bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бизнес бошлаш, грантлар, хорижда таълим ва кредитлар

Бизнесни қандай йўлга қўйиш ёки хорижга ўқишга кетиш, ипотека ва автокредитларни қайси банкларда қулай фоиз ставкаларида олиш ва бошқалар бўйича маълумотлар @spotuz_uz’да.

Бундан ташқари, ўз кучи билан бизнесини 0 дан бошлаган ўзбекистонлик тадбиркорларнинг муваффақият ва қийинчиликлари ҳамда грант дастурлари бериб борилади.

Фойдали мақолалар ва сараланган хабарларни содда тилда ўқиб боринг.

Aъзо бўлиш 👉 @spotuz_uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Шавкат Мирзиёев: Келгуси 7 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка 500 триллион сўм, ёки аввалги йилларга нисбатан 2 баравар кўп кредитлар ажратилади.

Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ ОЛИШДА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.Г.” фермер хўжалиги ҳамда “Д.Ш.” ва “М.Б.” оилавий корхоналарини норасмий бошқариб келган Ш.Т. ва бошқалар балиқчиликни ташкил этиш ва ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бошқа хусусий корхоналарга ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Марказий банкнинг Самарқанд вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Азимов Отабек Исламовичнинг туғилган куни. 45 ёшга кирди.

Отабек Исламовични мазкур шукрона куни билан каналимиз номидан самимий табриклаймиз. Масъулиятли вазифасида зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган электр учун тўлов 10 иш кунида амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (247-сон, 14.06.2023 й.) билан Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️Низомга кўра, электр олди-сотди шартномаси асосида сотилади:

▪️жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатган қуввати 1 МВтгача қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электрнинг ўз эҳтиёжидан ортиқчаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан сотиб олинади;

▪️электр энергиясини ишлаб чикарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шаҳсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин;

▪️электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда «Худудий электр тармоқлари» АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.

☑️Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига кадар:

▪️«Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сумдан субсидия ажратилади (“Soliq” мобиль иловаси оркали);

▪️жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эхтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлаб берилади.

☝️🏻Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси (прибор)нинг маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ, 14% САҚЛАНИБ ҚОЛДИ

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 15 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Пресс-релиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ЭСКИ НАМУНАДАГИ БАНКНОТЛАРНИ ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИШ ДАВОМ ЭТАДИ

Марказий банк хабарига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги Низомга (рўйхат рақами 3014, 2018 йил 19 май) асосан эски намунадаги танга ва банкнотларнинг муомалада бўлиш муддатлари:

▪️2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача;

▪️1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача белгиланган.

Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 29 январдаги қарорига асосан ушбу эски намунадаги тўлов қобилиятини йўқотган пул белгиларини Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали амалдаги пул белгиларига алмаштириб бериш муддати 2023 йилнинг 1 январигача узайтирилган эди.

☑️Бугунги кунда айрим ҳудудларда тўлов қобилиятини йўқотган банкнотларни алмаштириш юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 3 июндаги тегишли қарорига асосан тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб беришни давом эттириш белгиланди.

☝️🏻Шу муносабат билан, барча фуқаролар қўлида қолиб кетган эски намунадаги тўлов қобилиятини йўқотган юқорида кўрсатилган номиналлардаги банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказларида амалдаги пул белгиларига эркин алмаштириб олишлари мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДИҚҚАТ! МУҲИМ СЎРОВНОМА.

📲Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) аҳолининг хўжалик хизматларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Сизнинг жавобингиз яшаш жойларида хўжалик хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва бу борада самарали таклифлар ишлаб чиқиш учун хизмат қилади.

Сўровномада иштирок этиш учун 👉мана бу ерга👈 босинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИДАГИ ТАВСИЯГА РИОЯ ЭТИЛДИМИ?

Президентимизнинг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармонининг 4-бандида:

- Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилсин - деб белгиланган.

Савол: Амалда ушбу тавсияга риоя этилдими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

☑️Давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда қуйидагиларга мажбур:

▪️миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

▪️дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▪️расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▪️жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▪️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▪️хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган идора ва ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан, бошқа мансабдор шахсларидан қимматбаҳо совға олмаслик;

▪️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▪️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

▪️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▪️шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган тартибга амал қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш;

▪️тадбиркорлик
ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслик, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

▪️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▪️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

Хабарни кимга юборишни ўзингиз билдингиз!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорликда ишлаб келаётган тижорат банкларида мавжуд автокредитлар шартлари тўғрисида маълумот. Маълумот 2023 йил 9-11 июн кунлари Бош банк мутасаддиларидан олинган.

☑️Қишлоқ қурилиш банк
Фоизи 24-27.99%
Муддати 48 ойгача
Бошланғич тўлов 20-30%
Батафсил

▪️Микрокредитбанк
Фоизи 23,9-25.9%
Муддати 60 ойгача
Бошланғич тўлов 10-30%
Батафсил

▪️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15 % дан бошлаб
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 20% дан бошлаб
Батафсил

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 10%дан
Батафсил

KIA, CHERY, RENAULT учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 3%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30%дан бошлаб
Батафсил

▪️Hamkorbank
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

▪️Туронбанк
Бирламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 10%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 10%
Батафсил

▪️Ипотека-банк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Ипак Йўли банк
Бирламчи бозор учун
Фоизи 23,99%
Муддати 60 ойгача
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 23,99%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Халқ банки
Янги автомобил учун «Тезкор» автокредит
Муддати 48 ой
Фоизи 23%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

(Кредит Халқ банкининг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиси бўлган ташкилот ходимларига ажратилади)

▪️Агробанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 27%
Бошланғич тўлов 10%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 28%
Бошланғич тўлов 10%
Батафсил

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун тегишли банк остидаги «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишиб олинг.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉шу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҲАЛИ ПУЛ АЛМАШМАЙДИ!

☑️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади.

▪️Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Мен АТБ Капиталбанк Қарши БХМда ишлайман. Сизга ёзишимдан мақсад ойни охиридаку шанба якшанба ишлардик. Ҳозир ойнинг бошидан шанба якшанба куни ишга чақиришмоқда.

Банкирлар ҳам дам олиш керакку. Яна Даво ариза ёзиб, тайёрлаб бериш керак эмиш.

Шанба Якшанба оиламизга, бола-чақамизга ҳам вақт ажратишимиз керракку. Тўғрими?

Расмдаги хабар ҳам якшанба 2023 йил 11 июн куни ёзилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️⚡️Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт

☑️Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

▪️Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

☑️Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

▪️Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

☝️🏻Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ДХХ катта миқдордаги олтин ва ёқут тошларни сотмоқчи бўлганларни қўлга олди.

Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми а-банди:


Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш

Фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашувидан:

▪️Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади. Хусусан, мамлакатимизга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилиши таъкидланди;

«Наманганлик тадбиркорлар хусусий банк очиш ташаббуси билан чиқса, биз албатта уларни қўллаб-қувватлаймиз»;

▪️Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг муқобил тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади;

▪️Аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади;

▪️Бундай тадбиркорларни рағбатлантириш учун 2030 йилга қадар яна 6 миллиард доллар маблағ ажратилади;

▪️Бу дастур доирасида, қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳа ташаббускорларига инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади (ҳозир – 200 миллиард сўм);

☑️Шунингдек, ушбу тадбиркорлар:

▪️камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаганда мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

▪️«Ижтимоий реестр»га киритилган фуқароларни ишга қабул қилса, ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади;

▪️барча солиқларни бир йилгача кечиктириб тўлашлари мумкин бўлади;

▪️фаолиятига доир солиқ текширувлари ўтказилмайди;

▪️Келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади;

▪️Бизнесга ноқонуний аралашган, тадбиркорнинг мулкига дахл қилган шахсга жазо муқаррар бўлади, раҳбари эса ишдан кетади;

☑️Шунингдек:

▪️қўшилган қиймат солиғини қайтариш шартлари 15 тадан 5 тага қисқартирилади;

▪️107 та давлат хизмати бўйича тўловлар миқдори 2 баравар қисқартирилади;

▪️10 миллион сўмдан юқори солиқ санкциялари фақат суд тартибида амалга оширилади.

▪️2030 йилга қадар Наманганнинг бирорта маҳалласида боғча муаммоси қолмайди. Бунинг учун, 235 та янги боғча қурилади ва таъмирланади, 1 мингдан зиёд хусусий боғча ташкил қилинади.

▪️Келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунда, 28 та янги мактаб ва 232 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 268 таси таъмирланади;

▪️Намангандаги мактабларда 30 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди;

▪️Келгуси 7 йилда Наманганда уй-жойлар қуриш ҳажми камида 10 марта оширилади;

▪️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 34 минг оила ўз бошпанасига эга бўлади. Бунинг учун 1 минг 208 та кўп қаватли уй қурилади;

▪️2030 йилга бориб вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади (ҳозир – 80 фоиз);

▪️Поп туманини Наманган шаҳри билан боғлайдиган электр поезди қатнови йўлга қўйилади, Чуст ва Поп ҳудудидан ўтувчи темир йўл тармоғи тортилади (12 километр);

▪️2030 йилга қадар Поп ва Чустда 1 минг 200 мега-ваттли 3 та қуёш электр станцияси ишгатушади. Шунингдек, Норин дарёсида 250 мега-ваттли 1 та йирик ва 3 та кичик ГЭСлар ишга тушади.

▪️Барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 15 мингта хонадонга умумий қуввати 82 мега-ватт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.

Фарғонадаги учрашув тафсилотлари.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Фарзандингиз репититорларсиз олийгоҳга кириши мумкинми?

Мерит академияси вақтни тежаш ва абитуриентларни чарчатмай ортиқча фанлар ўқитмай олийгоҳга тайёрлайди!

📌 Бу ерда абитуриентлар нафақат давлат балки хорижий олийгоҳларга ҳам тайёрланади

📌 Устозлар профессионал бўлиб, осон тушунтирилган дарслар туфайли абитуриентларни ўзлаштириш жараёни анча енгил кечаду

📌 Узоқ йиллик тажрибага эга устозлар сабаб абитуриентларга қўшимча репетиторлар шарт бўлмайди

📌 ИТ ва инглиз тили чуқурлаштирилиб ўтилади

📌 Шахсий ривожланиш учун эса турли хил клублар ҳам мавжуд.


Мерит академиясида 2 та йўналиш: бизнес ва табиий йўналиши бор бўлиб, бу ерда таълим-тарбия замонавий таълим стандартлари ва шарқона қадриятларимизга асосланган!

⚠️3 кунлик бепул синов дарсларига қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: meritacademy.uz


🖇 | Мерит академия ҳақида тўлиқ маълумот
📞 | +998(99)988-99-99

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Фарзандингиз ҳам сифатли таълим олади, ҳам ойлик стипендия билан таъминланади

🟢 Янги очилаётган Rahimov School хусусий мактаби ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини моддий қўллаб-қувватлаш учун 5-синфдан бошлаб ойлик стипендияларни жорий қилмоқда.

Ўқувчилар ҳар ой 300 000 сўмдан бошлаб 3,3 млн. сўмгача стипендия олишлари мумкин.

Шунингдек мактабда:
Ўқувчиларни севадиган педагоглар
● Қизиқишларга мос тўгараклар
● Спорт машғулотлари
● 3 маҳал покиза таом мавжуд


📌 Ўқувчилар киришда ақлий ва ахлоқий имтиҳондан ўтишади, шу орқали биз энг яхши ўқувчиларни саралаб оламиз.

🎓 Сизнинг фарзандингиз ҳам ахлоқли ҳам истеъдодли болалар сафида бўлишини истасангиз, биз билан боғланинг:

@rahimovschool_bot
● +998(78)113-0005

📍Манзил:
Mirzo Ulug'bek tumani, Lokomotiv parki ro'parasida

Telegram / Instagram / Facebook

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ ОЛИШДА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.Г.” фермер хўжалиги ҳамда “Д.Ш.” ва “М.Б.” оилавий корхоналарини норасмий бошқариб келган Ш.Т. ва бошқалар балиқчиликни ташкил этиш ва ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бошқа хусусий корхоналарга ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашувидан.

▪️Фарғонадаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади. Фарғона вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади.

▪️Қўқондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорларнинг жойлари узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради.

Ёнғиндан зарар кўрган барча тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларнинг қайтадан «оёққа туриб олишлари» учун айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади.

▪️Фарғонада 10 миллион доллар сармоя эвазига «Нур терапия маркази» ишга туширилади. 2030 йилга қадар Фарғонада 100 дан ортиқ тиббиёт муассасалари қурилади ва таъмирланади.

▪️Фарғонада келгуси етти йилда 100 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади, келгуси етти йилда вилоятда замонавий ва ҳамёнбоп уй-жойлар қуриш ҳажми 3 карра оширилиши ҳақида айтиб ўтди.

▪️Хитойнинг 900 миллион доллар инвестицияси ҳисобига, Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида 900 Мегаваттли қуёш электр станциялари ишга туширилади.

▪️Шавкат Мирзиёев Лола Муродова номидаги фермерлар мактабини ташкил этишни таклиф қилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

21-22 кунлари Тошкентда «Финтех, банклар ва ритейл» 3-Халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади

Марказий Осиёдаги энг йирик форумда финтех, банкинг, eGOV, ислом молиячилари, CBDC, криптовалют, Blockchain, ECOM, IТ, киберхавфсизлик, масофавий идентификация, кичик ва ўрта бизнес, ритейлнинг келгусидаги ривожланишига оид масалалар ва бошқалар муҳокама қилинади.

Спикер сифатида Visa, ЕТТБ, Ўзсаноатқурилишбанк (SQB), Halyk Bank, Hayot Bank, Apex Bank, Uzum, HUMO, Wildberries, Beeline Uzbekistan, MTS, IFC, UzVC ТОП-раҳбарлари ва бошқалар иштирок этади.

Форум ЎзР МБ ва ЎзР ССП кўмагида ўтказилади.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
uz.plus-forum.com

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⏫ Швейцариянинг Credit Suisse банки ўзбекистонлик мижозларни жалб қилишдан воз кечди

Информа каналининг маълум қилишича, Швейцариянинг UBS гуруҳи Credit Suisse банкини сотиб олгач, пул ювиш ва коррупция хавфини чеклаш мақсадида банкка хавф даражаси юқори бўлган қатор мамлакатлар, хусусан Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилишни таъқиқлади.

Маълумот учун, ўтган йили ушбу банк мижозларининг ҳисоб маълумотлари оммага ошкор бўлиб кетганди. Улар орасида айрим ўзбекистонлик шахсларнинг ҳам миллионлаб долларлик бойликлари ҳақида маълумотлар бор эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ВАЛЮТАНГИЗНИ ҚАЕРДА ФОЙДАЛИ КУРСДА АЙИРБОШЛАШНИ БИЛАСИЗМИ?

МИЛЛИЙ ИЛОВАСИДА


☑️Унинг ёрдамида валютани бевосита смартфондан 24/7 тарзда, жозибадор шартларда айирбошлашингиз мумкин:

▪️Нақдлаштириш учун комиссия — 0% (НБУ терминалларида);
▪️Иловада айирбошлаш курси банклар ва айирбошлаш шахобчаларига нисбатан фойдали;
▪️Навбат кутиш ва вақт сарфлаш эҳтиёжи йўқ.


Миллий иловасини App Store ёки Google Play да юклаб олинг ва унинг қулайлигига ўзингиз бугуноқ ишонч ҳосил қилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

OTP Bank Ипотека-банкни сотиб олди

ОТР банк томонидан Ипотека-банкни сотиб олиш бўйича транзакция амалга ошгани маълум қилинди.


«...Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги биз инвестиция киритган биринчи давлат бўлиб, биз ипотека кредитлаш бозорида етакчиликка олиб келган ва мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш стратегиясига таянамиз» - деди ОТП банк Бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чани.

Бугун, банкни сотиб олишнинг биринчи босқичи якунланди, ОТП Банк Ипотека-банкнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини сотиб олди, қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ковентри университетида таълим олишга шошилинг.


UDEAда Ковентри университетининг қуйидаги бакалавриат дастурлари тақдим этилади:

• Бизнес учун ахборот технологиялари;
• Бухгалерия ҳисоби ва молия;
• Халқаро молия ва банк иши;
• Инглиз тили ва уни хорижий тил сифатида ўқитиш.

Foundation:
• Рақамли технологиялар
• Бухгалерия ҳисоби ва молия

Ковентри университети бакалавриат дастурлари битирувчилари Ўзбекистонда ўқиб, халқаро дипломга эга бўладилар ва ўз соҳаларида етук мутахассис бўлиб етишадилар.

2023-2024 ўқув йили учун ҳужжат топшириш

Қабул 15 августгача давом этади.

Батафсил: coventry.udea.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ҳоким ёрдамчиси пора олган вақтида қўлга олинди.

Самарқанд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун «Cash» микрокредитини таклиф этди. Миқдори 300 млн. сўмгача, муддати 12 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача, фоизи 23,9-26,9%.

☑️Алоқа банк расмий даромадга эга бўлмаган, ўзини ўзи банд қилганлар учун автокредит таклиф этди. Jetour, Bestune, Hongqi, Dongfen, Mazda, Skywell, Kaivi, Shineray маркадаги автомобиллар учун муддати 5 йилгача, бошланғич бадал 10%, минимал фоиз 0%. Бошланғич бадал 30% ва ундан кўп тўланса, расмий даромад талаб этилмайди.

☑️Агробанк бозордаги сотувчи - Солиха опа мисолида 23 фоизгача омонатлар таклиф этди. Батафсил.

☑️Ипотека-банк хорижий валютада «Универсал» омонатини таклиф этди. Муддати 7 ой, фоизи 7%.

☑️Ипак йўли банк элчихонага тақдим этиш учун халқаро картада маблағлар қолдиғи ҳақида барча филиалларида маълумотнома тақдим этилишини маълум қилди. Хизмат нарҳи 66 минг сўм.

☑️Гарант банк Россияда 12 июн давлат байрами — Россия куни муносабати билан дам олиш куни бўлишини, шу сабабдан, Asia Express тизими бўйича барча ўтказмалар 13 июн кунида амалга оширилишини маълум қилди.

☑️Универсал банк юридик шахсларга қайта тикланувчи манбалар учун кредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 25%, миқдори 1 млрд. сўмгача.

☑️Халқ банки янги ҳисобрақам очган тадбиркорлик субъектлари учун 6 ой давомида дебет айланма учун комиссия олинмаслигини маълум қилди. Акция сентябр ойига қадар ҳисобрақам очган мижозлар учун амал қилади.

☑️Ориент Финанс банки илк Рақамли филиали очилганини маълум қилди. Шу муносабат билан мазкур янги филиалда август ойи охирига қадар банк пластик карталарини бепул расмийлаштириш имкониятини тақдим этувчи акция эълон қилди.

☑️Капиталбанк «Visa бўйича ҳар куни фоиз» омонати бўйича фоиз ставкасини 21%га оширганини маълум қилди. Муддати 25 ой. Банк мобил иловаси орқали омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар куни Visa сўм картасига тўланади.

☑️Мадад инвест банк устав капитали миқдорини қонун талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилганини маълум қилди.

☑️МКБанк фирибгарлар томонидан «МКБАНК КРЕДИТ ОЛИШ» номли канал очилиб, фейк хабарлар тарқатилаётганини ва бу ёлғонларга ишонмасликни сўради.

☑️Равнақ-банк Кузатув кенгашининг 2023 йил 22 майдаги қарорига кўра 100 млрд. сўм қўшимча акциялар чиқарилишини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк бизнес учун ҳисобрақамни бепул очишни таклиф этди. Ҳисобрақам очиш учун онлайн сўров қолдириш мумкин.

☑️Тенге банк Сергели туманида янги БХМнинг тантанали очилиш маросимини ўтказди. Манзили: Янги Сергели кўчаси 56-уй.

☑️Ziraat bank Uzbekistan хорижий валютада "Profit-IV" омонатлар қаторини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 7,5%гача. Маблағлар нақд ва нақдсиз шаклда қабул қилинади.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ЯТТ ва МЧЖ ларга йиллик 10% ставкада «Онлайн» муддатли депозит тавсия этди. Миқдори 10 млн. сўмдан 100 млн. сўмгача, муддати 10 кундан 370 кунгача.

☑️Туронбанк томонидан:
▪️Onix ва Tracker автомобиллари учун бошланғич бадали 10% бўлган автокредит тақдим этди. Фоизи 24,9%, муддати 60 ойгача;

▪️Янги уй-жойлар учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 18%, муддати 20 йил;

▪️Расмий даромадларга эга бўлмаганлар учун ҳам янги уй-жойлар учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 16%дан бошланади, муддати 20 йил, дастлабки тўлов 50%дан.


☑️Asia alliance bank Ўзбекистондан Туркияга юборилган пул ўтказмалари бўйича комиссияни 1 фоизгача пасайтирилганини маълум қилди.

☑️Анорбанк устав капиталини мунтазам ошириб бораётганини, 1 июн ҳолатига 325 млрд. сўм - етарли даражада устав капиталга эгалигини маълум қилди. Шунингдек, банк тадбиркорлар учун 27% дан 21% гача пасайиб борувчи кредит таклиф этди. Батафсил.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Микроқарзлар шартлари тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада тижорат банкларида мавжуд микроқарзлар ва юқори фоизли омонатлар тўғрисида пост жойладик. Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Ипотека банк АТИБ Сурхондарё вилоят филиалидан ёзяпман, кўпчилик ходимлар номидан.

Ҳар шанба-якшанба куни шу аҳвол. Ойни охири деди, шанбалик деди энди бўлса кўрсаткичлар ёмон деб чақириб олаверади. Кечаси ким бошлиқлардан олдин кетса халқ душманига айланади.

Эзилиб кетдик. Ҳар куни мажлис қилади. Йиғилиш 8:30 ёки 18:30 да деса камида 20 минут куттириб ўтиради. Мажлисда телефонда гаплашиб ўтиради, ҳаммамиз эшитиб ўтирамиз.

Қийналиб кетдик. Кредит ундирув бўлимига 25 киши янги ходимлар олди лекин барибир ходимлар кўчама-кўча юришга мажбур қилишмоқда.

Меҳнат таътилида ҳам дам олишга рухсат йўқ.

Расмдаги хабар ҳам шанба 2023 йил 10 июн куни ёзилган.

P.S.: Бундай ҳолат бир бу банкда эмас.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АГРОБАНКДАГИ «СУВЧИЛАР МАКТАБИ» ҲАҚИДА ЁЗИЛГАН ХАБАР ҲАҚИДА

Хабарингиз бор, ҳар ҳафта якунида банк тизимидаги энг сара хабарларни, жамлаб дайжест кўринишида эълон қилиб борамиз.

Ўтган ҳафта навбатдаги дайжестда Агробанк томонидан 29 май куни «Сувчилар мактаби» очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабарни дайжестда қўшиб чиқарган эдик. Лекин, телеграмдан фойдаланаётган клавиатурада Т9 хизмати ёқилгани сабабли, битта ҳарф ўзгарган ҳолда хатолик билан чоп этилган. Ўша хатолик ҳақида обуначилардан келган биринчи хабардаёқ таҳрирлаб, тўғриланган.

Ушбу хабар Агробанк фаолиятининг яхши томонини, обуначиларга етказишни мақсад қилган ҳолда дайжестга киритилган. Ҳеч қандай бошқа сабаб йўқ.

Банк бугунги кунда Республикамизда қишлоқ хўжалигига ўзининг инновацион таклифларини фаол тадбиқ қилаётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз, жумладан «Сувчилар мактаби»ни ҳам.

Банкнинг бу борадаги ишларини яқиндан кўллаб-қувватлаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 08.06.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3441.

"Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида.

6-банд: Банклар банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларга вақтинчалик эгалик қилишлари ҳамда уч йил ичида сотиш чораларини кўриши ёки улардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиши зарур.

7-банд:
Банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкни сотишда сотувчи банк томонидан харидорнинг молияланишини ўз ичига олса, банк ушбу операцияга кредитлаш сифатида ёндашиши лозим. Бунда банк кредитлашга нисбатан белгиланган талабларни бажариши зарур.

12-банд: Банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг ўн беш фоизидан ошмаслиги керак.

13-банд:
Банклар томонидан қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel