсларга 5 млрд. сўмгача, жисмоний шахсларга 500 млн. сўмгача. Жисмоний шахсларга кредит фоизи 23%(шундан 8% компенсация орқали, мижозга 15%дан тушади).

☑️Турон банк янги уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил, фоизи 18%.

☑️Ипак йўли банк истеъмол кредит таклиф этди. Фоизи 26%дан, муддати 36 ой, миқдори 200 млн. сўмгача.

☑️Микрокредитбанк Водийлик тадбиркорларга IFAD линияси ҳисобидан 7 йилгача муддатга кредит таклиф этди. Қишлоқ хўжалик корхоналарига 250 минг АҚШ доллари эквивалентида, Ёш тадбиркорларга 50 минг АҚШ доллари эквивалентида. Тел: 1285.

☑️Ипотека-банк иккиламчи бозор учун автокредитни яна бир бор таклиф этди. Муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 25%, фоизи 25%.

☑️Қишлоққурилишбанк микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 28%гача, муддати 2 йилгача.

☑️Гарант банк Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Тошкент халқа йўли, Саноат-5 массивида жойлашган янги "Dimax" банк хизматлари маркази очилганини маълум қилди.

☑️Асакабанк техник ишлар олиб юорилаётгани муносабати билан Алоқа-маркази фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

☑️Asia alliance bank иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 24%дан бошлаб, муддати 60 ойгача, миқдори 350 млн. сўмгача. 2018 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар учун тақдим этилади.

☑️Ориент финанс банк янги уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, муддати 240 ойгача, фоизи 18%, миқдори 416,5 млн. сўмгача.

☑️Халқ банки янги уй-жойлар сотиб олиш ва уй-жой қуриш ёки реконструкция қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил, фоизи 18%.

☑️Hamkorbank қайта тикланувчи энергия қурилмалари учун жисмоний шахсларга 84 ойгача кредит таклиф этди. Фоизи 18%дан бошланади, миқдори БҲМнинг 200 баробаригача.

☑️Тенге банк «Қулай онлайн» омонатини таклиф этди. Камида 1000 сўм қолдиқ бўлиши шарт ва исталган вақтда ечиб олиш мумкин. Фоизи 22%, Батафсил.

☑️Мадад инвест банк кафилларсиз ва расмий даромадсиз фуқароларга ҳам гаров асосида 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 2 йилгача, фоизи 33%дан.

☑️Анорбанк тадбиркорлар учун 27 фоиздан 21 фоизгача пасайиб бориш функциясига эга кредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача. Тел: 1290

☑️TBC Bank автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%дан бошланади, муддати 7 йилгача. Кафил ва даромад тўғрисида маълумот талаб этилмайди. Шунингдек, ойнинг қайси куни тўловни амалга оширишни ўзингиз танлайсиз.

☑️Универсалбанк Kia, Chery ва Lada автомобиллари учун "Comfortable" автокредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, фоизи 28%дан бошлаб.

☑️Humo тизими ишламаётгани ҳақида обуначилар мурожаатини эълон қилган эдик. Тизим томонидан «миқ» этган овоз чиқмади. Хўп, ишламай қолди, манави манави сабабларга кўра, деб изоҳ ёзиб қўйиш қийинми?

☑️Маҳаллабай ишлаш агентлиги ҳам ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатларига муносабат билдиргани йўқ.

☑️Универсалбанк ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Ер ажратиш тартибига ўзгартириш киритилгани тўғрисида).

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БАНК ОЧИШ ҚИММАТЛАШМОҚДА

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Қонун билан банклар устав капитали миқдорини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йилнинг 1 январигача босқичма-босқич юз миллиард сўмдан беш юз миллиард сўмгача ошириб бориш тўғрисидаги талабларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, Қонунга кўра норезидентлар томонидан банкларнинг акцияларини олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда. Халқаро бозорларда оммавий жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш соддалаштирилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"SQB Insurance" суғурта компанияси нуфузли рейтинг эгасига айланди

5 апрель куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятига суғурталовчининг молиявий барқарорлиги бўйича “BB-” даражадаги “Барқарор” прогнозли рейтинг берди. “BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.

Компания миллий суғурта бозорида ўз ўрнига эга бўлиш ва истиқболда уни янада ривожлантириш мақсадида, IT-технологияларни қўллаган ҳолда масофавий суғурта хизматларини кўрсата бошлади. Бу эса мижозларга бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратди.

Кўрсатилаётган суғурта хизматларининг сифати, Компанияга миллий ва халқаро рейтинг даражасини оширишга хизмат қилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁГА ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Президент Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев номзодини тавсия этди.

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel