bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Barcha mahsulotlarni bir joydan qanday sotib olish mumkin?

Javob:
uzum ilovasida. Bu juda ko'p turli xil mahsulotlarga ega bozor: go'zallik va sog'liq uchun, bolalar mahsulotlari, kiyim-kechak va poyabzal, elektronika va maishiy texnika va boshqalar.

Yoqimli narxlar, doimiy chegirmalar va aktsiyalar va eng muhimi - 1 kun ichida etkazib berish punktiga etkazib berish!

3RE5MPJB - promokod orqali 150000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35000 so'm chegirma, sayt aksiyalari bilan qo'shiladi.

Ilovani havola orqali yuklab oling
va sizga kerak bo'lgan hamma narsani bir joydan buyurtma bering!

Ilova uchun havola 👉mana bu yerda.👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЯНА БИТТА ЯНГИ БАНК ОЧИЛМОҚДА

“YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Куни кеча @bankirmanbot алоқа ботига келган ва каналимизда эълон қилинган мурожаатлар юзасидан тижорат банклари тегишлилиги бўйича ўрганишлар олиб борибди.

МКБанк мижозлар билан суҳбатлашиб, масалаларга ойдинлик киритиб олган ва ушбу мурожаатлар юзасидан ўзининг саҳифасида расмий муносабатини эълон қилди.

Ҳудди шундай Анорбанк ҳам мурожаатчининг шахсий маълумотларини олиб, масалани ижобий томонга ҳал этиб берди.

Бунинг учун МКБанк ҳамда Анорбанк мутасаддиларига ҳамкорлик ва тезкорлик учун обуначиларҳномидан миннатдорчилик билдирамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ

Марказий банк жорий йил 1 апрел ҳолатига, I чорак якунлари бўйича банкларнинг молиявий ҳолатига оид шарҳ тайёрлади.

Банкларнинг жами кредит
қўйилмалари
қолдиғи 2023 йил 1 апрель ҳолатига 408 трлн сўмни ташкил этиб, уларнинг 73 фоизи корпоратив кредитлар, 27 фоизи чакана кредитлар ҳиссасига тўғри келади

Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар 26,4 трлн сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга ўсган), ипотека кредитлари 48,5 трлн сўм (28 фоизга ўсган) ва микроқарзлар 16,4 трлн сўмга (36 фоизга ўсган) етган.

Банк тизимида муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2023 йил 1 апрель ҳолатига 3,5 фоизни (14,3 трлн сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайган.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда NPL улуши ипотека кредитлари бўйича 21 фоизни (810 млрд сўм), микроқарзларда 8 фоизни (311 млрд сўм) ва автокредитларда 4 фоизни (152 млрд сўм) ва ташкил этган.

Кредит қўйилмаларида NPL улуши тармоқлар қирқимида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишда 10,9 фоиз, қурилиш соҳасида 7,8 фоиз, савдо ва умумий хизмат соҳасида 7,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 3,8 фоиз, саноат соҳасида 2,8 фоиз даражасида шаклланган.

Банкларда муаммоли кредитларни захиралар билан қопланиш даражаси 27 фоиз бандга ошиб, 2023 йил 1 апрель ҳолатига қарийб 100 фоиз шакллантирилган.

2023 йил 1 апрель ҳолатига
банкларнинг жами депозитлари қолдиғи 206 трлн. сўмни ташкил этиб, уларнинг 32 фоизи аҳоли ва 68 фоизи юридик шахслар маблағлари ҳисобидан шаклланган.

2023 йил I чорак якуни бўйича тижорат банкларида соф фойда 3,1 трлн сўмни ташкил этган.

Гарчи муаммоли кредитлар улуши 1,4 бандга пастлаган бўлса ҳам, 14,3 трлн. сўм катта маблағ ҳисобланади. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, бу маблағ 10 дан ортиқ тижорат банкларининг жами кредит портфелидан катта. Ёки 20 млн. сўмдан берилса, 715 мингта фуқарога кредит ажратиш мумкин дегани.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ, 14% ҚОЛДИ.

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 4 майда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Марказий банк бошқаруви қарори юзасидан Пресс-релиз.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 15 июнга белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Қашқадарё. МКБанк.
Мен Қашкадарё вилояти Қамаши тумани Микрокредитбанкдан 21 млн. сўм кредит 3 сотих иссиқхонага деб таъминотчига ўтказилган. Иссиқхонани таъминотчи 1,6 сотихини қилиб қочиб кетган, 1,4 сотихи қурилмаган. Лекин банк ходимлари битмаган иссиқхонани кўрмасдан, мониторинг қилган. Қалбаки имзо билан банкдан таъминотчи фойдасига 21 миллион сўмни чиқарган. 2021 йил ноябр ойидан буён овворю саргардонмиз банк кредитни тўла дейди, биз камини қилиб берсин деймиз ким ҳақ ўзи?

Қашқадарё. МКБанк.
Мени келиним 2023 йил феврал ойидан буён Шахрисабз туман Микрокредитбанкдан имтиёзли 14 фоизли кредит ололмаяпти. Кам таъминланган оила, Ягона ижтимоий РЕЕСТР рўйхатида туради. Микрокредитбанк ходимлари келинимни сарсон қиляпти. Қонун хамма учун бир хилми? Чора кўришилишини сўрайман. Имтиёзли кредитни булар қандай одамларга беради?

Қашқадарё. Анорбанк.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳарданман. 5 000 млн. сўм Анорбанкдан овердрафт кредит олганман. Олган кредитни ёпмоқчиман. 2 ҳафтадан бери сарсонман. Қаршигадиларку умуман жавоб беролмайди. Кимга телефон қилишни кимга илтимос қилишни билмаяпман. Мижоз бўлиб сарсону саргардонман. Илтимос шу масалада амалий ёрдам беринг.

Мурожаатчилар шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти Бош бошқармаси мутасаддиларидан ушбу мурожаатларни ҳал этилишида яқиндан ёрдам кўрсатишини умид қиламиз.

Жорий йил 2 май куни эълон қилинган мурожаат бўйича, Қишлоққурилишбанк матбуот хизмати ўша кунни ўзида расмий муносабат билдирди. Мурожаатчи номидан банкдаги оперативлик ва холислик учун миннатдорчилик билдирамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БАНКЛАРГА ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН ТАЛАБЛАРИНИ ГАРОВДАГИ МОЛ-МУЛКДАН ҚОПЛАШДА МУТЛАҚ УСТУНЛИК БЕРИЛАДИ. БОШҚАСИ БАНКДАН КЕЙИН...

«Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»
ги Президент фармони (ПФ-63-сон, 29.04.2023й.) қабул қилинди

☑️Унга кўра, 2023 йил 1 июлдан:

▪️ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини “E-auksion” электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ёки қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади;

▪️ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда тижорат банклари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси талаб этилмайди.

☑️2024 йил 1 январдан қуйидагилар жорий этилади:

▪️тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш (Солиқ аралашмайди);

▪️гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш;

☝️🏻Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.

▪️ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;

▪️қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиётини бекор қилиш.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Янги таҳрирдаги «Меҳнат кодекси» кучга кирди.

У ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

Яхшилаб ўрганиб олинг ва сақлаб қўйинг, ҳали кўп марта бу кодекс ҳақида тўхталамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️⚡️1 МАЙДАН КЎП НАРСА ЎЗГАРИБ КЕТДИ. Танишиб олсангиз зарар қилмайди

1 майдан нималар ўзгаради?

☑️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилди:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

☑️Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш республиканинг барча шаҳарларида амалга оширилади.

☑️Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари) жорий қилинади.

☑️Юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.

☑️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қуйидаги товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади: қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум, ўсимлик ёғи.

☑️2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

☑️Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

☑️Фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади.

☑️Янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади.

☑️Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

☑️
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оиласининг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун олинадиган пул таъминотининг (иш ҳақининг) 50 фоизи миқдорида белгиланади;

☑️Банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади.

☑️Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади.

☑️Айрим ишлаб чиқарувчиларга табиий газга уланиш учун техник шартлар берилиши тўхтатилади.

☑️Жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

☑️Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур фойдали постни яқинлар группаларига тарқатиб қўямиз. Улар ҳам хабардор бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги «2023 йил 30 апрелда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунлари тўғрисида»ги 1245-сонли қарорига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Туронбанк» АТБ Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибакасович ҳам Референдумда иштирок этибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯГА АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШ 2023 ЙИЛ 1 МАЙДАН БОШЛАНАДИ

#Такроран_эслатамиз

Расмий банд бўлмаганларга ҳам ипотека кредити ажратилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) қабул қилинди.

☑️Унга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

▪️банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

▪️банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

▪️профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

▪️уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

▪️2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

☑️2023 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун республика бўйича жами 44 690 та ипотека кредитлари ажратилади.

☝️🏻Мазкур кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилиши белгиланган.

▪️Ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади.

☑️2023 йил 1 майдан:

▪️қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

▪️2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

☑️2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади:

▪️компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

▪️кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

▪️кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

☝️🏻2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Референдум билан бўлиб кредит тўловларини унутиб қўймадингизми?

Давлат ташкилотида ишлайдиган қайси танишга телефон қилсанг, хаёлида сиёсий тадбир ташвиши. Ҳаммада хавотир. Албатта, бу яхшиликка, яхши хавотир.

Илтимос, хавотир олсангиз ҳам кредитни тўлаб қўйинг. Бугунги банклараро пул ўтказмалари соат 21:00 гача узайтирилган.

☝️🏻Ёдда тутинг салбий кредит тарихи 5 йил сақланади. 5 йилгача таниш-билиш қилиб ҳам бошқа кредит ололмайсиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯХШИЛИК ҚИЛГАНИ ҲАМ ҚЎРҚИБ ҚОЛАРКАНМИЗДА, ФИРИБГАРЛАР ДАСТИДАН

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) Н.Х. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан унинг пуллари талон-торож қилинганлигини маълум қилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 20 ёшли (эркак) Б.Н. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Б.Н жабрланувчи Н.Х.нинг уяли телефонидан 5 дақиқага қўнғироқ қилиб олсам майлими, менинг телефонимни қуввати тугаб қолди дея ишонтириб, ушбу телефон қурилмасидаги Click иловаси орқали 402.200 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган.

Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Б.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

👉 @bankirkundaligi 👈‌‌

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Chevrolet Onix - барчаси у ҳақида!

Ўзгача дадил экстерьер ва юқори технологияли интерьер дизайнини ўзида мужассам этган автомобил.

Chevrolet Onix - замонавий автомобил қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурни ўзгартириши аниқ булган автомобиль.

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube | Web

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Туронбанк бош офиси олдида қувватлаш станциясини ўрнатмоқда!

Доимгидек креативликда илғорлардан бўлишни ёқтиришади.

Аввалроқ берган
постимизда расмий даромадсиз ҳам электрокарлар учун автокредит борлигини билдиришганди.

Агар мижозлар учун бўлса бу дабл комфорт дегани!

Фото обуначилардан

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO ва UZCARD интеграция қилинишига оз қолди. Май ойи охиригача банкоматлар, йил якунигача терминаллар мослашади.

Бу масала яқин 10 кун ичида республика бўйлаб тўлиқ ишга туширилади. Бу ҳақида Марказий банк раиси куни кеча ўтказилган матбуот анжуманида хабар берган.

Аввалроқ май ойи якунигача Humo ва Uzcard интеграциялашуви ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, тўлов тизимлари интеграцияси ишлари якунланиш арафасида, ҳозирда бир нечта банкларда бу тизим пилот лойиҳа тарзида амалга оширилмоқда. Яқин 10 кун ичида иккала тўлов тизимининг тўлиқ интеграциялашуви жараёни республика бўйича ишга туширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҚУЁШ ПАНЕЛ ЎРНАТГАНЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНАДИ. УНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори (568-сон 05.10.2022.) қабул қилинган.

☑️Унга кўра,

▪️жисмоний шахслар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби жорий этилди;

▪️қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини
тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга харид қилиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилган;

▪️жисмоний шахсларга қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун, агар уларнинг қуввати 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари миқдорида, 1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлса — БҲМнинг 10 баробари, 1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлса — БҲМнинг 15 баробари, 2 кВт ва ундан юқори бўлса — БҲМнинг 20 баробари миқдорида компенсация тўланади;

▪️янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли 5 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда БҲМнинг 50 баробари миқдорида компенсация берилади;

(фақат янги ерларни ўзлаштиришдаги тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминлаганда компенсация берилади)

▪️сув иситиш ҳажми 100 литр ва 200 литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмалари учун тегишлича БҲМнинг 5 ва 7 баробари миқдорида компенсация берилади.

Ушбу компенсацияларни олиш учун тегишли платформа орқали онлайн ариза қолдирилади. Ариза скоринг назоратидан ўтказилади.

☑️Қуйидаги ҳолларда ариза автомат рад этилади:

▪️18 ёшга тўлмаган ёки 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошган фуқаро номидан ариза берилганда;

▪️ариза берувчининг банк кредитлари бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

▪️салбий кредит тарихига эга бўлганда;

▪️ариза берувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.


☑️Ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

▪️доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;

▪️қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги. Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади
.

Онлайн аризани https://energymarket.uz/ платформаси орқали қолдирилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Яхши таклиф. Тошкентдан Батумига илк чартер рейс йўлга қўйилади

4 июн кунидан бошлаб Тошкентдан Грузиянинг денгиз бўйидаги Батуми шаҳрига чартер парвозлар амалга оширилади. Рейсларни Centrum Air авиаташувчиси Locas Tour агентлиги билан ҳамкорликда 4 июндан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба куни эрталаб Тошкентдан учади.

Айтишларича, қора денгиз бўйида дам олиб келиш Чорвоқда дам олиб келиш нархида бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АНОРБАНК махсус таклиф

Тадбиркорлар учун йиллик ставка 27% дан 21% гача пасайиш функцияга эга кредит📉

Сизнинг эҳтиёжларингизни инобатга олган ҳолда, банкнинг менежерлари айнан Сизга мос келадиган кредитни танлаб беради.

☑️Кредит муддати 5 йилгача.
Ушбу кредитни ҳозироқ расмийлаштиришингиз мумкин


📞1290 рақамига қўнғироқ қилинг
📲 Батафсил банк сайтида танишинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КОЛЛЕКТОРЛИК ФАОЛИЯТИГА РУХСАТ ЭТИЛИШИ МУМКИН

Юқоридаги Фармоннинг иловасида «Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қароатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Чора-тадбирлар дастури» тасдиқланди.

Унда Марказий банкка жорий йил сентябр ойида Ўзбекистонда коллекторлик фаолиятини жорий этиш истиқболларини ўрганиш ва таҳлилий маълумот киритиш вазифаси юклатилди.

Жумладан, унда шундай дейилади:

- Муддати ўтган қарздорликларнинг учинчи шахслар томонидан ундирилишини (коллекторлик фаолиятини) тартибга солиш бўйича илғор хориж амалиёти ва ушбу амалиётни Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари, шу жумладан коллекторлик фаолиятини ташкил этиш, муаммоли қарздорликларни реализация қилиш тартиби, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини таҳлил қилинади - деб белгиланган.

Коллектор ўзи кимлиги ҳақида икки йил олдин 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Bahorning eng katta aksiyasida ishtirok etib, har kuni 15 million so‘m yutish imkoniyatiga ega bo‘ling. Qo‘shimchasiga, ikkita elektromobildan birini yutib olishingiz mumkin bo‘ladi.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Сўровнома

ҲОКИМЛАР ҲАҚИДА...

Ҳоким ҳақида гап кетганда, халқни ичига кирган, халқни дардини билади, оддий одамларни ҳам эшитади, ўзи тумандан чиққани учун тумандаги ҳолатни яхши билади каби ибораларни ишлатамиз.

Бугун ана ўша ҳокимлар ҳақида обуначилар фикрини ўрганиш учун сўровнома ўтказмоқчимиз.

Ҳурматли обуначи, сизнинг шахсий фикрингизча, қуйидаги ҳокимларнинг қайси бири халқ дарди билан ишлайди, халқ ичига кўпроқ кирган, умуман энг яхши ҳоким деб ҳисоблайсиз?

1. Эрмонов Фарход Уразбаевич (Вазирлар Кенгаши)
2. Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич
3. Зарипов Ботир Комилович
4. Салиев Эргаш Алибекович
5. Азимов Муротжон Бердиалиевич
6. Турсунов Нормат Тулкунович
7. Абдуразаков Шавкат Шокирджанович
8. Турдимов Эркинжон Оқбутаевич
9. Махмудалиев Акмалжон Азимжонович
10. Қосимов Улуғбек Бердиқобилович
11. Мирзаев Зоир Тоирович
12. Бозаров Хайрулло Хайитбоевич
13. Рахимов Жўрабек Рахимович
14. Умурзоқов Шавкат Буранович (Шаҳар)

Ушбу сўровномада жавобни белгилашда сизнинг ўзингиз яшайдиган ҳудуддан ташқари ҳокимларни ҳам кўриб чиқиб, холис овоз беринг. Сўровнома фақатгина @bankirkundaligi канали обуначилари ўртасида ўтказилади ва ушбу канал обуначиларининг фикрини ифодалайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Қорақалпоғистон. Агробанк.

Мен Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида яшайман. Қўнғирот тумани АТБ Агробанкдан иккиламчи бозордан ипотека кредити олмоқчи эдим.

6 ойдан бери сарсон қилиб, югуртириб, рад жавоби келди. Кредит ажратилишини фақат Тошкент ҳал қилар экан.

Кредит тарихим тўғри бўлса, кафилларимни кредит тарихи яхши бўлса, энди яна нима керак.

Президентимизнинг ҳар бир расмий даромади бор фуқаро хоҳлаган уйини олиши мумкин деган қонунига банк бўйсунмайдими?

6 ой сарсон қилди мени ҳам қариган ота-онамни ҳам. Республика Агробанк бўлса, ёрдам берсин.

Давлатдан бепул уй сўраётганим йўқ. Ёлғиз онаман. Кредит берсин бошим омон бўлса ўзим тўлайман.

Наманган. Қишлоққурилишбанк.

Ассалому алайкум. Мени Қишлоққурилиш банк картамга чет элдан 28.04.2023 куни Karona pay иловасидан 350.000 минг сўм ташланганди. Лекин пул балансимда кўринмаяпти. Банк ходимлари пул осилиб қолган дейишяпти холос, ижобий ҳал қилиб беришолмаяпти. Шуни ижобий ҳал қилиб беришсин, илтимос. Банкка икки марта мурожаат қилдим, Пластик бўлимига.

Мурожаатчилар шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Ҳаммами яхшиликка, кўпчилик овози билан Конституцияга ўзгартиришлар киритиладиган бўлди.

90,21 фоиз овоз берганлар «Ҳа» деб тасдиқлаган. Катта кўрсаткич.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати шарҳи
тайёрланди;

▪️Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг апрель ойи сўровнома ўтказмоқда. Унда бепул иштирок этиб, совға ютиб олиш мумкин. Батафсил;

▪️Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилишини 2023 йил 4 май санасига қолдириш бўйича қарор қабул қилди.

☑️Турон банк 5 хил турдаги автокредитларни таклиф этди. Ҳатто расмий даромадга эга бўлмаганларга ҳам автокредит тақдим этилади. Батафсил.

☑️Микрокредитбанк банкнинг ходимлар муомаласини баҳолаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида @baholash_mkbank_bot орқали сўровнома ўтказаётганини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк тадбиркорлар учун «Универсал» модулли кредит маҳсулотини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 27%, миқдори 500 млн. сўмгача.

☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорлик субъектлари учун уч хил турдаги «Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - Фаза 2» кредит маҳсулотини таклиф этди. Миқдори 200 минг АҚШ долларигача, фоизи сўмда 20%, валютада 13%, муддати 10 йилгача. Имтиёзли давр 3 йилгача.

☑️TBC Bank исталган мақсад учун ойлик маошдан 10 бараваргача кўпроқ кредит олиш мумкинлигини маълум қилди (3 млн. сўм ойлик билан 30 млн. сўмгача).

☑️Универсалбанк «Туризм» истеъмол кредитини таклиф этди. Фоизи 32%, муддати 36 ой, миқдори БҲМнинг 200 бараваригача.

☑️Ўзмиллийбанк АҚШ долларида «Имконият 2.0» онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, минимал бадал 100$, фоизи 7%.

☑️Трастбанк 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 24%дан бошлаб. Бир йилдан ортиқ меҳнат стажигаэга шифокор ва устозларга кредит фоизи 22%. Тел.: 1287.

☑️Гарант банк меҳмонхона ёки туризм бизнеси билан боғлиқ бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун «Турист» тарифини тақдим этди. Унда дебет айланмаси учун комиссия олинмайди ва масофавий хизматлардан бепул фойдаланишни таклиф қилди.

☑️Азия аллианс банк бир неча хилдаги автокредитларни таклиф этди. Автокредитлар ҳатто расмий иш ҳақи даромадларисиз ҳам тақдим этилади. Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ва муддати 5 йилгача.

☑️Тенге банк «Наврўз келибон» акциясини яна бир бор эслатди. Унга кўра, бирламчи бозордан автомашина олиш учун кредит олган дастлабки 250 нафар мижозларига 300 минг сўм депозитга эга бўлган MasterCard картаси совға қилинади.

☑️Мадад инвест банк «Мадад плюс» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 24%, энг кам миқдори бир миллион сўм.

☑️KDB bank Uzbekiston жорий йил 5 май санасидан банк тарифларига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди. Банкнинг Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилган ҳолда киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот олиш мумкин.

☑️Пойтахт банк SWIFT орқали исталган миқдордаги тўловларни 100 минг сўм эвазига ўтказиш мумкинлигини маълум қилди. Импорт ва экспорт операциялари учун тезкор валюта амалиётлари атиги 0,1% ўтказма суммасидан ҳақ олинади.

☑️Анорбанк картадан картага пул ўтказишда акция ўтказмоқда. 17 апрелдан 17 июнгача акцияда қатнашиб, 20 та Самсунг А54 смартфони ютиб олиш мумкин.

☑️Hamkorbank 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 2 йилгача - 27,99%, 3 йилгача - 32%.

☑️Ориент финанс банк:
▪️Тошкент шаҳри, Олой бозори ўтиш жойи(64)да банк хизматлари марказини тақдим этди;

▪️Иккиламчи бозор учун 500 млн. сўмгача автокредит таклиф этди. Муддати 48 ой, бошланғич бадал 30-50%, фоизи мос равишда 25-23%;

▪️Банкнинг ҳамкор қурувчилари уйларидан уй-жой олиш учун «Ишончли ипотека» таклиф этди. Миқдори 816,5 млн. сўм, фоизи 20%дан, муддати 240 ой.


☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️
TBC bank;
▪️Сбербанк;
▪️
Ипотека-банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Субсидия учун аризалар қабули 1 майдан бошланиши тўғрисида).

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Журналист Шокиржоновдан:

Халойиқ, кемамиз тешилибди.

Бизнинг каналда ҳам креатив изоҳлар чиқармикан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ипотека-банк ёшларни банкнинг Контакт–марказга ишга таклиф этмоқда.

Банк тизимида фаолият юритиш истагида бўлган ҳамда рус ва ўзбек тилларида эркин гаплаша оладиган номзодлар ўз резюмеларини +99897033-30-61 телеграм рақами ва cv@ipotekabank.uz электрон манзилига жўнатишлари мумкин.

📞 Қўшимча маълумотлар учун +998990503829 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

📍Иш жойи манзили: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

FDG kompaniyasi 2023-yil aprel oyida o‘zining olti yilligini nishonlamoqda.

Biz yutuqlarimizni siz bilan baham ko‘rishdan mamnunmiz.

FDG kompaniyasi 2017-yilda tashkil topgan. Olti yil mobaynida:
✅ 450 000 m2 dan ortiq uy-joy va tijorat ko‘chmas mulklari qurildi,
✅ 14,2 gektar yer maydoni o‘zlashtirildi,
✅ 900 dan ortiq oila o‘z orzulari sari yo‘l ochib hozirda yangi va qulay FDG xonadonlarida istiqomat qilib kelmoqda,
✅o‘nlab professionallardan iborat jamoasi bir necha yuzlab professionallarga ko‘paydi.
✅ Shuningdek, kompaniya O‘zbekistonda LEED sertifikatining birinchi egasi bo‘ldi.

6 yil – bu 6ta yirik turar-joy va tijorat ko‘chmas mulk loyihalari demakdir.

Olti yillik munosabati bilan kompaniya yangi xonadon sotib olmoqchi bo‘lgan har bir fuqaroga mavjud chegirma va takliflarga qo‘shimcha ravishda 6% chegirma taqdim etadi va bunda umumiy foyda 20% gachani tashkil etishi mumkin.

Barcha tafsilotlarni bizning veb-saytimizdan yoki savdo ofislarimizdan bilib olishingiz mumkin.


📞 78 150 55 11

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЖАМҒАРМА КАФИЛЛИК БЕРИШНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 13 июлдаги ПҚ-317-сонли «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш-2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига биринчи транш ажратилганини маълум қилди.

Шу муносабат билан Жамғарма томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларининг қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича кафилликлар тақдим этилиши бошланди.

Кафиллик миқдори 2,5 млрд. сўмдан, бироқ кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектлари ушбу масалада ўзларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel