bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Жорий йилнинг 11–13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агробанк вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форум давомида Агробанк ҳамда Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси (ХИСМК) ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини берувчи, томонлар учун ўзаро манфаатли келишув ҳисобланади.

Ушбу нуфузли халқаро форумда Ислом Тараққиёт Банкига аъзо 57 та давлатдан қатнашган банклар орасидан Агробанк фаолияти ва натижалари алоҳида эътироф этилиб, банкка “ИҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдони ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” ҳамда "Йилнинг энг нуфузли исломий молиялаш институти" совринлари топширилди.

Шунингдек, Форум давомида Агробанк делегацияси ҳамда ХИСМК ва ХСРИК делегациялари ўртасида расмий учрашувлар бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси ва Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси Ислом Тараққиёт банкининг таркибига киради.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 15 май куни, соат 14:30 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари, Бизнес-Омбудсман вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Ҳоким ёрдамчилари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️2023 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи
тайёрланди;

▪️Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи тайёрланди;

▪️2023 йил I чорак якуни бўйича «Ипотека кредитлари шарҳи» тайёрланди.

☑️Турон *банк*,тадбиркорлар учун "Avto self" автокредитини таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 25%. Тел.: 1220.

☑️МКБанк исталган автомашина учун автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, фоизи 23,9-25,9%. Тел.: 1285.

☑️Қишлоққурилишбанк ҳам юртимизда биринчилардан бўлиб Humo ва Uzcard тўлов тизимлари карталарини, шу билан бирга, Visa, Mastercard ва Unionpay халқаро карталарига битта банкомат орқали тест режимида хизмат кўрсатишни бошлаганини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк АҚШ долларида «Имконият 2.0» онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, минимал бадал 100$, фоизи 7%.

☑️Трастбанк халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор сифатида эътироф этилди. Батафсил.

☑️Азия аллианс банк "China Motors" автокредитини таклиф этди. Jetour, Bestune ёки Dongfeng автомобиллари учун амал қилади. Муддати 48 ойгача, фоизсиз тақдим этилади. Миқдори автомобил қийматининг 70%гача.

☑️Тенге банк Tenge24 иловасида Shake2Share функциясини ишга туширди. Яъни иловадан пулни ўтказиш учун карта рақам киритиш ўрнига смартфонни силкитиш орқали амалга ошириш мумкин.

☑️Капиталбанк биринчилардан бўлиб Humo ва Uzcard карталарини, шунингдек Visa, Unionpay ва Mastercard халқаро карталарини битта банкомат орқали қабул қилишни бошлади. Батафсил.

☑️Халқ банки бирламчи ва иккиламчи бозор учун «Қулай» ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 15 йилгача, имтиёзли давр 6 ой, бошланғич тўлов 26%.

☑️Алоқа банк Германиянинг «Коммерзбанк» АГ ва «Ландесбанк Баден-Вурттемберг» банклари билан ҳамкорлик меморандум келишувларини имзолади. Шунингдек, 2023 йил 15 майдан бошлаб банк универсал кассалари орқали жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги Humo, Uzcard, Unionpay ва Мир карталаридаги маблағларни нақдлаштириб беришга бир фоиз ҳақ ундирилишини маълум қилди (алимент банк карталари бундан мустасно).

☑️ТБС банк жорий йил 31 май санасига қадар 25% омонат очишни таклиф этди. Икки йилда 50%га кўпаяди дейишларига кўра, омонат муддати 24 ой бўлса керак. Тўлиқроқ маълумотни @Tbcuz_official_bot дан аниқлаштириб олинг.

☑️Ипотека-банк тадбиркорларга иккиламчи бозордан автокредит таклиф этди. Бошланғич бадал 0%дан бошланади. Муддати 60 ойгача, фоизи 23,99 фоиздан бошлаб.

☑️KDB bank Uzbekistan мобил иловасининг сўнгги версияси (KDBUz Mobile v2)ни тақдим этди.

☑️Асакабанк Якка тартибдаги тадбиркорлар учун нақд пулда кредит таклиф этди. Миқдори 400 млн. сўмгача, фоизи 23,99%, муддати 12 ой.

☑️Ипак йўли банк 30 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 23,99%дан бошлаб, муддати 24 ойгача.

☑️Гарант банк «Омад» валюта омонатини тақдим этди. Муддати 18 ой, фоизи 7%, минимал миқдори 5 минг АҚШ доллари.

☑️Ориент финанс банк янги қурилаётган турар-жойлар учун фоизсиз ипотека кредити таклиф этди. Бунинг учун банкнинг ҳамкор қурувчи ташкилотларидан сотиб олишингиз керак. Муддати 36 ойгача, дастлабки тўлов турар-жой нархининг камида 50%и.

☑️Қишлоққурилишбанк ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Субсидияга ариза топширувчининг даромади қанча бўлиши кераклиги тўғрисида).

☑️Тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари ҳақида маълумот тақдим этдик. Батафсил 👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СУБСИДИЯГА АРИЗА ТОПШИРГАНДА, ДАРОМАДИ ҚАНЧАДАН ҚАНЧАГАЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган.

☑️Унга илова қилинган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун ариза берувчи ва/ёки оиланинг даромади:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаМҲТЭКМ(980 000 сўм) нинг 2,7 баравари (2 646 000) дан кам бўлмаслиги ва 8,0 баравари (7 840 000)га тенг ёки кам бўлиши зарур керак

☑️Тошкент шаҳрида МҲТЭКМнинг 2,7 баравари (2 646 000)дан кам бўлмаслиги ва 9,2 баравари (9 016 000)га тенг ёки кам бўлиши зарур.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУҲИМ РАҚАМЛАР

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

▪️ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

▪️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари747 000 сўм;

▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа535 000 сўм;

▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚУЁШ ПАНЕЛГА КРЕДИТ ТЎЛОВЛАРИНИНГ 4 ФОИЗИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

Мамлакатимизда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин:

▪️Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади;

▪️халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.

☝️🏻Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАДБИРКОРНИНГ БАНКДАГИ ПУЛИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИГАН БЎЛДИ

Президентимиз томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–841-сон, 10.05.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

☑️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▪️БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;
▪️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
▪️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▪️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▪️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

☑️Ўша ҳаракатлар:

▪️кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
▪️бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

☑️Ўша ҳаракатлар:

▪️жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
▪️уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов «Менинг лойиҳам»га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Самарқанд вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Т.Қосимов ишдан олингани айтилди. Шунингдек, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, Президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди

Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.

Маълумот учун, Фармонга кўра 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АЙРИМ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАР ТЕХНИК САБАБЛАРГА КЎРА НОТЎҒРИ АНИҚЛАНГАН

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига кўра, кеча, 7 май куни «Ташаббусли бюджет» доирасида «Менинг йўлим» лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди. Овоз бериш натижаларига кўра, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 517 та ташаббусли лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ижтимоий тармоқларда айрим лойиҳаларнинг дастлаб ғолиб бўлганлиги ва кейинчалик етарли овоз тўплай олмаган лойиҳалар ғолиблар рўйхатидан чиқарилганлиги юзасидан эътирозлар юзага келмоқда.

Ҳолат бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрганишлар ўтказилди. Хизмат текшируви давомида овоз бериш босқичи якунлари шуни кўрсатдики, айрим туман ва шаҳарларда ғолиб лойиҳалар техник сабабларга кўра нотўғри аниқланганлиги маълум бўлди.

Хусусан, овозларни санаб чиқиш ва ғолибларни эълон қилиш жараёнида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида ҳар бирига 1,5 млрд. сўмдан маблағ йўналтирилган 58 та туманда техник хатолик натижасида етарлича овоз тўпламаган лойиҳалар ғолиб дея кўрсатилганлиги аниқланди.

Масалан, Чиноз туманида (жами 1,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилган) иккита таклиф етарли овоз тўплай олмасада ғолиб деб топилган. Булар «Ҳумо» маҳалласи Бобур кўчаси (2 702 та овоз, 875 млн. сўмлик таклиф), «Йўл тушган» маҳалласи Диёнат кўчаси (2 542 та овоз, 700 млн. сўмлик таклиф) лойиҳалари бўлиб, ушбу 2 та таклиф лойиҳалари бўйича маблағ белгиланган миқдордан ошиб кетган ва 1,575 млрд. сўмни ташкил этган.

Шунингдек, «Чорвадор» маҳалласи, Чорағон кўчаси бўйича киритилган таклиф лойиҳаси ҳам (1 780 та овоз, 757 млн. сўм маблағ) етарли овоз тўплай олмаганлиги сабабли ғолиблар қаторидан ўрин олмаган.

Шу каби ҳолат Янгийўл туманида ҳам кузатилган. Тумандаги ташаббусли лойиҳаларни молиялаштиришга жами 1,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, иккита таклиф етарли овоз тўплай олмаган бўлсада ғолиб деб топилган. Булар «Янгийўл» маҳалласи Зафаробод кўчаси (11 724 та овоз, 1,006 млрд. сўмлик таклиф), «Марказ» маҳалласи Янгибўстон кўчаси (11 277 та овоз, 805 млн. сўмлик таклиф) бўйича киритилган ташаббусли таклиф лойиҳалари ҳам белгиланган миқдордан ошиб кетган ва 1,811 млрд. сўмни ташкил этган.

Юқоридаги каби ҳолатлар такрорланиб, тумандаги «Бойтош» маҳалласи, Қинғиртос кўчаси (9 435 та овоз, 934 млн. сўмлик таклиф) бўйича лойиҳа Ахборот порталида ғолиб дея кўрсатилган. Аслида ушбу лойиҳа етарли овоз жамлай олмаганлиги сабабли ғолиблар қаторидан жой олмаган.

Тезкор кўрилган чоралар натижасида, камчиликлар 20 дақиқа ичида бартараф этилган ҳамда якуний натижаларга кўра, ғолиб лойиҳаларнинг манзилли рўйхати Ахборот порталида эълон қилинган.

Шу билан биргаликда, рақобат мавжуд бўлмаганлиги сабабли кам овоз тўплаб, ғолиб бўлган ташаббусли лойиҳалар ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди ва келгусида гўлиб лойиҳаларни аниқлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга оид топшириқ берилди.

P.S.: 2 та овоз олган лойиҳа ҳам ғолиблигича қолдими шунда? Ҳалиям муқим бир тизим йўқ, хуллас. У десанг у, бу десанг бу.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Andijonda Tenge Bank ATBning yangi filiali ochildi

2023-yil 5-may kuni Andijon shahrida Tenge Bank ofisining yangi BXM formatidagi tantanali ochilish marosimi boʻlib oʻtdi.

Shahar markazida joylashgan shinam, keng va qulay ofis Andijon shahri, Istiqlol koʻchasi, 34-uy manzilida joylashgan.

Tadbirda Tenge Bank ATB boshqaruvi raisi oʻrinbosari Ulugʻbek Tavakkalov, Andijon shahri hokimi Gʻofurjon Abdurahmonov, Markaziy bankning Andijon viloyati boʻyicha Bosh boshqarmasi boshligʻi Oybek Isoqov, yakka tartibdagi tadbirkorlar, Andijon shahri aholisi hamda korxonalar rahbarlari ishtirok etdi.

Mehmonlar oldida soʻzga chiqqan Ulugʻbek Tavakkalov yigʻilganlarni ushbu muhim voqea bilan tabrikladi va ofisning yangi formatda ochilishiga tayyorgarlik koʻrishda ishtirok etgan barchaga minnatdorchilik bildirdi. Andijon hokimi Gʻofurjon Abdurahmonov, oʻz navbatida, andijonliklarning moliyaviy imkoniyatlarini oshirishda Tenge Bankning oʻrni borligini, Markaziy bankning Andijon viloyati boʻyicha boshqarmasi boshligʻi Oybek Isoqov esa xorijiy bank tajribasi yuksaltirishga xizmat qilishini taʼkidladi. Banklarda mijozlarga xizmat koʻrsatishning umumiy darajasi yangi bosqichga koʻtarildi. Uchala yetakchi birgalikda anʼanaviy qizil lentani kesishdi.

Avvalroq 2021-yilda Tenge Bank Andijonda BXM (minibank) formatida chakana xizmatlar koʻrsatuvchi filialini ochgan edi. Andijonliklar bankning mahsulot va xizmatlari, jumladan, avtokreditlar va bankomatlarda kartochkalarni bir zumda emissiya qilish imkoniyatlarini yuqori baholadilar.

Yangi filial universal boʻlib, yuridik va jismoniy shaxslarga xizmat koʻrsatadi.
Tenge Bankda hisob ochish istagini bildirgan barcha yangi biznes mijozlarga uch oylik bepul xizmat koʻrsatiladi, avtokredit oluvchilarga esa 300 000 soʻm qoldigʻiga ega Mastercard kartasi taqdim etiladi.

Tadbir davomida “Toʻlov xizmati” (“Золотая Корона”) RNK bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Baxtli transfer” aksiyasi yakunlari sarhisob qilindi. Shuningdek, jonli efirda maishiy texnika xarid qilish uchun 5 million soʻmlik 10 dona sovgʻa sertifikati ham oʻynaldi.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Kapitalbank" ATB yanada qulayroq bo'ldi

"Kapitalbank" ATB mamlakatda birinchilardan bo'lib, HUMO va UZCARD milliy to'lov tizimlari kartalarini, shuningdek, Visa, Unionpay va Mastercard xalqaro kartalarini bitta bankomat orqali qabul qilishni boshladi. Endi kerakli bankomatni topish osonlashdi — sizda "Kapitalbank" ATB  yoki mamlakatimizning boshqa biron bir banki kartasi bo'lishidan qat'i nazar, siz bankning istalgan bankomatidan naqd pul olishingiz yoki boshqa xizmatlardan foydalanishingiz mumkin.

Hozirda xizmat butun mamlakat bo'ylab "Kapitalbank" ATBning 1200ta bankomatlarida pilot (sinov) tarzida amal qilmoqda.

Batafsil ma'lumot uchun:
+998 71 200-15-15

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

Давлатимиз раҳбари юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

«Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?» - дея, вазиятга изоҳ берди Президент.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️«Менинг йўлим» лойиҳасига овоз бериш жараёни якунланди

7 май куни соат 18-00да «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилинган «Менинг йўлим» лойиҳасининг жорий йилги мавсумига овоз бериш жараёни якунланди.

Ушбу мавсуми учун республика бўйича 10 317 та ташаббусли таклиф келиб тушган. 27 апрелдан 7 май кунига қадар давом этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Овоз бериш жараёнида республикамиз бўйича 8 млн. 93 минг 918 нафар юртдошларимиз фаол иштирок этди.

☝️🏻Ушбу жараёнларда энг кўп ғолиб лойиҳалар Тошкент вилояти (55 та), Қорақалпоғистон Республикаси (54 та), Самарқанд (40 та) ва Андижон (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 412.4 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Маълумотлар тижорат банкларининг Бош офислари мутасаддиларидан олинган.

☑️Hamkorbank
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

☑️Туронбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов: квартира умумий қийматининг 15%дан кам бўлмаган миқдорда
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун ҳозирча тўхтатилган

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Исталган турар-жой учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 24%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25%дан
Батафсил

☑️Халқ банки
Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

☑️Ипотека-банк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 25,99%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

☝️🏻Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

Уй-жой сотиб олишда субсидия олиш ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Жойларда ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

Жиззах шаҳрида яшовчи ЯТТ чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олган ва ушбу маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган.

Бироқ, жорий йил феврал ойида кредит берган банк тадбиркор томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланган деган хулоса билан вилоят прокуратурасига чора кўриш учун мурожаат қилган.

Мурожаат Жиззах шаҳар прокуратурасига юборилиб, унинг назорати вилоят прокуратураси бўлим прокурорига юклатилган.

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Лекин, вилоят прокуратураси бўлим прокурори эса гўёки унинг ўзи тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганлигини иддао қилиб, “хизмати” эвазига ундан 1300 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари ашёвий далиллар билан ушлади.

Мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 25, 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДЛАРГА ЁКИ ЎЗ ЭҲТИЁЖИ УЧУН САРФЛАШ, КРЕДИТ ОЛИШДА СОХТА ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЙИНЧАЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.F.” МЧЖ раҳбари А.С. тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд. сўм имтиёзли кредитни ўзининг норасмий бошқарувидаги бошқа МЧЖга ўтказишга эришиб, ушбу малбағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖ раҳбари Г.Т. пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилиш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 74 500 АҚШ доллари, 750 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, "Y.S.", "A.B." МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини банк муассасасига сохта ҳужжатларни топшириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Агар юқоридаги учта ҳолатдаги маблағлар 20 млн. сўмдан фуқароларга ажратилганида, 176 та хонадонга етиб борар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Миробод туманида имтиёзли кредит ва ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ғ.Э. фуқаро Г.Г.нинг ишончига кириб, гўёки унга юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан имтиёзли кредит олиб бериши ҳамда Чилонзор туманидаги савдо комплекси ёнидан 6 сотих ер майдони олиб бериши эвазига 22 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига яна 600 млн. сўм беришини айтиб, шундан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Пора берганга ҳам иш қўзғатилгани яхши бўлибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор сифатида эътироф этилди

“Трастбанк” 2018 йилдан Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ва Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси билан жами 64 миллион АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субьектларининг жами 54 та лойиҳаси молиялаштирилган.

Ушбу лойиҳалар натижасида хусусий секторда қўшимча 1 100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилди ҳамда 100 миллион АҚШ долларидан зиёд экспорт маҳсулотлари ва 2 триллион сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилди.

Яқинда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банки ўтказган халқаро форумда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан “Трастбанк” – кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди. Ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Др. Муҳаммад Сулаймон Ал Жассир ҳамда Халқаро ислом Савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормухамедовга топширди.

Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент бугунги йиғилишда, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида аҳоли ва кичик тадбиркорлик учун «яшил» кредит маҳсулотлари яратилади. Ажратилган кредит фоизларининг бир қисми компенсация қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АЙРИМ ТУМАНЛАР МАСАЛАНИНГ ИЧИГА КИРМАГАН, УЛАРГА ҲАЙФСАН БЕРИЛАДИ

⚡️Президент кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.

Жумладан, Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада.

Ижтимоий соҳада Сергели, Чилонзор, Учтепа, Нукус, Беруний, Бекобод, Паркент, Пискент, Қизилтепа, Гулистон, Сирдарё, Арнасой, Бағдод, Фурқат, Термиз, Олтинкўлда ишлар аҳволи қониқарли эмас.

Тадбиркорлар билан ишлашда туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди.

Айрим ҳокимлар осон йўлни танлаб, қўйилган вазифани тайёр бюджет маблағлари ҳисобидан бажаришга ўрганиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 11 май куни, соат 16:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Ҳудудларда энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати.

Йиғилишга ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт бошқармалари бошлиқлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳудудий филиаллари раҳбарлари, йирик бошқарув компаниялари раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚИЗИҚ РЕКЛАМА

Телеграм ТБС банк рекламасини Асака банк ва Ориент финанс банкларнинг расмий телеграм саҳифаларида реклама қилиб бермоқда. Зўрми? Албатта, бу рекламага юқоридаги икки банкнинг алоқаси йўқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ 148 ЁШДА

Юртимизнинг энг қадимий банкларидан ҳисобланган Халқ банки бугун ўзининг 148 йиллигини кенг нишонламоқда.

Банк 1875 йилда Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма кассалар сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

Бугун банк ўзининг 196 та филиаллари, 106 та Банк хизматлари марказлари ва 2260 га яқин кассалар тармоғига эга энг кенг тармоқли молия муассасаси ҳисобланади.

Банкнинг кўп сонли ходимлари ва раҳбарларини бугунги қутлуғ сана билан самимий муборакбод этамиз. Сизларни қанча танқид қилсак ҳам, қанча эътироз билдирсак ҳам сизларни халқимиз яхши кўради. Кунни кун, тунни тун деб жонбозлик кўрсатаётган барча фидоийларга байрамингиз муборак бўлсин.

Олдингизга катта мақсадларни қўйгансиз, барчасининг ижобатини тилаб қоламиз.

Сизга самимий ҳурмат ва эҳтиром билан @bankirkundaligi жамоаси.

#xalqbanki1875_2023

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами.

Президент фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланган.

БАРЧА ВАТАН ФИДОИЙЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ. БУ ЁРУҒ ДУНЁНИ ТАРК ЭТГАНЛАРИНИ ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН. СИЗЛАР БОР БИЗ ОЗОД ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИДИРМИЗ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ТУҒИЛДИЮ, ЎЛДИ...
Картадан картага ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилмайди

Президент фармони билан тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартиби бекор қилинди. Манба.

«Мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясига, банк операцияларининг сир тутилишига оид конституциявий кафолатларни таъминлаш мақсадида тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартибини бекор қилиш» (Конституциянинг 41-моддаси) белгиланди.

Бутун халқимизга янги Конституцимизнинг қадами қутлуғ келгани рост бўлсин. Мана шундай мартабаси улуғ, сўзи кескир бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги Фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан:

1. 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинлансин.

2. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️​​Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиш ҳуқуқига эга ва эртага ДАМ ОЛИШ КУНИ!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишламайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

⚡️Эртага 9 май - Хотира ва қадрлаш куни байрами куни (МКнинг 208-моддаси). Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

МКнинг 209-моддасига кўра, Байрам кунлари ишлаш ман этилади.

Янги Меҳнат Кодекси ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️2023 йил I чорак якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи
тайёрланди;

▪️Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 4 майда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Батафсил.

☑️Турон банк хорижий валютада «Оптимум» омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 7,2%.

☑️Микрокредитбанк 5 май куни ўзининг ташкил этилганлигининг 17 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.

☑️Қишлоққурилишбанк Quant иловасида телефон рақам орқали ўтказмалари амалга ошириши йўлга қўйди. Яъни, пул ўтказмоқчи бўлган одамнинг карта рақами шарт эмас, телефон рақамини билиш етарли.

☑️Универсалбанк МТС банк пул ўтказмаларини Uzcard ва Humo карталарга комиссияси ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк Қайта тикланувчи энергия манбалари учун юридик шахсларга кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 22%, миқдори лойиҳа қийматининг 70%.

☑️Трастбанк юридик ва жисмоний шахсларга қуёш панеллари ва энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган асбоб-ускуналарни сотиб олиш ҳамда уларни ўрнатиш учун кредит ажратаётганини маълум қилди.

☑️Азия аллианс банк Асака Моторс автокредитини таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 0%дан бошланади. Миқдори автомобил қийматининг 70%гача.

☑️Тенге банк иккиламчи уй-жой учун ипотека кредит миқдорини 820 млн. сўмгача оширганини маълум қилди. Фоизи 23,9%, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, муддати 10 йилгача.

☑️Пойтахт банк Хитой давлати банкларидан бирида АҚШ доллари ва Юанда вакиллик ҳисобварағи очилди.

☑️Анорбанк картасига Россиядан энг ками 1 млн. сўм ўтказгани қабул қилиб, акция иштирокчисига айланиб, BYD Chazor Flagship автомобилини ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, банк тадбиркорлар учун йиллик ставка 27% дан 21% гача пасайиш функцияга эга кредит таклиф этди. Батафсил.

☑️Капиталбанк илова орқали кредитни онлайн тўлашни тушунтирди:
1. Капиталбанк иловасидан «Тўлов» бўлимини танланг.
2.«Кредитларни тўлаш» вариантини танланг.
3. «Тўлов тури»ни танланг.
4. Тўламоқчи бўлган суммани киритинг.
5. Тўловни тасдиқланг ва муваффақиятли транзакция тасдиқланишини кутинг.


☑️Халқ банки қишлоқ хўжалиги тадбиркорлиги учун имтиёзли кредит таклиф этди. Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти мижозлари учун 500 минг АҚШ доллари миқдоригача, 10 йилгача муддатга кредит таклиф этди. Фоизи 19% (АҚШ долларида 6,5%).

☑️Ziraat bank Uzbekistan Бошқарув Раиси ўзгарди. Банк бошқарувининг янги раиси этиб Зираат молиявий гуруҳида турли масъул лавозимларда ишлаган Волкан Гулдурмез тайинланди.

☑️Ипак йўли банк бизнесни кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ойгача муддатга кредит таклиф этди. Кредит юридик шахсларга тақдим этилади.

☑️Алоқа банк Ҳаж зиёрати тўловини Zoomrad иловасида бепул амалга оширишни таклиф этди. «Ҳаж тўлови» хизматини танлаб, зиёратчининг инвойс рақамини киритилади ва илованинг ўзи керакли маълумотларни топади.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида пул ўтказмалари бўйича тарафга ўзгартириш киритилганини маълум қилди. 1 май кунидан бошлаб SQBнинг Uzcard пластик карталаридан SQBнинг бошқа карталарига пул ўтказиш ҳақи 0,25% этиб белгиланди. Humo карталар ўртасида ўтказмалар бепул. Бошқа банк карталари билан ўтказмалар 0,5%. Банк ушбу ўзгаришлар ҳақида 4 май куни эълон қилди.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️
Тенге банк;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️МКБанк;
▪️Универсал банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Қуёш панел ўрнатганларга компенсация тўланиши тўғрисида).

☑️Ушбу ҳафтада тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари ҳақида маълумот тақдим этди. Батафсил 👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🟡 Yandex Foodда буюртма беришнинг афзалликларига биринчилардан бўлиб баҳоланг!

EDAUZ1834  - промо-кодни киритинг ва 130 000 сўмдан бошлаб биринчи буюртма учун 40 000 сўм чегирмани қўлга киритинг:

▪️фойдаланувчининг биринчи етказиб бериш бепул;
▪️ҳар бир ресторан учун жорий акциялар, чегирмалар, шунингдек, етказиб беришнинг тахминий муддати кўрсатилган;
▪️30 дақиқадан бошлаб ёки керакли вақтгача етказиб бериш,
▪️тўғридан-тўғри иловада буюртмани етказиб бериш босқичларини кузатиш имконияти билан қулай навигация.

☑️Ушбу ҳавола орқали биринчи бўлиб буюртма беринг ва бизнинг каналдан олганингиз учун чегирмани қўлга киритинг:👇

https://yandex-eda.prfl.me/bankirkundaligi/1486d2286a9c

Ёқимли иштаҳа!

Яна бир бор эслатамиз, айнан бизнинг @bankirkundaligi канали обуначилари ушбу промо код (EDAUZ1834) орқали 40 минг сўм чегирмага эга бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈‌‌

Читать полностью…
Subscribe to a channel