bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Xalq banki Boshqaruv Raisi yoshlar bilan ochiq muloqot o'tkazdi

Yurtimizda yoshlarning ta'lim olishi, kasb-hunar egasi bo'lishi, o'z salohiyatini namoyon etishiga e'tibor davlat siyosati darajasiga ko'tarilgan.

Bugun Xalq bankida Boshqaruv Raisi va bank yoshlari ishtirokida "Rahbar va yoshlar" ochiq muloqoti bo'lib o'tdi. 

Uchrashuvda yoshlar siyosati sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar, Xalq banki tizimida faoliyat olib borayotgan yosh kadrlarga yaratilgan imkoniyat hamda sharoitlar, kelgusi yil uchun rejalar muhokama qilindi. Xalq banki rahbari yoshlarning takliflarini tinglab, ularning tashabbuslarini qo'llab-quvvatlashga doim tayyor ekanligini bildirdi.

Ma'lumot o'rnida, Xalq banki yoshlar ta’limiga moliyaviy ko'mak berishda faol banklardan sanaladi.  
Joriy yilda bank tomonidan to‘lov kontrakt asosida o‘qishga kirgan, tahsil olayotgan jami 70 mingga yaqin talabaga ta’lim kreditlari ajratildi. Shundan 82%i xotin-qizlar hissasiga to‘g‘ri keladi.

Facebook | Instagram | Youtube | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥Eski smartfoningizni Ucell’dan chegirma bilan yangi Honor’ga almashtiring!

Bayramda smartfoningizni yangilang – eski smartfoningizni yaqin atrofdagi Ucell ofisiga olib keling va quyidagilarni oling:

1. Eski smartfonning baholashda belgilangan qiymati hajmidagi chegirma;
2. Honor smartfoni xaridida 600 000 so‘mgacha qo‘shimcha chegirma;
3. Yangi abonentlar uchun “Doimiy 50” tarifiga 3 oylik ulanish – sovg‘a.

Bu qanday ishlaydi:
• Ucell xodimlari Sizning ishtirokingizda smartfoningizni baholash ishlarini o‘tkazishadi va uni sotib olishning aniq qiymatini aytishadi.
• Siz “Trade In” dasturi bo‘yicha barcha maxsus takliflarni hisobga olgan holda yangi smartfon tanlaysiz.
• Yangi smartfon xarid qilish uchun narxidagi farqini – naqd pulda yoki bank kartasi orqali to‘lash, yoxud muddatli to‘lov rasmiylashtirish mumkin.

“Trade In” dasturi bo‘yicha bitimni amalga oshirish uchun O‘zR pasporti yoki ID-kartasining asli kerak bo‘ladi.

Taklif cheklangan.

Batafsil: www.ucell.uz/3kdf.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

НАМАНГАННИНГ УЧТА ТУМАНИДА АЖРАТИЛГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ЖУДА ПАСТ

Куни кеча Олий Мажлис санасида Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси муҳокама қилинди.

☑️Унда қайд этилган камчилик ва ўз ечимини кутаётган муаммолар:

▪️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан микромарказлар ва микролойиҳалар ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этилмаганлиги сабабли ушбу йўналишда аҳоли бандлигини таъминлаш режаси Фарғона вилоятининг Бешариқ, Фурқат ва Фарғона туманларида бажарилмаган.

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредит маблағларининг ўзлаштирилиши Наманган вилоятининг Янги Наманган, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларида жуда паст.

▪️Энергетика вазирлиги масъуллигида Қува туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 100 млрд сўмга ошириш мақсадида 110 кВа 1,5 км электр тармоғини қуриш ва «Сойгузар» подстанциясини модернизация қилиш орқали 2 та йирик трансформатор ўрнатиш ишлари учун белгиланган маблағлар ажратилмаган.

▪️Чортоқ туманида ташкил этилган кичик саноат зонаси ҳудудини зарур инфратузилма билан таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги сабабли айрим инвестиция лойиҳалари ишга туширилмаган.

▪️Ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизими учун кўмир ёқилғиси захирасини яратиш режаси Наманган вилоятининг Учқўрғон, Поп ва Чортоқ туманларида ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида якунига етказилмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

HUMO ИШЛАМОҚДАМИ?

▪️Humoда яна узилиш. 1 соатдан ўтди ишламаяпти. Тушлик қилгани кириб пулини тўлай олмай ўтирибман.

▪️Humo карта эрталабдан бери ишламаяпти. Буни тушунтирадиган масъуллар борми? Ҳаммани ойлик иш ҳақиси Humo картага тушади. Пулларимиз ҳам шу картада туради. Картада пулимиз бор лекин эрталабдан бери муҳим эҳтиёжларимиз учун ишлата олмай сарсонмиз. Бунга жавобгар шахс ёки ташкилот борми?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Parkwood ТЖМдан тайёр хонадон харид қилиб, 6 ойгача бўлиб тўланг

Бўлиб тўлаш таклифидан йил охиригача фойдаланинг ва 2024 йилда кўчиб ўтинг!

Хонадон билан сизга:
- Европа қозонлари ва радиаторлари билан жиҳозланган уй;
- панорамик ойналар;
- вертикал яшил иккита балкон ва автоматик суғориш тизими;
- ҳовлидаги шахсий боғ;
- Тошкент марказидаги жўшқин ҳаёт тақдим этилади.

📞 Телефон: +998935015555
📱 Telegram
📍 Манзил

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ПУЛИМНИ ҚАЙТАРА ОЛМАЯПМАН

Мен Ипак йўли банк Андижон вилояти филиалидан виза карта олганман. Иловада онлайн виза директ орқали бошқа давлатга пул юбордим. 550$ 6 декабр куни.

Картамдан пул ечилган, лекин қабул қилувчи картасида кўринмади.

Қабул қилувчи карта кўчирмасини юборинг дейишди. Олиб юбордим. Ҳозиргача ҳал бўлмади 14 кун бўлди.

Мен сафардаман шу пул менга зарур.

Картамга қайтариб беришда ёрдам беринг илтимос. Ҳар куни битта жавоб. Ариза кўриб чиқиш санаси бордир буларда. Илтимос шу масалага ёрдам беринг.

Банк билан ёзишмалар.

P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари Марказий банк ва Ипак йўли банк расмийларига тақдим этилади. Масалани ўрганиб, ёрдам беришса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КОРПОРАТИВ БАЙРАМ ҚИЛИШ ТАЪҚИҚЛАНДИ

Ҳукумат топшириғи билан барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш таъқиқланибди.

Тадбир қилмаса, бир жойини бир нарсаси босилмайдиган ташкилотлар хабарлари ҳам тарқаб қолса керак шу кунларда. Ортидан уларни ҳам ушлашлар ҳақида хабарлар чиқади. Яна кимларнидир қарғаймиз, яна кимгадир ачинамиз, хуллас янги йилга бир нарса қилиб кириб оламиз. Кейинги бекат корпортивлар бекати.

Ҳа, айтганча, хабарда бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан дейилган. Ўзингиз пул тўплаб байрам қиламан десангиз, ҳеч ким қаршилик қилмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЭСЛАТМА

Хабарингиз бор, йил якунлари қуйидаги номинацияларда катта танлов ўтказилмоқда.

▪️Йилнинг энг яхши фаолият юритган ТИЖОРАТ БАНКИ;

▪️Тижорат банкларининг 2023 йилда энг яхши фаолият юритган МОБИЛ ИЛОВАСИ.

Овоз бериш ишлари ушбу @yilyakuni_bot телеграм бот орқали амалга оширилади.

Жорий йилнинг 15 декабр куни бошланган танловда йиғилган овозлар ўта ажабланарли ҳолатни кўрсатмоқда. Туронбанк, Ўзсаноатқурилишбанкларда, Joyda, MyTuron, xazna ва Infinbank мобил иловаларида бошқалардан кўра сезиларли кўп овозлар берилган. Айрим банкларда йиғилган овозлар ходимлар сонидан ҳам кам.

Эслатиб ўтамиз, мазкур танлов 22 декабр куни, соат 16:00 га қадар давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Yangi yil arafasida Tenge Bank “Omadli tranzaksiya” aksiyasini o‘tkazadi, uning doirasida yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar iPhone 15 yutib olish imkoniyatiga ega! 🤩📱

🤳🏼2023-yil 31-dekabrgacha “Tenge Business” masofaviy bank tizimida bir yoki bir nechta tranzaktsiyalarni amalga oshirgan mijozlar quyidagi yutuqli o‘yin ishtirokchisiga aylanadilar:

• 1-o‘rin – iPhone 15 ProMax;
• 2-o‘rin – iPhone 15 Pro;
• 3-o‘rin – iPhone 15.

Sovrinlar o‘yini tasodifiy raqamlar generatoridan foydalangan holda Bankning ijtimoiy tarmoqlarida jonli efirda o‘tkaziladi. 🤩

Hammaga omad tilaymiz! 🍀

Aksiya qoidalari bilan havola orqali tanishishingiz mumkin.

Tenge Bank – yorqinroq yashang! 💚

Batafsil ma'lumot

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров қўлга олинди

Bugun.uz манбасига кўра, Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Мансуров Эркин Мухторовичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манбанинг маълум қилишича, Эркин Мансуров Жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, ноқонуний кредит ажратишга ёрдам берган ва жуда катта миқдорда – 20 миллион доллардан ортиқ пул маблағларини ўзлаштиришда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олингани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Айтишларича, ҳокимлар ва вазирлар 2024 йил 1 январдан 12 январгача дам олади (меҳнат ёки соғлиқни тиклаш учун таътилга чиқади). Бу ҳақида кечаги йиғилишда маълум қилинган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Оилавий тадбиркорлик» дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади ва бунга 200 миллион доллар йўналтирилади.

Ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтганларга бизнесга биринчи қадам учун кредит берилади. Бунда, йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига имтиёзли кредит ажратилиб, «онлайн» усулда банк картасига ўтказилади. Бу ишларга келгуси йили 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Тадбиркор бўлиш истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, буни 50 фоизи банк картасига ўтади. Бунга 1 триллион сўм ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️NRG бирданига 10 та турар жой мажмуасида чегирмалар эълон қилади!

Хонадон ёки тижорат майдонини фойдали шартларда харид қилиш имкониятини бой берманг.

2023-йил 31-декабрга қадар:
🔸Ўз ҳаёт тарзингизга мос турар жой мажмуасини танланг: осуда ёки ҳаёт қайнайдиган, оилавий ёки ёшларбоп;
🔸20% гача чегирмадан фойдаланинг.

Бирламчи бадал атиги 20% дан бошланади.

📲Тафсилотлар — NRG сайтида ёки 1060 рақами орқали.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Parkwood ТЖМдан тайёр хонадон харид қилиб, 6 ойгача бўлиб тўланг

Бўлиб тўлаш таклифидан йил охиригача фойдаланинг ва 2024 йилда кўчиб ўтинг!

Хонадон билан сизга:
- Европа қозонлари ва радиаторлари билан жиҳозланган уй;
- панорамик ойналар;
- вертикал яшил иккита балкон ва автоматик суғориш тизими;
- ҳовлидаги шахсий боғ;
- Тошкент марказидаги жўшқин ҳаёт тақдим этилади.

📞 Телефон: +998935015555
📱 Telegram
📍 Манзил

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (11-17 декабр) янгиликлари.

☑️Марказий банк асосий ставкани 14% даражасида ўзгартиршизсиз қолдирди.

☑️Универсал банк «Туризм» кредитини таклиф этди. Банкда ҳисобрақамга эга бюджет ташкилотлари ходимларига 36 ой муддатга, 32%да тақдим этилади.

☑️Халқ банки:
▪️Xazna иловасида 50 млн. сўмгача кафилларсиз онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ойгача, банкнинг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва барча бюджет ташкилотлари ходимларига ажратилади;
▪️Банк Xazna илова орқали ЖБПТ тизимида йиғилган маблағларни ҳам текшириб олиш мумкинлигини маълум қилди;
▪️Каналимиз иштирокида ўтказилаётган
«Тижорат банкларининг 2023 йилда энг яхши фаолият юритган мобил иловаси» танловида Xazna сўзи Xazina кўринишида (битта i ҳарфи қўшилган ҳолда) киритилган. Аниқки, обуначилар, айниқса, иловани билганлар мазкур хатолик ортидан илова номини адаштириб қўймайди. Ҳолат юзасидан Xazna раҳбарияти ўз муносабатини билдирди. Уларга мазкур ҳолатга бепарво бўлмаганликлари учун, хатоликни кўрсатиб ўтгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

☑️Ориент финанс банк OFB мобил иловасида Contact тизими орқали Хитой банкларининг UnionPay карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини юборишни таклиф этди.

☑️Ўзмиллийбанк Milliy иловасида MoneyGram билан хорижга АҚШ долларида пул юбориш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Hamkorbank 30 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача.

☑️
Асакабанк аввалига банк кассаларидаги терминаллар маълум муддатга ишламаслиги учун, кейинроқ Алоқа-марказида техник узилишлар учун, ҳафта сўнгида эса чат-ботда вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкинлигини билдириб уч марта узр сўради.

☑️МКБанк профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йил 19-22 декабрь кунлари халқаро пул ўтказмаларида жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилишини маълум қилиб, узр сўради.

☑️Тенге банк Қозоғистонга тезкор пул ўтказмаларини Tenge24 мобил иловаси орқали тезкор ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ўзсаноатқурилиш юридик шахслар ва ЯТТлар учун янги хизматлар пакетини ишга туширганини маълум қилди. Кўп хизматлар бепул. Ўзингиз танишинг.

☑️Ипотека-банк:
▪️13 ойгача муддатга йиллик 21 фоизда «Орзу» омонатини тақдим этди;
▪️Тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун 10 йилгача муддатга, АҚШ долларида 5,5 фоиз, миллий валютада 17 фоизли кредит таклиф этди;
▪️Жисмоний шахсларга онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача.

▪️Тадбиркорларга иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 0 фоиздан бошланади, фоизи 23,99 - 26%.

☑️Зираат банк Ўзбекистонда фаолият юритиш бошлаганининг 30 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.

☑️Алоқабанк пойтахтда Чилонзор туманининг 6 даҳаси 2-уйда ва Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли мавзеси, 16-уйда жойлашган хизмат кўрсатиш марказлари ўз иш фаолиятини бошлаганини маълум қилди.

☑️Азия альянс банк ягона МФОга ўтиши сабабли жорий йил 14-17 декабр кунлари халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилганлигини маълум қилди. 2023 йил 18 декабрдан бошлаб пул ўтказмалари тизимлари одатий иш режимда ишлайди.

☑️Анорбанк 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Батафсил.

☑️Агробанк бу ҳафта расмий телеграм канилида бир марта валюта курсларини эълон қилди холос.

☑️Узум банк Qatar Islamic Bank билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

☑️Трастбанк ўзининг рақамли филиали ташкил топганига бир йил бўлганини нишонлади.

☑️Ҳаёт банк алоқа марказига 1320 қисқа рақам ва +998555202222 рақам орқали ҳар қандай банк масалалари юзасидан ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 гача боғланиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Давр Банк соф фойдаси кўплиги бўйича Ўзбекистонда ТОП-10 банклар рўйхатига кирганини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банк ЯТТларга автокредит таклиф этди. Миқдори 500 млн. сўмгача, муддати 5 йилгача.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️ЎзСҚБанк;
▪️TBC Bank.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДИҚҚАТ ФЕЙК, СОХТА МАРКАЗИЙ БАНК ХОДИМЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

☑️Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

☑️Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСАКАБАНК РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Бугун, 2023 йил 21 декабр куни Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашди ва транформация, рақамлаштириш бўйича алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.

▪️Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, оқилона режалаштириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, мулоқот қилиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

☝️🏻Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар билан ишлаш борасида келгуси режалар хусусида ҳам сўз бориб, улар ёш ходимлар фикр ва таклифлари асосида янада бойитилиши таъкидланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​HUMO ҲАҚИҚАТАН ИШЛАМАЯПТИ, БУНИ ТАН ОЛДИ

Миллий банклараро процессинг маркази режалаштирилмаган ишлар олиб борилиши муносабати билан Humo карталари орқали амалиётларда узилишлар бўлаётганини маълум қилди.

Компания хабарига кўра, ҳозирда бу масала билан компания мутахассислари шуғулланмоқда ва қисқа муддатда муаммо ҳал этилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Biznesingiz uchun yuqori foizli depozit 🤩

Tenge Business masofaviy bank tizimi orqali muddatli depozit oching va 23% foyda oling! ✨

Depozit 1 million so‘mdan bir kundan bir oygacha bo‘lgan muddatga joylashtirilishi mumkin. 📈

Shoshiling, taklif 2023-yil 31-dekabrgacha amal qiladi💵

Biz bilan kafolatlangan foydaga ega bo’ling! 🔝

Tenge Bank – yorqinroq yashang! 💚

Mobil ilovani yuklab oling

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️СОДИР ЭТИЛГАН КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИНГ 70 ФОИЗИ БАНК КАРТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

IT cоҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги ошмоқда.

Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАҲАЛЛА РАИСИ, ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ, ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ҚАНЧАЛИК ФОЙДАЛАНМОҚДА?

Бугунги йиғилишда:

«Рақамлаштириш, энг аввало, маҳалладан бошланиши керак», - деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

⚡️Ҳозир «маҳалла бешлиги» планшет ва компьютер билан тўлиқ таъминланган. Лекин маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли рақамли технологиялардан қанчалик фойдаланаётгани савол остида.

Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.

«Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина «Электрон ҳукумат» ишлаб кетди, деб айта оламиз», - деди Президент.

Мутасаддиларга 1 мартга қадар «Рақамли маҳалла» ягона платформасини ишга тушириш ва «маҳалла еттилиги»ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲАР КУНЛИК АНЪАНА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўрганиб ҳам қолдик, ҳар куни у аниқланди, бу ушланди...

Бу сафар Халқ банки. Банкнинг Самарқанд филиали бўлим бошлиғи 631 млн. сўм пулларни ўғирлаб онлайн қиморга тикиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда маълум қилинишича, Халқ банки Самарқанд филиалида Чакана бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган, қашқадарёлик 36 ёшли Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 млн. сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини букмекерлик қимор ўйинига тикиб, ютқазиб қўйган.

Ҳолатни банк матбуот хизмати тасдиқлади.

«Қонунбузарлик ҳолати содир бўлганининг эртаси куниёқ (06.03.2023) банк масъуллари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш  органларига тақдим этилган.

Фаолиятида қонунбузарликка йўл қўйган ходим ўша заҳоти ишдан бўшатилган ва ЖИБ Самарқанд туман Судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган» - дейилади, банк матбуот хизмати хабарида.

Демак, ҳақиқатан бу ўғирлик содир этилган (янги ўғирлик эмас, жорий йил март ойида содир этилган). Банк томонидан ҳолат юзасидан органга хабар берилган ва жорий йил сентябр ойида у ходим озодликдан маҳрум этилган.

▪️Шунингдек, куни кеча «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Элбек Сафаров фирибгарлик ҳамда пора беришда гумонланиб ҳибсга олингани» - тўғрисида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан, Кадастр агентлиги матбуот хизмати ҳам расмий муносабат билдирди. Унга кўра ҳибсга олинган дея хабар тарқатилаётган ходим, бош мутахассис Э.Сафаров иш фаолиятини идорада давом эттираяпти.

Хабарларни текшириб, кейин ҳазм қиламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Йиғилиш бироздан сўнг бошланади.
Унда, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва молия, Солиқ, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, сув хўжалиги, олий таълим, халқ таълими ва мактабгача таълим, Марказий банк ва давлат улуши мавжуд (Агробанкдан ташқари) банк бошқаруви раислари, уларнинг вилоят ва шаҳар/туман раҳбарлари таклиф этилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​БЕКОБОД ТУМАН ҲОКИМИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Kun.uzга кўра, ҳоким лавозимига 4 ой олдин тайинланган Шуҳрат Мирзаев бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, у ҳоким лавозимига шу йил 7 августда тайинланган эди ва банкирлардан яна бир ҳоким чиқди деб хурсанд бўлган эдик.

Ҳоким лавозимига ўтганда қадар, у, Қишлоққурилишбанк Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, бугун Марказий банкнинг Бухоро вилоят Бош бошқармаси бошлиғи қўлга олингани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Visa Awards-2023 тақдирлаш маросимида доирасида InfinBank уникал кредит карталар чиқаргани ҳамда маркетинг ва коммуникация ишларини йил давомида аъло даражада ўтказгани учун мукофотни қўлга киритибти.

Бу банк фойдаланувчилари учун янги имкониятларни тақдим этиш учун улкан мотивация!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Олий суд хабари

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 14 декабрдаги ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Азиз Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, у 2019 йил Мустақиллик байрами арафасида («Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаган вақтда) «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИНВЕСТИЦИЯ ВАЗИРЛИГИ БОШҚАРМАЛАРИ ВА ТУМАН БЎЛИМЛАРИ ТУГАТИЛАДИ

Президент ўтказаётган йиғилишда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОГОҲ БЎЛИНГ

Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмас!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Trastbank"дан байрамона туҳфа! Акцияда иштирок этинг ва “Chevrolet Tracker” автомобилига эга бўлинг!

"Trastbank" "MasterCard" билан бирга ўтказаётган "Trastbank билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг" акциясида иштирок этинг.
Шартлари жуда оддий: "Trastbank"дан халқаро " MasterCard" картасини очинг, 10$ ва ундан кўп миқдорда тўловларни амалга оширинг.

Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:

"Chevrolet Tracker" автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” уяли алоқа телефони (4 дона).

Шошилинг! Акция 2024 йил 29 февралга қадар давом этади!
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔥🔥🔥 Серьёзно относитесь к деньгам? Ловите скидку

⚡️ Компания Leading Group предлагает выгодную скидку до 20% на сервис 1С:ИТС.

❗️ Только до 31 декабря текущего года у Вас есть уникальная возможность подключить годовую подписку всего за 2.560.000 сум.

👉 Подробнее про весь спектр услуг

💥 Не упустите свой шанс на улучшение бизнес-процессов!
Сделайте правильный выбор с Leading Group и 1С – вместе мы делаем ваш бизнес эффективным и конкурентоспособным!

☎️ +998 55 510 51 51
📲 @itsleading @LeadingITS
📷Instagram | 📒Facebook | 🌐Web | 🌐Telegram

Читать полностью…
Subscribe to a channel