⚡️ҲАР БИР МАҲАЛЛАНИНГ 100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА МАБЛАҒИ БЎЛАДИ
Президент:
Келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими тўлиқ жорий қилинади. Бу – ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади, дегани.
Давлатимиз раҳбари бу маблағларни маҳаллада иш ўрни яратадиган, аҳолининг оғирини енгил қиладиган лойиҳаларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Ушбу янги тизим бўйича маҳалла раисларини ўқитиш, маблағларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
☝️🏻Бюджет маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга йўл қўймаслик, очиқ-ошкора танлов ва тендерлар ўтказиш амалиётини кенгайтириш қатъий кўрсатиб ўтилди.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Расмий даромадга эга эмасмисиз? Ташвишланманг! “Трастбанк” ўзини ўзи банд қилган шахсларга 50 млн сўмгача микроқарз ажратади
💸 Молиявий муаммоларга дуч келдингизми, зудлик билан пул зарур бўлдими? “Расмий даромадга эга эмасман, қаердан қарз оламан”, деяпсизми? Ўйламанг, “Трастбанк”да ўзини ўзи банд қилган шахсларга микроқарз ажратилмоқда.
Суммаси: 50 000 000 сўмгача;
Муддати: 36 ойгача;
Фоиз ставкаси: 23,99 % дан бошлаб.
☝️ Ҳозироқ филиалларимизга ташриф буюринг, барчаси ортиқча ҳужжатлар ва оворагарчиликларсиз бир зумда амалга ошади.
📱Батафсил: https://trustbank.uz/uz/private/crediting/microloans/
📞 Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
📲 Кўпроқ маълумотга эга бўлиб бориш учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz
Реклама
МУРОЖААТ ЎРГАНИБ ЧИҚИЛДИ!
«Телеграм» ижтимоий тармоғидаги «Банкир кундалиги» каналига Самарқанд вилояти Оқдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Н мурожаат йўллаган.
Унга кўра, фуқаро «Микрокредитбанк»нинг Лоиш филиалига микроқарз олмоқчи бўлиб ҳужжат топширгани, бироқ собиқ банк ходими С.Н томонидан унинг номига кредит олингани ва ишлатиб юборилгани келтирилган. Шундан сўнг, фуқаронинг аризасига асосан Оқдарё туман судида ушбу масала кўриб чиқилиб, собиқ банк ходимига тегишли жазо чоралари тайинлангани, бироқ фуқаронинг 7 млн. 200 минг сўм муддати ўтган қарздорлик мавжуд эканлиги ҳамда кредит тарихи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда салбий бўлиб қолганлиги келтирилган.
Ушбу мурожаат ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Х.Н ва «Микрокредитбанк»АТБ Лоиш филиали ўртасида 2020 йил 30 октябрда 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида микроқарз ажратиш тўғрисида шартнома имзолангани, мижоз ўзи пластик карточкаларни қайд қилиш китобига рўйхатга олиниб, ўзини имзоси билан банк картасини олгани ҳамда микроқарз ҳам айнан мижоз банкдан олиб кетган банк картасига ўтказиб берилгани аниқланди.
Судда ҳам собиқ банк ходими С.Н фуқаро Х.Н ишончига кириб, унинг пулларини ўзлаштиргани исботланган ҳамда 20 850 000 (йигирма миллион саккиз юз эллик минг) сўм микроқарзни асосий қисми судланувчи томонидан тўлаб берилган Судда жабрланувчига асосий қарздан ташқари ҳисобланган фоизлари бўйича моддий зарарни ундириб бериш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтириб ўтилган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, фуқаро Х.Н мурожаати бу икки фуқаронинг ўзаро ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёрдамида ҳал этиладиган масаласидир.
Банк ходимлари томонидан мурожаатчи Х.Н.га вазият тушунтирилгач, 12 октябр куни банкдан олинган микроқарз кредити ҳисобига юзага келган фоиз қарздорлиги тўлиқ мижоз томонидан тўлаб, бугунги кунда банк олдидаги мажбурияти тўлиқ қопланган.
Банк Ахборот хизмати
Ҳолатни КАТМ кредит бюроси масъул ходими ва мурожаатчи ҳам тасдиқлади. Тезкорлик билан масалага ёндошгани учун банк мутасаддиларига миннатдорчилик билдирамиз.
Шунингдек, банк томонидан каналимизда эълон қилинган ушбу мурожаат ҳам ҳал этилгани юзасидан расмий муносабат берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Kartadan kartaga o'tkazmalar 0,3% dan 😊
Uzcard va Humo kartalari oʻrtasida alif mobi orqali 0,3% minimal komissiya bilan oʻtkazmalar. Pul bir zumda o'tkaziladi va siz komissiyalarda tejaysiz ☺️
Ilovani bu yerdan bepul yuklab oling 👉🏻 alif mobi
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНКЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг учинчи чораги учун Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилабди.
Батафсил расмда кўринади. Қайси банк ўрни яхшиланди, қайсида ёмон, ким энг яхши, ким энг охирида.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қорақалпоғистон Республикаси Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 нафар ишчининг шартнома асосида қонуний ишлаганликлари ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
👤 Минимал шартлар ва ютуқ сизники — ICTWEEK 2023 ҳафталиги доирасида АлоқаБанк ва VISA ҳамкорлигида ажойиб акция!
Ютуқ эгаси бўлишни хоҳлайсизми?
- Samsung S23(2x)
- Galaxy Watch 6(2x)
- Galaxy Buds 2 Pro(2x)
Асосийси иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш кифоя:
- Zoomrad иловасини юклаб олинг ва масофавий идентификациядан ўтинг;
- Илова орқали VISA картасига буюртма беринг;
- 13.10.2023 санасидан 25.10.2023 санасигача минимал 200 000 сўм миқдорда ёки эквиваленти шу миқдорга тенг бўлган хорижий валютада тўлов амалга оширинг.
Эслатма: Агар сиз аллақачон АлоқаБанк VISA картасига эга бўлсангиз, янги буюртма қилишингиз шарт эмас!
Оферта
КРЕДИТНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?
Кўп сонли мурожаатларни жавобан. Кўпчилик мурожаатларида уйни бошқага сотгани ёки тўловларда муаммо дуч келгани, янаям кўпчилик эса бошқа шахсга ўз номига кредит олиб берганидан, муаммоларга учраб шу мазмунда савол юборади.
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига биноан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.
☝️🏻Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади (Яъни, гаров эгаси ва кафилларҳам рози бўлиши керак).
Демак, банк рози бўлса юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш мумкин бўлади. Банкнинг розилигини олиш эса, осмондаги ойни олишдай гап.
👉 @bankirkundaligi 👈
📗Агробанк – HR соҳасидаги фаолияти эътироф этилди
Бугун “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида HR соҳасида Ўзбекистонда энг муносиб иш берувчиларни маҳаллий, халқаро ва давлат корхоналари тоифаларига бўлиб ўтказилган "EMBRAS-2023" мукофотларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда «Агробанк» АТБ томонидан кейинги йилларда трансформация жараёнларини тизимга жадаллик билан жорий этилиши натижасида бошқа йўналишлар қатори, HR соҳасида ҳам кўплаб ижобий ютуқларга эришилаётганлиги эътироф этилди.
Банкнинг HR соҳасидаги ислоҳотлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, «Истеъдодларни ривожлантириш» йўналишида муносиб тақдирланди.
HR жамоасини муносиб ютуқ ва юксак эътироф билан табриклаб, бундай юқори натижалар бардавом бўлишини тилаймиз🥳
👉 @bankirkundaligi 👈
Яшнобод туманида қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотаётган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Ҳ. фуқаро А.Д. га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Йиғилишда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланди.
⚡️Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилди.
Вилоятлар ҳокимлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
▪️Туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолимизни ўзига жалб қила олаётгани қайд этилди.
▪️Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилди.
P.S.: Вилоят ҳокимларининг Туризм масалалари бўйича алоҳида ўринбосарлари, уларнинг котибиятлари бор (буни ҳамма ҳам билмайди). Хизмат машиналари ва ҳоказо. Натижага келганда, натижа яна вилоят ҳокимидан сўралади.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вилоят ҳокимларининг Маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари фаолияти танқид остига олинган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Айтишларича, бугун, 2023 йил 11 октябр куни, соат 16:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Туризм ва маданият масалалари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда «Яшил макон» кузги мавсумини самарали ташкил этиш тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг 1-ўринбосарлари, туризм ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, маданият, экология, туризм, ўрмон хўжалиги, ёшлар ишлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, бўлим бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОМОНАТЛАР
(Тижорат банклари Бош офисларидан олинган маълумотлар асосида)
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Миллий валютада «Ishonch»
Mуддати 13 oй
Фоизи 20%
Энг кам бадал 500 минг сўм
👉Батафсил👈
▪️Хорижий валютада «Kapital»
Муддати 6 oй
Фоизи 4%
Энг кам бадал 500 $
👉Батафсил👈
☑️Асакабанк
▪️Миллий валютада «Максимал фойда»
Mуддати 24 oйгача
Фоизи 21% гача
Энг кам бадал 500 минг сўм
▪️Хорижий валютада «Максимал фойда»
Муддати 12 oйгача
Фоизи 7,5% гача
Энг кам бадал 50 $
👉Батафсил👈
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Миллий валютада «Жозиба»
Mуддати 7 oй
Фоизи 21%
Энг кам бадал 1 млн. сўм
👉Батафсил👈
▪️Хорижий валютада «Ёшлар сармояси»
Муддати омонатчи 16 ёшга тўлгунча
Фоизи 6%
Энг кам бадал 100 $
👉Батафсил👈
☑️Ҳамкорбанк
▪️Миллий валютада «EZGU NIYAT»
Mуддати 18 oй
Фоизи 23%
Энг кам бадал 2 млн. сўм
▪️Хорижий валютада «Special»
Муддати 18 oй
Фоизи 5,5%
Энг кам бадал 500 $
👉Батафсил👈
☑️Туронбанк
▪️Миллий валютада «MAKSIMUM» онлайн омонати
Mуддати 18 oй
Фоизи 23,2%
Энг кам бадал 500 минг сўм
▪️Хорижий валютада «Optimum»
Муддати 18 oй
Фоизи 7,2%
Энг кам бадал чекланмаган
👉Батафсил👈
☑️Агробанк
▪️Миллий валютада «Progress»
Mуддати 13 oй
Фоизи 23%
Энг кам бадал 500 минг сўм
▪️Хорижий валютада «Premium»
Муддати 13 oй
Фоизи 6,5%
Энг кам бадал 100$
👉Батафсил👈
☑️Ипотека банк
▪️Миллий валютада «ORZU»
Mуддати 13 oй
Фоизи 21%
Энг кам бадал 0,1 млн. сўм
👉Батафсил👈
▪️Хорижий валютада «Universal»
Муддати 13 oй
Фоизи 6%
Энг кам бадал 100 $
👉Батафсил👈
☑️Халқ банки
▪️Миллий валютада «xazna» онлайн омонати
Mуддати - 24 ой
Фоизи - 23%
👉Батафсил👈
▪️Хорижий валютада «Stimul-2» омонати
Муддати 18 ой
Фоизи 4,5%
Энг кам бадал 10$
👉Батафсил👈
☑️Трастбанк
▪️Миллий валютада «Мақсадли»
Муддати 24 ой
Фоизи 23%
Энг кам бадал 500 минг сўм
👉Батафсил👈
▪️Хорижий валютада Қулай сармоя
Муддати 18 ой
Фоизи 7,5%
Энг кам бадал 500 АҚШ доллари
👉Батафсил👈
☑️Алоқа банк
▪️Миллий валютада «Сиз учун»
Mуддати 24 oй
Фоизи 23%
Энг кам бадал 100 минг сўм
👉Батафсил👈
▪️Хорижий валютада «Comfort+»
Муддати 24 oй
Фоизи 6,5%
Энг кам бадал 100$
👉Батафсил👈
Эслатиб ўтамиз, омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.
Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Навоий, Кармана.
Ассалом алайкум Карманада ҳоким ўринбосарининг топшириғи билан Ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларининг ҳаммаси ёппасига Янги ҳаёт маҳалласини хатлов қилишга мажбурланмоқда. Уларнинг ўзларининг маҳалладаги вазифалари етарлича. Президентимизнинг фақат ўзининг маҳалласида хизмат қилсин деган гапларига Кармана ҳокимятидагилар тупуриб қуйган. Йиғилиш, мажлисбозлик ва ноқонуний топшириқлардан безиб кетдик.
Булар атайлаб тасдиқламай тарқатишади. Туман прокурори кечда яна йиғилиш қилди. Эртага қайтадан қиласан деди. Маҳаллани ўзларини эгаси бўлса нимага яна мажбурий меҳнат қилдиришмоқда. Бизни ўзимизни ишимиз ҳам кўпку.
P.S.: Бу мазмундаги мурожаат қай даражада, ким томонидан ўрганилади, билмаймиз. Билганимиз бу кўринишда - ўт ўчирувчиларга ўхшаб қаерда ўт кетса гала-гала бўлиб, югуришларга ҳали бери барҳам берилмайди. Қулдорлик тизимидан қолган бошқарув усуллари орқали, ҳеч ким ўз вазифасини бажармайди. Эртага шу группада борган кимнингдир ҳудудидан бошқа масала чиқади, ҳамма ўша ёққа...
Бу занжир узлуксиз давом этаверади. Маҳалла тизими қачон ривожланиш ҳақидаги саволнинг жавоби эса, ҳали бери сериал кўриб ўтиради.
👉 @bankirkundaligi 👈
Tenge Bankdan “Muddatli” overnayt omonati bo'yicha oshirilgan stavka 😎
Joylashtirish miqdoridan qat'iy nazar, barcha tadbirkorlar uchun O'zbekistondagi yuridik shaxslar uchun qisqa muddatli omonatlar bo'yicha eng yuqori stavkalardan biri - yiliga 12% muddati 1 oygacha bo'lgan yangi omonat mavjudligi haqida xabar berishdan mamnunmiz. 🤩
Yil oxirigacha Tenge Business internet-banki orqali mablagʻlaringizni joylashtirishga shoshiling va biz bilan daromadingizni oshiring🏦
Tenge Bank – yorqinroq yashang! 💚
Site | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Онлайн Консультант | Tenge24 | Tenge Bank Careers | tengebankuz?si=ZnFLi_9KGaXcqK0S">YouTube
МИКРОҚАРЗ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд микроқарзлар рўйҳати. Маълумот 2023 йил 12-15 октябр кунлари тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.
Микроқарз - ҳар қандай мақсад учун нақд пул ёки пластик карточкага ўтказиш орқали фуқароларга ажратилади.
☑️Асакабанк
Муддати 3 йилгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9% дан бошланади
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 2 йилгача
Миқдори 20 млн. сўмгача
Фоизи 27,9% дан бошланади
Батафсил
☑️Туронбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29,9%
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ойгача
Миқдори 10 млн. сўмгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
Батафсил
☑️Агробанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ойгача
Миқдори 8 млн. сўмгача
Фоизи 28%
Батафсил
☑️Трастбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ой
Миқдори 20 млн
Фоизи 28%
Батафсил
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99 % дан бошлаб
Батафсил
☑️Ипак йўли банк
Муддати 24 ойгача
Миқдори 33 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 33 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил
☑️Халқ банки
"Xazna" иловаси орқали онлайн микроқарз
Муддати 24 ой
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи
Халқ банки иш ҳақи лойиҳаси: 23%
Бюджет ташкилотлари 26%
Батафсил
Кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилган бошқармалар шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган жойга босинг.
Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 20 октябр куни, соат 10:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: 2023 йилда бюджет тушумлари ижроси ҳамда 2024 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудудлар бўйича амалга ошириладиган аниқ режа ва вазифалар тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳиндистоннинг IDBI банкидан «Таълим кредити» рекламаси.
Оддий, содда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Agrobank, SQB bank ва InfinBankнинг CSR лойиҳалари Ўзбекистондаги энг яхши ижтимоий лойиҳалардан бири деб топилди
18 октябр куни Буюк Британия пойтахти Лондонда "Ўзбекистонлик" форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида тақдим этилган янги "Uzbekistan's club" журналида Agrobank, SQB bank, InfinBank каби банклар Ўзбекистондаги ижтимоий бизнеслар ТОП 7 талигидан ўрин олди.
▪️Банкларнинг турли ижтимоий лойиҳалари ўзбекистонликлар томонидан эътироф этилди. Жумладан, Agroabankning “Фермерлар мактаби” ва “Сувчилар мактаби”, Infinbankнинг 2021 йилдан буён “Matonat Football” ногиронлиги бор шахслар футболини ривожлантириш марказига ҳомийлик қилиб келадиган “Матонат” футбол жамоаси ва SQBнинг бир қатор ташаббуслари кўпчиликнинг кўнглидан жой олган.
☝️🏻Лондонда бўлиб ўтган форум ҳам Ucell алоқа оператори, Uzbekistan Airways компанияси ҳамда Турин политехника университети ҳамкорлигида ташкил қилинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️БОҒЧАНИ КРЕДИТЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛГАНИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ
«Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023 й.) қабул қилинган.
☑️Қарорга кўра, Тадбиркорлик субъектларига, уларнинг хоҳишига кўра, 2018 — 2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябрга қадар узайтиришга рухсат этилди:
▪️имтиёзли давр давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
▪️имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
☑️Белгиландики:
▪️давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:
➖Тошкент шаҳрида — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
➖Нукус шаҳри, вилоятлар маъмурий марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
➖туманларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича;
☝🏻Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида кредитлар ажратилганда, улар бўйича фоиз ставкасининг табақалаштирилган фоиз ставкаларидан ошадиган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваригача бўлган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЖИСМОНИЙ ШАХС ВА ЮРИДИК ШАХС ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ФАРҚ МАВЖУД?
▪️Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 16-моддасида Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилиши таъкидланган.
▪️Кодекснинг 39-моддасида юридик шахс тушунчасига таърифни кўришимиз мумкин. Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати яхши видеоролик ишлабди.
Ҳурматли фуқаро ўз номингизга ўзгалар учун кредит олиб берманг!
👉 @bankirkundaligi 👈
💯Apexpizza bilan pitseriya ochish serdaromad va oson!
Tadbirkorlar va pitseriya egalari, sizda O‘zbekistondagi Apex Pizzaning bir qismi bo‘lish imkoniyati bor!
Biz bilan siz o'zingizning muvaffaqiyatli pitseriyangizni ochishingiz va har oyda 5000$ dan 20 000$ gacha daromad qilishingiz mumkin.
🤝✍Biz sizga joy tanlash, dizayn, jihozlar, xodimlarni o‘qitish, yetkazib beruvchilar va ilovalarga ulanish kabi pitseriya ochishning har bir bosqichida to‘liq yordam taqdimini taklif etamiz.
Batafsil ma’lumot olish va taqdimotimizni ko‘rish uchun sizni 16 va 17 oktyabr kunlari Toshkentdagi Hayat Plazada bo‘lib o‘tadigan Franchayzing ko‘rgazmasiga taklif qilamiz.
📲 Hoziroq saytda so'rov xati qoldiring va Apex Pizza franshizasi asosida pitseriya ochish taklifini qo‘lga kiriting!
/channel/apexpizza_franchise
+998998251212
+998712022020
Батафсил сайтга ҳавола.
___
💯Открыть пиццерию с Apexpizza - это выгодно и просто!
Предприниматели и владельцы пиццерий, у вас есть шанс стать частью Apex Pizza в Узбекистане! С нами вы сможете открыть свою успешную пиццерию и зарабатывать от 5.000$ до 20.000$ каждый месяц.
🤝✍Мы предлагаем вам полную поддержку на каждом этапе открытия пиццерии: выбор места, дизайн, оборудование, обучение сотрудников, подключение к поставщикам и приложениям.
Приглашаем вас на выставку Франчайзи 16 и 17 октября в Хаят Плаза г. Ташкент, чтобы узнать подробнее и увидеть нашу презентацию.
📲Оставьте заявку на сайте прямо сейчас, и получите предложение для открытия пиццерии по франшизе Apex Pizza!
/channel/apexpizza_franchise
+998998251212
+998712022020
Посетить сайт.
ДАВЛАТ САНОАТ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШ ВАЗИФАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИГА ЮКЛАТИЛАДИ
☑️Президент саноат соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга оид фармонни имзолади. Унга кўра:
▪️давлат саноат сиёсатини юритиш вазифаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юклатилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса маҳаллий саноатни ривожлантириш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ҳамда саноат зоналарига масъул бўлади.
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратининг 45 та штат бирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.
▪️Вилоят, туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳамда бўлимларида саноатни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш йиғма бўлимлари ташкил этилади. Уларнинг штат бирликлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази лойиҳа офиси ташкил этилди. У «иссиқхона газлари савдоси» соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ҳамда халқаро ҳамкорлик бўйича ишчи орган ҳисобланади.
☝️🏻Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятини қайта ташкил қилиш бўйича фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, бу масала ҳақида ўтган ойда бўлиб ўтган Президент видеоселекторидаги кўрсатмалардан келиб чиқиб тўхталиб ўтган эдик.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Мен Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Миёнқол МФЙ Қўлтон қишлоғиданман. 2020 йил сентябр ойида Оқдарё туман Микрокредитбанк Лойиш филиалига микроқарз олиш учун ҳужжат топширдим. Ҳужжатларга ҳам ўзим имзо қўйдим.
Банк ходими менга сизга микроқарз чиқмади деб алдабди. Орадан 6 ой ўтиб менга банкдан қарздорлик хати келди.
Микрокредит банкка келсам банк ходими пулни чиқариб олиб, ўзи ишлатиб юборганини ва тез орада кредитни тўлаб беришини айтди. Аммо у банк ходими тўламай юраверди. Шу орада мен бу масалада туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилдим. Тергов давомида банк ходими мени алдаб микроқарз пулни чиқариб ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборганини айтди.
Прокуратура менга «Жабрланган» деган хулоса берди. Шундан сўнг Оқдарё тумани жиноят суди бўлди. Банк ходими қамалди.
Ҳозирги кунда менинг номимда 7 млн 200 минг муддати ўтган қарз турибди. Ҳозирда мени кредит тарихим қора рўйхатда. Менга яқинда субсидия чиқди. Лекин банклар менга кредит ажратмас экан.
Менга ёрдам беринг
квартирада яшаймиз. Ёлғиз онаман. Уй олишим керак. Нима қилсам кредит тарихимни қора рўйхатдан чиқара оламан.
P.S.: Ушбу ҳолатни Кредит реестрини юритишга масъуллар инобатга олишади деган умиддамиз. Мурожаатчининг шахсий маълумотлари расмийларга тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️NRG Uzbekistan бахт қуришда давом этади: "Yangi Baxt" янги турар жой мажмуасини сотуви бошланди.
🌿NRG Yangi Baxt – бу ноёб мавзуий турар жой мавзеси бўлиб, унинг асосий ўзига хослиги қайта тикланаётган "Бахт" кўли бўлади.
Live-Work-Play формуласига кўра лойиҳалаштирилган Yangi Baxt мегаполис ўртасидаги водий бўлади, бу ерда пойтахтнинг қулай ва шинам ҳаёти кўл ҳамда унинг атрофидаги яшил сайлгоҳларнинг илҳомбахш манзаралари билан уйғунлашиб кетади.
🌇Лойиҳа ўз ичига турар жойлар, офис учун хоналар, савдо маркази, ресторанлар, спорт ва ўйин майдонлари, мактаблар ва болалар боғчалари, шунингдек сайр учун сайлгоҳлар ҳамда кўлга бехатар бориш йўлларини ўз ичига олади.
Фақат ҳозир янги мавзедаги кўчмас мулкни манфаатли шартларда – 1 кв. м учун 10 млн сўмдан бошлаб харид қилиш мумкин.
📲Тафсилотлар – 1060 рақами орқали ёки NRG расмий сайтида.
👉 @bankirkundaligi 👈
O‘z raqamingizni Ucell mobil ilovasi yordamida boshqaring va ko‘proq imkoniyatlarga ega bo‘ling🤩!
Ilovaning yangilangan 1.9.0-versiyasida quyidagilar mumkin:
✅ Bank kartasini bog‘lash va balansni boshqarish;
✅ Raqamlarni boshqarish va hisoblarini to‘ldirish uchun qo‘shilgan raqamlar varaqalari orasida biridan boshqasiga o‘tish;
✅ Yangi qo‘shilgan imkoniyatlardan “Storis” yordamida boxabar bo‘lib borish;
✅ Qo‘shimcha xizmatlarni faollashtirish, qo‘ng‘iroqlar tafsilotini olish va ko‘plab boshqalar.
Shuningdek, har bir raqamni qo‘lda terishga hojat yo‘q – uni smartfonning manzillar kitobchasidagi kontaktlardan tanlash kifoya.
Ilovani yuklab olish: ucell.uz/wv
МАСЪУЛЛАР ЎРГАНИШИ УЧУН
Бу Андижон вилояти, Асака туман Халқ банкидаги ҳолат. Одамлар турнақатор бўлиб ётибди. Оддий халқ қийналяпти, қари бувимизи обориб навбат кутиб ўтирдик. Биронта ходимда муомаласи йўқ.
Банкда ҳам аҳвол шунақа бўладими? Ахир банклар мижозга хизмат қилиши керак эмасми? Нима қилишади шароитлари бўлмаса пенсияни картага ўтказиб, банкоматга борсанг пули йўқ.
Видео 2023 йил 9 октябр куни олинган.
Ўйлаймизки, банк мутасаддилари ҳолатни ўрганиб, камчиликларни бартараф эта олади.
👉 @bankirkundaligi 👈
💰 O'z mablag'laringizni yirik kompaniyalar aksiyalariga va obligatsiyalariga investitsiya qilib, aksionerga aylaning va passiv daromad oling!
😊 Bunda sizga FREEDOM BROKER yordam beradi.
💬 Qiziqmi?
💬 Telegram kanalizmizga a'zo bo'ling va foydali investitsiya qilish bo'yicha barcha savollaringizga oddiy tilda tushuntirilgan javoblarni toping.
#Мулоҳаза_дам_кунига
ҚАЙСИ МАМЛАКАТДА ЯШАШИНГИЗ МУҲИМ ЭМАС!
Диққат билан кўринг, айнан биз ҳақимизда гап кетмоқда.
Жамоа билан, ҳамкасблар билан ҳам кўриш тавсия этилади. Фарзандингизга ҳам кўрсатинг.
Дам олиш куни ўйлаб кўришга арзирли мавзу.
👉 @bankirkundaligi 👈