bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

​​БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИГА ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК КАДРЛАРИ ОЛИБ ЎТИЛМОҚДА

▪️Файзуллаев Алишер Турсунбаевич Бизнесни ривожлантириш банки Ижро аппарати бошлиғи лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Ижро назорати департаменти директори лавозимида ишлаган.

▪️Худайберганов Илхом Неъматуллаевич Бизнесни ривожлантириш банки Молиявий ресурсларни бошқариш бўйича Бош директори лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Молиявий ресурсларни бошқариш Бош директори лавозимида ишлаган.

▪️Машарипов Шоназар Жуманазарович Бизнесни ривожлантириш банки Банк активларини соғломлаштириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Давлат дастурлари лойиҳалари билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.

▪️Шерматов Мансур Нигматович Бизнесни ривожлантириш банки Кредит Бош директори лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Кредит Бош директори лавозимида ишлаган.

▪️Ниязов Сарвар Эркинович Бизнесни ривожлантириш банки Маркетинг департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Маркетинг департаменти директори лавозимида ишлаган.

▪️Юсупов Жамолбек Қосимович Бизнесни ривожлантириш банки Комплаэнс назорати департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Комплаэнс-назорат департаменти директори лавозимида ишлаган.

▪️Рахматов Бахтиёржон Алиевич Бизнесни ривожлантириш банки Стратегия Бош директори лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Лойиҳа бошқаруви офиси раҳбари ўринбосари, Иқтисодий таҳлил ҳамда Банкни стратегик ривожлантириш департаментлари директори, Бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

▪️Палванов Акмал Самандарович Бизнесни ривожлантириш банки Халқаро молия институтлари билан ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Молия институтлари ва инвесторлар билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.

▪️Махмудов Шерзод Шамсиддинович Бизнесни ривожлантириш банки Маъмурий хўжалик департаменти директори лавозимига тайинланган.

У ЎзСҚБ Ишларни бошқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Барчаси салоҳиятли кадрлар, янги банкда ҳам аҳиллик билан яхши натижаларга эришишларига тилакдошмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥Faqat Ucellda 4G-smartfonlar 799 000 UZSdan boshlanuvchi super narxlarda!

Ucell ofislarida atigi 799 000 UZS evaziga "ZTE Blade A31" 4G-smartfonini xarid qiling va sovg‘asiga 6 oyga mutlaqo bepul “Doimiy 25” tarifiga ega bo‘ling!

Batafsil: www.ucell.uz/3jzc

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДИҚҚАТ! “CHEVROLET TRACKER” АВТОМОБИЛИ СИЗНИ КУТМОҚДА!

“Трастбанк” “MasterCard” билан биргаликда бош соврини – “Chevrolet Tracker” автомобили бўлган “Трастбанк” билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилади.

Ушбу акция жорий йилнинг 1 ноябридан 2024 йил 29 феврал кунига қадар ўтказилади. Унда иштирок этиш шартлари оддий. Шунчаки, “Трастбанк”дан “MasterCard” халқаро тўлов картасини очинг ҳамда камида 10 АҚШ доллари миқдорида транзакцияларни амалга оширинг.

Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:
➡️“Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
➡️“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
➡️“Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
➡️“Samsung Galaxy А 23” телефони (4 дона).

🔥Шошилинг, акцияда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг.

🌐 Батафсил маълумот учун ҳавола

📲 Саволларингиз бўлса 1287 рақамларига қўнғироқ қилинг.

trustbank.uz | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АМБИЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯЛАР: ALIF КОМПАНИЯСИ UZCARD ФОРУМИДА

Ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими — Uzcard forum ўтказди. Форумда экспертлар қизиқарли статистик маълумотлар ва инсайтлар билан бўлишдилар. Ушбу тадбир доирасида Alif Tech тўлов ташкилоти молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришга қўшган муҳим ҳиссаси учун эътироф этилди ва фахрий мукофот билан тақдирланди.

Alif — электрон тижорат ва тўлов тизимлари соҳасини такомиллаштириш учун илғор ахборот технологияларидан фаол фойдаланувчи жадал ривожланаётган компания.

«Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 1,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи Alifга ишонади. Шундай экан, бундай мукофотни қўлга киритиш маҳсулотларимизни янада такомиллаштириш зарурлиги ҳақидаги ёқимли эслатмадир», — деди Alifнинг Ўзбекистондаги директори Нуриддин Лафизов ўзининг Linkedin даги саҳифасида.

Ушбу мукофот Alifнинг Ўзбекистондаги аҳамиятини таъкидлайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁДА БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, ташкилий масала кўрилди.

Айни кунга қадар Туронбанк акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хазратқулов Ниёз Намазбоевич шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 31 октябр куни, соат 16:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Департамент, МИБ ва божхона раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, кадастр бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, Электр, Газ, Сув таъминоти корхоналари раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚУЁШ ПАНЕЛ БОРАСИДА МАРКАЗИЙ БАНККА САВОЛ

Марказий банкда семинар бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинибди.

Унга кўра, қуёш энергиясидан фойдаланишни молиялаштиришнинг Ўзбекистондаги ҳолати:

▪️ жорий йилнинг 21 октябрь ҳолатига банклар 116 МВтлик қуёш панелларини сотиб олиш учун жами 1 трлн. 52 млрд. сўм, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига 740,8 млрд. сўм (86 МВт) ва аҳолига 311,7 млрд. сўм (30 МВт) кредитлар ажратди дейилади, семинар ҳақидаги хабарда.

Марказий банкка оддий савол бор. Президентимизнинг ПҚ-57-сонли қарорига кўра, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, қарорнинг 8-банди, 3-иловасига мувофиқ:

▪️жорий йил якунига қадар тадбиркорлик субъектларининг бино ва иншоотларида 742,7 МВт қурилмалар ўрнатилиши белгиланган эди. Бундан ташқари, 555,4 МВт маҳаллий тадбиркорлар барпо этадиган ФЭСлар белгилаб берилган эди.

Қарорнинг 8-бандида «Мазкур режалар тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик Марказий банк раисининг ўринбосари А.А.Турдалиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг инвестициялар масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига юклатилсин» - деб аниқ кўрсатилган.

Демак, Марказий банк тадбиркорлик субъектларига 86 МВт қуёш панеллари ўрнатиш учун кредит ажратган бўлса, бу режа йил охиригача бажарилмайдими?

Ҳақли эътироз билдирилиши мумкин, тадбиркорлар ўз маблағларидан ҳам ўрнатиши мумкинку дея. Ҳа, Божхона қўмитаси маълумотига кўра, тадбиркорларнинг бино-иншоотларига жами бўлиб 135 МВт қуёш панеллари ўрнатилган.

Бу дегани Қарорда белгиланган вазифа 10 ой якунига яқинлашган вақтда атиги 18,2 фоизга бажарилган холос. Йил якунига қолаётган 2 ойда қолган 81,8 фоиз вазифа ижроси таъминланадими?

Бундан ташқари, Божхона қўмитасининг маълумотида маҳаллий тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станциялари ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Катта эҳтимол билан Марказий банк масъул бўлган ушбу йўналишда ҳали иш бошланмаган бўлиши мумкин. Агар бошланган бўлганида рақамлар ёзиш эсдан чиқмас эди.

Савол такроран: Йил якунига қадар қарор ижроси таъминланадими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎉ЎзСҚБ 101 ёшда

Мана шундай қутлуғ кун билан банкнинг барча аҳил жамоасини, раҳбариятини самимий табриклаймиз!

Банкнинг янги чўққиларни забт этишига тилакдошмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

НЕТАЙ ТАБИБИМ, ЎЗИ ҲАМ БЕМОР

Сизлардан илтимос бугун соат 14:00 да Бухоро вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи йиғилиш қўйган. Ўз номи билан «Бандлик» лекин меҳнат қонунчилигига т...б қўйган булар. Ўзимиз ҳам бандлик бошқармасида ишлаймиз.

Биз ҳам одамку. Уйдагилар билан бўламиз деб ният қиламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎡 Beefortuna Plus'da 2 kun sovrinlar o‘ynaladi

Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:

∙ Apple iPhone 14 Pro 512 GB 📱
∙ Apple Airpods Pro 2 🎧
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket
🌐

↪️ Ilovani yuklash

Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
Avval o‘tkazilgan o‘yinimizning sovrindorlari.

O‘yin 28-29-oktabr kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “ICT Week Uzbekistan-2023” тадбирида кутилмаганда электр токи узилиб қолибди.

Коммуникация ва замонавий технологияларга бағишланган тадбирда аҳвол шу бўлса...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЯНА ЎЗГАРМАДИ, 14% ҚОЛДИ

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 26 октябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Пресс-релиз.

Каналимиз обуначилари ҳам олдиндан биладиган бўлиб қолибди. Куни кеча ўтказилган сўровномада катта қисм обуначилар асосий ставка «ўзгармаслигини» прогноз қилган эди.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 14 декабрда бўлиб ўтади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️​​ЭРТАГА ​​​​АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Эртага, 2023 йил 26 октябр куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш
ўтказилади.

2023 йил 14 сентябр куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 14 фоиз этиб белгиланган эди.

Таҳмин қилиб кўрингчи, 26.10.2023 йил куни асосий ставка (14%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Мулоҳаза_дам_кунига

БОЛАЛАР ОТА-ОНАЛАРИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИЛАР

Агар шундай бўлганда-чи?
Нима деб ўйлайсиз, фарзандингизга ота-онани танлаш имкони берилса улар сизни танлашармиди?

Дам олиш куни ўйлаб кўришга арзирли мавзу.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ ХУСУСИДА... КИМ ЖАВОБГАР ЎЗИ?

Куни кеча тижорат банкларида таълим кредити ажратилаётгани ёки тўхтатилгани хусусида хабар қолдирган эдик. Ушбу постдан кейин саволлар ёмғири остида қолиб кетдик.

Нега таълим кредитлари ажратилиши тўхтатилди? - деган саволларнинг ҳаммасига битта қилиб, Тижорат банкларига ресурс ажратилмаганлиги сабабли аксарият тижорат банкларида таълим кредити ажратилиши тўхтатилган деб, умумий жавоб берамиз.

Кейинги бериладиган саволларга олдиндан жавоб берамиз:

Ресурсни ким ажратиши керак?
- Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси.

Ушбу жамғарма қайси вазирликка қарайди?
- Мазкур жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5203-сонли қарорга асосан Молия (Ҳозирда Иқтисодиёт ва Молия) вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

Президент таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар тақдим этиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган ҳар бир талабага билим олиш учун қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини янада рағбатлантириш ва ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор чиқарсаю, у қарор шунчаки ижроси таъминланмаса... Талабалар дардини кимга айтиши керак.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг талабаларга юқоридаги ҳолатни ўрганиб, назоратга олиб, нимадир айтадигани борми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥Туронбанк 33 йиллиги арафасида онлайн микроқарз миқдорини оширди!

📲 MyTuron мобил иловаси орқали энди Сиз 33 млн. сўмгача кредит олишингиз мумкин.

➖Ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди
➖Банк мижози бўлиш шарт эмас
➖Ортиқча бошланғич тўловсиз
➖24 ой муддатга

📲 MyTuron иловасини юклаб олганлар виртуал "Humo" картасини бепул очишлари ҳам мумкин.

❗️Фойдаланиш бўйича қўлланма - TuronBank Media

Батафсил: www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДАМИ?

Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида таълим кредитлари ажратилаётгани ёки тўхтатилгани хусусида маълумот олдик.

▪️Ўзсаноатқурилишбанкда 26 октябрдан вақтинча тўхтатилган;

▪️Бизнесни ривожлантириш банкида таълим кредитлари ажратилмоқда (30.10.2023й);

▪️Микрокредитбанкда амалдаги тартибда имтиёзли кредит ажратиб келинмоқда;

▪️Асакабанк вақтинча таълим кредитлари тўхтатилган;

▪️Ҳамкорбанкда ҳозирда тўхтатилган;

▪️Агробанк таълим кредит ажратмоқда. Телефон: 1216;

▪️Алоқа банкда кредит ажратиш вақтинча тўхтатилган;

▪️Халқ банкида вақтинча тўхтатилган.

▪️Ипотека-банкда тўхтатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Kapitalbankdan biznes uchun 3 oylik bepul xizmat va 7% gacha hisobdagi qoldiqqa.

Ba
tafsil business.kapitalbank.uz saytida yoki +998(78)148-11-22.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА ҲАМ ТАНҚИД, ҲАМ ИШДАН ОЛИШЛАР БЎЛДИ

Президент бугунги йиғилишда:

▪️Кичик ва микро ГЭС қуриш борасида Андижон вилоятида ишлар яхши бошлангани, лекин Фарғона, Сурхондарё, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида бу йилги 15 та кичик ва микро ГЭСни қуриш лойиҳаси кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

▪️Мамлакатимиздаги электр улгуржи истеъмолчиларининг 28 фоизи автоматлашган тизимга (АСКУЭ) уланмагани қайд этилди. Ёки, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилгани билан, 170 мингдан зиёд абонентларнинг автоматлашган тизим билан алоқаси йўқ.

▪️Жорий йилда ҳудудларда 3,5 миллиард киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани таъкидланди.

☝️🏻Мисол учун, Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.

☝️🏻Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.

☑️Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

▪️Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

▪️Қозонхоналарни капитал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ҳолати Республика бўйича режа 98 фоизга бажарилган бўлса-да, Андижон, Наманган ва Сурхондарёда орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

▪️Айрим ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатиш тизими тўғри йўлга қўйилмагани, оқибатда етказиб берилган кўмирни юқори нархларда ноқонуний сотиб юбориш ва талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди.

▪️Бош прокуратурага тарқатилаётган кўмирнинг аҳолига етиб боришини назорат қилиш бўйича тизим яратиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЗАМҲОКИМ ПОРА БИЛАН УШЛАНИБДИ

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Б.Қ. 40 млн. сўм миқдорида пора олаётганда қўлга тушган.

Хабарга кўра, Б.Қ. ер сотмоқчи бўлган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда

Наманган. Норин тумани

Ҳар ким ўзини ишини қилсин. Қўйчувон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади. Ҳоким ёрдамчиликка ўтганимдан бери мажбур  «Солиқ тушуми қил»,«Кредит ундир»...

Ҳар бирига режа қўйилган. Пахтага одам қилишдан энди қутилсак, Солиққа тушум қиласанлар деб режа қўйилди. Режани бажариш шарт, шу бўйича ҳар куни мажлисвозлик.

Мажлисвозликка яна чек қўйилсин деган Президентимизнинг гапи булар учун тааллуқлимасми? Пахтага одам қилмагани учун ҳатто иккитасини аризасини ҳам олди.

Энди эса туман Солиқчиларни биносига тўплаб, ҳар куни 19:00 да солиқ қанча ундурув бўлгани бўйича сўров бўляпти. Бу гаплардан президентимизни вакили - вазиримиз Ж.А.Қўчқоровнинг хабари борми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Асака туман ҳокимлиги Матбуот хизмати тезкорлик билан муносабат билдирибди

Ижтимоий тармоқ орқали "ЙИҒЛАЁТГАН МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ" сарлавхаси остида АТ Халқ банки Асака БХМ раҳбари банк ходимларига қилаётган муомаласи қораланиб пост жойланган. Ушбу холат юзасидан туман ҳокимлги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Банк рахбари томонидан берилаётган топшириқлар шахсий иш юзасидан ёки ходимга нисбатан шахсий адоват эмас балки ходимларнинг функционал вазифасини бажариш буйича берилган топшириқ.

Банкга тегишли хизмат машиналари пенсия ва нафақа пулларини тумандаги МФЙ ларда график асосида таркатиш учун ажратилган. Мурожаатда айтилган холатлар банкда кузатилмаган.

Муносабат тугади. Хуллас биз бекорларни айтибмизда... Соғ бўлингларе.

Тушундиларингми, ҳурматли Асака БХМдаги ходимлар. Билиб-билмай ёзманглар. Унақа ҳолатлар банкларингда йўқ, ҳокимият айтди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ЙИҒЛАЁТГАН МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ...

АТ Халқ банки Асака БХМ раҳбари банк ходимларига қилаётган муомаласи жуда қўпол. Аслида ҳаммамиз ҳам инсон. Иш берувчи вилоят раҳбари буни назорат қилувчи эса Раис ҳисобланади. Шундай раҳбарлар фаолиятини Бошқарув Раиси кўриб чиқса, филиалларда ходимлар ўртасида муаммолар камроқ келиб чиққан бўлар эди!!!

Бизга ёрдам керак жудаям. Бу ишларни бошқарувдагилар билиши керак ходимларни оёқ ости қилиб юрганини билсин, шофёрларимиз Халқ банки машинасида боласини мактабдан, боғчадан ташийди. Усталарига бизнинг дамасларда нарса ташийди. Биз қопда пулларимиз билан кўчаларда таксида юрамиз. Шунча пул билан уриб биронта нияти бузуқ одам бўлса уриб ёки ўлдириб олиб кетса нима бўлади.

P.S.: Ушбу ҳолатларни банк мутасаддилари ўрганиб, асл ҳолатни аниқлашади деган умиддамиз. Дам олиш куни ишлашни эса Меҳнат инспекцияси ўрганиб беришидан умид қилмаймиз! Чунки барибир ўрганмайди, ўрганганда ҳам сезилмайди!

Ҳа айтганча, юборилган хабарга ишониладиган бўлса, 2023 йил 30 октябрдан Халқ банкида таълим кредити ажратилиши тўхтатилар экан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uzum экотизим сервислари UZCARD миллий тўлов тизимининг 3 та мукофотини қўлга киритди

UZCARD FORUM доирасида миллий тўлов тизими мамлакат молия секторида инновацион технологияларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган компанияларни қайд этди.

Uzum мамлакатнинг финтех секторини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун UZCARD мукофотига сазовор бўлди, Uzum Bank миллий тўлов тизимининг фахрий ҳамкори бўлди, Капиталбанк эса энг технологик ва AGILE банк деб топилди.

— Молиявий сервислар ва технологияларни ривожлантириш миллионлаб ўзбекистонликларга аҳоли пунктининг катталиги ва пойтахтдан узоқлигидан қатъий назар, маиший вазифаларни ҳал қилиш, ўз бизнесини ривожлантириш, оила бюджетини тез ва қулай бошқариш имконини беради, — дейди Uzum операцион директори Роман Лаврентиев.

— Шунингдек миллий экотизим сифатида бизнинг вазифамиз мамлакатда финтехни ривожлантириш, шу жумладан UZCARD билан ҳамкорликда сервислар ва ечимларнинг энг кенг танловини тақдим этишдир.

Uzum экотизимига мамлакатнинг етакчи финтех ва e-commerce сервислари киради: мамлакат бўйлаб кенг ассортиментни 1 кун ичида етказиб берадиган Uzum Market маркетплейси, Uzum Nasiya ҳалол муддатли тўлов сервиси, Uzum Bank рақамли банки, Капиталбанк мамлакатнинг энг йирик хусусий банки, шунингдек, Uzum Business бизнесини ривожлантириш платформаси ва Uzum Tezkor кафе, ресторан ва дўконлардан тез етказиб бериш сервиси.

Экотизим маҳсулотларидан ҳар ой мамлакатнинг 7 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланади, Uzum сервисларидан бутун мамлакат бўйлаб 55 мингдан ортиқ тадбиркор ва компаниялар бизнесни ривожлантириш учун фойдаланадилар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️МАРКАЗИЙ БАНК 16 ТА БАНКДАН ЖАРИМА УНДИРДИ

Марказий банк томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўрганиш давомида банклар томонидан таклиф этаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

☑️Ушбу ҳолатларга йўл қўйганлиги учун 21 та тижорат банкига нисбатан чора қўлланилиб, бунда 16 та тижорат банкидан жарималар ундирилди ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берилди.

☝️🏻Истеъмолчилар банк хизматларидан фойдаланиш бўйича оқилона қарорга келишлари учун тижорат банкларидан истеъмолчиларга банк хизматлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилиши ва уларнинг шартларини батафсил тушунтириши лозимлиги билдирилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🖥 Ucell O‘zbekiston kredit tashkilotlari uchun skoring xizmatini joriy qildi.

Mazkur xizmat kreditlash hajmini oshirishga va kredit portfellarining sifatini yaxshilashga imkon beradi.

Batafsil: www.ucell.uz/3jva

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Қишлоқ хўжалиги вазири ишдан олингани хабар қилинмоқда

Азиз Воитов 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди.

Азиз Воитов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Бунгача у Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ФИРИБГАРЛАР ТУЗОҒИГА ТУШИБ, МАБЛАҒИНГИЗНИ БОЙ БЕРИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Видеороликни томоша қилиб, Марказий банк томонидан берилган зарур тавсияларни эслаб қолинг.

Унутманг, ўзингиз эҳтиётсизлик қилмасангиз, фирибгарлар маблағингизни тўғридан-тўғри олиб қўя олмайди.

☝️🏻Илтимос, видеони диққат билан кўринг, яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👤 “ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига ташриф буюринг ва фарзандингизни ҳам хурсанд қилинг!

Ўзбекистонда ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги (24-26 октябрь кунлари) доирасида АлоқаБанк болалар учун индивидуал дизайндаги Ҳумо банк карталарини очиш акциясини бошлади.

Акциянинг ҳар бир иштирокчиси кафолатланган совринларни қўлга киритиш, шунингдек, ҳар куни ўтказиладиган электрон китоблар ютуқли ўйнида иштирок этиш имкониятига эга.

Фарзандингиз ютуқли ўйнида иштирок этиши учун:
- АлоқаБанк кўргазма стендида аризани тўлдиринг;
- Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этинг;
- Zoomrad иловасини юклаб олинг;
- Янги банк картангизни иловага уланг.

Фарзандингизнинг молиявий саводхонлигини оширишни АлоқаБанк билан бошланг.

Эслатма: Фарзандингизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини Ўзингиз билан олишни унутманг! Банк картаси 7 ёшдан катта боллар учун очилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Сайт | JSCAloqaBank?si=J5gWArY-BHJBHyVw">YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel