bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Ortiqcha to‘lovlarsiz muddatli to‘lov faqat Ucellda! 🤩

Yangi Samsung Galaxy M14 smartfonini muddatli to‘lovga, oyiga atigi 249 900 so‘m evaziga oling. Aksiya faqat Kompaniyaning o‘z ofislarida 6 oy muddatli “Doimiy 50” abonementini ulatganda amal qiladi.

Birinchi to’lov - 0 so’m
Qo’shimcha to’lov - 0 so’m
• Muddatli to‘lov – 10 oy.

Batafsil: www.ucell.uz/3jhr

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌻 Қишлоқ хўжалиги соҳасида интенсив таълим берувчи уникал лойиҳа — "Фермерлар мактаби" 11-мавсуми ўқув жараёнлари бошланди

Агробанк ташаббуси билан ташкил этилган "Фермерлар мактаби" лойиҳаси 2023 йилда ҳам мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тармоғида кадрларни ўқитиш борасида қатор тадбирларни амалга оширишда давом этиб келмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги “Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг ёз ойларида қатор мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳудудлар кесимида “Пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллашнинг иқтисодий имкониятлари” мавзусида кенг миқёсли республика ўқув-семинарлари ўтказилди. Мазкур ўқув-семинарларда пахта тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва интенсив мевали боғ эгалари бўлган 400 га яқин иштирокчилар қатнашдилар.

Бундан ташқари, "Фермерлар мактаби" ташкил этилгандан бугунги кунга қадар 1200 га яқин ёш фермерларнинг қишлоқ хўжалигидаги турли йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларини ошишига ҳисса қўшди.

Мактаб ўз фаолиятини давом эттирган ҳолда, куни кеча ўз тингловчилари учун 11-мавсумга старт берди. Янги мавсумнинг расмий очилиш маросими Тошкентда, шунингдек, Нукус, Термиз, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтди.

Манба

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!

Халқаро Нордик университетида таълим олишни вазирлик тавсия қилади!

Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.

1. Мактабгача таълим - 11млн сўм 3 йил
2. Психология - 11 млн
сўм 4 йил
3. Иқтисодиёт - 12 млн
сўм 4 йил
4. Молия - 12 млн
сўм 4 йил

5 йил стаж билан:
1. Бошланғич таълим - 11млн
сўм 4 йил
2. Мусиқа таълими - 12 млн
сўм 4 йил

Ўқишни кўчириш истагидагилар фақат 2-курсдан қабул қилинади.

📌12 та бакалавриат йўналиши;
📌6 та магистратура мутахассислиги
📌4 та Phd илмий даражаси бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

📥 Онлайн ҳужжат топшириш:
https://admission.nordicuniversity.org/

📥 Ўқишни кўчириш:
https://transfer.nordicuniversity.org

📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)

Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998555084400

👨‍💻 @nordikedu

Телеграм канал: /channel/nordic_edu

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Самарқанд, Ҳоким ёрдамчиси.

Ҳурматли Банкир кундалиги ходимлари. Самарқанд вилоятидаги 1116 та ҳоким ёрдамчиларининг апрель, май ва июнь КПИ пуллари ҳали ҳам берилгани йўқ. Байрамдан олдин бошқарма ҳисобига келиб тушган эди. Ким масъулиятсизлик қилган бўлса жавобини берсин. Бошқарма бухгалтерими вилоят Ходимлар билан ишлаш бўлимими, туман бўлимларими?

P.S.: Қорни тўқнинг, қорни оч билан нима иши бор дейишмасидан, масъуллар назоратга олишларини сўраймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Қашқадарё вилоятига кечаси билан йиғилиш қилиш безор қилди. Уйқумиз йўқ ёрдам беринглар илтимос.

Кечаси уйқудан туриб келдик ҳокимиятга.

Ҳалиям (23:05 да ҳам) ўтирибмиз бошлангани йўқ йиғилиш.


Масъуллар ўрганиб чиқишса мақсадга мувофиқ бўларди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.).

2024 йил 1 январдан бошлаб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ой имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланди.

«Бизнесни ривожлантириш банки»нинг ҳам фаолияти аниқлаштирилди. У мазкур дастур учун таянч банк сифатида белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈‌‌

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ТАДБИРКОРЛИККА 7 ЙИЛ МУДДАТГА, 100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

«Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди

☑️Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади.

☑️Қуйидагилар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

▪️камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

▪️оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

☑️2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:

▪️фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.

☝️🏻Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

▪️қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;

▪️инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

☝️🏻2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

☑️Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТЎХТАДИ

2023 йил 2 мавсум «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида ҳудудлар миқёсида овоз бериш жараёни якунланишига бугун 16 сентябр куни соат 10:00 да тўхтатилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро Д.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали субсидия асосида кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

☝️🏻Субсидия ажратиш тартиби ҳақида ўзингиз ўрганиб олинг. Агар қизиқ бўлса 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️1-2 ОКТЯБР БАРЧА УЧУН ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЎЛАДИ

☑️Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра:

▪️Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

☝️🏻Жорий йил 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли 2 октябр душанба куни ҳам барча ходимлар учун (юқоридаги истиснога тўғри келмайдиган) дам олиш куни бўлади.

☑️Кодекснинг 209-моддасига кўра:

Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади, бундан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИПАК ЙЎЛИ БАНК МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

Жорий йил 13 сентябр куни Ipak Yo’li Banki да ташкил этилган Call center фаолиятига оид мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда кўрсатилган ҳолат тезкорлик билан банк мутасаддилари томонидан ҳал этилди. Бунга қўшимча равишда банк қуйидагиларни маълум қилди:

▪️Банк қўллаб-қувватлаш хизмати билан ҳафтада 7 кун/24 соат боғланиш мумкин.

▪️Муайян турдаги банк маҳсулоти билан боғлиқ савол бўлса, қисқа 1296 ёки 78 140-69-00 рақамлари орқали боғланиш мумкин.

▪️Бундан ташқари @ipaksupport телеграм-аккаунтда оператор билан боғланиб, тегишли маълумотларни олиш мумкин. Қолаверса, Ipak Yo’li Mobile иловасида ҳам куну-тун ишлайдиган чат мавжуд.

☝️🏻Тирбандлик ва навбатларда вақт ўтказишни истамайдиган мижозлар учун Банк сайтида ва Ipak Yo’li Mobile иловаси орқали филиалларда хизмат кўрсатиш учун маълум бир сана ва кунга электрон навбатга туриш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ! 14%.

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 14 сентябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Навбатдаги йиғилиш 2023 йил 26 октябрга белгиланган.

Пресс-релиз.

☝️🏻Одатда Марказий банк мазкур тадбир ҳақида бир кун олдин телеграм саҳифасида эълон берар эди. Биз ҳам одатда бир кун олдин обуначилар фикрини сўровнома орқали аниқлаштириб борар эдик. Бугун одатдагидан фарқли равишда эълон берилмади ва асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида хабар берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚУЁШЛИ ХОНАДОН

2023 йил 1 апрелдан бошлаб, Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган энергия ҳажми ва тизимдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми ўртасидаги ижобий тафовутнинг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1000 сўмдан субсидия ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, айни кунда давлат сизга 1 кВтс электр энергиясини 295 сўмдан сотмоқда.

Қуёш панел ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💰 O'z mablag'laringizni yirik kompaniyalar aksiyalariga va obligatsiyalariga investitsiya qilib, aksionerga aylaning va passiv daromad oling!

😊 Bunda sizga FREEDOM BROKER yordam beradi.

🤔 Qiziqmi?

💬 Telegram kanalizmizga a'zo bo'ling va foydali investitsiya qilish bo'yicha barcha savollaringizga oddiy tilda tushuntirilgan javoblarni toping.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛГАН ХОДИМГА РАҒБАТЛАНТИРИШ БЕРИЛАДИМИ?

Меҳнат кодексининг 299-моддасига кўра, меҳнат учун рағбатлантириш масалалари кўрсатиб ўтилган.

Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

Ўзига нисбатан интизом ҳақидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ходимларга нисбатан рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби интизом тўғрисидаги тегишли уставлар ва низомларда белгиланади.

Ходимлар меҳнат соҳасида жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЧИҚАРИЛГАНДА, МАЗКУР КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР НЕУСТОЙКА ҲИСОБЛАНИШИ ТЎХТАТИЛАДИ

☑️Қарорга кўра, камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

▪️солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

▪️солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

▪️солиқ тўловчининг ҳужжатларини талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

▪️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

☑️2024 йил 1 январдан:

▪️иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;

▪️солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.

▪️аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар неустойка ҳисобланиши тўхтатилади;

▪️тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.

Батафсил, манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРМОҚДА

Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан шаҳарнинг Абу Али ибн Сино МФЙ ҳоким ёрдамчиси А.Сга нисбатан ЖКнинг 167 - моддаси 2 - қисми “г” банди ҳамда 209 - моддаси 1 - қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, А.С “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  07.06.2018 йилдаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777 - сонли қарори билан берилган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатдан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, кредит маблағларини ўзлаштирган.

Хусусан, у “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55 - сонли қарорга зид равишда “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган М.Ҳ, Ж.А, Н.Ғ, М.А ва А.Млар номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 млн. сўмдан, жами 163 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳоким ёрдамчиси 14.09.2023 йилда ЖКнинг 167 - моддаси 3 - қисми “г” банди, 209 - моддаси 1 - қисми ва 209 - моддаси 2 - қисми “а” банди билан ишда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт  чораси қўлланилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 MKBANK ва 😁 RealSoft рақамли трансформация иш жараёнини қандай соддалаштириш ҳақида фильм тақдим этади.

Ҳужжатли фильм инновация ва рақамли трансформациянинг замонавий корхоналар учун нақадар муҳимлиги ҳақида ҳикоя қилади. Технологияларни қўллаш орқали, бизнес жараёнларимиз янада самарали бўлди ҳамда қоғоз ўрнини рақамли технология эгаллади.

Ҳужжатли фильмни RealSoft компаниясининг YouTube платформасидаги расмий каналида кўришингиз мумкин.

🏦 MKBANK
😁 RealSoft

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент қарори билан Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури тасдиқланди. Дастур ижроси ва уни такомиллаштиришга Бизнесни ривожлантириш банки таянч банки сифатида бириктирилган.

Дастурда камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, нодавлат таълим муассасалари, ҳунармандлар, касаначилар, 3 ва ундан ортиқ кишини иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурида иштирок этиб келаётган ва ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

Халқ банки ва Микрокредитбанк ҳам дастур ижросида ҳамкор банк сифатида жалб қилинади. Улар мева-сабзавотчилик соҳасида «кооперация» ва «агрегатор» лойиҳаларини амалга оширади, касаначилар мактаблари фаолиятини йўлга қўяди.

Бизнесни ривожлантириш банкининг устав капитали йил охирига қадар 3 трлн. сўмга етказилади, Марказий банк ҚҚБга ажратилган 544 млрд. сўмлик кредит линияларини субординар қарз сифатида Бизнесни ривожлантириш банкига расмийлаштириб беради. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси устав капитали келаси йил 1 апрелга қадар 1 трлн. сўмга чиқарилади. Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушган 1 трлн. сўм маблағ жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ипотека “ZER0%”: “Asakabank” АЖ ва NRG Uzbekistanдан янги маҳсулот

Бугун, 18 сентябр куни “Asakabank” акциядорлик жамияти ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги Ипотека "ZER0%" маҳсулоти тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда “Asakabank” АЖ бошқарувчи директори (чакана бизнес) Бекзод Тангматов ва NRG Uzbekistan ташкилоти асосчиси Мурод Назаров иштирок этди.

Тантанали тадбирда икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, унда Ипотека “ZER0%” маҳсулоти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, сўзга чиққанлар маҳсулотнинг афзалликлари ва 0% фоиз ставкаси билан кўчмас мулк сотиб олиш имкониятини алоҳида таъкидладилар.

♦️Ипотека "ZER0%" шартлари қуйидагича:

• Йиллик фоиз ставкаси - 0% дан
• Дастлабки тўлов - 25% дан
• Муддати - 10 йилгача
➖Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам ипотека расмийлаштириш имконияти мавжуд.
➖Қурилиш босқичида қўшимча гаровсиз
➖Ипотека миқдори сотиб олинаётган уй-жой нархидан келиб чиққан ҳолда ажратилади

Батафсил маълумот учун қуйидаги қисқа рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️Asakabank 1152;
☎️NRG Uzbekistan 1060.

Asakabank

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2 мавсуми якунланди. 2023 йил 17 июль соат 10:00 дан 16 сентябр соат 10:00 га қадар давом этган жараёнда мамлакатимиз бўйлаб «OpenBudget» портали орқали 33 489 та ташаббус учун 18 миллиондан ортиқ овоз берилди.

☑️Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди!

Ғолиб бўлган лойиҳалар 👉рўйҳати.

Энди 1500 дан ёки 2000 дан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳа ташаббускорлари янгиликни интизорлик билан кутиб туради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди

Марказий банкнинг 15 сентябрдаги қарори бекор қилинди. Бу ҳақда тижорат банкларига тегишли хатлар юборилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТГА» СОАТ 10:00 ДА ОВОЗ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ

2023 йил 2 мавсум «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида ҳудудлар миқёсида овоз бериш жараёни якунланишига бугун 16 сентябр куни соат 10:00 га қадар давом этади.

Охирги кучларингизни ишга солинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ucell mobil ilovasi foydalanuvchilari uchun yangi imkoniyatlar!

Siz so‘radingiz – biz bajardik!

Abonentlarning ko‘p sonli iltimoslariga binoan, Ucell bir nechta raqamni bitta ilovada boshqarish imkonini joriy etdi!

Endi bir nechta raqamlarning biridan boshqasiga o‘tish, hisob to‘ldirish uchun alohida ilova ishlatish, shuningdek, xizmatlarni boshqarish uchun boshqa resurslarga o‘tish zarurati yo‘q – raqamlarni shaxsiy kabinetning mobil versiyasiga qo‘shing va qulay boshqaruvdan zavqlaning!
Ilovani yuklab olish: ucell.uz/wv

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

Жорий йилнинг 12 сентябр куни бизнинг каналда Ўзсаноатқурилишбанк Қўқон БХМ ходимлари қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида мурожаат чоп этилган эди.

Ушбу мурожаат Банк раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ўзбошимчалик билан ходимларга юклатилган лавозим мажбуриятидан ташқари масалаларни талаб қилганлиги сабабли БХМ бошқарувчисига нисбатан «Ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча ҳудудий тузилмалар масъуллари иштирокида тушунтириш ишлари ўтказилди.

Ҳолатни мурожаатчи ҳам қўйидагича изоҳлади:

Ҳа, хурсанд бўлдим қўллаб-қувватлаганлари учун кассирларни. Банкир кундалигига ҳурматим ошди. Раҳбарларим билан ҳам бу масалада анча суҳбатлашдик. Тушинтиришда қўполликка йўл қўйилгани, қуёш панелни ихтиёрий мажбурий эмаслиги, қолаверса кассирларга нисбатан ҳеч қандай тазйиққа йўл қўймасликларини айтишди.

Ўзсаноатқурилишбанк Раиси ва ўринбосарларига тезкор муаммомизга бефарқ бўлмасдан, ходимни ҳақ-ҳукукини, меҳнатини қадрлашгани мен учун 31 йил шу банкда бесамар умримни ўтказмаганимни тушуниб етдим. Ўзсаноатқурилишбанкда ишлаганимдан фахрланаман.

Банкир кундалигига омад, ҳамиша элни назарида бўлишларингни тилайман.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1" дан "Ва3"га оширди

Маҳаллий банк тизимининг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланган «Асакабанк» АЖ давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотларга фаол иштирок этиб, молиявий институт сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанк билан 2008 йилдан буён самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида Асакабанкнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1" дан "Ва3" га ва базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди, бу эса ўз ўрнида “Асакабанк” АЖнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Мазкур рейтинг оширилиши банкнинг молиявий кўрсаткичларини доимий равишда яхшилаб борилиши, банк рентабеллигини ошириш, муаммоли кредитлар улушини камайтириш ва капиталнинг юқори етарлилик даражасини сақлаб туриш бўйича олиб борилаётган доимий саъй-ҳаракатларидан далолат беради, ҳамда Асакабанкнинг маҳаллий бозордаги ҳиссаси 10% дан ортиқ улушига тўғри келиши, банкнинг ички бозорда алоҳида мавқеига эгалигининг яққол мисолидир.

Маълумот ўрнида: Moody's халқаро миқёсда тан олинган рейтинг агентликларидан бири бўлиб, 1909 йилда АҚШда ташкил этилган. Агентлик йирик банклар, компаниялар, корпорацияларга кредит рейтингларини, шунингдек давлатларга суверен рейтингларни бериш билан шуғулланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Сурхондарё, Шеробод.

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани маҳалла ҳоким ёрдамчилари мажбурий опен бюджетга овоз йиғдирилмоқда. Ундан ташқари қуёш панели солиқ йиғишга ҳам мажбурланмоқда. Шеробод туман ҳокимлиги томонидан.

Ўзимизни маҳалла қолиб бошқа маҳалла учун овоз берасизлар дейишяпти.

Жадвалдан кўриниб турибдики ҳар бир МФЙга 22 тадан овоз тақсимлаб, топшириқ берилган.

Эслатиб ўтамиз, агар ҳолат тўғри бўлса, овоз йиғишга бюджет ташкилот ходимларини мажбурлаш таъқиқланади. Бу ҳақида 👉мана бу ерда👈тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

▪️Жорий йил 8 сентябр куни мактаб ўқитувчилари Опенбюджетга мажбурланиб, ҳатто пул йиғилаётгани ҳақида устозлар мурожаати эълон қилинган эди. Ушбу ҳолатни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳам ўрганмади. Йўқ, ўрганмади десак тўғри бўлмайди. Ўрганди, лекин ҳақиқатни қандай изоҳлашга ҳижолат бўлишган кўринади. Чунки, мурожаатчининг хабар беришича, ўша мурожаатдан сўнг мактабга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошлиғи ташриф буюрган. Ўқитувчилар билан суҳбатлашган ва ҳоказо. Лекин бизга ҳеч қандай изоҳ берилмади. Балки бу масалага ҳам Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги муносабат билдирар.

▪️Жорий йилнинг 12 сентябр куни Қуёш панел ўрнатишга мажбурланаётган банк ходими мурожаати эълон қилинган эди. Ушбу мурожаатга Марказий банкнинг Фарғона вилоят Бош бошқармаси «Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармаси томонидан Ўзсаноатқурилишбанкка қуёш панел ўрнатиш учун ҳеч қандай топшириқ берилмаганини ва банкнинг кредит сиёсатига аралашиш ваколатига эга эмаслигини, ҳолат юзасидан банк томонидан изоҳ берилишини» - маълум қилди (Қойил! Шунчаки қойил. Вилоят банк тизимидаги аҳвол ҳақида хабар берсангу, шундай изоҳ олсанг).

Ўзсаноатқурилишбанк ушбу масалада ҳали изоҳ бергани йўқ.

▪️Бугунги мурожаат юзасидан эса, Ипак йўли банк мутасаддилари ўзлари мурожаатчи билан боғланиб, масаласини ҳал этиб берибди. Бунга ҳам қойил.

Ҳурматли мутасаддилар учун эслатиб ўтамиз. Мурожаатлар - бу жойлардаги ҳолатлар, сизнинг ташкил этаётган ишларингиз натижаси. Мурожаатлар билан ишлаш эса сизнинг даражангиз, сизнинг савиянгиз, юзингиз.

Мурожаатларга бефарқ бўлманг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

CALL CENTER ЖАВОБ БЕРМАЯПТИ

Ипак йўли банки билан умуман боғланиб бўлмайди, Call center га умуман 5 кетмадим, мени навбатим келганда ўчириб қўяди.

Илтимос амалий ёрдам беринглар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИЖОБИЙ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАСИ ОЛМАГАНЛАРГА КРЕДИТЛАР БЕРИЛМАЙДИ

☑️Президент қарорига асосан 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб:

▪️ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;

▪️экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel