ЮҚОРИДАГИ ВИДЕО АСОСИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛГАН
Шу йилнинг 31 октябрь куни телеграм каналимизда эълон қилинган танқидий мақолага Сурхондарё вилояти прокуратурасидан расмий муносабат билдирган.
Аниқланишича, Қумқўрғон тумани, “Тўда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси лавозимида 11.01.2022 йилдан ишлаб келган У.Т. тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, 29.03.2022 йилда ўзи таъсисчилигида ташкил этган “VOLUNTEER TEAM” МЧЖни 20.09.2023 йилга қадар бошқариб келиб, таъминотчи сифатида фуқаро М.Э. ва бошқаларни алдаб, уларнинг электрон имзоларини қўлга киритиб, уларнинг номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун 4 маротаба 33 млн. сўмдан жами 132 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган жамият ҳисобига тушириб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 09.11.2023 йилда Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан “VOLUNTEER TEAM” МЧЖ раҳбари У.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қумқўрғон тумани ИИБ хузуридаги Тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Маълумот ўрнида, У.Т. 31.10.2023 йилдан эгаллаб турган ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган (танқид чоп этилган куннинг ўзида, тезкорлик!).
Одамлар кимга мурожаат қилишини билмасдан «Муштум бобо»ларга мурожаат қилмоқда. Эплай олмасанг, йиғиштир товуқшўрвангни дейдиган одам йўқ. Яхшиям ижтимоий тармоқлар бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗЛАРНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ МИҚДОРИ 100 МЛН. СЎМГАЧА ОШИРИЛАДИ
«Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-364-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди
☑️Унга кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади:
▪️микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;
▪️микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорларни қамраб олиш;
▪️микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;
▪️микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.
☑️2024 йил 1 январдан:
▪️микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;
▪️нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
▪️микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
▪️жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
▪️микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
▪️жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.
☝️🏻Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
▪️микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
▪️тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.
☑️2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади.
☑️2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДХХ бозор директори ўринбосарини, Миллий гвардия маркази бошлиғини, адвокатни, «ИИБ» ходимини пора олаётганда қўлга олди
▪️Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган «Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси» МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлди.
У ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
▪️ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати фирибгарлик йўли билан фуқародан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Адвокат ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппелляция инстанцияси жараёнида фуқаро (судланувчи) фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
▪️Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса ўзини ички ишлар идоралари ходими деб таништирган шахс маҳаллий фуқародан унинг танишига нисбатан Ички ишлар органи томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан мазкур шахсни тергов ҳибсхонасидан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Тезкор тадбирда ушбу шахс олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
▪️ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий Гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 Beefortuna Plus'da 2 kun sovrinlar o‘ynaladi
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPad Pro 📱
∙ Apple iPhone 14 Pro Max📱
∙ Redmi Note 12 Ice Blue 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 11-12-noyabr kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
«БАНКИР КУНДАЛИГИ» КАНАЛИДАГИ ПОСТ ЮЗАСИДАН «ЎЗМИЛЛИЙБАНК» АЖНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Фуқаро Нуримов Ҳусан Нуритдинович номидан эълон қилинган постда 2023 йил 10 ноябрь куни «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Навоий Банк хизматлари маркази Валюта айирбошлаш шохобчасига ўзига тегишли бўлган шкастланиш белгилари мавжуд 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотани айирбошлаш мақсадида олиб келгани ҳамда ушбу банкнота Банк ходимлари томонидан айирбошлаб берилмагани юзасидан билдирган норозиликлари тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Маълумот учун айтиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилган 3281-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, шикастланиш белгилари мавжуд чет эл банкноталари тижорат банки томонидан банк воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда шикастланиш даражасига қараб қабул қилинади.
Мурожаат муаллифи томонидан олиб келинган банкнотада шикастланиш даражаси банкнотанинг ҳақиқийлигини текшириш имконини бермагани сабабли, тижорат банки томонидан инкассога қабул қилинади ҳамда ҳақиқийлигини аниқлаш ва ушбу номиналдаги шикастланмаган банкнотага алмаштириш мақсадида эмитент банкка юборилади. Юборилган банкнотанинг қайтиб келиш муддати 6 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 10 окятбр кунида мурожаат муаллифи «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Навоий вилояти Банк хизматлари марказига таклиф қилинди ҳамда барча тегишли малумотлар берилди. Шунингдек мурожаат муаллифининг талабларига кўра шикастланган банкнота Банк томонидан ўрнатилган тартибда инкассога қабул қилиниб, ушбу масала ижобий ҳал қилинди.
▪️Бундан ташқари Ҳамкорбанк мутасаддилари расмий муносабат билдирмаган бўлсада, улар ҳам мурожаатчи билан боғланиб, ҳолат ҳақида тушунтириш берганини маълум қилишди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Мен Н.Х.Н. Навоий шаҳар Миллий ва Ҳамкор банкка шикастланган, зарарланган 100 АҚШ долларимни алмаштириш учун борган эдим.
Бироқ улар алмаштирмаслигини бу операциянинг иши кўпроқ эканлигини, экспертизага олиш кераклигини айтиб, алмаштириб беришмади. Сиздан илтимос ушбу 100 АҚШ долларимни комиссион тўловларини тўлаб бераман, алмаштириб беришсин, амалий ёрдам беринг.
P.S.: Ушбу масалани Марказий банкда валюта қимматликлари билан ишловчи мутасаддилар назоратга олса яхши бўларди. Қолаверса, мана шундай ҳолатларда қаерга мурожаат қилиш мумкинлигини ҳам ойдинлик киритилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк масъулларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИДАН ТАКЛИФ
Республика бўйича 9300 та ҳоким ёрдамчилари бор. 50 фоизини машинаси йўқ. Кўпчилиги бошқа жойлардан қатнайди, маҳаллалардаги жойлашуви ва аҳоли сони ҳам ҳар хил шароитда жойлашган.
Масалан, мени маҳалламни пиёда айланиб чиқиш учун бир кун вақт етмайди. Майдон жиҳатидан ҳам катта. Моддий техника база яхши бўлса иш самарадорлиги ҳам яхши бўлади.
Шуларни инобатга олиб ҳоким ёрдамчиларига алоҳида кредит сифатида бошланғич тўловлари камроқ бўлган, масалан 5-10% тўлов билан 60 ой муддатга, фоиз кўрсаткичи 18-20 фоиз атрофида имтиёзли давр билан, балким ундан ҳам арзонроқ бўлиши мумкин, автокредит берса яхши бўлар эди.
Маҳалладаги бешлик ҳаммаси шу бир дона машинадан фойдаланиб, ўзига топширилган ишларни ўз вақтида сифатли бажариб яхши натижаларга эришар эди. Куз, қиш ва баҳор 4-5 ой ёғингарчилик вақтлари автомашина анча ишимизни бажаришга ёрдам берар эди.
Сизлардан илтимос шу таклифни эълон берсангиз ҳоким ёрдамчилари учун давлатимиз ва раҳбарлар томонидан енгилроқ ва тезроқ оладиган авто кредит дастури ишлаб чиқиб амалга оширса. Субсидия сўраганимиз йўқ, уй ҳам сўраганимиз йўқ фақат ҳоким ёрдамчилари учун енгил вариантда автокредит сўраяпмиз.
P.S.: Эслатиб ўтамиз, айни кунда тижорат банклари томонидан ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ЛОЙИҲАДА ҒОЛИБ БЎЛДИК, БИРОҚ ҚУРИЛИШДАН ДАРАК ЙЎҚ
Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Чинор маҳалласидан ёзаяпман.
Бизни маҳалла "Опен бюжет"ни биринчи мавсумида 8125 та овоз билан ғолиб бўлган. Мана иккинчи мавсум ўтиб лойиҳалаш бошланди, лекин бизни қишлоқда на қурилишдан на лойиҳасидан дарак бор.
Илтимос ёрдам беринглар. Йил охирлашиб колди. Шу билан тугаб кетадими. Қурилишдан дарак йўқ.
P.S.: Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб, вазият ҳақида хабар беришларини сўраб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️❗️NBU kichik va oʻrta biznes yo'nalishidagi yangi mijozlar uchun aksiyani boshlaydi!
2023-yil 31-dekabrgacha “Lite” tarifida hisobraqam oching va birinchi 6 oy davomida xizmat ko'rsatishdan bepul foydalaning💰
NBU “Lite” tarifi qulayliklari:
✅ O'zbekiston bo'yicha oyiga 100 million so'mgacha bepul o'tkazmalar
✅ Hisoblarni onlayn boshqarish uchun bepul va zamonaviy Internet-bank - IBank
✅ Xizmat ko'rsatish - bank ofislarining keng tarmog'i va maxsus aloqa markazi
Hoziroq biznesingiz uchun hisobraqamini bepul oching 🤝
Tafsilotlar saytimizda
⚡️Айтишларича, бугун, (ҳозир) 2023 йил 7 ноябр куни, соат 09:45 да Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида видеоселектор мажлиси ўтказилади.
Кун тартиби: Инвестицияларни ўзлаштириш ва экспорт кўрсаткичлари ижросини ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва инвестиция ўринбосарлари, (Туман ва шаҳар студияларида эса барча ҳоким ўринбосари) сектор раҳбарлари, божхона раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ
▪️Анорбанкдан кредит олиб, уни ёпишда муаммо учраган мурожаатчининг масаласи ҳал этиб берилди. Банк фуқарога кредити тўлиқ сўндирилгани юзасидан расмий хат қилиб берди. Мурожаатчи ҳам ҳолатни тасдиклади.
▪️Ҳудди шундай Ипак Йўли банкдан ҳам кредит олиб, кредитни ёпишда муаммога учраган мурожаатчининг масаласи ҳам кечаги куннинг ўзида банк мутасаддилари томонидан ҳал этиб берилди.
Лекин, иккала банк ҳам ҳали бу борада расмий муносабат эълон қилгани йўқ. Нима бўлганда ҳам масалани ҳал этилгани учун ҳар иккала банк ҳамда Республика Марказий банки мутасаддиларига мурожаатчилар ҳамда каналимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
😇 2023-yil 13-23-oktabr kunlarida, London shahrida bo‘lib o‘tgan UDEA va ICA hamkorligidagi “Moliyaviy sanksiyalar, moliyaviy jinoyatlarni oldini olish va mijozlar bilan ishlash” professional kursi tashkil etildi.
💼 Markaziy Bankning tijorat banklarining shu kabi kurslarda qatnashishiga qo'ygan talabiga binoan, bir qator yetakchi "Agrobank" ATB, "Aloqabank" ATB, "Trastbank" ATB, "Turonbank" ATB, va "Asia Alliance Bank" ATB kabi tijorat banklari xodimlari professional kursda ishtirok etishdi.
👨💻 Kurs davomida pul yuvish va boshqa moliyaviy jinoyatlarga qarshi kurashish haqida Credit Suisse, Barclays, HSBC Bank USA kabi moliyaviy tashkilotlarning real keyslari chuqur o‘rganildi.
💸 Ishtirokchilar London shahridagi Bloomberg L.P. ofisiga tashrif buyurish va “Sanksiya ma’lumotlari bilan ishlash” mavzusidagi vorkshopda ishtirok etish imkoniga ham ega bo'lishdi.
✅ Agar siz bo‘ lajak Xalqaro boshqaruv kurslarimizda ishtirok etishni istasangiz, USHBU SO‘ROVNOMANI HOZIROQ TO‘LDIRING!
🔹 Instagram🔹 Facebook🔹 Telegram
☎️ 78 888 08 00
🌏 udea.uz
#Мулоҳаза_дам_кунига
ЮҚОРИ ЛАВОЗИМГА КЎТАРИЛИШ СИРЛАРИ
Барча замонлар учун мос келади. Яхшилаб эшитиб кўринг. Балки «сизга» ҳам фойдаси тегар. Ёки шундай танишларга йўл кўрсатиб қўйинг.
Дам олиш куни ўйлаб кўришга арзирли мавзу.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХАЛҚ БАНКИДА ФУҚАРО ВАФОТ ЭТГАН
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Учтепа шаҳарчасида Халқ банки филиалида фуқаро вафот этган.
Ижтимоий тармоқда тарқаган хабарларга кўра, банк ходимлари бир ҳафтадан буён тизим (банк дастури) ишламаётгани айтишмоқда, шу сабабли банк бўлимида аҳоли тўпланган.
Бугун, 2023 йил 3 ноябр куни ана шундай навбат кутганлардан бирининг (эркак киши) мазаси қочиб, банкда вафот этгани айтилмоқда.
Банк ҳали изоҳ бергани йўқ, масалага ойдинлик киритилишини кутамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ
Ижтимоий тармоқлар ва айрим телеграм каналларида хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
▪️Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганлигини ҳамда айни пайтда тижорат банклари ва тўлов тизимларининг фаолияти барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини маълум қиламиз.
Ёлғон хабарларга ишонманг, ғийбатчиларни ғийбати у.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦Асакабанк барча омонат фоиз ставкаларини оширди!
♦️«Максимал фойда» номли омонат:
Фоизи-25%
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
♦️«Аванс» номли омонати:
Фоизи-23%
Муддати-370 кун
Энг кам миқдори-1 млн сўм
👉Ушбу омонатга 100 млн сўм миқдорида маблағ жойлаштирсангиз, ҳар бири 16 млн сўмлик 20 граммлик 6 та олтин қуймалардан бирини ютиб олишингиз мумкин. Танлов ҳар 15 кунда ўтказилади.
Батафсил
♦️«Онлайн» номли омонат:
Фоизи-23%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1152
Ушбу омонатларга маблағларингизни «ASAKABANK» мобиль иловаси орқали жойлаштиришингиз мумкин.
👉Иловани юклаб олиш👈
⚡️⚡️ДХХ Кадастр ходимлари қўлга олинди
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида қўлга олинди.
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида қўлга олинди.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда Қарши туманида истиқомат қилувчи шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга туман ҳокимлиги захирасида бўлган 55 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилади.
У сўралган пул маблағидан 11 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 13 гектар ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга ва ҳокимиятдаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги деҳқон хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан деҳқон хўжалиги ташкил этиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 2 гектар ер майдонини харидорга 300 млн. сўмга сотишга келишади.
Деҳқон хўжалик раҳбари талаб қилинган пул маблағидан 8200 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
11 НОЯБР ИШЛАНМАЙДИГАН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЎЛМАГАНИДА КИМ АЙБДОР!
Президентимиз бундан бир йил олдин «Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларига» қилган мурожаатида:
- Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган, инсон қадри ва унинг шаънини улуғлашга қаратилган халқпарвар сиёсатнинг амалий намоёни сифатида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига меҳнаткашлар байрами, умумхалқ байрами мақомини бериш ва ушбу кунни дам олиш куни деб белгилашни таклиф этаман - деган эди.
Ижтимоий тармоқда жорий йил 2 май куни Қонунчилик палатаси мажлисида бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Қонун лойиҳаси билан 11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилаш назарда тутилган ва мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган эди.
Шу жойида узилиш бўлмоқда.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига бу сана киритилмади.
Президентимизнинг мурожаатидан кейин орадан 365 кун ўтиб ҳам Меҳнат кодексига тегишли тарзда ўзгартирилмади. Яъни, 11 ноябр ишланмайдиган дам олиш куни эмас. Шунчаки эртага шанба бўлгани учун 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни холос. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса одатий иш куни ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз «Меҳнаткашлар байрами» деганда қанчалар яхши ниятларни кўзлагани кўриниб турибди.
Ижрочиларга келганда эса.. афсус, минг миллион касаба уюшмаларига аъзо бўлган меҳнаткашлар номидан шунчаки афсус.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Ipotekabank" OTP Groupning “Imkon-Sug'urta” aksiyadorlik jamiyati ustav kapitali 52,5 mlrd. so'mga yetkazdi.
Kompaniya moliyaviy barqarorlikni ta'minlash va mijozlar manfaatlarini himoya qilishda yuqori sifatli sug'urta xizmatlarini ko'rsatishni takomillashtirib bormoqda.
“Imkon-Sug'urta” AJ xalqaro tajribalarni amaliyotga kiritish hamda rebrending jarayonini amalga oshirmoqda!
“Imkon-Sug'urta” ishonchli hamkor sifatida doim siz bilan birga!
Facebook | Telegram | Instagram
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН КРЕДИТЛАР МУДДАТИ 3 ЙИЛЛИК ИМТИЁЗЛИ ДАВР БИЛАН 15 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИЛАДИ
Бугунги йиғилишда Халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бунинг асосий сабаблари - маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.
Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.
👉 @bankirkundaligi 👈
HUMO ХАБАРЛАРИ
07.11.2023й
HUMO тўлов тизими банклар билан биргаликда банкоматлар орқали нақд пул ечиш амалиётларини доимий мониторинг қилиб боради. Мониторинг натижасида айрим банкоматларда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилгани сабаб, ушбу ҳолатни бартараф этиш учун банкоматлар режали профилактика мақсадида вақтинчалик ўчириб турилиши мумкин.
Таъкидлаш керакки, профилактика сабаб ўчирилиши режалаштирилган банкоматлар республика бўйича ўрнатилган HUMO банкоматлари жами сонининг 30 фоизидан ошмаслиги тўғрисида тижорат банкларига маълумот берилган.
Бугун ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалган "HUMO банкоматлари нақд пул бермаяпти" мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Aксинча, жорий йил HUMO ва UZCARD тўлов тизими банкоматларининг интеграциялашуви натижасида, аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган банкоматлар сони 2 баробарга ошган.
Эслатиб ўтамиз, ишчи ҳолатдаги (ёқилган) банкоматлар орқали карталардан нақд пул ечиш амалиётлари одатий тарзда амалга оширилмоқда.
08.11.2023й
Ижтимоий тармоқларда "HUMO картаси банкоматлари ўчирилади. HUMO картадаги пулларни тезда бошқа карталарга ўтказиб олинг" сарлавҳали хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабарлар ёлғон бўлиб, ҳозирда HUMO тўлов тизимининг барча банкоматлари тўлиқ ишчи ҳолатда эканлигини маълум қиламиз.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТЛАР
Маълумот 2023 йил 7-8 ноябр кунлари биз билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.
☑️Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25% дан бошланади
Бошланғич тўлов 30% дан бошланади
👉Батафсил👈
Иккиламчи бозор учун кредит ажратилгани йўқ.
☑️Туронбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
👉Батафсил👈
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,9%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
👉Батафсил👈
☑️Агробанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
👉Батафсил👈
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
☑️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % бошлаб
👉Батафсил👈
Иккиламчи бозор вақтинча тўхтатилган.
☑️Ипак Йўли банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99%дан
Бошланғич тўлов 25% дан
👉Батафсил👈
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,99%дан
Бошланғич тўлов 20,1%дан
👉Батафсил👈
☑️Hamkorbank
Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99 %
Бошланғич тўлов 25 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
Иккиламчи бозор учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
Бизга маълум қилишларига кўра, Алоқабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банкларида автокредит ажратиш вақтинча тўхтатилган, ушбу банкларда автокредит ажратиш бошланиши банк томонидан қўшимча эълон қилинади.
Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишиб олинг.
Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔊“Gigabayt ovi” mavsumi ochildi!
Ucelldan yoqimli syurprizlar xohlaysizmi? Bu oson! “Gigabayt ovi” aksiyasida ishtirok eting va Ucell mobil ilovasida ro‘yxatdan o‘ttb, sovg‘a sifatida internet-trafik oling.
• Ucell mobil ilovasini yuklab oling;
• Aksiyada ishtirok etish taklifini qabul qiling;
• Ekranda bizning o‘yin personajimiz – “Barsik”ni (ustiga bosib) tuting!
Diqqat! Aksiyada faqat Ucell mobil ilovasining yangi foydalanuvchilari qatnasha oladilar.
Aksiyaning o‘tkazilish davri: 06.11.2023-y.dan 31.12.2023-y.gacha.
Batafsil: www.ucell.uz/3k2q
ДХХ: Бир гуруҳ прокуратура ходимлари коррупцияга йўл қўйгани учун қўлга олинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎉АСАКАБАНК 28 ЁШДА
Асакабанк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1995 йил 7 ноябрда ташкил этилган.
Айни кунда Республика бўйича:
▪️1 та савдо офиси;
▪️21 та филиал;
▪️13 та банк Хизматлар маркази;
▪️4 та минибанк;
▪️169 та банкомат;
▪️28 та Инфокиосклар;
▪️65 та 24/7 AТМ будкалари фаолият юритмоқда.
Унинг аҳил жамоасини, барча даражадаги раҳбарлари ва ходимларини бугунги кун билан самимий муборакбод этамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Ипак Йўли банки орқали зарурат учун 700 минг сўм миқдорда онлайн микроқарз олган эдим. Микроқарзни муддатидан олдин сўндириб, 17 октябр санасидан бери банкнинг иловасидаги онлайн чат орқали кредит анкетасини ёпиш бўйича 6 маротаба мурожаат юбордим.
Банк ходимлари 3 кунда ёпамиз деб боғланишганига ҳам бугун 12 кун бўлди, лекин ҳали ҳам кредит анкетаси ёпилмаган. Наҳотки битта анкетани ёпиш шунчалик қийин бўлса Ипак Йўли банки кредит мониторинг ходимларига.
Банкнинг алоқа маркази ва хизмат кўрсатиш сифатига жиддий эътирозларим бор. Ушбу масалани банк раҳбарияти тегишли тартибда ва энг муҳими зудлик билан ҳал қилишини сўрайман.
P.S.: Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 ноябр куни ҳам шу мазмунда мурожаат эълон қилинган эди. Мазкур мурожаатчи шахсий маълумотлари ҳам Ипак йўли банки ва Марказий банк масъулларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎉ТУРОНБАНК 33 ЁШДА
Банкнинг ютуқлари бардавом бўлсин. Халқимиз ишончида ва ардоғида юриш узоқ йиллар насиб этсин.
Унинг аҳил жамоасини, барча даражадаги раҳбарлари ва ходимларини бугунги кун билан самимий муборакбод этамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
НЕТАЙ ТАБИБИМ, ЎЗИ ҲАМ БЕМОР сарлавҳаси остида 28 октябрь куни "bankirkundaligi" ижтимоий тармоқ саҳифаларида "бугун соат 14:00 да Бухоро вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи йиғилиш қўйган. Ўз номи билан «Бандлик» лекин меҳнат қонунчилигига т...б қўйган булар. Ўзимиз ҳам бандлик бошқармасида ишлаймиз.Биз ҳам одамку. Уйдагилар билан бўламиз деб ният қилганмиз" мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг 2023 йил 27 октябрь 167-ICH Ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш буйруғига асосан Бош бошқарма бошланғич Касаба уюшмаси билан келишувга асосан, 2023 йил 28 октябр куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази мажлислар залида 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиши белгиланган.
Бош бошқарма бош ҳисобчиси З.Джумаевага йиғилишда иштирок этадиган бош бошқарма ходимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларга асосан белгиланган тартибда қўшимча иш ҳақи тўлаш мажбурияти юклатилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиқлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига асосан 28 октябр куни йиғилишга иштирок этадиган раҳбар ва ходимларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ тўланиши таъминланган.
Мазкур буйруқ ижроси назорати бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари A.Эшов зиммасига юклатилганлиги маълум қиламиз.
Бухоро вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
КРЕДИТНИ ЁПА ОЛМАЙ САРСОНМАН
Мен Н.Р.М. Анорбанк мобил иловаси орқали 2022 йил 19 сентябр куни овердрафт кредитини 1 йил муддатга 40 фоиз билан олган эдим. Муддати 2023 йил 15 сентябр куни тугади ва ушбу кунга келиб қарздорлик тўлиқ сўндирилди.
18 сентябр куни телефонда оғзаки тарзда шартнома муддати тугаганлиги боис ёпиш бўйича ариза қолдирдим. Аризам 3-5 кун ичида кўриб чиқилишини айтишди. Ушбу муддат тугагандан кейин яна 5-6 маротаба ариза қолдирдим. Бир марта Марказий банк орқали ҳам ариза қолдирдим. Лекин ҳар сафар ҳар хил баҳона билан иш ҳал қилинмайди.
14 октябр куни Анорбанк бош офисига бориб ёзма равишда ариза қолдирдим. Лекин кредит шартномаси ёпилмагандан кейин 25 октябр куни яна Анорбанк бош офисига бориб нима учун ёпилмаганлигини сўрасам, менга 4600 сум қарздорлик чиққанлигини шу суммани тўлаб қўйсам ёпилишини айтишди.
Шу куни қарздорлик бўйича тўловни қилдим. Кейин кечгача ёпилишини айтишди. Орадан 3 кун ўтди кредит ёпилмаганлиги боис кейин яна банкка келдим. Лекин ҳардоимгидек кўриб чиқилаётганлигини айтишди.
Савол: Ўзи нега кредитни ёпилишига бунчалик ҳаракат қилмоқдасиз?
Жавоб: Биринчидан, микроқарз шартнома муддати тугаган 15 сентябрда.
Иккинчидан, вақт ўтган сари фоиз ҳисоблаб ётибди.
Учинчидан, кредит тарихимга салбий таъсир кўрсатади.
Тўртинчидан, вақт ўтган сари эсимдан чиқиб кетса, қолиб кетади кейин банк мени судга беради.
P.S.: Анорбанк ёки Марказий банк мутасаддиларига мурожаатчи шахсий маълумотлари тақдим этилади. Бундай тартибни сақлайдиган банк мижозлари кўпаяверсин.
👉 @bankirkundaligi 👈