bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

СМС хабарнома орқали шахсий ва кредит тарихига оид маълумотларингиз хавфсизлигини таъминлаш имконияти йўлга қўйилганидан хабардормисиз!

Жисмоний шахсларнинг кредит тарихини «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросидан олиниши, шунингдек, кредит тарихидан қонунда белгиланмаган мақсадларда, жумладан жисмоний шахсларнинг розилигисиз фойдаланилиши ҳолатлари бўйича назоратни кучайтириш мақсадида, кредит тарихи олинганда кредит тарихи эгасининг мобил рақамига «СМС хабарнома» (бепул) юбориш хизмати йўлга қўйилган.

«СМС» хабарнома хизматини www.infokredit.uz сайти орқали «Шахсий кабинет»га кириб, «СМС хабарнома» бўлимидан ёқиш мумкин. Ана шунда кимдир сизнинг номингизга кредит олмоқчи бўлса, сиз келган СМС хабар орқали бундан хабардор бўласиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЯНГИ ЙИЛ ХУШХАБАР БИЛАН БОШЛАНДИ

2024 йил 4 январдан валюталар курси:

1$ - 12 345,12 (- 7,74)⤵️
1€ - 13 501,86 (- 146,82)⤵️
1₱ - 135,03 (- 2,49)⤵️
1¥ - 85,55 (- 0,51)
⤵️

Ўтган 2023 йилда АҚШ доллари курси 11246,81 сўм билан бошланган ва йил давомида 1106,05 сўмга (9,8 фоизга) кўтарилди. Ўтган йилда энг юқори курс 21 декабр куни қайд этилиб, 12389,97 сўмни ташкил этди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

☝️🏻Эртага, 2024 йил 3 январдан бошлаб барча учун иш кунлари бошланади. Жумладан, банклар ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Янги йилингиз билан, қадрдонлар!

☑️2023 йил якунланиб борар экан, аввало, сизни Агробанкка билдирган ишончингиз, ҳар бир қадамда қўллаб-қувватлаганингиз ва руҳлантириб турганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

💫 2024 йил сизга кўпдан-кўп омадли лаҳзаларни ва бахтли онларни ҳадя этсин. Хонадонингизда тинчлик-хотиржамлик, саломатлик ва меҳр-оқибат ҳис-туйғулари ҳукмрон бўлсин.

📗 Ҳурмат билан, Агробанк!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги бошланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎄 МКБАНК жамоаси Сизларни қутлуғ қадамлар ила кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклайди!

🔔 Янги 2️⃣🔠2️⃣4️⃣-йил барчамиз учун баракали йиллардан бири бўлиб қолишини, ишларингизда янги-янги муваффақиятлар ёр бўлишини, хонадонингизга қувонч, кўнгил хотиржамлиги, молиявий барқарорлик олиб келишини тилаймиз.

Янги йилда янгича орзу-умидлар, бахт-омад, меҳр-муҳаббат, аъло кайфият асло тарк этмасин.

🎆 Янги йилингиз муборак бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎊Азиз юртдошлар🎊

🎄«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви ва жамоаси барчангизни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этади.

🎊Сизнинг ишончингиз ва ҳамкорлигингиз келгусида ҳам биз учун энг асосий мақсад бўлиб қолади.

🎉 Хонадонингиздан файз-барака, тотувлик, саломатлик ва фаровонлик аримасин! 2024 йил барчамизга омад ва зафарлар олиб келсин!

Янги йилингиз муборак!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ВА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЙРАМ КУНЛАРИ ХОДИМНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ИШГА ЖАЛБ ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Меҳнат кодексининг 210-моддасига кўра,

☑️Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

▪️табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

▪️бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

▪️марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

▪️иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган ҳолатларга кўра ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади.

263-моддада эса, Ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун, ушбу иш жадвалга биноан амалга оширилганлигидан ёки ходим мазкур Кодекснинг 210-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этилганлигидан қатъи назар, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ёхуд ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш ва бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Афсуски, Меҳнат қонунчилигига "Қатъий риоя этилишини" билганимиз сабабли, ходимларга ўз ҳақингизни билинг, ҳуқуқингизни талаб қилинг дея олмаймиз. Ходимлар ҳимояланмаган.

Турли даражадаги "Ишчан" раҳбарларга эслатамизки, ходимлар ҳуқуқини поймол қилманг, уларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор. Дам кунларида ходимларингизни тинч қўйинг. Ўзингиз ҳам оилангиз билан маза қилиб дам олинг. Бир йилда бўлмаган ишни бир кунда ўзгартириб бўлмайди!

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 30-31 декабр, 2024 йил 1 ва 2 январ кунлари (кетма-кет 4 кун) дам олиш куни ҳисобланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОТА-ОНАЛАРНИНГ ҲАР ҚАНДАЙ ЁШДАГИ ФАРЗАНДЛАРИ КОНТРАКТИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

☑️Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

▪️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▪️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▪️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▪️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

Бу ҳақида қонун лойиҳаси жорий йил 15 декабрда хабар берилган эди.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз. Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Ана энди 2024 йил 1 январдан бошлаб ГЛБ га бу масалада мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

▪️ОҚДАРЁ ТУМАНИНИНГ СОБИҚ ҲОКИМИ ТАДБИРКОРДАН 200 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️⚡️ДХХ: ЕР СОТИШГА АРАЛАШГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИ ҚЎЛГА ОЛДИ

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 67-бандининг ижроси доирасида 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини Оҳангарон тумани “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу мансабдор шахс ҳам сўралган пулни олган вақтида ушланди.

☝🏻Жорий йил 26 декабр куни ҳам Андижонда ҳоким ёрдамчиси қўлга олингани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️УХОД ТУГАДИ!

Йилнинг энг охирги иш кунида юридик шахслар ва ЯТТ ларнинг электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақти 22:00 да тугади.

Энди бу ёғи ички имкониятлар эшиги очиқ қолмоқда холос.

Барчангизнинг кўрсаткичларингизга омад ёр бўлсин.

U.P.D.: 22:10 гача узайтирилибди. Биронта каттароқ пул ўтмай қолган кўринади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БАНКЛАР КРЕДИТ ТЎЛОВИ УЧУН БАНК КАРТАЛАРИДАН АВТОМАТ МАБЛАҒЛАРНИ ЕЧИБ ОЛИШИ ЧЕКЛАНМОҚДА

❓Банклар энди кредит олувчиларнинг барча карталаридан пул ечиб олишни тўхтатадими? Тўланмаган кредитлар кафилдан ечиб олиниши қонунийми? Қандай ҳолларда фуқаронинг картасидаги пул унинг рухсатисиз ечиб олиниши мумкин?

☑️Марказий банк бошқарма бошлиғи Хушвақт Азизов
yuz.uz га ахборот берди.

▪️Энди банклар сизнинг номингиздаги истаган картадан пулни автомат ечиб олмайди. Шартномада кўрсатилган карталардангина пул ечиб олиши мумкин. Бошқа карталарингиздан пул ечишдан олдин сиздан рухсат сўраши лозим.

▪️Банкдан кредит учун пул ечилганда смс хабарда қайси кредитга ечилгани кўрсатилиши керак.

▪️Онлайн кредит олишда FACE ID (Юзни сканерлаш) йўлга қўйилади. Истаган одам сизнинг картангизни ёки телефон рақамингизни киритиб кредит олиш имконияти чекланмоқда.

▪️Фақатгина суднинг қарори билан ижрога қаратилган ҳолатларда банк карта эгаларининг рухсатисиз маблағ ечиб олиши мумкин. Суднинг қарори бўлмаса сизнинг рухсатингизсиз маблағ ечиб олмайди.

☝🏻Ушбу кўрсатмага риоя этмаган банкларга ҳам тегишли тарзда чоралар кўрилади.

P.S.: Охирида савол. Муаммоли кредитларнинг улуши кейинги ойларда қанча фоизга ўсишини ким прогноз қилиб бера олади?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️UzAutoMotors

ТУЗИЛГАН ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ТЎЛОВЛАР 10 ЯНВАРГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 25-27 декабр кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.

☑️Айни кунда Ипотека-банк ва Инфинбанкда автокредитлар ажратилиши маълум қилинган.

▪️Ипотека-банкда бошланғич бадал 10%дан бошланади, муддати 60 ойгача, фоизи 23,9%дан бошланади.

▪️Инфинбанкда бошланғич бадал 15%, муддати 5 йилгача, фоизи 18,99% (GM Tahoe, Traverse, GM Equinox автомобиллари учун).

Шартномангизда тўлов куни тугаётганини кўриб, кайфияти бузилмасин, янги йилни яхши кутиб олсин деб шундай қарорга келишган бўлса керак. Майлида куч тўплаб олаверинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Денов тумани собиқ ҳокими 8,5 йилга қамалди

Денов тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Суд ишида у ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган.

Турли йилларда Микрокредитбанк Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ва вилоят ҳокими биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган.

Ҳозирда у ва ҳимоячилари биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция тартибида берилган шикояти Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриш учун расмийлаштирмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​InfinBANK

Ёдингизда бўлса, каналимиз иштирокида ўтган «Йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банки» танловида InfinBANK кўп овоз тўплаб 2-ўрин соҳиби бўлган эди. Бугун ушбу банк ҳақида сўз юритамиз.

▪️InfinBANK Ўзбекистон банк секторига 2007 йил охирида кириб келган. 2008 йилдан бошлаб банк кенг кўламда мижозлар билан ишлашни бошлади.

☑️2019 йилда InfinBANK хорижий инвестицион компания билан келишувга эришди ва чет эл капитали иштирокидаги тижорат банкига айланди. Шу йилнинг ўзида банкнинг мобил иловаси ҳам чиқарилди.

Молиявий кўрсаткичлар эса сўнгги йилларда кескин яхшиланмоқда. Агарда 2022 йилнинг 9 ойида банк 140,2 млрд сўм соф фойда олган бўлса, 2023 йил III чоракда фойда 183,4 млрд сўмгача ўсди.

☑️InfinBANK аҳолига ҳам, бизнес вакилларига ҳам бирдек кредит ажратишни кўпайтириб келмоқда. 2023 йилнинг 11 ойида банкнинг кредит портфели 4,8 трлн сўмдан 6,4 трлн сўмга ошди. Банкдаги омонатлар эса қарийб 7 трлн сўмга етган.

Банк сўнгги йилларда иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларига эътибор қаратмоқда. Ислом молияси шулар жумласидандир. Бу даврда Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар имзоланди.

☑️Ёш бўлишига қарамасдан банкнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб 16 та филиаллари, 18 та минибанки ва 220 дан ошиқ банкоматлари мавжуд.

☑️Асосий йўналишлар:
▪️Корпоратив бизнес;
▪️Кичик ва ўрта бизнес;
▪️Чакана бизнес;
▪️Онлайн, чакана ва корпоратив кредитлаш;
▪️Масофавий хизматлар (InfinBANK иловаси орқали).


☑️2023 йилда InfinBANK бир нечта мукофотларга лойиқ кўрилди:

🏆Centeo inc. консалтинг фирмаси Ўзбекистон банклари 5 та йўналишда баҳолаб чиқди ва InfinBANK бунда иккинчи ўринни эгаллади.

🏆Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистонлик” халқаро форумида InfinBANK миллий ижтимоий масъулиятли бизнеслардан бири бўлди.

🏆Visa Day доирасида бўлиб ўтган Visa Awards-2023 тақдирлаш маросимида InfinBank бирданига иккита мукофот билан тақдирланди.

☑️Қўшимча маълумот учун:
Банкнинг расмий сайти — infinbank.com
Колл-марказ: 1214, +998712025060
Таклифлар учун: @Infin_bank_bot

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОТА-ОНАГА ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ

Савол: Ота-онага ҳам алимент тўланадими?

Жавоб:
Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» ВАЗИФАЛАРИ

ПФ-209-сонли фармон билан Маҳалла еттилиги таркибидаги МФЙ раислари, Ҳоким ёрдамчилари, Ёшлар етакчилари ва Хотин-қизлар фаолларининг вазифалари аниқ қилиб белгилаб берилди. Ушбу вазифалардан бошқа вазифаларни юклаш энди нотўғри ҳисобланади.

Ҳурматли масъуллар ва раҳбарлар, яхшилаб кўриб, ўз вазифангизни билиб олинг.

▪️МФЙ раиси «Маҳалла еттиги» фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Ҳар ҳафтада уларнинг ҳисоботини эшитади ва уларни ҳар бири ҳар ойда камида 10 тадан муаммоли масалаларни ҳал этишини назоратга олади...

▪️Ҳоким ёрдамчиси ҳар ойда камида 10 нафар ишсизнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш чорасини кўради. Ҳар чоракда бир маротаба кредит ёки субсидия ажратилган фуқароларнинг уйига бориб, тадбиркорлик ва даромад топишга қаратилган фаолиятини юриб кетишига кўмаклашади.

▪️Ёшлар етакчиси ҳафтада бир маротаба спорт мусобақалари, мусиқа ва рақс танловларини ташкил этади.

▪️Хотин-қизлар фаоли ҳар ойда камида 20 та оилага кириб, оилавий қадриятларни тарғиб этади ва никоҳларнинг қонунийлигини таъминлайди. Ҳар ойда камида 5 нафар маҳалладаги хотин-қизларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчилкка жалб қилади.

☑️Ундан ташқари 2024-2025 йилларда маҳаллаларда агентлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйҳати ҳам тақдим этилди.

☝🏻Яна бир гап, Солиқ ундириш ушбу ходимлар вазифаси ҳисобланмайди. Солиқ ундириш маҳаллага бириктирилган Солиқ инспекторининг вазифаси ҳисобланади.

Ижтимоий ходим ва Солиқ инспекторининг Фармонда кўрсатилган вазифаларини 👉мана бу ерда👈 кўрсатиб ўтганмиз.

Фармон тўлиқ ҳолатда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИЗ ҚАНДАЙ КАНАЛДАСИЗ!

🇺🇿Банкир кундалиги канали ижодкорлари томонидан 2023 йилда:


▪️1190 та пост тайёрланган;
▪️8864 та янги обуначилар қўшилган;
▪️хабарлар 50,4 млн. марта кўрилган;
▪️бизнинг каналдан 497 та канал иқтибос олган;
▪️1,1 минг марта каналдаги хабарлар бошқа каналларда эсга олинган;
▪️264 марта бошқа каналлар биздаги хабарларни репост қилган;
▪️373,8 минг марта каналдан хабарлар улашилган.

☝️🏻Эътибор беринг, 50,4 млн. марта кўриш, 1,1 минг марта бошқа каналларда эсга олиниш, 373,8 минг марта каналдан улашиш... булар оддий рақамлар эмас. Бу ерда @bankirmanbot орқали ҳал қилинган мурожаатлар қўшилмаган. Каналда ёритилмаган ҳолда 300 дан ортиқ муаммолар у ерда ҳал қилинган!

Сиз қандай каналда эканингизни ҳис қилсангиз бўлди. Бизнинг жамоамиз эса сизга кириб келган йилда ҳам энг муҳим хабарларни, энг халқчил тилда, борича, оқини оқ, қорасини қора деб етказишга бел боғлаганмиз. Ишончингиз, бизни танлаганингиз учун раҳмат.

Самимий ҳурмат эҳтиром билан сизнинг @bankirkundaligi каналингиз.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Президент: 2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎊Азиз юртдошлар🎊

🎄«O'zsanoatqurilishbank» АТБ 
Бошқаруви ва жамоаси барчангизни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этади.

🎊Сизнинг ишончингиз ва ҳамкорлигингиз келгусида ҳам биз учун энг асосий мақсад бўлиб қолади.

🎉 Хонадонингиздан файз-барака, тотувлик, саломатлик ва фаровонлик аримасин! 2024 йил барчамизга омад ва зафарлар олиб келсин!

Янги йилингиз муборак!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

❄️ Туронбанк жамоаси Сизни янги 2024 - йил билан чин қалбдан самимий муборакбод этади!

❄️ Янги йил оилангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик ва бахту - саодат олиб келсин.

❄️ Байрам кунлари ҳам MyTuron мобил иловаси Сизнинг хизматингизда бўлади!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ҳурматли юртдошлар, азиз мижозлар!

Сизларни кириб келаётган 2024 йил билан муборакбод этамиз. Жорий йилда бизга билдирган ишончингиз ва садоқатингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Сиз оиламизнинг бир қисми эканлигингиздан фахрланамиз ва келгуси йилда ҳам Сизга сифатли молиявий хизматларни тақдим этишни изчил давом эттирамиз.

Кириб келаётган янги йил Сиз, азизларга чексиз бахт, соғлик ва фаровонлик олиб келсин. Янги йилнинг ҳар бир дақиқаси қувонч, муваффақият ва омадга тўла бўлсин.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

🏦 Ҳурмат билан,
“Трастбанк“ ХАБ жамоаси.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📣 Onlayn bank xizmatlari bayram kunlariga qaramay, sizning xizmatingizda!

🤔Yaqinlaringizga bayram munosabati bilan pul jo'natmoqchimisiz? Agrobankning onlayn xalqaro pul o'tkazmalaridan foydalaning.

📌 "VISA Direct" xizmati orqali istalgan davlatlardan pul qabul qilish va dunyoning 99 dan ortiq davlatiga o'tkazmalarni amalga oshirish;

📲 "Золотая корона" onlayn pul o'tkazmasi orqali istalgan davlatdan kartangizga pul qabul qilishingiz;

🇰🇷 Janubiy Koreyadan: Hana bankning “Hana EZ” ilovasi orqali;

🇹🇷 Turkiya bilan o'tkazmalarni "UPT" orqali o`tkazishingiz mumkin.

🇷🇺 Rossiyadan pul o'tkazmalarini Agrobank kartalariga to'g'ridan-to'g'ri qabul qilishingiz mumkin.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da

Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:

∙ Apple iPhone 15 Pro
Max📱 (2 ta)
∙ Redmi 13C 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket
🌐

Ilovani yuklash

Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 30-dekabr o‘tkaziladi. Tafsilotlar.

#beefortunaplus #iphone15promax

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ БАНК ИШЛАЙДИ?

Марказий банк хабарига кўра, байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда:

▪️Ipak yo'li bank
▪️Milliy bank
▪️Bisnesni rivojjlantirish banki
▪️Agrobank
▪️Hamkorbank
▪️Trastbank
▪️Turonbank
▪️Aloqabank
▪️Sanoatqurilishbank
▪️Xalq banki
▪️Asakabank
▪️Infin bank
▪️Ipoteka bank
▪️Garant bank
▪️Mkbank
▪️Poytaxtbank
▪️Saderatbank
▪️Asia Alliance bank
▪️Octobank
▪️KDB
▪️Universalbank
▪️Orient Finans Bank

☑️Шу билан бирга, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

InfinBANK БОШҚАРУВИ РАИСИ БОШҚА ИШГА ЎТИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЛАВОЗИМИНИ ТАРК ЭТМОҚДА

InfinBANK жамоасига 2018 йилдан бери раҳбарлик қилган Бобур Бурханов Бошқарув раиси лавозимини тарк этди.

“InfinBANK'да энг замонавий технологияларини жорий қилиш, мижозлар учун фойдали банк маҳсулотларини яратиш, банк тизимида рақамли технологияларни ривожлантириш ишларида Бобур Нодирхановичнинг катта ҳиссаси бор”, дейилади банк хабарида. Банк Бобур Бурхановнинг кейинги фаолиятига омад тилаган.

Яқин орада янги раҳбарият расман таништирилиши кутилмоқда.

@bankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ISO 37001:2016 - «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти» жорий қилинганлиги тасдиқланиб, мувофиқлик сертификати топширилди.

Мазкур стандартнинг жорий қилинганлиги банкнинг халқаро ҳамкорлиги доирасидаги мулоқотлар жараёнида ҳамда инвестициялар жалб этишида муҳим роль ўйнайди.

Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Oʻzbekiston fintex-bozori istiqbolli yoʻnalishlarga boy

Mastercard Oʻzbekiston fintex bozorining barcha trendlar, chorlovlar, asosiy qatnashchilar va xulosalarni oʻz ichiga olgan har tomonlama tahlilini eʼlon qildi.

Ekspertlar 7 ta trendni ajratib koʻrsatdilar, jumladan:

✅ Fintex superappʻlar tomon intilmoqda;
✅ Islom moliyasi – talab toʻlqinida;
✅ BNPL – elektron tijorat drayveri.

👉Toʻliq hisobot
Hamkorlar: RISE Research, Fintech Consult, Oʻzbekiston fintex uyushmasi, IT Park Uzbekistan

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“STANDART AND SENSITIVE RATINGS” reyting agentligi “OMAD SUG‘URTA” Aksiyadorlik Jamiyatining yuqori to‘lov qobiliyati va ishonchliligini tasdiqladi. 2023-yil 3-chorak yakunlari bo‘yicha kompaniya reytingi “Barqaror” prognozi bilan milliy shkaladagi “(uz)A+” darajasidan “(uz)AA+” darajasiga ko‘tarildi.

“OMAD SUG‘URTA” AJ vakolatli organ tomonidan berilgan litsenziyaga asosan, 17 ta klass bo‘yicha keng turdagi xizmatlarni taklif etuvchi sug‘urta sohasidagi yetakchi kompaniyalardan biri hisoblanadi. Kompaniya keng tarmoq boʻlinmalariga ega, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududlarida 15 ta hududiy filial va 33 ta sugʻurta markazlari mavjud.

Agar sizga yuqori darajadagi sug‘urta xizmatlari kerak bo‘lsa, “OMAD SUG‘URTA” AJ bilan bog‘laning.

Bizning manzil: Toshkent sh., Hamid Olimjon maydoni, 13A.

Qo'shimcha ma'lumot yoki maslahat olish uchun + 998 (55) 503-75-00 raqamiga qo'ng'iroq qilishingiz yoki www.omadsugurta.uz rasmiy veb-saytiga tashrif buyurishingiz mumkin.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Халқ банки кеча Хумо аренада Xazna мобил иловасини тақдимот қилди. Илова катта тантана билан реклама қилинди.

xazna иловасини қарийб 1 йил ишлатиб, тегишли синовлардан ўтгач, 10 минг кишилик стадионда xazna мобил иловаси таништирилди.

Жамоатчилик кайфиятини ҳис қилган ҳолда, мобил илова тақдимоти «Халқ корпоративи» - деб номланган байрамга уланиб кетди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel