bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Асакабанк Бошқаруви раиси Туляганов Кудратилла Асатуллаевич таваллуд топган кун.

К.Туляганов 1982 йил 6 октябр куни Тошкентда туғилган. Маълумоти олий, 2008 йил Тошкент Молия Институтини (Бакалавр), 2016 йил Банк-молия академиясини (Магистр) тамомлаган.

Унга оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Андижон, Избоскан.

Ҳар ким ўзини ишини қилсин. Ҳоким ёрдамчиликка ўтганимдан бери мажбур кредитга «Қора товуқ бер»,«Солиқ тушуми қил»,«Кредит ундир»... Ҳар бирига режа қўйилган. Режани бажариш шарт шу бўйича ҳар куни мажлисвозлик. Мажлисвозликка яна чек қўйилсин деб юртбошини гапи булар учун тааллуқлимасми?

Яқиндан бери ичимлик сувга 2-4 миллионгача қатъий режа асосида тушум қиляпмиз. Энди эса хонадонларга мажбур сув ҳисоблагич қўйдиришга ўтилди. Бу гаплардан президентимизни хабари борми?

Ўзи ҳоким ёрдамчилари нима билан шуғулланиши керак? Уларни кимдир ҳимоя қилиб, бошқарадими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO ТИЗИМИ НОҚУЛАЙЛИК УЧУН УЗР СЎРАДИ

Ҳозирда аксарият Humo карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини маълум қилиб, узр сўраган.

«Ҳозирда» эмас, Humo тизимида тўловлар ўтмаётгани ҳақида 30 сентябр куни хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Яшил» истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади

Ҳукумат қарори (517-сон, 29.09.2023 й.) билан «Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилинди

☑️Унга кўра, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан (165 млн сўм) ҳамда фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.

▪️Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг «яшил» истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.

▪️Ҳужжатлар жамғармага тушган санадан 2 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.

☑️Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш кунида тижорат банкига компенсация ўтказиб беради.

☑️Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

▪️фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;

▪️қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;

▪️қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;

▪️тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

▪️қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;

▪️қарз олувчининг ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.

☑️Компенсация ажратилган жисмоний шахснинг янги «яшил» истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:

▪️амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

▪️«яшил» истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

▪️жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.

☝️🏻Изоҳ: «яшил» истеъмол кредити – қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ТАЙИНЛОВЛАР

▪️Аннакличев Сахи Сапармухамедович
«Қишлоққурилишбанк» негизида ташкил этилган «Бизнесни ривожлантириш банки» бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунгача «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Қишлоққурилишбанк»нинг аввалги раиси Муратов Алишер Акмалович эса раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

▪️Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у мазкур банк раисининг биринчи ўринбосари эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АТ Халқ банки Тайлоқ филиали бошқарувчиси ўзининг устози Гулжахон Нодировани уйига бориб бугунги байрам билан табриклаб келибди.

Устозларга аслида кўп нарса керак эмас, асосийси эътибор. Уни хизматини унутмаслигингни билдирсанг етарли, боши осмонларга етади.

Устозим байраминг муборак. Сен бўлмасанг мен ҳеч ким эдим.

Сиз-чи, устозингизни табрикладингизми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк тизимига кадрлар етиштириб берувчи таянч олий таълим муассасаси Тошкент молия институтида «Устоз ва мураббийлар куни» байрам тадбири ташкил этилди.

Унда институт рахбарияти, профессор ўқитувчилар, фахрий устоз мураббийлар, собиқ битирувчилар, элимиз суйган санъаткорлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1 октябр - «УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР» куни.

Бугунги байрам билан барча устозларимиз ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз.

Сизларга берилаётган эътибор янада бардавом бўлсин. Барчангизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.

Барчангизни ойлик маошингиз Президентимиз айтганидай камида 1000 АҚШ долларига етсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Ассалому алайкум яхшимисиз сизга илтимоснома йўлламоқчиман.

Humocard тўлов тизими умуман ишламаяпти. Тўловлар ва бошқа ҳаражатлар учун пластикда пул бор ишлатиб бўлмаяпти.

Ушбу тизим раҳбариятига етказсангиз дегандим олдиндан рахмат.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ!!!

Бугун - 29 сентябрь куни ойнинг ва 3-чоракнинг охирги иш куни.


Кредит тўловларини тўлашни унутманг. Банкларда тўловлар ўтказиш муддати 20:00 гача узайтирилди. Ундан кейин тўлов бошқа банкка ўтмайди. Ҳаракатни тезлаштирамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия йўналишларида грант асосида таҳсил олинг!

🔥 Сиртқи таълим учун 300 та 100 фоизлик грант! Фақат ТIFТ университетида!

Ҳа, энди Сиз Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг сиртқи йўналишларидан бирида грант асосида ўқишингиз мумкин.

Қабул тугашига 2 КУН вақт қолди. Ҳужжат топширишга улгуриб қолинг.

📚 Сиртқи йўналишлар: bit.ly/Talim-yonalishlari

💻 Ҳужжат топширинг: qabul.tift.uz

☎️ Телефон: +998781132999, +998999932722

📍 Қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 17-уй

📄 Лицензия (№056223, 03.11.2022-й)

Telegram kanal

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР
Маълумотлар бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари мутасаддиларидан жорий йил 23-25 сентябр кунлари олинди.

▪️Қишлоқ қурилиш банк

Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 30%
👉Батафсил👈

▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
👉Батафсил👈

▪️Туронбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 25 фоиздан
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%
Бошланғич тўлов 25 фоиздан
👉Батафсил👈

▪️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% бошлаб
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Агробанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈

▪️Ипак Йўли банк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Ҳамкорбанк
Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99%
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
👉Батафсил👈

Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99%
Бошланғич тўлов 30% дан бошлаб
👉Батафсил👈

▪️Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23%дан
Бошланғич тўлов 30%дан
👉Батафсил👈

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 28 сентябр куни, соат 17:15 да Бош вазир А.Н.Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Ердан самарали фойдаланиш... ва Муаммоли кредитлари камайтириш юзасидан тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда республика студиясида иштирок этаётганлар вазирликларнинг вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚘 Chevrolet Monza olaman deb niyat qildingizmi?

Niyatingiz amalga oshishida 🏦 "Yaxshi Niyat" mikromoliya tashkiloti yordam beradi.

Avtomobilni bugun rasmiylashtiring va bugunning o'zida haydab keting
Hech qanday ortiqcha hujjatlarsiz
Hech qanday boshlang'ich to'lovlarsiz!
48 oy muddatgacha
bo'lib to'lash imkoniyati

Avtomobil narxi:
273 000 000 so'm
265 000 000 so'm

Bu imkoniyatlar faqat 🏦 "Yaxshi Niyat" mikromoliya tashkilotida

Murojat uchun:
+998 (78) 113-31-11

🤖 Telegram | 📣 Telegram | 📷 Instagram | 🌐 Veb-sayt

📍Bizning manzillarimiz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💙Агробанк «Сувчилар мактаби» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тадбири ўтказди

29 май куни Президентнинг бевосита ташаббуси билан Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳамкорликда «Сувчилар мактаби» ташкил этилган эди.

Куни кеча Тошкент вилоятига амалга оширилган пресс-тур давомида «Сувчилар мактаби» лойиҳасининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ҳозирга қадар 154 та туманда жами 60 330 нафар фермер ва сувчи (шундан 56 633 нафар фермер хўжалиги раҳбари ва сувчилари, 4 350 нафар махсус хизмат мироблари ва 2 347 нафар банк ходимлари) жалб қилиниб малакалари оширилган. 2024-2030 йилларда 2-босқичда 60 мингга яқин (ҳар йили 8500 нафар) фермер хўжаликларини сертификатлаш режа қилинган.

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб Агробанк томонидан сув тежовчи технологиялар жорий қилиш бўйича ажратиладиган кредитларни махсус suvkredıt.uz платформаси орқали бериш йўлга қўйилади. Бунда кредит ажратиш онлайн масофадан амалга оширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«СЮРПРИЗЛАР»ГА ТЎЛА ТИЗИМ

Талаба 4 йил ўқиб, ўқишни тамомлаб ишга кириш учун суҳбатга келяпти, умуман кутилмаган, унинг учун янгилик бўлган савол бериляпти.

Бизнинг ҳаётда «сюрпризлар» жуда кўп. Улар бу «сюрпризлар»нинг биринчисини институтга киришда кўради. Яъни, 11 йил мактабда аъло баҳога ўқийди, 1 август куни имтиҳонда умуман эшитмаган ва кўрмаган саволлар тестда тушиб туради.

Аслида барча тизим, жараён ўртасида боғлиқлик бўлиши керак эмасми?! Ахир ҳаммамизнинг мақсадимиз бир-ку!

Отабек Ҳасанов

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️AVO BANK ФАОЛИЯТИ ТАҚИҚЛАНДИ

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига "AVO bank" АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

☝️🏻Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯ БЕРИШ ЯНА БОШЛАНИБДИ

Субсидия ҳақида саволларга 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАДБИРКОР ҲИСОБВАРАҒИДАН РОЗИЛИКСИЗ ПУЛ ОЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«УСТОЗ — ОТАНГДEК УЛУҒ»

Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади. Ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонларни тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида, эртанги кунимизнинг келажаги оғил-қизларимиз бахтини кўрамиз.

▪️«Устоз ва мураббийлар куни» Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялари Университетида кенг нишонланмоқда.

Ҳурматли ва қадри баланд, Устозлар байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1-октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан МКБАНК бош офисида байрам ташкил этилди.

Тадбирда банк раҳбарияти нафақадаги мураббийларимиз билан бирга, ҳозирда ҳам банкимиз тизимида меҳнат қилиб келаётган устозларимизни байрам билан табриклади.

▪️Байрамона кайфиятда давом этган тадбир, банк ёш ходимлари томонидан устоз-ходимларга аталган махсус табрикларга уланиб кетди.

☑️Тадбирда банк тизимида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб, ўз тажрибаларини улашиб келаётган ходимлар учун эсталик совғалари топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун - 30 сентябр куни Наманган шаҳридаги З.М.Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғидаги «Нуронийлар» чойхонасида Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси ташаббуси билан  вилоят банк муассасаларида ишлаб нафақага чиққан меҳнат фахрийлари учун байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда узоқ йиллар банк соҳасида ҳалол ва самарали меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган устоз ва фахрийлари алоҳида тилга олинди.

Учрашувда вафот этган банк фахрийлари руҳи ҳам ёдга олиниб, тиловат ва дуолар қилинди. Иштирокчиларга эса эсдалик тариқасида совғалар тарқатилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҚҚБ ЛИЦЕНЗИЯСИ БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИГА ЎЗГАРДИ

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан Qishloq qurilish bank акциядорлик тижорат банки негизида Biznesni rivojlantirish banki акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия алмаштирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҚАЙСИ ҲУДУДГА «ИЖТИМОИЙ ХОДИМ» ҚАЧОН ОЛИНАДИ?

2023 йил 1 октябрдан бошлаб эксперимент тариқасида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар фаолият кўрсатадиган туман (шаҳар)лар рўйхати.

☝️🏻2024 йил 1 январдан бошлаб эксперимент натижаларига асосан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тўлиқ жорий этилади.

@bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1 ОКТЯБРЬ – БАЙРАМ АРАФАСИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ?

☑️Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.

▪️Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни.

☑️Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади.

☑️Шунда:

▪️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

▪️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

▪️Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш зарурати бўлгандагина дам олиш куни кўчирилмайди.

Ушбу қоида Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги Фармонида ҳам белгилаб қўйилган.

☑️Ойлик байрамдан кейин бериладими?

▪️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

▪️Ойлик тўлаш муддати жамоа шартномаларида белгиланади, аксарият жамоа шартномаларида ойлик бериладиган кун сифатида янги бошланган ойнинг 1-куни белгиланган, шундай ҳолатларда ойлик 1 октябрдан олдин тўланиши керак.

☝️🏻Ойлик олиш вақти кечиктирилса, кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Rossiyadan O‘zbekistonga rossiyalik Sberbank kartasidan O‘zbekiston banklarining kartalariga pul o‘tkazmalari barqaror va bir zumda pul qabul qilish bilan ishlaydi. Sber O‘zbekistonning 8 ta yirik banklari bilan hamkorlik qiladi – shuning uchun siz o‘z bankingizni kartaga pul o‘tkazish ro‘yxatidan osongina topishingiz mumkin.

Onlayn pul oʻtkazmalari uchun Oʻzbekistondagi qabul qiluvchi bank mijozining telefon raqami kifoya. Bundan tashqari, bunday o'tkazmalar har doim komissiyasiz - 0%.

Agar siz to'satdan O'zbekistonda naqd pul olishingiz kerak bo'lsa, u holda Sberbank Online orqali, lekin oluvchining to'liq ismini ko'rsatgan holda o'tkazing.

Sberbank Online orqali O'zbekistonga oson va tez o'tkazing!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги


«Status» tariflari Sizning tanlovingiz — Sizning g‘alabangiz

Ko‘p internet, rouming, cheksiz qo‘ng‘iroqlar va alohida menejer xizmatlari — Sizing statusingizga mos.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

iPhone 14 ni o‘yinga qo‘ydik

Beeline Uzbekistan ilovasiga kiring, "BeeFortuna Plus"da 990 so‘m evaziga barabanni aylantiring va ikkita iPhone 14 smartfonidan birini yutib olish imkoniyatini qo‘lga kiriting!

Aksiya faqat 28 va 29-sentyabr kunlari amal qiladi.

Beeline Uzbekistan ilovasini yuklash

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ 2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилади.

☑️Ҳар бир маҳалладаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига қуйидаги маблағлар йўналтирилади:

▪️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи;

▪️маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи;

▪️маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳокими ёрдамчиси онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;

▪️маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;

▪️Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси низомида белгиланадиган бошқа маблағлар.

☑️Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари маҳаллалар Жамғарма маблағларини қайта тақсимлаган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ортда қолаётган маҳаллаларга йўналтириши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel