bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

1 ОКТЯБРЬ – БАЙРАМ АРАФАСИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ?

☑️Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.

▪️Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни.

☑️Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади.

☑️Шунда:

▪️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

▪️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

▪️Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш зарурати бўлгандагина дам олиш куни кўчирилмайди.

Ушбу қоида Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги Фармонида ҳам белгилаб қўйилган.

☑️Ойлик байрамдан кейин бериладими?

▪️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

▪️Ойлик тўлаш муддати жамоа шартномаларида белгиланади, аксарият жамоа шартномаларида ойлик бериладиган кун сифатида янги бошланган ойнинг 1-куни белгиланган, шундай ҳолатларда ойлик 1 октябрдан олдин тўланиши керак.

☝️🏻Ойлик олиш вақти кечиктирилса, кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Rossiyadan O‘zbekistonga rossiyalik Sberbank kartasidan O‘zbekiston banklarining kartalariga pul o‘tkazmalari barqaror va bir zumda pul qabul qilish bilan ishlaydi. Sber O‘zbekistonning 8 ta yirik banklari bilan hamkorlik qiladi – shuning uchun siz o‘z bankingizni kartaga pul o‘tkazish ro‘yxatidan osongina topishingiz mumkin.

Onlayn pul oʻtkazmalari uchun Oʻzbekistondagi qabul qiluvchi bank mijozining telefon raqami kifoya. Bundan tashqari, bunday o'tkazmalar har doim komissiyasiz - 0%.

Agar siz to'satdan O'zbekistonda naqd pul olishingiz kerak bo'lsa, u holda Sberbank Online orqali, lekin oluvchining to'liq ismini ko'rsatgan holda o'tkazing.

Sberbank Online orqali O'zbekistonga oson va tez o'tkazing!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги


«Status» tariflari Sizning tanlovingiz — Sizning g‘alabangiz

Ko‘p internet, rouming, cheksiz qo‘ng‘iroqlar va alohida menejer xizmatlari — Sizing statusingizga mos.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

iPhone 14 ni o‘yinga qo‘ydik

Beeline Uzbekistan ilovasiga kiring, "BeeFortuna Plus"da 990 so‘m evaziga barabanni aylantiring va ikkita iPhone 14 smartfonidan birini yutib olish imkoniyatini qo‘lga kiriting!

Aksiya faqat 28 va 29-sentyabr kunlari amal qiladi.

Beeline Uzbekistan ilovasini yuklash

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ 2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилади.

☑️Ҳар бир маҳалладаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига қуйидаги маблағлар йўналтирилади:

▪️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи;

▪️маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи;

▪️маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳокими ёрдамчиси онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;

▪️маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;

▪️Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси низомида белгиланадиган бошқа маблағлар.

☑️Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари маҳаллалар Жамғарма маблағларини қайта тақсимлаган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ортда қолаётган маҳаллаларга йўналтириши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари белгиланибди.

Шунингдек, куни кеча ўтказилган йиғилишда маҳалла ходимларига қўшимча топшириқ ва жадваллар юкламаслик, уларни йиғилишга чақириш қатъиян ман этилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун 2023 йил 26 сентябр куни 16:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Маҳаллаларда еттилик тизими фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида.

⚡️Йиғилишда ҳокимлар, тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, еттилик тизимига кирувчи идора ва ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, МФЙ раислари, Хотин-қизлар фаоллари, Ёшлар етакчилари ва Профилактика инспекторлари ҳам иштирок этади.

Энди ушбу рўйхатга ижтимоий хизмат ходимлари ва солиқ инспекторлари ҳам қўшилади.

Бундан икки йил олдин 2021 йил охирида Президентимиз фармони билан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини жорий этилган эди. Кўпчилик бу лавозим икки йилда тугатилишидан хавотирда (айримлар интизорлик билан кутаётган) эди. Ундай бўлмади. Қайтанга, ушбу команда кучайтирилмоқда. Бугун кўплаб янгиланишлар эълон қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!

Халқаро Нордик университети
Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган.

Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.

1. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4 йил
2. Молия - 12 млн
сўм 4 йил
3. Психология - 11 млн
сўм 4 йил
4. Мактабгача таълим - 11млн
сўм 3 йил

Ўқишни кўчириш истагидагилар фақат 2-курсдан қабул қилинади.

📌12 та бакалавриат йўналиши;
📌6 та магистратура мутахассислиги;
📌4 та Phd илмий даражаси;
📌Work and Travel дастури хам мавжуд.

📥 Онлайн ҳужжат топшириш:
https://admission.nordicuniversity.org/

📥 Ўқишни кўчириш:
https://transfer.nordicuniversity.org

📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)

Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998555084400

👨‍💻 @nordikedu

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ УЧТА ВИЛОЯТДА ҚАЛБАКИ ВАЛЮТАЛАРНИНГ МУОМАЛАГА ЧИҚАРАЁТГАНЛАРНИ ҚЎЛГА ОЛДИ
 

▪️Сирдарё вилоятида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс алдов йўли билан 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан бирига 10 минг, иккинчисига эса 4 минг, жами 14 минг қалбаки АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган вақтида ушланди.
 
▪️Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманида яшовчи, 1986 ва 1989 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс харидорга қалбаки 10 минг АҚШ долларини 5 минг АҚШ долларига сотишга келишади. Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улар қалбаки 8300 АҚШ долларини бериб ва қолганини тез кунда етказишларини айтиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.
 
▪️Навоий вилоятида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қизилтепа туманида ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1993-1997 йиллар оралиғида туғилган 3 нафар шахс 200 минг сўмлик қалбаки купюралардан иборат 400 млн. сўм қалбаки пулларни 160 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланди.
Шунингдек, улар томонидан қалбаки пуллар тайёрланган савдо дўкони биноси кўздан кечирилганда купюралар тайёрлашда фойдаланилган ноутбук, рангли принтер, сканер, қоғоз кесувчи ускуна, 14 дона қалбаки 200 минг сўмлик, 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона оқ қоғознинг бир томонига чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Наманган, Косонсой.

«Шу МФЙ ҳоким ёрдамчилари, МФЙ раислари, хотин қизлар фаоли соат 19:30 пахта заводга йиғилишга боришлари керак».

Косонсой туманида ҳар куни шу аҳвол. Ҳоким ёрдамчилари пахтакор бўлиб қолдик.

P.S.: Меҳнат инспекцияси ҳам Ҳоким ёрдамчилари ҳам Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қарайдими? Ҳеч бўлмаса ўз тизимини ҳимоя қилиб, ўрганиб кўришар ҳолатни. Изоҳ кутамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ, ҚИБРАЙ ТУМАНИДА 64 ТАДАН 47 НАФАР РАҲБАР ОММАВИЙ ТАРЗДА ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

«Амал ҳеч кимга никоҳлаб берилмаган, ман кетсам иш тўхтатиб қолади деган одам хато қилади. Мен эртага бу учрашув видеосини ижтимоий тармоқда эълон қиламан», — деди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев.

Юқоридаги видеода ҳокимни маълум қилишича, бу масала сессиядан ўтказилган экан, уни топшириғи эмас, ҳурматли юртбошимизни топшириқлари бўлган экан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

☑️Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

☑️Таълим кредитини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

▪️ариза;

▪️тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

▪️таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

▪️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);

▪️банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

☝️🏻Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

☑️Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

▪️Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

☝️🏻Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

☑️Мазкур тартиб:

▪️чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;

▪️тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️🏻Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Айни кунда таълим кредитлари қайси банкларда ажратилаётгани ҳақида
👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

❗️Туронбанк автосалонга тўлов қилганлар учун ҳали ҳеч кимда йўқ таклиф бермоқда!

➖Сиз янги автомобил учун 50% пулни тўлаган бўлсангиз, энди қолган 50%ни Туронбанк автокредит қилиб бериши мумкин.

➖Одатда машина чиққандан кейин қолган маблағни тўлашга шошиб қолишади. Банк шу каби ҳолатлар учун янги хизматни ишга туширибди.

❗️Шартлари ҳам қулайроқ:

➖Расмий даромад шарт эмас
➖Муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 0%
➖Миқдори: чекланмаган

🔹Тўлиқ маълумот - www.turonbank.uz
🔹Саволлар бўлса - 1220 қисқа рақами

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Трастбанк Бошқарув раиси Сардор Рифатович Нормухамедов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан @bankirkundaligi канали номидан уларнинг таваллуд айёми билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламиз.

2017 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган С.Нормухамедов 1981 йил 21 сентябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Молия Институтини, 2007 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга.

У Трастбанк Бошқарув раиси лавозимига тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раисининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​🌞ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд кредитлар шартлари рўйҳати. Маълумотлар Бош банк мутасаддиларидан 2023 йил 14-15 сентябр кунлари олинган.

☑️Микрокредитбанк
▪️Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 19%
Миқдори 5 млрд. сўмгача
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 18%
Миқдори 500 BHMгача
👉Батафсил👈

☑️Агробанк
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун

Муддати 5 йилгача
Кредит суммаси 100 млн. сўмгача
Фоизи Банк ўз маблағлари ҳисобидан 20%
Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 14%
👉Батафсил👈

☑️Ўзсаноатқурилишбанки
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун (корпоратив бизнес тоифасидаги мижозларга)
Муддати 5 йилгача
Фоизи 24%
Миқдори лойиҳа умумий қийматининг 70 фоизигача
👉Батафсил👈

▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун (кичик ва ўрта бизнес тоифасидаги мижозларга)
Муддати 1 йилдан 5 йилгача
Фоизи 21%
Миқдори 60 000 АҚШ долларигача
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%
Миқдори 200 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Туронбанк
Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%дан
Миқдори шартномага асосан
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 66 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Қишлоқ қурилиш банк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддати 60 ойгача
Фоизи 18%
Миқдори чекланмаган
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%
Миқдори 165 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Халқ банки
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
"Green" истеъмол кредити
Муддати 5 йил
Фоизи 20%
Миқдори 100 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Асакабанк
▪️Фойдаланувчилар учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори 66 млн сўмгача
👉Батафсил👈

▪️Тадбиркорлик субъектлари учун
Халқаро тараққиёт уюшмаси линияси ҳисобидан:
Кредит муддати - 7 йилгача
Кредит бўйича фоиз ставкаси - 6 ойлик LIBOR + хорижий банк маржаси + банк маржаси
Кредит миқдори 2 миллион АҚШ долларигача
Имтиёзли давр 12 ойгача

Банк ўз маблағлари ҳисобидан:
Кредит муддати 3 йилгача
Кредит бўйича фоиз ставкаси - хорижий валютада 14%, миллий валютада 19%
Имтиёзли давр 12 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

☑️Трастбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун

Муддат 5 йилгача
Фоизи Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробар миқдорида, Хорижий валютада – 10%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори Лойиҳа суммасидан келиб чиқиб
👉Батафсил👈

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 22%
Бошланғич тўлов йўқ
Миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача
👉Батафсил👈

☑️Ипак Йули Банки
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 21%
Миқдори 10 млрд. сўмгача

▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20% дан бошлаб
Миқдори 80 млн. сўмгача
👉Батафсил👈

Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олинг.

Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.

Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Қуёш панеллари ўрнатганларга компенсация тўланиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини қанчадан сотиб олиниши, қайси санада тўлаб берилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия йўналишларида грант асосида таҳсил олинг!

🔥 Сиртқи таълим учун 300 та 100 фоизлик грант! Фақат ТIFТ университетида!

Ҳа, энди Сиз Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг сиртқи йўналишларидан бирида грант асосида ўқишингиз мумкин.

Қабул тугашига 2 КУН вақт қолди. Ҳужжат топширишга улгуриб қолинг.

📚 Сиртқи йўналишлар: bit.ly/Talim-yonalishlari

💻 Ҳужжат топширинг: qabul.tift.uz

☎️ Телефон: +998781132999, +998999932722

📍 Қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 17-уй

📄 Лицензия (№056223, 03.11.2022-й)

Telegram kanal

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР
Маълумотлар бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан жорий йил 23-25 сентябр кунлари олинди.

▪️Қишлоқ қурилиш банк

Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
👉Батафсил👈

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
👉Батафсил👈

▪️Туронбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 25 фоиздан
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 25 фоиздан
👉Батафсил👈

▪️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% бошлаб
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Агробанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈

▪️Ипак Йўли банк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Ҳамкорбанк
Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99%
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99%
Бошланғич тўлов 30% дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23%дан
Бошланғич тўлов 30%дан
👉Батафсил👈

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 28 сентябр куни, соат 17:15 да Бош вазир А.Н.Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Ердан самарали фойдаланиш... ва Муаммоли кредитлари камайтириш юзасидан тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда республика студиясида иштирок этаётганлар вазирликларнинг вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚘 Chevrolet Monza olaman deb niyat qildingizmi?

Niyatingiz amalga oshishida 🏦 "Yaxshi Niyat" mikromoliya tashkiloti yordam beradi.

Avtomobilni bugun rasmiylashtiring va bugunning o'zida haydab keting
Hech qanday ortiqcha hujjatlarsiz
Hech qanday boshlang'ich to'lovlarsiz!
48 oy muddatgacha
bo'lib to'lash imkoniyati

Avtomobil narxi:
273 000 000 so'm
265 000 000 so'm

Bu imkoniyatlar faqat 🏦 "Yaxshi Niyat" mikromoliya tashkilotida

Murojat uchun:
+998 (78) 113-31-11

🤖 Telegram | 📣 Telegram | 📷 Instagram | 🌐 Veb-sayt

📍Bizning manzillarimiz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги


"Beeline Uzbekistan" ilovasida sizni sovg‘alar, bonuslar va boshqa ko‘plab maxsus takliflar kutmoqda.

Yuklab oling: *1#

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️МАҲАЛЛАДАГИ «БЕШЛИК» «ЕТТИЛИККА» АЙЛАНДИ

Президент бўлиб ўтаётган йиғилишда эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.

☑️Амалдаги «бешликка» солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган «маҳалла еттилиги» бўлади.

▪️Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

▪️Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

☝️🏻Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, «еттилик» ихтиёрига берилади.

▪️«Еттилик»нинг табелини МФЙ раиси юритади.

▪️МФЙ раиси «Еттилик»ни жазолаш ёки рағбатлантириш бўйича тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

☑️Шунингдек уларга қуйидаги вазифалар белгиланди:

▪️маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

▪️ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

▪️ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

▪️хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

▪️солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

▪️ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. ва бошқалар тадбиркор С.Я.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банкида ишловчи танишлари ёрдамида 5 млрд. сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Пора бериш билан иш қўзғатилгани эътиборга молик. Тўғрида, берувчилар бор экан, олувчилар йўқолмайди. Олмаганига қўймайдиганлар ҳам бор. Эшикни тақиллатаверса, очиладида. Умуман қарс икки қўлдан чиқади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИШ РЕЖИМИГА РИОЯ ЭТМАЁТГАНЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

☑️Жорий йилнинг 1 августидан 24 сентябрь кунига қадар республиканинг барча ҳудудларида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 34-моддасида назарда тутилган иш вақти меъёрларига Иш берувчилар томонидан риоя этилиши мониторинг қилинди.

Мониторинг давлат органларининг 519 та ҳудудий бошқармасида ўтказилган. Шундан, 105 тасида 363 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилганлиги аниқланган.

Жумладан, 169 нафар ходим дам олиш кунлари, 194 нафари эса иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилган.

▪️Мониторинг натижаси бўйича 105 та давлат органи раҳбарига иш вақти меъёрларига амал қилиш лозимлиги ва ушбу талабларга риоя этмаслик Иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган. Айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 44,4 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилган.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

☑️Давлат хизматчилари мурожаатлари боти 👉 @murojaat_argos_bot 👈

Аввало Аргосга кенг сонли меҳнаткашлар жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз. Мана шу тартибда ўз позициясида туриши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 18 мартдаги 380-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳукумат қарори (ПҚ–489-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмаси тасдиқланди. Энди маҳаллада Хотин-қизлар фаоли, Профилактика инспектори ва Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи МФЙ раисига бўйсунади.

Ундан ташқари бир неча ваколатларга эга «Маҳалла назорат гуруҳи» ҳам ташкил этилади. Ушбу гуруҳга ҳам МФЙ раиси раҳбарлик қилади.

Ҳоким ёрдамчиларига тўғридан тўғри раис раҳбарлик қилмасада, қарорда «Маҳалла назорат гуруҳи»нинг асосий вазифаси сифатида ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти устидан ҳам жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈‌‌‌‌

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХОДИМЛАРИНИ БОШҚАРИШГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ МАХСУС ПЛАТФОРМАДА ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

Ҳукумат қарори (492-сон, 22.09.2023 й.) билан Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди

☑️Низомга кўра, давлат органларининг ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш, кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш, раҳбар кадрлар учун белгиланган захираларни шакллантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид бошқа фаолияти электрон платформада амалга оширилади.

▪️Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун юридик шахс мақомидаги давлат органлари электрон платформадан фойдаланувчи ҳисобланади.

☑️Барча фойдаланувчилар электрон платформада шахсий ЭРИ калити орқали рўйхатдан ўтади, бунда:

▪️давлат органи раҳбари шахсий ЭРИ калити ёрдамида давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини беради;

▪️инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходими шахсий ЭРИ калити ёрдамида электрон платформада маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради ҳамда юритади.

☑️Электрон платформада давлат органи тузилмасини унинг штат жадвалига мувофиқ бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали шакллантирилади. Бунда ҳар бир лавозим алоҳида яратилади.

☝️🏻Электрон платформада давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари (буйруқ, қарор ва фармойиш) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда фақат электрон платформада шакллантирилади ва қабул қилинади.

☑️Электрон платформа орқали қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.

☝️🏻Давлат органларининг вакант лавозимларини эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар электрон платформа ва vacancy.argos.uz ахборот тизимининг ўзаро интеграциялашуви асосида амалга оширилади.

☑️Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан электрон платформага киритилган:

▪️давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча битимлар, меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши ҳамда вакант иш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар “ЯММТ ИДАК” электрон тизимига;

▪️ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар “UzASBO” дастурий мажмуасига автоматик тарзда юборилади.

☝️🏻Давлат органларининг белгиланган раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📥 Ucell mo‘ljalli SMS-tarqatmalari biznesingizga qanday yordam beradi?

Mo‘ljalli SMS-tarqatma – bu sizning mo‘ljalingizdagi auditoriya bo‘ylab SMS-xabarlarni ommaviy tarqatish xizmati.
Kompaniyangizning aksiyalari, chegirmalari va muhim yangiliklari haqida xabar bering, mavjud mijozlar bilan muloqotni yaxshilang va yangilarini jalb eting.
Berilgan mezonlar bo‘yicha ehtimoliy mijozlarni saralash esa reklamangizga maksimal darajada samaradorlik bag‘ishlaydi.

SMS-promo – o‘zingizga keraklilarni toping!

Bizga elektron pochta orqali yozing: smsb2bservice@ucell.uz.
Tafsilotlar Kompaniya ofislarida va saytda: www.ucell.uz/3fkj

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩🤯😚😜🙃🥰😙🤪😨

25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31-октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябрь охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбек тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.

Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТДАГИ МАСАЛА ҲАЛ БЎЛДИ

Куни кеча Анорбанк картасидан пул ечилгани, уни қайтаришда муаммо учраётган фуқаронинг мурожаати эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат, кечани ўзида Анорбанк мутасаддилари томонидан ҳал этиб берилибди.

Мурожаатчи ҳам миннатдорчилик билдирди. Картасига қайтарилган маблағнинг ҳам ҳисоботи тақдим этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

 
“Тадбиркорлар мактаби”: бизнесга бепул тайёрлов маскани
 
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг барча филиалларида навбатдаги ўқув мавсумлари бошланмоқда.

“Тадбиркорлар мактаби” қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражасини мунтазам ошириб бориш, илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган “келажак материаллари” номенклатурасини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқаришга халқаро стандартларни кенг жорий этиш мақсадида ташкил қилинган.

Ўқув жараёни Германия ва Туркия таълим тизимида қўлланиладиган дуал таълим дастури асосида йўлга қўйилиб, машғулотлар назарий таълим, амалий машғулот, лаборатория ва мустақил таълим тарзида олиб борилмоқда.

Марказга жалб қилинган 20 дан зиёд юқори малакали мутахассислар орасида Туркиянинг Малтепе университети ҳамда Будапешт технологиялар ва иқтисодиёт университети профессорлари ҳам ўрин олган.

Тингловчиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида, шунингдек, books.tadbirkormaktab.uz ҳамда OECD-iLibrary, EBSCO Publications, Report Linker каби миллий ва халқаро электрон кутубхоналар имкониятларидан ҳам кенг фойдаланиб келинмоқда.

Бундан ташқари, 1200 та замонавий адабиётдан таркиб топган анъанавий кутубхона ҳам тингловчилар ихтиёрига топширилган.

Ҳозирда “Тадбиркорлар мактаби”нинг Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Фарғона ва Нукус филиаллари  фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда таълим олиш мутлақо бепул. Жорий йилнинг ўтган даврида ушбу марказларда 350 нафар тингловчи таҳсил олган бўлса, йил якунига қадар яна 500 дан зиёд талабгорлар малакасини ошириш кўзда тутилган.
 
Қўшимча маълумот учун: tadbirkormaktab.uz сайти ёки +99871 254 92 01 (Алоқа маркази).
 

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot - таҳрирсиз)

ПЛАСТИК КАРТАМДАН ПУЛ ЕЧИБ ОЛИНГАН

2023 йил 12 август менинг 8600xxxx1870 рақамли пластик картамдан 4 250 249 (Тўрт миллион икки юз эллик минг икки юз қирқ тўққиз) сўм пул маблағи Анорбанкнинг кредит тўлови учун ноқонуний ечиб олинган. Пластик картамдан пул ечиб олингани мен 2023 йил 13 август куни телефон рақамимга Platezh: ANORBANK KREDIT POGASH UZCARD, UZ,12.08.23 17:44,karta ***1870. summa:4250249.00 UZS balans:0.10 UZS мазмундаги СМС хабарнома келгандан кейин билдим. Мен Анорбанкдан ҳеч қандай кредит олмаганман ва ҳеч кимга кафил бўлмаганман.

Мен 2023 йил 15 ва 16 август кунлари Анорбанк АЖ га 2 марта ариза билан мурожаат қилдим.

Бундан ташқари 2023 йил 16 август куни 102 тезкор телефон рақами орқали ИИБ га ва 2023 йил 24 август куни 1007 телефон рақами орқали Бош прокуратура ишонч телефонига телефон орқали мурожаат қилдим.

Аммо ҳозирги кунгача пластик картамдан ноқонуний ечиб олинган ойлик иш ҳақимни қайтариб ололмаяпман.

Пластик картамдан ечиб олинган пул менинг бир ойлик иш ҳақим эди.

P.S.: Мутасаддилар ўрганиб, изоҳ беришларини кутамиз. Мурожаатчининг шахсий маълумотлари расмийларга тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel