bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент куни кеча тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказганидан хабарингиз бор. Давлат раҳбари унда кичик бизнесни манзилли қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида камчиликлар борлигини маълум қилиб, энди кичик тадбиркорларнинг “оёққа туриб олиши” ва фаолиятини кенгайтириши учун мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

“Энг аввало, “Қишлоқ қурилиш банк”ни “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирамиз. Ушбу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади. Жумладан, банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес маркази ташкил этилади”, деди Президент.

Янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, икки йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг айланма маблағи учун ўтказиб берилади. Яъни, тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд жамғармаларнинг фаолияти ҳам, ишлаш усули ҳам тубдан ўзгаради.

Эндиликда Тадбиркорлик жамғармаси хизмат кўрсатиш, “яшил” ва энергия самарадор лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатишга, Саноатни ривожлантириш жамғармаси эса саноат лойиҳалари учун масъул бўлади.

Ушбу жамғармалар бюджет маблағлари билан чекланиб қолмайди, уларга мустақил инвестиция жалб қилиш ваколати берилади. Бу орқали келгуси бир йилда ушбу жамғармалар ўрта бизнес учун қўшимча 1 миллиард доллар маблағ олиб келади.

☑️Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 1 сентябрдан бошлаб:

▪️янги лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада 10 йил муддатга кредитлар ажратилади;

▪️саноат корхоналарига 1 йил муддатгача хорижий валютада 4 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада айланма маблағ тақдим этилади. Бунда, олиб келинадиган асбоб-ускуна учун 15 фоизлик аванс тўловлари ҳам жамғарма томонидан кредит қилиб берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚИШЛОҚҚУРИЛИШБАНК «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ»ГА ЎЗГАРТИРИЛАДИ

Президент, бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда шу таклифни илгари сурган. Ушбу банк ҳузуридаги ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик-бизнес марказлари ташкил этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТИШИ МУМКИН

Ўтган йили Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 22 август кунида бўлиб ўтган эди.

Қарорга кўра 20 август - Тадбиркорлар куни арафасида «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони тантанали равишда топширилиши белгиланган.

Кеча, 17 август куни Президентининг «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши эълон қилинди.

Бугун жойларда ушбу тадбирларга тайёргарлик кўрилмоқда. Бугун тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот» ўтказилиши тўғрисида расмий хабар берилгани йўқ. 20 август календарга кўра якшанба кунга тўғри келмоқда.

U.P.D.: Хабар расман тасдиқланди. Бугун очиқ мулоқот ўтказилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Россиядан пул юборишда қийналаётган юртдошларимизга кўмаклашаётган Аvosend хизматини сизга тавсия қилмоқчиман.

Аvosend — Россия ва Ўзбекистон орасида халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш хизмати.

Аvosend нафақат аниқ белгиланган комиссияни таклиф қилади, балки ҳар бир операциянинг хавфсизлиги ва ишончлилигини кафолатлайди.

Шу тарзда, пул ўтказмаси тез ва ортиқча тўловларсиз амалга оширилишига тўлиқ ишониб пул юборишингиз мумкин.

Батафсил маълумот ва иловани юклаб олиш учун ҳаволадан фойдаланишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⛰️ 2290 metr yuksaklikda aloqa xizmatlari!

Endi, mamlakatning eng mashhur tog‘-chang‘i kurort majmuasi – Amirsoy hududida Ucell abonentlari sifatli aloqa xizmatlaridan bahra olishlari mumkin!

Yangi baza stansiyalari ishga tushirilishi tufayli, ishonchli 3G/LTE qamroviga hamda tashrif buyuruvchilarni yuqori – 140Mbit/soniyadan ortiq tezlikdagi internet bilan ta’minlashga erishildi.

Ucell bilan birga istalgan yuksaklikda muloqot qiling!
_______

⛰️ Связь на высоте 2290 метров!

Теперь, на территории самого известного горно-курортного комплекса страны - Amirsoy, абоненты Ucell могут наслаждаться качественной связью!

Благодаря запуску новых базовых станций, удалось достичь уверенного покрытия 3G/LTE и обеспечить посетителей высокой скорость интернета - более 140Мбит/с.

Общайтесь на любой высоте вместе с Ucell!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИПОТЕКА-БАНК ТАЪЛИМ КРЕДИТ АЖРАТИШНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари), ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) талабаларига ажратилади.

Кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига берилади.

▪️Кредит муддати асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

▪️Бошланғич бадал мавжуд эмас;

▪️Йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси;

- 14 фоиз - хотин қизлар учун (хотин-қизларга ажратилган таълим кредити бўйича фоизларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сўндирилади (ҳар 3 ойда))
.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (7-14 август) янгиликлари.

☑️Қишлоққурилишбанк жисмоний шахслар учун қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, муддати 5 йилгача, фоизи асосий ставка + 6% (Ҳозирда 20%га тўғри келади).

☑️Ипак йўли банк автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 0%, муддати 12-60 ойгача, фоизи 23,99%.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 1,5 млрд. сўмгача, муддати 15 йилгача, бошланғич тўлови 15%, фоизи 24%.

☑️Трастбанк NFC технологияли янги Uzcard картасини тақдим этди. ПИН-код киритилмайди, шунчаки картани терминалга олиб бориш етарли.

☑️Тенге банк юридик шахслар учун «Даромадни оширинг» акциясини эълон қилди. Уч ой давомида 100 млн. сўмдан ортиқ маблағ учун йиллик 3% олиш мумкин. Муддати 2023 йил 31 декабргача.

☑️Универсал банк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микрокредит таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 30%, миқдори 50 млн. сўмгача. Банк мижози бўлган бюджет ташкилоти ходимларига 28% дан тақдим этилади.

☑️Капиталбанк «Зўр 7%» омонатини таклиф этди. Муддати 25 ой, фоизи 7%. Омонат фоизи олдиндан тўлаб берилади.

☑️Халқ банки расмий даромадсиз фуқароларга бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш, якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 17%дан бошлаб. Бошланғич тўлов 30%дан юқори тўланса, расмий даромад талаб этилмайди.

☑️Ипотека банк бюджет ташкилот ходимлари учун 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойга, фоизи 28%.

☑️TBC Bank шанба-якшанба кунлари TBC kredit олганларга 10% чегирма тақдим этишини маълум қилди.

☑️Гарант банк Uzcard ёки Humo карталарини 56 минг сўмга очишни таклиф этди. Алоҳида тўлов эвазига индивидуал дизайн танлаш ҳам мумкин.

☑️Агробанк экотизимига янги «Пулли гап» лойиҳаси қўшилди. Аҳолига молиявий саводхонликка оид тушунчалар осон ва тушунарли тилда ўргатиб борилади.

☑️Туронбанк саёҳат учун 21 млн. сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 29%, имтиёзли давр 2 ой. Тел.: 1220.

☑️Анорбанк 27 фоизли «Замин» омонатини таклиф этди. Ушбу омонатни 2023 йил 31 августгача очиш мумкин. Минимал миқдори 1 млн. сўм. Муддати 3 ой.

☑️Ориент финанс банк 14 август 2023 йилдан ягона МФО 01071 га ўтишини маълум қилди. Банкнинг барча филиаллари одатий иш тартибида фаолиятини давом эттиради.

☑️Asia alliance bank «Қулай ҳамён» кредит картасини таклиф этди. Миқдори 10 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача. Ишлатилган маблағлар учун фоиз ҳисобланади.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Call-маркази душанбадан жумагача 09:00 дан 19:00 гача, шанба ва якшанба кунлари 10:00 дан 17:00 гача ишлашини маълум қилди. Марказ рақами 1293, 781476767.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипотека-банк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Туронбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Маҳалла раиси ушлангани тўғрисида).

☑️Ўтган ҳафтада тижорат банкларида мавжуд автокредитлар ҳақида пост эълон қилдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

❤️‍🔥 ⚡️ Ucell abonentlari uchun “Yandex Plus”!

Mobil trafikni sarflamasdan musiqa tinglash, filmlar tomosha qilish va elektron kitoblar o‘qishni xohlaysizmi? Endi “Yandex Plus” xizmati bilan quyidagilardan foydalana olasiz:

• “Yandex Musiс”dagi yuqori sifatli musiqalar;
• “Kinopoisk”dagi filmlar va seriallar;
• “Bookmate”dagi elektron va audio kitoblar;
• “Yandex Go” xizmatida “Komfort” va undan yuqori tariflardagi safarlarga 10% chegirma.

Xizmatga ulanish: *310#
Batafsil: www.ucell.uz/3faa
- - -
❤️‍🔥⚡️ «Яндекс Плюс» для абонентов Ucell!

Хотите слушать музыку, смотреть фильмы и читать электронные книги, не расходуя мобильный трафик? Теперь c услугой «Яндекс Плюс» вам доступны:

• Треки, плейлисты и подкасты на «Яндекс Музыке»;
• Фильмы и сериалы на «Кинопоиске»;
• Электронные и аудиокниги на «Букмейте»;
• 10% скидка на поездки через Яндекс Go по тарифам «Комфорт» и выше.

Подключение услуги: *310#
Подробно: www.ucell.uz/3fa9

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАЙИНЛОВЛАР

Эркин Муҳитдинов Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари эди.

Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

2020 йил сентябрдан бери у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фаолияти давомида Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк ва Халқ банкида Бошқарув Раиси лавозимида самарали фаолият юритган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ANOR BANK АЖ мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Р.” МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн. сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РОССИЯДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАНКЛАРДАН БИРИНИНГ СОБИҚ РАҲБАРИ УШЛАНДИ

Россияда Ўзбекистонда пул маблағларини ўзлаштиришда айбланаётган Қарши шаҳридаги банк филиалининг собиқ раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Россиянинг Саратов вилояти прокуратураси хабар берди.

Тергов хулосасига кўра, айбланувчи 2019-2020-йилларда Қарши шаҳридаги банк филиали бошлиғи лавозимида ишлаб, бошқа шахслар номига кредит бериш тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, пул маблағларини ўзлаштириб юборган.

Натижада давлат манфаатларига 53 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бундан ташқари, у фуқароларнинг жами 33 миллион сўмлик пул маблағларини ва Ўзбекистон фуқаросининг паспортини ҳам ўзлаштириб олган. Гумонланувчи жорий йилнинг май ойида Саратов вилоятининг Озинский туманида чегара назоратидан ўтаётганда қўлга олинган.

Қайд этилишича, прокуратура Ўзбекистонда қидирувда бўлган 47 ёшли шахсга нисбатан экстрадиция текширувини якунлаган. Айбланувчини Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУХОРОДА ЙИҒИЛИШ БОШЛАНДИ

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Ушбу масала юзасидан йиғилиш бошланган.

Йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб бериши таъкидланди.

- Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт
, - деди давлат раҳбари.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСАКАБАНК МУРОЖААТ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

2023 йил 10 август куни "Банкир кундалиги" телеграм саҳифасида эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида давогар Б.М нинг жавобгар "Асакабанк" АЖга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги фуқаролик иши кўриб чиқилаётганлиги сабабли, суднинг ажримига асосан барча ижро ҳаракатлари вақтинчалик тўхтатилган.

Ишни кўриш 2023 йил 16 август кунига тайинланган. Келгусида суднинг ажрими қабул қилинганидан сўнг, ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, банкка нисбатан қўйилган барча таъқиқлар ечилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Асакабанк матбуот хизмати.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Бухоро, Асакабанк

Асака банк Бухоро филиалидан 2021 йилда 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тулаш шарти билан МАТИЗ  автомобилини олганман, 2023 йил 19 майда ушбу автомобил пулини тўлиқ тўлаб тугатдим.

Асака банкнинг ушбу йўналишга маъсул ходимларига бир неча маротаба мурожаат қилдим. Лекин натижа бўлмади, банкда менга боғлиқ бўлмаган важларни  кўрсатиб автомобилни мени номимга расмийлаштириб беришмаяпти.

3 ойдан бери масалам ҳал бўлмаяпти. Респубиликагача чиқдим лекин улар ҳам аниқ бир жавоб айтмаяпти.

Юристга мурожаат қилинг дейди, юристга борсам Муаммоли кредитларни ҳал қилиш бўлими масаласи бу деб қайтаряпти.

Республика Асака банк маъсуллари, вилоятнинг ўзи ҳал қилади бу масалани деяпти.

Вилоятдаги маъсуллар эса телефонни кўтаришмайди.

Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Бугун, 20 август куни Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Алишев Султонбек Холикназарович таваллуд топган кун.

У 1975 йилда Жиззах вилояти, Дўстлик туманида таваллуд топган. Тошкент Молия институтини тамомлаган.

Банк тизимида 1998 йилдан буён фаолият олиб бораётган Султонбек Холикназарович Бош бошқарма бошлиғи лавозимида 2019 йилдан буён ишлаб келмоқда (2012-2014 йилларда Бош бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган).

Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва тотувлик тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 август куни Марказий банкнинг Сирдарё ва Фарғона вилоятлари Бош бошқармалари бошлиқлари Президентимиз томонидан лавозимидан озод этилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ

Бизнесни ривожлантириш банки ўз ҳисобидан янги лойиҳаси бор тадбиркорларни ўқитади.

Зарур мутахассисларни четдан жалб қилади, ўқитиш учун. Бухгалтерия, Солиқ-аудит, Маркетинг, Ҳуқуқий, Консалтинг хизматлари йўналишларини ўқитади.

Ушбу марказларда ўқиган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратади. Туман тоифаларига қараб имтиёзлар табақалаштирилади.

Тадбиркор 10 фоиз улуш билан қатнашса, 45 фоизига банк улушдор бўлиб киради. Қолган 45 фоизига давлат имтиёзли ресурс ажратади.

Банк бу учун 500 млн. АҚШ доллари маблағи билан иштирок этади, давлат 500 млн. АҚШ доллари ажратади.

Кредитлар 5-7 йил муддатга имтиёзли шартларда ажратилади. Маблағлар 200 млн. АҚШ доллари бўйича линиялар жорий йил 1 октябрдан очилади.

Банкка бизнесга яқинроқ одамларни раҳбар қилиб қўйиш керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТНИ КЎРМОҚЧИМИСИЗ?

Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланмоқда.

Мулоқотнинг жонли трансляциясини "O`zbekiston 24" телеканалида ва Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва YouTubeдаги каналида томоша қилинг.

👉 Facebook да 👈

👉 YouTube да 👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

С.Умрзоқов 2022 йил 16 июлда ушбу лавозимда фаолият бошлаган эди.

Администрация раҳбари лавозимга тайинланганига бир йилу бир ой ва бир кун бўлибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Таълим кредити бўйича асосий масалалар. 1-қисм.

1. Таълим кредити неча йилга берилади?

Жавоб: Талабанинг тўлиқ ўқиш даври якунлангач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил ичида тўланади (6 ой + 7 йил). Яъни, янги ўқишга кирган талаба (бакалавр 4+7йил 6 ой) 11 йилу 6 ойга кредит ажратилади. Бунда 4 йилу 6 ой давомида кредитнинг фоизлари тўланади. Ундан кейинги ойдан бошлаб кредитнинг асосий қарз қисми тўлови бошланади.

2. Кредит неча фоиздан берилади?

Жавоб: Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади. Айни кунда 14%.

(Агар талабанинг ўқиш даврида Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилса, кредит фоизи ҳам пастлатилади, оширилса оширилмайди).

Хотин-қизлар кредит фоизи жамғарма томонидан қоплаб берилади. Яъни, хотин-қизлар таълим кредити фоизини тўламайди.

3. Кредит фоизлари қачондан бошлаб тўланади?

Фоиз тўловлари кредит ажратилган ойдан бошлаб тўлаб борилади. Ўқиш тугагунга қадар фақат фоиз тўловлари тўланади.

4. Кредит кимнинг номига ажратилади?

Таълим кредити талабанинг ўзининг номига ажратилади. Бунда ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эр-хотин ҳамда васийлари биргаликда қарз олувчи (кафил) сифатида иштирок этади.

5. Қайси муддатларда таълим кредити тўлаб берилади?

Ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгилаган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиб қуйидагича тўлаб берилади:

25% - 1-курслар учун 15 сентябргача, 2 ва ундан юқори курслар учун 1 октябргача;

50% - 1 январгача;
75% - 1 апрелгача;
100% - 1 июлгача.


(Талаба тижорат банкига ушбу саналарга қадар мурожаат қилиши лозим!)

6. Қайси ўқишга берилади, қайсиларга берилмайди?

Кундузги бакалавриат ва магистратура талабаларига таълим кредити ажратилади.

Суперконтракт (табақалаштирилган тўлов-контракт) ва унга тенглаштирилган тўловларга, жумладан перевод тўловларига ҳам ажратилмайди.

2-қисм 👉шу ерда.👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИККИ НАФАР ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲОКИМЛАРНИНГ 1-ЎРИНБОСАРЛАРИ БЎЛИШДИ

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Махмудов Исмадиёр Абдувалиевич тайинланди. У тайинловга қадар шаҳардаги Мирзо Улуғбек МФЙда ҳоким ёрдамчиси эди.

Шунингдек, Мирзаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Хатамов Баходир Актамович тайинланди. У тайинловга қадар тумандаги Мирзо Улуғбек МФЙда ҳоким ёрдамчиси эди.

МФЙлари бир хил, адашиб кетганимиз йўқ. Ширин шаҳрида ҳам Мирзаобод туманида ҳам Мирзо Улуғбек МФЙлар мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНГ ЗЎР ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКА ВАКИЛЛАРИГА УЙ-ЖОЙ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

"Республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун субсиди ажратиш тартиби тўғрисида низом"
тасдиқланган (Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш дамғармаси Кузатув кенгаши, 28.03.2023й).

☑️Ушбу Низомга кўра, ҳоким ёрдамчиси ва Республика вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган.

▪️2022 йил якуни бўйича 4 та чоракда ҳам юқори натижага эришган республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача, лекин 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан субсидия берилади.

▪️Субсидия олувчилари (ёки уларнинг турмуш ўртоғи) томонидан амалдаги (аввалги олинган) ипотека кредити бўйича шартномалар тақдим этилган тақдирда, жамғарма томонидан уй-жой қийматининг 50 фоизигача (150 млн. сўмгача), бироқ кредитнинг асосий қолдиқ қарздорлик миқдоридан ортиқ бўлмаган қисми қопланади.

Бунда, агар битта туман(шаҳар)даги маҳаллалар сони 75 тагача бўлса 1 та, 75 тадан 150 тагача бўлса 2 та, 150 та ва ундан юқори бўлса 3 та ҳоким ёрдамчисига субсидия ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ҳар бир ҳудудда 1 тадан 3 тагача бириктирилган республика вакиллари уй-жой учун субсидия ажратилади. Бунда, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 1 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 2 тадан, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 3 тадан субсидия ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💰максимал миқдори:
• $50 000 эквивалентигача (миллий ва хорижий валютада), 3 йилгача имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача.
• $500 000 эквивалентигача (миллий ва хорижий валютада), 3 йилгача имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача.
Айланма маблағларни тўлдириш учун $125 000 эквивалентигача (миллий ва хорижий валютада), 9 ойгача имтиёзли давр билан 2 йил муддатгача.

🪧Ажратиладиган соҳалар:
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, кичик ишлаб чиқариш, тўқимачилик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, туризм ва бошқа соҳалар.

☎️ Мурожаат учун:
Марказий офис:
+998954788787, +998955150404,
Ҳудудлар: Бухоро: +998974871987, Жиззах: +998976127270, Навоий:+998973227779, Самарқанд: +998901000219, Сурхондарё: +998990779993, Қашқадарё: +998992044634, Сирдарё: +998917960702, Тошкент: +998994844499, Хоразм: +998995055678
/channel/tadbirkorlik_uchun_kreditlar
ёки
Банклар: Микрокредитбанк: 71-2074651, Қишлоқ қурилиш банк: 78-1507641, Туронбанк: 71- 2020101 (262)

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔄 Namuna Development kompaniyasi Domio xalqaro ko'chmas mulk agentligi bilan birgalikda Trade-In dasturini ishga tushirganini e'lon qiladi.

📣 Endi hamma o'zlarining eski xonadonlarini NUR turar-joy mavzesida yangisiga almashtirish imkoniyatiga ega. Dasturda:

— mijozning minimal ishtiroki;
— qisqa vaqt ichida xonadonga ega bo'lish imkoniyati;
— yangi uy-joy uchun muddatli to’lov yoki ipoteka mavjud.

📲 Call-center: +998 78 777 00 77
📍 Manzil: Lashkarbegi ko'chasi, 1.
🌐 www.namunadevelopment.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ, КРЕДИТ ҲУЖЖАТЛАРИГА СОХТА МАЪЛУМОТЛАР КИРИТИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.L.” ва “Қ.Т.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Ж. ва бошқалар тижорат банки хизматлар марказидан “S.L.”  МЧЖга лимончилик учун иссиқхона қуришга мақсадида ажратилган кредитни “Қ.Т.” МЧЖга ўтказиб, амалда замонавий иссиқхона ташкил этмосдан, сохта ҳужжатлар орқали ушбу маблағни лизинг тўловлари ва бошқа мақсадларга йўналтириш орқали жами 1 млн. АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.A.” ХК масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан хусусий корхонага ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида ажратилган 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ
Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Қаратал” МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Ш.А. 18 нафар фуқаро номига чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн. сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   
 
Аввалроқ ҳам ҳоким ёрдамчилари аралашган ҳолатлар ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Hech o‘ylab ko‘rganmisiz, nega omonat foizlari kreditnikidan pastroq?

Bugun sizlar bilan shu savolga javob topamiz)

TelegramInstagramPulliGap">YouTube • pulligap">TikTok

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент:

☝️🏻Иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш ҳаражатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 млрд. сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БИРИНЧИ КУН КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТДИ. БУГУН-ЧИ?

Президентмизнинг Бухоро вилоятига ташрифининг биринчи куни кўнгилдагидек ўтди дейиш мумкин. Ўтказилган йиғилишда ҳам Бухоро расмийларидан ишдан олиш ёки бошқа кескин танқидий фикрлар билдирилмаган.

Айрим шаҳар ва туманларда инвестиция жалб қилиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тушган ҳудудлар кўрсатиб ўтилган. Лекин, ишдан олиш ҳақида масала кўрсатилмаган.

Ана энди, бугун катта тизимли масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш кутилмоқда.

Бугун табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши белгиланган.

Айтиш мумкинки, бугунги йиғилиш кун тартибидаги ҳар иккала масала ҳам ўта долзарб ва айни вақтида муҳокама қилинмоқда.

Қуёш панеллари бўйича жуда кўп ишлар қилинган бўлсада, ҳали барча имкониятлардан фойдаланилгани йўқ. Қуёш панел ўрнатиш ўрнига, ўрнатилган қуёш панелларини ҳисоботда кўрсата олмай ўзимизнинг ипимизга ўралашиб юрган ҳолатлар, электр ва газ соҳасидаги ўзлаштиришлар, фирибгарликлар ёки инфляцияни жиловлашдаги камчиликлар муҳокама этилишини прогноз этиш мумкин.

Соҳага оид вазирликлар, Республика кўрсаткичидан ортда қолаётган вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари (секторлари билан бирга) ҳамда ҳоким ўринбосарлари кўнглига ҳозирда қил ҳам сиғмайди.

Яна бир жиҳати, ҳар иккала масаланинг тўғридан-тўғри банк тизимига алоқаси мавжуд.

Президентимиз барча даражадаги раҳбарларни ўз хатоларини ўйлайдиган, "Камчиликларимни тўғриласам бўлар эди" - дейдиган қилиб қўйди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️РЕКОРД. ДОЛЛАР БАРЧА ТАРИХИЙ РЕКОРДЛАРНИ ОРТДА ҚОЛДИРДИ.

2023 йил 11 августдан валюталар курси:

1$ - 12 075,03 (+ 408,03)⤴️
1€ - 13 307,89 (+ 498,69)⤴️
1₱ - 123,77 (+ 3,78)⤴️
1¥ - 83,93 (+ 2,51)⤴️


«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига кўра,

Валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни ким амалга ошириши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Ички валюта бозоридаги ҳолат юзасидан Марказий банк 👉мана бу ерда👈 изоҳ берди.

Долларнинг бундай кўтарилиши тарихда икки марта бўлган. 2020 йил 16 апрелда 427,64 сўмга кўтарилган. Шунингдек, 2017 йил 5 сентябр куни 3889,65 сўмга кўтарилган. Ўшанда валюта бозори учун тарихий қарор сабаб, банклардаги курслар бозор курсларига тенглаштиришган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ БУХОРОДА БЎЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel