bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ РАД ЭТИШ САБАБЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

☑️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандига кўра, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилиши рад этилиши мумкин:

▪️тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

▪️тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

▪️илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;

▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
- Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.

Ипотека кредити олиш учун субсидия олиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Турон банк соғлиқни тиклаш учун кредит таклиф этди. Фоизи 27%, миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 3 йилгача.

☑️Қишлоққурилишбанк юридик шахслар учун депозитлар таклиф этди. Депозит муддати 180, 365 кунгача ва 366 кундан ортиқ турлари мавжуд. Миллий валютада 16-18%, хорижий валютада 4-5% устама тўланади.

☑️Трастбанк расмий даромадга эга бўлган (ва бўлмаган) шахслар учун автокредит таклиф этди. Расмий даромадга эгалар учун бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 22%дан бошлаб, муддати 60 ойгача. Тел.: 1287.

☑️Азия аллианс банк Uzcard ва Humo тизимларининг интеграциясини якунланганини маълум қилди. Банк банкоматларида иккала тизим карталаридан ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлди.

☑️Капиталбанк «Максимал капитал» омонатини тақдим этди. Муддати 36 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм. Фоизи дастлабки 3 ой 25%, кейинги 4 ойда 23%, кейинги 5 ойда 21%.

☑️Алоқа банк хорижий валютадаги «Комфорт плюс» онлайн омонатни таклиф этди. Фоизи 6,5%, минимал 100 АҚШ$, муддати 24 ой.

☑️Агробанк ва Visa ҳамкорликдаги акция ўтказмоқда. Акцияда 15 июнга қадар Агробанк Visa картасини расмийлаштириб, тўлов ва харидларни ушбу карта орқали амалга оширишган мижозлар иштирок этишлари мумкин. Батафсил.

☑️Ипотека-банк расмий даромадсиз тақдим этиладиган «Қулай» ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич бадал 30-50%. Муддати 240 ойгача, фоизи 17-18%.

☑️KDB bank Uzbekistan тегишли давлатларда байрам кунлари муносабати билан банк 2023 йил 29 май куни тўлов топшириқномалари ва конвертация қилиш бўйича (АҚШ доллари ва Фунт стерлингдаги) аризалар қабул қилинмаслигини ва 2023 йил 30 майдан бошлаб барча тўлов топшириқномалари одатдагидек қабул қилинишини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 23,99%, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 15%дан бошланади. Миқдори 500 млн. сўмгача.

☑️Гарант банк «Интилиш» омонатини тақдим этди. Муддати 13 ой, фоизи 22%, минимал миқдори 1 млн. сўм.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ҳали битмаган - кадастрсиз янги уйлар учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 24-26%, бошланғич тўлов 15%дан бошланади, муддати 15 йилгача. Миқдори 1,5 млрд. сўмгача.

☑️Анорбанк ҳамкоридан Спарк ва Нексия 3 автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 400 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 10%дан.

☑️Универсал банк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микрокредит таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 30%. 30 млн. сўмгача кафиллик билан, 50 млн. сўмгача ликвид омонат қўйиш орқали.

☑️Узум банк иловасида мобил илова учун тўловларни амалга оширганда 2,5% кешбэк тақдим этилишини маълум қилди.

☑️МКБанк Uzcard ва Humo тизимларининг интеграциясини якунланганини маълум қилди. Банк банкоматларида иккала тизим карталаридан ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлди.

☑️Халқ банки янги ҳисобварақ очган мижозларга 6 ой давомида дебют айланмаси комиссияси бепул этиб белгиланганини маълум қилди. Мазкур акция жорий йил сентябр ойига қадар давом этади.

☑️Асака банк тадбиркорларга қуёш панеллари учун Халқаро тараққиёт уюшмаси линияси ҳисобидан 7 йилгача муддатга кредит таклиф этди. Миқдори 2 млн. АҚШ долларигача, имтиёзли давр 12 ойгача. Фоизи 6 ойлик ЛИБОР + хорижий банк маржаси + Асака банк маржаси.

☑️ТБС Банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%.

☑️Ориент финанс банк Contact тизими орқали пул ўтказмаларини бевосита Uzcard карталаридан амалга оширишни йўлга қўйганини маълум қилди. Шунингдек, банк каналимизда эълон қилинган мурожаат юзасидан ҳеч нарса демади.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Марказий банк;
▪️Тенге банк;
▪️Мадад инвест банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Томорқада ишлаб меҳнат стажига эга бўлиш мумкинлиги тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада тижорат банклари томонидан ажратилаётган қуёш панеллари учун кредитлар ҳақида маълумот тақдим этдик. Батафсил 👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОНИ БОШҚАЛАРГА БЕРИБ БЎЛМАЙДИ! У ОРҚАЛИ СИЗНИНГ НОМИНГИЗДАН БИР ҚАТОР ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУМКИН, ЖУМЛАДАН, ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТНИ ҲАМ...

Субсидия маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.Г.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. ва бошқалар Навоий вилоятидаги “Н.А.” МЧЖ раҳбарининг электрон имзосини қўлга киритиб, ушбу МЧЖга артезиан қудуқларни қазиш бўйича 641,6 млн сўм субсидия ажратилишига эришиб, Жондор ва Вобкент туманларида амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 341,1 млн сўм субсидия маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖЛАРНИНГ МАБЛАҒИНИ ЎЗЛАШТИРГАНЛАР.

Департаментнинг Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Н.Э. ва бошқалар ижтимоий ҳимояга муҳтож 51 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 153 млн. сўм субсидия маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ ОЛИШДА ЖАМҒАРМАДАН ФОИЗ ТЎЛОВЛАРИ УЧУН ЁРДАМ ОЛИШ МУМКИН. БУ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Жамғарма компенсацияси
Компенсация — тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплашдир.

☑️Компенсация хизмати бепул тақдим етилади.

Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баравари(21%)дан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган (4,2%) қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

▪️Бунда, компенсация «2+1» тамойили асосида кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йили учун тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, компенсация тақдим этиш даври қўшимча бир йилга узайтирилади.

☑️Компенсация қуйидаги мақсадлардан ташқари барча йўналишларга берилади:

▪️алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш;

▪️савдо (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳамда электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;

▪️енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъминлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);

▪️бино-иншоотларни сотиб олиш;

▪️айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно);

▪️илгари олинган кредит ва лизингларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;

▪️нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари ресурс базасини шакллантириш.


☝️🏻Жорий кредитлар ёки буджет тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация берилмайди.

☑️Компенсация олиш учун тижорат банкига ариза билан мурожаат қилиш етарлидир.

☑️Жамғарма компенсация беришни қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туради:

▪️компенсация бериш тўғрисидаги шартнома амал қиладиган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганда;

▪️қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарзнинг тегишли қисми кредит шартномаси бўйича тўловлар жадвалига мувофиқ мажбуриятлар юзага келадиган санадан бошлаб 90 кун мобайнида қайтарилмаганда;

▪️қарз олувчи ва/ёки тижорат банкининг буюртмасида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган оилавий корхона раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан Микрокредитбанк АТБ Сурхондарё вилояти минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.T.” оилавий корхона раҳбари Х.Б. ва бошқалар тикувчиликни ривожлантириш учун ажратилган 622,9 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига тикув дастгоҳларини олиб келмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, банкнинг Фронт-офис бўлими собиқ бошлиғи А.У. ушбу мақсадсиз ишлатилган кредит қарздорликларини тўлаш учун янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этиб, банкдан кредит олиб бериш эвазига ОК раҳбари Х.Б.нинг 30 млн. сўм нақд пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.S.” оилавий корхона раҳбари Й.Қ. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан 23 нафар фуқарога иссиқхона қуриш ва чорва моллари етказиб бериш учун ажратилган 620 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

❗️ Кредит таъминоти сифатида олинаётган гаров мулкларининг ҳақиқий баҳосини реал вақт режимида, онлайн равишда маьлумот олиш имконияти яратилди!

Энди тижорат банклари "E-Baholash" тизимига уланиш орқали, Ўзбекистондаги ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкларнинг реал баҳосини онлайн равишда билиш ҳамда махсус QR кодли маьлумотномани юклаб олишлари мумкин.

Бугунги кунда қатор етакчи банклар ушбу тизим афзалликларидан фойдаланишмоқда. Агар ҳали ҳам тизимга уланмаган бўлсангиз, компания мутахассислари банкка борган ҳолда тақдимот ўтказиб бериш имконияти ҳам мавжуд.

Тизимга синов тариқасида ҳам уланиш мумкин!

Маълумот учун:
☎️ +998(71) 203-77-22
☎️ +998(99) 010-30-09
🌐 www.e-baholash.uz
📍Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдони, 1–«б» уй

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТОМОРҚАДА ИШЛАБ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШ МУМКИН

Шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

▪️чорвачилик, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик.

☑️Томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандлик жамғармасидан:

▪️парранда, паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ва дори воситалари

▪️узум кўчати ва ток сўриси;
асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;

▪️қуён, қуён катаги, озуқа еми

▪️балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун
субсидия ажратилади.

☝️🏻Мазкур субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Турон банк қуёш панеллари учун юридик ва жисмоний шахслар учун кредит таклиф этди. Фоизи 25%, миқдори 60 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача. Тел.: 1220.

☑️Қишлоққурилишбанк 50 млн. сўмгача, 2 йилгача муддатга микроқарз таклиф этди. Фоизи 28%.

☑️Ўзмиллийбанк тадбиркорлик субъектларига қуёш панеллари учун 5 йил муддатга кредит таклиф этди. Фоизи 21%.

☑️Трастбанк биржа савдолари иштирокчилари ва брокерларга бир қатор қулайликлар тақдим этишини маълум қилди.

☑️Азия аллианс банк олтин қуймаларни таклиф этди. Банкнинг Амалиёт бошқармаси, Қарши, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона шаҳридаги филиалларида олтин қуймаларни харид қилиш мумкин.

☑️Тенге банк 18 май куни ўзининг 4 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз. Шунингдек, банк юридик шахслар учун бир неча турдаги омонатларни таклиф этди. Батафсил.

☑️Капиталбанк Европанинг ODDO BHF молиявий гуруҳи билан ташқи савдо операцияларини молиялаштириш тўғрисида Бош битимни имзолади.

☑️Алоқа банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Миқдори 300 млн. сўм, дастлабки тўлов 15%, муддати 60 ойгача, фоизи 24%дан бошланади.

☑️Агробанк 2023 йилнинг 16-18 май кунлари Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарув кенгашининг 32 йиллик йиғилишига бағишланган навбатдаги бизнес-форумда иштирок этди. Батафсил.

☑️Ипотека-банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Бошланғич бадал 15%дан бошланади. Муддати 5 йилгача, фоизи 25 фоиз.

☑️KDB bank Uzbekistan АЖ Кузатув кенгаши 2023 йил 8 июн куни банк Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банк ўз-ўзини банд қилган (расмий даромадга эга бўлмаган) фуқаролар учун 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 25,9%, муддати 5 йилгача.

☑️Гарант банк «Қулай» омонатини тақдим этди. Муддати 6 ой, фоизи 20%, минимал миқдори 1 млн. сўм.

☑️Мадад инвест банк фарзандлар 18 ёшга тўлгунга қадар сақланувчи «Ёрқин келажак» жамғарма омонатини таклиф этди. Фоизи 19%, энг кам миқдори 100 минг сўм.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бирламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17%, бошланғич тўлов 15%дан бошланади, муддати 20 йилгача. Миқдори 416,5 млн. сўмгача. Бошланғич тўлов 30% тўланса, расмий даромад талаб этилмайди.

☑️Анорбанк юридик шахслар учун фоизи пасайиш функциясига эга кредит таклиф этди. 27%дан 21%гача пасайиши мумкин. Батафсил.

☑️Универсал банк уй-жойни таъмирлаш учун"Confort House" истеъмол кредитини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 32%.

☑️Тенге банк ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Ипотека кредити олиш учун субсидия олиш тартиби тўғрисида).

☑️Ушбу ҳафтада тижорат банклари томонидан ажратилаётган қуёш панеллари учун кредитлар ҳақида маълумот тақдим этдик. Батафсил 👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Кредитга олинган чорва молларини кредит тўлиқ ёпилмасдан, сотиб юбориш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Собиқ ҳоким ёрдамчиси ҳам аралашган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.T.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,4 млрд. сўм кредит маблағи эвазига қўшни Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 540 бош наслли майда шоҳли чорва молларини бизнес режасига асосан кўпайтириш чораларини кўрмасдан ушбу молларни нақд пулга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.У. ва “М.” МФЙ бўйича туман ҳокими собиқ ёрдамчиси А.А. “A.B.” МЧЖга ажратилган 225 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган чорва молларини нақд пулга сотиб юборишиб, ушбу маблағларни талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Тенге Банк компаниянгиз фойдасини ошириш учун қулай шарт-шароитларни таклиф этади!

☑️Омонатлар қуйидаги шартларда:


▪️«Муддатли» депозити - маблағларингизни энг юқори ва энг яхши ставкада жойлаштиринг.

▪️«Жамғарма» омонати сизнинг жамғармаларингизни самарали тўплаш ва кўпайтириш имконини беради.

▪️«Мослашувчан» омонати - қисман ечиб олиш ва тўлдириш имкониятига эга қулай омонат.

Сиз бир кундан бошлаб 1 миллион сўм миқдорида омонат қўйишингиз мумкин, ставка эса йиллик 20% гача бўлади.

Тенге Банк, шунингдек, сиз учун омонат ҳажмига қараб индивидуал шартларни тақдим этади.

Батафсил ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

2023 йилнинг 16-18 май кунлари Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарув кенгашининг 32 йиллик йиғилишига бағишланган навбатдаги бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистондаги етакчи ва стратегик банклардан бири бўлган «Агробанк» АТБ ҳам иштирок этди.

Тадбирлар давомида Агробанк Европадаги йирик молиявий гуруҳлардан бири — Германиянинг ODDO BHF банки билан 20 миллион евролик шартнома имзолади. Мазкур маблағлар Агробанк орқали савдони молиялаштириш соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керакки, бу каби тадбирларнинг Ўзбекистонда ўтказилиши алоҳида аҳамият касб этиб, мамлакатнинг сармоявий салоҳиятини намойиш этиш ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш учун истиқболли майдон ҳисобланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Юқорида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тақдим этиладиган компенсацияни олиш тартиби тушунтирилган.

Тадбиркорлик субъектлари ушбу молиявий ёрдамни олиш учун тижорат банкларига кредит олиш пайтида ариза билан мурожаат қилишлари етарли. Бошқа ҳеч қандай қўшимча ҳужжат сўралмайди!

Компенсация — тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплашдир.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.B.” МЧЖ масъул шахслари Автобетонасос техникасини харид қилиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағини нақдлаштириб олишга эришиб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.t.” МЧЖда кассир вазифасида ишлаган Д.У. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, МЧЖ мижозлари томонидан тўланган кредит тўловларини кирим қилмасдан жами 276,9 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АНОРБАНК махсус таклиф

Тадбиркорлар учун йиллик ставка 27% дан 21% гача пасайиш функцияга эга кредит📉

Сизнинг эҳтиёжларингизни инобатга олган ҳолда, банкнинг менежерлари айнан Сизга мос келадиган кредитни танлаб беради.

☑️Кредит муддати 5 йилгача.
Ушбу кредитни ҳозироқ расмийлаштиришингиз мумкин


📞1290 рақамига қўнғироқ қилинг
📲 Батафсил банк сайтида танишинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🟡Yandex Foodда буюртма беришнинг афзалликларига биринчилардан бўлиб баҳоланг!

🥓EDUZMW9T - промо-кодни киритинг ва 130 000 сўмдан бошлаб биринчи буюртма учун 40 000 сўм чегирмани қўлга киритинг:

▪️фойдаланувчининг биринчи етказиб бериш бепул;
▪️ҳар бир ресторан учун жорий акциялар, чегирмалар, шунингдек, етказиб беришнинг тахминий муддати кўрсатилган;
▪️30 дақиқадан бошлаб ёки керакли вақтгача етказиб бериш,
▪️тўғридан-тўғри иловада буюртмани етказиб бериш босқичларини кузатиш имконияти билан қулай навигация.

☑️Ушбу ҳавола орқали биринчи бўлиб буюртма беринг ва бизнинг каналдан олганингиз учун чегирмани қўлга киритинг:👇

https://yandex-eda.prfl.me/bankirkundaligi/d139e44f93f9

Ёқимли иштаҳа!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

KAFIL SUG'URTA компанияси «2022 ЙИЛ БРЕНДИ» VI мукофоти якунлари бўйича суғурта компаниялари орасида 1-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг апрел ва май ойларида очиқ овоз беришда иштирок этган 550 мингдан зиёд истеъмолчилар йилнинг энг яхши брендларини аниқладилар. Мукофот Ўзбекистон бозорида ўтган йил давомида ўз маркетингини муваффақиятли амалга ошираётган энг фаол компанияларга берилади. 19 йиллик тажрибага эга KAFIL SUG'URTA компанияси ўз йўналишида тенгсиз деб топилди.

Бугунги кунга келиб компания хизматлар сифатини ошириш ва суғурта маҳсулотларини рақамлаштиришга қаратилган аниқ ривожланиш стратегиясига эга бўлган суғурта ташкилоти саналади.

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзини президент администрацияси ходими сифатида таништириб, Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига фуқародан 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.M.” МЧЖ раҳбари П.Т. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит эвазига шартномада белгиланган темирга ишлов бериш, эшик ишлаб чиқариш қолиплари ва ускуналарини харид қилмасдан ушбу маблағларни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Т., “Х.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Д. фуқаро Н.Ж. ва бошқаларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз балиқчилик ва асаларичилик фаолиятини ривожлантириш учун 354,9 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни бошқа МЧЖларга ўтказиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.X.” МЧЖ раҳбари М.Т. тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат бакни филиалидан ажратилган 350 млн. сўм кредит эвазига тиббий буюмларни харид қилмасдан ушбу маблағларни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.p.” ва “D.c.” МЧЖ раҳбари Д.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 214,5 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига 7 нафар фуқарога чорвачилик маҳсулотларини етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Ассалому алайкум!
Бир масалада ёрдам керак. Ориент финанс банк бош банкида 24/7 банкомат қўйилган, лекин валюта картадан сўм ечиб олиш, айниқса, дам олиш кунлари муаммо. Иш куни кирсангиз навбат кутиб қоласиз. Банк ташқарисида ўрнатилган банкомат ишламайди.

Банк телеграм ботига мурожаат қилиб ҳам сўралди. Маъсул ходими чақириб кўрсатилди. Ҳеч қайси ходимида маъсулият йўқ. Пинагиниям бузмайди. Шу муаммони ҳал килишга ёрдам беринглар. Олдиндан раҳмат!

Марказий банкка ёки порталга ёзиш керакми ёки улар ҳам ҳал қила олмайдими бу муаммони?!

Бу биринчи марта эмас кўп бўлди оғзаки мурожаатларга ҳеч қайси ходими эътибор қилмайди.

Мурожаатчи билан боғланиш рақамлари Марказий банк ёки ОФБ расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қўқонда банк бошқарувчиси кредит маблағларини ўзлаштириб юборди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳридаги тижорат банки филиали бошқарувчисининг кирдикорлари фош этилди.

Мазкур филиал ҳамда “S” масъулияти чекланган жамиятининг мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, кредит маблағларини талон-тарож қилган. Улар 1 миллиард 900 миллион сўм кредит олиб, 132 минг АҚШ долларини банк бошқарувчиси ўзлаштириб юборган. Бунинг эвазига МЧЖ раҳбарига 2 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, вақт ўтганидан сўнг бундан бўйин товлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Agrobank va Visa hamkorligidagi aksiya davom etadi!

Aksiyada 15-iyunga qadar Agrobank Visa kartasini rasmiylashtirib, to‘lov va xaridlarni ushbu karta orqali amalga oshirishgan mijozlar ishtirok etishlari mumkin.

🎁 G'oliblarni Apple Watch soatlari, Xiaomi velosipedlari va Smartfon iPhone 14 Pro telefonlari kutadi.

👉 Batafsil

Instagram| Facebook | YouTube | Agrobank.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📞 "Smartfonga obuna" – muddatli to‘lovdan arzonroq!

Aloqa xizmatlarini va ijtimoiy tarmoqlarga cheksiz kirish imkonini o‘z ichiga oluvchi Samsung Galaxy A14 | A24 | A34 obunasini oyiga 262 000 so‘mdan boshlab rasmiylashtiring.

Aksiya faqat Ucell sotuv ofislarida amal qiladi. Shoshiling, tovarlar soni cheklangan!

Batafsil: www.ucell.uz/3h9c

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида бугун, 21 май якшанба куни соат 07:00 га йиғилиш чақирилибди.

Йиғилишга маҳалладаги бешлик ходимлари (Раислар, Ҳоким ёрдамчилари, Хотин-қизлар фаоллари, Ёшлар етакчилари, Профилактика инспекторлари) қишлоқ вакиллари, кўча вакиллари таклиф этилган.

Кун тартибида эса Фуқароларни ер ва мол-мулк солиғи тўланиши, эрталаб берилган топшириқ муҳокама этилади. Яъни кеча ҳам бу каби мажлис ўтказилган.

Ғиждувонда солиқдан бошқа масала қолмаган кўринади. Президент командасидаги масъулларни солиқчи деб ўйлашса керак.

Бухоро расмийларидан изоҳ кутамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👆Ипотека кредити олиш учун субсидия олиш тартиби.

Видеода батафсил кўрсатилган.

Субсидияга ариза топширганда даромади қанчадан қанчагача бўлиши тўғрисида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Эслатиб ўтамиз, расмий банд бўлмаганларга ҳам ипотека кредитлари ажратилиши мумкин. Бу ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Beeline»дан ҳар жума куни махсус «Жума таклифлари»ни ўтказиб юборманг

Сайт: beeline.uz

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ДХХ 100 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди
 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1974 - 1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10.950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ БАНКИ ОЧИЛАДИМИ?

Бу борада Ислом молияси канали ўз мулоҳазаларини келтириб ўтди.

Ассалому алайкум!
Ҳозир телеграм саҳифамиз аъзоларидан бири Ўзбекистонда ислом банки очилишига оид савол билан мурожаат қилиб қолди, яъни қайсидир ташкилот ислом банки очмоқчи экан, шунга мутахассислар қидиришаётган экан деб.

Ушбу саволга саҳифамиз орқали жавоб беришга қарор қилдик, чунки сўнгги пайтларда бу кўпчиликни қизиқтираётган асосий савол бўлиб қолди.

Авваламбор ислом банки очилишига қизиқаётган инсонлар кўпайганлигини қайд этиш лозим ва албатта бунинг учун Аллоҳга шукр қилишимиз керак, чунки бу халқимизни ҳалолликка интилаётганлигидан дарак беради.

Саволга келадиган бўлсак, маълумки Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ қилиш ва ривожлантириш масаласи сўнгги бир неча йилда жуда долзарб мавзуга айланган ва бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда, хусусан:

▪️Ислом молиясини ўқитиш/ўргатиш ва шу орқали халқ саводхонлигини ошириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида соҳага оид бепул бошланғич билимлар берилмоқда, мақолалар ва китоблар чоп этилмоқда, илмий ишлар қилинмоқда, пуллик тренинглар ўтказилмоқда, баъзи олий таълим муассасаларида ислом молияси бўйича курслар ташкил қилинмоқда, талабалар ўртасида интеллектуал мусобақалар ўтказилмоқда;

▪️2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунда Ўзбекистонда биринчи бор ислом молияси тамойилларига мувофиқ микромолиялаш кўзда тутилди;

▪️2023 йилнинг апрель ойида Буюк Британиянинг ислом молиясига ихтисослашган IFAAS номли компанияси билан шартнома имзоланди ва бу компания бугунги кунда Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ қилиш масаласида, аниқроғи ислом банк-молиясига алоқадор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан ўз таклифларини ҳукуматга тақдим қилди;

▪️Траст банк томонидан очилган “Траст муомалат” деб аталувчи биринчи кичик ислом дарчаси ўз фаолиятини бошлади;

▪️Бир нечта молия муассасалари ислом лизинг компаниялари ва “линиялари” очишга ҳаракат қилишмоқда;

▪️Мамлакатимиз тижорат банклари Ислом тараққиёт банки ва ушбу халқаро ташкилот гуруҳига кирувчи халқаро молия муассасаларидан чекланган миқдорда бўлса ҳам молиявий маблағлар жалб қилиш ва ушбу маблағлар ҳисобидан махаллий бизнесни молиялаштиришни давом эттирмоқдалар... ва ҳоказо.

Бироқ, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳеч ким ёки ҳеч қайси ташкилот ислом банки очиб ишлолмайди, чунки бунга амалдаги қонунчилик йўл қўймайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ислом молия тизимининг бошқа кўринишлари татбиқ қилиниши мумкин, лекин айнан банк очиб ишлаш қонунан иложсиз.

Демак, қайсидир ташкилот биз ислом банки очмоқчимиз деса, демак улар тегишли қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингандан кейин дейишмоқчи ёки амалдаги қонунчиликни қандайдир йўллар билан айланиб ўтамиз деб ўйлашяпти. Лекин буни иложи йўқ дейиш мумкин, чунки Ўзбекистонда банк тизими фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат идораси сифатида Марказий банк буни қаттиқ назорат қилади. Шу билан бирга, юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини амалиётга татбиқ қилишга тўсиқ бўлиб турган қонунчилик ҳужжатларини ўзгартириш устида ишлар олиб борилмоқда.

Тез кунларда Ватанимизда ҳам ислом банк-молия тизими фаолияти йўлга қўйилишини Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бир умрлик орзуингиз бир соатда амалга ошишини тасаввур қила оласизми? E-car finance билан бу жуда осон.

Volkswagen ID.6, ID.4, ID.3 ёки 30дан ортиқ турдаги электромобилларни нақд, муддатли тулов ва лизинг асосида, шунингдек, лизингга харид қилиш ва бир соатга бормай олиб кетиш имконияти фақат шу ерда.

Хотиржам, ортиқча харажатсиз, 60 дақиқа ичида машина харид қилиш энди орзу эмас, реаллик!

☎️ +998781139999

Instagram | Facebook | Сайт | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​🌞ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд кредитлар шартлари рўйҳати. Маълумотлар банк мутасадди ходимларидан 2023 йил 15 май куни олинган.

☑️Hamkorbank
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 60 ойгача
Йиллик фоиз ставкаси:
Миллий валютада 23,99%;
Хорижий валютада йиллик 10%.
Бошланғич тўлови мавжуд эмас.
Миқдори лойиҳага асосан.
Батафсил

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати ва фоиз ставкаси:
12 ойгача йиллик 18%;
24 ойгача йиллик 20%;
36 ойгача йиллик 22%;
84 ойгача йиллик 24%.
Бошланғич тўлови мавжуд эмас.
Миқдори БҲМнинг 200 баробаригача.
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Миқдори 5 млрд сўмгача
Батафсил

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Трастбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддат 5 йилгача
Фоизи Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробар миқдорида, Хорижий валютада 10%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори Лойиҳа суммасидан келиб чиқиб,
Батафсил

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 22%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача;
Батафсил

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муқобил-1
Муддати 12 ойгача
Фоизи 21%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 200 млн. сўмгача
Муқобил-2
Муддати 36 ойгача
Фоизи 23.9%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 500 млн. сўмгача
Сайтга ссилка
Муқобил-3
Муддати 10 йилгача
Фоизи 21%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 500 млн. сўмгача

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йил
Фоизи 15%
Миқдори БҲМ 500 бараваригача
Батафсил

☑️Туронбанк
▪️Қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳосил қилувчи қурилмалар харид қилиш учун: (Жисмоний шахсларга)

Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 60 млн. сўмгача
Батафсил

▪️Қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳосил қилувчи қурилмалар харид қилиш учун: (Юридик шахсларга)
Муддати 60 ойгача
Фоизи 21%
Миқдори шартномага асосан
Имтиёзли давр 6 ой
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Юридик шахслар учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 21% (Марказий банк асосий ставкаси+7%)
Бошланғич тўлов: 30%
Миқдори 3 млрд. сўмгача
Батафсил

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Ипак Йўли Банк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 23,99%
Бошланғич тўлов йук
Миқдори 10 млрд. сўмгача

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 23,99%
Бошланғич тўлов мавжуд эмас
Миқдори 80 млн. сўмгача
Батафсил

Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олинг.

Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.

Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Қуёш панеллари ўрнатганларга компенсация тўланиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Кредит маблағини ўзлаштирганларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.t.” МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.У. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 450 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан гўшт маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни хорижий компаниялар орқали нақдлаштирганлиги, шундан “H.G” МЧЖга ўтказган 105 минг АҚШ долларини банк орқали конвертация қилиб олганликлари ҳамда 498,1 млн. сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel