bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭСЛАТМА

Жорий йил 11 май кунги видеоселектор йиғилишида:

Тадбиркорлар билан ишлашда туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланган эди.

Ўзгариш бўлдими? Ё ҳалиям улар республика кўрсаткичидан орқадами?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президентнинг инаугурацияси эртага бўлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2023 йил 14 июль куни бўлиб ўтади.


Инаугурация нима?
Инаугурация — давлат бошлиғининг шу олий лавозимни бажаришга киришиши ва шу муносабат билан ўтказиладиган тантанали маросим.

Ўзбекистонда одатда Президент Конституция ва/ёки Қуръони каримга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилиши орқали инаугурация маросими бўлиб ўтади.

Қасамёд сўзлари: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚙АВТОМОБИЛ БОЗОРИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Автомобил бозори кўрсаткичларини таҳлил қилди.

☑️Енгил автомобиллар савдосининг энг катта пасайиши:
▪️Сирдарё – 36 фоиз;
▪️Бухоро – 34 фоиз;
▪️Тошкент шаҳрида – 34 фоиз қайд этилди.

Батафсил: 👇
Ўзбек тилида: review.uz/oz/snx
Рус тилида: review.uz/snx
Инглиз тилида: review.uz/en/snx

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ДОЛЛАР РЕКОРД ДАРАЖАГА ЕТИБ, ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДАГИ ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧНИ ҲАМ ОРТДА ҚОЛДИРДИ

2023 йил 12 июлдан валюталар курси:

1$ - 11 574,13 (+ 18,54)⤴️
1€ - 12 738,49 (+ 73,56)⤴️
1₱ - 127,95 (+ 1,83)⤴️
1¥ - 82,43 (+ 1,34)⤴️


Фақатгина 2022 йил 18 март санасида доллар курси 11571,99 сўм бўлган эди. Бугундан бошлаб ўша тарихий курс ҳам бошқа эсланмайдиган бўлди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВДАН КЕЙИН ИЛК СЕЛЕКТОРИДАЁҚ ҲОКИМЛАРНИ БЎШАТИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.

Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚗 Tracker avtomobili yutuqli o‘yini!

Tracker avtomobilini yutib olishni istaysizmi? U holda «ARTIST» shou-loyihasida ishtirok eting!

Nima qilish kerak?

🎙O‘zingizga yoqqan san’atkor uchun 5500 qisqa raqamiga SMS yuborib, «ARTIST» musiqiy loyihasidagi SMS-ovoz berishda ishtirok etish;
📱Va/yoki Ucell mobil ilovasi orqali hisobni kamida 50 000 so‘mga to‘ldirish.

G‘olib «ARTIST» musiqiy loyihasi finalining jonli efirida aniqlanadi. Ishtirokchilarning chiqishlarini har yakshanba soat 20:00 da Zo‘r TV telekanalida kuzatib boring.

Ucell – «ARTIST» musiqiy loyihasining aloqa hamkori.

Batafsil: www.ucell.uz/3hgt
_______________

🚗 Розыгрыш автомобиля Tracker!

Хотите выиграть автомобиль Tracker? Тогда участвуйте в шоу-проекте «ARTIST»!

Что необходимо сделать?

🎙Принять участие в SMS-голосовании музыкального проекта «ARTIST», отправив SMS на короткий номер 5500 в пользу понравившегося артиста;
📱И/или пополнить счёт через мобильное приложение Ucell на сумму от 50 000 сумов и более.

Победитель будет определен в прямом эфире финала музыкального проекта «ARTIST». Наблюдайте за выступлениями участников каждое воскресенье в 20:00 на телеканале Zo‘r TV.

Ucell – Партнер связи музыкального проекта «ARTIST».

Подробно: http://www.ucell.uz/3hgs

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

☑️Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди:

▪️Шавкат Мирзиёев 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олган;

▪️Робахон Махмудова — 4,43%;

▪️Улуғбек Иноятов — 4,02%;

▪️Абдушукур Хамзаев — 3,74%.

Марказий сайлов комиссияси.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Туронбанк» АТБ Бошқарув раиси Мирзаев Чори Садибақосович Президентлик сайловларида иштирок этди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Диний материалларни тарқатиб, жавобгарликка тортилмаслик учун буни билишингиз шарт!
👉
Батафсил ўқиш

Банкнинг ички ҳужжати жиноий жавобгарлик келтириб чиқарадими?
👉 Батафсил ўқиш

Ҳар бир ота-она билиши шарт!
👉 Батафсил ўқиш

Хуллас, шу каби энг долзарб масалаларга Адвокат Абдуллаев каналидан жавоб топасиз!

Обуна бўлишни унутманг!
➡️
@Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ТЕХНИК НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Тадбиркорлар ва тижорат банк ходимлари диққатига!

Хабарингиз бор, жорий йил 4 июл куни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг «Тадбиркор» ахборот тизимида юзага келган техник носозлик юзага келгани ҳақида маълум қилинган эди.

Бугун техник носозлик муваффақиятли бартараф этилгани маълум қилинди.

Ҳозирда «Тадбиркор» ахборот тизими барқарор ишламоқда!

☝️🏻Кредит олишда фоиз тўловлари учун компенсация олиш тартиблари, шартлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУХОРОДА БАНК ХОДИМИ МИЖОЗЛАР КАРТАЛАРИДАН МАБЛАҒЛАРНИ ЎҒИРЛАГАН АНИҚЛАНДИ

Бухоро вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими томонидан Ғиждувон туманидаги банк филиали сайёр касса кассири пенсия, моддий ёрдам ва 2 ёшгача нафақа тўловлари учун очилган 41 та банк карталаридаги маблағларни ўғирлаганлиги аниқланди.

Ҳозирда ўғирланган маблағлар барчаси қопланиб, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Beeline”da yoz qizg‘in pallada!
“Chilla” yozgi yarmarkasi munosabati bilan Sizni Beeline Uzbekistan ilovasida PUBG, YouTube, Instagram uchun foydali internet-paketlar, yoqimli sovg‘alar, chegirmali tarif rejalar va boshqa ko‘plab bonus takliflar kutmoqda.

Ilovani yuklab olish

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Тадбиркорлар ва банк ходимлари диққатига!

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг «Тадбиркор» ахборот тизиминида техник носозлик кузатилмоқда.

Ушбу носозликлар яқин вақт ичида бартараф этилиб, бу тўғрисида хабар берилади.

Жамғарма маъмурияти келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

☝️🏻Кредит олишда фоиз тўловлари учун компенсация олиш тартиблари, шартлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«ORIENT MOTORS TRUCK» компанияси харидорларни хурсанд қилишда давом этади.

«ORIENT MOTORS TRUCK» компанияси техника омборида қуйидаги мутлақо янги бўлган газли тягачларни ҳеч қандай навбатларсиз харид қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг‼️

Бунинг учун Сиз савдо офисларимизга ташриф буюриб, ўзингизга маъқул келган

- CAMC H9 VOLVO (6*4, 4*2)
- HOWO MAX (6*4, 4*2)
- HOWO T7H (6*4, 4*2)
- HOWO V7X (6*4)
- HOWO A7 (6*4) русумли газли тягачлардан бирини харид қиласиз.

Маълумот ўрнида, «ORIENT MOTORS TRUCK» компанияси махсус техникаларни чет давлатлардан импорт килиш буйича Республикамизда етакчи поғонада туради.

Савдо офисларимизга ташриф буюриб, батафсил маълумот олишингиз мумкин.

📍Тошкент вил, Зангиота тумани, Автомагистрал йўли M-39, 54-А уй.
📍Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 27-уй
📍Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, У.Носир кўчаси, 2-уй

Бизга албатта қўнғироқ қилиб, батафсил маълумот олинг :

📞+998 99 808 09 90
📞+998 99 434 09 90

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇

Telegram | Instagram | Facebook | Orientmotors

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кичик ва ўрта бизнес соҳасида ёшлар салоҳиятини юзага чиқариш, жойларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган «Ёшларнинг 100 та энг илғор лойиҳаси» танлови натижаларини эълон қилди.

Танловда иштирок этиш учун платформа орқали 1469 та ариза келиб тушган.

Низомга мувофиқ, «хизмат кўрсатиш» ва «ишлаб чиқариш» йўналишларидаги бизнес-режа лойиҳалари бўйича ҳужжатлар тўпламини тўлиқ тақдим етган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танловда иштирок этди.

☝️🏻Биринчи босқич доирасида танлов комиссияси томонидан 1469 та лойиҳадан танловнинг барча шартларига жавоб берадиган 38 та лойиҳа танлаб олинди.

Бундан ташқари, танлов шартларини инобатга олиб, ғолиблар сонини 100 тага етказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бунинг учун иккинчи босқичга ўтган 120 та лойиҳа қўшимча экспертизадан ўтказилди.

Шундай қилиб, танловдан ўтган ҳар бир лойиҳа амалга ошиши учун молиявий ёрдам бериладиган бўлди.

100 ғолиб ёшлар рўйҳати 👉мана бу ерда.👈

Хабарни танловга қатнашган ёшларга юбориб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди. Президентликка расман киришди.

Ўзбекистон президентлигига сайланган Шавкат Мирзиёев муқаддас Қуръони Карим китоби ва Конституцияга қўлини қўйган ҳолда тантанали қасамёд қилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКЛАРДА КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИ ҲАҚИДА ҚАЕРГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАШ КЕРАК?

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офиси почта манзиллари, ишонч телефон рақамлари, расмий веб-сайтлари ва коррупция ҳолатларида мурожаат юбориш мумкин бўлган телеграм-бот манзилларни йиғдик. Маълумотлар тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан олинган.

☑️Туронбанк
▪️Манзил: 100011, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 4а уй
▪️Ишонч телефони: 95 144-60-00, 71 244-38-76
▪️Сайт: www.turonbank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @turonbankantikor_bot

☑️Халқ банки
▪️Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 46 уй
▪️Ишонч телефони: 71-210-20-02, 11-06
▪️Сайт: www.xb.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун "Тезкор хабар" мобил иловаси, "ichki nazoratxb.uz" почта манзили.

☑️Микрокредитбанк
▪️Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси, 14.
▪️Ишонч телефони: 71-202-99-99, 55-503-77-11
▪️Сайт: www.mkbank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @mkbanticor_bot

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
▪️Ишонч телефони: 78-120-45-01
▪️Сайт: www.sqb.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @sqbantikor_bot

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхантохур тумани, А.Навоий кўчаси, 18А-уй
▪️Ишонч телефони: 71-150-10-01.
▪️Сайт: www.qishloqqurilishbank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @QQB_Antikor_bot

☑️Агробанк
▪️Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
▪️Ишонч телефони: 71-202-80-08
▪️Сайт: https://agrobank.uz/
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @agrobankcompliancebot

☑️Ziraat Bank Uzbekistan
▪️Манзил: Тошкент шахар, Бунёдкор кўчаси, 15АБВ
▪️Ишонч телефони: 71-150-43-31
▪️Колл марказ телефони: 78-147-67-67
▪️Қисқа рақам: 1293
▪️Сайт: www.ziraatbank.uz

☑️Ипак Йули Банк
▪️Манзил: Тошкент.ш, 100017, А.Кодирий кўчаси, 2
▪️Ишонч телефони: 78-140-78-00, 78-140-69-00
▪️Сайт: www.ipakyulibank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @ipaksupport

☑️Асакабанк
▪️Манзил: 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 67-уй
▪️Ишонч телефони: 1152
▪️Сайт: www.asakabank.uz
▪️Коррупцияга оид мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @Asaka_antikorrup_bot

☑️Hamkorbank
▪️Манзил: 170119, Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси, 85-уй
▪️Ишонч телефони: 78 150-91-22
▪️Сайт: www.hamkorbank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун электрон почта: muloqot@hamkorbank.uz

☑️Трастбанк
▪️Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 7-уй
▪️Ишонч телефони: 71-207-36-45
▪️Сайт: www.trastbank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @trusbank_info_bot

☑️Алоқабанк
▪️Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 4-уй
▪️Ишонч телефони: 71-230-77-77, 71-230-44-44, 71-232-83-31
▪️Сайт: www.aloqabank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @aloqabanksavolbot

☑️Ипотекабанк
▪️Манзил: 100000, Ташкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчаси, 30-уй
▪️Ишонч телефони: +998 (78) 150-11-22, 1233 қисқа рақам
▪️Сайт: www.ipotekabank.uz
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @Compliance_control_bot

☑️Anor bank
▪️Манзил: 100170, Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 4 уй
▪️Ишонч телефони: 55-503-00-00, 55-503-01-01, 1290
▪️Сайт: www.anorbank.uz/
▪️Коррупцияга қарши мурожаат юбориш учун телеграм-бот: @AnorBankSupportBot

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКДА АМАЛИЁТ ЎТАЁТГАН ТАЛАБАЛАР ФУҚАРОЛАРНИНГ ПЛАСТИК КАРТАЛАРИДАН МАБЛАҒЛАРНИ ЎҒИРЛАГАНИ АНИҚЛАНДИ

ИИВнинг маълум қилишича, Термиз шаҳрининг Тупроққўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро “102” хизматига қўнғироқ қилиб, номаълум шахслар банк картасидан илова орқали 75 млн 700 минг сўм пулни ечиб олганини билдирган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни тижорат банкларидан бирига амалиёт ўташ учун борган икки талаба содир қилгани аниқланган.

Талабалар ўзаро келишиб, танишининг номига телефон рақами расмийлаштирган ҳамда унинг телефонидан фойдаланган ҳолда банк ходимларини алдаб, турли амалиётларни бажаришган. Жумладан, фуқаронинг 75 млн 700 минг сўм пулини ўғирлашган. Ўғирланган пуллар Термиз шаҳрида жойлашган банкоматлардан нақдлаштирилган.  

Гумонланувчилар қисқа фурсатда аниқланиб, улардан телефон аппаратлари, кўплаб банк карталари, шунингдек, улардан бири онасига бериб юборган 59,8 млн. сўм миқдоридаги пул ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Суд ҳукмига кўра амалиётчи талабалар Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан айбли деб топилган ва улардан бирига 2 йил 3 ой, иккинчисига эса 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ВАЗИРЛИК ИДОРА РАҲБАРЛАРИ ҲАМ ИШДАН ОЛИНАДИГАН БЎЛДИ

Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари
учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИШСИЗ КИМ? КАМБАҒАЛ КИМ?...

Ишсиз
— «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи бериладиган машғулотга (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишга кўмаклашиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар бундан мустасно). Яъни, иш қидирмаса, тегишли тарзда рўйҳатга олинмаса, ишлашга тайёрлигини билдирмаса у ишсиз дейилмайди. Шунчаки, ялқов дейилса керак!

Кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси
— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган шахслар.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ТАДБИКРОРЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА 14 ФОИЗДАН, 15 МЛРД. СЎМГАЧА КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори (07.07.2023й, ВМ-279-сон) қабул қилинди.

☑️Унда тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит олиш шартлари киритилган.

Кредит олиш учун мустақил ёки ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан платформа орқали электрон шаклда ариза тақдим этилади.

☝🏻Мазкур низом талаблари уй-жой қурилиши билан боғлиқ лойиҳалар учун кредит олишга тадбиқ этилмайди.

Ариза банклар томонидан бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади.

☝🏻Муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда, ариза автоматик равишда рад этилади.

☑️Кредитлар 14 фоиз ставкада 7 йилгача, айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади. Бунда кредитлар:

▪️5 млрд. сўмгача – 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

▪️10 млрд. сўмгача – 101 тадан 200 тагача янги иш ўринлари яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

▪️15 млрд. сўмгача – 200 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига ажратилади.

Кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар банкларнинг ички кредит сиёсати ва кредитлаш билан боғлиқ амалдаги тартибларга мувофиқ андеррайтинг тизими томонидан кўриб чиқилади (Шу жойи яхши бўлмабди. Яъни кредит ажратишга ҳеч қандай қўшимча ўзгариш киритилмабди деса ҳам бўлаверади. Бу андеррайтинг тизими, ўзини устидан қулфлаб олиб, телефонни ўчириб қўйиб, фақат қоғозга қараб қарор қабул қилади. Айрим банкларда андеррайтерлар кимлигини қуйи филиаллардагилар танимайди ҳам).

Тадбиркорлик субъекти томонидан ҳамкорлик шартномасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчиларининг бу ҳақида тузган далолатномалари асосида ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари молиялаштирувчи банкнинг тижорат кредитлари учун белгиланган фоизига ўзгартирилади. Ушбу қоида кредит шартномасида акс эттирилади.

☑️Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Дастур доирасида барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар учун қуйидаги миқдорларда кафиллик тақдим этади:

▪️3 млрд. сўмгача
– 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

▪️4 млрд. сўмгача – 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

▪️5 млрд. сўмгача – 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Bizda yangilanishlar davri!

Toshkent xalqaro moliyaviy boshqaruv va texnologiyalar universitetida yangi 2023-2024-o‘quv yili uchun qabul boshlandi.

Universitetimizda 18 ta bakalavriat yo‘nalishlari va 3 ta magistratura mutaxassisliklari mavjud. Xususan, Siz universitetimizda:

➖ Iqtisodiyot;
➖ Bank ishi va auditi;
➖ Soliqlar va soliqqa tortish;
➖ Moliya va moliyaviy texnologiyalar;
➖ OUS BA (HONS) Buxgalteriya hisobi va moliya yo‘nalishlarida sirtqi va kunduzgi ta’lim shaklida tahsil olishingiz mumkin.

Eslatib o‘tamiz, universitetimizga boshqa OTMlardan o‘qishni ko‘chirish mumkin. Hujjat topshirish mutlaqo bepul.

Hoziroq hujjat topshiring. Kirish imtihonlarida ishtirok etib, universitetimiz talabasiga aylaning.

📌
Davlat tomonidan ajratilgan grant haqida maʼlumot
❕TIFT universiteti 12 mlrd so'mlik granti haqida maʼlumot

❗️Kontrakt narxlari: bit.ly/Talim-yonalishlari

💻 Onlayn hujjat topshirish: qabul.tift.uz

☎️ Call-markaz: +998781132999, +998999932722

📍 Poytaxt qabul ofisi: Shayxontohur tumani, Furqat ko‘chasi, 16-uy

👉 Viloyatlardagi qabul ofislari

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Instagram | Facebook | tiftuniversity">Youtube

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​⚡️Қуёш панел ўрнатган шахсларга компенсация берилади

Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилади.

☑️Компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:

▪️жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

▪️қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;

▪️қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;

▪️энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

☑️қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

▪️жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг асосий ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

▪️юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг асосий ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.

Манба.

P.S.: Баъзан ўйланиб қоламан. Нега қарорлар ижроси таъминланмайди! Қарордаги ижрочиларнинг хабари борми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Эртага «Сукунат» куни

Бугун муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида президентликка номзодлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

☝️🏻Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддаларига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.

▪️Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш таъқиқланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Долларнинг расмий курси 2023 йил учун рекорд даражада кўтарилди. Бу кетишда бундай гаплар оддий ҳолга айланиб қоладиганга ўхшайди.

2023 йил 7 июлдан валюталар курси:

1$ - 11 553,06 (+ 22,59)⤴️
1€ - 12 548,93 (- 12,36)⤵️
1₱ - 124,76 (- 2,45)⤵️
1¥ - 80,17 (+ 0,26)⤴️


Фақатгина 2022 йил 18 март санасида доллар курс бундан юқори бўлган. Ўшанда бир кунда 241,61 сўмга кўтарилган эди. Бошқа саналарда ҳали бу даражада кўтарилмаган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР. ҚАЙСИ БАНКДА ҚАНДАЙ?

Марказий банк тижорат банкларидаги муаммоли кредитларни статистик маълумотини эълон қилди.

Таъкидлаш жойизки, бугунги кунда жами давлат улуши мавжуд банкларга жами кредитларнинг 81 фоизи тўғри келгани ҳолда, муаммоли кредитларнинг 90 фоизи тўғри келмоқда. Кредитларни ўз вақтида ундиришда хусусий банклар самаралироқ иш ташкил этмоқда дейиш мумкин.

☑️Муаммоли кредитларни ундиришда 1 май ҳолатига нисбатан ижобий ўзгариш қилган тижорат банклари:

▪️Ўзмиллийбанк (- 0,10%);
▪️Ўзсаноатқурилишбанк (-0,10%);
▪️Асакабанк (-0,20%);
▪️Халқ банк (-0,30%);
▪️Қишлоққурилишбанк (-0,10%);
▪️Ҳамкорбанк (-0,10%);
▪️Ориент финанс банк (-0,20%);
▪️Тенге банк (-0,80%);
▪️Анор банк (- 0,60%);
▪️Универсал банк (-0,10%);
▪️Равнақ банк (-0,60%).

☑️Жами кредит портфелида муаммоли кредитлар улуши 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан ўзгаришсиз сақланган тижорат банклари:

▪️Агро банк;
▪️Микрокредитбанк;
▪️Алоқа банк;
▪️Капитал банк;
▪️Ипак йўли банк;
▪️Траст банк;
▪️ЎзКДБ банк;
▪️Зираат банк;
▪️Апекс банк.

☑️2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан муаммоли кредитлар қолдиғини ошириб юборган тижорат банклари:

▪️Ипотека банк (+ 0,10%);
▪️Турон банк (+ 0,30%);
▪️Пойтахт банк (+ 0,20%);
▪️Инвест Финанс банк (+ 0,10);
▪️Давр банк (+ 0,10%);
▪️Азия Альянс банк (+ 0,70%);
▪️Тибиси банк (+ 0,10%);
▪️Мадад инвест банк (+ 0,30%);
▪️Гарант банк (+ 0,40%);
▪️Эрон Содерот банк (+ 0,60%).
▪️Ўзагроэкспортбанк (+5,30 %).

☑️Энг йирик кредит портфелли 5 та банк:
1. Ўзмиллийбанк - 88 684 млрд. сўм;
2. Ўзсаноатқурилишбанк - 52 926 млрд. сўм;
3. Агробанк - 51 398 млрд. сўм;
4. Асака банк - 36 679 млрд. сўм;
5. Ипотека банк - 32 997 млрд. сўм.

☑️Энг кўп муаммоли кредит улушига эга 5 та банк:
1. Ўзагроэкспорт банк - 90,40%;
2. Равнақ-банк - 76,90%;
3. Мадад инвест банк - 16%;
4. Халқ банк - 9,90%;
5. Гарант банк - 8,30%.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БИЗНЕС-ОМБУДСМАН ҲАМ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ТЕЛЕФОН РАҚАМ ВА ТЕЛЕГРАМ БОТ ИШГА ТУШИРГАН

Куни кеча, Коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари, вазирлик идораларнинг мурожаат қабул қилиш учун ташкил этилган телеграм ботлари ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ишонч телефони ҳамда телеграмда махсус «бот» ишга туширилганини маълум қилди.

Ишонч телефони: +998 71202-09-47;
Телеграм бот: @corruptionbo_bot

☑️Бу қандай ташкилот дегувчиларга эслатиб ўтамиз:

▪️Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади;

▪️Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

▪️Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади;

▪️Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларини кўриб чиқади ва уларнинг асослилигини ўрганади;

▪️Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишга розилик бериш ёки рад этиш, шунингдек, уларнинг муддатларини узайтириш ёки кўчириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

▪️Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

☑️КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ БЕВОСИТА АМАЛГА ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ:

▪️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

📍Манзил: 100070 Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8 A (мўлжал: собиқ “Россия” мехмонхонаси), ишонч телефони - 1253

▪️Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

📍Почта манзили: bp@prokuratura.uz, ишонч телефони - 1007;

▪️Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

📍Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, проспект. Мирзо Улуғбек, 102 А, телефон: (71) 233 09 94;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

📍Манзил: индекс 100029, Тошкент ш. Юнус Ражабий 1-уй, телефон 102, ишонч телефони - 1002;

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

📍Манзил: 100047, Тошкент ш. Сайилгох, 5, ишонч телефони - 1008;

▪️Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

📍Манзил: Тошкент шаҳри, М.Улугбек тумани, кўч. Академик Я.Ғуломова Д-39А, телефон 71-233 10 07.

☝️🏻Коррупцияга қарши кураш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан ҳам амалга оширилади.

☑️ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРДАГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ТЕЛЕГРАМ БОТЛАРИ РЎЙҲАТИ:

▪️Адлия вазирлиги @antikorbot 

▪️Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги @moliya_vazirligi_bot

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги @EduAntiCorruptionBot

▪️Транспорт вазирлиги @MintransAntikor_bot

▪️Марказий Банк @CBUuz_bot 

▪️Солиқ қўмитаси @dsq_anticorrupciya_bot

▪️«Ўзсувтаъминот» АЖ @UzsuvAnticorruptionBot

▪️«Ўзбекнефтгаз» АЖ @ung_anticorBot

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Дам олиш кунлари ишга чақиришмоқда, риоя этилмади. Беш кунга чидашмайди» деганлар қайси ҳудудда кўпроқ эди?

Муҳтарам Президентимиз Фармони билан 5 кун кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилинди. Бундан мақсад, хизматчи ходимлар Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш эди.

Минг, миллион афсуски, ўтказилган сўровномадан кўриниб турибдики, бизда хизматчи ходимлар тўла тўкис дам олишга қўйилмади. Ихтиёрий сўровномада 3 мингга яқин обуначи (04.07.2023й. соат 9:00 ҳолатига) ишга жалб этилганини белгилаган.

☑️Ишга жалб этилганлар ичида энг кўп овоз йиғган,«ТОП-5» ҳудудлар:

1. Тошкент вилояти - 280 та;
2. Фарғона вилояти - 265 та;
3. Самарқанд вилояти - 263 та;
4. Хоразм вилояти - 261 та;
5. Сурхондарё вилояти - 239 та.

Тижорат банклари ичида ишга жалб этганлар юзасидан сўровномани 👉мана бу ердан👈 ўзингиз кўриб олинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎓 UDEAda Koventri universiteti dasturi asosida ta'lim olishga shoshiling!

Abituriyentlarga quyidagi bakalavriat dasturlari taqdim etiladi:
• Biznes uchun axborot texnologiyalari;
• Buxgalteriya hisobi va moliya;
• Xalqaro moliya va bank ishi;
• Ingliz tili va uni xorijiy til sifatida o‘qitish.

👨‍💼 Iqtidorli yoshlar esa "Agrobank" ATB tomonidan ajratilayotgan grantlar asosida Koventri universitetida o'qishlari mumkin.

Hujjatlar quyidagi havola orqali qabul qilinadi: https://lms.udea.uz/register

Batafsil ma'lumot +998788880800 raqamidagi aloqa markazi va coventry.udea.uz saytida.

Читать полностью…
Subscribe to a channel