bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Иқтисодчилар пулни қандай, қаерда сақлашни жуда яхши билишади. Солиҳа опа ҳам бозорда ишлайди. Қўлида яхшигина пул айланади.

Яқинда пулларини сақлаш учун энг қулай танловни амалга оширди.

Эндиликда, Солиҳа опа пулларини фойда келтирадиган ишончли — Агробанк омонатларида сақлайди.

Сиз ҳаракатда  — пулларингиз ҳаракатда!

Агробанкдан 23 % гача омонатлар расмийлаштиринг.

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ОМОНАТЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида бугунги кунда мавжуд миллий ва хорижий валютадаги энг юқори фоизли омонатлар тўғрисида маълумот. Маълумотлар 2023 йил 8 июн куни тижорат банкларининг бош офислари мутасаддиларидан олинган.

▪️Hamkorbank
«Ishonch» омонати (сўм, онлайн)
Муддати 13 ой
Фоизи 22%
Батафсил

«Sarmoya 6» омонати ($, онлайн)
Муддати 13 ой
Фоизи 6%
Батафсил

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
«Ishonch» омонати (сўм)
Муддати 13 ой
Фоизи 20%
Батафсил

«Kapital» омонати ($)
Муддати 6 ой
Фоизи 4%
Батафсил

▪️Алоқабанк
«Siz uchun» омонати (сўм)
Муддати 24 ой
Фоизи 23%
Батафсил

«Comfort plus» омонати ($)
Муддати 24 ой
Фоизи 6,5%
Батафсил

▪️Агробанк
«Progress» омонати (сўм)
Муддати 13 ой
Фоизи 23 фоизгача
Батафсил

«Premium» омонати ($)
Муддати 24 ойгача
Фоизи 7 фоизгача
Батафсил

▪️Микрокредитбанк
«Универсал» омонати (сўм)
Муддати 12-24 ой
Фоизи 22% (+1%)
Батафсил

«FIFA-2026» омонати ($)
Муддати 36 ойгача
Фоизи 6,5%
Батафсил

▪️Туронбанк
«Optimum» омонати ($)
Муддати: 18 ой
Фоизи: 7,2 фоизгача
Батафсил

«Максимум» онлайн омонати
Муддати: 18 ой
Фоизи: 23,2 фоизгача
MyTuron мловаси орқали очилади
Батафсил

▪️Қишлоқ қурилиш банк
«Onlayn» омонати (сўм)
Муддати 6 ой
Фоизи 21%
Батафсил

«Ideal» омонати ($)
Муддати 1-36 ой
Фоизи 2-5%
Батафсил

▪️Трастбанк
«Наврўз» омонати (сўм)
Муддати 13 ой
Фоизи 19%
Батафсил

«Қулай сармоя» омонати ($)
Муддати 18 ой
Фоизи 7,5%
Батафсил

▪️Халқ банки
«Хazna» онлайн омонати (сўм)
Муддати: 24 ой
Фоизи: 23%
Батафсил

«Stimul-2» омонати ($)
Муддати: 18ой
Фоизи: 4.5%
Батафсил

▪️Ипотека-банк
«Қулай» онлайн омонати (сўм)
Муддати 24 ой
Йиллик фоизи 22%
Батафсил

«Universal» омонати ($)
Муддати 7 ой
Йиллик фоизи 7%
Батафсил

▪️Ипак йўли банки
«Достон-6» омонати (сум, онлайн)
Муддати 6 ой
Фоизи 16%
Батафсил

«Qulay-12» омонати (сўм, онлайн)
Муддати 12 ой
Фоизи 17%
Батафсил

☑️Асакабанк
«Maksimal foyda» омонати (сўм)
Муддати 24 ойгача
Фоизи 21% гача
Батафсил

«Maksimal foyda» омонати ($)
Муддати 24 ойгача
Фоизи 2.8% гача
Батафсил

▪️Anor bank
«Smart 3.0» омонати (сўм)
Муддати 24 ой
Фоизи 23%
Батафсил

«FLY» омонати ($)
Муддати 24 ой
Фоизи 6%
Батафсил

Эслатиб ўтамиз, омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.

Тижорат банклари омонатларидан кенг фойдаланишга чақирамиз. Қўлингиздаги жамғармангизни кичик сумма демасдан тижорат банкларига жойлайверинг.

Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ ҲИСОБИГА ОЛИНГАН ЧОРВАНИ, КРЕДИТ ТЎЛИҚ ЁПИЛМАГУНЧА СОТИБ ЮБОРИШ ЖИНОЯТ ҲИСОБЛАНАДИ

Пискент туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.A.” ва “Y.C.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга ажратилган жами 500 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДИҚҚАТ! МУҲИМ СЎРОВНОМА.

📲Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) аҳоли пунктларида яратилаётган шароитлар сифатини баҳолаш бўйича ижтимоий сўровда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Жавобингиз яшаш жойларида инфратузилмалар билан боғлиқ шароитларни яхшилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун хизмат қилади.

Сўровномада иштирок этиш учун 👉мана бу ерга👈 босинг.

Пройти опрос на русском.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️ИПОТЕКА ТАҲЛИЛИ

​​​​​​​​​​2023 йил 5 ой давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ипотека кредитлари қолдиғи ортиб бормоқда. 2018 йилга нисбатан 5,2 баробарга ортиб, ипотека кредитлари қолдиғи 50,2 трлн. сўмга етган.

Ўтган 2023 йил 5 ойида 25904 та фуқароларга 5,801 млрд. сўм ипотека кредитлари ажратилган.

☑️Маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилган:

▪️Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари 917,5 млрд. сўм;

▪️Банк ўз маблағлари 1564,9 млрд. сўм;

▪️Молия вазирлиги маблағлари 3318,6 млрд. сўм.

⚡️Ипотека кредитлари энг кўп ажратилган кучли 5 талик - Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Навоий ва Андижон вилоятлари.

⚡️⚡️Ипотека кредит энг кам ажратилган 5 талик - Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси.

Ажратилган ипотека кредитларининг 9706
таси (2275,5 млрд. сўм) ёки 37 фоизи иккиламчи бозорга ажратилган. Мос равишда 16198 таси (3525,5 млрд. сўм) ёки 63 фоизи бирламчи бозорга ажратилган.

☑️Уй-жой сотиб олиш, шунингдек уй-жой қурилиши ҳамда реконструкция қилишда давлатдан олинадиган субсидиялар тўғрисида 👉 бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНК БОШҚАРУВЧИСИ ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ ЗАРУР?

☑️Филиал раҳбари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши
лозим:

▪️молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;

▪️банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

▪️иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлмаслиги;

▪️ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келмаган бўлиши;

▪️бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёхуд унинг назорати остида ишловчи яқин қариндошлардан бири бўлмаслиги.

Сиз ишлаётган банк бошқарувчиси юқоридаги талабларга мосми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлган тижорат банклари рўйҳатида номлари кўринмаган (банкомати мавжуд) тижорат банклари рўйҳати:

▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️Ипак йўли банки;
▪️Ziraat bank Uzbekistan;
▪️КДБ Банк Ўзбекистон;
▪️Содерот банк Тошкент;
▪️Равнақ-банк;
▪️Давр-банк;
▪️Ориент финанс банк;
▪️Мадад инвест банк;
▪️Ўзагроэкспортбанк;
▪️Пойтахт банк.

Буларда ҳам иш бошланганми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️НАТИЖАЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

☑️Банк-молия академияси магистратура мутахассисликлар бўйича тест натижалари:

▪️70410201 — “Soliqlar va soliqqa tortish”

▪️70410901 — “Kapital bozori va birja ishi”

▪️70411101 — “Islom iqtisodiyoti va moliyasi”

▪️70412201 — “Davlat moliyaviy nazorati va auditi”

▪️70412202 — “Loyiha boshqaruvi”

▪️70412203 — “Iqtisodiyotni monetar tartibga solish”

▪️70412205 — “Bank hisobi, audit va nazorat”

▪️70412207 — “Pensiya fondlarini boshqarish”

▪️70412206 — “Sug‘urta kompaniyalarini boshqarish”

Батафсил...

👉@bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​‼️Марказий банк: УСТАВ КАПИТАЛИ ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАЙДИГАН БАНКЛАРДАН БАНК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯ ЧАҚИРИБ ОЛИНАДИ!

Регулятор банклар устав капиталининг энг кам миқдори бўйича қўйилган талабларга саккизта банкнинг капитали жавоб бермаслиги ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

☑️Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги Қонунининг 13-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб икки юз миллиард сўмни ва босқичма-босқич 2025 йил 1 январдан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши лозимлиги белгиланган.

▪️Марказий банк қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётган вақтда, тижорат банкларига устав капиталини белгиланган миқдорга етказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берган.

☑️Устав капитали миқдори белгиланган минимал талабларга жавоб бермайдиган банкларга нисбатан қонун ҳужжатларига асосан бошқа банкларга қўшилиш тавсия этилади, акс ҳолда улардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Трастбанк" "Қулай сармоя"ни таклиф қилди!

"Трастбанк" сизга жуда қулай шартлардаги навбатдаги омонат тури ҳақида маълум қилмоқда. Янги валюта омонати учун минимал миқдор — 500 АҚШ долларини, йиллик фоиз ставкаси — 7,5%ни ташкил этади ва муддат 18 ой давом этади.

Омонатни банк филиалига ташриф буюрмасдан ҳам "TrustPay" иловаси орқали очиш ва бошқариб бориш мумкин.

Батафсил маълумот.
Call-марказ: 1287

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Уй-жойни банкларнинг ипотека кредитига сотиб олишда, давлатимиз томонидан субсидия ажратилади. Субсидия бу қайтариб берилмайдиган пул кўринишидаги моддий ёрдам.

☑️Кўпчиликда бу масалада саволлар пайдо бўлмоқда. Жумладан,

▪️ Субсидия олиш тартиби қандай?

▪️ Субсидия‌‌ олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

▪️ Субсидия учун ариза топшириш нарҳи қанча?

▪️ Субсидияга ариза топширган фуқаронинг ойлик маоши қанчадан қанчагача бўлиши керак?

▪️Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олганда ҳам субсидия олса бўладими?

Биз юқоридаги каби саволларга каналда жавобларни берганмиз. Саволларнинг жавоблари👇

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔸“PERFECT INSURANCE ” АЖ суғурта ташкилотининг 2022 йилги фаолияти якуний натижалари «AHBOR-REYTING» агентлиги томонидан «Барқарор» прогнози билан “uzA++” даражадаги рейтинги билан баҳоланди.

🔹Ҳозирги кунда ташкилотнинг республика бўйлаб барча вилоятларда филиаллари мавжуд бўлиб, суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари бўйича 17 та класс доирасида ўз хизматини кўрсатиб келмокда.

📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 91/1-уй.

📞Тел: +998781505055

📧Info@perfectins.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Яқинда хат олдик. Ижтимоий ролик ушбу хат муаллифининг илтимосига биноан тайёрланди. У бу ҳақда барча давлат хизматчилари билишини хоҳлади.

Қайси ота ўз фарзандидан бахтли болалигини тортиб олади? Мен шундай қилдим. Қанийди вақтни орқага қайтара олсам, — деб ёзибди собиқ давлат хизматчиси!

Бугун байрам. Бироқ, мамлакатимиз болалари бир кун эмас, ҳар кун бахтли яшашга, ҳар кунини байрамдек ўтказишга муносиб. Ҳар кун ота-онаси, яқинлари меҳрини ҳис қилишга ҳақли. Биз болажонларимиз учун шундай ҳаётни истаймиз!

☑️Ҳамкасблар группасига тарқатиб қўямиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МИЖОЗЛАРГА ЭСЛАТМА!

Кредитларни вақтида тўламаётган мижозларга инсоф берсин. Ўзидан ҳам қарз олган одамлари бермай қийнасин.

Қарзимни бер, деб сўраб борса, бетига эшикни "қарс" этиб ёпиб қўйсин. Орқасидан казо-казо одамларни телефон қилдириб ҳижолатда қолдирсин.

Хуллас, биз банкирларга нима қилса, ўзига ҳам ҳудди шундай қилишсин, қиладиям Худо хоҳласа.


Мана шундай мижозларга ушбу постни юбориб ҚАЙТАР ДУНЁ эканини эслатиб қўяверинг. Ҳаммамизга яхши бўлади.

(Хабар кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб юрадиган, ҳисоб-китобли мижозларга тегишли эмас)

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 2-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация
Манзил
: Тошкент ш, Яшнобод тумани

+998 55-500-60-06

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳоким ёрдамчиси пора олган вақтида қўлга олинди

2023 йил 7 июнь куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳар Шукрона маҳалласида маиший хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида, Халқ банки Самарқанд шаҳар филиалидан кредит олмоқчи бўлиб юрган вақтида, Шукрона МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс унинг ишончига кириб, банкдаги мансабдор танишлари орқали 150 миллион сўм миқдорида кредит чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари хамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд шаҳар Сайфи Сарой кўчасида жойлашган Шукрона МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси ариза муаллифидан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўтган ойда ҳам Навоий вилоятида ҳоким ёрдамчиси 25 млн. сўм кредит учун 100$ ва 900 минг сўм олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

❇️ Нега Ўзбекистонда энергетик ичимликлар муқовасида машхур спортчиларимизнинг расмини умуман кўрмаймиз?

⤴️ Айтайлик Adrenalin Rush ичимлигида Баходир Жалоловнинг расми туриши савдо ўсишига жуда яхши таъсир кўрсатиши аниқку... Ёки Маҳмуд Муродовнинг Flash ичимлигининг бутилкасида чиқиши кўпроқ сотувга олиб келади албатта...

▶️ Чет элда бундай ичимликлар муқовасида чиқиш спортчига катта фойда олиб келади. Спортчи ҳам ишлаб чиқарувчи ҳам манфаат олади.

Лекин Ўзбекистонда бу ишни қилишмайди.

⬇️ Сабабига қизиқсангиз, Информа каналидан топасиз👇

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Paynet mobil ilovasi bilan barcha kunlik xarajatlaringizni tejang
💸
Uyali aloqa, internet, kommunal xizmatlar uchun to‘lov va hatto taksi depozitini to‘ldirish uchun keshbek oling!

Ilovani tezroq o’rnating va hozirdan keshbek yig'ishni boshlang 🔥
https://paynet.uz/ilova/cashback

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Talab yuqori bo’lgan xonadonlarga chegirma! 🏡

🔸 Namuna Development o'zining bo'lajak rezidentlariga 1 kv.m. 14 000 000 so’mdan bo’lgan xonadonlarni taklif etadi. Bu narx faqat maydoni 87,00 kv.m bo'lgan ikki xonali studio xonadonga tegishli. Uyning rejasida:

— keng zal, oshxona;
— 2 yotoq xonasi, 2 ta hammom;
— kirish zali, koridor, kir yuvish xonasi;
— aylanma balkon perimetr bo’yicha.

NUR turar-joy mavzesi — shahar markazidagi uy! ☀️

📲 Call-center: +998 78 777 00 77
📍 Manzil: Lashkarbegi ko'chasi, 1.
🌐 www.namunadevelopment.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АНОРБАНК махсус таклиф

Тадбиркорлар учун йиллик ставка 27% дан 21% гача пасайиш функцияга эга кредит📉

Сизнинг эҳтиёжларингизни инобатга олган ҳолда, банкнинг менежерлари айнан Сизга мос келадиган кредитни танлаб беради.

☑️Кредит муддати 5 йилгача.
Ушбу кредитни ҳозироқ расмийлаштиришингиз мумкин


📞1290 рақамига қўнғироқ қилинг
📲 Батафсил банк сайтида танишинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд микроқарзлар рўйҳати. Маълумотлар 2023 йил 5-6 июн кунлари банк мутасаддиларидан олинган.

☑️Қишлоқ қурилиш банк
Муддати 2 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
Онлайн микроқарз вақтинчалик тўхтатилган.

☑️Трастбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 12 ойгача
Миқдори 10 млн. сўмгача
Фоизи 30 %
Батафсил

☑️O‘zsanoatqurilishbank
Муддати 1 йилдан 4 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
Батафсил

☑️Ипак Йўли банки
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Батафсил

☑️Hamkorbank
Муддати ва фоиз ставкаси:
24 ойгача - 27,99%
36 ойгача - 32%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати ва фоиз ставкаси
12 ойгача - 27,99%
24 ойгача - 36%
36 ойгача - 40%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Гаров асосида (Иш ҳақисиз) микроқарз
Муддати - 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи - 48%
Батафсил

☑️Халқ банки
Ҳамён микроқарз
Муддати 24 ой
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 23%
Батафсил

☑️Алоқабанк
Универсал микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 30%
Батафсил

☑️Ипотека банк
Бюджет ходимлaри учун онлaйн-микроқaрз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 28%
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил

Микроқарз (Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун)
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24%
Батафсил

Микроқарз
Муддати 12-60 ойгача
Миқдори 30-50 млн. сўмгача
Фоизи 26,9-27,9%
Батафсил

☑️Агробанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 28%
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил

☑️Туронбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 29%
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 12 ойгача
Миқдори 10 млн. сўмгача
Фоизи 33%
Батафсил

☑️Асакабанк
Муддати 3 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9% дан бошланади
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 2 йилгача
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 25.9% дан бошланади
Батафсил

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз ўстига босинг.

Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.

Ипотека кредитлари олишда субсидия ажратишга оид саволларнинг жавобларини
👉мана бу ердан👈 топасиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO банкоматларида UzCard карталарини нақдлаштириш мумкин бўлди

Хабарга кўра, 17 банкнинг Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлди.

☑️Булар қуйидаги банклар:

▪️Капиталбанк;
▪️Халқ Банк;
▪️Агробанк;
▪️Алоқабанк;
▪️Ипотекабанк;
▪️МКБанк;
▪️Hamkorbank;
▪️Қишлоқ Қурилиш Банк;
▪️ИнфинБанк;
▪️Asia Alliance Bank;
▪️Гарант Банк;
▪️Тенге Банк;
▪️Трастбанк;
▪️Туронбанк;
▪️Ўзмиллий банк;
▪️Универсалбанк
▪️Асакабанк.


UzCard банкоматлардачи? UzCard ҳали бундай баёнот бермади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Хонобод шаҳрида мижозларга қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан Халқ банки Хонобод филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланиб, шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан 2022 йил учун Молиявий барқарорлик шарҳи тайёрланди.

☑️Қишлоққурилишбанк:
▪️Исломий молия шартлари асосида молиялаштиришни таклиф этди. Миқдори 100 мингдан 4 млн. АҚШ долларгача. Мақсади айланма маблағларни тўлдириш учун. Муддати 18 ой;

▪️Автокредит таклиф этди. Фоизи 24%, муддати 48 ойгача, бошланғич бадал 30%. Бирламчи, иккиламчи, электромобиллар учун тақдим этилади;

▪️Янги уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич бадал 15%, муддати 20 йил, фоизи 18%гача.


☑️Трастбанк, Товар хом ашё биржаси ва China Zheshang Bank (Хитой) ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Банк шунингдек, «Қулай сармоя» валюта омонатини тақдим этди. Минимал миқдор 500$, муддати 18 ой, фоизи 7,5%. Батафсил.

☑️Алоқа банк ва Ўзмиллийбанк банкоматлари ҳам Uzcard ва Humo тизимларининг интеграцияси якунланганини маълум қилди. Энди банк банкоматларида иккала тизим пластик карталарини ҳам нақдлаштириш мумкин бўлди.

☑️Агробанк 29 май куни «Совчилар мактаби»нинг расман очилиши маросими ўтказилди.

☑️Ипотека-банк Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига имтиёзли кредит тақдим этди. Кредит маблағлари инвестиция ва бизнес мақсадлари учун ўсимлик ҳамда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, соҳа тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, балиқчилик фаолияти бўйича ажратилиши кўзда тутилган. Миқдори 500 000 АҚШ долларигача ёки сўм эквивалентида. Муддати 10 йилгача. Фоизи миллий валютада 18%, АҚШ долларида 5,5%

☑️Ипак йўли банк гаров эвазига микроқарз таклиф этди. Фоизи 23,99%, муддати 60 ойгача, миқдори 50 млн. сўмгача.

☑️Гарант банк банкоматлари ҳам Uzcard ва Humo тизимларининг интеграцияси якунланганини маълум қилди. Энди банк банкоматларида иккала тизим пластик карталарини ҳам нақдлаштириш мумкин бўлди. Шунингдек, банк 2-6 июн кунлари техник ишлар амалга оширилиши натижасида, пластик карталар ва банкоматларнинг хизмат кўрсатишида вақтинча носозликлар юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.

☑️Универсал банк «Фаровон - 15» валюта омонатини таклиф этди. Фоизи 6,5%, муддати 15 ой, минимал миқдори 500$.

☑️Узум банк иловасида Тенге банк кредитларини тўлаш имконияти йўлга қўйилганини маълум қилди. Комиссия 0,5%.

☑️Халқ банки бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш ва якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун «Фаровон ҳаёт» ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%, фоизи 18%.

☑️ТБС Банк 25%ли муддатли депозит акцияси муддатини 30 июнгача узайтирилганини маълум қилди. Муддати 2 йил. Омонатга қўшимча маблағ киритиш мумкин.

☑️Ориент финанс банк ОФБ мобил иловаси орқали Туркияга пул ўтказмаларини онлайн ўтказиш мумкинлигини маълум қилди. Комиссия 1%. Пул юборилгач телефонга код келади, уни олувчига тақдим этсангиз, Туркиядаги инсон UPT пул ўтказмаси офисидан нақд пул кўринишида ёки UPT иловасидан картасига ўтказиб олиши мумкин.

☑️Ziraat bank Uzbekistan банк офисларига келиб бир вақтнинг ўзида ҳам Uzcard ҳам Mastercard тизимларида ишловчи кобейдж карталари очиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Капиталбанк Visa картани банкка бормасдан мобил илова орқали буюртма бериш хизматини ишга туширганини маълум қилди.

☑️Мадад инвест банк «Мадад плюс» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 24%, энг кам миқдор 1 млн. сўм.

☑️МКБанк туризм бўйича 14%ли кредит таклиф этди. Миқдори 300 млн. сўмгача. Микроавтобус сотиб олиш ва меҳмон уйлари ташкил этиш ажратилади. МФЙ ҳоким ёрдамчисида лимит бўлса, тавсиянома беради, банк кредит ажратади.

☑️Ипак йўли банк ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост («Қуёшли маҳалла» танлови ва унинг шартлари тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада уй-жой сотиб олишда ажратиладиган субсидияга тўғрисида асосий маълумотларни бир постга жамладик. Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Марказий банк сенаторларга 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди

Ҳисоботдан сўнг, сенаторлар Марказий банк томонидан амалга оширилиши лозим бўлган айрим масалаларга эътибор қаратдилар.

☑️Т.Нарбаева жаҳонда кузатилаётган мураккаб иқтисодий жараёнларни таъсирида, яъни валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи нархларининг ошиши ва бошқа омилларни инобатга олиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига инфляция даражасини салбий таъсирини юмшатиш чораларини кўриб бориш талаб этилади дея таъкидлади.

▪️Аҳолини даромадини ва харид қобилиятини пасайиб кетишини олдини олиш, тадбиркорлик субъектларига қулай бизнес шароитини яратишга кўмаклашиш керак.

▪️Инфляция даражасини пасайтириш чораларини кўриб бориш, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш зарур.

▪️Тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш жараёнида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, инсон омилини камайтириш, кредит олиш жараёнини соддалаштириш мақсадида аризаларни онлайн электрон дастур орқали қабул қилиш тизимини жорий қилиш керак.

▪️Бунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформасини такомиллаштириш, унда коррупция ва сансалорлик хавфларини оширадиган инсон омили иштирокини камайтириш чораларини кўриш зарур.

▪️Жумладан, банкларда кенг рақамлаштириш билан боғлиқ белгиланган қатор вазифалар ижроси қолиб кетаётгани, тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш жараёнидаги шаффофликнинг тўлиқ таъминланмаганлиги, инсон омилининг юқорилиги кредит олиш жараёнини қийинлаштириб, бюрократик тўсиқларнинг юзага келишига омил бўлаётгани қайд этилди.

Шунингдек, Марказий банкнинг 2023 йилги фаолиятида нархлар барқарорлигини таъминлаш, пул-кредит сиёсати инструментларини ҳамда аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш, инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ишларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Муҳокамадан сўнг сенаторларнинг Марказий банк фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари акс этган тегишли қарор қабул қилинди.

Энди, ҳисоботдан сўнг Марказий банк ходимлари 13-ойликни олишади. Баракасини берсин.

Йиғилишидан фотогалерея.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ДИҚҚАТ! «ҚУЁШЛИ МАҲАЛЛА» ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 121-F-сонли Фармойиши асосида, Энергетика вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда «Қуёшли маҳалла» махсус танлов бошлаганини маълум қилди.

Танлов номинациялар бўйича 1 июндан 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади. Танловда иштирок этиш ихтиёрийдир.

Танловда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг жами қуввати 150 кВтдан кам бўлмаслиги ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги хонадонларга қуёш панеллари танлов эълон қилинган кундан бошлаб, туман(шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш кунига қадар даврда ўрнатилган бўлиши шарт.

☑️Ғолиблар қуйидаги сезона кўра аниқланади:

Бош соврин – қуввати 300 кВтдан;

1-ўрин – қуввати 250 кВтдан;
2-ўрин – қуввати 200 кВтдан;
3-ўрин – қуввати 150 кВтдан
кам бўлмаган қуёш панелларини биринчилардан бўлиб ўрнатган ҳамда ҳудудий электр тармоғига уланиб ишлаб турган маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари орасидан.

☑️Ғолибларга қуйидаги мукофотлар топширилади:

▪️Республика бўйича Бош соврин – белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 1200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобиль.

☑️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларнинг ҳар бирида:

▪️биринчи ўрин учун
– белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 400 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш;

▪️иккинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш;

▪️учинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 100 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш.

Танлов ғолиблари тантанали равишда тақдирланадилар.

Қуйидаги расмда танлов ўтказиш схемаси ва далолатнома формаси келтирилди.

Демак, жорий йил 10 июнгача Маҳалла (Қишлоқ, Овул) фуқаролар йиғинлари тегишли далолатномани расмийлаштириб, туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим этишлари мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Фарғонада пенсионерлар нафақасини еган банк ходими аниқланди.

Бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаган банк ходими 48 нафар фуқароларнинг 2022 йил ноябрдан 2023 йил январ ойигача бўлган 40,6 млн. сўм маблағларни ўзлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми г-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видеодан:
- Машина етишмовчилиги бўлар эди! 30 та маҳаллага 2 та Дамас етмасди.
- Буни раҳбарлар билармиди?
- Биларди!


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Кечқурун 02:24 да келган хабар.

Бу хабарни таҳрирламадик ҳам, қўшимча изоҳ ҳам ёзмадик.

Меҳнат инспекциясининг рейдларини соғинди одам.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ИККИЛАМЧИ БОЗОРДАН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШДА ҲАМ АЖРАТИЛАДИМИ?

☑️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-бандига кўра, ИККИЛАМЧИ БОЗОРДАН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛМАЙДИ.

☑️Яъни, мазкур Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:

▪️ҳудудларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;

▪️якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (мукаммал ва жорий таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилади.

СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ?

Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.

СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗА ТОПШИРИШ НАРҲИ ҚАНЧА?

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.

Ипотека кредити олиш учун субсидия олиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Эслатиб ўтамиз, расмий банд бўлмаганларга ҳам ипотека кредитлари ажратилиши мумкин. Бу ҳақида
👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Навоийда ҳоким ёрдамчиси жиноят устида қўлга олинди

Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг имкониятлар яратилган. Кам фоизли, имтиёзли кредитлар, субсидиялар шулар жумласидандир.

Ҳудудларда ҳар қайси маҳаллада «Ҳоким ёрдамчиси» лавозимининг жорий этилишдан асосий мақсад ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож ёхуд моддий эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш ҳамда уларга давлат томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш эди, аслида.

Аммо баъзилар лавозимини суиистеъмол қилиб халқнинг «қўлига қаради».

Хатирчи туманида истиқомат қилаётган 27 ёшли М.А 25 млн. сўм кредит олиш ва тадбиркорликни бошлаш мақсадида Б.Т орқали шу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Ш.Ига учрашди. Ш.И эса М.Ага тавсиянома текинга берилмаслигини айтди.

Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида тезкор тадбир ташкил этилиб ҳоким ёрдамчиси М.Адан 100 АҚШ доллари ва 900 минг сўм пулларни олаётган пайтда Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳоким ёрдамчиси Ш.И ва кредит олувчиларни топиб унга элтувчи Б.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Энг ачинарлиси эса, айни кунда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Ш.И бир неча йил муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб жазо муддатини ўтаган эди. Аммо, қилмишидан хулоса чиқармаган Ш.И яна бир бор қонун олдида жавоб беришга маҳкум бўлди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel