bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ИЧКИ ВАЛЮТА БОЗОРИДАГИ ҲОЛАТ БЎЙИЧА

Марказий банк изоҳ берди.

Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди.

Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди.

Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.

Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади.

Мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР
Маълумотлар бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан жорий йил 7-8 август кунлари олинди.

☑️Асакабанк
▪️Янги автомобил учун

Фоизи 21% дан бошланади
Муддати 5 йилгача
Бошланғич тўлов 10% дан бошланади
👉Батафсил👈

▪️Банкда эски автомобилни янгисига алмаштириш (Trade-IN) кредити ҳам мавжуд.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 10%дан
👉Батафсил👈

KIA, CHERY va RENAULT автомобиллари учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 3%дан
Бошланғич тўлов 30%дан
👉Батафсил👈

☑️Туронбанк
Янги автомобил учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Бирламчи бозор учун
Фоизи 24-27,99%
Муддати 48 ойгача
Бошланғич тўлов 20%-30%
👉Батафсил👈

▪️Иккиламчи бозор учун
Фоизи 24%-27,99%
Муддати 48 ойгача
Бошланғич тўлов 20%-30%
👉Батафсил👈

☑️Халқ банки
Янги автомобил учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 20%
👉Батафсил👈

Кредит Халқ банкининг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиси бўлган ташкилот ходимларига ажратилади.

☑️Алоқабанк
Янги автомобил учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 10%

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 15%

☑️Hamkorbank
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун

Фоизи 26%-26,5% дан
Муддати 60 ойгача
Бошланғич тўлов 20%-30%
👉Батафсил👈

☑️Агробанк
Янги автомобил учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈

☑️Трастбанк
Янги автомобил учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % бошлаб
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % дан бошлаб
👉Батафсил👈

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

Ипотека кредитлари 👉мана бу ерда.👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.B.” ва “M.M.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан “Т.В.” МЧЖга дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ускуналарни сотиб олиш мақсадида ажратилган 2,3 млрд. сўм кредитни “M.M.” МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” хусусий фирмаси раҳбари А.А., якка тартибдаги тадбиркорлар “Т.Т.” ва “Т.П.” билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан хусусий фирмага мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ускуна ҳамда ҳом-ашё маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилган 610 млн. сўм кредитни ЯТТ “Т.Т.” ва “Т.П.” ҳисоб рақамларига ўтказиб, мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.В.” МЧЖ раҳбари М.М. ва бошқалар тижорат банки филиалидан 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида жами 125,6 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, амалда уларга тикув дастгоҳлари етказиб бермасдан, ушбу маблағларни нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

НЕТАЙ, ТАБИБНИНГ ЎЗИ ҲАМ БЕМОР

Фуқароларнинг 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини қўлга киритган ДСИ масъул шахслари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ДСИ масъул шахслари 86 нафар фуқаронинг жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи учун тўланган жами 119,7 млн. сўмлик солиқ тўловларини банк кассасига кирим қилмасдан, уларга қалбаки чеклар такдим қилиш орқали ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ҲАҚИДА ФАҚАТ НЕГАТИВ БЎЛМАЙДИ

Кўпчилик, «Нега ҳоким ёрдамчилари ҳақида фақат негатив ёритасиз?» - деб сўрайди. Негативни кўриб, қолганларни кўзи очилиши учун деймиз.

Йўқ, биз фақат негатив ёритмаймиз. Уларнинг фаолиятига оид янги қарорлар, йиғилишлардаги кўрсатмаларни ҳам ёритиб борамиз.

Аслида, иш бор жойда камчилик бўлади. Ҳоким ёрдамчиларининг барчаси бундай дейишдан йироқ бўлишимиз керак.

Улар маҳалланинг юкини кўтариб юрибди. Улар ҳисоб-китоб билан бошқаларни йўлга солмоқда. Яна кўп яхши ишлари ҳақида ёзсак бўлади.

Келинг, шундай ҳам қилайлик. Барча вилоятлардан намунали ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ёритайлик. Қани агентликдан ёки жамоатчи ташаббускорлар гуруҳлари ичидан бизга намунали ҳоким ёрдамчилари ҳақида маълумот юборишсин, бажонидил уларнинг фаолиятини ҳам ёритиб борамиз. Маҳаллабай агентликдан чиқишиб, ишонарли маълумотларни тақдим этишса, биз ёритишга тайёрмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦Қулай шартларда онлайн микроқарз, фоизсиз пул ўтказмалари, пластик карта олиш учун онлайн буюртма бериш—буларнинг барчаси Асакабанк мобил иловасида!

♦️Кутилмаганда пул зарур бўлиб қолдими? Унда "Asakabank" иловасини юклаб олиб, ортиқча ҳужжатларсиз 5 дақиқа ичида онлайн микроқарз расмийлаштиришингиз мумкин.

Микроқарз шартлари:
Фоизи-25.9% дан бошланади
Муддати-24 ойгача
Миқдори-20 млн сўмгача

Микроқарз расмий даромадга эга бўлган барча фуқаролар учун берилади.

♦️Бундан ташқари, "Asakabank" мобил иловаси орқали Mastercard&UzCard kobeydj, Humo, Mastercard World, World black edition карталарига онлайн буюртма берсангиз 2️⃣ кун ичида карта уйингизга етказиб берилади.

♦️Маълумот учун банк иловаси ёрдамида карталараро пул ўтказмалари:

• Асакабанк карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo ва Uzcard карталари ўртасида пул ўтказмалари – ойига 4 миллион сўмгача комиссиясиз.

👉Иловани юклаб олиш👈

☎️Мурожаат учун: 1152

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-261, 07.08.2023 йил) билан иқтисодиёт ва молия вазирлигида айрим раҳбар ходимлар лавозимга тайинланди ва айримлари лавозимидан озод этилди. Жумладан:

▪️Илҳом Иброхимович Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди;

▪️Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

▪️Абдулазиз Абдулаҳадович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, у бунга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори эди;

▪️Отабек Рустамович Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

▪️Бобур Ботирович Ходжаев вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан Президент Администрациясининг банк-молия, солиқ соҳаларини ривожлантириш ва “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

▪️Жасур Ҳазратқулович Қаршибоев вазир ўринбосари этиб тайинланди;

▪️Муродбек Бекберганович Атаджанов вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди;

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Эркин Эркамович Рустамов ҳамда Дилшод Шуҳратович Султанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, лавозимидан озод этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Milklar muammolari bilan xayrlashing! Yangi o’ramdagi Colgate Total 12 Professional Milklar Sog’ligi tish pastasini kutib oling! Ushbu peshqadam formula butun 12 soat davomida milklar chizig’i bo’ylab, nafaqat tishlarda, balki til, lunjlar va milklarda bakteriyalar tarqalishini bartaraf etadi. Tabassumingiz tozaligi va bardamligi bilan har kuni rohatlaning!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Бирламчи ва иккиламчи уй-жой сотиб олиш ва қуриш-реконструкция учун)

Маълумотлар бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан жорий йил 3-5 август кунлари олинди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%дан
👉Батафсил👈

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%дан
Бошланғич тўлов 15%дан
👉Батафсил👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%
👉Батафсил👈

☑️Туронбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 16%дан
Бошланғич тўлов 15%дан
👉Батафсил👈

▪️Иккиламчи бозор учун вақтинчалик тўхтатилган

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 16%дан
Бошланғич тўлов 50%
👉Батафсил👈

☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
«Фаровон»
Муддати 20 йил
Фоизи 17%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
👉Батафсил👈

▪️Иккиламчи бозор учун «Қулай»
Муддати 15 йил
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун «Фаровон»
Муддати» 20 йил
Фоизи 17%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%дан бошлаб
👉Батафсил👈

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Бирламчи
Фоизи-18% (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги хонадонлар бўйича - 17,5 фоиз; Тошкент шаҳридаги хонадонлар бўйича - 18 фоиз)
Муддати 20 йилгача
Бошланғич тўлов 15 %

▪️Иккиламчи
Фоизи 18%
Муддати 20 йилгача
Бошланғич тўлов уй-жой/квартира нархининг 25% идан кам бўлмаган миқдорда

▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи-19% (Фуқаро томонидан бошланғич бадал маблағи уй-жой қурилиш ишкари якуний қийматининг 50 фоиз ва ундан юқори миқдорда шакллантирилган тақдирда ажратиладиган ипотека кредити фоиз ставкаси қуйидагича белгиланади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги хонадонлар бўйича 18,5 фоиз)

Муддати 20 йилгача
Бошланғич тўлов 15%

▪️Расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун
Фоизи-18% (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги хонадонлар бўйича - 17,5 фоиз; Тошкент шаҳридаги хонадонлар бўйича - 18 фоиз)
Муддати 20 йилгача
Бошланғич тўлов 15%
👉Батафсил👈

☑️Агробанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
👉Батафсил👈

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
👉Батафсил👈

☑️Hamkorbank
▪️Бирламчи
бозордан уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция ишлари учун ипотека кредити (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун ҳам берилади)
Фоизи 17  % дан бошлаб
Муддати 20 йилгача.
Бошланғич тўлов 15 % дан бошлаб

▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити (банк ўз маблағлари ҳисобидан)
Фоизи 25 %
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 26 %
👉Батафсил👈

☝️🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қувасой шаҳрида банкоматдаги пулларни талон-торож қилган ғазначи аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан АТ Халқ банки Қувасой филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк филиали ғазначиси Х.Р. ўзига бириктирилган банкоматни нақд пул билан тўлдириш ҳамда сейф қисмидаги кассеталарни олиш учун рухсат берилганидан фойдаланиб, жорий йилнинг май-июнь ойларида жами 212,8 млн. сўмни яқин қариндоши С.Ш. ҳамда ўзининг пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Ўзи Фарғона охирги пайт тренддан тушмай қолди. Қўқон бозори, Караоке бар, Машинани оиналарини синдирган зўровон. Энди банкомат...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РАСМАН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига (яна) тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҲОКИМЛАРНИНГ 1-ЎРИНБОСАРЛАРИ ҲАМ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Бекобод, Бўка, Қўшкўпир, Шаҳрихон, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Мирзаобод, Боғот, Улуғнор, Хўжайли, Шуманай, Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

⚡️НАВБАТ БАНКЛАРГА КЕЛДИ

▪️Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, Агробанкнинг Андижон ва Фарғона ҳамда Микрокредитбанкнинг Тошкент вилоятлари раҳбарларини лавозимидан озод этиш;

▪️муддати ўтган қарздорлик юқори 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент йиғилиши бошланган.

Тошкент вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари, Янгийўл туманининг 4 та сектор раҳбарлари (Ҳоким, Прокурор, Ички ишлар бўлими ва Солиқ раҳбари) ишдан олинадиган бўлди.

Вилоят ҳокимининг инвестиция ва қурилиш йўналишлари бўйича ўринбосарларига «ҳайфсан» берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЯНА РЕКОРД. ДОЛЛАР РЕКОНРДСМЕН БЎЛИБ ҚОЛДИ.

2023 йил 3 августдан валюталар курси:

1$ - 11 655,01 (+ 21,90)⤴️
1€ - 12 798,37 (+ 31,03)⤴️
1₱ - 125,32 (- 1,27)⤵️
1¥ - 81,71 (+ 0,15)⤴️


«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига кўра,

Валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни ким амалга ошириши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-253-сонли (31.07.2023) қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра:

▪️Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Кузатув кенгаши томонидан Банк бошқарув раиси ва унинг аъзоларини мустақил равишда тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш амалиётини тўлақонли жорий этиш ҳамда бу борада тайинлаш ва рағбатлантириш қўмитаси ролини кучайтириш;

▪️Ўзсаноатқурилишбанк хусусийлаштирилгунга қадар банк оддий акциялари бўйича дивиденд тўланмаган ҳолда унинг соф фойдасини тақсимламаслик;

▪️2023 йилнинг якунига қадар:
-ОТБ билан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини Ўзсаноатқурилишбанк АТБга жалб қилиш ҳамда мазкур кредит маблағларини банк акцияларига конвертация қилиш имкониятини бериш бўйича битимлар имзолаш;

- ХМКнинг 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги субординар қарз маблағларини жалб қилиш;

- банкнинг раҳбарлик лавозимларига хорижий мутахасисларни жалб қилиш;

ЕТТБ, ХМК ва ОТБ билан ҳамкорликда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамйилларини жорий этиш;

- Халқаро молия институтлари ва экспертларини жалб этган ҳолда Ўзсаноатқурилишбанк АТБни уч йиллик ривожлантириш ва рақамли трансформация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

- ХМК кўмагида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида "яшил" облигацияларни маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;

▪️2024 йил якунига қадар
Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш орқали давлат улуши миқдорини 50 фоиздан камайтириш;

▪️Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда 2024 йил якунига қадар Ўзсаноатқурилишбанк ва 2025 йил якунига қадар Асакабанк АЖнинг давлат улушлари хусусийлаштирилишини таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

☑️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Ўзсаноатқурилишбанкка ажратилган умумий қиймати 1 трлн. 280 млрд. сўм кредит линияларини субординар қарз сифатида расмийлаштириб беради.

☑️Киритилган ўзгаришларга кўра,
▪️Ўзсаноатқурилишбанкнинг хусусийлаштирилиши 2024 йилнинг охирига қадар, Асакабанкнинг хусусийлаштирилиши эса 2025 йилнинг охирига қадар узайтирилди.

▪️Қишлоқ қурилиш банкнинг IPO’си эса 2024 йилнинг 1 мартига қадар чўзилади.

▪️Халқ банки, МКБанк, Алоқабанк, Агробанк, Ўзмиллийбанкларнинг IPO муддатлари ҳам 2023 йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 январига қадар узайтирилади.

☝🏻Ўзсаноатқурилишбанк томонидан янги бериладиган кредитлар бозор тамойиллари асосида ва хатарларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда банк сиёсати асосида ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АҚШ ДОЛЛАРИ БИРДАН КЎТАРИЛИШНИ БОШЛАГАН

Тижорат банкларида курс 12 минг сўмдан ошган.

Масалан, KDB bank Uzbekistan 12015 сўмдан харид қилиб, 12135 сўмдан сотувни йўлга қўйган.

Ўзмиллийбанк 12120 сўмдан, Равнақ банк ҳам 12130 сўмдан сотувни таклиф этмоқда.

U.P.D.: Қолган тижорат банклари оширилган курсларни эълон қилишни бошлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Наманганда маҳалла раиси пора билан ушланди.

Аксарият маҳаллаларда нафақа маблағини олишда тушунмовчилик гирдобида юрган, қўлида ёш боласи билан юрган аёлларга кўзингиз тушади.

Улар нафақа тайинлашда тушунчага эга эмас, билмайди қаерга, қандай мурожаат қилишни.

Бундан эса уларга дуч келган кўзи очлар фойдаланишга ҳаракат қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Наманган вилояти, Уйчи тумани, банк ходимининг жиноят иши фош этилди

Маълум қилинишича, уч нафар фуқароларнинг номига кредит расмийлаштирган. Фуқаролар кредит тўлов муддатлари ўтиб, пластик картасидан маблағ ечилганидан сезиб қолишган.

Ходим бу ҳаракатини пул етишмовчилиги, оилани боқишга қийналиб қолгани, катта қарзи борлиги учун мажбур бўлгани билан изоҳламоқда.

Ходимга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - ҚУТҚАРУВЧИ

Андижон вилояти, Олтинкўл туман, Ҳасан-Ҳусан МФЙдаги Замин ва Катта ариқ кўчаси ўртасидан оқиб ўтувчи Улуғнор каналида чўмилаётган маҳалладаги 3 нафар ёш қизлар дарёда балонда сузиб кетаётган вақтида балондан тушиб кетган.

Ўша вақтда хатлов ишлари билан маҳаллада юрган ҳоким ёрдамчиси Хабибиллаев Мухаммад Ризо Шукурилло ўғли кўриб қолиб, уларни қутқариб жасорат кўрсатганлиги сабабли туман хокими ва ИИБ бошлиғи номидан тақдирланди.

Ҳоким ёрдамчиси!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ АРАЛАШГАН ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.В.” хусусий фирмаси раҳбари О.Х. тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 2 дона “Sinotruk Howo” русумли цемент ташувчи транспорт воситасини гаровга қўймасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 1,7 млрд. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда "A.B.", "F.","E.M.", "A.B.", "N.N.”, "A.G.", "E.G." MЧЖларнинг масъул шахслари “Самарқанд” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.И. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан 17 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга маҳсулотларни етказиб бермасдан, жами 526,6 млн. сўмни МЧЖларга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.Х. “Зарбдор”, “Олмазор” ва “Қаҳрамон” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчилари билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга иссиқхона қуриб бермасдан сохта далолатномалар тузиш орқали жами 243,9 млн. сўмни ўғли Л.А.нинг номига ташкил этган таъминотчи “D.М.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Ўтган, июл ойида ҳам ҳоким ёрдамчиси ушлангани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

⚡️Мирзаев Шуҳрат Шаҳобутдинович Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Ш.Мирзаев тайинловга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (31 июл-6 август) янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди;

▪️Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди

☑️Қишлоққурилишбанк «Барака» омонатини тақдим этди. Омонатнинг муддати ва фоизи: 1-6 ойгача муддатга 16 фоиз, 7-12 ойгача муддатга 18 фоиз, 13-25 ойгача муддатга 20 фоиз. Энг кам миқдори 200 000 сўм.

☑️Ипак йўли банк индивидуал дизайнга эга пластик карталарни очишни таклиф этди. Бундай карта очиш нарҳи 50 минг сўмга пасайтирилди.

☑️МКБанк "FIFA-2026" омонатини таклиф этди. Фоизи 21% (Маврид иловасида 22%), минимал миқдори 100 минг сўм.

☑️Ўзмиллийбанк Сбербанк Онлайн орқали Миллий иловасига пул ўтказмалари амалга оширишни таклиф этди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк микроқарз таклиф қилди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 27,9%дан бошлаб, муддати 1 йилдан 4 йилгача.

☑️Трастбанк "Trustpay" иловаси иш фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Энди банк иловаси "Trastpay" га ўзгарди. Илова номи битта ҳарфга ўзгарган. Янги илова мана бу ерда.

☑️Капиталбанк электрон тижорат билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига гаровсиз ва кафилсиз кредит таклиф этди. Миқдори 15 минг АҚШ долларигача, муддати 12 ой, йилиги 10%дан. Тел.: 78-148-11-22.

☑️Тенге банк Техномартдан буюм харид қилиб, банкнинг Mastercard картаси орқали тўловни амалга оширганда 5% кешбек тақдим этилишини маълум қилди.

☑️Универсал банк KIA, Cherry ва Lada автомобилларининг барча моделлари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25-40% гача тўланганда, 18 ойгача муддатга кредит фоизи 30%, 36 ойгача 32%. Бошланғич тўлов 40%дан кўпроқ бўлганда, 18 ойгача муддатга кредит фоизи 28%, 36 ойгача 30%.

☑️Халқ банки қайта тикланувчи энергия манбалари учун жисмоний шахсларга “Green” истеъмол кредитини таклиф этди. Муддати 5 йил, миқдори 100 млн сўм, фоизи 20%.

☑️Ипотека банк тадбиркорлар учун "MARTA" иловасини таклиф этди. Ушбу илова ёрдамида Андроид тизимида NFC функциясига эга смартфонлар ёрдамида Ҳумо карталаридан тўловларни қабул қилиш мумкин.

☑️TBC Bank дан кредит олсангиз 28 фоизгача фоиз тўланишини маълум қилди. TBC UZ иловаси ёрдамида 10 млн. сўм олсангиз, 12 ой давомида 2 млн. 849 минг сўм қўшимча тўлайсиз.

☑️Гарант банк 25 %ли "Red line" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, минимал миқдори 1 млн. сўм. Омонат фақат Тошкент шаҳри (Амалиёт Бошқармаси, Олмоз, Чинор филиаллари)да очиш мумкин. Вилоятларда мавжуд эмас.

☑️Hamkorbank «Эзгу ният» онлайн омонати Акциясини тақдим этди. Фоизи 23%, муддати 18 ой, минимал миқдор 2 млн. сўм. Акция жорий йил 30 сентябргача давом этади.

☑️Агробанк Visa alias хизматини таклиф этди. Банкнинг мобил иловасида Visa карталаридан хорижий давлатларга телефон рақами орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Бунинг учун керакли контактни танлаш ёки телефон рақамни киритиш кифоя.

☑️Туронбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан автомашина харид қилиш учун автокредит тақдим этди. Бошланғич тўлов 36%дан, муддати 48 ойгача, фоизи 25,9%.

☑️Асакабанк янги Chevrolet Monza автомобили учун автокредит таклиф этди. Муддати 5 йил, бошланғич ўлов 129,3 млн. сўм. Кредитни расмийлаштиришга 30 дақиқа кетиши маълум қилинмоқда.

☑️Анорбанк жорий йил 1 октябргача исталган омонатни очган мижозлар iPhone 15 ни ютиб олиш мумкин бўлган акция иштирокчисига айланишини маълум қилди. Ғолиблар сони 5 та бўлади.

☑️Ориент финанс банк ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 20 йил, фоизи 18%.

☑️Asia alliance bank янги хизмат кўрсатиш шартларини маълум қилди. Энди банк мижозлари ўртасидаги ўтказмалар бепул амалга оширилади.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипотека-банк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Ziraat bank Uzbekistan;
▪️
Қишлоқ қурилиш банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Абитуриентлар диққатига

Абитуриентлар учун яна бир муҳим хабарни эълон қиламиз. Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўзбек тилидаги таълим йўналишларига қабул бошлади.

Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари:
▪️Иқтисодиёт
▪️Молия
▪️Ахборот технологияларини бошқариш

🔝 Энг замонавий шарт-шароитларга эга Халқаро Университетда ўқиш имкониятини қўлдан бой берманг, азиз абитуриентлар!

▫️Таълим тури: кундузги
▫️Ўқиш муддати: 4 йил.
▫️Контракт тўлови нархи: 18.000.000 сўм

Рўйҳатдан ўтиш учун:
🌐 www.tobbetu.uz

📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19

Telegram | Instagram | Facebook

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Хабиб Сирожитдинов тайинланди.

Бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

У 1986 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз жорий йил 27 июл куни Фарғонага ташрифи давомида Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Джамшид Кучкаровнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Ушбу ўзгартиришлар бир кун олдин Президентимиз йиғилишида маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ж.А.Қўчқоров «Марказий ва шарқий Европа минтақаси бўйича (шу жумладан, МДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири» деб тан олинган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Шерзод Давлятович Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси, Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазир ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақида бугунги йиғилишда Президентимиз таъкидлаган.

Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан чиқариш бўйича ҳам кўрсатма берилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЯНА БИР ТУМАН ТЎРТЛИГИ ИШДАН ОЛИНДИ

▪️Бўлиб ўтаётган йиғилишда, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ҳамда бошқа сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилишга кўрсатма берилди.

⚡️⚡️НАВБАТ СОЛИҚЧИЛАРГА КЕЛДИ

▪️Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари
, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.

▪️Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш;

▪️
Иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Д.Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари М.Мирзаев, Ж.Абдиев, С.Эшматов, М.Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Трастбанк" катта мақсадлар учун "Мақсадли" омонатини таклиф этмоқда

➡️ Йиллик фоиз ставка: 23%
➡️ Муддати: 24 ой
➡️ Омонат очиш суммаси: 500.000 сўм
➡️ Батафсил маълумот учун.

Истасангиз, "TrastPay" иловаси орқали ҳам "Онлайн Мақсадли" омонатини расмийлаштириш мумкин.

❗️Унутманг! Пулларингизнинг қайтарилиши "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди" томонидан ҳимояланади.

Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Pulli gap – кўпроқ ўрганинг, кўпроқ пул топинг!

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Бугун ҳам тизимли янгиликларга бой кун бўлиши кутилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel