bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ШУНЧАКИ СЎРОВНОМАДА ИШТИРОК ЭТИБ, ЯХШИГИНА СОВҒА ЮТИБ ОЛИШ МУМКИН

☑️Бунинг учун @kutilmalar_Apr2023_bot га кириб, инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

▪️Сўровда қатнашганлар орасида ғолиблар “random” платформасида тасодифий танлаш орқали амалга оширилади. Сўровнома 2023 йил 5 майга қадар давом этади.

☝️🏻Эслатма: сўровда иштирок этгандан сўнг, ботни ўчириб юборманг ва текшириб туринг. Ғолиб билан бот орқали боғланилади.

Аҳоли ва тадбиркорлар орасидан биттадан ғолиблар аниқланиб, совғалар топширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

☑️Ўзбекистонда:

▪️Инвесторларнинг ўз акцияларидан оладиган дивидендлари уч йил муддатга солиқдан озод қилинди, фойда солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди.

▪️Инвесторлар учун 7 мингдан зиёд хом ашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди. Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

▪️Ижро ҳокимияти тизимида бюрократияни камайтириш, коррупцияни йўқ қилиш, ихчам, самарали бошқарувни жорий этиш мақсадида дадил маъмурий ислоҳотни бошладик.

▪️Барча вазирликлар ислоҳ қилиниб, уларнинг сони 61 тадан 28 тага келтирилди, вазифа ва ваколатлари аниқ белгиланди.

▪️Давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди, 70 таси хусусий секторга давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида ўтказилди.

▪️Ҳозирги кунга қадар 132 та лицензия ва рухсат беришга оид ҳужжатлар бекор қилинди, 33 таси бўйича хабардор қилиш тартибига ўтилди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқидан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ФУҚАРОЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТНИ АВВАЛГИСИНИ ТЎЛИҚ ЁПМАСДАН ТАКРОРАН АЖРАТИЛМАЙДИ. 10 МЛН. СЎМГАЧА ПЛАСТИК КАРТАГА ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН

Қарордан келиб чиқиб, кредитлашга оид ўзгаришлар ҳақида...

Дастурлар доирасида илгари олинган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириш учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

(Яъни, фуқароларга ушбу кредитдан, аввалгисини тўлиқ тўламасдан қайта кредит ажратилмайди. Фақат тадбиркорлик субъектларига қайта кредит ажратилиши мумкин).

Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади.

Ваколатли тижорат банклари томонидан алоҳида нақдлаштириш имкониятисиз тегишли банк картаси очилиб, аризада кўрсатилган маблағлар қарз олувчиларга ўтказиб берилади.

Ҳоким ёрдамчиси мижозларнинг банк картасига ўтказиб берилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудга бориб, ҳақиқатда маҳсулот олинганлигини доимий равишда ўрганиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кредитлар 14% ставкада ажратилади.

Деҳқон хўжаликларига ҳам 50 млн. сўмгача гаровсиз, имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК АСОСИЙ СТАВКАНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ БИР ҲАФТА КЕЙИНРОҚҚА ҚОЛДИРДИ

Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича
2023 йил 27 апрелда белгиланган бошқарув йиғилиши санасини кўчириш тўғрисида

Марказий банк бошқаруви жорий макроиқтисодий вазият ва кутилмаларни инобатга олиб прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш ҳамда зарурий хулосалар шакллантириш қўшимча вақт талаб этаётганлигини инобатга олиб, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилишини 2023 йил 4 май санасига қолдириш бўйича қарор қабул қилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Тижорий мақсадда фойдаланиш учун бинолар, офислар ва нотурар жойларнинг сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш ёки топшириш хизматларини кўрсатувчи B_Tower_Nedvijimost222 риелторлик компанияси ўз хизматларини сизларга таклиф қилади.

B_Tower_Nedvijimost222 компанияси риелторлик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга ва мижозларини доим хурсанд қилиб келган.

B_Tower_Nedvijimost222бизнесни биз билан бошланг!

📲 Компаниянинг телеграмдаги каталоги:
@BTower_Nedvijimost222

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Париждаги форумга пул кимнинг чўнтагидан кетди?

23 апрель куни Франнция пойтахти Париж шаҳрида "O‘zbekistonlik" форуми бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда мазкур тадбир жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Энг кўп ўртага ташланган савол форумни ўтказиш учун қайси маблағ ишлатилгани ҳақида бўлди. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Bankir kundaligi тадбир ташкилотчиларига шу савол билан мурожаат қилди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Париждаги форумни ўтказилишида Ucell алоқа оператори, Anorbank, Uzbekistan Airways, Pepsi ва Orient Group компаниялари ҳомийлик қилишган.

Бундан ташқари ҳомийлар ташкилий масалаларда ҳам кўмак беришган. Жумладан Ucell алоқа оператори форум иштирокчиларини Францияда доимий алоқа билан таъминлаш мақсадида роуминг хизмати ёқилган сим карталар билан таъминлаган. Anorbank томонидан евро, доллар ёки сўмда ҳам бир вақтда ишлаши мумкин бўлган ноёб универсал карталар тақдим этилган. Uzbekistan Airways компанияси тадбир иштирокчиларининнг Париж-Тошкент-Париж йўналиши бўйича барча авиачипталарини текинга тақдим этган Pepsi компанияси эса форум давомида ташкиллаштирилган ўзбек миллий таомлари кулинар шоусининг барча харажатларини ўз бўйнига олган.

Айтишларича, келгусида ташкиллаштириладиган форумларга бошқа йирик компаниялар ҳам ҳомийлик қилиш истагини билдиришган.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУН ҲАМ ДАМ ОЛИШ КУНИ!

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг Фармонига кўра, бугун ҳам барча учун дам олиш куни. Банклар ҳам ишламайди (Банклар дедик, банк ходимлари эмас).

Лекин, ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 70 фоизи байрам ва дам олиш кунлари дам олишларига риоя қилинмаслигини маълум қилган. Шунингдек, бошқа сўровномада иштирок этганларнинг 29 фоизи шанба куни ишда эканини маълум қилган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун масъул идора - Меҳнат инспекцияси агар истаса, ўз ваколати доирасида таъсирчан чора кўра олишини гувоҳи бўлганмиз. Ўйлаймизки, бундай ҳолатларни назоратга олишга ваколати ҳам масъулияти ҳам етади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Дам олмоқдамисиз?

Жавоблар:
1. Ҳа, албатта, раҳмат.

2. Йўқ, ишдамиз.

3. Жавоб бера олмайман.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Rossiyaga – foyda bilan!

Faqat Rossiya Federatsiyasi hududiga uchib ketayotgan Ucell abonentlari uchun “MegaFon” operatoridan maxsus taklif – “Теплый приём” tarifi amal qiladi. Oyiga atigi 300 rubl evaziga Sizga quyidagilar taqdim etiladi:

• Rossiya bo‘ylab operator tarmog‘i mavjud hududlarda qo‘ng‘iroqlar uchun 700 daqiqa;
• 35 GB internet-trafik.

Taklif cheklangan. Batafsil: http://www.ucell.uz/3gt2

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙТАРИЛИШИНИ ҲАР ОЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛАДИ, СЎНДИРИЛМАГАН МАБЛАҒЛАРГА МОС РАВИШДА РЕСУРСНИ КАМАЙТИРАДИ ВА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 1-ЎРИНБОСАРЛАРИ ДЕПУТАТЛАРГА ҲИСОБОТ ТОПШИРАДИ

☑️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

▪️ваколатли банклар билан биргаликда ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ қайтарилишини ва муаммоли кредитларни ундириш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳар ой якуни бўйича муҳокама қилиб, туманларда (шаҳарларда) кредитлаш прогнозлари сўндирилмасдан қолиб кетган маблағларга мос равишда камайтириб борилишини таъминлайди;

▪️туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари - Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари раҳбарларининг дастурлар ижросини, шу жумладан, ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) Кенгашларида ҳисобот бериб боришини ташкил қилсин.

P.S.: Буни ўқиган вилоят ҳокимлари рўйҳатни кўтариб, уйма-уй юриб қолсами? Ё муҳокама қилиш топширилган деб, унга берилган қоғозларни муҳокама қилиб ўтиришлари ҳам мумкин. Ушбу йўналишда қайси вилоятда муаммоли кредит кўп бўлса, ўша вилоят ҳокими масаладан шунчалик узоқлигини кўрсатаверади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ КРЕДИТ БЎЙИЧА ТАВСИЯ БЕРИШИГА ҲОКИМИЯТ АРАЛАШМАЙДИГАН БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди

☑️Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди:

▪️кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

▪️дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

▪️ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

☑️Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади (Кредит олиш аризасини тўлдиришда буни кўрсатиб ўтиш лозим. Маблағлар картадан нақдлаштириб бўлмайдиган алоҳида картага ўтказиб берилади).

Ҳоким ёрдамчиси мижозларнинг банк картасига ўтказиб берилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудга бориб, ҳақиқатда маҳсулот олинганлигини доимий равишда ўтганиб боради.

Қарор тўлиқ ҳолатда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️☝️🏻Байрам (ишланмайдиган) кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

❗️Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

❗️Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
АЙТИНГ-ЧИ, СИЗ ИШЛАЁТГАН ТАШКИЛОТДА ШУ ТАМОЙИЛЛАРГА АМАЛ ҚИЛИНАДИМИ?

1 - Ҳа, амал қилинади

2 - Йўқ, амал қилинмайди

3 - Жавоб бера олмайман


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️РАМАЗОН ҲАЙИТИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра,
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамнинг биринчи (Эртага - 21 апрел) куни ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.

Бундан ташқари Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

☑️Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▪️21 апрел - Жума (Рамазон ҳайити байрами - дам олиш куни);
▪️22 апрел – шанба (иш куни -
Қўшимча ўзгартириш киритилмаса);
▪️23 апрел - якшанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
▪️24 апрел – душанба (ушбу фармон бўйича).

☑️Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда белгиланган:

▪️21 апрел - Жума (Рамазон ҳайити байрами - дам олиш куни);
▪️22 апрел – шанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
▪️23 апрел - якшанба (Тақвим бўйича дам олиш куни);
▪️24 апрел – душанба (ушбу фармон бўйича 29 апрел – шанба кунидан кўчирилган, яъни 29 апрел куни ишлаб берасиз).

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, эртага ишланмайдиган байрам куни деб эълон қилингани муносабати билан, Ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Иш вақти якунланишидан бир соат олдин ишдан чиқиб кетишингиз мумкин (Духингиз етса).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР
(Бирламчи ва иккиламчи)

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорликда ишлаб, сўровимизга жавоб берган тижорат банкларида айни кунларда мавжуд автокредитлар рўйҳати. Маълумотлар тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан олинган.

☑️Hamkorbank
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%дан
Бошланғич тўлов 10%дан
Батафсил

RENAULT, KIA вa LADA учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 3%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30%дан
Батафсил

☑️Агробанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошланади
Бошланғич тўлов 10%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошланади
Бошланғич тўлов 10%
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,9% дан бошланади
Бошланғич тўлов 10-30%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25% дан бошланади
Бошланғич тўлов 10-20%
Батафсил

☑️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 22% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15% дан бошлаб
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 20% дан бошлаб
Батафсил

☑️Алоқабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 10%

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 15%

☑️Ипотека-банк
Янги автомобил учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов камида 30%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Халқ банки
Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 23%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун тегишли банк остидаги «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишиб олинг.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

Юқори фоизли омонатлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталганмиз.

Иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

☑️Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

▪️Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

☑️Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

▪️Кодекснинг 131(Маст ҳолатда бошқариш), 132, 136 (мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) ва 140-модда(Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш)ларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

▪️жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

▪️ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🟢 Paynet ilovasida komissiyasiz pul o'tkazing

Uzcard, Humo va telefon raqami orqali pul o'tkazmalari uchun 0% komissiya. Endi barcha bank kartalari va to‘lovlar bitta ilovada — uyali aloqadan tortib kommunal xizmatlargacha, 2.2% gacha keshbek bilan.

Paynet ilovasini yuklab oling:
https://paynet.uz/ilova/0foiz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥Туронбанк автокредитлар бўйича бошланғич тўловни 10%га туширибди!

🔹"РАСМИЙ ДАРОМАД БИЛАН" янги ва ҳайдалган автолар учун:

➖Кредит муддати: 5 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 10%дан
➖Кредит миқдори: 450 - 900 млн. сўмгача
➖Кредит фоизи - 24,9%

🔹"РАСМИЙ ДАРОМАДСИЗ" янги ва ҳайдалган автолар учун:

➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 36%дан
➖Кредит миқдори: 450 - 900 млн. сўмгача
➖Кредит фоизи - 25,9%

⚡️"РАСМИЙ ДАРОМАДСИЗ" янги ва ҳайдалган ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР учун:

➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 36%дан
➖Кредит миқдори: 450 - 600 млн. сўмгача
➖Кредит фоизи - 25%

⚡️"РАСМИЙ ДАРОМАД БИЛАН" янги ва ҳайдалган ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР учун:

➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 20%дан
➖Кредит миқдори: 450 - 600 млн. сўмгача
➖Кредит фоизи - 25%

✈️Ўзбекистонга импорт қилинган ҳар қандай авто учун:

Кредит муддати: 5 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 10%дан
➖Кредит миқдори: 450 - 900 млн. сўмгача
➖Кредит фоизи - 24,9%

Қисқа рақам: 1220
Сайт|Телеграм|Facebook|Instagram|YouTube

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Кўз очиб юмдингизми? Бу вақт ичида AMarkets кетма-кет 14 та буюртмани тўлдирди. Ҳа! Бу онлайн брокер, транзакцияларни бажариш тезлиги саноатдаги энг юқори кўрсатгичлардан биридир.
Унда яна нима бор?

1. Бенуқсон обрў - компаниянинг Trustpilot даги ишонч рейтинги 4,7
2. Муваффақиятли мижозларнинг энг катта фоизи
3. Оператив ёрдам 24/7
4. Акциялар орасида мунтазам совғалар.

Ҳавола орқали рўйҳатдан ўтинг ва биринчи сармоянгиз учун +15% олинг!

Лекин бу ҳаммаси эмас!

AMarkets таҳлилий бўлими мутахассислари, савдо ғоялари ва таҳлилларини очиқ Telegram каналида олиб боришади.
Каналдан нафақат компания мижозлари, барча бирдай фойдаланиши мумкин👇🏻
Telegramда: /channel/amarkets_uz
- киринг, фойдали маълумотларни ўқинг ва яшин тезлигида фойдали савдоларни очинг!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ЗАРГАРЛИК УЧУН 50 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ, ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ

Қарордан келиб чиқиб, кредитлашга оид ўзгаришлар ҳақида...

☑️Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн. сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилади.

▪️Бунда махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мос равишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотлар базасидан автоматик тарзда олинади.

☑️Аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида, узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

▪️Бунда узоқ муддатга ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш бўйича аризаларига автоматик тарзда “Е-аукцион” платформаси орқали бириктирилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кредитлар 14% ставкада ажратилади.

Балиқчилик лойиҳаларига ҳам 50 млн. сўмгача гаровсиз, имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДАФТАРДАГИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШ БОР?

Қарордан келиб чиқиб, кредитлашга оид ўзгаришлар ҳақида...

«Темир дафтар», «Аёллар» дафтари, «Ёшлар дафтари» га киритилган фуқароларнинг кредит олиш юзасидан аризалари алоҳида навбат асосида кўриб чиқилади (Яъни, умумий навбатга қўшиб юборилмайди).

Бунда Дастурлар доирасида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланилиши ва ўз вақтида сўндирилиши юзасидан маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва тижорат банклари билан биргаликда доимий мониторинг ва назорат тизимини ўрнатади (Яъни масъулият фақат ҳоким ёрдамчиси бўйнида қолиб кетмайди).

Эслатиб ўтамиз, ушбу кредитлар 14% ставкада ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​МИЖОЗ КРЕДИТ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРМАСА, БАНК ХОДИМИНИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУМКИН ЭМАС

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4455
Фармонининг 1-иловаси, 21-банд:

▪️Тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари олдидаги уларга кўрсатилган хизматлар, шу жумладан тадбиркорлик ва бошқа тижорат хатарлари билан боғлиқ берилган кредитлар бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги банк-молия тузилмалари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди.

Ушбу масалага масъул этиб Бош Прокуратура, Олий суд ва Адлия Вазирлиги белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Турон банк «Устувор» онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 22%. Минимал миқдор бир миллион сўм. 500 минг сўмдан тўлдириш имконияти ҳам мавжуд.

☑️Микрокредитбанк «Маврид» иловасида 3 млн. сўмгача картадан картага ўтказмалар бепул эканини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк:
▪️Тадбиркор аёллар учун махсус корпоратив карта бепул тақдим этилишини маълум қилди;

▪️Янги BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 24%дан, дастлабки тўлов 20%дан, муддати 48 ойгача;

▪️Тадбиркорлик субъектлари учун (ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган) иккиламчи бозордан сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 0%дан бошланади. Муддати 60 ойгача, фоизи 23,99%дан бошлаб.


☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорлик субъектлари учун уч хил турдаги «Муқобил энергия» кредитларини таклиф этди.

▪️Миқдори 200 млн. сўмгача, фоизи 21%, муддати 12 ойгача.


▪️Миқдори 500 млн. сўмгача, фоизи 23,9%, муддати 60 ойгача.

▪️Миқдори 300 млн. сўмгача, фоизи 21%, муддати 36 ойгача.

☑️TBC Bank 30 апрелгача 18 ёки 24ой муддатга депозит очган (омонат қўйган) мижозларга 2 фоиз кешбэк тақдим этишини маълум қилди. Омонат фоизи эса 24%⚡️.

☑️Универсалбанк UzAutoMotors автомобилларини сотиб олиш учун «Миллий» автокредитини таклиф этди. Фоиз ставкаси бошланғич тўлов 25%дан 40%гачани ташкил қилганда 18 ойгача муддатга 30%, 36 ойгача муддатга 32%. Бошланғич тўлов 40%дан кўпроқ бўлган ҳолатда 18 ойгача муддатга 28%, 36 ойгача муддатга 30%. Муддати 18-36 ой.

☑️Ўзмиллийбанк АҚШ долларида «Имконият 2.0» онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, минимал бадал 100$, фоизи 7%.

☑️Трастбанк 20 апрел куни "Next Mall" БХМ янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Юанда вакиллик ҳисобрақами очиш имконияти яратилганини маълум қилди. Хитой компаниялари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун яхши имконият. Тел.: 1180.

☑️Гарант банк «Имконият 2» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 6%, минимал миқдори 500$.

☑️Ипак йўли банк ўз-ўзини банд қилганлар учун иккиламчи бозорга автокредит таклиф этди. Миқдори 500 млн. сўмгача, фоизи йиллик 23,99%, бошланғич бадал 0% дан бошлаб. Муддати ишлаб чиқарилиш санасидан 3 йил ўтмаган автомобилга 60 ойгача, ишлаб чиқарилиш санасидан 5 йил ўтмаган автомобилга 48 ойгача.

☑️Азия аллианс банк «Авто ломбард» микроқарзини таклиф этди. Расмий иш ҳақи даромадларисиз тақдим этилади. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача.

☑️Ziraat bank Uzbekistan 24 фоизли «Фойда 24» омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, минимал миқдор 3 млн. сўм. Шунингдек, банк мобил иловасида барча карталардан барча карталарга пул ўтказмалари бепул эканини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиш тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада юқори фоизли омонатлар ва автокредитлар шартлари рўйҳатини эълон қилдик.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАДБИРКОРЛАРГА ҲАМ 33 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ, КАФИЛСИЗ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ

Қарордан келиб чиқиб, кредитлашга оид ўзгаришлар ҳақида...

☑️Жисмоний шахслар ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ажратилишида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асос ҳисобланади. Бунда тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.

▪️Ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари инобатга олинган ҳолда, 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилади.

☑️«Томорқа хизмати» МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун ажратиладиган гаровсиз кредитлар 3 йилгача муддатга паррандачилик (тухум йўналиши) ва бир ойлик озиқа учун йўналтирилиши мумкин. Бунда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари «Томорқа хизмати» МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

▪️Мазкур гаровсиз кредитларнинг қайтарилмаслик хавфи ташаббускор ҳисобидан кредит олишдан олдин суғурталанади, ташаббускор томонидан кредит эвазига олинган асосий воситаларга тижорат банки томонидан таъқиқ қўйилади.

Мазкур кредитлар 14% ставкада ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЧОРВАЧИЛИК УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА АЖРАТИЛАДИ? ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИМИ?

⚡️Қарордан келиб чиқиб, кредитлашга оид бир қатор ўзгаришлар ҳам маълум қилинди.

▪️Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига камида 10 бошдан 50 бошгача четдан келтирилган ёки махаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва чорва ҳайвонларини идентификациялаш тизимида акс этган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш мақсадида ферма ташкил этиш учун ажратилади.

Яъни, чорва учун кредит олиш учун ферма ташкил этиш лозим. Яна эътибор беринг, қорамол ҳам, эчки ҳам, қўй ҳам чет элдан келтирилгани ёки наслчилик хўжаликларида етиштирилгани бўйича ҳужжати бўлиши керак.

▪️Ички туризмни ривожлантириш йўналишида айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кредитлар 14% ставкада ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР УСТУВОР РАВИШДА УШБУ КРЕДИТЛАРНИ АВВАЛ ОЛМАГАН АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА АЖРАТИЛАДИ. ФОИЗИ 14%.

Юқоридаги қарорга асосан:

☑️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 13 трлн. сўм йўналтирилади:

▪️кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади;

▪️кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

▪️дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энг яқин инсонимга.

◽️Рамазон ҳайити муборак бўлсин, тутган рўзаларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Рамазонда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.

▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОЛТИ КУН ИШЛОВЧИЛАР УЧУН ҲАМ ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕЛГИЛАНДИ

Президентимизнинг Фармонига ўзгартириш киритилди.

☑️Фармон қуйидагича ўзгартирилди. 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:

▪️барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – душанба, 24 апрель – душанба, 30 июнь – жума;

▪️олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – сешанба, 20 март – душанба, 22 март – чоршанба, 22 апрель – шанба, 24 апрель – душанба, 1 июль – шанба, 2 сентябрь – шанба, 30 декабрь – шанба”.

Хуллас, ҳамма 4 кун маза қилиб дам олади (Айрим «ишчан»лардан ташқари).

Қайси кунлари нима сабабдан дам олиниши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрел, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

▪️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрел жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Muloqot imkoniyatlarini kengaytiring. Chunki "YANA" tariflarida cheksiz qo’ng’iroqlar, yana Telegram uchun trafik, yanada ko’proq internet va YouTube kiritilgan.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

FDG'dan Mega Aksiya tugashiga 7 kun qoldi.

❗️Eslatib o'tamiz, xonadon sotib olishni istaganlar uchun ikkita maxsus taklif mavjud.

1. FDG loyihalarida uy sotib olish uchun 20% gacha chegirmalar amal qilmoqda.

2. Ipotekaga o'tish bilan uyni muddatli to'lov asosida sotib olish dasturi mavjud va dastlabki to'lov atigi 20% ni tashkil qiladi.

Havola orqali murojaat qoldiring va biz sizga mos taklif va qulay oylik to'lovni tanlashda yordam beramiz.

📞 78 150 55 11

Читать полностью…
Subscribe to a channel