bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚОЗОҒИСТОН 4 КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИГА ЎТДИ

1 июлдан бошлаб Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилди. Бу ҳақда республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, беш кунлик ва тўрт кунлик иш ҳафтаси иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга биноан алмашиб туради.

1 июлдан бошлаб жорий қилинган иш тартиби томонлар келишувига кўра амал қилади, – дея ўзгаришга изоҳ берди вазирлик вакили Шалкар Оразбеков. – Агар ишлаб чиқариш жараёни имкон берса, ҳар қандай компания ушбу тартибни йўлга қўйиши мумкин. Бу қоидани мажбурий қилиб қўя олмаймиз.

Қўшимча қилинишича, Меҳнат кодекси томонлар манфаати мутаносиблигини таъминлайди. Давлат минимал кафолатни беради. Қолгани жамоавий меҳнат муносабати доирасида ҳал этилади.

Тўрт кунлик режим меҳнат таътилига, иш стажига таъсир қилмайди, дея тахмин қилинмоқда.

Якшанба дам олиш куни. Иккинчи ёки учинчи дам олиш куни жамоа шартномаси ёхуд меҳнат қоидалари билан тартибга солинади.

P.S.: Бизда эса...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Сўровномадан иштирок этганларнинг катта қисми, «Дам олиш кунлари ишга чақиришмоқда, риоя этилмади. Беш кунга чидашмайди.» - деган жавобни берган.

Келинг аниқлаштирамиз. Дам олиш кунлари ишга чақирганлар, қайси ҳудуддан?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президентимиз Фармони билан 5 кун кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилинди. Шахсий фикрингизча, ушбу дам олиш кунлари давлат хизматчилари учун ...

1. Дам олиш кунлари ишга чақиришмоқда, риоя этилмади. Беш кунга чидашмайди.

2. Ҳеч ким безовта қилмади. Ишга чақиришмади, оила, яқинлар билан маза қилиб дам
олмоқдамиз.

3. Жавоб беришга қийналаман.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Долларнинг расмий курси 2023 йил учун рекорд даражада кўтарилди

2023 йил 3 июлдан валюталар курси:

1$ - 11 522,13 (+ 34,01)⤴️
1€ - 12 606,36 (+ 87,76)⤴️
1₱ - 135,63 (- 0,15)⤵️
1¥ - 80,11 (- 0,09)
⤵️

Фақатгина 2022 йил 18 март санасида доллар курс бундан юқори бўлган. Бошқа саналарда ҳали бу даражада кўтарилмаган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энг яқин инсонимга.

◽️Қурбон ҳайити муборак бўлсин, ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Ҳайитларда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.

▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Барча ходимлар бугун бир соат эртароқ кетишга ҳақли!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 28 июн — «Қурбон ҳайити» байрами. Демак, бугун арафа.

Ойнинг охирини ўйласам, шу гапларни ёзаётганимга кўнглим ғаш бўлади. Ёзаману, ичимда бир нима барибир амалга ошмайдику дейди. Бу рақам жиннилари ҳаммасиям ходимни ўйлармиди!

Ҳайит байрамида ходимлар неча кун дам олиш ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН БАНКОМАТНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ

27 июн куни замонавий дунё учун муҳим бўлган ихтирога бағишланган байрам - банкоматнинг туғилган куни сифатида нишонланади.

Биринчи банкомат 1967 йилда иш бошлаган. Демак, ҳар куни ишимиз тушадиган банкоматимиз бугун 56 ёшга тўлибди.

Биринчи банкомат 1967 йил 27 июнда Лондон шимолида ўрнатилган. Уни шотландиялик Жон Шепард-Баррон ихтиро қилган. У бу ғояни шоколад сотувчи автоматдан олган.

Шуни таъкидлаш керакки, илк банкомат замонавийларга унча ўхшамас эди. У банк карталари билан эмас, балки махсус чеклар билан ишлаган. Яъни, ушбу биринчи банкоматда пул олиш учун банкдан олдиндан чек олиш керак бўлган. Бундан ташқари, атиги 10 фунтни нақдлаштириб олиш мумкин эди холос. Чунки ўша пайтда технология мижознинг ҳисобидаги пул миқдорини аниқлашга имкон бермас эди.

Фақат 1970 йилларда онлайн маълумотларни юбориш ва қабул қилиш имкониятига эга банк карталарини қабул қилишга қодир банкоматлар пайдо бўлди. СССРда биринчи банкоматлар фақат 1991 йилда пайдо бўлган.

Ҳозирда мамлакатимизда банкоматлар (инфокиосклар билан бирга) сони 16281 тани ташкил этади. Умуман, охирги пайтларда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг кўзгуси сифатида банкоматлар тармоғи кенг қулоч ёзди. Бу ўз навбатида аҳолининг ишончини қозонишда муҳим омил бўлди. Аҳолининг банк тизимига яқинлашишига катта туртки бўлди.

Сўнгги ўн йилликда эса Интернет ва мобил технологияларнинг ривожланиши саноатга катта таъсир кўрсатди. Тўғри, энди бу банкоматлар фойдасига ўйнамайди: кўпроқ банк мижозлари мобил иловалардан фойдаланмоқдалар. Ким билади дейсиз, балки тез орада бу зирҳли автоматик пул қутилар ўтмишга айланиб қолар.

Якунда банк мижозларидан илтимосимиз шуки, жамоатчилик фойдаланувида бўлган банкоматларни асраб ишлатайлик, уларга қўпол муносабатда бўлмайлик, қоғоз чекларини зарур бўлмаса чиқармайлик, чиқарсак, ўша жойдаги ахлат қутисига ташлайлик. Қанча эҳтиёт қилсак, шунча узоқ умр кўради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Эртага ойнинг ва 1-ярим йилликнинг охирги иш куни. Кейин 5 кун дам.

Эртага, 2023 йил 27 июн куни банклар учун охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади, 1-ярим йиллик ҳам, 2-чорак ҳам якунланади. Банкирларни бўйнида бугун ва эрта қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.

Иш куни дегани, шу кун ёпилгунга қадар банклараро тўловлар ўтади, ўша кунги ўтказмалар тўхтатилгач эса бошқа банкдан ўтказиладиган тўловлар ўтмайди. Бошқа банкдан пул ўтказиб кредит тўламоқчи бўлсангиз ҳам, эртага охирги кун. Ундан кейин фақат нақд пулда тўлашингиз мумкин. Ёки ўша банкдаги мижозлардан, сарғайиб пул сўрашга тўғри келади.

Шунинг учун бугун-эрта кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг. Ахир, банкирларни ҳам Ҳайит кунлари дам олишга ҳақи бор ёки сизга ўхшаб маросимларга қатнашгиси келади.

Ачинарлиси, бундай кунларда дам олинмайди. Ишланади. Фақат ойлик тўламасдан ишлатилади.

Куч қувват тилаймиз банкирларга.


Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.

Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз. Гап таъсир қилса ўқиб кўрарсиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 26 июн куни, соат 11:00 да Ўзбекистон Респубикасининг Бош вазири А.Н.Арипов раҳбарлигида мажлис ўтказилади.

Кун тартиби: Таълим соҳасига оид масалалар билан бирга Муаммоли кредитларни камайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилади.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг биринчи ўринбосарлари, Ёшлар, Инвестиция ва Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Марказий банк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Қишлоққурилишбанк раислари ҳисобот берувчи сифатида белгиланган.

Айтишларича, мазкур йиғилишда ҳоким ёрдамчилари фаолиятидаги камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилади. Бундан ташқари кредитларни ундиришда Коллекторлик фаолиятини йўлга қўйишга оид кўрсатма бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг ахбороти

Элчихона Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақиради.

Ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлайди.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Call-марказига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраймиз: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ: КИМЛАРГА, НИМА МАҚСАДГА, ҚАНЧА, ФОИЗИ...

Қандай ариза қолдирилади?

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредит олиш учун ягона электрон платформа орқали ариза берилади (Платформа манзили online-mahalla.uz)

Қандай мақсадларга кредит ажратилмайди?

- Илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

- савдо-воситачиликни амалга ошириш;

- умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

- ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;

- енгил автотранспорт воситалари, жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;

- маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;

- бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш учун ажратилмайди.

Чорвачиликка кредитлар қандай шартларда ажратилади?

Чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар ажратишда асосий эътибор сут йўналишидаги қорамол ҳамда совлиқ қўй ва эчки сотиб олишга қаратилади. Сотиладиган чорва молларининг ҳар бири бўйича ветеринария хизматининг ветеринария паспорти бўлиши шарт.
Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига камида 10 бошдан 50 бошгача четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва чорва ҳайвонларини идентификациялаш тизимида акс этган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш мақсадида ферма ташкил этиш учун ажратилади.

Ички туризмни ривожлантириш учун ҳам имтиёзли кредит олса бўладими?

Бўлади. Ички туризмни ривожлантириш йўналишида кредит ажратишда устуворлик оилавий меҳмон уйлар, хостеллар ва экоуйлар мажмуасини ташкил этиш ва уларни таъмирлаш бўйича лойиҳаларга берилади.

Ички туризмни ривожлантириш йўналишида айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача ажратилади.

Имтиёзли кредит қанча миқдоргача ажратилади? Гаровга нима тақдим этилади?

Жисмоний шахслар ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ажратилишида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асос ҳисобланади. Бунда тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди (Яъни фуқарога 33 млн. сўмгача ҳеч қандай гаров тақдим этмайди).

Ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари инобатга олинган ҳолда, 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилади.

«Томорқа хизмати» МЧЖларга гаровсиз кредит ажратилади деб эшитдим, бор гапми?

Бор гап. «Томорқа хизмати» МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун ажратиладиган гаровсиз кредитлар 3 йилгача муддатга паррандачилик (тухум йўналиши) ва бир ойлик озиқа учун йўналтирилиши мумкин. Бунда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари «Томорқа хизмати» МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

Мазкур гаровсиз кредитларнинг қайтарилмаслик хавфи ташаббускор ҳисобидан кредит олишдан олдин суғурталанади, ташаббускор томонидан кредит эвазига олинган асосий воситаларга тижорат банки томонидан тақиқ қўйилади.

Мен дафтарда тураман, қандай имтиёзим бор?

«Темир дафтар», «Аёллар» дафтари, «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг кредит олиш юзасидан аризалари алоҳида навбат асосида кўриб чиқилади. (Яъни, умумий навбатда кўрилмайди, "без очеред" кўрилади)

Бунда фуқароларга ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланилиши ва ўз вақтида сўндирилиши юзасидан маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва тижорат банклари билан биргаликда доимий мониторинг ва назорат тизимини ўрнатади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ва Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Z.M.” МЧЖ раҳбари Қ.К. ҳудудий тижорат банки филиалларидан ажратилган 2,9 млрд. сўм ва “М.М.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. 480 млн. сўм кредит маблағлари эвазига шартномада белгиланган қурилиш материалларини харид қилмасдан ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биносини қурмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.N.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган О.Н. ва бошқалар 5 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган 156,1 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУҒИЛДИЮ ЎЛДИ

Жорий йил 1 май санасидан субсидияга ариза бериш бошланган эди. Орадан икки ой ўтиб улгурмасдан ариза қабул қилиш ёпилди. Субсидия учун ариза қабул қилиш учун мўлжалланган платформада «Танланган ҳудуд учун ажратилган лимитлар тугади.» - хабари чиқмоқда.

Ажратилган лимит икки ойга ҳам етмаган, ҳисоб-китоб шунчалик «ақл билан» ишлаб чиқилганки...

Яшанглар ҳурматли мутасаддилар. Босинглар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 15 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

☑️Қишлоққурилишбанк «Яшил» истеъмол кредити фоизлари қулайлашганини маълум қилди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, фоизи 20%, муддати 5 йил.

☑️Ипотека-банк расмий даромадларсиз автокредит таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи 26%дан бошлаб, бошланғич тўлов 20%дан бошлаб.

☑️Ипак йўли банк онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 23,99%дан, муддати 24 ойгача, миқдори 30 млн. сўмгача.

☑️Универсал банк туризм истеъмол кредити таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 32% (бюджет ташкилоти ходимларига 30%), миқдори БҲМнинг 200 баробаригача.

☑️Халқ банки туризм йўналишида бизнес қилмоқчи бўлганларга йўловчи ташишга мўлжалланган транспорт воситалари хариди учун имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 14%, миқдори 300 млн. сўмгача.

☑️Мадад инвест банк банкоматлари орқали Uzcard ва Humo карталаридаги маблағларни ечиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️МКБанк профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан жорий йил 19, 20, 21, 22 ва 23 июн кунлари банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк валютани «Миллий» иловасида фойдали курсда айирбошлашни таклиф этди. Батафсил.

☑️Тенге банк барча банкоматларида Humo ва Uzcard тизимларининг интеграциялашуви якунланганини маълум қилди.

☑️Ziraat bank Uzbekistan 14 июн куни банкнинг собиқ бошқарув раиси Зафер Жанпўлат билан хайрлашишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтганини маълум қилди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Юнистрим тизими орқали Туркияга пул ўтказмаларини банк офисларида чегирмали комиссия (1%) билан юборишни таклиф этди.

☑️Туронбанк 2,5 тоннагача юк кўтариш қувватига эга бўлган транспорт воситалари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 48 ойгача.

☑️Asia alliance bank якка тартибдаги турар-жой биноларни харид қилиш, бирламчи ёки иккиламчи бозордан кўп қаватли квартира харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратаётганини маълум қилди.

☑️Анорбанк «Қулай микроқарз» олган мижозларга iPhone 14 Pro Max ютиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

☑️Узумбанк Click тизимини ўз гуруҳи билан бирлаштирганини маълум қилди.

☑️Капиталбанк "Sprint USD" валюта оонатини тақдим этди. Минимал бошланғич тўлов 100$, максимал муддати 36 ой, биринчи уч ой 6,5%, кейин 4%.

☑️KDB Bank Uzbekiston эндиликда мавжуд барча банкоматларда ҳар икки тизим Humo ва Uzcard карталаридан нақд пул ечиш имконияти мавжудлигини маълум қилди.

☑️Трастбанк жисмоний ва юридик шахсларга қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Жисмоний шахсларга (5 кВт гача) фоизи 22%, муддати 60 ойгача, миқдори БҲМнинг 200 бараваригача.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Тенге банк;
▪️МКБанк;
▪️ТБС банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Ҳоким ёрдамчиси қўлга олингани тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада тижорат банкларида мавжуд автокредитлар ва ипотека кредитлари тўғрисида пост жойладик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИПОТЕКА-КРЕДИТЛАРИ
Маълумот 2023 йил 15 июн куни тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%дан бошлаб

👉 Батафсил 👈

▪️Исталган турар жой учун ипотека (бирламчи ва иккиламчи бозор учун)
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

☑️Агробанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

▪️Ўз маблағи ҳисобидан (бирламчи ва иккиламчи бозор учун)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 26,0% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб

👉 Батафсил 👈

☑️Микрокредитбанк
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоизи 16,5-18% гача
Бошланғич тўлов 15-50%

👉 Батафсил 👈

▪️Иккиламчи бозор учун
вақтинча тўхтатилган


▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 16,5-18%гача
Бошланғич тўлов 15-50%

👉 Батафсил 👈

☑️Hamkorbank
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоиз ставкаси:
Бошлангич тўлови 50% йиллик 17%
Бошлангич тўлови 30% дан 50% гача йиллик 18%
Бошлангич тўлови 15% дан 30% гача йиллик 19%

👉 Батафсил 👈

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 26%

👉 Батафсил 👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоиз ставкаси:
Бошлангич тўлови 50% йиллик 17%
Бошлангич тўлови 30% дан 50% гача йиллик 18%
Бошлангич тўлови 15% дан 30% гача йиллик 19%

👉 Батафсил 👈

☑️Туронбанк
▪️Янги уй-жой учун

Фоизи 18%
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 15%
Имтиёзли давр 6 ойгача
Миқдори 416 500 000 сўмгача

👉 Батафсил 👈

▪️Расмий даромадсиз ипотека кредити
Фоизи 16%дан
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 50%
Имтиёзли давр 6 ойгача
Миқдори 416 500 000 сўмгача

👉 Батафсил 👈

▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи 16%дан
Муддати 20 йил
Бошланғич тўлов 50%
Имтиёзли давр 6 ойгача
Миқдори 416 500 000 сўмгача

👉 Батафсил 👈

☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
«Фаровон» ипотека кредити

Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

▪️Иккиламчи бозор учун
«Қулай» ипотека кредити

Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 26%

👉 Батафсил 👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

☑️Алокабанк
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоизи 17,5%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 25%

👉 Батафсил 👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17,5%
Бошланғич тўлов 15%

👉 Батафсил 👈

☝️🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

Ипотека кредити олишда давлатдан субсидия ёрдами олиш тартиблари ҳақида 👉 бу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Сўровномадан иштирок этганларнинг катта қисми, «Дам олиш кунлари ишга чақиришмоқда, риоя этилмади. Беш кунга чидашмайди.» - деган жавобни берган.

Келинг аниқлаштирамиз. Дам олиш кунлари ишга чақирганлар, қайси банкдан?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Дам олиш ёки байрам кунида ходим розилигисиз ишга чиқариш мумкинми? Бу кунлар учун қанча ҳақ тўланиши керак? Розилик фақат ариза билан билдириладими?

Юқоридаги сўровномадан кўриниб турибдики, дам олиш куни билан боғлиқ масалалар ҳали ҳам ўлда-жўлда назорат қилинмоқда ёки ҳудудлардаги раҳбарларимиз ходимларнинг дам олиш ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмоқда. Бу бўйича нималарни билишимиз лозим!

Умумий қоидага кўра, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. (Ишланмайдиган байрам кунлари 9 та). Шунингдек, қонунчиликда ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиққан ҳолда айрим истисно ҳолатлар белгиланган. Қуйида дам олиш ёки байрам кунлари ишга чиқаришнинг айрим ҳуқуқий асосларига оид муҳим қоидалар келтирилган.

Шошилинч ишларни бажариш учун ходим розилиги билан дам олиш ёки байрам куни ишлашга рухсат берилади

Ташкилотнинг кейинги нормал фаолияти шошилинч бажариладиган ишларга боғлиқ бўлганида, ўша ишларни бажариш учун ходимлар уларнинг ёзма розилиги билан дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилиши мумкин.

Бунда шошилинч бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхати жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси билан келишиб иш берувчи томонидан ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

Шунингдек, ишланмайдиган байрамларда ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш имкони бўлмаган, аҳолига хизмат кўрсатиладиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Бундан ташқари, маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радиоэшиттириш ва бошқа ОАВ ходимлари дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилиши мумкин.

Бахтсиз ҳодиса рўй берганда ходимни розилигисиз ишга чақириш мумкин

Қуйидаги ҳолатларда ходимнинг розилигисиз дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилади:

табиий ёки техноген ҳалокатлар, авариялар, бахтсиз ҳодисалар (ёнғин, тошқин, зилзила, эпидемия ва бошқалар) давридаги ишларни бажариш учун;

бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

иссиқ ва совуқ сув, газ, ёруғлик, иссиқлик таъминоти, транспорт, алоқанинг нормал ишлашини бузадиган ҳолатларни бартараф этиш учун;

иш берувчи мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

Ҳомиладор аёлларни ҳар қандай ҳолатда уларнинг розилигисиз дам олиш куни ёки байрам куни ишга чақириш мумкин эмас

Ногиронлиги бўлган ходимлар, ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси бўлган ходимларни дам олиш куни ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга ҳар қандай ҳолатда (бахтсиз ҳодисада ҳам) фақат уларнинг розилиги билан йўл қўйилади.

18 ёшгача бўлган ходимларни эса дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади (ТВ, ОАВ, радио, спорт соҳасидаги ишлар мустасно).

Дам олиш ёки байрамдаги иш учун 2 ҳисса пул тўланади

Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Дам олиш ёки байрам кунидаги иш учун иш берувчи буйруғи керак

Дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ходимнинг розилиги ариза билан ёки буйруққа имзо қўйдириш орқали олинади.

Ходим розилигисиз ишга жалб этилганда буйруқда ходим розилигисиз ишга жалб қилиш асослари қўрсатилиши керак.

Эслатма: юқоридаги тартиблар бузилганда ходимлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга, шунингдек меҳнат, прокуратура, адлия органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Судга мурожаат қилинганда ходимлар суд харажатларидан озод қилинади.

Дилмурод Ражабоев
(Hudud24.uz колумнисти)

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​🌞ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд кредитлар шартлари рўйҳати. Маълумотлар Бош банк мутасаддиларидан 2023 йил 20-22 июн кунлари олинган.

☑️Туронбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 21%гача
Бошланғич тўлов 15%
Миқдори шартномага асосан
Имтиёзли даври 6 ой
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%
Миқдори 60 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов 0%
👉Батафсил👈

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 21%дан бошлаб
Миқдори 15 млн. долларгача
👉Батафсил👈

▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 21%дан бошлаб
Миқдори умумий лойиҳа қийматининг 70 фоизидан ошмаган миқдоргача
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛГАН

☑️Микрокредитбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Миқдори 5 млрд. сўмгача
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Миқдори 50 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️ Hamkorbank
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 6 йилгача
Фоизи 23,99%
Миқдори чекланмаган
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати ва фоиз ставкаси
12 ойгача 18%
24 ойгача 20%
36 ойгача 22%
84 ойгача 24%
Миқдори 66 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Алокабанк
▪️Қайта тикланувчи муқобил энергия манбалари билан таъминлашга мӯлжаланган ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш учун

«Муқобил энергия»

Муддати 60 ойгача
Фоизи 21%
Миқдори 1 млрд сўмгача

☑️Агробанк
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи банк ўз маблағлари ҳисобидан 20%
Молия вазирлиги компенсацияси 8%
Мижоз томонидан тўланади 14%
Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 14%
Миқдори 500 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

▪️«Яшил энергия» юридик шахслар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 23,99%
Молия вазирлиги компенсацияси 5%
Мижоз томонидан тўланади 14%
Миқдори 5 млрд. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Асакабанк
▪️Фойдаланувчилар учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори 66 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

▪️Тадбиркорлик субъектлари учун
Халқаро тараққиёт уюшмаси линияси ҳисобидан:
Кредит муддати - 7 йилгача
Кредит бўйича фоиз ставкаси - 6 ойлик LIBOR+ хорижий банк маржаси + "Асакабанк" АЖ маржаси
Кредит миқдори 2 миллион АҚШ долларигача (лекин лойиҳа умумий қийматининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда)
Имтиёзли давр 12 ойгача

Банк маблағлари ҳисобидан:
Кредит муддати 3 йилгача
Кредит бўйича фоиз ставкаси - хорижий валютада 11,99%, миллий валютада 21%
Кредит миқдори лойиҳа умумий қийматининг 70% дан кўп бўлмаган миқдорда
Имтиёзли давр 12 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Халқ банки
▪️Фуқаролар учун
Муддати 5 йил
Фоизи 20%
Миқдори 100 млн. сўм
👉Батафсил👈

▪️«Яшил энергия» кредити юридик шахс ҳамда тадбиркорлик субектларига
Муддати 60 ой
Фоизи 21%
Миқдори 3 млрд. сўм
👉Батафсил👈

☑️Ipoteka-bank OTP Group
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 23,99%
Миқдори Мижоз сўровига асосан
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов мавжуд эмас
Миқдори 99 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олинг.

Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.

Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Қуёш панеллари ўрнатганларга компенсация тўланиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини қанчадан сотиб олиниши, қайси санада тўлаб берилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Бугунги Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан 29 июн (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинган.

☑️Қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлиши белгиланган:

▪️28 июн, чоршанба (Қурбон ҳайити);

▪️29 июн, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️30 июн, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️1 июл, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

▪️2 июл, якшанба.

☝️🏻Айрим банклар кунни ёпмасдан, дам олиш кунлари ходимларни ишлатишни мўлжаллаётгани, ходимларни огоҳлантираётгани хабарлари келиб улгурди. Айрим, ҳокимликлар эса байрам бир кун бўлишини, байрам давлат хизматчилари учун эмас, балки оддий фуқаролар учун дегани ҳақида ҳам хабарлар келмоқда. Демак, давлат хизматчилари оддий фуқаро эмас, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъминланиши шарт эмас. Оғзини очса, боши узилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirkundaligi)

ЭСКИ ТОС, ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ГАП, ЭСИ КИРМАЙДИГАНЛАР...

Фарғона
Ассалому алайкум, Банкир кундалиги ходимлари. Кириб келаётган Ҳайит айёми қутлуғ бўлсин. Сизлардан навбатдаги илтимос билан Республика Ҳоким ёрдамчилари номидан мурожаат йўллаяпмиз. Мурожаат мазмуни: Компенсация ва KPI. Байрам арафаси хар бир давлат хизматчиси байрамлик премия мукофотларини олишади. Биз Ҳоким ёрдамчилари тизимида ҳалигача қўшимча Байрамлик мукофотлари берилмаган, умид ҳам қилмаймиз. Биз ўзимиз ишлаб топган Компенсация ва KPI мизни яъни ПҚ-29, ПҚ-31 сонли қарорларнинг вақтида ижросини масъул вазирликдан сўраяпмиз. Реакция фақат сиз каби телеграм каналарида портласа бўлаяпди.

Бутун республика бўйича берилган йўқ, май ойи учун.

Тошкент
Ассалому алайкум Тошкент вилоятидан ёзаяпман, ҳоким ёрдамчисиман бизга компенсация ва KPI маблағлари тўлаб берилгани йўқ, шу масалада ёрдам берсаларинг. Олдиндан раҳмат.

Наманган
Ҳоким ёрдамчиларини май ойи компенсацияси ва икки ой KPI пулларини тушириб беришсин. Эски ишлаган жойимиздаги ҳамкасбларимиз ойлик премия, Ҳайит учун премияни олишди. Бугун иш ҳақларини ҳам олишади. Бизга эса иш ҳақи у ёқда турсин, ўзимизни эски ойни KPI ва компенсациямиз ҳалигача берилмади. Эртага эса Ҳайит байрами. Тизим ташкил қилинибдики, доим шу муаммони сизларга ёзамиз. Одамни Жон жонидан ўтиб кеттику! Эплолмаса ёпсин тизимни аввалги жойимизга қайтайлик...

Илтимос ҳоким ёрдамчилари номидан канализда чиқариб беринг. Республика бўйича ҳеч ким олмаган.

P.S.: Агар ишга яраша маош тўланмаса, маошга яраша ишлашади. Тўловларни мана шундай кечикиб тўлайдиганлардан ташқари ҳаммани Ҳайит байрами билан табриклаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Qurbon Hayiti bayram kunlarida yaqinlaringizni xursand qiling!
“Beeline”dan 10 000 so'm evaziga 10 GB!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025-йил 4-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк инфляция ва унинг омиллари бўйича сўровнома ўтказмоқда, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома @kutilmalar_Iyun2023_bot орқали, жорий йил 30 июнга қадар давом этади. Сўровномада бепул иштирок этиб, эсдалик совға ютиб олиш мумкин.

☑️Қишлоққурилишбанк расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ҳам бирламчи уй-жой бозоридан уй харид қилиш учун ипотека кредити таклиф этди. Бунинг учун банк карталаридан амалга оширилган харажатлар асос бўлади. Бошланғич бадал 15%, муддати 20 йил.

☑️Ипотека-банк тадбиркорлик субъектларига иккиламчи борман енгил автомашина сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 23,99-26%, бошланғич тўлов 0%дан бошлаб.

☑️Ипак йўли банк Фарғонада учта банк хизматлари марказини очди. Манзиллари, Қўқон шаҳри, Навбаҳор кўч., 53 Д-уй, Марғилон шаҳри, Б.Марғилоний кўч., 21-уй, Олтиариқ тумани, Ўзбекистон кўч., 27-уй.

☑️Универсал банк қуёш панеллари учун Sunligh истеъмол кредитини таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи 25%, миқдори БҲМнинг 300 баробаригача.

☑️Мадад инвест банк телеграм саҳифасида валюта курсларидан бошқа нарса таклиф этмади.

☑️МКБанк қуёш панеллари учун «Яшил энергия» истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори 150 млн. сўмгача, муддати 5 йил, фоизи 20%.

☑️Ўзмиллийбанк бизнес учун ҳисобрақам очишни бепул таклиф этмоқда.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграциялаш бўйича ишлар якунланганини маълум қилди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк пахта ва тўқимачилик кластерларига имтиёзли "White gold" кредитлашни таклиф этди.

☑️Туронбанк расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ҳам 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 29%, муддати 48 ойгача.

☑️Asia alliance bank автомашина гарови асосида «Авто ломбард» микроқарзини таклиф этди. Расмий даромад талаб этилмайди. Гаровга 2018 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобил қабул қилинади.

☑️Анорбанк автомобил учун муддатли тўлов таклиф этди. Фоиз ставкаси 0%, муддати 4 йилгача. Расмий даромадсиз ва пеняларсиз тақдим этилади. Тел.: 1290.

☑️Узумбанк ва Капиталбанклар ўз телеграм саҳифаларида ўтган ҳафтада бирорта ҳам хабар эълон қилмади. Ҳатто валюта курсларини ҳам.

☑️Трастбанк ташкил топганининг 29 йиллигини нишонлади. Банк жамоасини табриклаймиз.

☑️Алоқабанк корпоратив мижозларига кредитлар таклиф этди. Фаолиятни ташкил этиш учун 36 ойгача муддатга, 500 млн. сўмгача, айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатгача 200 млн. сўмгача ажратилади.

☑️TBC Bank иловасидан код олиб, танишларни банк хизматларидан фойдаланишга чақириб, банк хизматларидан фойдаланган ҳар бири учун 100 минг сўмдан ишлаб олишни таклиф этди.

☑️Агробанк хорижий валютада Premium омонатини таклиф этди. 13 ойга 6%, 24 ойга 6,5%. Агар омонат мобил илова орқали онлайн очилса, 0,5% қўшилади.

☑️Ориент финанс банк ўзининг ташкил этилганлигининг 13 йиллигини нишонлади. Навқирон банк жамоасини табриклаймиз.

☑️Гарант банк Uzcard карталарини индивидуал дизайнда эмиссия қилишни бошлаганини маълум қилди. Картани устига ўзингизни расмингизни ҳам чиқариб олишингиз мумкин.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Қишлоққурилишбанк;
▪️Гарант банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Тўлов-контракт ёки ипотека кредитлари учун тўланган маблағдан 12% даромадҳсолиғини қайтариб олиш мумкинлиги тўғрисида).

☑️Тижорат банкларида мавжуд автокредитлар ва ипотека кредитлари тўғрисида пост жойладик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Кеча ўтган, Марказий банк Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Муминов Бекзод Полвонович бугун таваллуд айёми муносабати самимий муборакбод этамиз.

Бекзод Полвонович 1984 йил 25 июнда туғилган. 2006 йилда Тошкент Молия институтининг бакалавр, 2018 йилда Ўзбекистон Респуликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти бош бошқармасида бошлаган. Бош бошқармада бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаментида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, департамент директори ўринбосари лавозимида хизмат қилган. 2021 йил апрел ойидан Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Сизга дунёдаги барча эзгу тилакларни тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Фарғона вилояти Ўзбекистан туманидан мурожаат йўлламоқдамиз.

Туман ҳокими ҳоким ёрдамчиларига солиқ йиғдириш камлик қилгандай шанба дам олиш куни соат еттига йиғилишга чақиради.

Ҳоким ёрдамчиси ҳурматли Президентнинг маҳалладаги вакилими ёки ҳокимларни хоҳлаган иш буюриб хоҳлаган вақтда йиғилишга чақирадиган ҳокимга тобе одамларми?

P.S.: Ишлашни йиғилиш қилишда деб билишади. Ишлашнинг бошқа йўли йўқ улар учун. Фақат йиғилишда кимнидир изза қилса, бошқалар ток ургандай сакраб туриб ишлаб кетади. Дам олиш куни деган тушунча ижро ҳокимиятининг тушига ҳам кирмайди. Зал тўла қуллар, қамчиламаса ишламайди, уларнинг назарида.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Тўлов-контракт ёки ипотека кредитлари учун тўланган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олиш мумкин. Бунинг учун ушбу видеоқўлланмани яхшилаб кўриб чиқинг.

1️⃣Барчаси онлайн my3.soliq.uz сайти орқали (шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда) декларация юборишдан бошланади.

2️⃣«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматининг янги версиясида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

☑️12% даромад солиғини қуйидаги тўловлар учун қайтариб олиш мумкин:
▪️контракт;
▪️нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
▪️ипотека кредитлари.


☑️Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.

☝️🏻Барча маълумотлар тўғри тўлдирилса ва бошқа солиқлардан қарздорлик мавжуд бўлмаса, маблағлар солиқ тўловчининг банк пластик картасига 15 кун ичида қайтарилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Хусусий мактаб ташкил этишга ажратиладиган кредитнинг 14 фоиздан ортган қисми қоплаб берилади

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хусусий таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида маълумот берди.

«Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади.

⚡️Тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил этиш учун олинадиган кредитнинг 14 фоиздан ортган қисми қоплаб берилади.

Хусусий мактабларда муаллимлар учун талаблар давлат мактаблари билан бир хил бўлади. Шу орқали, мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан кўп бўлган бирорта синф қолмайди (ҳозир 37 мингта бундай синф бор).

Умуман, ҳозирги вақтда хусусий мактабларда мавжуд 85 минг ўқувчи ўрнини 2030 йилга қадар камида 400 мингтага етказиш бўйича барча шароитларни яратиб берамиз», – деди номзод.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ҲАММА КЕТМА-КЕТ БЕШ КУН ДАМ ОЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

☑️Унга мувофиқ 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

▪️Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинди.

Хуллас, 2023 йил 28, 29, 30 июн, 1 ва 2 июл кунлари барча учун дам олиш куни деб Президент қарор билан белгилаб берди.

Шу кунларда ишга чақирган, ўзини Президентдан устун қўйган бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда

КИМ ҚАЙСИ ВАЗИФАНИ БАЖАРИШИНИ БИЛИШАДИМИ?

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчисиман.

Бизга бир ҳафтадан бери солиқ бўйича разбор бошланган. Ҳар куни эрталаб соат 7:00 да кечки пайт 20:00 да йиғилиш.

Шанба кун ҳам ишга чиқдик, бугун (якшанба) ҳам солиқ йиғишимиз керак экан. Кечқурин 20:00 да йиғилишга чақирилиб разбор бўларкан.

Янги Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари тизимини оёқ ости қилиб ётибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳар ҳокимлиги шўъба бош мутахассиси А.Б. ва фуқаро М.Т. фуқаро Д.Д.га уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Субсидия ажратиш масаласига оид асосий саволларнинг жавобларини 👉бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel