Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
🎊Азиз юртдошлар🎊
🎄«O'zsanoatqurilishbank» АТБ Бошқаруви ва жамоаси барчангизни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этади.
🎊Сизнинг ишончингиз ва ҳамкорлигингиз келгусида ҳам биз учун энг асосий мақсад бўлиб қолади.
🎉 Хонадонингиздан файз-барака, тотувлик, саломатлик ва фаровонлик аримасин! 2024 йил барчамизга омад ва зафарлар олиб келсин!
Янги йилингиз муборак!
👉 @bankirkundaligi 👈
❄️ Туронбанк жамоаси Сизни янги 2024 - йил билан чин қалбдан самимий муборакбод этади!
❄️ Янги йил оилангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик ва бахту - саодат олиб келсин.
❄️ Байрам кунлари ҳам MyTuron мобил иловаси Сизнинг хизматингизда бўлади!
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳурматли юртдошлар, азиз мижозлар!
Сизларни кириб келаётган 2024 йил билан муборакбод этамиз. Жорий йилда бизга билдирган ишончингиз ва садоқатингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Сиз оиламизнинг бир қисми эканлигингиздан фахрланамиз ва келгуси йилда ҳам Сизга сифатли молиявий хизматларни тақдим этишни изчил давом эттирамиз.
Кириб келаётган янги йил Сиз, азизларга чексиз бахт, соғлик ва фаровонлик олиб келсин. Янги йилнинг ҳар бир дақиқаси қувонч, муваффақият ва омадга тўла бўлсин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!
🏦 Ҳурмат билан,
“Трастбанк“ ХАБ жамоаси.
👉 @bankirkundaligi 👈
📣 Onlayn bank xizmatlari bayram kunlariga qaramay, sizning xizmatingizda!
🤔Yaqinlaringizga bayram munosabati bilan pul jo'natmoqchimisiz? Agrobankning onlayn xalqaro pul o'tkazmalaridan foydalaning.
📌 "VISA Direct" xizmati orqali istalgan davlatlardan pul qabul qilish va dunyoning 99 dan ortiq davlatiga o'tkazmalarni amalga oshirish;
📲 "Золотая корона" onlayn pul o'tkazmasi orqali istalgan davlatdan kartangizga pul qabul qilishingiz;
🇰🇷 Janubiy Koreyadan: Hana bankning “Hana EZ” ilovasi orqali;
🇹🇷 Turkiya bilan o'tkazmalarni "UPT" orqali o`tkazishingiz mumkin.
🇷🇺 Rossiyadan pul o'tkazmalarini Agrobank kartalariga to'g'ridan-to'g'ri qabul qilishingiz mumkin.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱 (2 ta)
∙ Redmi 13C 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
⏬ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 30-dekabr o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15promax
Reklama
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ БАНК ИШЛАЙДИ?
Марказий банк хабарига кўра, байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда:
▪️Ipak yo'li bank
▪️Milliy bank
▪️Bisnesni rivojjlantirish banki
▪️Agrobank
▪️Hamkorbank
▪️Trastbank
▪️Turonbank
▪️Aloqabank
▪️Sanoatqurilishbank
▪️Xalq banki
▪️Asakabank
▪️Infin bank
▪️Ipoteka bank
▪️Garant bank
▪️Mkbank
▪️Poytaxtbank
▪️Saderatbank
▪️Asia Alliance bank
▪️Octobank
▪️KDB
▪️Universalbank
▪️Orient Finans Bank
☑️Шу билан бирга, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
InfinBANK БОШҚАРУВИ РАИСИ БОШҚА ИШГА ЎТИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЛАВОЗИМИНИ ТАРК ЭТМОҚДА
InfinBANK жамоасига 2018 йилдан бери раҳбарлик қилган Бобур Бурханов Бошқарув раиси лавозимини тарк этди.
“InfinBANK'да энг замонавий технологияларини жорий қилиш, мижозлар учун фойдали банк маҳсулотларини яратиш, банк тизимида рақамли технологияларни ривожлантириш ишларида Бобур Нодирхановичнинг катта ҳиссаси бор”, дейилади банк хабарида. Банк Бобур Бурхановнинг кейинги фаолиятига омад тилаган.
Яқин орада янги раҳбарият расман таништирилиши кутилмоқда.
@bankirkundaligi
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ISO 37001:2016 - «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти» жорий қилинганлиги тасдиқланиб, мувофиқлик сертификати топширилди.
Мазкур стандартнинг жорий қилинганлиги банкнинг халқаро ҳамкорлиги доирасидаги мулоқотлар жараёнида ҳамда инвестициялар жалб этишида муҳим роль ўйнайди.
Батафсил
Oʻzbekiston fintex-bozori istiqbolli yoʻnalishlarga boy
Mastercard Oʻzbekiston fintex bozorining barcha trendlar, chorlovlar, asosiy qatnashchilar va xulosalarni oʻz ichiga olgan har tomonlama tahlilini eʼlon qildi.
Ekspertlar 7 ta trendni ajratib koʻrsatdilar, jumladan:
✅ Fintex superappʻlar tomon intilmoqda;
✅ Islom moliyasi – talab toʻlqinida;
✅ BNPL – elektron tijorat drayveri.
👉Toʻliq hisobot
Hamkorlar: RISE Research, Fintech Consult, Oʻzbekiston fintex uyushmasi, IT Park Uzbekistan
“STANDART AND SENSITIVE RATINGS” reyting agentligi “OMAD SUG‘URTA” Aksiyadorlik Jamiyatining yuqori to‘lov qobiliyati va ishonchliligini tasdiqladi. 2023-yil 3-chorak yakunlari bo‘yicha kompaniya reytingi “Barqaror” prognozi bilan milliy shkaladagi “(uz)A+” darajasidan “(uz)AA+” darajasiga ko‘tarildi.
“OMAD SUG‘URTA” AJ vakolatli organ tomonidan berilgan litsenziyaga asosan, 17 ta klass bo‘yicha keng turdagi xizmatlarni taklif etuvchi sug‘urta sohasidagi yetakchi kompaniyalardan biri hisoblanadi. Kompaniya keng tarmoq boʻlinmalariga ega, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududlarida 15 ta hududiy filial va 33 ta sugʻurta markazlari mavjud.
Agar sizga yuqori darajadagi sug‘urta xizmatlari kerak bo‘lsa, “OMAD SUG‘URTA” AJ bilan bog‘laning.
Bizning manzil: Toshkent sh., Hamid Olimjon maydoni, 13A.
Qo'shimcha ma'lumot yoki maslahat olish uchun + 998 (55) 503-75-00 raqamiga qo'ng'iroq qilishingiz yoki www.omadsugurta.uz rasmiy veb-saytiga tashrif buyurishingiz mumkin.
Халқ банки кеча Хумо аренада Xazna мобил иловасини тақдимот қилди. Илова катта тантана билан реклама қилинди.
xazna иловасини қарийб 1 йил ишлатиб, тегишли синовлардан ўтгач, 10 минг кишилик стадионда xazna мобил иловаси таништирилди.
Жамоатчилик кайфиятини ҳис қилган ҳолда, мобил илова тақдимоти «Халқ корпоративи» - деб номланган байрамга уланиб кетди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Tenge Bankdan bayramona keshbeklar!
Kirib kelayotgan Yangi yil kutilmagan hodisalar va sovg‘alarga boy. Texnikalarni yangilash, avtomobilingizga yoqilg‘i quyish, bayramona dasturxon uchun oziq-ovqat, uy-ro‘zg‘or buyumlari xarid qilish va tantanali kechki mehmondorchilikni tashkil qilish orqali yaqinlaringizga quvonch baxsh eting!🤩
Bularning barchasini Magic City kinoteatri va attraksionlari, Magnum, Baraka Market, Optovik, Yuksalish (Samarqand sh.), Mega Market (Buxoro sh.,) do‘konlarida, Mustang yoqilg‘i quyish shoxobchalari tarmog‘ida va Caravan restoranida Tenge Bank Mastercard kartasi bilan xarid qilganda 10% keshbek olish orqali amalga oshirish mumkin.🤑
Siz Mastercard ni bir necha daqiqada Bankning eng yaqin bo‘limida, savdo markazlar yoki yirik do‘konlarda joylashgan 40 ta kartomatlardan birida mustaqil ravishda chiqarishingiz mumkin.
Tenge Bank – yorqinroq yashang! 💚
Batafsil ma'lumot
ТУРОНБАНК
Ёдингизда бўлса, каналимиз иштирокида ўтган «Йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банки» танловида Туронбанк кўп овоз тўплаб 3-ўрин соҳиби бўлган эди. Бугун ушбу банк ҳақида сўз юритамиз.
☑️Ўзбекистон молия бозоридаги дастлабки тижорат банкларидан бири «Туронбанк» АТБ 33 йилдан буён ўзбек халқига сифатли, тезкор ва барқарор хизмат кўрсатиб келмоқда.
▪️Бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларида унинг 21 та Банк хизматлари маркази ва 72 та офиси жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатмоқда.
☑️«Туронбанк» АТБ Бошқарув раиси Мирзаев Чори Садибақoсович 2016 йилдан буён молия муассасасини муваффақиятли бошқариб келмоқда.
▪️Унинг ташаббус ва саъйи - ҳаракати натижасида бугун банк ТОП – 10 рўйхатга киришга мувофақ бўлди. Замонавий типдаги офисларнинг иш бошлаши, тизимларнинг янгиланиши, рақамли хизматларнинг ишга тушиши, трансформация ишларининг бошланиши каби кўплаб ўзгаришлар шулар жумласидандир.
▪️«Туронбанк» АТБ кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, йирик корпоратив мижозларни қўллаб – қувватлаш бўйича ўзининг муносиб позициясига эга. Қуйидаги йирик брендлар банк билан ҳамкорликда ривожланиб келмоқда:
▪️“O’zbekgidroenergo” АЖ, “Peng Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси, “Folke Porshe” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси, “Xiva Gilam” комбинати, “Melek” бренди, “Fazman textile” Vakkoni бренди, “Buxoro Real Moto” Lochin бренди, “Moxsar” нефтни қайта ишлаш заводи, “Shashlikuz” бренди, “Genotexnologiya” бренди, “Zarafshan Golden Group” ва бошқалар.
▪️«Туронбанк» АТБ Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан фаолиятни тўлиқ трансформация қилиш юзасидан келишув шартномасини имзолади. Унга кўра, Туронбанкни 2022-2025 йиллар давомида тўлиқ трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.
▪️«Туронбанк» АТБ биринчилардан бўлиб, ўқиш давридаёқ талабаларни ишга жалб этиш, уларга амалиёт ўташ ва маош тўлаш тизимини яратди. Шунингдек, “Туронбанк стипендияси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, 100 нафар ёшни ўз қарамоғига олди. Уларнинг контракт пуллари тўлаб берилиб, ўқиш тугагандан сўнг банкда ишлашлари кафолатланди.
▪️«Туронбанк» АТБ ритейл бозорида ҳам ўзининг креатив имзосига эга. Чакана хизматлар майдонида бошқаларникига ўхшамаган ечимлари билан ажралиб туради. Хусусан, биринчилардан бўлиб офислар олдига электрокарларни қувватлаш станцияларининг жорий этилгани ва у мижозларга бепул қилингани бунга мисол.
☑️Кредитлари:
▪️Автокредит (Расмий даромадсиз)
▪️Автокредит (Eco Green Car)
▪️Микроқарз (Расмий даромадсиз)
▪️Онлайн микроқарз
▪️Истеъмол кредити
▪️Ипотека кредити (Расмий даромадсиз)
▪️Саёҳат учун кредит
▪️Соғлиқни тиклаш учун кредит
☑️Омонатлар:
▪️Милилй валютада – “Maksimum onlayn”
▪️Хорижий валютада – “Optimum”
☑️«Туронбанк» АТБнинг янгиланган мобил иловалари:
▪️MyTuron - PlayMarket|AppStore
▪️TuronBusiness - PlayMarket|AppStore
☑️2023 йил давомидаги «Туронбанк» АТБ ҳаётига тааллуқли аксарият воқеалар:
🏆“Colvir Banking System” автоматлаштирилган банк тизимига ўтилиши ва унинг натижасида барча ҳудудий бўлинмалар ягона МФОда ишлашни бошлагани
🏆44 – шахмат олимпиадаси ғолиби Жаҳонгир Ваҳидов “Туронбанк” АТБ брендининг расмий элчиси яъни Амбассадори бўлди
🏆"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги 2023 йил учун Туронбанкнинг кредит рейтингини "B/B" даражаси билан "Барқарор" дея тасдиқлади
🏆"Ahbor-Reyting" агентлиги 2022 йил натижаларига кўра, "Туронбанк" АТБга "UzA+", истиқболи "Барқарор" прогнозига эга миллий кредит рейтингини берди
🏆Туронбанк саҳифалари верификацияланди.
☑️«Туронбанк» АТБнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
▪️www.turonbank.uz
▪️Instagram
▪️Facebook
▪️Telegram
▪️Twitter
▪️YouTube
▪️Қисқа рақам – алоқа маркази: 1220
«Туронбанк» АТБ - Барқарорлик белгиси!
👉@bankirkundaligi 👈
ҚОИДАБУЗАР БАНКЛАРГА ЖАРИМА ҚЎЛЛАБ, УЛАРНИНГ НОМЛАРИ ОАВ ОРҚАЛИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
Марказий банк жорий йил октябрь-декабрь ойларида республиканинг барча ҳудудларидаги тижорат банклари муассасаларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилаётганлиги юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишларга кўра, бир қатор банкларнинг жойлардаги муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни олиб боришда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилмаганлик ҳолатлари кузатилди.
☑️Хусусан, жами аниқланган қоидабузарлик ҳолатларидан 48 фоизи кредит, 29 фоизи омонат ҳамда 23 фоизи банк карталари билан боғлиқ амалиётларга тегишлидир.
▪️Бунда қоидабузарликларнинг асосий қисми кредитлар ва омонатлар тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларнинг тўлиқ тақдим этилмаслик (кредит ва омонат шартномалари нусхалари ҳамда ушбу маҳсулотларнинг асосий шартларини ўзида акс эттирувчи ахборот варақалари тақдим этилмаган, омонат ва кредитнинг айрим шартлари тушунтирилмаган) ҳамда карта орқали тўловлар қабул қилинмаслик ва банк кассасидаги терминаллар орқали нақд пул берилмаслик кабиларни ташкил этади.
☝️🏻Ушбу ҳолатлар мавжуд бўлган банкнинг бошқарув органлари томонидан банкнинг репутацион хатарларини самарали бошқаришга эътибор қаратилмаётганлигини, шу жумладан, банкдаги истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни ташкил қилиш бўйича жараёнларда «мижозбай» тамойилига асосланган хизмат кўрсатиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда.
▪️Марказий банк юқорида келтирилган амалиётларни истеъмолчиларнинг манфаатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ҳамда хизмат кўрсатиш шартларининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг сифатини ошириш, шунингдек, банк хизматлари бозорининг ахборот очиқлигини янада яхшилаш мақсадида тижорат банкларидан истеъмолчиларга кредит ажратишда ҳамда улардан омонатлар жалб этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишни талаб қилади.
☑️Марказий банк томонидан келгусида ҳам ҳудудлардаги барча тижорат банклари муассасаларида ва банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этишда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилаётганлиги юзасидан мунтазам равишда назорат тадбирлари амалга ошириб борилиши ҳамда назорат тадбирлари натижаларига асосан қоидабузарликка йўл қўйган банкларга нисбатан жарима жазо чораларини қўллаб, бу ҳақда ушбу банкларнинг номларини кўрсатган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилиши билдирилади.
☝️🏻Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари. Агар Сиз тижорат банклари хизматларидан фойдаланганингизда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингиз бузилса, у ҳолда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишингиз мумкинлигини маълум қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-209-сонли фармони (21.12.2023й.) қабул қилинди.
▪️Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектор, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган "маҳалла еттилиги"ни ташкил қилади.
▪️Ижтимоий ходим - оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндошув асосида профессинал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этишга;
▪️Солиқ инспектори - тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш, солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджетининг даромадини шакллантиришга масъул бўлади.
☝🏻Жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади.
☑️Маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари фаолиятини KPI асосида баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Маҳаллаларда қандай давлат хизматлари кўрсатилиш, кимларга "Маҳалла еттилиги"га ўтиб ишлашда устуворликлар берилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎄 МКБАНК жамоаси Сизларни қутлуғ қадамлар ила кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклайди!
🔔 Янги 2️⃣🔠2️⃣4️⃣-йил барчамиз учун баракали йиллардан бири бўлиб қолишини, ишларингизда янги-янги муваффақиятлар ёр бўлишини, хонадонингизга қувонч, кўнгил хотиржамлиги, молиявий барқарорлик олиб келишини тилаймиз.
✨ Янги йилда янгича орзу-умидлар, бахт-омад, меҳр-муҳаббат, аъло кайфият асло тарк этмасин.
🎆 Янги йилингиз муборак бўлсин!
👉 @bankirkundaligi 👈
🎊Азиз юртдошлар🎊
🎄«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви ва жамоаси барчангизни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этади.
🎊Сизнинг ишончингиз ва ҳамкорлигингиз келгусида ҳам биз учун энг асосий мақсад бўлиб қолади.
🎉 Хонадонингиздан файз-барака, тотувлик, саломатлик ва фаровонлик аримасин! 2024 йил барчамизга омад ва зафарлар олиб келсин!
Янги йилингиз муборак!
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ВА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЙРАМ КУНЛАРИ ХОДИМНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ИШГА ЖАЛБ ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Меҳнат кодексининг 210-моддасига кўра,
☑️Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
▪️табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;
▪️бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;
▪️марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;
▪️иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган ҳолатларга кўра ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади.
263-моддада эса, Ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун, ушбу иш жадвалга биноан амалга оширилганлигидан ёки ходим мазкур Кодекснинг 210-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этилганлигидан қатъи назар, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ёхуд ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш ва бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Афсуски, Меҳнат қонунчилигига "Қатъий риоя этилишини" билганимиз сабабли, ходимларга ўз ҳақингизни билинг, ҳуқуқингизни талаб қилинг дея олмаймиз. Ходимлар ҳимояланмаган.
Турли даражадаги "Ишчан" раҳбарларга эслатамизки, ходимлар ҳуқуқини поймол қилманг, уларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор. Дам кунларида ходимларингизни тинч қўйинг. Ўзингиз ҳам оилангиз билан маза қилиб дам олинг. Бир йилда бўлмаган ишни бир кунда ўзгартириб бўлмайди!
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 30-31 декабр, 2024 йил 1 ва 2 январ кунлари (кетма-кет 4 кун) дам олиш куни ҳисобланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОТА-ОНАЛАРНИНГ ҲАР ҚАНДАЙ ЁШДАГИ ФАРЗАНДЛАРИ КОНТРАКТИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ
Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).
☑️Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):
▪️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▪️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▪️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▪️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).
Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ.
Бу ҳақида қонун лойиҳаси жорий йил 15 декабрда хабар берилган эди.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз. Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Ана энди 2024 йил 1 январдан бошлаб ГЛБ га бу масалада мурожаат қилишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
▪️ОҚДАРЁ ТУМАНИНИНГ СОБИҚ ҲОКИМИ ТАДБИРКОРДАН 200 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.
ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
▪️⚡️ДХХ: ЕР СОТИШГА АРАЛАШГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИ ҚЎЛГА ОЛДИ
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 67-бандининг ижроси доирасида 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини Оҳангарон тумани “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу мансабдор шахс ҳам сўралган пулни олган вақтида ушланди.
☝🏻Жорий йил 26 декабр куни ҳам Андижонда ҳоким ёрдамчиси қўлга олингани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️УХОД ТУГАДИ!
Йилнинг энг охирги иш кунида юридик шахслар ва ЯТТ ларнинг электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақти 22:00 да тугади.
Энди бу ёғи ички имкониятлар эшиги очиқ қолмоқда холос.
Барчангизнинг кўрсаткичларингизга омад ёр бўлсин.
U.P.D.: 22:10 гача узайтирилибди. Биронта каттароқ пул ўтмай қолган кўринади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БАНКЛАР КРЕДИТ ТЎЛОВИ УЧУН БАНК КАРТАЛАРИДАН АВТОМАТ МАБЛАҒЛАРНИ ЕЧИБ ОЛИШИ ЧЕКЛАНМОҚДА
❓Банклар энди кредит олувчиларнинг барча карталаридан пул ечиб олишни тўхтатадими? Тўланмаган кредитлар кафилдан ечиб олиниши қонунийми? Қандай ҳолларда фуқаронинг картасидаги пул унинг рухсатисиз ечиб олиниши мумкин?
☑️Марказий банк бошқарма бошлиғи Хушвақт Азизов yuz.uz га ахборот берди.
▪️Энди банклар сизнинг номингиздаги истаган картадан пулни автомат ечиб олмайди. Шартномада кўрсатилган карталардангина пул ечиб олиши мумкин. Бошқа карталарингиздан пул ечишдан олдин сиздан рухсат сўраши лозим.
▪️Банкдан кредит учун пул ечилганда смс хабарда қайси кредитга ечилгани кўрсатилиши керак.
▪️Онлайн кредит олишда FACE ID (Юзни сканерлаш) йўлга қўйилади. Истаган одам сизнинг картангизни ёки телефон рақамингизни киритиб кредит олиш имконияти чекланмоқда.
▪️Фақатгина суднинг қарори билан ижрога қаратилган ҳолатларда банк карта эгаларининг рухсатисиз маблағ ечиб олиши мумкин. Суднинг қарори бўлмаса сизнинг рухсатингизсиз маблағ ечиб олмайди.
☝🏻Ушбу кўрсатмага риоя этмаган банкларга ҳам тегишли тарзда чоралар кўрилади.
P.S.: Охирида савол. Муаммоли кредитларнинг улуши кейинги ойларда қанча фоизга ўсишини ким прогноз қилиб бера олади?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️UzAutoMotors
ТУЗИЛГАН ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ТЎЛОВЛАР 10 ЯНВАРГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ
Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 25-27 декабр кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.
☑️Айни кунда Ипотека-банк ва Инфинбанкда автокредитлар ажратилиши маълум қилинган.
▪️Ипотека-банкда бошланғич бадал 10%дан бошланади, муддати 60 ойгача, фоизи 23,9%дан бошланади.
▪️Инфинбанкда бошланғич бадал 15%, муддати 5 йилгача, фоизи 18,99% (GM Tahoe, Traverse, GM Equinox автомобиллари учун).
Шартномангизда тўлов куни тугаётганини кўриб, кайфияти бузилмасин, янги йилни яхши кутиб олсин деб шундай қарорга келишган бўлса керак. Майлида куч тўплаб олаверинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Денов тумани собиқ ҳокими 8,5 йилга қамалди
Денов тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суд ишида у ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Турли йилларда Микрокредитбанк Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ва вилоят ҳокими биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган.
Ҳозирда у ва ҳимоячилари биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция тартибида берилган шикояти Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриш учун расмийлаштирмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
InfinBANK
Ёдингизда бўлса, каналимиз иштирокида ўтган «Йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банки» танловида InfinBANK кўп овоз тўплаб 2-ўрин соҳиби бўлган эди. Бугун ушбу банк ҳақида сўз юритамиз.
▪️InfinBANK Ўзбекистон банк секторига 2007 йил охирида кириб келган. 2008 йилдан бошлаб банк кенг кўламда мижозлар билан ишлашни бошлади.
☑️2019 йилда InfinBANK хорижий инвестицион компания билан келишувга эришди ва чет эл капитали иштирокидаги тижорат банкига айланди. Шу йилнинг ўзида банкнинг мобил иловаси ҳам чиқарилди.
Молиявий кўрсаткичлар эса сўнгги йилларда кескин яхшиланмоқда. Агарда 2022 йилнинг 9 ойида банк 140,2 млрд сўм соф фойда олган бўлса, 2023 йил III чоракда фойда 183,4 млрд сўмгача ўсди.
☑️InfinBANK аҳолига ҳам, бизнес вакилларига ҳам бирдек кредит ажратишни кўпайтириб келмоқда. 2023 йилнинг 11 ойида банкнинг кредит портфели 4,8 трлн сўмдан 6,4 трлн сўмга ошди. Банкдаги омонатлар эса қарийб 7 трлн сўмга етган.
Банк сўнгги йилларда иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларига эътибор қаратмоқда. Ислом молияси шулар жумласидандир. Бу даврда Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар имзоланди.
☑️Ёш бўлишига қарамасдан банкнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб 16 та филиаллари, 18 та минибанки ва 220 дан ошиқ банкоматлари мавжуд.
☑️Асосий йўналишлар:
▪️Корпоратив бизнес;
▪️Кичик ва ўрта бизнес;
▪️Чакана бизнес;
▪️Онлайн, чакана ва корпоратив кредитлаш;
▪️Масофавий хизматлар (InfinBANK иловаси орқали).
☑️2023 йилда InfinBANK бир нечта мукофотларга лойиқ кўрилди:
🏆Centeo inc. консалтинг фирмаси Ўзбекистон банклари 5 та йўналишда баҳолаб чиқди ва InfinBANK бунда иккинчи ўринни эгаллади.
🏆Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистонлик” халқаро форумида InfinBANK миллий ижтимоий масъулиятли бизнеслардан бири бўлди.
🏆Visa Day доирасида бўлиб ўтган Visa Awards-2023 тақдирлаш маросимида InfinBank бирданига иккита мукофот билан тақдирланди.
☑️Қўшимча маълумот учун:
Банкнинг расмий сайти — infinbank.com
Колл-марказ: 1214, +998712025060
Таклифлар учун: @Infin_bank_bot
👉 @bankirkundaligi 👈
ЖОЙЛАРДА ҚОНУНБУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
▪️ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мирзаобод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган МЧЖ юристи логистика хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 14 минг АҚШ доллари ва 12 млн. сўм олган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, у вилоят прокуратураси томонидан мазкур МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг бекор қилинган гувоҳномасини тиклаш ва солиқ идоралари томонидан 1 млрд. 950 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини олишга қўйилган таъқиқ масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
▪️ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
▪️Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари томонидан ушланди.
Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.
▪️ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
📲 Ilova emas — haqiqiy xazina!
"xazna" mobil ilovasi Xalq bankining 7 yoshdan 70 yoshgacha bo'lgan mijozlarining qulay moliyaviy ko'makchisi.
⏳ Ilovaning "xazna" Pro va pensionerlar uchun moʻljallangan maxsus "xazna" Lite interfeysi bilan bankka kelib amalga oshiriladigan amaliyotlarni smartfoningizda bir zumda hal qiling.
Ular qanday amaliyotlar ekanligi haqida ⬆️ batafsil ma'lumot berilgan.
"xazna" ilovasini yuklab oling:
📲 Play market / APP Store
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram
🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱 (2 ta)
∙ Redmi 13C 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
⏬ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 27-dekabr o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15promax
Reklama
⚡️АНДИЖОНДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ 300 ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНИДА ҚЎЛГА ТУШГАН
Айтишларига кўра, Асака туман Файз МФЙ ҳоким ёрдамчиси пора олаётганида қўлга олинган. Ҳоким ёрдамчиси фуқарога имтиёзли кредит олишга ёрдам бериш учун 300 АҚШ доллари сўрагани айтилмоқда.
Тезкор тадбир Асака ДХХ ва Департаментнинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган.
☝️🏻Ўтган ноябр ойида ҳам ҳоким ёрдамчисининг ўзи таъминотчи корхона очиб, имтиёзли кредит маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани хабар қилинган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
MyUZTELECOM билан банк карталари ўртасида комиссиясиз бепул ўтказмалар!
MyUZTELECOM иловасида UZCARD/HUMO карталари ўртасида пул ўтказиш янада осон ва ортиқча харажатларсиз амалга оширилади!
🤩Энди ойига 10 миллион сўмгача пул ўтказмалари бепул!
😎 Шунингдек, UZTELECOM хизматлари учун тўловларда 3% гача кешбэк олишингиз мумкин. Қабул қилинган маблағларни 100 дан ортиқ бошқа хизматлар учун тўлаш ёки банк картасига ўтказиш мумкин.
🥳 MyUZTELECOM иловасидан фойдаланинг ва қулай молиявий ўтказмалардан баҳраманд бўлинг – тез ва комиссиясиз!
MyUZTELECOM: 🛒AppStore 🛒Google Play 📲 AppGallery
👍 UZTELECOM – доимо сизга яқин бўлган оператор