⚡️ЯНГИ РЕКОРД. ДОЛЛАР КЎТАРИЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023 йил 26 июлдан валюталар курси:
1$ - 11 613,06 (+ 18,04)⤴️
1€ - 12 824,30 (- 25,30)⤵️
1₱ - 129,01 (+ 0,70)⤴️
1¥ - 82,14 (+ 0,07)⤴️
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадларидан бири, нарҳларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Яна бир эслатма, БАРҚАРОРЛИК сўзи - турғунлик, мустаҳкамлик ва ўзгармаслик ҳолати каби маъноларни англатади.
Хўш, энди савол. Нарҳларнинг барқарорлиги таъминланмоқдами?
👉 @bankirkundaligi 👈
Rossiyadan pul o‘tkazmalari bo‘yicha "layfxak"lar bilan o‘rtoqlashamiz! Agar Rossiyadagi jo‘natuvchida Сбербанк kartasi, O‘zbekistondagi oluvchida esa O‘zbekiston bank kartasi bo‘lsa, u holda pulni СберБанк Онлайн ilovasi orqali BEPUL o‘tkazish mumkin.
2022-yil avgust oyida СберБанк O‘zbekistonga pul o‘tkazmalari uchun komissiyani nolga tushirdi va endi O‘zbekiston banklari СберБанкning Rossiya kartalaridan pul o‘tkazmalarini har doim komissiyasiz qabul qila oladilar - komissiya 0%.
Bu atigi bir necha marta tugma bosish bilan amalga oshiriladi: СберБанк Онлайн ilovasida siz "Платежи" bo'limini, so‘ngra → "За рубеж" → va "По номеру телефона" o'tkazish usulini tanlashingiz kerak → keyin pul o‘tkaziladigan davlatlar ro‘yxatidan - "Узбекистан" tanlanadi, faqatgina qabul qiluvchining mobil raqamini va jo‘natmoqchi bo‘lgan summangiz miqdorni ko‘rsating.
Aytgancha, Rossiyadan O‘zbekistonga SberBank Online orqali pul o‘tkazish va uni hamkor ofislarida naqd pulda olish imkoniyati ham qaytdi.
Endi, sizlarni minglab kilometrlab masofa ajratib turgan bo‘lsa ham, yaqinlaringiz to‘g‘risida qayg‘urishingiz mumkin.
❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚҚА ЯҚИНЛАРИНГИЗ РАСМ ВА ВИДЕОЛАРИНИ ЮКЛАМАНГ.
АКС ҲОЛДА...
Келажакда ундан ҳар қандай мақсадларда фойдаланишлари мумкин.
Фарзандларини расмлари қўйиб борувчи яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ УНДИРИШ ТАРТИБИГА ОИД ТАВСИЯЛАР
Марказий банк томонидан "Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар" ишлаб чиқилди.
☑️Қарздорликларни қайтаришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишда кредит ташкилоти (шу жумладан, талаб қилиш ҳуқуқи ўтган кредит ташкилоти) қуйида келтирилган кўринишларда қарздор билан ўзаро муносабатга киришиши мумкин:
▪️шахсий учрашувлар, телефон орқали сўзлашувлар (бевосита ўзаро муносабатлар);
▪️электрон алоқа тармоқлари орқали юбориладиган матнли, овозли ва бошқа хабарлар юбориш;
▪️қарздорнинг яшаш ёки рўйхатда турган манзилига почта жўнатмалари йўллаш.
ҚУЙИДАГИ РОЗИЛИК БЎЛМАСА, КРЕДИТ БЎЙИЧА ЯҚИНЛАРНИ БЕЗОВТА ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС
☑️Кредит ташкилоти ташаббусига кўра, учинчи шахслар (қарздорнинг оила аъзолари, қариндошлари, мижоз билан бирга яшайдиган бошқа шахслар, мижознинг қўшнилари, танишлари, мижоз билан бирга ишлайдиган ва бошқа жисмоний шахслар) билан муддати ўтган қарздорликларни ундириш бўйича ўзаро муносабатларга қуйида келтирилган розиликлар мавжуд бўлган тақдирдагина киришиши мумкин:
▪️қарздор томонидан кредит ташкилоти учинчи шахслар билан ўзаро муносабатларга киришишга берилган розилиги;
▪️учинчи шахс томонидан кредит ташкилоти билан қарздорнинг қарздорлиги бўйича ўзаро муносабатларни амалга оширишга берилган розилиги.
☝🏻Мазкур розиликлар, шунингдек қарздор ва (ёки) учинчи шахсларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розиликлари кредит ташкилотига ёзма равишда алоҳида ҳужжат сифатида тақдим этилиши лозим.
☑️Кредит ташкилотларига қарздорликни қайтариш бўйича ўзаро муносабатга киришишда қуйидагилар тақиқланади:
▪️қарздорга ва учинчи шахсларга жисмоний куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилиш, жонига қасд қилиш ёки соғлигига зарар етказиш билан таҳдид қилиш;
▪️мол-мулкини йўқ қилиш ёки зарар етказишга ёки шу турдаги йўқ қилиш ёҳуд зарар етказиш билан таҳдид қилиш;
▪️инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавфли бўлган усулларни қўллаш;
▪️қарздор ва учинчи шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи гапларни ишлатиш ва бошқа ҳаракатларни содир этиш орқали қарздор ва бошқа шахсларга руҳий босим ўтказиш;
▪️қарздорга ва учинчи шахсларга исталган бошқа ноқонуний зарар етказиш ёки ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш.
☝🏻Aгар қонун ҳужжаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредит ташкилоти қарздорнинг розилигисиз қарздор ҳақида, муддати ўтган қарзи ва уни ундириш тўғрисидаги, шунингдек бошқа ҳар қандай шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этишга (хабардор қилишга) ёки очиқ маълумот сифатида жойлаштиришга ҳақли эмас.
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
Мазкур мурожаат юзасидан Инфин банк мутахассислари мурожаатчи билан учрашиб, масаланинг туб моҳиятини ҳужжатлар асосида тушунтириб ўтибди. Ўз навбатида, мурожаатчи тушунтириш энди тўғри берилганидан, шуни аввал бошидан айтишганида, бундай мурожаат юбормаган бўлишлигини билдириб, миннатдорчилик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, биз мурожаатларни @bankirmanbot телеграм боти орқали қабул қиламиз ва бунинг учун ҳеч қандай тўлов талаб қилмаймиз. Турли сохта ботларга ишониб, пул тўлаб, фирибгарларга алданиб юрманг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ГАРОВДАГИ МУЛКНИ СОТИБ ЮБОРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Б. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлимига ўзининг “Claas” русумли тракторининг техник паспорти йўқолганлиги ҳақида ёлғон мурожаат қилиб, дубликат техник паспортни олиб ушбу ҳужжат билан тракторни “А.А.” МЧЖнинг тижорат банки филиалидан олинган 400 млн сўм кредити эвазига гаров сифатида қўйиб, гаровдаги тракторни дастлабки техник паспорти асосида бошқа фуқарога сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ЎЗ МАБЛАҒИМГА ҲАМ ФОИЗ ТЎЛАЙМАНМИ?
Мен Инфин банкдан 2022 йил январ ойида 5 млн. сўм миқдорда онлайн кредит олгандим. Шартнома 2 йилга қилинган эди, орадан икки ой ўтиб кредитимга 420 минг сўмдан ортиқ сумма пластикдан бўлиб-бўлиб ечиб олинаётганини сездим ва банкни номерини олиб телефон қилдим. Банк ходими менга «Сиз билан 24 ойга шартнома қилганмиз, лекин дастур 18 ойга сиздан пул ечиб оляпти. Агар кўпроқ тўламасангиз сизни 18 ойда қарздор бўлиб қоласиз» - деди. Мен хўп майли тезроқ ёпсам бўлди дедимда, индамадим.
Шу тариқа мендан банк ҳар ойда бўлиб-бўлиб, истаганча суммасини ечиб олаверди ва 18 ой тўлганида мени 1,5 млн. сўм қарздор қилиб чиқарди. Бу ҳолатни қандай тушунай ўзи 5 млн. пул бўлсаю уни яна 1,5 млн қарздор бўлиб чиқиб тўласам.
Банкка бориб сабабини сўрасам, «Сиз пластик картадан пул ишлатгансиз» - дейди. «Тўғри мен ўзим картага пул ташлаб ишлатганман» десам. Ўшани дастур «Ўзимни пулим» деб ўйлайди ва сиз уни ишлатсангиз яна фоизга ураверади» дейди.
Бу мантиқсиз жавоб ва ахмоқ дастур қанақа дастур ўзи, мени ўзимни номимга очилган пластикни ўзим пул ташлаб ишлатсам дастур ўзимники деб ўйлармиш. Кредитни вақтида тўласам, қарздорлигим бўлмаса қандай қилиб мен ўзим ташлаган пулни фоизини тўлайман.
Банк ходимлари эса аниқ жавоб бера олмай югуртиради. Шартномада 24 ой лекин дастурда 18 ой бунга қандай тушуниш мумкин?
Нима қилай банкни судга берайми ёки тегишли жойларга мурожаат қилайми? Банкка борсам ходимлар биз тушунмаймиз, бўлим бошлиғим тушунади, улар ҳозир ишда йўқ дейди, муомаласинику айтмаса ҳам бўлади.
Муаммоимни онлайн ҳал қилиб беришларини сўрайман, чунки банкка бориб келиш учун ҳам маблағим йўқ 2 марта бориб келдим. Навоий вилояти.
Ушбу масалани Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан назоратга олинса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаатчи ҳақида маълумотлар Марказий банк ходимларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔆Қуёш панеллари учун қулай кредитлар!
✅ Биз тадбиркорлик субектлари ва жисмоний шахсларга қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун қуйидаги шартларда кредитларни таклиф қиламиз:
Жисмоний шахсларга:
🔹 Муддати — 7 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси — 19 %;
🔹 Миқдори — 66 млн сўмгача.
Тадбиркорлик субектларига:
🔹 Муддати:
- Асосий восита сотиб олиш учун — 5 йилгача;
- Айланма маблағлар учун — 2 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси:
- Қуёш панелларини ўрнатиш учун - Миллий валютада — 19 %;
- Қуёш панелларини сотувчи тадбиркорлик субектларига айланма маблағлар учун
- Миллий валютада — 23,99 %;
- Хорижий валютада — СОФР+7 %;
🔹 Имтиёзли даври — 6-12 ойгача;
🔹 Миқдори — чекланмаган.
💰 БЕПУЛ энергиядан фойдаланинг ва пулларингизни тежанг!
Маълумот учун телефон: 1256 ☎️
Реклама
Агробанкдан туристик микроавтобуслар учун имтиёзли кредитлар!
Агробанк Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида, туризм йўналишида, ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган транспорт воситалари (микроавтобуслар)ни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратмоқда.
Кредит 300 млн сўмгача бўлган миқдорда, йиллик 14 фоизлик ставкада, ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида, тадбиркорлик субъектларига 3 йилгача муддатга (6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан) ажратилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим.
Мазкур кредитдан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари ягона электрон платформа (oilakredit.uz) орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Батафсил маълумот — 1216
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДОЛЛАР РЕКОРД ДАРАЖАЛАРНИ ОРТДА ҚОЛДИРИБ, КЎТАРИЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023 йил 19 июлдан валюталар курси:
1$ - 11 608,03 (+ 18,87)⤴️
1€ - 13 056,71 (+ 24,70)⤴️
1₱ - 128,20 (- 0,19)⤵️
1¥ - 84,00 (+ 0,11)⤴️
👉 @bankirkundaligi 👈
Ипотека — уй-жой муаммосининг ечими! 🏦
Namuna Development Orient Finans Bank билан биргаликда ўз мижозларига 20 йилгача бўлган муддатга ипотека кредитларини таклиф этади:
• дастлабки тўлов: 25% дан;
• фоиз ставкаси: йиллик 22% дан;
• кредит суммаси: 900 миллион сўмгача.
📲 Call-center: +998 78 777 00 77
📍 Манзил: Лашкарбеги кўчаси, 1.
🌐 www.namunadevelopment.uz
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (10-16 июл) янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди;
▪️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси халқаро захираларига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирилди.
☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорлик субъектларига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун миллий валютада кредит таклиф этди. Миқдори чегараланмаган, фоизи Марказий банк асосий ставкаси + 7%, муддати 60 ойгача.
☑️Ипак йўли банк бизнесни кенгайтириш учун кредит таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 26%дан бошланади, миқдори қарз олувчининг молиявий аҳволига боғлиқ.
☑️Мадад инвест банк телеграм саҳифасида валюта курсларидан бошқа нарса таклиф этмади.
☑️МКБанк туризм бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 14%дан.
☑️Ўзмиллийбанк 2023 йил 14-20 июл кунлари Тошкент шаҳар Бош Бошқармасига тегишли Банк хизматлари марказлари ва Банк хизматлари офислари банкоматлари профилактика ишлари туфайли вақтинча ўчирилишини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк юридик шахсларга энергия тежамкор ускуналар ва қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини, жумладан қуёш панеллари сотиб олиш учун соддалаштирилган кредитларни таклиф қилди. Кичик бизнес мижозлари учун 15 млн. долл. эквивалентгача, корпоратив мижозлар учун лойиҳа қийматининг 70% гача бўлган миқдорда. Фоизи миллий валютада йиллик 21% дан бошлаб, хорижий валютада молиялаштириш манбаси шартларига мувофиқ. Муддати: 5 йилгача. Тел.: 1180.
☑️Туронбанк расмий даромадга эга бўлмаганлар учун 416 млн. сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 16%дан, муддати 20 йил.
☑️Asia alliance bank Alliance мобил иловасида коммунал тўловлар учун 1%гача кэшбек тақдим этилишини маълум қилди.
☑️Анорбанк контактсиз тўловни рақамли терминал орқали қабул қилувчи хизматни йўлга қўйди. Терминал тўловларни Humo, Visa ва Mastercard карталаридан қабул қилади.
☑️Трастбанк «Мақсадли» омонатини тақдим этди. Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал миқдор 500 минг сўм.
☑️Агробанк Қозоғистон ва Россия контрагентларининг ишончлилигини ўрганиш хизматини йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️Ориент финанс банк акция ўтказмоқда. Пластик картани бепул расмийлаштириш мумкин. Аризаларингизни ofb.uz расмий сайти орқали расмийлаштириш мумкин. Акция бош соврини KIA K5 автомобили.
☑️Гарант банк ўзининг бир йиллиги муносабати билан омонат очган мижозларга кобейджинг карталарни совға қилишини маълум қилди.
☑️Капиталбанк 2023 йил 12 июлдан бошлаб банк инфокиоскларида тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилганлиги хабарини берди. Шунингдек, банкда «Золотая корона» тизими хизмат кўрсатмаслигини маълум қилди.
☑️Тенге банк Tenge24 иловасида онлайн-конвертация хизматини яхшилаганини маълум қилди.
☑️Универсал банк доимий иш жойига эга фуқароларга микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 30%. Учинчи шахс кафиллиги билан 30 млн. сўмгача, ликвид омонат қўйиш орқали 50 млн. сўмгача.
☑️Халқ банки водий вилоятларидаги фермерларга хорижий инвестицион линиялар ҳисобидан кредит таклиф этди. Миқдори $500 000 (ёки сўмдаги эквивалентда), Ёш тадбиркорлик субъектлари учун - $50 000 (ёки сўмдаги эквивалентда). Муддати 10 йилгача, имтиёзли даври 3 йилгача, фоизи 19% (АҚШ долларида - 6,5%). Кредит ҳар 6 ойда бир тўланади.
☑️Ziraat bank Uzbekiston бирламчи бозор учун автокредит шартини яхшиланганини маълум қилди. Фоизи 21%дан, бошланғич тўлов 25%дан, муддати 5 йилгача.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Қишлоққурилишбанк;
▪️МКБанк;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Тадбиркорларга 15 млрд. сўмгача 14%дан кредит ажратилиши тўғрисида).
☑️Тижорат банкларида коррупция ҳолатларида қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида пост жойладик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши таъқиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди.
☑️Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш таъқиқланади, жумладан:
▪️Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
▪️Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
▪️Ер ости кон ишчиси;
▪️Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
▪️Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
▪️Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
▪️Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
▪️Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
▪️Газ тақсимлаш станцияси оператори;
▪️Тиббий препаратларни дозаловчи;
▪️Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
▪️Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
▪️Гипсни қиздирувчи;
▪️Асфальтбетончи;
▪️⚡️Новвой;
▪️⚡️Хамир қорувчи;
▪️⚡️Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
▪️⚡️Музқаймоқ тайёрловчи;
▪️Наққош;
▪️Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
▪️Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
👉 @bankirkundaligi 👈
Янгиобод туманида мижозларнинг кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни ўзлаштирган собиқ етакчи мутахассис аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТБ Қишлоқ қурилиш банк Янгиобод филиалининг кредитлаш бўлими собиқ етакчи мутахассиси Н.Қ. фуқаро М.Б.нинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштирганлиги, шунингдек банк мижозлари Ш.Н. ва М.О.дан кредит қарздорлигини сўндириш учун қабул қилган жами 61,4 млн. сўм нақд пулларини банк кассасига топширмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️1500 ТА ОВОЗ ОЛГАН ЛОЙИҲАЛАР ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛАДИМИ?
Ижтимоий тармоқларда «Ташаббусли бюджет» жараёнида 1500 тадан ортиқ овоз йиғган лойиҳалар ғолиб деб топилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бу гап қаердан чиқди?
Жорий йил 10 апрел куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишида ушбу масала ҳақида тўхталиб, «Ташаббусли бюджет»да 1 минг 500 дан ортиқ овоз тўплаган лойиҳаларни 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олиш зарурлигини таъкидлаган. Мана бу ерда ўқинг. Яъни, 2024 йилдан мазкур тартиб бошланиши мумкин!
Шунингдек, жорий йил 12 июн куни қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида Ш.Мирзиёев (Президентликка номзодлик вақтида)«... энди, «Очиқ бюджет» лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз», – деган эди.
1500 дан ортиқ овоз йиғган барча лойиҳаларга маблағ ажратилиши ҳақида айни пайтда расмий хабар берилганми ёки йўқ? Бу ҳақида расмий хабар ёки изоҳ кутиб қоламиз.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсумида ҲОЗИРЧА мазкур хабарлар асоссизми?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️СИЗ ЭКСПОРТЧИСИЗ ВА МУАММОЛАРГА ДУЧ КЕЛЯПСИЗМИ?
Экспорт йўналиши бўйича саволларингиз борми?
Саволларга жавобларингизни, муаммоларингизга ечимларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ишга туширилган экспортёрларга "Тез ёрдам портали" лойиҳасига мурожаат қолдиринг.
Портал манзили👇
👉http://export.miit.uz
☑️Экспорт билан шуғулланадиган танишларга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугун Президентимиз Шавкат Миромонович туғилган кун.
У - Ўзбекистон Республикасида давлат бошлиғи, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили бўлган, қонунларни имзолайдиган энг муҳим шахсдир.У 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.
2023 йил 9 июл куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Президент этиб сайланди. 2023 йил 14 июлда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор. У кўп йиллик самарали меҳнати учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.
@bankirkundaligi жамоаси Президентимизнинг таваллуд кунлари билан бутун Ўзбекистон банкирлари номидан муборакбод этади.
2023-yil 17-iyul kuni Chery ADM-ASTER SAMARQAND avtosalonida 20 ta avtomobilning tantanali taqdimot marosimi bo‘lib o‘tdi.
Tadbir mehmonlarini bayram fursheti, esdalik sovg‘alari, jo‘shqin musiqa va albatta YANGI CHERY avtomobillari kutib oldi.🚘
ADM-ASTER SAMARQAND, CHERY INTERNATIONAL tarmog'ining dunyodagi eng yirik rasmiy dilerlik markazi hisoblanadi. Bu yerda har bir mijozga avtomobil tanlash, eng qulay to‘lov usullarini aniqlash, avtomobilni sinovdan o'tkazish (test-drive), keng turdagi qo‘shimcha jihozlarni taklif qilish va yuqori sifatli avtoservisni kafolatlash kabi masalalar bo‘yicha professional maslahatlar beriladi.
🍒 Va yana bir ajoyib yangilik - barcha ADM-ASTER avtosalonlarida: Tashkent Rohat, Tashkent SAMPI, Namangan va Samarqand da avtomobillarning cheklangan partiyasi MAVJUD. Bugunning o'zida, yangi CHERY avtomobilining baxtli egasi bo'lishga shoshiling. ✅
📞 +998 55 506-78-78
WEB-saytimiz | Instagram | Facebook
⚡️ЯНА РЕКОРД. ДОЛЛАР КЎТАРИЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023 йил 24 июлдан валюталар курси:
1$ - 11 610,02 (+ 17,03)⤴️
1€ - 12 919,63 (- 78,43)⤵️
1₱ - 128,47 (+ 0,66)⤴️
1¥ - 81,97 (- 1,12)⤵️
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШ ҲАҚИ ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАР СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ
☑️Президентимизнинг ПҚ-377-сонли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.
▪️Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Бу 78,4 млн. сўмгачани ташкил этади.
▪️Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади.
Яъни, агар сиз ушбу имтиёзлардан фойдаланган бўлсангиз, уй-жойингизни уч йил давомида сотманг. Агар сотсангиз сизга қўлланилган имтиёзлар қайтариб олинади.
☝️🏻Ипотека кредитларининг 2023 йил бошида белгиланган (бирламчи, иккиламчи ва қайта таъмирлашга) шартларини 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
ЭЪТИБОР БЕРИНГ, МАЗКУР ИМТИЁЗ ФАҚАТ ЁШЛАР ЁКИ АЁЛЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС! БАРЧАГА ТЕГИШЛИ.
👉 @bankirkundaligi 👈
⠀
Har oyda 1 GB bonus!
"Beepul" ilovasida har yangi oyda birinchi to'lovdan keyin 4G tarmog'ida 1GB trafikga ega bo'ling.
Batafsil
Reklama
Sizni TBC banki raisi bilan ochiq muhokamasiga taklif qilamiz 🎙
Spartak Tetrashvili ProCredit Bank Georgia kengaytirilgan boshqaruv aʼzosidan, Gruziya bankidagi Agron loyihasi menejeri TBC Credit Boku Bosh direktori, keyin esa TBC Bank Uzbekistan boshqaruvi raisigacha boʻlgan yoʻlni bosib oʻtdi.
🗺 Joylashuv: GroundZero Kitob Olami
🗓 Sana: Ertaga, 20 iyul 18:30
💵 Ishtirok etish narxi: 100 000 soʻm
👉🏻 Batafsilroq
Roʻyxatdan oʻting!
📞 Telefon orqali: +998 90 955 99 69
🌐 Havola orqali
Муборак туманида 1,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S-B.” МЧЖ раҳбари Б.Т. ва бошқалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва экспортга йўналтириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилмасдан нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ УШЛАНГАН
Ўқитувчи ва абитуриентларга “Миллий сертификат” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти педагогларни янги медотикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчиси Н.Ш. (муқаддам судланган) ўқитувчи Д.Х.дан 20 нафар ўқитувчининг ойлик маошига устама қўшилишини таъминловчи ва 39 нафар абитуриентга олий ўқув юртига киришга имтиёз берувчи “Миллий сертификат” олиб бериш эвазига жами 17 700 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 6 600 АҚШ долларини қўлга киритиб қолган 11 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Н.Ш.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қарши шаҳридаги “Т”. МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Р. ўқитувчи ва абитуриентларга қалбаки “Миллий сертификат” тайёрлаб бериш эвазига Н.Ш.дан 6 600 АҚШ долларини олганлиги аниқланиб, яна 11 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Савол туғиладида, ҳоким ёрдамчиси ишга қандай мезонлар асосида қабул қилинади?
Кеча, Бухоро вилоятида ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитни ўзлаштиришда гумондор сифатида қўлга олингани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Урганчда банк биносида пневматик тўппонча билан қуролланган фуқаро қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 июл куни соат 11.07 да Урганч шаҳар Қўриқлаш бўлимига Навоий кўчасида жойлашган Халқ банк филиалидан «ташвиш» сигнали келиб тушган.
Олинган хабарга кўра воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан пневматик тўппонча билан банк биносига киришга ҳаракат қилган фуқаро қўлга олинган.
Маълум бўлишича банк филиалида хизмат вазифасини олиб бораётган Қўриқлаш бўлими ходими ушбу фуқарони бинога кираверишда кўздан кечириш жараёнида пайқаб, тўхтатиб қолган ва ташвиш тугмаси орқали хабар берган.
Ўз вақтида етиб келган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинган ушбу фуқаро Урганч шаҳрида яшовчи Х.А эканлиги маълум бўлган.
Aйни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШДА ГУМОН ҚИЛИНИБ, ЖИНОЯТ ИШИ ОЧИЛДИ
Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, Бухоро тумани «Янги Турмуш» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Р.А. ўз мансаб мавқедан фойдаланиб, ўзи фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролари Г.Ж., У.С., Б.С. ва Ш.Қ.ларни хабардор қилмасдан, алдов ва ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиб, ҳар бирининг номига 33,0 млн. сўмдан, жами 165,0 млн. сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олиш мақсадида, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, сохта тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштириб, электрон базага киритиш йўли билан АТБ Агробанк Бухоро туман филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
☝️🏻Ўтган ойда Самарқанд вилоятида ҳоким ёрдамчиси пора олган вақтда қўлга олингани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
❤️🔥 ⚡️ Ucell abonentlari uchun “Yandex Plus”!
Mobil trafikni sarflamasdan musiqa tinglash, filmlar tomosha qilish va elektron kitoblar o‘qishni xohlaysizmi? Endi “Yandex Plus” xizmati bilan quyidagilardan foydalana olasiz:
• “Yandex Musiс”dagi yuqori sifatli musiqalar;
• “Kinopoisk”dagi filmlar va seriallar;
• “Bookmate”dagi elektron va audio kitoblar;
• “Yandex Go” xizmatida “Komfort” va undan yuqori tariflardagi safarlarga 10% chegirma.
Xizmatga ulanish: *310#
Batafsil: www.ucell.uz/3faa
- - -
❤️🔥⚡️ «Яндекс Плюс» для абонентов Ucell!
Хотите слушать музыку, смотреть фильмы и читать электронные книги, не расходуя мобильный трафик? Теперь c услугой «Яндекс Плюс» вам доступны:
• Треки, плейлисты и подкасты на «Яндекс Музыке»;
• Фильмы и сериалы на «Кинопоиске»;
• Электронные и аудиокниги на «Букмейте»;
• 10% скидка на поездки через Яндекс Go по тарифам «Комфорт» и выше.
Подключение услуги: *310#
Подробно: www.ucell.uz/3fa9
"Beeline"dan har kuni bonuslar va chegirmalar!
"Chilla" yozgi yarmarkasi munosabati bilan Sizni Beeline Uzbekistan ilovasida sovg‘a sifatida 2023 MB, 60% chegirmali oylik internet-paketlar va boshqa jozibador takliflar kutmoqda.
“Moody’s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги биринчи марта “IMPEX INSURANCE” суғурта компаниясига суғурталовчининг миллий ва хорижий валютадаги молиявий барқарорлиги рейтингини “Б3” даражасида “Барқарор” прогноз билан белгилади.
“Moody’s Investors Service” ҳисоботига кўра, "Б3" рейтинги компаниянинг Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган суғурта бозоридаги барқарор позициясини, суғурта маҳсулотларининг диверсификацияланган ассортиментини, қабул қилинган рискларга нисбатан кучли капиталлашувини, шунингдек, суғурта фаолиятида барқарор тарихий натижаларга эга эканлигини англатади.
Таъкидлаш жоизки, компанияга халқаро рейтингнинг берилиши унинг очиқлиги ва халқаро қайта суғурталаш бозорига чиқиш имкониятидан далолат беради.
📞+99855 515-25-05
🟦Telegram | 🟦Instagram | 🟦YouTube | 🟦Facebook
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ!!!
КАТТА ТАДБИР БОШЛАНМОҚДА
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан (соат 10:00 дан) бошлаб ўтказилишини маълум қилинди:
▪️1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;
▪️2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;
▪️3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.
☝️🏻Жараёнда иштирок этиш шартлари билан юқоридаги видео орқали танишинг.
👉 @bankirkundaligi 👈