ЖОЙЛАРДА ҚОНУНБУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
▪️ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мирзаобод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган МЧЖ юристи логистика хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 14 минг АҚШ доллари ва 12 млн. сўм олган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, у вилоят прокуратураси томонидан мазкур МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг бекор қилинган гувоҳномасини тиклаш ва солиқ идоралари томонидан 1 млрд. 950 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини олишга қўйилган таъқиқ масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
▪️ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
▪️Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари томонидан ушланди.
Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.
▪️ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
📲 Ilova emas — haqiqiy xazina!
"xazna" mobil ilovasi Xalq bankining 7 yoshdan 70 yoshgacha bo'lgan mijozlarining qulay moliyaviy ko'makchisi.
⏳ Ilovaning "xazna" Pro va pensionerlar uchun moʻljallangan maxsus "xazna" Lite interfeysi bilan bankka kelib amalga oshiriladigan amaliyotlarni smartfoningizda bir zumda hal qiling.
Ular qanday amaliyotlar ekanligi haqida ⬆️ batafsil ma'lumot berilgan.
"xazna" ilovasini yuklab oling:
📲 Play market / APP Store
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram
🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱 (2 ta)
∙ Redmi 13C 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
⏬ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 27-dekabr o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15promax
Reklama
⚡️АНДИЖОНДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ 300 ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНИДА ҚЎЛГА ТУШГАН
Айтишларига кўра, Асака туман Файз МФЙ ҳоким ёрдамчиси пора олаётганида қўлга олинган. Ҳоким ёрдамчиси фуқарога имтиёзли кредит олишга ёрдам бериш учун 300 АҚШ доллари сўрагани айтилмоқда.
Тезкор тадбир Асака ДХХ ва Департаментнинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган.
☝️🏻Ўтган ноябр ойида ҳам ҳоким ёрдамчисининг ўзи таъминотчи корхона очиб, имтиёзли кредит маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани хабар қилинган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
MyUZTELECOM билан банк карталари ўртасида комиссиясиз бепул ўтказмалар!
MyUZTELECOM иловасида UZCARD/HUMO карталари ўртасида пул ўтказиш янада осон ва ортиқча харажатларсиз амалга оширилади!
🤩Энди ойига 10 миллион сўмгача пул ўтказмалари бепул!
😎 Шунингдек, UZTELECOM хизматлари учун тўловларда 3% гача кешбэк олишингиз мумкин. Қабул қилинган маблағларни 100 дан ортиқ бошқа хизматлар учун тўлаш ёки банк картасига ўтказиш мумкин.
🥳 MyUZTELECOM иловасидан фойдаланинг ва қулай молиявий ўтказмалардан баҳраманд бўлинг – тез ва комиссиясиз!
MyUZTELECOM: 🛒AppStore 🛒Google Play 📲 AppGallery
👍 UZTELECOM – доимо сизга яқин бўлган оператор
Faqat dekabr oyining ohirigacha OQ ilovasida oltin raqamlarga 50% chegirma amal qilmoqda!
Premial raqamga ega bo‘lishni istaysizmi? Unda OQ'ni hoziroq yuklab oling. 100 000 dan 10 mln so’mgacha bo’lgan oltin raqamlarni 50% chegirma bilan xarid qiling 🔥
Orzuingizdagi raqamni qo‘lga kiritish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!
📲 OQ ilovasini yuklash
Instagram | Telegram | Facebook
🏦 “Trastbank”dan bayramona tuhfa! O'zini o'zi band qilgan shaxslar uchun 50 mln so'mgacha mikroqarz ajratilmoqda!
Yangi yilda yangi orzular ro‘yobini ko‘rmoqchimisiz? Maqsadlarga erishish uchun zudlik bilan mablag‘ zarurmi? Biroq rasmiy daromadga ega emasmisiz? Bu muammo emas! “Trastbank” o‘zini o‘zi band qilgan shaxslar uchun ham mikroqarz ajratmoqda.
Miqdori: 50 mln so‘mgacha
Muddati: 36 oygacha
Foiz stavkasi: 27 % dan boshlab
Batafsil: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/microloans/
Shuningdek, Siz “Trastpay” ilovasi yordamida hech qanday kafillarsiz va hujjatlarsiz bir zumda 30 mln so‘mgacha onlayn mikroqarz olishingiz mumkin.
Ilovani yuklab oling:
App Store / Google Play
Savollaringiz bo'lsa 1287 raqamiga qong'iroq qiling.
Ko'proq ma'lumot uchun kanalga ulaning: /channel/trustbankuz
☑️«Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йулга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402 сонли қарорда бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда:
▪️Энг аввало "Маҳалла еттилиги" тушунчаси расман эълон қилинди. Вазирлар Маҳкамаси таркибида "Маҳалла еттилиги" фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилди;
▪️"Маҳалла еттилиги"нинг ўзаро ҳамкорликда ишлаши борасида маҳалла раисининг рағбатлантириш ва жазолаш бўйича ваколатлари мустаҳкамланмоқда. Унинг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Ва уларнинг ваколати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда;
▪️"Маҳалла еттилиги" таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади;
▪️Намунавий маҳалла биноларини босқичма-босқич қуриб топширилади;
▪️2024 йил 1 мартга қадар талабларга жавоб бермайдиган маҳаллалар бирлаштирилади ва ихчамлаштирилади;
▪️Маҳаллаларда юқорида (расмда) кўрсатилган давлат хизматларининг агентлари томонидан кўрсатилиши йўлга қўйилади (2024-2025 йилларда).
Қарор тўлиқ ҳолатда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Суғурта бозорига "Turan" қайта суғурта қилиш тизими кириб келмоқда
Якунига етаётган 2023 йилнинг қайта суғурта қилиш соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бирида хорижий ва маҳаллий суғурта ва қайта суғурта бозорларининг етакчи экспертлари ва топ-менежерлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузиянинг назорат қилувчи органлари, профессионал ҳамжамиятлари ва матбуот вакиллари иштирок этдилар. 23 декабр куни бўлиб ўтган тадбирда “APEX INSURANCE” АЖ (Ўзбекистон), "Halyk" Суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон), “AzRe Reinsurance” ОАЖ (Озарбайжон) ва “Insurance Company Aldagi Group” (Грузия) “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этдилар. Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) эса ушбу қайта суғурта қилиш сиғимининг маъмури этиб белгиланди.
Мазкур қайта суғурта қилиш тузилмаси иштирокчиларга кенг мижозлар базасига кириш, минтақада ўз улушини ошириш имкониятини беради ва нафақат минтақа ичида, балки унинг ташқарисида ҳам замонавий андеррайтинг платформаси яратилишига замин яратади. Ушбу янги механизм Марказий Осиё ва Кавказдаги кенг кўламли лойиҳалар суғурта ҳимояси ишончлилигни ошириш билан бирга, иштирокчи давлатлар ўртасида иқтисодий барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Батафсил маълумот олиш учун: 1188
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (18-24 декабр) янгиликлари.
☑️Марказий банк фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди. Батафсил.
☑️Универсал банк «Юксалиш» онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, энг кам миқдор 100 минг сўм. Омонатга 100 минг сўмдан қўшимча киритиш мумкин.
☑️Халқ банк бошқаруви раиси ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Батафсил.
☑️Ориент финанс банк қимматбаҳо буюмлар, муҳим ҳужжатлар ва нақд пулларни банкнинг сейф ячейкаларида сақлашни таклиф этди.
☑️Ўзмиллийбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити таклиф этди. Бошланғич бадал камида 25%, миқдори 400 млн. сўмгача. Охирги 6 ой давомида барқарор даромад бўлиши шарт. Тел.: 1344.
☑️Hamkorbank 30 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 32 фоиздан бошланади.
☑️Асакабанк юридик шахслар учун жамғарма депозитини таклиф этди. Минимал миқдор 100 млн. сўм, фоизи 19%гача. Шунингдек, Банк бошқаруви раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказди. Батафсил.
☑️МКБанк «Бахтли болалик» жамғарма омонатини таклиф этди. Муддати 16 йилгача, фоизи 14% (Маврид иловасида 15%), энг кам миқдор 100 минг сўм. Омонатбола 18 ёшга тўлгунга қадар сақланади.
☑️Тенге банк бизнес учун муддатли депозит таклиф этди. Минимал миқдор 1 млн. сўм. Фаози 23%. Мазкур таклиф жорий йил 31 декабр куинга қадар амал қилади. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилиш “Fitch Ratings” агентлиги банк кредит рейтинги мамлакатнинг “BB-” суверен рейтинги даражасида эканлигини тасдиқлаб, истиқболи «Барқарор» дея баҳолади.
☑️Ипотека-банк иккиламчи ва бирламчи уй-жой учун ипотека кредити таклиф этди. Бошланғич бадал 26%, муддати 240 ойгача, фоизи 17,5 фоиз.
☑️Алоқабанк Хўжайли (Қорақалпоғистон) хизмат кўрсатиш маркази вақтинча иш фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.
☑️Азия альянс банк ягона МФО 01095 тизимига ўтганлигини маълум қилди. Шу муносабат билан мижозларнинг реквизитлари ўзгарди. Банк мижозлари янги шартномалар тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олиши ва илгари тузилган шартномалар бўйича контрагентларга билдиришнома хатларини юборилишини сўради.
☑️Анорбанк ҳамкорларни банкка жалб қилиб, уларнинг ҳар ойлик айланмасидан даромад олишни таклиф этди. Батафсил.
☑️Узум банк ўтган ҳафтада ўз телеграм каналида 2 та хабар қолдирди. Иккаласи ҳам УзумТезкор хизмати билан боғлиқ.
☑️Трастбанк MasterCard билан бирга ўтказаётган акциясида иштирок этишга чақирди. Бунинг учун банкдан халқаро MasterCard картасини очиб, 10$ ва ундан кўп миқдорда тўловларни амалга ошириш керак. Бош соврин Chevrolet Tracker. Батафсил.
☑️Давр Банк бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун «Қулай ипотека» кредитини таклиф этди. миқдори 1,5 млрд. сўмгача, муддати 7 йил, фоизи 28,5%.
☑️Ипак йўли банк мобил иловаси орқали уйдан чиқмасдан чет элга пул юбориш ёки қабул қилиш мумкинлигини маълум қилди. Visa Direct, Western Union, Zolotaya Korona, Mastercard MoneySend ва Money Express пул ўтказмаларидан фойдаланиш мумкин.
☑️Капиталбанк банк филиалига келмасдан бизнес учун ҳисоблаган очишни йўлга қўйди. Банк юридик шахслар учун ҳужжатларни тезкор етказиб бериш хизматини йўлга қўйди.
☑️Туронбанк «Максимум» омонатини тақдим этди. Фоизи 23,5%, муддати 18 ой, бошланғич бадал 500 минг сўм.
☑️KDB Bank Uzbekistan тегишли давлатларда байрам кунлари муносабати билан тўлов топшириқномаларини AҚШ доллари, Евро, Aнглия фунт стерлинги ва Хитой юани валюталарида қабул қилиш графигини маълум қилди. Унга кўра 25-26 декабр кунлари айрим валюталарда тўловлар қабул қилинмайди.
☑️Инфин банк InfinBLACK картасига 50 млн. сўмгача 50 кунгача фоизсиз кредит таклиф этди. Фоизлар фақат ишлатилган маблағ учун тўланади.
☑️Гарант банк экспортчи тадбиркорларга 4 фоизли хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 12 ойгача.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипотека-банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 25 декабр куни, (бироздан сўнг) Президентимиз раҳбарлигида видеоселектор мажлиси ўтказилади.
Кун тартиби: Ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, соғлиқни сақлаш бошқармалари, Республика студиясида иштирок этаётган вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг вилоят тузилмалари раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?
Байрам муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади:
▪️30 декабр — шанба (барча учун дам олиш куни);
▪️31 декабр — якшанба;
▪️1 январ — душанба (Янги йил байрами куни);
▪️2 январ — сешанба (Янги фармонга кўра).
☝️🏻Айтганча, бу кунларда ҳокимлар ва вазирлар ҳам дам олади. Лекин, шунда ҳам айрим раҳбарлар ходимларини ишга чақириши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️2024 ЙИЛДА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.
☑️Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
☑️барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▪️22 март – жума;
▪️11 апрель – пайшанба;
▪️18 июнь – сешанба;
▪️3 сентябрь – сешанба;
▪️31 декабрь – сешанба.
☑️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▪️2 январь – сешанба;
▪️23 март – шанба;
▪️12 апрель – жума;
▪️31 август – шанба;
▪️30 декабрь – душанба.
☑️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
▪️6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
▪️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▪️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
👉@bankirkundaligi 👈
ЁЛҒОН ХАБАРНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?
Ҳозир интернетда ахборот оқими жуда ҳам кўпайиб кетди. Ҳушёр бўлмасангиз, вақтингизку майли, нақдингиздан ҳам ажралиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
Хабарни ўқиётган манбанинг ишончлилига эътибор қаратинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
Хабарингиз бор, @bank_kuni, @r_kusherbayev ва @bankirkundaligi каналлари обуначилари ўртасида танлов ўтказдик.
Бугун, ўша танлов якунланди. Демак, ғолиблар билан танишинг.
☑️ Овоз берган иштирокчиларнинг фикрига кўра, "Йилнинг энг яхши фаолият юритган ТИЖОРАТ БАНКИ":
1- ўрин: Ўзсаноатқурилишбанк;
2-ўрин: Инвест финанс банк;
3-ўрин: Туронбанк.
☑️Овоз берган иштирокчиларнинг фикрига кўра, "Тижорат банкларининг 2023 йилда энг яхши фаолият юритган МОБИЛ ИЛОВАСИ":
1- ўрин: Joyda;
2-ўрин: InfinBank;
3-ўрин: MyTuron.
Танловда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ғолибларни эса табриклаймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Tenge Bankdan bayramona keshbeklar!
Kirib kelayotgan Yangi yil kutilmagan hodisalar va sovg‘alarga boy. Texnikalarni yangilash, avtomobilingizga yoqilg‘i quyish, bayramona dasturxon uchun oziq-ovqat, uy-ro‘zg‘or buyumlari xarid qilish va tantanali kechki mehmondorchilikni tashkil qilish orqali yaqinlaringizga quvonch baxsh eting!🤩
Bularning barchasini Magic City kinoteatri va attraksionlari, Magnum, Baraka Market, Optovik, Yuksalish (Samarqand sh.), Mega Market (Buxoro sh.,) do‘konlarida, Mustang yoqilg‘i quyish shoxobchalari tarmog‘ida va Caravan restoranida Tenge Bank Mastercard kartasi bilan xarid qilganda 10% keshbek olish orqali amalga oshirish mumkin.🤑
Siz Mastercard ni bir necha daqiqada Bankning eng yaqin bo‘limida, savdo markazlar yoki yirik do‘konlarda joylashgan 40 ta kartomatlardan birida mustaqil ravishda chiqarishingiz mumkin.
Tenge Bank – yorqinroq yashang! 💚
Batafsil ma'lumot
ТУРОНБАНК
Ёдингизда бўлса, каналимиз иштирокида ўтган «Йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банки» танловида Туронбанк кўп овоз тўплаб 3-ўрин соҳиби бўлган эди. Бугун ушбу банк ҳақида сўз юритамиз.
☑️Ўзбекистон молия бозоридаги дастлабки тижорат банкларидан бири «Туронбанк» АТБ 33 йилдан буён ўзбек халқига сифатли, тезкор ва барқарор хизмат кўрсатиб келмоқда.
▪️Бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларида унинг 21 та Банк хизматлари маркази ва 72 та офиси жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатмоқда.
☑️«Туронбанк» АТБ Бошқарув раиси Мирзаев Чори Садибақoсович 2016 йилдан буён молия муассасасини муваффақиятли бошқариб келмоқда.
▪️Унинг ташаббус ва саъйи - ҳаракати натижасида бугун банк ТОП – 10 рўйхатга киришга мувофақ бўлди. Замонавий типдаги офисларнинг иш бошлаши, тизимларнинг янгиланиши, рақамли хизматларнинг ишга тушиши, трансформация ишларининг бошланиши каби кўплаб ўзгаришлар шулар жумласидандир.
▪️«Туронбанк» АТБ кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, йирик корпоратив мижозларни қўллаб – қувватлаш бўйича ўзининг муносиб позициясига эга. Қуйидаги йирик брендлар банк билан ҳамкорликда ривожланиб келмоқда:
▪️“O’zbekgidroenergo” АЖ, “Peng Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси, “Folke Porshe” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси, “Xiva Gilam” комбинати, “Melek” бренди, “Fazman textile” Vakkoni бренди, “Buxoro Real Moto” Lochin бренди, “Moxsar” нефтни қайта ишлаш заводи, “Shashlikuz” бренди, “Genotexnologiya” бренди, “Zarafshan Golden Group” ва бошқалар.
▪️«Туронбанк» АТБ Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан фаолиятни тўлиқ трансформация қилиш юзасидан келишув шартномасини имзолади. Унга кўра, Туронбанкни 2022-2025 йиллар давомида тўлиқ трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.
▪️«Туронбанк» АТБ биринчилардан бўлиб, ўқиш давридаёқ талабаларни ишга жалб этиш, уларга амалиёт ўташ ва маош тўлаш тизимини яратди. Шунингдек, “Туронбанк стипендияси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, 100 нафар ёшни ўз қарамоғига олди. Уларнинг контракт пуллари тўлаб берилиб, ўқиш тугагандан сўнг банкда ишлашлари кафолатланди.
▪️«Туронбанк» АТБ ритейл бозорида ҳам ўзининг креатив имзосига эга. Чакана хизматлар майдонида бошқаларникига ўхшамаган ечимлари билан ажралиб туради. Хусусан, биринчилардан бўлиб офислар олдига электрокарларни қувватлаш станцияларининг жорий этилгани ва у мижозларга бепул қилингани бунга мисол.
☑️Кредитлари:
▪️Автокредит (Расмий даромадсиз)
▪️Автокредит (Eco Green Car)
▪️Микроқарз (Расмий даромадсиз)
▪️Онлайн микроқарз
▪️Истеъмол кредити
▪️Ипотека кредити (Расмий даромадсиз)
▪️Саёҳат учун кредит
▪️Соғлиқни тиклаш учун кредит
☑️Омонатлар:
▪️Милилй валютада – “Maksimum onlayn”
▪️Хорижий валютада – “Optimum”
☑️«Туронбанк» АТБнинг янгиланган мобил иловалари:
▪️MyTuron - PlayMarket|AppStore
▪️TuronBusiness - PlayMarket|AppStore
☑️2023 йил давомидаги «Туронбанк» АТБ ҳаётига тааллуқли аксарият воқеалар:
🏆“Colvir Banking System” автоматлаштирилган банк тизимига ўтилиши ва унинг натижасида барча ҳудудий бўлинмалар ягона МФОда ишлашни бошлагани
🏆44 – шахмат олимпиадаси ғолиби Жаҳонгир Ваҳидов “Туронбанк” АТБ брендининг расмий элчиси яъни Амбассадори бўлди
🏆"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги 2023 йил учун Туронбанкнинг кредит рейтингини "B/B" даражаси билан "Барқарор" дея тасдиқлади
🏆"Ahbor-Reyting" агентлиги 2022 йил натижаларига кўра, "Туронбанк" АТБга "UzA+", истиқболи "Барқарор" прогнозига эга миллий кредит рейтингини берди
🏆Туронбанк саҳифалари верификацияланди.
☑️«Туронбанк» АТБнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
▪️www.turonbank.uz
▪️Instagram
▪️Facebook
▪️Telegram
▪️Twitter
▪️YouTube
▪️Қисқа рақам – алоқа маркази: 1220
«Туронбанк» АТБ - Барқарорлик белгиси!
👉@bankirkundaligi 👈
ҚОИДАБУЗАР БАНКЛАРГА ЖАРИМА ҚЎЛЛАБ, УЛАРНИНГ НОМЛАРИ ОАВ ОРҚАЛИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
Марказий банк жорий йил октябрь-декабрь ойларида республиканинг барча ҳудудларидаги тижорат банклари муассасаларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилаётганлиги юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишларга кўра, бир қатор банкларнинг жойлардаги муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни олиб боришда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилмаганлик ҳолатлари кузатилди.
☑️Хусусан, жами аниқланган қоидабузарлик ҳолатларидан 48 фоизи кредит, 29 фоизи омонат ҳамда 23 фоизи банк карталари билан боғлиқ амалиётларга тегишлидир.
▪️Бунда қоидабузарликларнинг асосий қисми кредитлар ва омонатлар тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларнинг тўлиқ тақдим этилмаслик (кредит ва омонат шартномалари нусхалари ҳамда ушбу маҳсулотларнинг асосий шартларини ўзида акс эттирувчи ахборот варақалари тақдим этилмаган, омонат ва кредитнинг айрим шартлари тушунтирилмаган) ҳамда карта орқали тўловлар қабул қилинмаслик ва банк кассасидаги терминаллар орқали нақд пул берилмаслик кабиларни ташкил этади.
☝️🏻Ушбу ҳолатлар мавжуд бўлган банкнинг бошқарув органлари томонидан банкнинг репутацион хатарларини самарали бошқаришга эътибор қаратилмаётганлигини, шу жумладан, банкдаги истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни ташкил қилиш бўйича жараёнларда «мижозбай» тамойилига асосланган хизмат кўрсатиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда.
▪️Марказий банк юқорида келтирилган амалиётларни истеъмолчиларнинг манфаатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ҳамда хизмат кўрсатиш шартларининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг сифатини ошириш, шунингдек, банк хизматлари бозорининг ахборот очиқлигини янада яхшилаш мақсадида тижорат банкларидан истеъмолчиларга кредит ажратишда ҳамда улардан омонатлар жалб этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишни талаб қилади.
☑️Марказий банк томонидан келгусида ҳам ҳудудлардаги барча тижорат банклари муассасаларида ва банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этишда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилаётганлиги юзасидан мунтазам равишда назорат тадбирлари амалга ошириб борилиши ҳамда назорат тадбирлари натижаларига асосан қоидабузарликка йўл қўйган банкларга нисбатан жарима жазо чораларини қўллаб, бу ҳақда ушбу банкларнинг номларини кўрсатган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилиши билдирилади.
☝️🏻Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари. Агар Сиз тижорат банклари хизматларидан фойдаланганингизда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингиз бузилса, у ҳолда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишингиз мумкинлигини маълум қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-209-сонли фармони (21.12.2023й.) қабул қилинди.
▪️Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектор, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган "маҳалла еттилиги"ни ташкил қилади.
▪️Ижтимоий ходим - оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндошув асосида профессинал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этишга;
▪️Солиқ инспектори - тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш, солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджетининг даромадини шакллантиришга масъул бўлади.
☝🏻Жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади.
☑️Маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари фаолиятини KPI асосида баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Маҳаллаларда қандай давлат хизматлари кўрсатилиш, кимларга "Маҳалла еттилиги"га ўтиб ишлашда устуворликлар берилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Paysend билан байрамона кайфиятингизни баҳам кўринг
✨ Ўзбекистондаги оилангизни пул ўтказмаси билан табриклашдан ёқимлироқ яна нима бўлиши мумкин?
🌍 Paysend хизмати орқали 50-дан ортиқ мамлакатлардан Ўзбекистонга пул юборинг.
Пул ўтказмаларини UZCARD, HUМО, Visa, Маstercard, UnionPay ёки МИР карталарига ўтказиш мумкин.
💰Paysend-да Ўзбекистонга пул ўтказмалари учун белгиланган комиссия мавжуд, бу ўтказма миқдорига боғлиқ эмас.
Paysend билан байрамона кайфият яқинларингизга етиб борсин. 💜
Ҳавола орқали иловани юклаб олишингиз ва ўтказмани юборишингиз мумкин:
Батафсил
Қалбаки чет эл валюталарининг муомалага чиқарилишига чек қўйилди
▪️ДХХ ходимлари томонидан Департамент ва ИИО билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1993 й.т. шахс 50 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган қалбаки 19250 АҚШ долларини ҳақиқий 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
У Россия Федерациясидан олиб келинган ушбу қалбаки купюраларни Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1991 й.т. фуқародан келгусида ўтказиш мақсадида сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
▪️ДХХ ходимлари Андижон шаҳрида ҳам Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Унда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1981 ва 1982 йилларда туғилган 2 нафар шахс қалбаки 500 минг АҚШ долларини харидор билан ҳақиқий 325 минг АҚШ долларига айирбошлашга келишиб, дастлаб унга намуна сифатида Қирғиз Республикасидан олиб келинган 100 АҚШ доллари купюраларидан иборат қалбаки 7600 АҚШ долларини ҳақиқий 5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.
▪️ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ИИО билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида “Ласетти” русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Бухоро шаҳрида яшовчи, 1973 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг ёнида 100 АҚШ доллари купюраларидан иборат қалбаки 8900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаро Туркияда тайёрланиб, Қирғиз Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб келинган ушбу қалбаки хорижий валютларни келгусида сотиб, даромад топиш мақсадида Тошкент шаҳрига келаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК
Ёдингизда бўлса, каналимиз иштирокида ўтган «Йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банки» танловида Ўзсаноатқурилишбанк энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. Бугун ушбу банк ҳақида сўз юритамиз.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк молия бозоридаги энг тўнғич банклардан бири (101 ёшда) саналади. Фаолият тарихи 1922 йилда Тошкентда Саноатбанкнинг Ўрта Осиёдаги идораси очилишидан бошланган.
▪️2018-2022 йиллар давомида Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида беш босқичда фаол трансформация ишларини олиб борди.
Натижада банк қиёфаси ва бизнеси янги босқичга кўтарилди. Фаолияти янада барқарорлашди, молиявий кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсди. Бу маҳаллий ва халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилди, халқаро рейтинглари (Fitch Ratings, Standard & Poor’s) "барқарор" дея қайта тасдиқланди.
☑️Инфратузилма жиҳатдан ҳам банк мамлакатда энг кенг тармоққа эга йирик учлик қаторидан жой олган. Унинг 14 та ҳудудий бошқармаси, 15 та банк хизматлари офиси, 75 та банк хизматлари маркази, 26 та чакана амалиётлар кассаси, 170 дан зиёд 24/7 режимида ишловчи шохобчалари халқимиз хизматида.
Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Бошқарув раиси Азиз Акбаржонов раҳбарлигида мутлоқ янги мақсадлар сари одим қадам ташланган. Банкни мижозлар талабларига энг қулай таклифлар берадиган замонавий рақамли молия муассасасига айлантириш, шунингдек, хусусийлаштириш йўналишида қатор устувор вазифалар белгиланган.
☑️Асосий йўналишлар:
▪️Корпоратив бизнес;
▪️Кичик ва ўрта бизнес;
▪️“Green banking” (шу жумладан, ESG);
▪️Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш;
▪️Чакана бизнес;
▪️Масофавий хизматлар (JOYDA, SQB Business).
☑️2023 йилда ҳам Ўзсаноатқурилишбанк қатор халқаро мукофотларга лойиқ деб топилган:
🏆 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2022 йил якунлари бўйича Очиқлик индексида Ўзсаноатқурилишбанк тижорат банклари ўртасида мутлақ етакчи деб топилди
🏆 ЕТТБнинг “Савдога кўмаклашиш” дастури доирасида Ўзсаноатқурилишбанк “Йилнинг энг яхши яшил лойиҳаси” номинацияси бўйича кетма-кет учинчи бор ғолиб деб топилди
🏆 "Senteo Inc” халқаро консалтинг компанияси томонидан ўтказилган “Мижозлар тажрибаси индекси”да Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон банклари орасида биринчи ўринни эгаллади.
🏆 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзсаноатқурилишбанк “Комплаенс назорати тизимини самарали жорий этган ташкилот” деб топилди
🏆 Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорацияси томонидан Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги молия муассасалари орасида тадқиқ қилинган иқлим ўзгаришини баҳолаш тизими доирасида етакчи деб топилди
☑️Қўшимча маълумот учун:
Банкнинг расмий сайти.
Колл-марказ: 1180, +998712004343
Таклифлар учун: @sqbuzbot
👉 @bankirkundaligi 👈
«Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йулга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402 сон қарор. 21 декабрь 2023 йил.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари қисқартирилади.
☝️🏻Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
TENGE24 ILOVASIDA BEPUL O’TKAZMALAR😍
Sizga shuni eslatib o'tamizki, Tenge24 ilovasida bepul o’tkazmalar bo'yicha aksiya bo'lib o'tmoqda.
O’tkazmalarni bepul amalga oshirish uchun Tenge24 ilovasida identifikatsiyadan o’ting, kartani qo’shing, tez va xavfsiz tarzda pul o'tkazishni boshlang. Aksiya muddati 2023-yil 29-dekabr soat 17:00 gacha.
* Bir foydalanuvchiga P2P o’tkazmalari va Shake2Share orqali o’tkazmalar bo’yicha oylik limit - 10 million so'm. 10 million so'mdan ortiq o’tkazmalar uchun komissiya amaldagi tariflarga asosan yechib olinadi.
Mobil ilovani yuklab oling
👉 @bankirkundaligi 👈
MacBroʼда B2B учун премиум қурилмалар энг арзон нархларда!
🚀 Сизнинг бизнесингиз яхшироқ бўлишга лойиқ. Тасаввур қилинг, кабинетингиз энг замонавий қурилмалар билан жиҳозланган. Премиум технологиялар туфайли бизнесингиз янги босқичга чиқаётганини ҳис қиляпсиз.
Энг замонавий ва ишончли ускуналарни танланг – ҳадеб бузиладиган ва киберхавфларга мойил операцион тизимлардан халос бўлинг.
Эксклюзив хизмат
📌 Бизнинг хизмат кўрсатиш марказимиз ҳар қандай дастурий таъминот билан боғлиқ муаммоларда сизга ёрдам беришга доимо тайёр.
📌 Операцион тизим ва дастурлар бўйича бепул техник ёрдам ва маслаҳат.
Нега айнан биз?
Биз корпоратив мижозлар учун энг қулай шартларни таклиф қиламиз.
Муаммоларни оптимал ҳал қилиш учун ҳар бир бизнесга индивидуал ёндашамиз.
Кўпроқ билишни хоҳлайсизми?
Телеграм каналимиз: @macbrouz
📞 Бизга қўнғироқ қилинг: +998787772020
MacBro компанияси сизга ўзаро фойдали ва манфаатли ҳамкорликни таклиф қилади!
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱
∙ Redmi 13C 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 23-24-dekabr kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15promax
Reklama
#Мулоҳаза_дам_кунига
Конста & Саҳар гуруҳи - Яшагим келар.
Охиригача кўринг, мулоҳаза қилинг, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.
Дам олиш куни учун.
👉 @bankirkundaligi 👈
Hamkorlaringizni qulay shartlarda ANORBANK ga jalb qiling🤝💼
Mijozlar biznes jarayonini yurituvchi autsorsingdagi tashkilotlar uchun ko'proq daromad keltiruvchi taklif.
ANORBANK ga mijozlarni jalb qiling va doimiy har oy mijozlaringiz aylanmasidan ko'proq daromad oling.
Buning uchun biz bilan bog'lanishingiz kifoya.
Batafsil: 1290
anorbank.uz
🤝 Xalqaro hamkorlik aloqalari o'rnatilmoqda!
Joriy yilning 11-13 dekabr kunlari Moskva shahrida "INFINITY INSURANCE" sug'urta kompaniyasi raxbariyati Rossiyaning yetakchi sug'urta kompaniyalaridan biri bo'lgan "ВСК" sug'urta kompaniyasi raxbariyati bilan qayta sug'urtalash, hodimlar malakasini oshirish, o'zaro tajriba almashish bo'yicha o'zaro manfaatli hamkorlikni rivojlantirishga qaratilgan uchrashuv bo'lib o'tdi va hamkorlik bitimi imzolandi.
Tashrif doirasida Rossiya sug'urta bozorining boshqa nufuzli ishtirokchilari, "SOGLASIE", "ПАРИ", "Guta Insurance" sug'urta kompaniyalari hamda "Willis" qayta sug'urtalash brokeri bilan ham o'zaro hamkorlik masalalari muhokama qilindi.
Ushbu uchrashuvda kompaniyalar o'rtasida sug'urta va qayta sug'urtalash bo'yicha fikr va tajribalar almashildi. Ishonchimiz komilki, bu hamkorlik yangi istiqbollar va muvaffaqiyatli hamkorlikka olib keladi!
☎️ +998781505055
🌐 www.infinity-insurance.uz
🏢 Toshkent shahar, Mirobod tumani, Nukus ko'chasi, 91/1-uy.
Kompaniyaning rasmiy kanali:
@infinityinsuranceuz
➖➖➖➖➖
🤝 Налаживается международное сотрудничество!
11-13 декабря текущего года в г. Москве состоялась встреча руководства страховой компании "INFINITY INSURANCE" с руководством одной из ведущих страховых компаний России-страховой компании "ВСК", направленная на развитие взаимовыгодного сотрудничества в области перестрахования, повышения квалификации персонала, обмена опытом и подписание соглашения о сотрудничестве.
В рамках визита были обсуждены вопросы взаимодействия с другими влиятельными участниками российского страхового рынка, страховыми компаниями "SOGLASIE", "ПАРИ", "Guta Insurance", а также перестраховочным брокером "Willis".
На этой встрече компании обменялись мнениями и опытом в области страхования и перестрахования. Мы уверены, что это сотрудничество принесет новые перспективы и успешное сотрудничество!
☎️ +998781505055
🌐 www.infinity-insurance.uz
🏢 г.Ташкент, Мирабадский р-н, ул.Нукус, 91/1.
Официальный канал компании: 👇
@infinityinsuranceuz