Кимгадир гап таъсир қилганми, рейс 18:00 дан бошқа узайтирилмади.
Рейдлар ҳақида савол очиқ қолмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Айтишларича, АРГОС ва Бандлик вазирлиги меҳнат инспекцияси давлат органларида бугун ходимларни камида 1 соат олдин ишдан кетишини ҳамда байрам ва дам олиш кунлари ноқонуний ишга жалб қилинмаслигини алоҳида назоратга олар экан. Махсус рейдлар ўтказилар экан.
Иш берувчиларни огоҳликка чақириб қоламиз. Йўқ жойдан маъмурий жарима орттириб олманг ўзингизга.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Барча ходимлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олади
▪️1 сентябр (жума) – дам олиш куни;
▪️2 сентябр (шанба) – қўшимча дам олиш куни;
▪️3 сентябр (якшанба) – тақвим бўйича дам олиш куни.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАШҚАДАРЁДА БАЙРАМ БАЙРАМДАН БЎЛДИ. БАНК ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ.
Қашқадарёда байрам тадбири ўтказилди. Унда ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан банк хизматлари оммабоплигини ошириш, замонавий банк инфратузилмаларини яратиш, банкларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини яхшилаш борасида Қашқадарё вилояти банк тизимида самарали хизмат қилиб келаётган 150 нафардан зиёд банк ходимлари тақдирланди.
Марказий банк Қашқадарё вилояти Бош бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ ФОИЗСИЗ АЖРАТИЛАДИ
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга фоизсиз (0%) таълим кредити бериш тизими жорий этилган:
▪️Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);
▪️Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).
☑️Қуйидаги таълим шаклига берилади:
▪️Кундузги;
▪️Сиртқи;
▪️Кечки.
☑️Қуйидагиларга берилмайди:
▪️супер-контракт;
▪️қўшма таълим;
▪️масофавий таълим;
▪️иккинчи мутахассислик;
▪️ординатура;
▪️хориждаги ОТМларга.
☑️Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
☑️Ушбу таълим кредити оилавий аҳволидан қатъи назар барча хотин-қизларга берилади (фақат “Аёллар дафтари“га кирганларга, эҳтиёжманд оилаларга берилади, деган гап нотўғри).
▪️Таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.
▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Айни кунда таълим кредитлари қайси банкларда ажратилаётгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БАЙРАМГА ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИ ОЛДИНДАН ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
☝️🏻Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Айни пайтда, ҳақиқатан ҳам пенсия тўловлари тижорат банкларига молиялаштириб берилган. Банклар маблағларни пластик карталарга кирим қилиб беришни бошлаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАЙИНЛОВ
Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Дўсалиев Шавкатжон тайинланди.
У бунгача Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. Охирги пайтда Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармасининг бундан аввалги раҳбари Т.Қундузов Президентимиз Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида лавозимидан озод этилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИНИ ҚАЙСИ БАНКДАН ОЛСА БЎЛАДИ?
Айни кунгача ушбу банклар таълим кредити ажратиши ҳақида маълум қилинди:
▪️Агробанк
▪️Алоқабанк
▪️Асакабанк
▪️Ипотека-банк
▪️МКБанк
▪️Ориент финанс банк
▪️Туронбанк
▪️Халқ банки
▪️Ўзмиллийбанк
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Қишлоққурилишбанк
▪️Hamkorbank
Таълим кредитлари ҳақида кўп бериладиган саволларга 👉мана бу ердан👈 жавоб топасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
UDEAдаги "Тижорат банкларини бошқариш" магистратура таълим мутахассислиги банк соҳасида етакчи бўлишга интилган мутахассислар учун мўлжалланган.
Ушбу кенг қамровли ўқув дастуримиз банкларда топ-менежерларни тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, блокчейн технологиялари, рақамли банк иши, риск менежмент, лойиҳавий менежмент, bigdata, стратегик менежмент, халқаро банк иши, монетар сиёсат каби йўналишлардаги энг замонавий воситалар, тенденциялар ва ишланмаларни қамраб олади.
Қабул 10 сентябрга қадар давом этади. Ҳужжатларни топширишга шошилинг!
☎️ 78 888 08 00
🌏 Веб-сайт
Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Хоразм, Хазорасп.
Ҳоким ёрдамчиларини ҳар куни икки маротаба туман ҳокими мажлис қилади эрталаб 8:00 да ҳамма ташкилот раҳбарлари билан биргаликда чақиришади. Соат 11 дан кейин тугайди.
Топшириқ беришади кечки 20:30 да натижасини сўрашади. Бугун шанба куни бўлса, мажлисбозликдан тўйиб кетдик.
Яна ўзимизга тегишли бўлмаган ишларни буюришди солиқ тушуми, хусусийлаштриш ҳар куни 1 тадан, катта йўлни бўйидаги уйларни фасад қисмини таъмирлаш, ободанлаштриш ишлари.
Буни кўриб чиқишга мутасаддилардан илтимос. Хазорасп туманидаги ишларни ҳар ким ўзига тегишли бўлганини қилишлигини таъминлаб беришларини илтимос қиламиз.
P.S.: Жигарим, илтимосинг ерда қолмайди, каналда қолади. Чунки, Меҳнат инспекцияси шанба куни ишга чиқмайди. Ишда бўлганда ҳам нима ўзгарарди. Айтганча, ҳурматли ҳоким ёрдамчилари сизнинг агентликларингиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қарайди. Ўз тизимидаги ходимларини ҳам ҳимоя қилолмаса керак!
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЯНА БОЗОРДА ЁНҒИН ЧИҚҚАН
Бугун, 2023 йил 25 август куни Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги Савдо комплексида ёнғин чиққан.
Ҳолат ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин тўлиқ ўчирилган, куйган ёки бошқа турда жароҳат олган ва қурбонлар мавжуд эмас.
Кўрилган зарарларни аниқлаш ва ҳодиса оқибатида юзага келган ҳолатларни бартараф этиш ишлари бошланган.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жойнинг ўзида ҳолатни назорат қилиб борган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ёз, 12 июн куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги бозорда ҳам ёнғин содир бўлган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИДА ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
▪️Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
▪️Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
▪️Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
▪️Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
▪️Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
▪️Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
▪️Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
▪️Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
▪️Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
▪️Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
▪️Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
▪️Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
▪️Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
▪️Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
▪️Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
▪️Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
▪️Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАЛИҚЧИЛИК УЧУН 50 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди
☑️Унга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:
▪️давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;
▪️табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.
☑️2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Сув хўжалиги вазирлиги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, балиқчилик билан шуғулланувчи оилаларни сув билан таъминлаш чораларини кўради.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЎҚИШГА КИРИТИБ ҚЎЯМАН ДЕГАН БАНКИР 4 МИНГ ДОЛЛАР БИЛАН УШЛАНДИ
Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ва Қўқон давлат педагогика институти декани ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари фуқаронинг Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи шахс, мансабдор танишлари ёрдамида Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР
Маълумотлар бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан жорий йил 11-22 август кунлари олинди.
☑️Асакабанк
▪️Онлайн микроқарз
Фоизи 25.9% дан бошланади
Муддати 24 ойгача
Миқдори 20 млн сўмгача
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Фоизи 27.9% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
👉Батафсил👈
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Муддати 1 йилдан 4 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
👉Батафсил👈
▪️Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
👉Батафсил👈
☑️Трастбанк
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
👉Батафсил👈
▪️Онлайн микроқарз
Муддати 12 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 28%
👉Батафсил👈
▪️Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан
👉Батафсил👈
☑️Туронбанк
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз вақтинчалик тўхтатилган
▪️Микроқарз (расмий даромадсиз)
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%
👉Батафсил👈
☑️Халқ банки
▪️Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23%
👉Батафсил👈
Халқ банки иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун
☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Онлайн микроқарз
Фоизи 28 %
Муддати 12 ойгача
Миқдори 8 миллионгача
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Фоизи 27.99%
Муддати 2 йилгача муддатга
Миқдори 50 миллионгача
👉Батафсил👈
☑️Ипак Йўли банк
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99%
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 23,99%
👉Батафсил👈
▪️Гаров асосида микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99%
👉Батафсил👈
☑️Hamkorbank
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24 ойгача - 32 %
36 ойгача - 36 %
👉Батафсил👈
▪️Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 12 ойгача - 32%
24 ойгача - 36%
36 ойгача - 40%
👉Батафсил👈
▪️Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 48%
👉Батафсил👈
☑️Агробанк
▪️Банкка бориб олинадиган микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 24 ойгача - 27 %
36 ойгача - 28 %
👉Батафсил👈
▪️Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 24 ойгача - 27,99 %
👉Батафсил👈
Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
Автокредитлар 👉мана бу ерда👈.
Ипотека кредитлари 👉мана бу ерда👈.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЙЛАРИМ...
Кимдир уч кун дам олиш ҳақида ўйлайди. Кимдир бугун бир соат эрта кетишдан умидвор. Тегишли ташкилотлар рейдлар ўтказармуш... Шу ҳақидаги хабарларни ҳавас билан ўқиб ўтиради.
Компьютерини бурчагига қараса банклараро тўловлар ўтказилиши соат 19:30 гача узайтирилганини кўрадида, қонунлар қаергача амал қилиши ҳақида бир ўйлаб, ишида давом этади.
Мантиқ қани! Рейс 19:30 гача чўзганларни рейд қилиш керак. Ана қаердан бошланмоқда Меҳнат қонунчилиги бузилиши!
Рейдлар бошландимикан...
👉 @bankirkundaligi 👈
Hamkorbank 32 ёшга кирди
Ҳар қандай ҳолатда ҳам яқинларга қўрқмай, ўйланмай тавсия этадиган банклардан бири ҳисобланади. Банкка кирсанг, замонавий банкка кирганингни ҳис қиласан, ишинг битиб чиқади. Мижозлар учун куйиб пишадиган банк.
Мазкур қутлуғ байрам билан банк раҳбарияти ва фидоий ходимларини самимий табриклаймиз.
100 йиллигида ҳам мана шундай мартабада бўлинглар.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугун тарихий сана.
Бундан роппа-роса 32 йил олдин
мамлакатимизнинг мустақиллиги эълон қилинган.
Эртага, 1 сентябр эса Мустақиллик куни сифатида катта байрам қилинади.
🇺🇿 Азизлар,
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги барчангизга қутлуғ ва муборак бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАДБИРКОРЛАРНИ ОБУНА, КЎЧАТ ЭКИБ БЕРИНГ, ТАДБИРГА ЁРДАМ БЕРИНГ ЁКИ БОШҚА КЎРИНИШДА ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.
☑️241-4-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (Маъмурий жавобгарлик):
▪️Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☑️192-4-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (Жиноий жавобгарлик):
▪️Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
☝🏻Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Тадбиркор яқинларингизга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
DTM ball bilan iqtisodiyot yo‘nalishlarida talaba bo‘ling!
🙃 Hurmatli abituriyentlar, endilikda Siz DTM natijalaringizga ko‘ra TIFT universiteti talabasi bo‘lishingiz mumkin!
⁉️ Buning uchun qanday talablar bor?
— Sirtqi taʼlim shaklida tahsil olish uchun 50 ball va undan ziyod;
— Kunduzgi taʼlim shaklida talaba bo‘lish uchun esa 70 ball va undan ko‘proq ball to‘plagan bo‘lsangiz kifoya.
🎉 Ushbu yo‘nalishlardan biriga talabalikka imtihonsiz qabul qilinasiz:
➖ Iqtisodiyot;
➖ Bank ishi va auditi;
➖ Soliqlar va soliqqa tortish;
➖ Moliya va moliyaviy texnologiyalar;
➖ OUS BA (HONS) Buxgalteriya hisobi va moliya yo‘nalishlarida sirtqi va kunduzgi ta’lim shaklida tahsil olishingiz mumkin.
🤩 Shuningdek, kirish imtihonlarida pastroq natija qayd etgan abituriyentlar SUPER KONTRAKT yoki SUHBAT asosida talaba bo‘lishi mumkin.
🏢 Toshkent xalqaro moliyaviy boshqaruv va texnologiyalar universiteti bilan orzularingiz amalga oshadi!
💻 DTM ball bilan onlayn hujjat topshiring: qabul.tift.uz
❗️ TIFT universitetida kontrakt narxlari: bit.ly/Talim-yonalishlari
☎️ Murojaat uchun: +998781132999, +998999932722
Telegram | Instagram | Facebook | tiftuniversity">Youtube
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади, турли соҳаларда ишга туширилаётган янги объектларга ташриф буюради.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Сурхондарё, Термиз.
Ёрдам қилинглар, шунақа иш вақтидан ташқари мажлисбозликдан ва лавозим функцияга кирмайдиган вазифаларни бажармасликка.
➖➖
Эслатиб ўтамиз, ушбу шаҳар ҳокимлигида жорий йил 26 август куни ҳам иш вақтидан кейинги мажлисвозлик ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу масала вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам Меҳнат инспекцияси томонидан ҳам назоратга олинмаганлиги сабабли йиғилишлар давом этмоқда.
Сурхондарёда, Термизда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида матбуот хизмати мавжудми? Ойлик маошини вақтида оладими? Йиғилишни бекор қилдиришку, қўлидан келмаслиги аниқ. Ҳеч бўлмаса, муносабат билдириб қўйиши керакку!
Матбуот хизматларининг рейтингини ҳисоблашда мана шундай эътиборсиз қолдиришлар инобатга олинармиди?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️ЖАНГ БОШЛАНМОҚДА. ТАЙЁРМИСИЗ!
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-босқичи учун овоз бериш бошланмоқда
Бугун соат 10:00 да «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-босқичи учун қўйилган ташаббусларга овоз бериш жараёни бошланади.
☑️Овоз бериш тартиби:
1. Openbudget.uz сайтига кирилади;
2. «Ташаббусли бюджет» бўлими танланади;
3. «Овоз бериш» тугмаси босилади;
4. Мавжуд таклифлардан биттаси танланиб, устига босилади;
5. «СМС орқали» тугмаси танланади;
6. Телефон рақам киритилиб, математик амал бажарилади;
7. «СМС кодни юбориш» тугмаси босилади;
8. Мобил телефонга келган СМС код киритилиб, яна «СМС кодни юбориш» тугмаси босилади.
☑️Овоз бериш жараёнлари 16 сентябрга қадар давом этади.
Шу давр ичида овоз беришга кўмаклашмоқчи бўлган фирибгарлар кўпайиб қолади. Алданиб қолманг.
▪️Ундан ташқари, овоз йиғишга турли совғалар таклиф этувчи гуруҳлар пайдо бўлади. Одамлар гавжум жойларда, бозорлар, автобекатлар атрофларида овоз учун турли совғалар тарқатади. Ўзингизни маҳаллангиз қолиб, бошқа маҳаллага овоз бериб юборманг. Унутманг, битта рақамдан фақат бир марта овоз берилади холос.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
БОШҚАЛАР 5 КУНЛИК МЕҲНАТНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ БОШЛАЁТГАН ВАҚТДА, БИЗДА ДАМ ОЛИШ КУНИ МАЖЛИС, СОАТ 19:30 ДА
Сурхондарё, Термиз.
Бугун шанба Меҳнат кодекси бўйича дам олиш эмасми? Бизнинг шаҳарда йиғилиш яна.
Қуёш панеллари ва солиқ тушуми бўйича.
➖➖
Ушбу ҳудуд раҳбарлари ҳам Президентимизнинг йиғилишларида иштирок этадими? Йиғилиш қилавермаслик юзасидан, йиғилишларни кабинетдан Маҳаллага бориб, маҳаллада ўтказиш кераклиги юзасидан кўрсатмаларини эшитганми? Эшитган бўлса нега бажармайди!
👉 @bankirkundaligi 👈
Биз ўзимизга мактаб танладик! Сизчи?
Нега айнан Registon мактаби?
🗺 Шаҳар марказидаги қулай жойлашув.
🇷🇺 Қадриятларга мос ўзбек ва рус синфлари;
☪️ Шарқона тарбия дарслари!
🍲 4 маҳал маззали таомланиш;
👩🏻🏫 Тажрибали, креатив ўқитувчилар;
🏓 Соғломлаштирувчи спорт тўгараклари;
🩺 Психолог ва логопед хизматлари;
📈 SАТ ва IELTS имтиҳонларига тайёрланиш;
🦾 IТ ҳамда робототехника машғулотлари.
Буларнинг барчаси битта манзилда!
Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки онлайн мурожаат қилинг!
😊 @rgnschooladmin
📞 +998910022700
Telegram | Instagram | registan_school">YouTube
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади.
Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади. Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Кўпинча кузатиладиган хабарлар тарқалишни бошлаган. Вилоят ҳокими у бўлармиш, бу бўлармиш деган. Расмий хабарлар орқали бугун кечгача аниқлаштириб оламиз. Билганимиз Эркинжон Турдимов банкир.
Бизнинг канал обуначиларининг кўпчилиги сўровномада унга «Энг яхши ҳоким» сифатида овоз беришган.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎓 Agrobank ta'lim krediti ajratishni boshladi!
• Miqdori: oliy ta'lim muassasining to'lov-kontrakt summasi asosida;
• Foiz stavkasi: Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida (ayni kunda 14%);
• Muddati: talabaning o‘qish davri yakunlangach, olti oydan so'ng yetti yil ichida to‘lanadi (6 oy + 7 yil).
👉 Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.
ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИНИ ҚАЙСИ БАНКДАН ОЛСА БЎЛАДИ?
Айни кунгача ушбу банклар таълим кредити ажратиши ҳақида маълум қилди:
▪️Агробанк
▪️Асакабанк
▪️Ипотека-банк
▪️МКБанк
▪️Халқ банки
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Таълим кредитлари ҳақида кўп бериладиган саволларга 👉мана бу ердан👈 жавоб топасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тўғри танлов учун имкониятингиз бор!
✅ Фарзандингиз ўз олдига Президент мактабига киришдек мақсад қўйди. Уринди. Интилди. Имтиҳон топширди.
Борди-ю, синовлардан ўтолмаса, уни ҳозир ўқиб турган мактабига қайтариш ярамайди. Чунки бу фарзандингизнинг руҳий синишига олиб келиши мумкин.
Агар сиз худди шундай вазиятда бўлсангиз, Rahimov School сиз учун тўғри танлов бўлади! Бу ерда фарзандингиз таълими-ю тарбияси, ўтказадиган бўш вақтигача энг яхши, замонавий шароитлар яратилганлиги билан сизга маъқул келади.
Мактабимизга келинг, кўринг ва рўйхатдан ўтинг ⬇️
● @RahimovSchool_bot
● +998(78)113-0005