bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Айтишларича, бугун, 2023 йил 7 октябр куни, соат 10:45 да Бош вазир А.Н.Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Муаммоли кредитлари камайтириш юзасидан тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда республика студиясида иштирок этаётганлар вазирликларнинг вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💼 Иш қидираётган экансиз, лекин бу ердаги бўш вакансияларга сизни қидиришаётган бўлиши мумкин:

Марказий банкда етакчи иқтисодчи ва бош мутахассис
Ziraat Bankда ахборот технологиялар бўлими бош мутахассиси
TBC Bank алоқа марказида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис

Ишбанк каналида мамлакатимизнинг нуфузли банклари энг актуал вакансияларни эълон қилиб боришади. Шунинг учун бу канал банкирлар ва банк соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлганлар учун имкониятлар сандиғидир.

Сиз топширмоқчи бўлган лавозим бугун ёпилиши мумкин. Ўз резюменгизни юборишга улгуринг!

🟡 Ишбанк — бутун Ўзбекистон банкирлари учун

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Nordik universiteti talabalari safi kengaymoqda 🤩

Abituriyentlar Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda va talab yuqori boʻlgani uchun 2-yangi, yanada zamonaviy, qulay va shahar markazida joylashgan o‘quv binosi ochildi!

Abituriyentlar nega aynan Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda?
➖4 ta Phd dasturi;
➖double degree dasturi;
➖"Work and travel" imkoniyati;
➖ 12 ta bakalavriat yo‘nalishi;
➖ 6 ta magistratura mutaxassisligi;
➖10 ta davlat, 10 ta universitet granti;
Finlandiya, Italiya universitetlari bilan "1+3" va "2+2" dasturlari;
➖ Xalqaro ta'lim modellari, xalqaro diplom va tajribali fin o‘qituvchilari.

Sizni ham talabalarimiz safida kutamiz! Ko‘zlagan manzilingizga biz bilan qadam bosing!

📌 Yangi binomiz G‘afur Gulom metro bekatiga yaqin masofada!  (Sirk yoniga kelib chapga qarang!)

Qoʻshimcha savollar boʻlsa, bemalol murojaat qiling:
📞 +998555084400
☎️ @nordikedu

Web-site | Telegram | Instagram | YouTube

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

‼️1C: Бухгалтерия 8.3 билан бухгалтерия ҳисобингизни соддалаштиринг!

Ҳали бу хизматдан фойдаланмаяпсизми? Ўзбекистондаги 10 000 дан ортиқ компаниялар сафига қўшилинг, улар аллақачон ушбу хизмат туфайли ўз ишларини осонлаштирган!

✅Фойдаланиш қулайлиги
✅ Ишончлилик ва хавфсизлик
✅ Ҳисобларни самарали юритиш

👉 Бизга TELEGRAM орқали ёзинг ва соддалаштирилган ҳамда профессионал бухгалтерия дунёсига саёҳатингизни бошланг!

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️1 НОЯБРДАН ТАРИФ НАРХЛАРИ МУТЛАҚО ЎЗГАРМАЙДИ
(Энергетика вазирлигининг расмий изоҳи)

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда.

Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди. Чунки мамлакатимиздаги 7 миллион 589 мингдан зиёд абонентнинг атиги 146 мингдан ортиғи 1000 киловатт/соатдан кўп электр энергияси ёқади холос. Уларнинг атиги 10 минг нафаригина ойига 5 минг киловатт/соатдан ошиқ, бор-йўғи, 4 мингдан ортиқ истеъмолчи эса ойига 10 минг киловатт/соатдан зиёд электр энергияси истеъмол қилади.

Аввало, тариф нархи ошаётгани йўқ. Ўша 295 сўм жой-жойида турибди.

☑️Аммо одамларда тежамкорлик кайфиятини кучайтириш ҳамда «яширин иқтисодиёт» унсурларига барҳам бериш учун қўшимча ўсувчан коэффициент қўлланилиши назарда тутилмоқда.

▪️Бунда сиз бир ойда 1000 киловатт/соатгача электр энергияси сарфласангиз, 295 сўмдан 295 минг сўм тўлайсиз.

▪️1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача сарфласангиз, 1000 киловатт/соат учун 295 сўмдан 295 минг, айтайлик, 4850 киловатт/соат ёққан бўлсангиз, 1001 дан 4850 гача 590 сўмдан 2 миллион 271 минг 500 сўм+295 минг сўм=жами 2 миллион 566 минг 500 сўм тўлайсиз.

☝️🏻Олдин сиз бунинг учун жами 1 миллион 430 минг 750 сўм тўлардингиз холос.

☝️🏻Агар бир ойда 9420 киловатт/соат ишлатсангиз-чи?

▪️Ҳудди боягидек 1000 киловатт/соат учун 295 минг сўм, 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача 590 сўмдан 2 миллион 360 минг сўм, 5001 киловатт/соатдан 9420 киловатт/соатгача 3 миллион 911 минг 700 сўм, жами 6 миллион 566 минг 700 сўм тўлов қиласиз.

▪️Ўсувчан коэффициентгача эса бир ойда 9420 киловатт/соат сарфлаган истеъмолчи бунга 2 миллион 778 минг 900 сўм тўларди.

☝️🏻Яъни, у бир ойда 6 миллион 358 минг 500 сўм шартли субсидия олгани ҳолда, аҳолининг қолган 98 фоиз қисмидан кўра бир неча ўн карра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қиларди.

☝️🏻1 ноябрдан кейин бунга чек қўйилади.

Ҳудди шу ўсувчан тариф 10 минг киловатт/соатдан зиёд ток ишлатадиганларга ҳам қўлланилмоқда. Энди кимда-ким бундан кўп свет ёқса, у учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💙Агробанк «Сувчилар мактаби» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тадбири ўтказди

29 май куни Президентнинг бевосита ташаббуси билан Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳамкорликда «Сувчилар мактаби» ташкил этилган эди.

Куни кеча Тошкент вилоятига амалга оширилган пресс-тур давомида «Сувчилар мактаби» лойиҳасининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ҳозирга қадар 154 та туманда жами 60 330 нафар фермер ва сувчи (шундан 56 633 нафар фермер хўжалиги раҳбари ва сувчилари, 4 350 нафар махсус хизмат мироблари ва 2 347 нафар банк ходимлари) жалб қилиниб малакалари оширилган. 2024-2030 йилларда 2-босқичда 60 мингга яқин (ҳар йили 8500 нафар) фермер хўжаликларини сертификатлаш режа қилинган.

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб Агробанк томонидан сув тежовчи технологиялар жорий қилиш бўйича ажратиладиган кредитларни махсус suvkredıt.uz платформаси орқали бериш йўлга қўйилади. Бунда кредит ажратиш онлайн масофадан амалга оширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«СЮРПРИЗЛАР»ГА ТЎЛА ТИЗИМ

Талаба 4 йил ўқиб, ўқишни тамомлаб ишга кириш учун суҳбатга келяпти, умуман кутилмаган, унинг учун янгилик бўлган савол бериляпти.

Бизнинг ҳаётда «сюрпризлар» жуда кўп. Улар бу «сюрпризлар»нинг биринчисини институтга киришда кўради. Яъни, 11 йил мактабда аъло баҳога ўқийди, 1 август куни имтиҳонда умуман эшитмаган ва кўрмаган саволлар тестда тушиб туради.

Аслида барча тизим, жараён ўртасида боғлиқлик бўлиши керак эмасми?! Ахир ҳаммамизнинг мақсадимиз бир-ку!

Отабек Ҳасанов

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️AVO BANK ФАОЛИЯТИ ТАҚИҚЛАНДИ

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига "AVO bank" АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

☝️🏻Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯ БЕРИШ ЯНА БОШЛАНИБДИ

Субсидия ҳақида саволларга 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАДБИРКОР ҲИСОБВАРАҒИДАН РОЗИЛИКСИЗ ПУЛ ОЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«УСТОЗ — ОТАНГДEК УЛУҒ»

Халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади. Ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонларни тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида, эртанги кунимизнинг келажаги оғил-қизларимиз бахтини кўрамиз.

▪️«Устоз ва мураббийлар куни» Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялари Университетида кенг нишонланмоқда.

Ҳурматли ва қадри баланд, Устозлар байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1-октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан МКБАНК бош офисида байрам ташкил этилди.

Тадбирда банк раҳбарияти нафақадаги мураббийларимиз билан бирга, ҳозирда ҳам банкимиз тизимида меҳнат қилиб келаётган устозларимизни байрам билан табриклади.

▪️Байрамона кайфиятда давом этган тадбир, банк ёш ходимлари томонидан устоз-ходимларга аталган махсус табрикларга уланиб кетди.

☑️Тадбирда банк тизимида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб, ўз тажрибаларини улашиб келаётган ходимлар учун эсталик совғалари топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун - 30 сентябр куни Наманган шаҳридаги З.М.Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғидаги «Нуронийлар» чойхонасида Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси ташаббуси билан  вилоят банк муассасаларида ишлаб нафақага чиққан меҳнат фахрийлари учун байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда узоқ йиллар банк соҳасида ҳалол ва самарали меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган устоз ва фахрийлари алоҳида тилга олинди.

Учрашувда вафот этган банк фахрийлари руҳи ҳам ёдга олиниб, тиловат ва дуолар қилинди. Иштирокчиларга эса эсдалик тариқасида совғалар тарқатилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҚҚБ ЛИЦЕНЗИЯСИ БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИГА ЎЗГАРДИ

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан Qishloq qurilish bank акциядорлик тижорат банки негизида Biznesni rivojlantirish banki акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия алмаштирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҚАЙСИ ҲУДУДГА «ИЖТИМОИЙ ХОДИМ» ҚАЧОН ОЛИНАДИ?

2023 йил 1 октябрдан бошлаб эксперимент тариқасида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар фаолият кўрсатадиган туман (шаҳар)лар рўйхати.

☝️🏻2024 йил 1 январдан бошлаб эксперимент натижаларига асосан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тўлиқ жорий этилади.

@bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА БУГУН ТЕГМАНГ

Агентлик раҳбари М.Убайдуллаев хабар юборган. Бугун соат 11-00 дан 13-00 гача ҳоким ёрдамчилари тест синовларидан ўтаркан. Тест фақат бир марта топширилади. Барча ҳоким ёрдамчиларини огоҳлантириб қўйинглар. Бунинг учун КРI да 5 балл бериларкан.

Ҳоким ёрдамчиларидан кўра ҳоким ва замҳокимларни, раисларни, вилоятдаги ҳар хил топшириқ берувчиларни огоҳлантириш керак. Бугунча пахта тердир, солиқ ундир, сув тушуми... гўр-бало демай туришса, тест топшириб олишади.

Эртадан яна газини қўшаверасизлар, доим қилиб юрган ишингизку.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАҲАЛЛАДА МИКРОМАРКАЗ ҚУРМОҚЧИМИСИЗ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (ПҚ–331-сон, 25.07.2022-й.)га асосан жами 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари давлат мулки объектлари ва ер участкаларида ташкил этилиши белгиланди.

☑️Қарорга кўра тадбиркорларга микромарказлар учун жой электрон онлайн-аукцион орқали 5 йил муддатга ижарага берилади. Бунда ўз маблағлари ҳисобидан объектни реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриш, микромарказда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш шартларини қабул қилишлари талаб этилади.

▪️Микромарказлар фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга ташкил этилган микромарказ объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

▪️Қарор талабларидан келиб чиқиб, "e-auksion.uz" электрон савдо платформасида давлат мулки объектлари ва ер участкаларини микромарказлар фаолиятини ташкил этиш учун ижарага бериш мақсадида алоҳида модул ишлаб чиқилиб, ҳисобот даврида умумий ҳисобда 61 та давлат мулки объекти ҳамда 522 та ер участкалари (жами 21,01 га) савдога чиқарилиши таъминланди.

☑️Бошланғич нархи 145,4 млн. сўм бўлган 32 та давлат объекти 796,9 млн. сўмга сотилган бўлса, бошланғич нархи 2,7 млрд. сўмлик 219 та (9,7 га) ер участкаси 6,7 млрд. сўмга сотилди.

⚡️☝️🏻Ҳозирги пайтда микромарказлар ташкил этиш учун 29 та давлат объекти ҳамда 303 та ер участкалари савдода турибди. Тадбиркорлар e-auksion.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда уларни ижарага олиши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ШОИР ВА БАНКИР - ШУХРАТ ОРИПОВНИНГ ҲАМ ТУҒИЛГАН КУНИ

АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Орипов Шухратжон Орип ўғли 1981 йил 6 октябрда Фарғона вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ш.Орипов 1999-2019 йилларда «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газетасида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроя қўмитасида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида фаолият юритган.

Бугунги шукрона кунингиз билан самимий муборакбод этамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

БАНК МИЖОЗ УЧУНМИ ЎЗИ!

Мен Бухоро вилояти Жондор тумани Микрокредитбанк мижози Шерзодбек интер сервис мчж раҳбариман. Икки йил олдин 1 млрд. 800 миллион сўм кредит олганман. Ҳозирги кунда кредит қолдигим 1 млрд. 150 миллион сўмни ташкил этади. Кредит таъминотига Бухоро шахарда жойлашган котеж 4 сотих, 3 хонали квартира, 2020 йил Howa, Кобалт, Дамас, Жентра қўйганман.

Ҳозирда зарурат бўлганлиги сабаб уч хонали квартира ҳамда кобалт автомашина гаровдан чиқариб ўрнига 2023 йилда ишлаб чиқарилган Жетоур автомашинасини қўймоқчилигимни олдиндан банк билан маслахатлашиб, розилигини олиб, филиални кейин мурожаат йўлладим.

Банк қўйилган гаровларни расмларини сўради айтганидай қилиб келтириб бердим. Кредитдан қарздорлик бўлмаслиги керак деди ёпиб бердим. Бир ҳафта кутдим, банк яна мени чақириб гаровларни банк ходими биргаликда тушган расми керак деди. 2 кун машинамда банк ходимини обориб келдим.

Яна икки кун ўтиб банк печат билан банкка келинг деди. Борсам таблицага печат керак деди. Хўп деб жадвални кўрсам кредит қачон, қаерда кўчган тушган пул қаерга чиққан, хуллас бу гаров алмашишига умуман алоқаси йўқ оворагарчиликлар. Хўп дедим, печат қўйиб бердим.

Илтимос мени масаламни тезлаштиришга ёрдам бериб, мижозни овора қиладиган айрим ходимларга чора кўришингизни сўрайман. Республика Микрокредит банк ишонч телефонига беш марта телефон қилдим, бирон ўзгариш бўлмади.

P.S.: Мурожаат мазмуни ва мурожаатчи шахсий маълумотлари банк матбуот хизматига тақдим этилган (29.09.2023й. куни).

Ушбу масалани Республика Марказий банкидаги Банк истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясига масъул мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўларди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Асакабанк Бошқаруви раиси Туляганов Кудратилла Асатуллаевич таваллуд топган кун.

К.Туляганов 1982 йил 6 октябр куни Тошкентда туғилган. Маълумоти олий, 2008 йил Тошкент Молия Институтини (Бакалавр), 2016 йил Банк-молия академиясини (Магистр) тамомлаган.

Унга оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Андижон, Избоскан.

Ҳар ким ўзини ишини қилсин. Ҳоким ёрдамчиликка ўтганимдан бери мажбур кредитга «Қора товуқ бер»,«Солиқ тушуми қил»,«Кредит ундир»... Ҳар бирига режа қўйилган. Режани бажариш шарт шу бўйича ҳар куни мажлисвозлик. Мажлисвозликка яна чек қўйилсин деб юртбошини гапи булар учун тааллуқлимасми?

Яқиндан бери ичимлик сувга 2-4 миллионгача қатъий режа асосида тушум қиляпмиз. Энди эса хонадонларга мажбур сув ҳисоблагич қўйдиришга ўтилди. Бу гаплардан президентимизни хабари борми?

Ўзи ҳоким ёрдамчилари нима билан шуғулланиши керак? Уларни кимдир ҳимоя қилиб, бошқарадими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO ТИЗИМИ НОҚУЛАЙЛИК УЧУН УЗР СЎРАДИ

Ҳозирда аксарият Humo карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини маълум қилиб, узр сўраган.

«Ҳозирда» эмас, Humo тизимида тўловлар ўтмаётгани ҳақида 30 сентябр куни хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Яшил» истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади

Ҳукумат қарори (517-сон, 29.09.2023 й.) билан «Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилинди

☑️Унга кўра, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан (165 млн сўм) ҳамда фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.

▪️Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг «яшил» истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.

▪️Ҳужжатлар жамғармага тушган санадан 2 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.

☑️Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш кунида тижорат банкига компенсация ўтказиб беради.

☑️Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

▪️фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;

▪️қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;

▪️қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;

▪️тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

▪️қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;

▪️қарз олувчининг ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.

☑️Компенсация ажратилган жисмоний шахснинг янги «яшил» истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:

▪️амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

▪️«яшил» истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

▪️жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.

☝️🏻Изоҳ: «яшил» истеъмол кредити – қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ТАЙИНЛОВЛАР

▪️Аннакличев Сахи Сапармухамедович
«Қишлоққурилишбанк» негизида ташкил этилган «Бизнесни ривожлантириш банки» бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунгача «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Қишлоққурилишбанк»нинг аввалги раиси Муратов Алишер Акмалович эса раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

▪️Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у мазкур банк раисининг биринчи ўринбосари эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АТ Халқ банки Тайлоқ филиали бошқарувчиси ўзининг устози Гулжахон Нодировани уйига бориб бугунги байрам билан табриклаб келибди.

Устозларга аслида кўп нарса керак эмас, асосийси эътибор. Уни хизматини унутмаслигингни билдирсанг етарли, боши осмонларга етади.

Устозим байраминг муборак. Сен бўлмасанг мен ҳеч ким эдим.

Сиз-чи, устозингизни табрикладингизми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк тизимига кадрлар етиштириб берувчи таянч олий таълим муассасаси Тошкент молия институтида «Устоз ва мураббийлар куни» байрам тадбири ташкил этилди.

Унда институт рахбарияти, профессор ўқитувчилар, фахрий устоз мураббийлар, собиқ битирувчилар, элимиз суйган санъаткорлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1 октябр - «УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР» куни.

Бугунги байрам билан барча устозларимиз ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз.

Сизларга берилаётган эътибор янада бардавом бўлсин. Барчангизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.

Барчангизни ойлик маошингиз Президентимиз айтганидай камида 1000 АҚШ долларига етсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Ассалому алайкум яхшимисиз сизга илтимоснома йўлламоқчиман.

Humocard тўлов тизими умуман ишламаяпти. Тўловлар ва бошқа ҳаражатлар учун пластикда пул бор ишлатиб бўлмаяпти.

Ушбу тизим раҳбариятига етказсангиз дегандим олдиндан рахмат.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ!!!

Бугун - 29 сентябрь куни ойнинг ва 3-чоракнинг охирги иш куни.


Кредит тўловларини тўлашни унутманг. Банкларда тўловлар ўтказиш муддати 20:00 гача узайтирилди. Ундан кейин тўлов бошқа банкка ўтмайди. Ҳаракатни тезлаштирамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил

Читать полностью…
Subscribe to a channel