⚡️Айтишларига кўра, эртага 2023 йил 2 август куни Президентимиз Тошкент вилоятига ташрифлари давомида барча ҳудудлар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
☑️Кун тартибида:
▪️Камбағалликни қисқартириш ва маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар;
▪️Солиқ тизимини маҳаллада ишлашнинг янги тизими тўғрисидаги масалалар муҳокама этилади.
Маҳалладаги «бешлик»ка Солиқчиларни ҳам қўшилиши ҳақида кўрсатма берилиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Жорий йилда илк бор Ўзбекистон ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилноза Собирова маълум қилди:
☑️Ўтган олти ой мобайнида крипто-активлар айланмаси бўйича 10 дан ортиқ халқаро хизмат кўрсатувчи провайдерга таклиф хатлари юборилган.
▪️Ҳозирги вақтда мамлакат ҳудудида крипто-активлар айланмаси соҳасида тегишли лицензия асосида хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган 6 та хизматлар провайдерлари рўйхатга олинган.
▪️Хизматлар провайдерларидан 3,2 млрд сўм давлат божи ва йиғимлар тўланиши таъминланди.
☑️Шунингдек, Агентлик томонидан қонунга хилоф равишда крипто-айланмасига қарши курашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги халқаро стандартларни (ФАТФ тавсиялари) миллий қонунчиликка татбиқ этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ УНДИРИШДА ҲАФТАДА БИР МАРТАДАН ОРТИҚ УЧРАШИШ, КУНИГА БИР МАРТАДАН ОРТИҚ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ
Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга кўра:
☑️Кредит ташкилотининг ташаббусига кўра, қуйидаги ҳолларда қарздор билан бевосита ўзаро муносабатларга киришишга йўл қўйилмайди (15-банд):
▪️соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
▪️ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
▪️телефон алоқа орқали:
- кунига бир мартадан ортиқ;
- ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
- ойига саккиз мартадан ортиқ.
☑️Кредит ташкилоти томонидан қарздорга электрон алоқа тармоқлари орқали матнли, овозли ва бошқа хабарларни юбориш қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди (17-банд):
▪️соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
▪️кунига икки мартадан ортиқ;
▪️ҳафтасига тўрт мартадан ортиқ;
▪️ойига ўн олти мартадан ортиқ.
Тавсияларнинг аввалги қисмлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Eshitdingizmiii?
🎉 texnomart 15 yilligi munosabati bilan narxlarni arzonlashtirib, o'z mijozlariga har bir xarid uchun sovg'alar va "Super o'yin" da 10 ta Damas ulashmoqda!
🎁 1-avgustdan 13 avgustgacha texnomartdan xaridlarni amalga oshiring hamda aksiya va bonuslardan bahramand bo'ling.
📍 Do'konlarimiz manzillari bu yerda.
batafsil👉 texnomart.uz
@texnomart
To'g'ridan-to'g'ri Uzcard va Humoga xalqaro pul o'tkazmalar
⠀
Paynet’da foydali kursda pul o'tkazmalari orqali yaqinlaringizga g’amxo’rlik qiling.
⠀
O’tkazmalar ikki yo'nalishda amalga oshiriladi:
✅ Rossiyadan O'zbekistonga
✅O'zbekistondan Rossiya va Qozog'istonga
⠀
Endi siz bizning ilovamizda Rossiya va Qozog’iston raqamlari orqali ro'yxatdan o'tishingiz va ushbu mamlakatlardagi banklarning kartalarini bog'lashingiz mumkin.
https://paynet.uz/ilova/0foiz
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЎЗИНИНГ АВВАЛГИ ЛАВОЗИМИГА ҚАЙТИШИ МУМКИН
«Юристкадр» каналига кўра, фуқаро Пирмуҳаммад Ҳушвақтов Халқ банки Юқори-чирчиқ филиали раҳбари бўлиб ишлаган ва кейинчалик туман ҳокимининг ёрдамчиси вазифасига ўтказилган эди. Кейин туман ҳокимининг ижобий тавсияномаси асосида Халқ банки раҳбариятига мурожаат қилиб, аввалги филиал бошқарувчиси лавозимига қайтаришларини сўрайди.
Чунки, ПФ-29-сонли фармоннинг 6-бандига асосан банк уни эски МК 97-модда 1-банди билан келишув асосида бўшатишда унинг иш жойини сақлаб қолиш мажбуриятини олган эдида.
Бироқ, банк раҳбарияти уни ўз ишига қайтаришни рад қилади. Натижада иш судгача борди.
2023 йил 13 июл куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида бу иш якунланди. Судья Ҳилола Эргашева Президентнинг ПФ-29-сонли фармонининг 6-бандидаги нормага таяниб, ҳимоямиздаги фуқарони банкдаги ўз лавозимига тиклаш ҳақида қарор чиқарди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БИР КУНДА ШУНЧА ОДАМГА ЧОРА КЎРИЛДИ
Бугун Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, бир қатор раҳбарларга чоралар кўрилди.
☑️Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун:
▪️Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев;
▪️ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга;
Маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун:
▪️ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевларга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.
☑️Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
☑️Жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:
▪️Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;
▪️Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
☑️Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
☑️Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:
▪️Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;
▪️Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
☑️Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.
☑️Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.
☑️Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.
☑️Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлиги, коррупция ҳолатларига йўл қўйгани ва мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланиб келганлиги учун Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
☑️Фарғона вилоят прокурорининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича ёрдамчиси, Риштон тумани прокурори ишдан олинди.
☑️Қўл остидаги ходимлари ҳамда ички ишлар идораларида қонун ижроси устидан назоратни сусайтириб юборгани учун Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоиловга ҳайфсан берилди.
Битта вилоят ва битта тизимда икки кунда анчагина раҳбарлар ишдан олинди, улардан ҳам кўпроғи огоҳлантирилди. Хулоса қилиш мумкинки, юртбошимиз Янги Ўзбекистонни янги команда билан қуришга киришди. Ўтган мажлисларда ҳам барча раҳбарларни ишлашга мажбур қилишини, ишламаганини ишдан олишини таъкидлаган. Албатта, бутун халқимиз кўриб, юрагидан ҳис қилиб турибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНА МАСЪУЛ РАҲБАРЛАР ИШДАН ОЛИНДИ
Фарғона вилоятида вояга етмаганлар содир этган оғир жиноятларнинг 20 фоизи ва ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизи Қўқон шаҳрига тўғри келган. Ачинарлиси, 47 нафар мактаб ва 18 нафар коллеж ўқувчилари жиноятга қўл урган.
Бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Ёшлар ишлари агентлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари Қўқондаги вазиятни жиловлашда эътиборсизлик ва сусткашликка йўл қўяётгани танқид қилинди.
☑️Шунингдек, ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:
▪️Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;
▪️Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ФАРҒОНАДА ТАШРИФ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Фарзандингизнинг яширин истеъдодидан хабардормисиз?
🧬 Ҳар бир бола ота-онасидан генлар орқали уларнинг характери, фикрлаши, қобилиятларини мерос қилиб олади ва умри давомида турли муҳитларда олинган қобилиятларни ишлатади.
Тўғри муҳит бўлмаса, генлар орқали ўтган қобилиятлар ривожланмай қолиб кетиш хавфи бор.
🟢 Айнан шу истеъдодларни кашф қилиш ва тўғри муҳит орқали шакллантириш учун Rahimov School мактаби электроенсефалограммадан фойдаланади.
Уни ёрдамида:
1️⃣ Генетик қобилиятлар аниқланади
2️⃣ Психолог суҳбати орқали қобилиятнинг шакллантириш йўллари ўрганилади
3️⃣ Ўқув йили давомида турли тўгараклар орқали қобилиятни тўғри шакллантириш йўлга қўйилади
Сиз ҳам фарзандингизнинг истеъдодини эрта аниқлаб, тўғри йўналтиришни истасангиз биз билан боғланинг:
● @rahimovschool_bot
● +998(78)113-0005
📍Манзил:
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Локомотив парки рўпарасида
P.S. Электроенсефалограмма орқали текширтириш БЕПУЛ
⚡️⚡️⚡️ЙИҒИЛИШ ЎТА ТАНҚИДИЙ ЎТМОҚДА.
Айтишларича, Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Солиқ бошқармаси бошлиғи, Марғилон шаҳрининг 4 тала сектор раҳбарлари, Риштон туманининг 3 та сектор раҳбарлари ишдан олинган.
Ундан ташқари яна бир қанча раҳбарлар, муддат белгилаб, охирги марта огоҳлантирилган.
U.P.D.: Хабар расман тасдиқланди.
Ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.
Президент матбуот хизмати раҳбарига кўра, Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Демак, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар асослига ўхшайди. Кечадан буён Фарғонада ташрифга тайёргарлик кўрилаётгани, кўпчилик раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида хабарлар тарқалаётган эди. Воқеалар аслида қандай ривож олиши ҳақида бугун-эрта расмий хабарларда билиб оламиз.
Айни пайтда Фарғонада ташриф амалга оширилмоқда. Кўпчилик раҳбарлар ишдан олиниши кутилмоқда. Энг асосий номзодлар ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бўлиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ. МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИ ЭНДИ ТЎЛИҚ БЎЛДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Мелибаев Содир Адилович Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада “HUMO” миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.
Шу кунгача С.Мелибаев Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
С.Мелибаев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Банк тизимида 15 йиллик иш тажрибасига эга.
"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунинг 19-моддасига мувофиқ, Марказий банк бошқаруви тўққиз нафар кишидан иборат бўлади... Марказий банк бошқаруви таркибига Марказий банк раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек бошқарувнинг икки нафар мустақил аъзоси киради.
Айни пайтгача Марказий банки раиси (М.Нурмуратов), унинг 5 та ўринбосарлари (Н.Сайдуллаев (1-ўринбосар), Б.Ҳамраев, А.Камалов, Б.Абубакиров, А.Турдалиев) ва 2 та мустақил аъзо (А.Бекмурадов ва Н.Сиражиддинов)лар бошқарув таркибида фаолият бритиб келаётган эди. Эндиликда улар таркибига С.Мелибоев ҳам киритилиб, Марказий банк бошқаруви тўлиқ таркиб топди.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк" тадбиркорлар учун яна бир Акцияни тақдим қилди.
“Трастбанк” тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. 2023-йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар бўлган давр мобайнида “Трастбанк”да ҳисобварақ очган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга 90 кун давомида мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ҳамда интерактив хизматлар бўйича ҳисобварақ юритиш хизматлари мутлақо БЕПУЛ амалга оширилади.
Шошилинг, Акцияда иштирок этиб, ўз тадбиркорлигингизни янада ривожлантиринг.
👉Батафсил👈
Саволлар борми? Қўнғироқ қилинг, телефон: 1287
ШОШИЛИНГ хонадонлар сони ЧЕКЛАНГАН
Сизда эса ҳали ҳам имконият бор. 1 августга қадар Чақар турар-жой мажмуасидаги хонадонлардан харид қилишга улгуринг, чунки ушбу санадан нархлар ошади.
📍Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат ва Қоратош кўчалари ўртасидаги Чақар маҳалласи
☎️ Телефон: +998555003333
⚡️ЯНА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ. ДОЛЛАР ЮРТИМИЗДА «БЕМАЛОЛ», КАТТА ХОЛАСИНИ УЙИДА ЮРГАНДАЙ КЎТАРИЛМОҚДА
2023 йил 2 августдан валюталар курси:
1$ - 11 633,11 (+ 14,96)⤴️
1€ - 12 767,34 (- 50,96)⤵️
1₱ - 126,59 (- 0,51)⤵️
1¥ - 81,56 (- 0,09)⤵️
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига кўра,
Марказий банк вазифалари сифатида:
- пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади...;
- валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади - деб белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Litsenziyalangan xalqaro broker AMarkets bilan savdo imkoniyatlarini kengaytiring!
Yuqori o'zgaruvchanlik va istiqbolli aktivlarni juda arzonga sotib olish imkoniyati - bu ham yangi, ham professional treyderlarning bugungi kundagi daromadi.
Ko'proq daromad olishni xohlaysizmi?
Unda 12-iyundan 07-iyulgacha AMarkets'dagi hisobingizni 300$ miqdorida to'ldiring va depozitingizga 17% gacha va oshirilgan cashbackga ega bo'ling!
📊AMarkets afzalliklari:
✅ savdo yelkasi 1: 3000 gacha
✅ Oltin savdosi uchun ajoyib sharoitlar
✅ 550+ savdo vositalari: neft, metallar, FX, aksiyalar
✅ savdolarni amalga oshirishning chaqmoq tezligi: 0,03 soniya
✅ Trustpilot-da benuqson obro ' va yuqori ishonch reytingi
✅ AMarkets mijozlarining manfaatlari The Financial Commission kompensatsiya jamg'armasi tomonidan har bir savdo da'vosi uchun €20,000 gacha himoya qilinadi.
Bu yozda ko'proq pul ishlash imkoniyatini boy bermang!
🔥Hoziroq bozorning barcha imkoniyatlaridan foydalaning!
Siz hali ham AMarkets mijozi emasmisiz? Unda ushbu yozdan HAMMA narsani olish uchun havolani bosing va ro'yxatdan o'ting.
Ўзгаларнинг пул маблағларини ўзлаштиришга уриниш ҳолатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори давлат захирасига олинган ҳудудда таркибида олтин бўлган руда қазиб олиш учун шароит яратиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бўладиган рейд тадбирларидан огоҳлантириб туриш эвазига маҳаллий фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Бухоро вилояти Когон тумани ички ишлар бўлими ходими фуқарога нисбатан ички ишлар органларига келиб тушган аризани ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори масъулияти чекланган жамиятнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида МЧЖга 383 млн. сўмлик фойда солиғи қўшимча ҳисобланганлиги ва ушбу пул маблағи МЧЖ томонидан тўланиши кераклигини айтади.
Лекин, у солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш орқали ушбу суммани бартараф этиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон туман бўлими сафдор ходими юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
UZCARD ВА HUMO ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИНИНГ БАНКОМАТЛАРИ ИНТЕГРАЦИЯСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
ЯУПМ маълумотига кўра, эндиликда, тўлов карталари фойдаланувчиларига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида барча тижорат банкларининг банкоматлари иккала тўлов тизимининг ҳам карталарини қабул қилишлари учун бирлаштирилди.
Энди Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банкоматлар ушбу имкониятни қўллаб-қувватлайди ва сиз «мос» банкомат излаб вақт йўқотмайсиз. Ҳар бир банкомат Uzcard ва Humo карталаридан транзакцияларни амалга ошириш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради.
Банкоматлар рўйҳатини 👉мана бу ерда👈 кўриб чиқишингиз мумкин. Ўзингизга яқин жойлашганини аниқлаштириб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (24-30 июл) янгиликлари.
☑️Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 27 июлда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
☑️Қишлоққурилишбанк тадбиркорлик субъектларига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун миллий валютада кредит таклиф этди. Миқдори чегараланмаган, фоизи Марказий банк асосий ставкаси + 4%, муддати 60 ойгача.
☑️Ипак йўли банк онлайн-микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ойгача, фоизи 23,99%дан бошланади, миқдори 30 млн. сўмгача.
☑️Мадад инвест банк ва Пойтахт банк телеграм саҳифаларида фақат валюта курслари ҳақида маълумот тақдим этди.
☑️МКБанк Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 40,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилганини маълум қилди. Ушбу маблағлар тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилади.
☑️Ўзмиллийбанк бизнес учун ҳисобрақамни бепул очишни таклиф этди. Бепул ҳисобрақам очиш учун онлайн сўров юбориш учун бу ерга босинг.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун қуёш панеллари сотиб олиш учун кредит таклиф қилди. Миқдори 60 минг долл. Фоизи 21%, муддати 60 ойгача.20 минг АҚШ долларгача кредитда таъминот учун кафиллик ёки суғурта пулини етарли.
☑️Трастбанк 2023 йилнинг 1 июлидан 30 сентябригача банкда ҳисобварақ очган юридик шахс ва ЯТТларга 90 кун давомида мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ҳамда интерактив хизматлар бўйича ҳисобварақ юритиш хизматлари мутлақо бепул амалга оширилишини маълум қилди. Батафсил.
☑️Трастбанк, Hamkorbank, Алоқабанк, Ориентфинансбанк, МКБанк ва Туронбанк "Unistream" халқаро пул ўтказмалари тизими фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.
☑️Капиталбанк бизнес учун бепул 3 ойга ҳисоб рақами очишни таклиф этди.
☑️Тенге банк Tenge24 иловасида Tenge market га кириб, маиший техника ва бошқа керакли тоифадаги товарларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Универсал банк «Фаровон 15» валюта омонатини таклиф этди. Муддати 15 ой, фоизи 6,5%, минимал миқдор 500$.
☑️Халқ банки бирламчи ва иккиламчи уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 15 йилгача, бошланғич тўлов 26%дан бошлаб.
☑️Давр банк қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Миқдори 150 млн. сўмгача, муддати 5 йилгача. Тел.: 1284.
☑️Hamkorbank гаровсиз ва кафилларсиз онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 3 йилгача, фоизи 27,99%.
☑️Алоқабанк бирламчи ва иккиламчи уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, бошланғич тўлов 25%, фоизи 24%.
☑️Ипотека банк жисмоний шахсларга қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Миқдори 99 млн. сўмгача, фоизи 19%дан, муддати 60 ойгача.
☑️TBC Bank 25%ли омонат таклиф этди. 3% кешбэк ҳам тақдим этилади. Батафсил.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️TBC Bank;
▪️Асакабанк.
▪️Ипотека-банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Президентимизнинг туғилган куни тўғрисида).
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ФОЙДАЛИ ТАКЛИФ
Биз бозорда қандай депозит таклифлар тақдим этилганини ўрганиб чиқдик ва эътиборингизни TBC Bank нинг қуйидаги шартларига қаратдик.
Ушбу омонатлар юқори 25% ставкали 24 ойлик муддатли омонат ва бошланғич миқдорнинг 3% билан дарҳол тўланадиган кешбек тақдим этилади.
Бу эса, агар сиз ҳозир 30 миллион сўм миқдорида омонат очсангиз, дарҳол бонус кўринишида 900 минг сўм олишингизни ва омонат муддати тугагач, жамғармаларингизни 45 миллион сўмга оширишингизни англатади.
Биз шунингдек, TBCдаги омонатларнинг асосий устунликларини аниқлаб олдик:
☑️Дастлабки омонатнинг 3% кўринишидаги бир марталик бонус картангизга омонат очилгандан сўнг дарҳол тўлаб берилади;
☑️Омонатнинг энг кам миқдори — 100 000 сўм;
☑️Ҳисобни бутун давр (24 ой) мобайнида 1 миллиард сўмгача тўлдириб бориш мумкин.
☑️Омонатни бошқариш тўлиқ онлайн режимда амалга оширилади (очиш, тўлдириш, фоизларни олиш);
☑️Омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси томонидан суғурталанади.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Ушбу йиғилиш бежизга Фарғонада ўтказилмаяпти. Чунки бугун барча йўналишлар бўйича энг кўп тилга олинган ҳудуд бу Фарғона бўлаяпти.
Сабаби, вилоятдаги криминоген вазият ачинарли ҳолда”, деди давлатимиз раҳбари.
Кеча вилоят ички ишлар бошлиғи лавозимидан озод этилган М.Жўраев жиноятчиликка қарши курашиш ўрнига статистикани сунъий камайтириш билан шуғулланиб келгани кўрсатиб ўтилди.
Вилоятда жиноятларни рўйхатга олмаслик орқали уларни яшириш оддий ҳолга айланиб қолган.
Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлиги, коррупция ҳолатларига йўл қўйгани ва мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланиб келганлиги учун Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, вилоят прокурорининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича ёрдамчиси, Риштон тумани прокурори ишдан олинди.
Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматига уларнинг фаолиятига қонуний баҳо бериб, тергов ҳаракатларини бошлаш топширилди.
Шунингдек, қўл остидаги ходимлари ҳамда ички ишлар идораларида қонун ижроси устидан назоратни сусайтириб юборгани учун Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоиловга ҳайфсан берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА ҲАМ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.
Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
☑️Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:
▪️Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;
▪️Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ФАРҒОНАДА ЧОРА КЎРИЛГАНЛАР
Фарғона вилоят ҳокимининг қурилиш (Исақов Хожиқўзижон Қосимжонович) ҳамда инвестиция бўйича (Эргашев Иқболжон Одилжонович) ўринбосарлари, Бағдод (Хусаинов Юсуфжон Акбаралиевич), Қува (Умаров Халимжон Комилович) ва Бувайда (Ибрагимов Бехзод Одилжонович) туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими (Назаров Восилжон Шуҳратович) ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди. Яъни, доимий вазифасидан озод этилиб, янги ишга ходимдай 3 ой синов муддати белгиланган.
Ундан ташқари, айтишларича, кеча ишдан олинган раҳбарларнинг уч ойлик маошларини қайтариб, болалар уйига топширтириладиган бўлибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ФАРҒОНАДА ЯНА БИР СЕКТОР РАҲБАРИ ИШДАН ОЛИНДИ
Давлатимиз раҳбари вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини танқид қилди. Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ҳам ишдан олингани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Қўқон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда.
Таъкидланганидек, вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.
“Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади.
Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти.
Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди.
Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади”, - деди Президент.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ! 14%.
Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 27 июлда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Навбатдаги йиғилиш 2023 йил 14 сентябрга белгиланган.
Пресс-релиз.
☝️🏻Каналда ўтказилган сўровномада кўпчилик ўзгармаслигини тўғри топган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЭРТАГА АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
Эртага, 2023 йил 27 июл куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилади.
2023 йил 15 июн куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 14 фоиз этиб белгиланган эди.
Таҳмин қилиб кўрингчи, 27.07.2023 йил куни асосий ставка (14%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?
👉 @bankirkundaligi 👈
Наманганда тўлов терминалини ўғирлаб, терминални Шимолий Фарғона каналига улоқтиришган
2002 йил туғилган 2 нафар ўсмир йигитлар банкоматдаги пулни ўмариш мақсадида банкомати билан бирга ўмариб чиқиб кетган ва ичидаги пулни олиб бўлишгач қурилмани каналга улоқтиришган.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ ҲИСОБИГА ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНА МАҲСУЛОТНИ ЕТКАЗИБ БЕРМАСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.G.”, “B.B.” ва “B.T.” МЧЖ масъул шахслари 19 нафар фуқаронинг номига пазандачиликни ташкил қилиш, тик қудуқ қазиш учун жами 804,8 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Жуда кўпчилик, таъминотчи корхона маҳсулотни етказиб бермаганидан шикоят қилади. Ҳақ-ҳуқуқингизни билиб олинг!
👉 @bankirkundaligi 👈